psixologranohon | Unsorted

Telegram-канал psixologranohon - ФЕНИКС оила маркази

-

Мен Ибрагимова Раънохон. ФЕНИКС оила ва психология маркази асосчиси, Олий маълумотли Педагог-Психолог, Коуч, Тренер, Мотиватор, Иқтисодчи. @Ranohon_Ibragimova_haqida Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/2644375795596018/ Тел: 902000082 994348201

Subscribe to a channel

ФЕНИКС оила маркази

🌙 Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин.

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Олимлар подшоҳ Сулаймоннинг 3000 йил олдин айтган гапини исботладилар:
Ҳаёт ва ўлим тилнинг учида.
Сўзлар инсон яшаётган ҳақиқатни шакллантиради. Улар саломатлик ва муносабатларга таъсир қилади. Туйғулар сизнинг фикрингизга боғлиқ!
Шунинг учун биз аффирмацияларни айтишни бошлаймиз.
Бу иборани ўзингизга (ёки баланд овозда) 101 марта айтишингиз ва унга максимал даражада ишонч ва ҳиссиётни қўшишингиз керак (шунда кучли сигнал 🚨мияга нейронлар орқали ўтади ва ибора энергия билан тўлдирилади).
Кейин у онг остига "қил" дейди ва барча танлов ва қарорларга таъсир қилади.
Танлов ва қарорлар тақдирни ва ҳаётдаги воқеаларни ЎЗГАРТИРАДИ.

АФФИРМАЦИЯ №1
Мен профессионал ва шахсан ривожланишга ваъда бераман.
(Ўзингиз истаган аффирмацияни қўйишингиз мумкин)

Ким қанақа аффирмацияни ишлатди?
☺️✊

@PsixologRanohon


#har куни #yangi anglashlar

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Бахтнинг табиати шундайки, агар у онгли равишда ва атайлаб яратилмаган бўлса, у вақти-вақти билан милтиллаб туради.
Агар сиз бахт устида ситки дилдан ишласангиз, қоронғу лаҳзалар милтиллайди.
Қолган вақт бахт порлаб туради.
Бахтли бўлиш керакли бўлиш каби осон.
Мен биламан сиз ҳам буни қила оласиз

#hayotnibaxt билан тўлдиринг

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

🍃

Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди. Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир.

— Румий
🍃

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#ота-она дуоси

Аллоҳим, сендан ўзингни гўзал исмларинг билан сўрайман.
Фарзандларимни панохингда асрашингни сўрайман.
Аллоҳим, уларнинг умрларини зиёда қил ва саломатлик ила барака бер, тоат ва ибодатда мустаҳкам қил.
Аллоҳим, уларнинг жисмларини, эшитишини мустаҳкам қил, кўзларига нур бер, нуқсонларини тузат ва комил қил. Аллоҳим, уларни раҳматинг ила касалликлардан, гуноҳлардан, хато ва адашишлардан сақлагин ва Ўзингга буриб қўйгин. Эй Аллоҳ ота-онасига муҳаббат билан, исёнсиз, гуноҳсиз ва ҳурмат билан итоат этсин. Аллоҳим, уларни гўзал хулқли ва солиҳ йўлида мустаҳкам қилиб тарбиялашимга ёрдам бер, Роббим, зурриётимни Сенга омонат қилиб топширдим. Мен сендан уларни қалблари доимо пок бўлишини сўрайман. Уларни кечалари тарқаладиган ёмонликдан, кун ёруғида ҳасадгўй кўзлардан, одамларнинг ҳасад ва нафратидан сақлашни Сенга топшираман. Аллоҳим, фарзандларимни ҳар томондан, юқоридан ва пастдан, ўнгдан ва чапдан, олдидан ва орқадан асра. Аллоҳим, фарзандларим ифтихорим бўлсин. Сен севганларни севишсин.
Аллоҳим, фарзандларимга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликларни, Сенга тоат ва муҳаббатга етакловчи илмлар бер.
Аллоҳим фарзандларимнинг мавқеини бошқалар қаторида кўтаргин ва уларга бахт, тақво ва бойлик келтирадиган муваффақиятлар бер. Роббим, уларни қалби поклик, хайр-эҳсон, раҳм-шафқат, ёрдамга тайёрлик ва илм бер. Аллоҳим, фарзандларимни ҳаётидаги хар сониясини қувончга тўлдир , бу мени ҳам хурсанд қилади.
Аллоҳим, уларнинг соғлиғини баракотли қил, ақл-идрок ва эзгу хулқ бер. Парвардигорим, фарзандларим қиёмат куни менга далил бўлсин. Уларни кўзларини, қулоқларини, тилларини, нафсини, хаётини, холини, жонини, тақдирини, қалбларини Ўзинга таваккал ва омонат қилиб топширдим.
Амийн ажмаин! 🤲🤲🤲

