psixologranohon | Unsorted

Telegram-канал psixologranohon - ФЕНИКС оила маркази

-

Мен Ибрагимова Раънохон. ФЕНИКС оила ва психология маркази асосчиси, Олий маълумотли Педагог-Психолог, Коуч, Тренер, Мотиватор, Иқтисодчи. @Ranohon_Ibragimova_haqida Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/2644375795596018/ Тел: 902000082 994348201

Subscribe to a channel

ФЕНИКС оила маркази

Нарса сотманг, модда сотманг.
- Руҳият сотинг!- Дид ва фаросат сотинг!
- Яшаш шавқини сотинг!- Жасорат ҳиссини сотинг!- Ўзига ишонч туйғуларини сотинг!

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ибн Аббос (р.а.) дангасалик ва сусткашлик хақида айтди:

"Сусткашлик ва дангасалик турмуш қурди, сўнг уларда қашшоқлик дунёга келди".

📚 Ибн Жавзий, Ҳадаик 3/228

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Бир хил тебранишга эга нарсалар бир бирини ўзига жалб қилади. Шундай экан, бахтли, миннатдор бўлганингизда ва яхшиликка эътиборингизни қаратганингизда, сиз юқори частотали нарсаларни жалб қиласиз. Қўрқсангиз ва муваффақиятсизликни кутсангиз, паст частотали нарсалар сизга келади. Бу эса тебраниш қонуни дейилади. Сиз буни қандай ишлашини тушунганингиздан сўнг, сиз ўзингиз хоҳлаган нарсаларга фикрларниингиз қаратишингиз мумкин. Ва шу тарзда сиз уларни ўзингизга жалб қиласиз.


/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ushbu hazil test yordamida umuman unchalik hazil bo‘lmagan narsani ya’ni yigit va qizlarni hayotga nisbatan bo‘lgan munosabatlarining reallik darajasini aniqlash mumkin. Quyidagi savollarga taklif etilgan “ha” yoki “yo‘q” javoblaridan birini tanlab javob bering.

1.Gazetani qo‘lingizga olganingizdan so‘ng undan biror nimani o‘qitgani boshlashdan oldin unga qarab chiqasizmi?

2.Jahlingiz chiqqan vaqtlarda odatdagidan ko‘prok ovqat yeysizmi?

3.Ovqatlanayotgan vaqtingizda o‘z ishlaringiz xaqida o‘ylaysizmi ?

4.Qarama-qarshi jins vakillari bo‘lgan tanishlaringizning xatlarini saqlaysizmi?

5.Sizni psixologiya qiziqtiradimi?

6.Siz katta tezlikda yurishdan (transport vositasini katta tezlikda haydashdan) qo‘rqasizmi?

7.O‘lim haqidagi fikrlardan qochasizmi?

8.O‘yquga ketishdan oldin yotib hayol surishni yeqtirasizmi?

9.Sakkiz soatli o‘yqudan keyin ham uta charchash xolatini his qilasizmi?

10.Ishq-muhabbatga oid romanlarni o‘qiysizmi?

11.Qizingizning shaxsiy kiyinchiliklaringizni boshqalar bilan baham kurasizmi?

12.Yolg‘izlikdan qochasizmi?

13.Kungilsizlik, noxushliklar tufayli kasal bo‘lib qolgan hollaringiz bo‘lganmi?

14.Sizda uyga tolib qolib, zarur bekatdan o‘tib ketgan hollaringiz bo‘lganmi?

15.Sizda boshqa shaharda yashash istagi yuzaga kelganmi?

16.Siz inson xarakterini nasliy xislat deb xisoblaysizmi?

17.Agar repertuarda (ayniqsa) sevgi haqidagi filmlar bo‘lsa, siz kinoga tez-tez borasizmi?

Har bir ijobiy javob uchun uzingizga 5 balldan kuying, ja’mi ballar yigindisini hisoblang.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ассалому алайкум қадди ва қадри баландим..
Яхши дам олдингизми?
Тонг муборак...
Аллоҳим бизга ато қилган бу кун хайрли бўлсин...
Зикрида, шукрида, фикрида қилганига беадат беҳиссоб шукроналар бўлсин...
Бахт,омад,соғлиқ,хотиржамлик тилаймиз.

Сизни яхши кўраман қадрлигим...

