🔠Ҳаёт цикли
🟪15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар ҳозирги кун билан яшайди ва келажак хақида бирор ишончли қарор чиқара олмайди.
🟪15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва эплай оладиган сифатларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ топади, ҳаётининг мазмунини шакллантиришга қадам қўяди.
🟪20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустаҳкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди.
🟪45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб баҳо беради. Шу баҳога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин.
🟪65-70 ёш – кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз руҳий кучини, вақтини дам олиш билан ўтказишади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор ўтмаганидан фахрланиб, баъзилар эса ҳаётидан нолиб умрини сарҳисоб қилишади
📱 @PsixologRanohon
Маззадеее шунақа англашларни хис қилиш🥰
Аллоҳим менга шунақа қалби очиқ, зукколи инсонларни рўпара қилгани учун
АлхамдуЛиллаҳ 💖
📱 @PsixologRanohon
Одамлар билан солиштириш ҳасад туйғуларини келтириб чиқаради. Бу одамнинг ўзини етарли эмаслигини ҳис қилади ва рашк муаммоларининг пайдо бўлишига олиб келади. Инсон ўзини қобилиятсиз деб ҳисоблаган ҳамма нарсада ҳасадни намоён қилади.
Бу эса қалб қотишига олиб келади.
📱 @PsixologRanohon
Ма ша́а́ Алла́х
АлхамдулиЛлах
Аллохим сабабчи килиб куйганига шукур.
Кизлар бизга кушилилар мазза киласизлар.
Рамазон ойи олдидан узимизни тайёрлаймиз. Хамма томонлама.
Истасангиз янги гурух очамиз ва хаммасини бошидан бошлаймиз.
Бу факат сизга фойда булади ишонинг.
Инсон бир ишни килмокчи бўлса у билан хамнафас хамрох булса шу ишни қилиши ва мақсадга эришиши тезроқ ва осонроқ бўлади. Қанча кўп бўлса шунча мароқли ва қизиқарли туюлади.
Бизга қўшилинглар 🤨❣️
📱 @PsixologRanohon
Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш:
1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдабаю асъаъса — дегенератлар (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) учун ўрта асрларга хос кўнгилхушликдир. Тилла унитазга фақатгина дегенерат ёзилиши мумкин.
2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина аблаҳ инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин.
3. Финнлар бюджет пулларини "туя" қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин.
4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир.
5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга "жойлаштириб" қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бошига муаммоларни фақатгина аҳмоқ одамгина раво кўриши мумкин.
📱 @PsixologRanohon
“КЕЧИРИБ ЮБОРИШ” машғулоти
🥺😞🤧
Инсондаги ёпишқоқ ва ором бермас фикрлар бу - алам, ранжиш, нафрат, ўч олиш ҳислари сабаблидир. Бундан қутулишнинг энг мақбул йўли бу барча-барчасини кечириб юбориб, қайта эсламаслик. Кимнидир инсон кечира олмаса қуйидаги машқдан фойдаланиши мумкин.
Инсон кўзларини юмади, кечиришни мақсад қилиб қўйган инсонини катта, ёруғ саҳнада тасаввур қилади, 15-20 сония давомида ҳамма ўша инсонга гуллар ва совғалар бераётганини хаёлан тасаввурда кузатади. Шундан сўнг инсон ўша саҳнага ва ўша ҳолатга ўзини қўяди ҳамда ўзини ҳам шу тарзда 15-20 сония хаёлан тасаввурда кузатади.
Бу машғулотни ҳар куни 1-2 маротаба 21 кун давомида бажариш керак…токи ўша инсонни чиндан кечириб юбормагунча. Бу машғулотни амалиётда бажариб кўриш ва оила аъзоларингиз билан бажаришингиз таклиф этилади. Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: шахслар аро (гуруҳий, оилавий, ота-она ва фарзанд) муносабатларидаги бузилишларни коррекция қилиш.
Ҳар бирингиз оилавий бахтни барпо қилишга ҳаракат қилинг! Қалбдан чиққан «УЗР»ни сўз орқали ифода этолмасангиз, мактуб орқали юборинг! Мушкулингизни ҳал қилинг!
Топшириқни бажаринг
Фарзандларингизнинг сизга меҳрли бўлишини хоҳласангиз аввало унинг онаси билан муносабатингизни яхши қилинг!
(Гёте)
Зўравонлик бу маънавий ожизликдир
(Конфуций)
Ғазабланганингда ғазабингни босишни ўзингга мажбурият бил.
