#мулоҳаза
Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...
Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!
👉🏻Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
👉🏻Завқланиб туҳмат қилиш билан,
👉🏻Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...
Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.
👉🏻 Сизни ғийбат қилишяптими?
👉🏻 Иғво қилишяптими?
👉🏻 Хафа бўлиб ўзизни сиқманг! Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди
📱 @PsixologRanohon
ИСТИҒФОРНИНГ 72 та ХИСЛАТИ:
1. Аллоҳ таолога итоатгўй банда истиғфор айтади.
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради.
3. Истиғфор айтувчи одам имон ҳаловатига эришади.
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди.
5. Истиғфор айтувчининг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади.
6. Истиғфор айтувчига неъматлар кўпайтириб берилади.
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради.
8. Истиғфор бахт-саодат олиб келади.
9. Истиғфор туфайли истиғфор айтувчи ҳам, атрофдаги одамлар ҳам бузуқликлардан покланади.
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади.
11. Истиғфор мол-дунёга барака киритади.
12. Истиғфор айтувчи инсон фарзанд неъмати билан сийланади.
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ.
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади.
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади.
16. Истиғфор Аллоҳ таолонинг раҳмати тушишига сабаб бўлади.
17. Истиғфор танани бақувват қилади.
18. Истиғфор айтувчи одамнинг ҳаёти фаровон бўлади.
19. Истиғфор айтувчига яхшиликлар кўпайтирилиб берилади.
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади.
21. Истиғфор бошга тушган балоларни даф этади.
22. Истиғфор бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради.
23. Истиғфор айтувчи одам Аллоҳ таолонинг раҳмат-марҳаматига сазовор бўлади.
24. Истиғфор банда ҳолатини ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади.
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади.
26. Истиғфор шайтон васвасасини қайтаради.
27. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандани яхши кўради.
28. Истиғфор айтиш Аллоҳ таолони хурсанд қилади.
29. Истиғфор ғам-ташвишларни кетказади.
30. Истиғфор айтувчи муаммоларидан қутулади.
31. Истиғфор айтувчи одам гуноҳлардан фориғ бўлади.
32. Истиғфор айтувчи муваффақият қозонади.
33. Истиғфор ташвишларни аритади.
34. Кўп истиғфор айтувчи одам касалликдан тўлиқ тузалиб кетади.
35. Истиғфор айтувчи одам қийинчиликдан фаровонликка чиқади.
36. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг мушкулларини осон қилади.
37. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этади.
38. Истиғфор ила дилдаги васвасалар йўқолади.
39. Истиғфор билан қўрқувлар арийди.
40. Истиғфор билан дилга қувонч киради.
41. Истиғфор қалбга таскин беради.
42. Истиғфор кўнгилни хотиржам қилади.
43. Истиғфор тинчлик-хотиржамлик олиб келади.
44. Истиғфор инсонни соғлом қилади.
45. Истиғфор касалликларни аритади.
46. Истиғфор айтувчи одам ёруғ кунларга эришади.
47. Истиғфор билан инсон орзусига етади.
48. Истиғфор айтувчининг дили яйрайди, кўнгли ёзилади.
49. Истиғфор хурсандчилик олиб келади.
50. Истиғфор қалбни чароғон, руҳни тетик қилади.
51. Истиғфор айтувчининг хотираси кучаяди.
52. Истиғфор юзни нурли қилади.
53. Истиғфор ризқ келишини осонлаштиради.
54. Истиғфор айтувчининг дуоси қабул бўлади.
55. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади.
56. Кўп истиғфор айтган одам Қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади.
57. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфорлари туфайли жаннатда энг юқори мартабаларга кўтарилишади.
58. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади.
59. Истиғфор ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади.
60. Истиғфор қалбни тиниқлаштиради.
61. Истиғфор айтиб юрувчи одамга Аллоҳ таоло ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатади.
62. Истиғфор айтиб юрувчи одамнинг Аллоҳ таоло мусибатларини кўтаради.
63. Истиғфор айтиб юрган банданинг Аллоҳ таоло ҳар қандай қийинчиликларини енгиллаштиради.
64. Истиғфор айтиб юрувчи инсон қашшоқликка йўлиқмайди.
65. Истиғфор айтувчининг ишлари юришади.