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Икки хил тоифадаги одамлар бор: баъзилари дунёни "айлантиради", бошқалари эса ёнма-ён юриб хайратланишади: "Эй Худо, бу дунё қаёққа қараб кетаяпти?" деб.
Сиз қайси бирига кирасиз?

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

ЭРЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ АЁЛЛАР!

Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.

Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига,
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар.

Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они
Биздек қирқта эмас шўрликни жони,
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнги зар бўлган сабрни,
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Султоним, Бегим деб эркаланг кунда,
Шай туринг аскардек кундаю тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Сизни суягидан яратган Эгам,
У ризо бўлмаса босманг бир қадам,
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланим, ўргилиб толманг,
Дод солиб бир куни айрилиб қолманг,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

💸ҚАРЗ...

Кичкинагина шахарчага бир сайёх келди ва кичкинагина мехмонхонага кирди. Мехмонхона эгасига 100 доллар гаров пули қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди. Мехмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга ахд қилди. У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 долларни узатди. Қассоб хам тезда бориб фермердан қарзини узди. Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди.
Шахдам қадамлар билан устага пулни узатди. Уста озиқ-овқат олавериб дўкончидан 100 доллар қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкончининг ёнида юзи ёруғ бўлди. Дўкончи анчадан бери дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётганди. 100 долларни олган фаррош ижара пулини тўлаш учун мехмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди. Хўжайин пулни олган пайтда юқори қаватдан сайёх тушди ва бу хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олиб, жўнаворди.
😳Хеч ким хеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шахарча қарзларидан қутилган ва келажакка ишонч билан қараётган эди.
😄Ғоятда гўзал!👍

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

BAXT - bu Ruhiy holat

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Гапиришни ўрганибдими - демак, катта бўлибди,
Жим туришни ўрганибдими - демак, доно бўлибди.

Бернард Шоу

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Севгига дедим: сени танимагунимча ўлмайман. Севги жавоб килди: Мени таниган ҳеч қачон ўлмайди.

“Бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар қидириш ўрнига, севиб, севилиш учун чоралар қидиринг.”


Румий

#Аллоҳга_шукур
#саморазвития
#любите

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

ҲАЁТ ПСИХОЛОГИЯСИ

“Бу муҳим эмас” деганимиз – келишиш учун энг қисқа йўлни танлашимиздир.
“Олдимда одамлар бор эди, шунинг учун телефонни кўтара олмадим” деганимиз – бу овозга нисбатан ҳеч қандай илиқлик қолмаганида айтилади.
“Сиздан ҳеч нарса кутмайман!“, “Сиздан ҳеч нима керакмас” деганингиз, истаган нарсангизни ололмаслигингизга кўзингиз етганида айтасиз.
“Мен совқотдим” деганингизда кимнингдир иссиқлигини кутиб шу сўзларни айтасиз.
“Яшашни истамайман” деганингизда, кимдир сизга “Мен учун яша” дейишини кутган ҳолда айтасиз.
“Борингизга шукур” деганингиз аслида “Мен сизни яхши кўраман” деганингиздир, фақат бу сўзни очиқ айтиш андишаси мавжуд.

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#Kitobdan_parchalar

Stefan Sveyg. "Qalb besabrligi" romanidagi tagiga chizib o‘qiladigan satrlar

✓ Bilim doirasi tor, ammo qo‘lida hokimiyat bor kimsa doimo yoqimsiz.

✓ Eshitganlaring va o‘qiganlaring hech bir iz qoldirmay shunday o‘tib ketaveradi, faqat boshingdan kechirganing qalbingga o‘sha tuyg‘uning haqiqiy olamini ochadi.

✓ Men shifokor sifatida gardkamchi qimorboz emas, sovuqqon shaxmat o‘yinchisi bo‘la olaman, buning ustiga, o‘yinga tikilayotgan pullar birovniki.

✓ Taqdir kimnidir qachondir shafqatsizlarcha yaralagan bo‘lsa, u nozik bo‘lib qoladi.

✓ Taqdir tomonidan ranjitilgan, cheklangan, yerga urilgan, ojiz, hunuk, rad etilganlargina chin dildan seva oladilar, faqat ulargina qanday sevishni biladi.

