psixologranohon | Unsorted

Telegram-канал psixologranohon - ФЕНИКС оила маркази

-

Мен Ибрагимова Раънохон. ФЕНИКС оила ва психология маркази асосчиси, Олий маълумотли Педагог-Психолог, Коуч, Тренер, Мотиватор, Иқтисодчи. @Ranohon_Ibragimova_haqida Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/2644375795596018/ Тел: 902000082 994348201

Subscribe to a channel

ФЕНИКС оила маркази

Азизларим, кириб келган ҳайит айёмингиз муборак бўлсин❤️
Тутган рўзангизни, қилган ибодатларингизни ва хамма яхши амалларингизни Аллоҳ хамиша ўз даргоҳида қабул қилгани чин бўлсин. 🤲🌸
Ялиниб-ёлвориб қилган дуоларингизни ижобат бўлишини тилайман 🥹🌸
Кейинги Рамазон ойига хам тинчлик-хотиржамликда, сихат-саломатликда, мукаммал ибодатлар қилиб Аллоҳни розилигида, гўзал холатда етиб боришлик хаммамизга насиб қилсин🤲🌸

Дам олиш кунларингиз мароқли, файзли ва баракотли ўтишини тилайман😘

🌸🌷🥀🌺💐🌹🌻🌼


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Аллохимнинг буюк мўжизаси!

Хар бир эшитган ва хар бир гапираётган гапларимиз хаётимизга таъсир қилмай қўймайди.

Эътиборлироқ бўлайлик.

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Бир мазза килилар☺️❤️👍👍


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Нафсни қанча ўлдирса
Қалб шунча тирик бўлади🤩

Хайрли тонг! Бошланган янги хафта файзу барокатли, сер даромат ва саломатликда ўтсин🤲💠


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Норози, жабрланувчи позициясида яшувчи аёл билан феъл-атвори яхши бўлган аёл умуман бошқа-бошқа одамлардир!!!
Хаттоки уларни хадди-харакатлари бир хил бўлса хам.
Биринчиси, у жим тургани билан қалбида миллионта норозилик ва нолишлар бор; ❤️‍🔥
Иккинчисида, у жим турганида кечиримлилик, рахм-шавқат ва Аллоҳга таваккул қилишида катта ишонч бўлади…💗

Илтимос буларни бир-биридан фарқлай олинг!

Сизчи? Сиз қайси холатда яшайсиз?


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ассалому алайкум азизларим❗️

Бугунги бошлаган кунингиз сихат саломатликда ва файзу барокатда утсин.
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Мени курсларимда укиган кизлар буни узларида исботини куришган. Хаммага тавсия киламан🙏
👍👍👍 ☺️☺️☺️

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Аллоҳим, Умматни ёмон золимлардан сақла. Бизни фитнадан асра ва имтиҳонда енгиллик ато эт. Аамиийн 🤲

Аллоҳим, бизларни ўзинг яратган барча ёмонликларидан сақла, бу дунёда яхшилик ато эт, охиратда ҳам бизни асра. Аамиийн 🤲

Аллоҳим, барча мусибат етганларга оғирини енгил қил ва бизни мағфират қил, бизни, оиламизни, дўстларимизни ва умматимизни асрагин. Аамийн 🤲

Аллоҳим, бизларни ҳидоят қил, Сени зикр қилиш ва Сенга шукр қилиш, Сендан огоҳ бўлиш ва Сенга гўзал ибодат қилишимизга ёрдам бер. Аамин 🤲

Аллоҳ биздан рози бўлсин ва бизни собитқадам қилсин. Бизларни ҳимояланган ва ҳидоят топувчи солиҳлардан қилсин. Аамийн 🤲


