Ассалому алайкум азизлар Хаммага Хайрли тонг! Кани энди уйгонамиз ва танамизга тетиклик бериш учун озгина бадантарбия киламиз😊🏃♀🧍♀🙆♀💁♀
Читать полностью…Инсонлар стресс холатидан кейин булиб утган вокеалар ва жараёнларга мантикий ёндашиб куплаб вазиятларни ижобий калитини топишар эканлар✔️
Яниким хар бир холат ёки вазиятларнинг узига яраша хикмати бор👍
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Буни укинг жуда хам хайратда коласиз нега аёл сабрли ?!
Заминни яратган қудратли ул зот.
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога.
Бир жуфтлик яратай деб яна бод-бод.
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога...
Аллоҳниинг олдига келиб фаришта.
Деди:
Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг.
Аллоҳим сабабин айтибди аста.
Фариштам ўринли саволни бердинг...
Аслида аёлни яратиш учун.
Этибор бергайман кўп жихатига.
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин.
Ярасин дейманда эр хизматига...
У осон ювилар охори кетмас.
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим.
Икки юз харакат бил унга етмас.
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим...
Жозибадор бўлсин, қадди қомати.
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам.
Аёлга мухумдир эрнинг хизмати.
Синдириб қўймасин бошга тушган ғам...
Имконият бердим Она бўлишга.
Жажжи фарзандларин боссин бағрига.
У мажбурдир қисматга аста кўнишга.
Сабр кучли даво унинг дардига...
Оёқ қўлларини оғритиб синай.
Шукр қилармикан синовларимга.
Метиндай матонат бағшида этай.
Истиғфор айтсин деб гунохларига...
Фаришта ажабланиб хайратда қолди.
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди.
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга...
Якунламай уни бугун ё эрта.
У менинг суюкли бандам бўлади.
Фарзандлар туғса ҳам ками уч,тўртта.
Кўрасан хали кўп умр кўради...
Фаришта аёлга бориб яқинроқ.
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга.
Ё Роббим бунчалар этмасанг юмшоқ.
Наҳотки бардоши етар хаётга...
Ха у жуда юмшоқ шу билан бирга.
Мен уни шунчалар яратдим кучли.
Келтира олмассанг сен хаёлингга.
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли...
У нозик кўринар ниҳолдан нозик.
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло.
Лек унинг зехни ҳам бургутдай тиниқ.
Ўйлашни билади йўлатмас бало...
Аёлнинг болдайин тотли забони.
Уқади,уқтира олади хали.
Бекорга бермадим қирқ битта жонни.
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли...
Фаришта яноғин кўриб демоқда.
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз.
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда.
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз...
Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб.
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши.
Ёш дейсанми?деди хайратта қараб.
Ёш аёл қувончи ҳамда бардоши...
Севса ҳам йиғлайди,кулса ҳам йиғлар.
Ёлғизлик емирса ғурури синмас.
Дард, алам барига албатта кўнар.
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас...
Аёлда шундайин илоҳий куч бор.
Йиғлашни хохлаб ҳам кула олади.
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор.
Ўзгалар дардига малҳам бўлади...
Биргина нигоҳла ноз ила боқса.
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз.
Камондай қошига сурмолар суртса.
Жаннатим хурлари туради ожиз...
Фаришта сўз демай сўнг ажабланди.
Нахотки аёлга шунча этибор.
Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди.
Лек унинг биргина ожиз жойи бор...
Мутлақо бошқадир бор муаммоси.
Фаришта сўради:Қандайин хато.
Қадрини билмайди унинг хатоси.
Шу учун хаёти бузулар хатто...
Sabran Ya Nafsi
#психология
Сиз бошқа одам учун ўйлашингиз шарт эмас.
Тўғриси, бу умуман керак эмас.
Агар у сизга ёқмайдиган иш қилган бўлса, нима учун бундай қилгани (ёки сиз нимани нотўғри айтдингиз/ нотўғри қилдингиз) ҳақида бош қотиришингиз шарт эмас.