(Қобуснома)
Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
(Жалолиддин Румий)
@PsixologRanohon
Бизда кундан кунга усиш болмокда
АхамдулиЛлах
Давомли харакат бор жойда албатта натижа болади
Ин шаа Аллох
@PsixologRanohon
Агар қалбингиз синган бўлса, 💔
унинг парчаларидан асарлар ярата олинг. 💍💎🌟💎💜
@PsixologRanohon
#тавсия
📚 "Қалб кўзингни оч"
✍️ Жалолиддин Румий
Қалб яхши кўрганини жасад ҳеч қачон инкор қилмайди. Қалблари яхши кўраяптики инсонлар шу ишларни қилишяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси ислоҳ бўлади. Агар у бузилса, жасаднинг ҳаммаси бузилади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир” (Муттафақун алайҳи).
Муаммонинг асл илдизига қараб иш тутиш оқилларнинг йўли. Қалб поклигини даво қилиб хеч нарсага эришмаймиз. Ўзимизни ўзимиз алдамайлик.
Қалблар хаста. Улар қўполликка эмас, давога муҳтож!
@PsixologRanohon
СИЗНИ ДУО🤲🤲🤲 ҚИЛМОҚЧИМАН ҲАМДА КЕЛАЁТГАН ҚУРБОН ХАЙИТ АЁМИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТМОҚЧИМАН:
АЛЛОҲИМ, БУ ЯҚИН ИНСОНИМНИ УММАТИ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НИНГ БИР БЎЛАГИ, ДУО ТАЛАБ, ҚИЛГАН САВОБ ИШЛАРИНИНГ ВА ТОАТ ИБОДАТЛАРИНИ ҚАБУЛ АЙЛА, УЛУҒ ОЙИНГДА, УЛУҒ КУН ВА ТУНЛАРИНГДА, МИНГ ОЙДАН ҲАМ ХАЙРЛИ БЎЛМИШ ҚУРБОН ХАЙИТИ УЧУН ҚИЛГАН БАРЧА ИБОДАТЛАРИ ҲАҚҚИ ҲУРМАТИДАН ГУНОҲЛАРИ БЎЛСА КЕЧИР, ЧУНКИ СЕН АВФ ЭТГУВЧИСАН, АВФ ҚИЛМОҚНИ СЕВАСАН, БАРЧАМИЗНИ АВФ АЙЛА.
АЗИЗ ИНСОНИМ, ҲАЙИТГА ХАМ ЖУДА ОЗ ҚОЛДИ, СИЗНИ БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАБРИКЛАГАН ЯҚИНИНГИЗ БЎЛИШНИ ИСТАДИМ.АЗИЗ ВА АЗИЗАЛАРИМ ЯНА БИР БОР КЕЛАЁТГАН МУБОРАК ҚУРБОН ХАЙИТИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН🌺🌺🌺🌺🌺🌺
@PsixologRanohon
Ўз ривожи учун ҳаракат қилган инсон, албатта, маррага эришади.
🔥 Сиз олдингизга нимани мақсад қилган бўлсангиз, эришасиз.
👬 Руҳий ривож, ижтимиой ривож ва биологик ривожни биргаликда олиб кетолган инсон энг юксак чўққиларни забт эта олади.
Қайсидир ривожни ортда қолдирсангиз, борлиқнинг баланс қонуни тезда буни тўғирлайди яъни қандайдир муаммо билан.
🪐 Биз эса ҳар бир ривож йўлингизда Сизларга осон ва енгил ёрдам беришдан миннатдормиз.
Ҳайрли тонг мехрлиларим!
@PsixologRanohon
Хушхабарим бор🥹
👇
«Шубҳасизки, оҳиратда энг кўп ҳузур ичида бўладиган- дунёда энг кўп тафаккур қилувчидир.
Оҳиратда кўп куладиган дунёда энг кўп йиғлагандир.
Оҳиратда энг кўп севинчга тўладиган дунёда кўп ҳафа қилинган (маҳзун) инсондир.»
✍️Манба: ИҲЯЙИ УЛУМ ИД ДИЙН (Имом Ғаззолий)
📱 @PsixologRanohon
Жуда ажойиб китоб экан. Эринмай укиб чикинг ёки эшитинг. Узингизни яхширок таний бошлайсиз.
👍👍👍
📱 @PsixologRanohon
ثم يُرضيك الله كأنك لم تحزن يوماً
Кейин нима бўлади?
Кейин Аллоҳ сизни шундай хурсанд қиладики, ўзингизни ҳеч қачон хафа бўлмагандек ҳис қиласиз...
📱 @PsixologRanohon
Келинглар бугун бироз савол-жавоб қиламиз?
Сизларга савол?
1️⃣Нима деб ўйлайсиз бирор бир инсон билан гаплашганиздан сўнг ўзингиз хаққингизда қанақа таъсурот қолдирасиз?
2️⃣ Ўзингиз каби инсонни энг яқин дўст деб қабул қилармидингиз?
📱 @PsixologRanohon
Инсон бошида уч хил сув бор:
- кўз суви - ёш;
- қулоқ суви - зардоб;
- оғиз суви - тупук!
