#Қўшалоқ_байрам
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
😶😶😶😶😶 😶😶😶😶😶🌈
Фасллар келинчаки Баҳор ва кунларнинг султони Жума муборак🎇💝🎆🎆🎆🎆
Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин🤲
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇
📱 @PsixologRanohon
Мия чекланган, қалб эса чексиздир! 💖
Бу дунёга ҳам, жаннатга ҳам Аллоҳнинг буюклиги сиғмайди ва У зотнинг буюклиги инсон қалбига "сиғиши" ажабланарли. Маълум бўлишича, бизнинг қалбимиз чексиздир. У чексиз севиши, кечириши, ҳис қилиши, яратиши, хизмат қилиши, миннатдор бўлиши мумкин...
Аммо баъзида, кўп синовлар туфайли, инсон оғриқни ҳис қилмаслик учун қалбини ёпиб олади. Қандайдир яшашни давом эттириш учун у мияни ишга солади. Аммо мия хисоб-китобли! Чекланган! Яратганни мия билан билиш билан, Унга бориш мумкин эмас! Буни фақат қалб билан қилиш мумкин.
Қалбингизни яна очиш учун нима қилиш керак? Худбинликни, мағрурликни, нолишни, индивидуалликни, ўзизни хақ эканлигизни исботлашни бас қилинг... Ана ўшанда одамнинг қалби кенгая бошлайди. 💖
Дунё Худога қаратилган! Ва буни ҳеч ким ўзгартира олмайди.
📱 @PsixologRanohon
Суннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айнан нима еганлиликлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Илгари, мусулмонларда ҳозиргидек ҳар куни 3-5 маҳал овқатланиш одати йўқ эди. Кўпгина ҳолларда улар кунига икки марта оакатланишган: куннинг биринчи ярмида масалан 11:00 нонушта, иккинчисида эса 16:00 ёки 17:00 кечки овқат. Ва орада хеч нима тановул килишмаган.
Озмокчи булганлар учун фойдали тавсия. 🥗🥙
💬💬💬
📱 @PsixologRanohon
Агар икки инсоннинг ўртасидаги севгини кўрсанг, вақти ўтиши билан заифлашиб кетса, билгин бу севгида Аллоҳнинг розилиги йўқдир!
Лекин севги кундан-кунга жудаям қувватланса, билгин! Бу севги Аллоҳнинг розилиги учундир!
@PsixologRanohon
Бирор киши нимагадир ёки кимгадир боғланиб қолганда, у йўқотишдан қўрқади. Дунёвий нарсага боғланган қалб қўрқоқ ва очкўз бўлади.
Бизнинг ҳар қандай боғланишимиз бизни чеклаб қўяди, бизни азоб ва уқубатларга олиб келади...
Руҳ ўлмайди, шунинг учун у абадий Зотга ошиқ бўлишни истайди... Бутун бу улкан коинотни Яратганнинг қудрати билан солиштирадиган бўлсак, хамма нарса арзимас атомга айланади... Шунинг учун Чексиз ва Қудратли Зот бор экан, хеч нарсага боғланиб, қаттиқ мехр қўйиб бўлмайди, бунинг фойдаси йўқ.
@PsixologRanohon
روى الحاكم في صحيحه من حديث عائشة قالت : قال لي
رسول الله : "لا يغني حذر من قدر، والدعاء ينفع مما نزل ومما لم
ينزل . وإن البلاء لينزل ، فيلقاه الدعاء ، فيعتلجان إلى يوم القيام
🔸 “Саҳиҳ”да Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадисни келтиради, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Эҳтиёткорлик сизни қисматдан қутқармайди, балки намоз сизни тушган ва ҳали тушмаган мусибатдан қутқаради. Қачонки мусибат тушса, уни ДУО кутиб олади ва қиёматгача жанг қилишади".