У шуни керак деб ҳисоблади ва қилди. Тамом.
Ўз ҳаётингизни осонлаштиришни хоҳлайсизми, вақтингизни беҳуда сарфламанг, қувватингизни тежанг!
Бошқани ўрнига ўйланманг.
Ўзингиз учун ўйланинг.
"нима учун бундай қилди" деб эмас
"Бундай вазиятда нима қилишим мумкин?" деб айтинг.
Сиз учун ёқмаган воқеа бўлган бўлса буни айтишингиз мумкин.
Бу холат яна такрорламасликни сўрашингиз мумкин.
Сиз хоҳлаган ва кутган нарсаларни айтишингиз мумкин.
Ёки бирон бир таклиф киритишингиз мумкин.
Бўлди.
Бу- шахсийликдир.
Энди эса "юриш" навбатида у томонда.
У одам нима қилиш кераклигини ўзи ҳал қилиши керак. У сизни тинглаб истакларингизни инобатга оладими ёки эътиборсиз қолдирадими?
Шахсийлик сизнинг имкониятларингиз тугаган жойда тугайди.
Хар қандай тушунарсиз вазиятда ўзингизга беришингиз керак бўлган биринчи савол "Нима фақат менга боғлиқ, нима қила оламан?" деб айтинг.
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Хаёл берадиганлар кўп.
Туйғу берадиганлар етарлича.
Сенга ўзингни берадиганлар йўқ...
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Мия учун машқлар👆🏻
Мияни "дангаса" бўлиб қолишига йўл қўйманг❗️ Кексалик даври қачон бошланади? Мия ривожланишдан тўхтатган пайтда бошланади.
Баъзилар учун бу 30 ёки 20 ёшда ҳам содир бўлиши мумкин ..
👉🏻 Вертикал кўр-кўрона машқи
👉🏻Харфли ва оддий Шульте жадвали.
✅Жадвалнинг марказига қараб турган холатда, тасаввур билан атрофдаги алифбо ҳарфларини кетма-кетликда топинг.
А, Б, В...
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Бармоқларингизга қаранг
Яқинроқ қаранг✋
Нимани кўрябсиз?
Чизиқларними?
Бу сизнинг чизиқларингиз.
Улар сизнинг ноёблигингиз ҳақида гапиришмоқда!
Сиз бутун дунёни айланиб чиқишингиз, исталган мамлакатга боришингиз мумкин, аммо бундай кўриниш билан, характери, темпераменти билан, бундай одоб-ахлоқ ва одатлар билан сизга ўхшаган одамни топа олмайсиз.
7 миллиард одамни тасаввур қилинг, сизга ўхшайдигани умуман йўқ. Тасаввур қиляпсизми, бунақаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам.
Сизни Яратган севги ва мехр билан яратди.
Сиз ягонасиз ва ажойибсиз.
Сиз ўзингизни хато қиляпман, ўхшата олмаяпман деб айблайсиз. Ўзаро муносабатларни ўрнатиш, иш ёки бизнес қилиш қийин деб ўйлайсиз.
Тўғри, босиб ўтилмаган йўлни босиб ўтиш қийин!
Лекин бир нарсани тушунинг, сиз биринчи марта яшаяпсиз. Ҳеч ким сизнинг ҳаётингизни, бу асрда, бундай шароитда, бундай муҳитда яшамаган.
Сиз ҳаётингизни қандай ўтказиш бўйича 100% кўрсатмаларга эга эмасиз. Тўғри Адашасиз. Хато қиласиз. Ўрганасиз.
Умидсизликка тушманг!
Таҳлил қилинг, ечим топинг, қарор қабул қилинг ва ўзгартиринг. Ҳа, тез бўлмаса ҳам, аста-секин сиз орзу қилган жойга келасиз!
“Ҳар бир гуруҳ ўз сувини билиб (тақсимлаб) олди” (Бақара сураси, 60-оят); “Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!”. (ояти карима).
Бошқалардан нусха кўчирманг, у ҳато ва у ёрдам ҳам бермайди.