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

🌿КЕЛАЁТГАН РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН
АЛЛОХИМ 🤲 УМРИНГИЗГА ВА РИСҚИНГИЗГА ХОНАДОНИНГИЗГА АЛЛОҲИМДАН ФАЙЗУ БАРОКАТ, ТАНИ ЖОНИНГИЗГА МУСТАҲКАМ СОҒЛИҚ, ҚАЛБИНГИЗГА МУСТАҲКАМ ИЙМОН, АМАЛЛАРИНГИЗНИ ЧИРОЙЛИ БЎЛИШИНИ, АЛЛОҲИМДАН СЎРАБ ҚОЛАМАН🤲 ҚАЛБИНГИЗДАГИ БАРЧА ЭЗГУ-ОРЗУЛАРИЗГА ЕТИБ ЮРИШЛАРИНГИЗГА ТИЛАКДОШМАН! АЛЛОҲИМ СИЗГА ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ БЕРИБ, ИККИ ДУНЁ ЮЗИНГИЗНИ ЁРУҒ ҚИЛИБ, АЛЛОҲИМ СЕВГАН БАНДАЛАРИ ҚАТОРИДА ҚИЛСИН.
ХИДЛАЙДИГАН ИФФОРИНГИЗ
-ЖАННАТНИКИ🌿СИЛАЙДИГАН ДЕВОРИНГИЗ-КАЪБАНИКИ АТРОФИНГИЗ АЛЛОХНИНГ СЕВГАН БАНДАЛАРИ ИЛА ТУЛА🌿КЎНГИЛДАН ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН.🤲 АЛЛОХ СИЗНИ ШУ ДАРАЖАДА СЕВСИНКИ, ИЛК СЎЗИ :"БАНДАМ СЕНДАН РОЗИМАН", БЎЛСИН.

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

🎆🎆🎆🎆🎆🎆
🥳🥳🥳🥳🥳🥳
🌷🌷🌷🌷💐🌺

🥰🥰🔤🔤🌹🌷

Азиз ва гўзал айоллар😇

Бугундан бошлаб хар доим, фақат кулиб юришни ва ўзингизга яхши фикрлар ва қувончларни раво кўришингизни тилайман.

Хамма эзгу истакларингиз амалга ошишини, бахордек гўзал бўлиб юришингизни, нимаики хохласангиз ўша захотиёқ амалга ошишини тилайман.

Атрофингиздагилар сизнинг бахт ва қувончингиздан бахраманд бўлишини тилайман!

🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠💖


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Хафагарчилик - қалбнинг зиқналигидандир. Агар қалб миннатдор бўлишни ўрганмаса, у нолувчи, очкўз, хасадгўй ва доимий норозиликка ўрганади…
Доимий шикоятлар эса одамни ёмон характерлик қилиб қўяди. Характер - инсон тақдири билан чамбарчас боғлиқдир. Агар инсон қабул қилиб, доимо миннатдорликда яшашга қарор қабул қилса, у икки дунёда саодатга эришади. Ношукурликни, нолишни танласа, унинг бу дунёда хам, у дунёда хам синовлари тугамайди.

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#илоҳий_қонунлар

Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу, коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.

Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.

Ҳазрати Шамс Табризий

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Хурматли группамиз кузатувчилари иншаа Аллох якинда бир янгиликни сизларга малум килмокчимиз

Каналимизни кузатиб боринг
💋💋💋💋🥰🥰🥰🥰

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​​Хафагарчиликнинг психосоматикаси

Афтидан, хафагарчилик билан боғлиқ бўлмаган касаллик йўқ. Аниқроқ айтсак, касалликлар сиз шикоятингиз билан нима қилишингизга боғлиқ, шикоят ҳамма муаммонинг асосий манбаи, шу жумладан, катта портлаш ва ҳатто кассадаги навбатнинг ҳам.

Масалан:
1. Умумий онгсиз ғазаб:
"Ичим адои тамом бўлди", "Ҳаётимни заҳарлади", "Ўлгудай чарчадим" - онкология;

2. Шикоятларни юклаб олиш ва тўплаш:
"Сабр косам тўлиб кетди", "Ичимда қиринди қолди", "Қалбимда тош бор" - буйрак-тош касалликлари;

3. Айтилмаган хафагарчилик:
"Томоғимга нимадир турибди", "Томоққа суякдек тиқилди", "Бўғилиб кетдим" - ангина ва ларингит;

4. Ҳақиқатга тик қарашни истамаслик:
"Кўргани кўзим йўқ", "Кўриш оғир бўляпти" - кўриш қобилияти бузилиши, катаракта, глаукома;

