Қандай қилиб она фарзандини дуо билан даволаган
"Мен бир оила билан маслаҳатлашдим, унда онаси бола туғди ва ҳаммаси яхши эди, лекин боланинг пастки танаси ишламади. У белидан пастда бутунлай ҳаракатсиз эди. Аъзолар мукаммал ҳолатда эди, лекин у ишламас эди. Тиббиёт фанининг ягона ечими эса бу ҳолатни шундай қабул қилиш керак деди.
Менинг қарорим шундай бўлди: "Сиз онасиз ва сиз ибодат қилишингиз керак" дедим
Ажабланарлиси шундаки, Яратганнинг инояти туфайли 40 кундан кейин бола тиклана бошлади.
Баъзан сиз онанинг кучини, аёлнинг кучини етарлича баҳоламайсиз. Мен ўзининг қанчалик кучли эканлигини тушунадиган аёлни ҳали учратмадим. Сизнинг энергиянгиз жуда кучли. Ибодатингиз қаерга йўналтирсангиз ҳам чексиз кучга эга. Агар сиз эгоизмдан воз кечсангиз, художўй бўласиз. Сиз гўшт ва суяк билан фақат нафсингиз кучи билан боғланиб қолгансиз. Эго сизни кўп нарсага эришишингизда тўсқинлик қилади. Аёлларда жуда кучли куч бор."
Дунёмизда бахтли болалар ва оналар кўпайсин!
Саудхури
@PsixologRanohon
#Ибрат
☝️Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
"Бир кунда қанча буғдой ейсан?" деб сўрабдилар. Чумоли: "Бир дона", деб жавоб берибди...
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб: "Кунлик ризқингни мен келтириб тураман!" дебдилар. Бир кундан кейинги келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига: "Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибдику!?" дебдилар. Чумоли у зотга қараб: "Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, У Зот менга ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган ҳавотир билан ярмини олиб қўйдим...
Чунки бандага ишонч йўқ!
Ризқ фақат Аллоҳдан" деб жавоб қилибди...
@PsixologRanohon
Сизларга қизиқ савол!
Хаётингизни хаққоний бахолай оласизми?
Ушбу саволларга хаёлингизга биринчи келган жавоб билан 1 дан 10 баллик шкалада бахоланг.
1. Соғлигингизни қай даражада деб ўйлайсиз?
2. Ривожланишингизчи? (Ақлий)
3. Оилавий холатингизчи? (Яъни муносабатлар)
4. Севган машгулотингизга қанча бахо берасиз?
Қани кетдик!
@PsixologRanohon
🌺 Ассалому алайкум!
Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин.
🤲 АЛЛОҲим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.
@PsixologRanohon
Агар биз туйғуларимизни ўзимиз назорат қилсак, биз мақсад сари борамиз аммо ҳис-туйғулар бизни бошқарса, унда у бизни дўзахга етаклайди..!
@PsixologRanohon
Биз ажойибмиз...
Мен банд бўлганим учун телефонни кўтармадим” деймиз қачонки ўша одам билан гаплашгимиз келмаса...
“Менга сендан ортиқ ҳеч нарса керак эмас” деймиз қачонки хохлаган нарсамизга эриша олмасак...
"Энди яшаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ" деймиз қачонки бизни яшаш учун кўндиришларини хохласак...
"Борлигинг учун раҳмат" деймиз, қачонки "сени севаман" деб айтолмасак...
"Ҳеч ким менга керак эмас" деймиз, қачонки ўзимиз бир одамга керак бўлмасак...
"Мен буни қила оламан" деймиз, қачонки ёрдам сўрашга уялсак...
"Бу мухим нарса эмас" деймиз, қачонки чидашдан бошқа чора бўлмаса...
"Мен сенга ишонаман" деймиз, қачонки ўйинчоқ бўлиб қолишдан қўрқсак...
“Сен менга кераксан” деймиз, қачонки ўша одамдан фақат фойда олсак…
Биз шунчалик кўп гапирамизки
Ўлимдан қўрқмиман деймизу лекин дорихонадан килограммлаб дори сотиб оламиз...
Ҳаёт гўзал дейсизу лекин яна бир шиша ароқ учун дўконга борасиз ёки шунга ўҳшаш гуноҳ ишларни қиласиз...
Биз одамлар фикрига аҳамият бермайман деймизу лекин доимо бошқаларни фикри учун харакат қиламиз…
Биз ёлғизликни яхши кўраман деймизу, лекин қўлимиздан телефон тушмайди...
Биз ғалатимиз...
@PsixologRanohon
КУН АФФИРМАЦИЯСИ✨
🔸Кичик ва катта қувончлар менга ўз-ўзидан осон келади!
🔸 Мен ҳаётдан завқланаман!
Мени хурсанд қиладиган ҳамма нарса менга мўл-кўлчиликда келади!