✓ Faqat nodon odam ayol ustidan qozonilgan «g‘alaba»sidan mag‘rurlanadi, faqat tentak ular bilan maqtanadi.

✓ Bolaligidan askarlik ruhida tarbiyalangan shaxs bo‘ysunishga moyil – u buyruqqa qarshi bora olmaydi. Har qanday buyruq uning irodasini bukuvchi allaqanday, hech bir tushunarsiz hokimiyatga ega.

✓ Odamlarning tor dunyoqarashiga sig‘mas narsalar aksariyat hollarda avval qiziqish, so‘ng g‘azab uyg‘otadi.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ҳаётдан завқлан

Бу сенинг ҳаётинг. Нимани қилишни яхши кўрсанг ўшани доимий қил. Агар сенга нимадир ёқмаса уни ўзгартир. Агар қилаётган ишинг ёқмаса уни қилма. Агар сенга вақт етмаётган бўлса телевизор олдида вақтингни кўп сарфлама.

Ҳаётда севги қидираётган бўлсанг, тўхта. Севимли машғулотинг билан шуғулланганингда у сени ўзи топади. Анализ қилишни тўхтат. Ҳаёт анализ қилиш учун берилмаган. Буни тушун!
Саёҳат қил! Балки йўқотган жойда ўзингни топарсан. Кўп имкониятлар бир марта берилади. Уларни ушлаб қол. Ҳаёт - бу сенинг йўлингда учрайдиган одамлар ва улар билан барпо қиладиганларингдир. Шундай экан, барпо қилишни бошла. Ҳаёт шиддат билан ўтиб кетади. Жуда тез! Айни вақтда бошла. Табассум кил, зеро табассум садақадир. Оллоқ садақа бергувчини севади🤗


@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Дунёда бепул нарса йўқ. Бирор нарсани олиш учун бирон нарсани бериш керак. Агар сиз ҳаётнинг афзалликларини текинга ёки жуда арзонга олишни истасангиз, ҳаётингизда пул энергиясининг нормал айланишини бузасиз. Беришни хоҳламаслик, балки фақат олишни исташ билан сиз пул оқимини тўхтатасиз ва сизга пул келишини тўхтатади. Дарҳақиқат, бу ҳолда, сизнинг онгингизнинг нуқтаи назари бўйича, улар сизга керак эмас: агар улардан фойдаланишни хоҳламасангиз, унда пул сизга нима учун керак? Пулдан фойдаланинг, қувонч билан беринг, агар сизга бирон бир қиммат нарса ёқса, зиқна бўлманг, ҳеч қачон арзонроқ нарсани сотиб олишга уринманг. Қимматбаҳо пулни тўлашда сизда бойлик ҳисси пайдо бўлади, сиз бунга қодир эканлигингизни ҳис қиласиз. Сиз қанча кўп маблаг сарфласангиз, шунча кўп сизга келади!
Албатта уларни исроф килмасангиз. ☺️❤️

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

📚 "Дарҳақиқат.

Энг тўғри ривоят - бу Аллоҳнинг Китоби.

Энг кучли куч - бу Аллоҳдан қўрқиш.

Иймоннинг энг яхшиси - Иброҳим (алайҳис салом) нинг иймонидир.

Суннатнинг энг яхшиси - Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг суннати.

Энг яхши ҳидоят пайғамбарларнинг ҳидоятидир.

Энг шарафли нутқ Аллоҳни зикр қилишдир.

Тарихларнинг энг яхшиси Қуръон,
Энг яхши натижа эса унга амал қилишдир.

Энг яхши рахбар, ўз қалбини бошқара олган рахбардир.

Энг ёмон оқланиш, ўлимдан олдин айтиладиган оқланишдир.

Энг ёмон пушаймон қиёматдаги пушаймондир.

Энг ёмон алданиш бу- одам тўғри йўлни босиб ўтгандан кейин тушадиган алданишдир.

Энг яхши бойлик бу- қалб бойлиги.

Энг яхши захира бу- илмдир.
Юрак учун яхши нарса қатьий ишонч. шубҳа эса куфрдандир.

Энг ёмон ожизлик бу- юракнинг ожизлиги.

Гуноҳларнинг энг каттаси ёлғондир.


Имом Ибн Қаййим ал-Жавзия.