Кўпроқ юракдан дуо қилинг🤲
@PsixologRanohon
#Илм
Қис ибн Соъида ўғлига насиҳат қилиб деди:
✅“Қатъиятли бўлса-да, жуда машғул одам билан (муҳим ишларингда) маслаҳатлашма.
✅ Закий бўлса-да, оч-наҳор одам билан маслаҳатлашма.
✅ Яхши маслаҳатчи бўлса-да, ҳадик, қўрқувда турган одам билан ҳам маслаҳатлашма.
✅ Оқил бўлса-да, ғам-қайғуга чўмган одам билан маслаҳатлашма.
✅ Чунки ўта машғуллик, очлик, хавотир ва ғам-ташвиш ақлни тўхтатиб, тўсиб қўювчи ҳолатлардир. Ундан яхши фикр туғилмайди ёки яхши фикр ундан тасдиқланмайди”.
📖Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси
@PsixologRanohon
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
@PsixologRanohon
Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир. Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз.
Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин.
Жумага етказганига Алхамдулиллах💖
@PsixologRanohon
Йўқ, бу бошқа даража ...
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг пуллари ўғирланади. Одамлар воқеадан хабар топганда пулни ўғирлаганга лаънат ёғдира бошлайди.
Ибн Масъуд бу лаънатларни эшитгач: "Аллоҳим, агар уни пул олишга мажбур қиладиган бир эҳтиёж бўлса, унга ўша пул баракали бўлсин. Агар уни гуноҳга ботиш учун олган бўлса, буни охирги гуноҳига айлантир!.. деб дуо қилади.
👆Бу даражага қачон етишимизни билмайман...
Роббим осон қилсин🤲
📱 @PsixologRanohon
#Хайрли_тонг
😶🌫️ Ассалому алайкум! Кириб келган феврал ойи, Пайшанба тонги барчага муборак бўлсин ❄️
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизга яхши кайфият доимо хамрох булсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲
📱 @PsixologRanohon
“Ким ўз ичида тартиб-интизом келтирса, унинг ишлари тўғриланади.
Ким ўзини устида ишласа, Аллоҳ унга дунё ҳаётида ризқ беради.
Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида энг яхши алоқани сақласа, Аллоҳ унинг одамлар билан алоқаларини яхшилайди”.
📱 @PsixologRanohon
🍔 Қуръон ва Суннатда келган асосий қоида бор, агар унга амал қилинадиган бўлса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, яқинларимиз қалбида хурсандчилик пайдо бўлиб, одамлар ўртасида меҳр-муҳаббат жўш уради. Агар бу қоидага асосан мусулмон жамияти шакллантирилса, ҳеч бир душман мусулмонларнинг орасини буза олмайди, чунки уларнинг орасида душманлик бўлмайди, унинг ўрнига мустаҳкам дўстлик ва бир-бирларига муҳаббат бўлади.
✅Бу қоида “ҳусну-занн” – “инсонлар ҳақида яхши гумонга бориш” деб аталади.
📱 @PsixologRanohon
Assalomu aleykum 🤝qadri baland qadrdonim ,sog omonmisiz mana ulug kunlargayam yetib kelyabmiz, qadrdonlarim sizlarni bilib bilmay qalbingizni ozor bergan bulsam orqa oldingizdan gapirib giybatlaringizni qilgan bulsam , alloh roziligi uchun sizdan uzr surayman 🤲🤲qiyomat kunidan alloh yuzimizni yorug qilsin amin ....
Читать полностью…Очкўзликнинг тўлови - банкрот ва тез-тез жарималар...
Ўзингни севмасликнинг тўлови - бошқалардан камситилишдир...
Ёлғоннинг тўлови - бахтсизлик ва катта йўқотишлар...
Эрга ишонмасликнинг тўлови - унинг муваффақиятсизликлари ва ишининг юришмаслиги...
Ёмон характернинг тўлови - ёлғизлик ва абадий курашиш...
Ғийбатнинг тўлови - одамларнинг ишончсизлиги ва қалбнинг қорайиши...