66. Истиғфор эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликни даф этади.
67. Истиғфор фарзандларни итоатли қилади.
68. Аллоҳ таоло истиғфор айтиб юрган одамга кутмаган тарафидан неъмат, ризқ жўнатади.
69. Истиғфор айтувчи одамнинг ризқи улуғ бўлади.
70. Истиғфор айтувчи одамнинг касб-корига Аллоҳ таоло хайр-барака беради.
71. Ким мўминлар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин муқобилида биттадан ҳасанот ёзиб қўяди.
72. Истиғфор айтилган хонадонга илоҳий файзу хайр-барака киради.
(Қуръони Карим ва Расулуллоҳ алайҳисалломнинг муборак ҳадиси шарифларида).
Иброҳимжон домла Иномов
💬💬💬
📱 @PsixologRanohon
Ҳаммамиз учун яна бир имконият: тавба қилиш, ҳамма нарса учун кечирим сўраш, кечириш, қўйиб юбориш ва йўлимиздаги ҳар бир инсонни миннатдорчилик билан қабул қилиш...
, қулдек бориш
Тақдирингизга чексиз эҳтиром билан қаранг... Ва биз жудаям кам хайрли ишларни қилаётганимиздан уялинг...
Биз саёҳатчилармиз... Энг муҳими етиб бориш... Тўхтамаслик, баҳо бермаслик, чалғимаслик, балки манзилга гўзал холатда етиб бориш... Камтарлик, итоаткорлик ва эҳтиром билан...
📱 @PsixologRanohon
Аёлларга имкон қадар илиқ муомалада бўлишга ҳаракат қилдим.
Амир Темур
Шоирларнинг мадҳ этишларича, аёлнинг турган-битгани муҳаббат экан.
Виржиния Вульф
Аёл муқаддас, севилган аёл эса илоҳийдир.
Александр Дюма
Аёлни сева билмаган одам дунёнинг энг гўзал сирларидан бехабар ўтади.
Стендаль
Токим ер юзида битта бўлса ҳам аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин.
Станислас де Буффлер
📱 @PsixologRanohon
БУ ГУЛЛАР АЗИЗ, МЕҲРИБОН, ГУЗАЛ, ЛАТОФАТЛИ ВА СЕВИМЛИ ГУРУҲИМИЗ АЁЛЛАРИ УЧУН!!
БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН!!!
📱 @PsixologRanohon
Ёқимли сўзларни кўпроқ эшитишнинг фақат битта энг осон йўли бор - бундай сўзларни ўзи гапириш.
📱 @PsixologRanohon
🍔БОЛАНИНГ "IQ" СИНИ ҚАНДАЙ ОШИРИШ МУМКИН
🤔Интеллект қандай пайдо бўлади:
😎35% и ота-онадан генлар орқали
😎20% и она ҳомиладорлик даврида
😎45% и эса бола туғилгандан сўнг ўсиш муҳитига кўра шаклланишини олимлар аниқлашган.
🔗Шу маълумотларга таянган холда, ақлли қиз ёки ўғил истасангиз, ишни аввало умр йўлдош танлашдан бошлаш керак. Бунинг учун ақлли ўғил дунёга келишини истасангиз, оқила аёлга, зеҳнли қиз туғилишини хохласангиз доно эркак танлашга харакат қилиш керак.
✅1-қадам қўйилди, яъни тўғри турмуш ўртоқ танлай олдингиз. Кейинги иш, перинатал педагогикага (она қорнидаги тарбия) аҳамият бериш билан давом эттирилади.
✅Хомиладорлик пайтида аввало соғлом овқатланиш, таркибида миянинг ривожланиши учун Мг, Мн, Б ва Д гурух витаминларига тўйинган маҳсулотларни қабул қилиш тавсия этилади. Онанинг ўзи кўп китоб ўқиши (баъзида овоз чиқариб), Қуръон эшитиши, турли мантиқий масалаларни ечиши, тана ва мия учун тинчлантирувчи охангларни (хомила волидаси тинглаган мусиқадан таъсирланиши илмий исботланган) тинглаши, кўпроқ табиат қўйнида бўлиши, фойдали илм билан шуғулланиши, руҳиятини уйғунликда ушлаши ҳам болани зеҳнига ижобий таъсир қиладиган омиллардандир.