Сиз ўзингизни ноёб ҳаётингизни яшашингиз керак!
#РУҲИЯТ
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
الوحدة خطيرة، ومن السهل أن تتحول إلى إدمان؛ عندما تدرك كم السكينة هناك، فلن ترغب في التعامل مع الناس مجددًا...
Ёлғизлик хавфли бўлиб, у осонгина ўзгага қарам қилиб қўйиши мумкин;
Унда қандай хотиржамлик борлигини англаганингизда, сиз ҳеч қачон одамлар билан яна муомала қилишни хоҳламайсиз...
Психологияда бу ўз-ўзини англаш дейилади.
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Дубай асосчиси Шайх Рашиддан ўз давлатининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."
Нега бундай?!
Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади. Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади.
Текинхўрларни эмас, ҳаракатчанларни тарбиялаш керак.
PS. Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда фақат сарфласалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...
#Андижан_психология
#саморазвития
/channel/PsixologRanohon
Намоздаги мўъжизалар ва энергия харакатланиши
Биз яшаб турган заминда икки хил энергия харакатланади. Хитой таълимотида
Инь ва Янь энергия деб аталади. Инь ва Янь энергия хамма ерда мавжуд. Бу энергиялар иссиқ ва совуқ, плюс ва минус, эркак ва аёл, қора ва оқ, ер ва осмон ва хоказолар аталади.
Инь ва Янь энергиялар доимо ўнг тарафдан чап тарафга харакатланади. Агар чапдан ўнга қараб энергия харакатланса бу халокат деб хисобланади. Биз хамма муъмин- мусулмонлар қиблага қараб намоз ўқиймиз, қуёш ғарбдан чиқиб, шарққа ботади. Яъни умумий қилиб айтганда агар осмондан қаралганда ўнг тарафдан чиқиб , чап тарафга ботади. Агар чап тарафдан чиқиб ўнг тарафга ботса қиёмат бўлади. Энди Инсонинг қувват энергияси қон айланиш системаси ўнг тарафдан бошлаб, чап тарафга харакатланади. Тескариси бўлса , инсон халок бўлади. Маккага хаж сафарига борганлар қоратош атрофида ўнг тарафдан чапга қараб харакатланадилар. Агар тескарисига харакатланганларида у ердаги биоэнергия баланси бузилади. Қуръондаги сураларни хам ўнг тарафдан чап тарафга қараб ўқилади. Ер ва бошқа сайёралар хам ўнг тарафдан чапга қараб харакатланади. Хатто оддий уйимизда ишлатаётган ДВД, компьютердаги дисководимиз хам ўнг тарафдан чап тарафга қараб харакатланади. Математик, алгаритм хисоб-китоб қилинганда 01 билан бошланиб, 1001 га келганида яна қайта 01 га қайтади. Бу дегани Аллох битта ва унинг исми 1001та деганидир.
Кўпчилик баъзи Ислом динини яхши тушунмаган шахслар нима учун Исломда намозни 5 вақт ўқилишни фарз қилинганлигини билишмайди. Сабаби, 5 вақт намоз ўқимай, навсга берилиб , худони унутиб,уни айтганларини бажармай юрганларнинг танасидаги Хужайралардаги энергия харакатланиши палапартиш бўлади. Оддий Эрталабки бомдод намози ва Шом намозини ўқилишида катта муъжиза бордир.
Бомдод намози вақтида энг катта энергия харакатланади. Бу энергияни фақат инсонгина қабул қилиб олиши мумкин. Бомдод намози ўқилган вақтда рукуга борганда ғарбдан келаётган энг катта энергия одамнинг бошининг тегирмонидан кириб, Шом вақтигача энергия алмашинуви содир бўлиб, шом ватида инсоннинг думғазасидан чиқиб кетади. Оддий тахоратдаолишимизни олайлик. Бу хам мўжиза хисобланади. Инсон танасида тахорат вақтида қўл ва оёқ панжаларини орасини ювиш кераклигини айтилади. Панжалар орасини увилган пайтда инсоннинг иммунитетини кучайтирувчи нуқталар ишга тушади. Буни массажистлар муъжизавий нуқталар дейишади. Бу мўъжизавий нуқталар нафақат иммунитетни балки, инсонни умрини узайтирувчи нуқталар хисобланади. Намоз ўқиганимизда танамизда , айнқса рухимизда энергия қуввати катталашади. Инь энергия камайиб Янь энергия кучаяди. Шунинг учун хам инсоннинг иродаси кучяверади. Инсон қанчалик иродасини кучли қилган сари иймони хам кучли бўлаверади.Иймон ва Ирода доим яқин туради ва бир- бирини тўлдириб туради.