• Ушбу сувларнинг ҳар бирида алоҳида вазифа бор!
• Кўз суви шўр бўлади, агар шўр бўлмаса эди кўз гавҳарининг ҳимояси учун зарур бўлган ёғ айниб қолар ва кўз фаолияти ишдан чиқар эди!
• Қулоқ суви аччиқ бўлади, агар ширин бўлганида қулоқни қумурсқа босарди!
• Оғиз суви шўр ҳам эмас, аччиқ ҳам эмас! Агар тупугимиз шўр ёки аччиқ бўлганида еган нарсамизнинг таъмини билмас эдик!
• Яна энг ажойиби, бу сувлар ҳар куни янгиланиб туради ва бир-бирига аралашиб кетмайди!
• Аллоҳ таоло айтади:
«Батаҳқиқ инсонни энг гўзал қоматда яратдик!»
• Тин сураси, 4-оят.
• Бу мутаносибликни ўз-ўзидан, тасодифан, табиий танланиш йўли билан бўлиб қолган, дейиш учун инсон нақадар савиясиз бўлиш керак?!
• Ҳа, яна ўша гап: Даҳрийнинг фикр доираси тугаган жойдан мусулмоннинг дунёқараш уфқи бошланади!
📱 @PsixologRanohon
Ибодат ва зикр нима учун керак агар Аллох хаммасини билиб турса?
Зикр - Аллох сизга бериб турган мехрини хис қилиш учун керак!
Қуёш ўз нурини таратаверади.
Агар сиз уйизни қоп қора парда билан ойналарни тўсиб қўйган бўлсангиз, сиз қуёшни хис қиласизми, унинг нуридан бахраманд бўла оласизми?
Йўқ!
Мана ибодат ва зикр бизга нима учун мухим!
Тафаккур ўзингиздан!
(Менинг англашларим)❤️
@PsixologRanohon
☕️Ассалому алайкум азизларим!
Кунингизни икки калит ила бошланг!
1️⃣. Яхши ният.
2️⃣. Ширин сўз.
Биринчиси: Омад ва ризқ эшикларининг калитидир. 🎁🤑
Иккинчиси: Қалб эшикларининг калитидир! 💟💛💗
Бугуннинг сахифасини хам Аллоҳ етказганига шукр қилиб очмокдамиз.
Бугунги кунимиз мазмунли ва мароқли ўтишини тилаймиз.
🤲🤲
Кунингиз хайрли ва барокатли булсин.
😇😊😘🥰💗
Жума тонги муборак булсин
📿
@PsixologRanohon
Ассалому алайкум каналимиз иштирокчилари 👋
Келинг бугун сизлар билан оила хаккида гаплашамиз.
Сиз оилангизни канчалик яхши биласиз ва қай даражада мехр кўрсатасиз, синаб кўрамиз😌
Ушбу саволларга тўлиқ жавоб бера оласизми?
1️⃣. Оилангизнинг қандай урф-одатлари бор? 🫥
2️⃣. Сизнинг оилангиз қандай қадриятларга асосланган❓⏳
3️⃣. Оилавий қадриятлар нима учун керак❓🫥
Қани кетдик🤪
Жавобларни кутаман🤩
@PsixologRanohon
Навбатдаги курсни хам битриб олдик. Аллоҳга шукур.
Бу курс бошқаларидан анча фарқ қилди. Ўзимни янада кучли томонларимни камчиликларимни кўрдим. Кўп ўзим билмаган қўрқувларим ва ишонсизлигим бўлган экан. Вазиятга қарашим ва назарим ўзгарди. Шу курсдан фойдаланиб хамма томонлама ўзимни қайтадан кашф қилишга бор кучим билан харакат қилдим ва буни қила олдим хам.
Хеч нима бежизга берилмайди. Сизга келаётган хар бир вазиятни Аллоҳ сизга имконият қилиб беради. Берилган вазиятдан хафа бўлмасдан ундан максимально фойда олишга урунсангиз у сиз учун фойда келтиради, нолисангиз зарар келтирар экан. Бу курсда ўқиганимда ўзига яраша қийинчиликлари бўлди, лекин мен ўзимга ва Аллоҳга ишондим. БУ ЕРДА МЕН УЧУН ҚАНДАЙДИР ФОЙДА БОРКИ ШУ ЕРДАМАН деб ичимда такрорлайвердим ва ўша фойдани кўришни бошладим.
Хуллас катта англашлар ва қирралар очилди😄👍
Мани ўқишга мажбур қилганлар учун алохида миннатдорман😁😘
Хаммаси учун рахмат❤️
Бугун ман учун ўзгача кун бўлди❤️
@PsixologRanohon
Аллоҳга шукур❤️❤️❤️
Кунингиз сермазмун ва сердаромад ўтсин. Яхши кайфият сизни хеч қачон тарк этмасин
@PsixologRanohon