✅Бола ақлли бўлиши учун 20% ва 35% дан тўлалигича фойдалана олган бўлсангиз, ишнинг энг қийин жойи келди. Бу 45% ни ташкил этган интеллектуал муҳитни яратишдир. Бола туғилгач, унинг интеллектини ошириш, кўп жиҳатдан ота-онага, улар фарзанди учун яратган шарт-шароити, меҳр-муҳаббати, фарзандларига ажратадиган вақтига тўғридан-тўғри боғлиқ.
👨🏫Олимлар боланинг хиссий ва шахс сифатида ривожланишида ота-она хатти-харакатлари таъсирининг ниҳоятда юқори эканини таъкидлашмоқда.
✅Ота-она ўз боласига босим ўтказмасдан, унинг қийналмасдан улғайиши учун муайян шарт-шароитлар яратса, бирор янгилик, ихтиро қилиши учун уни қўллаб-қувватласа, фарзандининг янада интеллекти баланд бўлишига эришиши мумкин!
📱 @PsixologRanohon
Читать полностью…
Биз хеч нарсасиз келдик лекин хамма нарса учун курашамиз,
хеч нарсасиз кетамиз лекин хамма нарса учун жавоб берамиз..
📱 @PsixologRanohon
Ишим сабаб шундай одамларни кўраманки, улар оиласи, турмуш ўртоғи, хамкасби ва умуман хаётидан нолийверади, нолийверади, кўп шикоят қилишади.
Мен эса КЕЛ СЕНГА ЁРДАМ БЕРАМАН. БУ ХОЛАТДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛИШНИ КЎРСАТАМАН, БЕПУЛ, ЎРГАТАМАН дейману, уларнинг юз мингта бахоналари чиқиб келади. КЕЙИНРОҚ, ВАҚТИМ ЙЎҚ, ИЛОЖИМ ЙЎҚ… БИЛМАЯБМАН, ҚЎЛИМДАН КЕЛМАЙДИ ва яна шунга ўхшаш гаплар.
Яъни бу инсонлар “шунчаки” шикоят қилиб, кимнидир ёмонласа, мен хам унга қўшилсам кўнгли жойига тушади ва мендан куч олмоқчи бўлади. Вахоланки мен ўз кучими хаммага етказа олмайман. Тўғри тушунинглар. Агар ростан хам хаётингизда ёқмайдиган вазиятларингиз бўлса уни устида ЎЗИНГИЗ ишланг ёки бўлмаса борича қабул қилиб Аллоҳга шукрона айтишни ўрганинг.
Мен фақат сизга йўл кўрсата оламан лекин барибир охирги қарорни ўзингиз қабул қиласиз. Мени шунчаки шикоятларни, ғийбатларни эшитиб ўтиришга вақтим хам хохишим хам йўқ.
Мендан хафа бўлишдан олдин шу хаққида ўйланг.
Тўғри тушунасиз деган умиддаман.
Мен сизларни яхши кўраман💖
Бахорда мен ёқимли мўжизаларга ва хар бир куним қувончли 😄 ва баракали ўтишига, 🤲🤲🤲 соғлом бўлишга 💛 ва даромадим кўпайишига 💰 тайёрман ва мен бунга лойиқман!!! 💖💖💖
📱 @PsixologRanohon
Assalomu aleykum 🤝qadri baland qadrdonim ,sog omonmisiz mana ulug kunlargayam yetib kelyabmiz, qadrdonlarim sizlarni bilib bilmay qalbingizni ozor bergan bulsam orqa oldingizdan gapirib giybatlaringizni qilgan bulsam , alloh roziligi uchun sizdan uzr surayman 🤲🤲qiyomat kunidan alloh yuzimizni yorug qilsin amin ....
Читать полностью…Очкўзликнинг тўлови - банкрот ва тез-тез жарималар...
Ўзингни севмасликнинг тўлови - бошқалардан камситилишдир...
Ёлғоннинг тўлови - бахтсизлик ва катта йўқотишлар...
Эрга ишонмасликнинг тўлови - унинг муваффақиятсизликлари ва ишининг юришмаслиги...
Ёмон характернинг тўлови - ёлғизлик ва абадий курашиш...
Ғийбатнинг тўлови - одамларнинг ишончсизлиги ва қалбнинг қорайиши...