#Андижан_психология
#саморазвития
#любите_и_будьте_любимы
/channel/PsixologRanohon
Сиз кўрган ҳамма нарса сизнинг ичингиздаги нарсаларнинг аксидир. Агар сиз кимнидир ёмон деб атасангиз, демак у сизнинг ичингиздаги ёмонликни акс эттиради. У одамнинг ёвузликка алоқаси йўқ. Яхши ва ёмон - бу сизнинг ички мавжудотингизнинг аксидир. Ҳеч қачон бу сиздан ташқари нарса деб ўйламанг. Яхши фикрлар - яхши тебранишларнинг манбаи. Агар сиз севги билан тўлган бўлсангиз, унда худди шу севги тамойили сизнинг нутқингизда ва ҳаракатларингизда намоён бўлади. Агар сизда муқаддас фикрлар бўлса, унда сиз Илоҳий мавжудотга айланасиз.
#саморазвития
#психология
#Андижан_психология
/channel/PsixologRanohon
ЎРГАНИНГ - АМАЛДА ҚЎЛЛАНГ
Албатта, сиз қачонлардир бир нечта китоб бўлса ҳам ўқигансиз, балки ўндан кўпроқдир. Сиз ўрганганингизни аслида ҳаётингизда қўллайсизми? Билиш ва уни бажариш икки хил нарсадир.
Битта китобни ўқиган ва у ерда ҳамма ўрганган нарсаларини ҳаётга татбиқ этган одам, доимо ўқиб ва ҳеч нарса қилмайдиган одамларга қараганда анча катта ютуқларга эришади.
Шундай қилиб, шу кундан бошлаб ўзингизни одатлантиринг - Ўрганиш - Амал қилиш. Янги нарсани билиб оламиз ва дарҳол уни амалда қўллаймиз. Кечиктирманг, ўқиб ўтирманг. Ҳаракат қилинг!
#саморазвития
#психология
#Андижан_психология
/channel/PsixologRanohon
#РУҲИЯТ
📌Эркаклар ва аёллар севгисининг ўзаро фарқи нимада?
🖤 Эркаклар учун севги 🖤– эркакларга ҳаётининг бир қисми ҳисобланади. Уларда бажариши лозим бўлган бошқа ишлар жуда кўп. Аёллар учун севги эса – уларнинг бутун ҳаёти ҳисобланади. Эркаклар ундай эмас. Фақат бўш қолганларидагина бу ҳақида ўйлашади. Эркак киши севги ҳақида шеър ёзса, ёки расм чизса бу уни қаттиқ севиб қолганидан дарак бермайди. Балки бу эркак киши учун муҳим хобби ҳисобланганидан бўлиши мумкин. Расм чизишдан чарчаганда, зерикканда севги ҳақида ўйлаши мумкин. Ана ўша эркак киши учун ҳордиқ ҳисобланади. ‼️Фарқини билиб олинг: эркаклар муҳаббати – бу улар учун ҳордиқ жойидир. Ишларидан, ташвишларидан чарчаганда аёллардан энергия исташади.
☝️🏻Ёдингизда турсин: агар жуфтингиз сизни олдингизда ҳордиқ ололса, керакли энергетикани ҳис қилолса яна илоҳомланиб ишига қайтади. Эркаклар учун севги ёқилғи кабидир! Керакли қувватларини олиб ишига қайтади.