5. Манипулятив хафагарчилик:
"Юрагим портлаб кетай деяпти",
"Юракка пичоқдай қадалди" - юрак-қон томир тизимидаги бузилишлар;

6. Ҳақсиз танқид ва ҳужумлардан ҳимояланиш:
"Оёғимга болта урди", "Оёқ-қўлим акашак бўлиб қолди", "Қўл-оёқсиз қолдирди" - артрит;

7. Ота-оналарни назорат қилишидан норозилик:
"Мениям ҳаққим бор", "Мен билан ҳам ҳисоблашиш керак" - семириш;

8. Туйғуларни ифодалашга тақиқ:
"Ҳиқилдоғимга келди", "Кўрсам кўнглим айнийди", "Тоқатим тоқ бўлди" - анорексия;

9. Ўзингизни шахс сифатида ифода этишни тақиқлаш:
"Нафасим қайтиб кетди",
"Бўғилиб кетдим"- бронхит ва бронхиал астма;

10. Худбинлик ва шерикни қабул қилишни истамаслик:
"Ҳазм қила олмайман", "Қон қилиб юборди" - жигар ва ошқозон касалликлари;

11. Доимий бошқариладиган салбий ҳиссиётлар:
"Жонимга тегди", "Сабрим тугади" - гипертония.

Ўзингизнинг хафагарчилигингизни топдингизми?

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#Икки дунёда бахтли бўлишни танла

Агар сизда Аллоҳга иймонингиз бўлса, сизда ҲАММА нарса бор...

Агар уйингиз бўлмаса, Масжид Пайғамбарингиз сизнинг уйингизга айлансин...

Фарзандингиз бўлмаса, бутун дунё етимлари сизнинг фарзандларингиз бўлсин...

Агар сиз қаерга юришни билмасангиз фақат Пайғамбарга эргашинг.

Агар дўстингиз бўлмаса, саҳобаларнинг ҳаётини ўрганинг, уларга тақлид қилинг ва улар билан дўстлашинг...

Агар севган инсонингиз бўлмаса, энг идеал инсонни, Аллоҳнинг севимлисини севинг.

Қалбингиз ёпиқ бўлса, Пайғамбаримизнинг гўзал феъл-атвори сизни меҳрибон қалбга илҳомлантирсин...

Агар умидингиз йўқ бўлса, Аллоҳнинг чексиз раҳматига умидингиз бўлсин...

Агар ҳидоят йўқ бўлса, Қуръон сизга йўл кўрсатсин...

Агар ҳаётда ҳеч қандай режалар бўлмаса, суннат сизга ҳамма нарсани ўргатсин...

Агар сизда хайрли ишларга хохиш бўлмаса, у ҳолда буюк инсонларнинг жасорати сизни Унинг йўлида сидқидилдан хизмат қилишга руҳлантирсин...

Агар сизни ҳеч ким тушунмаса, Яратган билан руҳий суҳбатлар яраларингизни даволасин...

АЛЛОҲГА иймонингиз бўлса сизда ҲАММА нарса бор...

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Инсоннинг асосий хатоси шундаки, у пассив томошабин сифатида ҳаракат қилади - у ҳақиқат кўзгусига сеҳрланган ҳолда қарайди, ундан кўзини узолмай қолади. Биотелевизор каби, у ташқаридан унга юкланган теледастурларни томоша қилади. Ўз дунёнгизни яратиш учун сиз ташқаридан экранга (ойнага) эмас, балки ички (ўзингизнинг ичингизга) қарашингиз керак. Бошқаларнинг яратган телекўрсатувларини олманг, балки ўзингизникини эфирга узатинг.

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#Саломатлик #Хотира #Амалиёт

Хотирангиз заифми?

Уламоларнинг хотирани кучайтириш тажрибаларидан: Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда Аъла сурасининг 6-оятини етти марта ўқишни тавсия қиладилар.

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ إلّا مَا شَآءَ اللَّه

Ўқилиши: “Сануқриʻука фа лаа танцаа иллаа маа шаа Аллоҳ”.

Маъноси: “Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз”.

Эй дўстим!
Бугундан бошлаб, ҳар кун эрта тонгдан мана шу оятни 7 марта қайтаришликни одат қиламиз!