Яратган билан боғланишнинг натижаси эса - икки дунёдаги чексиз бахтдир...
📤📤📤📤
📱 @PsixologRanohon
Assalomu alaykum bomdod namozidan keyin Allohumma Ya Muqsit deb 21kun davomida 209 marotaba aytasiz
Читать полностью…Хар бир нафсимиз билан курашиб, уни енгиган холатимизда, биз шунга яраша мукофот оламиз. Инсонлар буни ОМАД дейишади.
Омадли, омадсиз инсон бўлмайди. Ўз нафсини бошқара оладиган ёки бошқара олмайдиган одамлар бўлади..!
@PsixologRanohon
Мени курсларимда укиган кизлар буни узларида исботини куришган. Хаммага тавсия киламан🙏
👍👍👍 ☺️☺️☺️
Аллоҳим, Умматни ёмон золимлардан сақла. Бизни фитнадан асра ва имтиҳонда енгиллик ато эт. Аамиийн 🤲
Аллоҳим, бизларни ўзинг яратган барча ёмонликларидан сақла, бу дунёда яхшилик ато эт, охиратда ҳам бизни асра. Аамиийн 🤲
Аллоҳим, барча мусибат етганларга оғирини енгил қил ва бизни мағфират қил, бизни, оиламизни, дўстларимизни ва умматимизни асрагин. Аамийн 🤲
Аллоҳим, бизларни ҳидоят қил, Сени зикр қилиш ва Сенга шукр қилиш, Сендан огоҳ бўлиш ва Сенга гўзал ибодат қилишимизга ёрдам бер. Аамин 🤲
Аллоҳ биздан рози бўлсин ва бизни собитқадам қилсин. Бизларни ҳимояланган ва ҳидоят топувчи солиҳлардан қилсин. Аамийн 🤲
📱 @PsixologRanohon
🌿КЕЛАЁТГАН РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН
АЛЛОХИМ 🤲 УМРИНГИЗГА ВА РИСҚИНГИЗГА ХОНАДОНИНГИЗГА АЛЛОҲИМДАН ФАЙЗУ БАРОКАТ, ТАНИ ЖОНИНГИЗГА МУСТАҲКАМ СОҒЛИҚ, ҚАЛБИНГИЗГА МУСТАҲКАМ ИЙМОН, АМАЛЛАРИНГИЗНИ ЧИРОЙЛИ БЎЛИШИНИ, АЛЛОҲИМДАН СЎРАБ ҚОЛАМАН🤲 ҚАЛБИНГИЗДАГИ БАРЧА ЭЗГУ-ОРЗУЛАРИЗГА ЕТИБ ЮРИШЛАРИНГИЗГА ТИЛАКДОШМАН! АЛЛОҲИМ СИЗГА ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ БЕРИБ, ИККИ ДУНЁ ЮЗИНГИЗНИ ЁРУҒ ҚИЛИБ, АЛЛОҲИМ СЕВГАН БАНДАЛАРИ ҚАТОРИДА ҚИЛСИН.
ХИДЛАЙДИГАН ИФФОРИНГИЗ
-ЖАННАТНИКИ🌿СИЛАЙДИГАН ДЕВОРИНГИЗ-КАЪБАНИКИ АТРОФИНГИЗ АЛЛОХНИНГ СЕВГАН БАНДАЛАРИ ИЛА ТУЛА🌿КЎНГИЛДАН ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН.🤲 АЛЛОХ СИЗНИ ШУ ДАРАЖАДА СЕВСИНКИ, ИЛК СЎЗИ :"БАНДАМ СЕНДАН РОЗИМАН", БЎЛСИН.
📱 @PsixologRanohon
🎆🎆🎆🎆🎆🎆
🥳🥳🥳🥳🥳🥳
🌷🌷🌷🌷💐🌺
🥰🥰🔤🔤🌹🌷
Азиз ва гўзал айоллар😇
Бугундан бошлаб хар доим, фақат кулиб юришни ва ўзингизга яхши фикрлар ва қувончларни раво кўришингизни тилайман.
Хамма эзгу истакларингиз амалга ошишини, бахордек гўзал бўлиб юришингизни, нимаики хохласангиз ўша захотиёқ амалга ошишини тилайман.