❤️ Аёллар учун севги ❤️ – бутун олам, бутун борлиқдир. Аёллар севсагина меҳр билан иш қилади. Агар аёл севишдан тўхтаса, бошқа ишларни ҳам қилишни тўхтатади!
Ҳасадгўйликдан қандай қутулиш мумкин?
Афсуски, ҳасадга қарши дорилар ҳали ихтиро қилинмаган. Кимёвий ёки жарроҳлик йўли билан ҳам олиб ташлаш мумкин эмас.
Агар ўзингизда ҳасаднинг намоён бўлишини сезсангиз, психикангиз билан ишлашингиз керак бўлади.
1. Ўзингизни тингланг, истакларингиздан хабардор бўлинг.Сизга завқ берадиган ва бахтли қиладиган нарса ҳақида ўйланг.
Ўзингизнинг ички хоҳишингиз ёки орзуларингизни рўёбга чиқариш билан шуғулланганингизда, сизда ҳасадга жой қолмайди. Илгари салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарган нарса ўз аҳамиятини йўқотади.
Энг муҳими, истакларингиздан қўрқмаслик, ҳатто бошқа одамлар сизнинг истакларингизни ғалати ёки аҳамиятсиз деб ўйласа ҳам.
2. Ҳасадгўй одамлардан халос бўлинг. Улар атрофингизда ва сизнинг фикрларингизда ҳасад муҳитини яратадилар. Улар сизга ҳаётнинг адолатсизлиги, кимдир уларнинг яхшиликларига лойиқ эмаслиги ҳақидаги фикрларни доимо таъкидлаб туришади.
Ўзингизни эҳтиросли одамлар билан ўраб олинг. Улар сизнинг истакларингизни амалга оширишга эътиборингизни қаратишга ёрдам беради.
3. Эсингизда бўлсин, кўпинча ҳасад қилиш икки томонлама жараёндир. Шунингдек, ҳар қандай муносабатлар хам.
Кўпинча. Сиз ҳасад қилаётган одамлар ўзларига ўзлари шуни тортиб оладилар. Шундай қилиб, ўзингизнинг қадр-қимматингизни оширинг.
Агар сиз ҳасад қилишга мойил бўлмасангиз, лекин баъзи танишларингизга нисбатан буни бошдан кечиришни бошласангиз, сизи бунга атайлаб провокация қилаётган бўлиши мумкин. Айрим инсонлар бошқаларда ҳасад туғусини қўзғатиш орқали ўзига энергия оладилар.
Сиз бунга фақат қисман ёки умуман таьсир ўтказишингиз мумкин. Энг яхши вариант, иложи бўлса, бундай одам билан алоқани тўхтатишдир. Ва сизнинг ҳаётингиз ва ўзингизни қадрлашингиз дарҳол қулай ҳолатга келади.
4. Қувватингизни бошқаришни бошланг. Ҳасад - бу жуда ҳам кўп кучни оладиган туйғу.
Хасадга сарфлаган кучингизни ўзингизни мақсадингизга эришиш учун йўналтиришни ўрганинг.
Умуман олганда, одамлар ўзлари хоҳлаган тарзда яшашади. Агар сизда бирон бир нарса йўқ бўлса, унда сиз ҳали унга етарлича эга бўлишни хоҳламайсиз. Ёки кучингизни ва вақтингизни бунга сарфламоқчи эмассиз. Ушбу фактнинг тан олиниши олдинга қадам бўлади. Ва ҳасад қилиш зарурати йўқолади.
5. Ҳасад объектини кўриб чиқинг. Сизга айнан нима етишмаябди. Унга етишиш учун қандай муаммолар ва қийинчиликлар бор.
Коинотга фарқи йўқ. Уни севимлилари ҳам йўқ. Сиз хохлаган нарсага эриш учун ундан тўғри сўрашни ўрганинг.
Умуман олганда: ўзингизни ўрганинг. Ўзингизни, ҳаётингизни севинг. Истакларингиздан хабардор бўлинг. Ва уларни қондиринг ва бахтли бўлинг. Ҳасад ўз-ўзидан йўқолади.