#фойдали_кўрсатмалар

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Қандай қилиб ёлғизликни енгиш мумкин

БАЛКИ ҲОЗИР ЎЗИНГИЗНИНГ ШИНАМГИНА ХОНАДОНИНГИЗДА фарзандларингиз ва турмуш ўртоғингиз билан бирга ўтириб, шукрки, ёлғизлик менга тегишли эмас, деб ўйлаётгандирсиз. Аммо бу ҳаётда “катта гапириб бўлмайди”. Ҳозир ишлари 100 фоиз яхши бўлган инсонлар, эртага кутилмаганда ёлғиз бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Ёлғизлик дарди не-не инсонларни синдирган. Унинг вайронкор кучи инсоният бахтига соя солади. Шунинг учун ҳам психологлар ёлғизликни енгиш йўлларини излаш билан оввора.

Ёлғизлик — жуда оғир мавзу. Анчайин оғриқли ва ҳаммага таниш. Кимдир уни яхши билади, кимдир ёмон. Аммо деярли барчамиз ундан вақтинчалик бўлса ҳам қочишга ҳаракат қиламиз. Баъзилар эса бутун умр давомида хавотирли фикрлар, тушларни ҳайдаб солиш эвазига, ёлғизликдан халос бўлишга ҳаракат қилади. Ёлғизликка кўникишнинг ягона усули (уни бутунлай енгиб бўлмайди) — бу уни тан олиш, англаб етиш ва ҳис қилиш. Ёлғизлик уч хил бўлади: шахслараро, шахснинг ичида ва экзистенциал. Биринчи турида дўстлар камайиб кетади, муҳаббат ришталари узилади, жамият билан алоқаларга дарз кетади… Бир қарашдан у бошқа турларга қараганда, энг оддийси ҳисобланади.

Энг мураккаби — шахснинг ичидаги ёлғизлик. Бу вазиятда одам шахсий ҳисларини тарк этиб, бировларнинг таъсирига тушиб қолади, ўз индивидуаллигини йўқотади. Балки ота-онангиз ўйлаш ва қарор қабул қилиш истагидан сизни маҳрум қилгандир. Балки шундай яшаш орқали оқим бўйлаб сузиб бориш қулайроқдир.

Ниҳоят, энг охирги тури экзистенциал — унга бутун инсоният чалинган, аммо буни сезишни ҳам, тан олишни ҳам истамаймиз.

Хўш, юқоридаги турлар нечоғли муҳим? Шахснинг ички ёлғизлиги билан экзистенциал ёлғизликда омма ичида сингиб кетишни истаймиз, дўстларимиз ёки жуфтимизга қарамлашиб қоламиз. Турмуш ўртоғимиз билан йиллаб яшасак-да, ўзимизни ёлғиздай ҳис этаверамиз. Демак, «узоқ ва бахтли ҳаётнинг ўзи сароб экан-да». Чунки бундай муносабатлар сиз учун ягона илинжга айланади, аммо унинг ичида хавотир билан яшайсиз. Бир кун муносабатлар ҳам якун топади, одамлар бу дунёга устун бўлолмайди. Бир куни бу дунёдан ёлғиз кетишга тўғри келади. Зеро, фақат эртак қаҳрамонлари биргалашиб ҳаётни тарк этади.

Нима учун биз ўзгаларга мослашишимиз керак?

Олдимизда мудом бир савол туради – ёки жамиятга қўшилиш, ёки ёлғиз қолиш. Айнан шу дилеммани тўғри ечиш орқали, ёлғизлик чегарасидан чиқиб кетамиз, хавотир ва қўрқувдан халос бўламиз. Лекин инсон аввало ўзлигини англаши керак. Бунинг учун эса унга ўзини яккалаш жуда муҳим. Демак, ёлғизликнинг фойдаси ҳам бор экан. Инсон шахсий қизиқишлари, эҳтиёжлари, одат ва иллатлари, кулгу ва кўз ёшлари, бахт ва бахтсизлигини англаб етиши учун, ёлғизликда қолиши керак. Бу нарсаларни биз одатда ўзимиз учун эмас, ўзгалар учун мослаштиришга ҳаракат қиламиз. Кимнидир хафа қилмаслик учун, истакларимиздан воз кечамиз, севимли инсонларимиз хурсандчилиги учун халоватимиздан айриламиз, фарзандларимиз учун эса ўзимизни қурбон қиламиз. Аёлнинг табиати шундай.