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Омма ичида тарқалган биз билган ширк гаплар...

-Ё росулуллоҳ бизни кечиринг дейиш

Ё алий

-Ё пирим

-Довуд пирим қўлласин

-Пирлар мададкор бўлсин

-Нон урсин

-Пичоқ урсин

-Қурʼонни эскича дейиш

-Фолбинга борма фолбинсиз юрма

-Мен бўлмасам оч қолиб кетишади дейиш

-Мен ишлаганим учун яхши яшаяпсизлар

-Сен манга ўғил туғиб бермаябсан ёки бесабаб сен сабаблик бола кўрмаяпмиз дейиш.

Инсон бу гапларни ширк эканлигини билиб туриб айтса диндан чиқади,
Шунинг учун хар бир гап ва амалларимизда ширкдан жуда эҳтиёт бўлайлик.

Аллоҳим барчамизни ширкдан омонда қилсин Амийн.

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор."

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

▪️ Севгини қандай ифода этиш мумкин?

✨Ич-ичимизда биз яқинларимизга нисбатан муҳаббатни, ижобий ҳис-туйғуларимизни иложи борича тўлиқ ифода эта олиш қанчалик муҳимлигини тушунамиз. Сўзлар орқали, оғзаки ёки ҳаракатлар билан.

✨ Бундай маҳорат аёл табиатга хосдир. Аммо баъзида биз буни кундалик ишлар билан бўлиб унутиб қўямиз.

✨ Аввало, сўзлар орқали севги ва ҳайратни, сўнгра баъзи танқидларни ифода этиш муҳимдир. Одатда танқидни камайтириш яхшироқдир.

✨ Биз қанча кўп яқинларимиз билан мулоқот қилсак, уларни шунча кўп ҳурмат қиламиз, қадрлаймиз, уларга ёқамиз. Аммо биз уларга буни айтиб турмасак, улар бу ҳақда билишмайди.

✨ Аксарият одамлар ўз ҳаётларини туманда яшагандек ўтказадилар - улар ўзларининг кучли томонлари, хусусиятлари, қобилиятлари ҳақида билишмайди.

✨ Шу сабабли улар ўзларига нисбатан ишончсиз бўлиб қоладилар ва ўзларига паст баҳо беришади. Нафақат улар, балки хаммамиз. Шунинг учун, инсонга ёқадиган нарсалар ҳақида гапириш жуда муҳимдир. Кимнидир яхши хусусиятини кўрдингизми дархол ўзига айтинг, эринманг.

✨ Бу нафақат севган инсонингизнинг қадр-қимматини оширади, балки улар сизга нисбатан хурмати ошади ва ҳаттоки ўзаро боғлиқликни шакллантиради.

✨ Бундан ташқари, бу сизга ҳам фойдалидир, чунки ижобий нарсани сезиш одати ҳали ҳеч кимга зарар қилмаган. ☺️😘😉😉

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Сиз эътиборингизни қаратадиган барча нарсалар ҳаётингизда кучлироқ бўлади. Сизнинг эътиборингиздан маҳрум бўлган ҳамма нарса ўз кучини йўқотади, қулайди ва йўқ бўлади.
Нимани кўпроқ ўйлашни ўйлаб кўринг ☺️😉

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

▪️Жуфтликларнинг сухбатлашиш қоидалари

✨ 1. Конструктив танқидга устунлик беринг. Танқиднинг мазмуни ва мақсади - ўз чегараларини ҳимоя қилиш ёки одамнинг яхшироқ бўлишига ёрдам беришдир.