Ушбу мақолани ўз яқинларингизга ҳам тарқатинг.
Севги билан
/channel/PsixologRanohon
Бир вақтнинг ўзида фақат бир қадам қўйинг. Уч эмас, беш ёки ўн қадам эмас, балки битта қадам. Ҳар бир ишингизда қалбан ва ақлан тўлиқ иштирок этинг ва фақат ўша нарса хақида ўйланг, кейин эса нима бўлишини кузатинг. Ўша вақтни ўзида бўлинг. Биринчи қадамни қўйгандан сўнг, иккинчисига ўтиш учун нима қилиш кераклигини кўра бошлайсиз. Аммо ҳали биринчи қадам ташламаган пайтда иккинчи ва учинчи қадамларингиз ҳақида ўйламанг. Хаёлларда яшаманг, ҳаётнинг ўзига айланинг. Ҳаёт бу қандай яшашни ўйлаш эмас.
Ҳаёт бу - яшаш, ҳозир ва шу ерда яшаш.
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
#духовность
/channel/PsixologRanohon
"Қийин" суҳбатдош билан иш тутганингизда, ўртангизга тўсиқлар қўйинг. Бу сизга ўзингизни янада хавфсиз ва қулай ҳис қилишингизга ёрдам беради.
✅ Жисмоний тўсиқлар
Ҳар қандай обьект тўсиқ бўлиши мумкин. Масалан, стол ёки стул. Сиз ва суҳбатдошингиз ўртаси бўш бўлмасин. Бу ўзингизни янада ишончли ҳис қилишингизга ёрдам беради.
✅ Хаёлий тўсиқлар
Сизнинг орангизда девор ёки балиқлар бўлган аквариум борлигини тасаввур қилинг. Ҳар қандай руҳий тўсиқ босимга катта таъсир кўрсатади.
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Assalomu alaykum Azizlarim bugungi boshlagan kuningiz fayzli va barokatli bo'lsin! Allohim har birimizni ishlarimizga rivoj bersin! Allohim bizga bugun yana shunday chiroyli kunni yani bugungi kunni nasib etganidan minnatdormiz!!!😊😊😊 #психология
Читать полностью…“Чорасизлик нима биласанми?
Қалбинг қанот қоқиб учган жойга,
баданингни бора олмаслиги!”
Шамс Табризий
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Айтганча, иллюзиялар мавзусида мен яқинда ажойиб қизиқарли нарсани топиб олганимни кўринг.
Бизнинг тасаввурларимиз нақадар алдамчи!
Юқорида берилаётган машқлар миянгиз учун хеч қандай фойдаси бўлмаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз, бу ҳам сизнинг алдамчи тасаввурингиз.
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
تذكري ان كلماتك يمكنها أن تزرع حديقة أو أن تحرق غابات بأكملها
🔹_____________••••❥••••_______________🔹
Унутманг, сизнинг биргина сўзингиз боғларни яратиши мумкин ёки бутун бир ўрмонни ёқиб юбориши ҳам мумкин.
Хайрли тонг севгидан яралган мехрлиларим❤️❤️❤️
#РУҲИЯТ
#психология
/channel/PsixologRanohon
“Сиздан олдин бахтли бўлган, сиз билан ва сиздан кейин ҳам бахтли бўладиган аёллар бор.
Бундай аёллар ўзини ўзи қадрлаши, дунёнинг ранг-баранглиги ва уйғунлигини ҳис қилиши айнан бир инсонга боғлиқ эмас. У сиздан олдин ҳам севган, сизни севган, ҳозир ҳам севади. Дунёни, ўзини, бошқаларни... Лекин бу аёлларнинг енгил табиатли эканлигини англатмайди, умуман ундай эмас. Улар ҳиссиётни ва садоқатни муҳимлигини билишади. Сиздан воз кечиши, сиздан хафа бўлишлари мумкин, аммо уларнинг хафа бўлишлари доимо беозор ва ҳеч қачон ҳалокатга олиб бормайди. Бундай аёлнинг дунёси сиздан кейин ҳам қулаб тушмайди. Сиз унинг муҳим, жуда қимматли бир қисмисиз, лекин фақат бир қисми...