Ёлғизлик эса инсонга ўзини топишга ёрдам беради. Натижада асл муҳаббат қандай эканлигини билади, тўғри сева олиш, муносиб эъзозлаш, ҳурматлаш каби тушунчаларни янгитдан кашф этади. Ўзига жабр қилмасдан туриб, атрофдагилар учун яшашни ўрганади. Ёлғизликда ёрдамга келадиган энг кучли туйғу бу меҳр-муҳаббат. Айнан муҳаббат ёлғизлик дардини енгишга ёрдам беради, севимли инсонингиз қўрқувларга қарши туришга ундайди, сиз бировга қарам бўлмайсиз, турли баҳоналарни ўйлаб топмайсиз, эшитишни ўрганасиз ва ўзингизни борлигингизча қабул қиласиз.

Шундай экан, ўзига хосликдан воз кечиб бўлмайди, айнан у бизни бошқалардан ажратиб туради. Фақат шу йўл орқали биз ёлғизликда бахтли бўла оламиз, фақат шу йўл орқали биз ҳақиқий муҳаббатни ҳис этамиз ва севимли бўламиз. Кимгадир мослашишга ошиқманг, ўз “мен”ингизни топинг.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Baholar izohi:

75-85 ball: Kallasini kumga yashirib, atrof borliqdan o‘zini yashirgan tuyaqushdek siz ham o‘zingizni borliqdan yashirib yurasiz. Sizga gohi-gohida bo‘lsada, voqelikka tik qarash xalaqit qilmaydi. Bu sizga yaxshiroq orientatsiya qilish va turli kungilsizliklardan o‘zingizni nisbatan muvaffaqiyatlirok himoya qilishga yordam beradi.

55-75 ball: Sizning orzularingiz hamma vaqt ham hayotning achchiq haqiqatiga mos kelavermaydi. Bu albatta, sizga halakit qiladi, biroq bunga xaddan tashqari ortiqcha e’tibor va ruhiy quvvat ajratavermang. Barcha qiyinchiliklar va hayot tashvishlarining (sizning nuqtai- nazaringizdagi) mutlak yechimini qidirishning hojati yo‘q. Shuni yodda tutingki, “yulduzlar, ular ko‘rinmagan vaqtlarda ham porlab nur sochaveradi”.

30-50-ball: Siz orzularingiz va real voqelik o‘rtasidagi muvozanat o‘rnata olgansiz. Qizingizga xos bo‘lgan hayolparastlik va mavjud real imkoniyatlar o‘rtasida bundan bu giga ham muvozanatni yanada takomillashtirib borishga harakat qiling. Bu sizga hayolparastlik va umuman hech nimaga intilmaslikdan qutulishga yordam beradi.

5-25 ball: Siz haddan tashqari yerga yaqinlashgan, orzu, hayollarga berilmaydigan, pragmatiksiz. Sizga bir oz romantirok va hayolparastlik bo‘lishlik xalaqit qilmaydi. Hayot albatta jiddiy narsa, lekin ba’zan yumor hissi xam ayrim to‘siqlarni yengib utishga yordam beradi.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

“Ақлим ҳар кун тавба қилар,
Нафсим ҳар он тавбамни бузар!
Иккиси орасида қолган бир бечораман...”🥀

Мавлоно Румий

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Нечта фарк топдингиз?

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилинг!✓
.
️🌷Биринчиси: АЛЛОҲИМ, Мен СЕНГА ТАВАККУЛ ҚИЛДИМ!!!

.
️🌷Иккинчиси: АЛЛОҲИМ, бу кунимни Сенинг розилигингга эришишга васила қилдим! Уни мендан қабул қил! Ва бу кунни менга осон ва баракали қил!!!
.
️ 🌷Учинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).
.
️ 🌷Тўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - аёлим, фарзандларим, яқинларимни топширдим. Ўз Қудратингга лойиқи қадар уларни ҳифз - ҳимоя қил!