✨ Аммо танқид хўрлашга ёки камситишга қаратилган бўлса, бу яхшиликка олиб келмайди.

✨ 2. Қийинлаштирманг. Луғатиздан "сиз доимо ..." ва "сиз ҳеч қачон ..." сўзларини олиб ташланг - бу узоқлаштиради.

✨ Айблаш, баҳо бериш ва қийинлаштириш - буларнинг барчаси зиддиятни келтириб чиқаради, эр-хотиннинг ўзаро тушуниши ва ривожланиши эмас.

✨ 3. Жуфтингизнинг хатти-ҳаракатларида ниманидир ўзгартиришни хоҳлайсизми? Буни сиз хоҳлайсиз, лекин у бу ҳақда ҳатто билмаслиги ҳам мумкин. Шунда айтинг: "Сиз........ қилишингиз керак" эмас балки "Мен ... истайман ..."

✨камроқ устунлик ва босим. кўпроқ уларни тушуниш ва ҳис-туйғуларни чиройли етказиш.

✨ 4. Олдиндан тахмин қилиб хафа бўлманг. Сизнинг жуфтингиз нега ўзини бундай тутаётганини тахмин қилсангиз, қуйидаги сўзларни уларга айтиб юборишингиз мумкин: "... афтидан сиз менга ғамхўрлик қилмайсиз ..." Бу одатда тажовузкорлик ва узоқлашишдан бошқа нарсани келтириб чиқармайди. .

✨ 5. Пассив тажовузкор сўзларни олиб ташланг. "Яхши, сиз билан хаммаси тушунарли...", "мен ўзи билган эдим" тоифасидаги иборалар

✨ Бу манипуляция ва ундан сақланиш яхшироқдир.

⚠️ Турмуш ўртоқларга эслатма ...‼ ️

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Агар ҳеч ким сизни айбламаса, ҳеч ким сизга ҳасад қилмаса, сизни танқид қилмаса, ҳеч ким сизнинг йўлингизга турмаса, демак сиз нотўғри йўлда кетябсиз! Ёки ҳатто чўлда тургандексиз.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ақлли эркак дунёнинг энг гўзал аёлини севмайди.
Дунёсини гўзал қиладиган аёлни севади.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Қанча ёдлашингиз мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳам қила олмайсиз!

✅Ёдлаш усули: хис қилиш.

Бирор нарсани эслаб қолишингиз керак бўлса, маълумотни ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Сиз буни қанчалик ёрқинроқ ва аниқроқ хис қилсангиз, шунчалик батафсил эслаб қоласиз.

- Бир лимонни тасаввурингизда уйғотинг. Унинг терисининг ёрқин сариқ рангини тасаввур қилинг.
- Энди қандай қилиб қўлингизга лимонни олиб, унинг қўпол, озроқ ёғли пўстини ҳис қилиб кўринг.
-Энди бу лимонни сиқишни бошланг, пўсти арчилади, шарбати сепилади. Сиз лимоннинг нордон ҳидини сезасиз.

Агар сиз барча ҳаракатларни тўғри бажарган бўлсангиз, демак сиз нордон лимон таъмини ҳам хис қилдингиз. Бу ҳислар алоқасидир.

📍Маълумотни шунчаки қутулиш учун эслаб қолманг, бу маълумотни тезда унутишга олиб келади.
Агар уни пухта эслаб қолишни истасангиз уни тасаввур қилиб ва хис қилиб кўринг.
Албатта яхши эслаб қолишни яна бир нечта усуллари бор. Буни курсларда ўрганиб олишингиз мумкин.