Хайрли тонг яхши одамлар ☀️🌞🌞🌞

Ушбу кунда килган ниятларингизни Аллох зиёдаси билан беришини сўрайман🤲


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ассалому алайкум!🤝

Қадирдонлар юртимизнинг янгиланиш фасли Бахор ҳамда ажойиб байрам “НАВРЎЗ” айёми билан чин дилдан қутлайман!

Ушбу кундан бошлаб қувонч ва шодлик хар доим хамрохингиз бўлсин! Бугунги Наврўз айёмини кўтаринки кайфиятда ўтказишингизни тилаб қоламан!
Яна бир бор Наврўз муборак бўлсин!!!🙏🙏🙏
🎆🍬🌺🌸💐🏵🌷💐🌹🌹🌼

🔤🔤🌹🔤😴
🔤🔤🔤🔤🌹🔤🔤


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Аллоҳим ақлим қадар сўрайман,
Ҳимматинг қадар беришингни хохлайман🤲🤲🤲


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#мулоҳаза

Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

👉🏻Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
👉🏻Завқланиб туҳмат қилиш билан,
👉🏻Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

👉🏻 Сизни ғийбат қилишяптими?
👉🏻 Иғво қилишяптими?
👉🏻 Хафа бўлиб ўзизни сиқманг! Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

ИСТИҒФОРНИНГ 72 та ХИСЛАТИ:

1. Аллоҳ таолога итоатгўй банда истиғфор айтади.
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради.
3. Истиғфор айтувчи одам имон ҳаловатига эришади.
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди.
5. Истиғфор айтувчининг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади.
6. Истиғфор айтувчига неъматлар кўпайтириб берилади.
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради.
8. Истиғфор бахт-саодат олиб келади.
9. Истиғфор туфайли истиғфор айтувчи ҳам, атрофдаги одамлар ҳам бузуқликлардан покланади.
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади.
11. Истиғфор мол-дунёга барака киритади.
12. Истиғфор айтувчи инсон фарзанд неъмати билан сийланади.
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ.
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади.
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади.
16. Истиғфор Аллоҳ таолонинг раҳмати тушишига сабаб бўлади.
17. Истиғфор танани бақувват қилади.
18. Истиғфор айтувчи одамнинг ҳаёти фаровон бўлади.
19. Истиғфор айтувчига яхшиликлар кўпайтирилиб берилади.
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади.
21. Истиғфор бошга тушган балоларни даф этади.
22. Истиғфор бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради.
23. Истиғфор айтувчи одам Аллоҳ таолонинг раҳмат-марҳаматига сазовор бўлади.
24. Истиғфор банда ҳолатини ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади.
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади.
26. Истиғфор шайтон васвасасини қайтаради.
27. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандани яхши кўради.
28. Истиғфор айтиш Аллоҳ таолони хурсанд қилади.
29. Истиғфор ғам-ташвишларни кетказади.
30. Истиғфор айтувчи муаммоларидан қутулади.
31. Истиғфор айтувчи одам гуноҳлардан фориғ бўлади.
32. Истиғфор айтувчи муваффақият қозонади.
33. Истиғфор ташвишларни аритади.
34. Кўп истиғфор айтувчи одам касалликдан тўлиқ тузалиб кетади.
35. Истиғфор айтувчи одам қийинчиликдан фаровонликка чиқади.
36. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг мушкулларини осон қилади.
37. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этади.
38. Истиғфор ила дилдаги васвасалар йўқолади.
39. Истиғфор билан қўрқувлар арийди.
40. Истиғфор билан дилга қувонч киради.
41. Истиғфор қалбга таскин беради.
42. Истиғфор кўнгилни хотиржам қилади.
43. Истиғфор тинчлик-хотиржамлик олиб келади.
44. Истиғфор инсонни соғлом қилади.
45. Истиғфор касалликларни аритади.
46. Истиғфор айтувчи одам ёруғ кунларга эришади.
47. Истиғфор билан инсон орзусига етади.
48. Истиғфор айтувчининг дили яйрайди, кўнгли ёзилади.
49. Истиғфор хурсандчилик олиб келади.
50. Истиғфор қалбни чароғон, руҳни тетик қилади.
51. Истиғфор айтувчининг хотираси кучаяди.
52. Истиғфор юзни нурли қилади.
53. Истиғфор ризқ келишини осонлаштиради.
54. Истиғфор айтувчининг дуоси қабул бўлади.
55. Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади.
56. Кўп истиғфор айтган одам Қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади.
57. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфорлари туфайли жаннатда энг юқори мартабаларга кўтарилишади.
58. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади.
59. Истиғфор ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади.
60. Истиғфор қалбни тиниқлаштиради.
61. Истиғфор айтиб юрувчи одамга Аллоҳ таоло ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатади.
62. Истиғфор айтиб юрувчи одамнинг Аллоҳ таоло мусибатларини кўтаради.
63. Истиғфор айтиб юрган банданинг Аллоҳ таоло ҳар қандай қийинчиликларини енгиллаштиради.
64. Истиғфор айтиб юрувчи инсон қашшоқликка йўлиқмайди.
65. Истиғфор айтувчининг ишлари юришади.
66. Истиғфор эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликни даф этади.
67. Истиғфор фарзандларни итоатли қилади.
68. Аллоҳ таоло истиғфор айтиб юрган одамга кутмаган тарафидан неъмат, ризқ жўнатади.
69. Истиғфор айтувчи одамнинг ризқи улуғ бўлади.
70. Истиғфор айтувчи одамнинг касб-корига Аллоҳ таоло хайр-барака беради.
71. Ким мўминлар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин муқобилида биттадан ҳасанот ёзиб қўяди.
72. Истиғфор айтилган хонадонга илоҳий файзу хайр-барака киради.