Атрофингиздагилар сизнинг бахт ва қувончингиздан бахраманд бўлишини тилайман!
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠💖
📱 @PsixologRanohon
Хафагарчилик - қалбнинг зиқналигидандир. Агар қалб миннатдор бўлишни ўрганмаса, у нолувчи, очкўз, хасадгўй ва доимий норозиликка ўрганади…
Доимий шикоятлар эса одамни ёмон характерлик қилиб қўяди. Характер - инсон тақдири билан чамбарчас боғлиқдир. Агар инсон қабул қилиб, доимо миннатдорликда яшашга қарор қабул қилса, у икки дунёда саодатга эришади. Ношукурликни, нолишни танласа, унинг бу дунёда хам, у дунёда хам синовлари тугамайди.
📱 @PsixologRanohon
#илоҳий_қонунлар
Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу, коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.
Ҳазрати Шамс Табризий
📱 @PsixologRanohon
Хурматли группамиз кузатувчилари иншаа Аллох якинда бир янгиликни сизларга малум килмокчимиз
Каналимизни кузатиб боринг
💋💋💋💋🥰🥰🥰🥰
Хафагарчиликнинг психосоматикаси
Афтидан, хафагарчилик билан боғлиқ бўлмаган касаллик йўқ. Аниқроқ айтсак, касалликлар сиз шикоятингиз билан нима қилишингизга боғлиқ, шикоят ҳамма муаммонинг асосий манбаи, шу жумладан, катта портлаш ва ҳатто кассадаги навбатнинг ҳам.
Масалан:
1. Умумий онгсиз ғазаб:
"Ичим адои тамом бўлди", "Ҳаётимни заҳарлади", "Ўлгудай чарчадим" - онкология;
2. Шикоятларни юклаб олиш ва тўплаш:
"Сабр косам тўлиб кетди", "Ичимда қиринди қолди", "Қалбимда тош бор" - буйрак-тош касалликлари;
3. Айтилмаган хафагарчилик:
"Томоғимга нимадир турибди", "Томоққа суякдек тиқилди", "Бўғилиб кетдим" - ангина ва ларингит;
4. Ҳақиқатга тик қарашни истамаслик:
"Кўргани кўзим йўқ", "Кўриш оғир бўляпти" - кўриш қобилияти бузилиши, катаракта, глаукома;
5. Манипулятив хафагарчилик:
"Юрагим портлаб кетай деяпти",
"Юракка пичоқдай қадалди" - юрак-қон томир тизимидаги бузилишлар;
6. Ҳақсиз танқид ва ҳужумлардан ҳимояланиш:
"Оёғимга болта урди", "Оёқ-қўлим акашак бўлиб қолди", "Қўл-оёқсиз қолдирди" - артрит;
7. Ота-оналарни назорат қилишидан норозилик:
"Мениям ҳаққим бор", "Мен билан ҳам ҳисоблашиш керак" - семириш;
8. Туйғуларни ифодалашга тақиқ:
"Ҳиқилдоғимга келди", "Кўрсам кўнглим айнийди", "Тоқатим тоқ бўлди" - анорексия;
9. Ўзингизни шахс сифатида ифода этишни тақиқлаш:
"Нафасим қайтиб кетди",
"Бўғилиб кетдим"- бронхит ва бронхиал астма;
10. Худбинлик ва шерикни қабул қилишни истамаслик:
"Ҳазм қила олмайман", "Қон қилиб юборди" - жигар ва ошқозон касалликлари;
11. Доимий бошқариладиган салбий ҳиссиётлар:
"Жонимга тегди", "Сабрим тугади" - гипертония.
Ўзингизнинг хафагарчилигингизни топдингизми?
📱 @PsixologRanohon
#Икки дунёда бахтли бўлишни танла
Агар сизда Аллоҳга иймонингиз бўлса, сизда ҲАММА нарса бор...
Агар уйингиз бўлмаса, Масжид Пайғамбарингиз сизнинг уйингизга айлансин...
Фарзандингиз бўлмаса, бутун дунё етимлари сизнинг фарзандларингиз бўлсин...
Агар сиз қаерга юришни билмасангиз фақат Пайғамбарга эргашинг.
Агар дўстингиз бўлмаса, саҳобаларнинг ҳаётини ўрганинг, уларга тақлид қилинг ва улар билан дўстлашинг...