Топшириқ: энди кофе, машина, эрталабги майин хавони худди шундай тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Бу ҳиссиётларни ёдлаш учун жуда яхши машқ.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Онгимиз ўзгарганда, биз ўзимиз ҳам у билан ўзгарамиз. Бу фан томонидан тасдиқланган ва ҳақиқатдир. Аммо яна бир муҳим ҳақиқат бор. Қалб ўзгарганда, атрофдаги ҳамма нарса у билан ўзгаради.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

8 часов музыки для сна с частотой 285 гц для исцеления поврежденных органов и тканей Частота Сольфеджио 285 Гц идеально подходит для исцеления повреждённых тканей и органов благодаря своей удивительной способности заставить их вспомнить то, что было в них заложено изначально. Так, с помощью прослушивания этого тона, удается вернуть ткани к их первоначальному, здоровому, состоянию. Так, тон 285 Гц пробуждая программу воспоминания о первоистоке, исцеляет Вас, Ваши внутренние органы и Вашу энергию. Под влиянием энергетических полей Вы наполняетесь новым внутренним знанием, без искажений и деформаций, как будто заново рождаетесь в своей целостности и перво-форме. Осуществляется квантовая инициация. Тон 285 Гц влияет на наши энергетические поля

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

КУН АФФИРМАЦИЯСИ✨

🔸Кичик ва катта қувончлар менга ўз-ўзидан осон келади!

🔸 Мен ҳаётдан завқланаман!
Мени хурсанд қиладиган ҳамма нарса менга мўл-кўлчиликда келади!

🔸Ҳаётимдаги барча моддий неъматлар учун Аллоҳимдан миннатдорман. Meн доим омадлиман!

🔸 Ҳар қандай воқеа, ҳар қандай вазият яхши белгидир!
Ҳамма нарса ҳар доим энг хайрли вақтда ва энг хайрли бўлиб келади!

Ин Шаа Аллоҳ
АлҲамду Лиллаҳ ✨

Шундай бўлади хам!🧚‍♀

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Бошқа шаҳар ёки мамлакатга саёҳат, ҳатто яқин атрофдаги боғга сайр қилиш ҳам ҳаёт ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради.
Қалбда ўзгариш бўлади.
Сиз ўзингизни, мақсад ва муаммоларингизни бошқача кўра бошлайсиз.
Ҳаётингизни ўзгартиришнинг энг осон йўли саёҳатдир.
Ҳеч бўлмаганда яқин атрофдаги паркда.
100% - бошқа шаҳарга.
МАКСИМУМ - бошқа давлатга.

#har куни #yangi anglashlar

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

УЙ-ХАЁЛЛАРИМИЗ КЕЛАЖАГИМИЗНИ БЕЛГИЛАЙДИ!!!

😳 Агар сизда ички куркув булса, хает сизга факат куркувдан иборат вазиятларни беради.

   👹 Агар сизда ички агрессия кучли  булса, ҳаёт сизга ташланади яни
доимий агрессияда умр кечирасиз.

  🤜🤛Агар сизда курашиб яшаш учун хохиш булса--сиз учун хает ракобатчиларни етказиб беради.

  🤕 Агар сизда узизга нисбатан айбдорлик хисси булса-- хает сизни факат жазолайди.

   👺 Агар сизда доимий норозилик булса-- хает сиз учун бунданда купрок норозилик вазиятларини етказиб беради.

❗️Демак сизнинг хаетингиз, кунингиз бу сизнинг уй хаелларингиз натижасидир.

✔️Хар бир кунимиз бизнинг ташки гап сузларимиз асосида эмас, балки бизнинг ички холатимиз, ички уй хаелларимиз аксидир.

   ✔️Сизга доимий ички хотиржамлик ва калб гузаллигини тилаб коламан.😍

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Хаммага яхши кайфият тилаб коламан ❤️❤️❤️

@PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ҳаракат бизнинг энергиямиздир. Энергия эса бу ҳаёт. Ҳар куни танангизни у билан тўлдиришга ҳаракат қилинг. Кичкина эрталабги бадан тарбия, рақсга тушиш, тоза ҳавода сайр қилиш сизга етарли кучни беради. Энергия йўқ - кайфият йўқ, кайфият йўқ булса, ҳаёт хам йўқ.