(Қуръони Карим ва Расулуллоҳ алайҳисалломнинг муборак ҳадиси шарифларида).

Иброҳимжон домла Иномов


💬💬💬

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ҳаммамиз учун яна бир имконият: тавба қилиш, ҳамма нарса учун кечирим сўраш, кечириш, қўйиб юбориш ва йўлимиздаги ҳар бир инсонни миннатдорчилик билан қабул қилиш...

Тақдирингизга чексиз эҳтиром билан қаранг... Ва биз жудаям кам хайрли ишларни қилаётганимиздан уялинг...

Биз саёҳатчилармиз... Энг муҳими етиб бориш... Тўхтамаслик, баҳо бермаслик, чалғимаслик, балки манзилга гўзал холатда етиб бориш... Камтарлик, итоаткорлик ва эҳтиром билан
, қулдек бориш...

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Аёлларга имкон қадар илиқ муомалада бўлишга ҳаракат қилдим.
Амир Темур

Шоирларнинг мадҳ этишларича, аёлнинг турган-битгани муҳаббат экан.
Виржиния Вульф

Аёл муқаддас, севилган аёл эса илоҳийдир.
Александр Дюма

Аёлни сева билмаган одам дунёнинг энг гўзал сирларидан бехабар ўтади.
Стендаль

Токим ер юзида битта бўлса ҳам аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин.
Станислас де Буффлер


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

БУ ГУЛЛАР АЗИЗ, МЕҲРИБОН, ГУЗАЛ, ЛАТОФАТЛИ ВА СЕВИМЛИ ГУРУҲИМИЗ АЁЛЛАРИ УЧУН!!
БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН!!!

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ёқимли сўзларни кўпроқ эшитишнинг фақат битта энг осон йўли бор - бундай сўзларни ўзи гапириш.

📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

🍔 БОЛАНИНГ "IQ" СИНИ ҚАНДАЙ ОШИРИШ МУМКИН

🤔 Интеллект қандай пайдо бўлади:

😎 35% и ота-онадан генлар орқали
😎 20% и она ҳомиладорлик даврида
😎 45% и эса бола туғилгандан сўнг ўсиш муҳитига кўра шаклланишини олимлар аниқлашган.

🔗 Шу маълумотларга таянган холда, ақлли қиз ёки ўғил истасангиз, ишни аввало умр йўлдош танлашдан бошлаш керак. Бунинг учун ақлли ўғил дунёга келишини истасангиз, оқила аёлга, зеҳнли қиз туғилишини хохласангиз доно эркак танлашга харакат қилиш керак.