Хайрли тонг азиз каналимиз мухлислари...🌸


✅Яқинларингизга ҳам улашинг

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

АҚШ аэропортларининг бирида бир журналист сўровнома ўтказмоқда.
Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима? деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб берарди.
Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.
Шу пайт аэропорт кутиш залига оқ яктакли мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга саволни берди.
Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди.
- Сен кимсан?
- Анжелика Уйлямс.
- Йўқ. Бу исм. Сен кимсан?
- Журналист
- Йўқ бу касб. Сен кимсан?
- Инглиз
- Бу миллат. Сен кимсан?
- Одамман! деди журналист ва мўйсафидни жилмайганидан қувониб тўғри жавоб берганидан мамнун.
Шунда мўйсафид:
- Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканингни билмаслигингдир
!



@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

-Dardi bilan uhlagan,
-Davosi bilan uyg'onsin . . .

_________________

Hayrli tun azizlar🌃

Tuningiz osuda oʻtsin😇


@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#Тарбия

Агар фарзандингиз сиздан пул эмас, маслаҳат сўраса билингки, уларга тўғри тарбия бергансиз...

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ҳаётни севинг, ҳар лаҳзани севинг.
Мўьжиза учун борлиқга раҳмат айтинг.
Яшаш ҳуқуқи, дунёни кўриш ҳуқуқи берилгани учун хамд айтинг.
Эрталабдан завқ олиш ҳуқуқи берилгани учун хамд айтинг...

Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин қалби қуёшларим ❤️❤️❤️

#Аллоҳга_шукур
#саморазвития
#любите_жизнь

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​​📌 Камчилигингни очиб ташлаган душман уни яширмоқчи бўлган дўстингдан афзал.

📌 Кишиларнинг юзига танқид қилмаслик – рақибга чўнтакда мушт кўрсатиш.

📌 Номард солган кўприкдан ўтма, ғарқ бўласан.

📌 Қўрқоқлар хиёнатга яқин туради.

📌 Ёмон дўст сояга ўхшайди. Қуёшли кунда ундан қочиб қутулолмайсан, булутли кунда қидириб тополмайсан.


"Фикрнинг сурати" китобидан

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

«йук» дейишга урганинг. Кулай булманг, бу жуда хавфли. Узингизга ёкмаса-да, «хуп» деб туришингиз ва узингизга карши бориб, ким учундир узингизга ёкмаган ишни килишингиз бу хиёнат ва ёлгон. Бу иккиюзламачилик. Сизни борингизча кабул килишларини ургатинг, алдаманг, калбингизда исён кутарилган булса, ичингизда олов ёнса-ю, сиз бир хил юз билан хаммаси яхшилигини кимгадир исбот килмокчи булсангиз, нима учун буни килаяпсиз? Уwа одам бу «кахрамон»лигингизнинг кадрига етади деб уйлайсизми? Йук! Ерга уриб, оёгини хам артади бунака «жасорат»ИНГИЗ устига, биласизми нима учун? Чунки узингиз «мен»ингиз билан худди wундай килгансиз. «Мен» ИНгизни оёк остига ташлаб устидан узингиз юргансиз ва буни уша одам(лар)га хам ургатгансиз. Ёкмаяптими? «йуқ» денг, айтинг, куркманг! Уз фикрингизни ва калбингиздаги холатни гапиришга урганинг, wунда кийматингиз булади. Кадрсизлантиришларига йул Куйманг. Узингизникини «меники» дейишга урганинг. Кулай булманг.

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

“Агар кимдир ҳаётнинг мазмуни нимада деб сўраса, демак, унга муҳаббат етишмайди. У севги тажрибасида гуллай олмаганлиги сабабли сўрайди. Бирор киши севиб қолганида, у ҳеч қачон ҳаётнинг мазмуни нима эканлигини сўрамайди. У маъносини билади, унга сўрашга ҳожат йўқ. У маънони хис килади! Маъно эса шундай:
Севги - бу ҳаётнинг мазмуни ".

Барчага соғлиқ, бахт ва муҳаббат тилайман!
Бир-бирингизни севинг!

Хайрли тонг севимлиларим ❤️

#Аллоҳга_шукур
#Андижан_психология

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​​​......ЯХШИ ОДАМ КИМ...?

.... Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

.... Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

.... Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР.!

.... Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР.!

.... Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам …
ЯХШИ ОДАМДИР.!

.... Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

.... Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР.! ☺️✅

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ўл, сўз берма
Ўл, сўзингдан қайтма.

(Хаджи Бекташ Султан Вали)

@PsixologRanohon

Читать полностью…
Subscribe to a channel