Хайрли тонг азизларим

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

✳Аёлнинг гўзал ДУОСИ✳


“Роббим, мени яхши аёл бўлишимга ёрдам бер. Мен буни сенинг ёрдамингсиз қилолмаслигимни биламан. Менинг худбинлигим, сабрсизлигим ва асабийлигимни мендан узоқлаштир ва уларни севги, қабул қилиш ва камтарликка айлантир.
⚜ Мени яхши эмас одатлардан ва маҳзун кайфиятлардан, қўпол сўзлардан ва мақтаниш истагидан халос эт, менга меҳр-оқибат, садоқат, юмшоқлик бер ва ҳис-туйғуларимни жиловлашни ўргат.
⚜Қалбимни севгига тўлдир ва севгилим билан ўртамиздаги адоват девори бўлмасин. Менга янги қалб бер ва унда севги, тинчлик ва қувонч ярат.
⚜Қалбимдаги хафагарчилик, ғазаб ва умидсизликдан халос бўлишга ёрдам бергин.
⚜ Уйимизни тинч ва осойишта жойга айлантиришга ёрдам бер, у ерда доимо қувонч бўлсин. Жозибали бўлишим учун ўзимга ғамхўрлик қилишни ўргат. Менга фаросатли, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўла қувватли аёлга айланишимга ёрдам бергин. Яқинларим мендан фахрланадиган аёл бўлишимга ёрдам бер.
⚜Яқинларим билан ҳамжиҳатлик яратгин, шунда биз ҳамма нарсада келишамиз. Бизни бирлашиш учун бир-биримизнинг камчилик ва заиф томонларини унутиб, биргаликда тинчликка интилишга ва бир-биримизга кўмак бўлишга ўргат.
⚜Яқинларимни тушунишга ва уларни қўллаб-қувватлашга, хурмат қилишга ўргат. Менга хар қандай вазиятдан гўзал холатда чиқиб кетишимга мадад бер. Доимо менга тўғри йўл кўрсат.
"Раббим, мени муносиб аёл қил."

🥀 ... Амин 😢😔😔😔..... 🥀

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

МЕНИНГ ПАНОҲИМ ФАҚАТГИНА РОББИМДАДИР.
Агар мен бу сўзларни хаёлларимга, бутун вужудимга сингдира олганимда, уларни хеч қачон унутмаганимда эди... Одамлардан ва бутун дунёдан тасалли изламас эдим.

#Алҳамдулиллаҳ

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ассалому алайкум душанба тонги хайрли бўлсин!
Янги куннинг янги тонги
янги умид каби ундан кутган нарсангизга эга бўлинг!

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Айнан шунака Куръон олмокчи эдим. Бугун жума кунига совга килишди. Юракдан килинган ниятга Аллох албатта гойибдан етказиб қўяр экан. Хеч қачон умидингизни узманг. Хурсандчилигими сизлар билан бўлишгим келди. ☺️

АлхамдуЛиллаҳ
الحمدلله

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ 🥰🥰🥰🥰

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

◾️ Аёлнинг бахтли бўлиши учун 5 та эҳтиёж!

✨ Аёллар турмушда нимани хоҳлашади? Нафақат аёллар, балки қизлар ҳам хоҳлаган нарса бу- инсоннинг асосий эҳтиёжлари бўлиб, унга одатий хулқ-атвор ва оилавий урф-одатлар киради.

✨Аёллар умр бўйи улар билан бирга яшашлари ва доимо муносабатлардан мамнун бўлишлари учун эрларидан нимани хоҳлашади?

✨ Маълум бўлишича, бундай нарсалар унчалик кўп эмас)))

✨ Умуман олганда аёлнинг бешта асосий эҳтиёжи бор.

✨ 1. Барча аёллар ўз жуфти ҳалоли, севган инсонидан меҳр-оқибат истайдилар.

✨ Бу нимани беради - ўз қадр-қимматини, ўзига хослигини, кераклик эканлигини билдиради. Ўз-ўзини ҳурмат қилишни бошлайди ва қўрқувлари йўқолади.

✨ Ўзини борлигича билан қабул қилишга имкон беради, доимий равишда ўзидан ва бошқалардан камчилик қидирмайди ва майда-чуйда нарсалардан ташвишланиш истаги йўқолади.

✨ 2. Барча аёллар эрларидан энг асосийси СУХБАТЛАШИШНИ истайдилар

✨ Бу нимани беради - эшитиш имконияти, нафақат ўз фикрларини чиройли ифода этишни ўрганади балки сизни ҳолатингизни, ҳис-туйғуларингизни эшитиш қобилиятини ҳам оширади.