1-қадам қўйилди, яъни тўғри турмуш ўртоқ танлай олдингиз. Кейинги иш, перинатал педагогикага (она қорнидаги тарбия) аҳамият бериш билан давом эттирилади.

Хомиладорлик пайтида аввало соғлом овқатланиш, таркибида миянинг ривожланиши учун Мг, Мн, Б ва Д гурух витаминларига тўйинган маҳсулотларни қабул қилиш тавсия этилади. Онанинг ўзи кўп китоб ўқиши (баъзида овоз чиқариб), Қуръон эшитиши, турли мантиқий масалаларни ечиши, тана ва мия учун тинчлантирувчи охангларни (хомила волидаси тинглаган мусиқадан таъсирланиши илмий исботланган) тинглаши, кўпроқ табиат қўйнида бўлиши, фойдали илм билан шуғулланиши, руҳиятини уйғунликда ушлаши ҳам болани зеҳнига ижобий таъсир қиладиган омиллардандир.

Бола ақлли бўлиши учун 20% ва 35% дан тўлалигича фойдалана олган бўлсангиз, ишнинг энг қийин жойи келди. Бу 45% ни ташкил этган интеллектуал муҳитни яратишдир. Бола туғилгач, унинг интеллектини ошириш, кўп жиҳатдан ота-онага, улар фарзанди учун яратган шарт-шароити, меҳр-муҳаббати, фарзандларига ажратадиган вақтига тўғридан-тўғри боғлиқ.

👨‍🏫Олимлар боланинг хиссий ва шахс сифатида ривожланишида ота-она хатти-харакатлари таъсирининг ниҳоятда юқори эканини таъкидлашмоқда.

Ота-она ўз боласига босим ўтказмасдан, унинг қийналмасдан улғайиши учун муайян шарт-шароитлар яратса, бирор янгилик, ихтиро қилиши учун уни қўллаб-қувватласа, фарзандининг янада интеллекти баланд бўлишига эришиши мумкин!


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Биз хеч нарсасиз келдик лекин хамма нарса учун курашамиз,
хеч нарсасиз кетамиз лекин хамма нарса учун жавоб берамиз..


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ишим сабаб шундай одамларни кўраманки, улар оиласи, турмуш ўртоғи, хамкасби ва умуман хаётидан нолийверади, нолийверади, кўп шикоят қилишади.
Мен эса КЕЛ СЕНГА ЁРДАМ БЕРАМАН. БУ ХОЛАТДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛИШНИ КЎРСАТАМАН, БЕПУЛ, ЎРГАТАМАН дейману, уларнинг юз мингта бахоналари чиқиб келади. КЕЙИНРОҚ, ВАҚТИМ ЙЎҚ, ИЛОЖИМ ЙЎҚ… БИЛМАЯБМАН, ҚЎЛИМДАН КЕЛМАЙДИ ва яна шунга ўхшаш гаплар.
Яъни бу инсонлар “шунчаки” шикоят қилиб, кимнидир ёмонласа, мен хам унга қўшилсам кўнгли жойига тушади ва мендан куч олмоқчи бўлади. Вахоланки мен ўз кучими хаммага етказа олмайман. Тўғри тушунинглар. Агар ростан хам хаётингизда ёқмайдиган вазиятларингиз бўлса уни устида ЎЗИНГИЗ ишланг ёки бўлмаса борича қабул қилиб Аллоҳга шукрона айтишни ўрганинг.
Мен фақат сизга йўл кўрсата оламан лекин барибир охирги қарорни ўзингиз қабул қиласиз. Мени шунчаки шикоятларни, ғийбатларни эшитиб ўтиришга вақтим хам хохишим хам йўқ.
Мендан хафа бўлишдан олдин шу хаққида ўйланг.

Тўғри тушунасиз деган умиддаман.

Мен сизларни яхши кўраман💖

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Бахорда мен ёқимли мўжизаларга ва хар бир куним қувончли 😄 ва баракали ўтишига, 🤲🤲🤲 соғлом бўлишга 💛 ва даромадим кўпайишига 💰 тайёрман ва мен бунга лойиқман!!! 💖💖💖


📱 @PsixologRanohon

Читать полностью…
Subscribe to a channel