Яратган билан боғланишнинг натижаси эса - икки дунёдаги чексиз бахтдир...
📤📤📤📤
📱 @PsixologRanohon
Assalomu alaykum bomdod namozidan keyin Allohumma Ya Muqsit deb 21kun davomida 209 marotaba aytasiz
Читать полностью…Хар бир нафсимиз билан курашиб, уни енгиган холатимизда, биз шунга яраша мукофот оламиз. Инсонлар буни ОМАД дейишади.
Омадли, омадсиз инсон бўлмайди. Ўз нафсини бошқара оладиган ёки бошқара олмайдиган одамлар бўлади..!
@PsixologRanohon
“Ҳеч қачон ўзингизни оқламанг! Доим тавба қилинг!”... Ўз-ўзини чексиз оқлаш ўзидан мағрурланишга олиб келади. Ҳар доим ҳамма нарсада тўғри бўлиш истаги ўзингизга ва ғурурингизга сиғинишдир. Ва агар сиз бошқаларни ўзингизнинг бенуқсонлигингизга ишонтирмоқчи бўлсангиз, бу бошқалар ҳам сизга сиғинишларига интилиш демакдир.
Ҳар бир инсон чексиз кучсиздир. Яратган эса чексиз қудратли зотдир... Бу икки чексизлик бир зумда йўқ бўлиб кетиши мумкин , агар инсон Қудратли Яратгувчини олдида ўзининг ожиз бандалик ҳолатини англаб етмаса.
Унинг чексиз қўллаб-қувватлашини хис қилиш учун, сиз фақат Унинг олдида муҳтож эканлигингизни хис қилишингиз керак... Фақат УНИ олдида..!
@PsixologRanohon
الوقت المنظم جيدًا هو البرهان الأكيد على العقل المنظم جيدًا
Яхши ташкил қилинган вақт - ақилли бўлишнинг ишончли гаровидир. ♥️💖👍
Хайрли тонг!
Жума тонги муборак бўлсин!
@PsixologRanohon
➕Биз қанчалик кўпроқ қўлда ёзсак, шунчалик тез фикр юритамиз ва яхши гапирамиз.
Ёзиш жараёнида миянинг махсус зонаси, яъни ретикуляр фаоллаштирувчи тизим иштирок этади. У фильтр вазифасини бажаради - бегона маълумотларни қайта ишлашни блоклайди.
Қоғозга қалам ёки ручка билан хат ёзиш орқали📝 биз диққатимизни яхшироқ жамлаймиз ва миямизни ёзган нарсаларимизга эътибор беришга мажбур қиламиз.
➕Уламоларни айтишича:
"Доно олим - эшитганининг энг яхшисини ёзадиган, ёзганининг энг яхшисини ўрганадиган ва ўрганганининг энг яхшисини айтадиган кишидир".
Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Билимларни ёзиб олиш орқали мустаҳкамланг."
Муовия ибн Қуррадан ривоят қилинади:
➕“Ёзмаганнинг билими илм ҳисобланмайди”.
📚 Шундай экан дуоларингизни хам ёзма равишда қилсангиз фойдаси хам амалга ошиши хам кўпроқ бўлади.
@PsixologRanohon
ГЎЗАЛ БИР ДУО ЎРГАНДИМ
РОББИМ ЎЗИМНИ СЕНГА ОМОНАТ ҚИЛДИМ, ОМОНАТНИ ЭГАМДАНДА ГЎЗАЛРОҚ САҚЛАГУВЧИ ЙЎҚЛИГИГА АМИНМАН♥️💖♥️
Хайрли тонг азизларим🌸💐🌹
@PsixologRanohon
Нолиб яшаш қулайроқ. Шунинг учун кўпчилик шуни афзал кўради.
Бахт - меҳнатни талаб қилади.