✨ Ҳаммада ҳам суҳбатдошни яхши тинглаш ва тушуниш қобилияти ривожланмаган.

✨Бу кўникма болаликда, ота-оналар томонидан фарзандни қабул қилганида ва унинг биринчи суҳбатдоши бўлганида ёки бўлмаганида шаклланади. Кўпроқ сухбатлашиш ушбу кўникмани тузатишга имкон беради.


✨ 3. Никоҳдаги барча аёллар самимийлик ва очиқликни хоҳлашади.

✨ Бу нимани беради - бу яшашни анча осонлаштиради. Ҳалоллик ҳар доим ҳам осон ва енгил. Буни амалда қўллаш бироз қийин бўлиши мумкин, аммо шифокорлар ҳам беморларни даволаганда уларни қўллари билан силаб ачиниб ўтирмайдилар.

✨ Ўзаро муносабатлардаги ҳалоллик ва самимийлик ботқоқлик ёки фожиалардан сақланишнинг бир усули. Ёлғон ёки ўзини ёлғиз хис қилиб яшаш тана ва руҳ касалликларига олиб келади.

✨ 4. Барча аёллар эрларидан МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШИНИ хоҳлашади.

✨ Бу нимани беради бу- аёлда жозибалик ва нозикликни ривожлантиради. Аёл ҳар доим хотиржам бўлиб, эрнинг иложи борича оилани таъминлашига ишонади.

✨ 5. Барча аёллар ўз эрларидан оила ва фарзандларга вақт ажратишни хоҳлашади.

✨ Баъзи эркаклар ОТА деган номга лойиқ бўлишмайди ва улар оталик бурчларини унутишади.

✨ Баъзида эркаклар ота-она вазифаларини бажаришда етарли тажрибага эга бўлишмайди ва бу уларни қўрқитади, ёпиқ қилиб қўяди ундан қочишга йўл қидиради ёки барча ҳаракатлар ва мажбуриятларни хотин ва бошқа одамларнинг елкасига юклайди.

✨ Аммо фарзандларга ва оилага онадан кам бўлмаган ота керак.
Шуни эсда тутингки, болалар ўзларининг ҳаракатларида ўрнакни кўпроқ отадан олишади

✨ Фарзандларингиз учун муносиб ўрнак бўлинг.

⚠️ ЕРКАКЛАР УЧУН ...‼ ️


#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ким учишни орзу килади?

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Zarar ko'rgan a'zolar va to'qimalarni davolash uchun 8 soatlik 285 gigabaytlik uyqu musiqasi 285 gigagertsli Solfejjio chastotasi, dastlab ularda mavjud bo'lgan narsalarni eslab qolish qobiliyati tufayli zararlangan to'qima va organlarni davolash uchun juda mos keladi. Shunday qilib, ushbu ohangni tinglash orqali to'qimalarni asl, sog'lom holatiga qaytarish mumkin.
eslab qolish dasturini uyg'otadigan 285 Hz tonna sizni, ichki a'zolaringizni va kuchingizni davolaydi. Energiya maydonlari ta'siri ostida siz buzilmasdan va deformatsiyalarsiz yangi ichki bilimlarga to'lasiz,

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ҳар бир аёл гулга ўхшайди. Ва биласизки, ҳар бир гул ғамхўрлик, мехр, эътибор, ва муҳаббатни талаб қилади. Агар бундай бўлмаса, унда гул қурийди, сўлади ва ўлади. Кейин, сиз қанча ғамхўрлик қилишингиздан, қандай қарашингизга қарамай, ҳеч нарса ёрдам бермайди. Гул энди гулламайди. Аёл ҳам худди шундай. У фақат ғамхўрлик, мехр, эътибор ва севгида гуллайди. Агар сиз уни эътиборсиз қолдириб ва унутиб қўйсангиз, унда гулнинг ноёб гўзаллиги ўрнига оддий тиканни кўрсангиз ҳайрон бўлманг. Аёлга вақти-вақти билан эмас, балки ҳар куни эътибор, севги ва ғамхўрлик керак. Унга муҳаббат ва мехр беринг, шунда у бутун йил давомида, ҳар доим гуллайди.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…
Subscribe to a channel