Хаётнинг қувончи учун, ўз "мен"ини англаш учун мавжудсиз. Бундай аёллар учун бахт, маънавий бойлик ва ўз қадр-қиммати ҳеч қачон фақат ўз эркакларининг қўлида бўлмайди. Бу нарсалар уларда табиий равишда бўлади.
Ҳатто энг ақлли, кучли ва меҳрибон эркак ҳам аёлини бир ўзи бахтли қила олмайди. Агар сиз ўзингизда бахни ҳис қилмасангиз. Бахт сизнинг ичингизда бўлиши керак азиз аёллар.
Эркак киши билан ёки у йўқ бўлса эмас, ҳатто кутиш ҳам керак эмас, хозир шу ерда ва шу дақиқадан бахтни ҳис қилинг. Майли ташқарида момақалдироқ гумбурласин, майли музли дўл ёғсин. Агар сиз ўзингизни ёрқин нурдек ҳис қилсангиз, сиз учун зулмат нима бўпти..? Ичингизда чироқингизни ёқинг ва уни ҳеч қачон ўчирманг. Ҳеч қандай сабабсиз, шунчаки ёқинг ва ҳеч қачон бахт бўлмаган нарсага қимматли вақтингизни сарфламанг."
#РУҲИЯТ
#психология
#саморазвития
#личностный_рост
/channel/PsixologRanohon
Агар инсон ҳақиқатан ҳам ниманилир хоҳлаганида эди - унга эришиш йўлини ва ечимини топар эди.
Агар тополмаган бўлсангиз, демак жуда кучли хохламагансиз.
Ибн Қаййум айтганидек:
"заифлик бу сизнинг одатий ҳолатингиз, ва агар сизнинг ғайратингиз буюк ишлар қилишни хохласа, унда сизга қатъиятлилик нурлари порлар эди".
"фаваид" китоби
#ПСИХОЛОГИЯ
#ЛИЧНОСТНЫЙ
#РОСТСАМОРАЗВИТИЕ
/channel/PsixologRanohon
Жалолиддин Румий
#Андижан_психология
#саморазвития
#любите_и_будьте_любимы
/channel/PsixologRanohon
Севгига тўлиб яшашни истасангиз, Аллоҳ яратган мавжудодларни нафрат килишдан тўхтанг. Агар сиз кимнидир ёмон кўрсангиз, тақдирингиздан нолисангиз хақиқий севгини хис қила олмайсиз. Бу эса инсонни чукур тушкунлик холатига олиб келади. Хаттоки килаётган иботларингизни фойдасини сезмаслигингиз мумкин. Қачонки сиз ёмон кўриш деган хис-туйғулардан қутилсангиз шундагина қалбингиз очилади. Шундагина қалбингиз хаккикий севгини хис қилади.
☺️❤️
#Андижан_психология
#саморазвития
#любите_и_будьте_любимы
/channel/PsixologRanohon
Барчангизга хайрли тонг ...
Агар ташвишларингиз бўлса ширин бўлсин!
Агар таасуротлар бўлса, қувончли бўлсин!
Агар табассум қилсангиз, самимий бўлсин ...
#Андижан_психология
#саморазвития
#любите_и_будьте_любимы
/channel/PsixologRanohon
Оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади". (Хароитий. "Масавиъ" китоби).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ Ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш ҳам боис бўлади.
Мубашшир Аҳмад
/channel/PsixologRanohon
"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"
✏ Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..
✏ Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..
✏ Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг..
✏ Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..
✏ Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..
✏ Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..
✏ Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..
✏ Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..
✏ Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..
✏ Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..
✏ Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..
✏ Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..
✏ Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.
Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм..
⭐⭐⭐
Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин..
/channel/PsixologRanohon
🌏 Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати
🇮🇹 Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.
🇫🇷 Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.
🇸🇪 Швецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.
🇩🇪 Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.
🇬🇧 Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...
🇯🇵 Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!
КАНАЛГА УЛАНИШ👇👇
/channel/PsixologRanohon