Агар севган инсонингиз бўлмаса, энг идеал инсонни, Аллоҳнинг севимлисини севинг.
Қалбингиз ёпиқ бўлса, Пайғамбаримизнинг гўзал феъл-атвори сизни меҳрибон қалбга илҳомлантирсин...
Агар умидингиз йўқ бўлса, Аллоҳнинг чексиз раҳматига умидингиз бўлсин...
Агар ҳидоят йўқ бўлса, Қуръон сизга йўл кўрсатсин...
Агар ҳаётда ҳеч қандай режалар бўлмаса, суннат сизга ҳамма нарсани ўргатсин...
Агар сизда хайрли ишларга хохиш бўлмаса, у ҳолда буюк инсонларнинг жасорати сизни Унинг йўлида сидқидилдан хизмат қилишга руҳлантирсин...
Агар сизни ҳеч ким тушунмаса, Яратган билан руҳий суҳбатлар яраларингизни даволасин...
АЛЛОҲГА иймонингиз бўлса сизда ҲАММА нарса бор...
📱 @PsixologRanohon
#Қўшалоқ_байрам
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
😶😶😶😶😶 😶😶😶😶😶🌈
Фасллар келинчаки Баҳор ва кунларнинг султони Жума муборак🎇💝🎆🎆🎆🎆
Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин🤲
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇
📱 @PsixologRanohon
Мия чекланган, қалб эса чексиздир! 💖
Бу дунёга ҳам, жаннатга ҳам Аллоҳнинг буюклиги сиғмайди ва У зотнинг буюклиги инсон қалбига "сиғиши" ажабланарли. Маълум бўлишича, бизнинг қалбимиз чексиздир. У чексиз севиши, кечириши, ҳис қилиши, яратиши, хизмат қилиши, миннатдор бўлиши мумкин...
Аммо баъзида, кўп синовлар туфайли, инсон оғриқни ҳис қилмаслик учун қалбини ёпиб олади. Қандайдир яшашни давом эттириш учун у мияни ишга солади. Аммо мия хисоб-китобли! Чекланган! Яратганни мия билан билиш билан, Унга бориш мумкин эмас! Буни фақат қалб билан қилиш мумкин.
Қалбингизни яна очиш учун нима қилиш керак? Худбинликни, мағрурликни, нолишни, индивидуалликни, ўзизни хақ эканлигизни исботлашни бас қилинг... Ана ўшанда одамнинг қалби кенгая бошлайди. 💖
Дунё Худога қаратилган! Ва буни ҳеч ким ўзгартира олмайди.
📱 @PsixologRanohon
Суннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айнан нима еганлиликлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Илгари, мусулмонларда ҳозиргидек ҳар куни 3-5 маҳал овқатланиш одати йўқ эди. Кўпгина ҳолларда улар кунига икки марта оакатланишган: куннинг биринчи ярмида масалан 11:00 нонушта, иккинчисида эса 16:00 ёки 17:00 кечки овқат. Ва орада хеч нима тановул килишмаган.
Озмокчи булганлар учун фойдали тавсия. 🥗🥙
💬💬💬
📱 @PsixologRanohon
Агар икки инсоннинг ўртасидаги севгини кўрсанг, вақти ўтиши билан заифлашиб кетса, билгин бу севгида Аллоҳнинг розилиги йўқдир!
Лекин севги кундан-кунга жудаям қувватланса, билгин! Бу севги Аллоҳнинг розилиги учундир!
@PsixologRanohon
Бирор киши нимагадир ёки кимгадир боғланиб қолганда, у йўқотишдан қўрқади. Дунёвий нарсага боғланган қалб қўрқоқ ва очкўз бўлади.
Бизнинг ҳар қандай боғланишимиз бизни чеклаб қўяди, бизни азоб ва уқубатларга олиб келади...
Руҳ ўлмайди, шунинг учун у абадий Зотга ошиқ бўлишни истайди... Бутун бу улкан коинотни Яратганнинг қудрати билан солиштирадиган бўлсак, хамма нарса арзимас атомга айланади... Шунинг учун Чексиз ва Қудратли Зот бор экан, хеч нарсага боғланиб, қаттиқ мехр қўйиб бўлмайди, бунинг фойдаси йўқ.
@PsixologRanohon