Девид Вонг
📱 @PsixologRanohon
Инсонлар билан суҳбатлашиш бир китоб ўқиш билан тенг бўлса, китоб мутоала қиладиган инсонлар билан фикр алмашиш бу янада камол топиш учун зарур руҳий озуқа. Аммо, кўп китоб ўқиган инсонларнинг суҳбатида бўлиш эса бу - ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган қимматли хазина!
📱 @PsixologRanohon
УЧ ҚУЛТУМЛАБ СУВ ИЧИШ НЕГА ЗАРУР?
Қанчалик чанқаган бўлсангиз ҳам, сувни қанча бўлса шундай кўтариб ичвориш жуда нотўғри. ❌
Нафас олмасдан сув ичиш ошқозонда тўсатдан крамплар ва қисқаришларга олиб келади.
Шунинг учун сувни ўтириб, хотиржам истеъмол қилиш керак.
🟢Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам сув ва бошқа ичимликларни 3 қултумдан ичиш кераклигини бу борадаги ҳадисларида шундай деганлар:
“Бола она кўкрагини сўргандек сув ичинг. Заҳирага тўлдириш каби ичманг. Ўпка касалликлари шундан келиб чиқади”.
(Бухорий, Ашриба, 26).
“Туя каби бир нафасда ичманг.
Икки ёки уч нафасда ичинг.
Бирор нарса ичганингизда Бисмиллоҳни айтинг; Ичганингиздан кейин эса “алҳамдулиллаҳ” деб айтинг!” (Термизий, Ашриба, 13).
❗️Саломатлик нуқтаи назаридан ҳам, диний нуқтаи назардан ҳам, сувни аста-секин, қултумда ва ўтириб ичиш яхшидир.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳеч бирингиз тик турган ҳолда сув ичманг. Ким унутиб ичса, қуссин!” (Муслим, Ашриба, 116)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни уч қултумда ичишнинг танага фойдаларини қуйидаги ҳадислари билан баён қиладилар:
“Уч нафасда сув ичган одамнинг чанқоғи қондирилади.
Уч нафасда сув ичиш ҳар жиҳатдан саломатликка уйғундир.
(Муслим, Таҳорат, 65; Ашриба, 121)
📝 яқинларга хам юбориб қўйинг
📱 @PsixologRanohon
Инсон қанча ўткан ишларни кўп ўйлаб, афсус қилса шунча ўша холатга кўпроқ тушади ва шайтонга яқинлашади.
Ўткан ишларга афсус қилманг ва табассум қилинг☺️
Табассум қилиш учун бахтли бўлишни кутманг!
Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!
Хайрли тонг азизларим!
Яхши кайфият хамрохингиз бўлсин💖💖💖
📱 @PsixologRanohon
Одам ўзининг хамма айбларини билганида эди, бошқаларни айбини сўзламасди хам..!
📱 @PsixologRanohon
🌐ОИЛАДА НЕЧАНЧИ ФАРЗАНДСИЗ?
ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА БИЛИБ ОЛИНГ!!!👇
👦Тўнғич фарзанд
Идеалликга интилувчан;
муваффақиятга эришувчан;
етакчи;
ҳокимият кишиси;
масъулиятли;
мослашувчан;
виждонли;
ишончли;
эҳтиёткор;
назорат қилувчи.
👨👩👧👦Ўртанча фарзанд
Вазиятга мослашувчан;
мустақил;
раҳмдил,
яхши суҳбатдош;
тинчликсевар;
киришимли;
гапга қулоқ соладиган;
ёлғизликка мойил.
🧍♂Кенжа фарзанд
киришимли;
жозибали;
дўстларини яхши кўрадиган;
чўрткесар;
манипулятор;
ҳазилкаш;
эътибор талаб қиладиган;
худбин.
👨👩👦Ёлғиз фарзанд
ўзига ишонган;
виждонли;
масъулиятли;
идеалликка интилувчан;
диққат марказида бўлишни ёқтиради;
эрта улғаяди;
доим атрофдагилар қўллаб-қувватлашини истайди;
аразчи;
етакчи.
Фарзанд тарбияси
📱 @PsixologRanohon