🔸Ҳаётимдаги барча моддий неъматлар учун Аллоҳимдан миннатдорман. Meн доим омадлиман!
🔸 Ҳар қандай воқеа, ҳар қандай вазият яхши белгидир!
Ҳамма нарса ҳар доим энг хайрли вақтда ва энг хайрли бўлиб келади!
Ин Шаа Аллоҳ
АлҲамду Лиллаҳ ✨
Шундай бўлади хам!🧚♀
@PsixologRanohon
Бошқа шаҳар ёки мамлакатга саёҳат, ҳатто яқин атрофдаги боғга сайр қилиш ҳам ҳаёт ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради.
Қалбда ўзгариш бўлади.
Сиз ўзингизни, мақсад ва муаммоларингизни бошқача кўра бошлайсиз.
Ҳаётингизни ўзгартиришнинг энг осон йўли саёҳатдир.
Ҳеч бўлмаганда яқин атрофдаги паркда.
100% - бошқа шаҳарга.
МАКСИМУМ - бошқа давлатга.
#har куни #yangi anglashlar
@PsixologRanohon
УЙ-ХАЁЛЛАРИМИЗ КЕЛАЖАГИМИЗНИ БЕЛГИЛАЙДИ!!!
😳 Агар сизда ички куркув булса, хает сизга факат куркувдан иборат вазиятларни беради.
👹 Агар сизда ички агрессия кучли булса, ҳаёт сизга ташланади яни
доимий агрессияда умр кечирасиз.
🤜🤛Агар сизда курашиб яшаш учун хохиш булса--сиз учун хает ракобатчиларни етказиб беради.
🤕 Агар сизда узизга нисбатан айбдорлик хисси булса-- хает сизни факат жазолайди.
👺 Агар сизда доимий норозилик булса-- хает сиз учун бунданда купрок норозилик вазиятларини етказиб беради.
❗️Демак сизнинг хаетингиз, кунингиз бу сизнинг уй хаелларингиз натижасидир.
✔️Хар бир кунимиз бизнинг ташки гап сузларимиз асосида эмас, балки бизнинг ички холатимиз, ички уй хаелларимиз аксидир.
✔️Сизга доимий ички хотиржамлик ва калб гузаллигини тилаб коламан.😍
@PsixologRanohon
МЕҲР қаерда жойлашган?
➖Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
➖Мияда ақл.
➖Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
➖Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
➖Қошда кибр.
➖Киприкларда ҳасрат.
➖Пешонада тақдир.
➖Яноқларда орият.
➖Бурунда димоғ.
➖Оғизда тартибсизлик.
➖Қулоқларда ишончсизлик.
➖Бошда ташвиш.
➖Бўйинда қарз.
➖Елкаларда бурч ва мажбурият
➖Қўлларда меҳнат.
➖Қоринда нафс.
➖Оёқларда умр бор.
МЕҲР инсон кўксида жойлашган!
🌱ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
🌱Қизини бағрига босган отада,
🌱Боласига кўксини тутган онада....
@PsixologRanohon
Биз қанчалик Аллоҳни бизга бўлган севгисини кам хис қилсак, бошқалардан шунча севги ва эътиборни талаб қиламиз.
@PsixologRanohon
КИМ НИМА БИЛАН ТЎЙИНГАН БЎЛСА ШУ БИЛАН УЛАШАДИ🌺
🔘 Севилган - севади.
🔘 Аламзада - хафа қилади.
🔘 Пасткаш - камситади.
🔘 Улуғвор - юксалтиради.
🔘 Ишонган - ишонтиради.
🔘 Ёлғончи - ҳаммани ёлғончи деб ҳисоблайди.
🔘 Айбдор - айблайди.
🔘Гуноҳкор - қоралайди.
🔘 Кучли - қўллайди.
🔘 Заиф - уришади.
🔘Нурли - умид беради.
🔘 Нопок - ифлослантиради.
🔘Бахтли - бутун дунё севади.
🔘Бахтсиз - бошқаларни бахтсиз қилади.
🔘Қадри йўқ - қадрсизлантиради.
🔘Мағрур - барчани мағрурликка маҳкум қилади.
🔘Ақлли - тушунади.
Ҳеч ким ўзида бўлмаган нарсани бошқаларда кўра олмайди.
Ва ҳеч ким бошқага ўзида бор нарсадан кўпроқ нарсани бера олмайди.
Биз ҳар доим ўзимиздан келиб чиқиб хукум чиқарамиз.
@PsixologRanohon
🆘 Қувватимиз каерга кетади?!
Миямиз кун давомида 50минг хил фикрни уйлайди. Хатто ухлаётганимизда хам. Аммо бундан ташқари биз қувватимизни кундалик ишларга сарфлаймиз.
Кувватни биз:
🌞 қуёшдан,
🍳 овқатлардан,
💧 сувдан,
😴 уйқудан оламиз.
Яна қувватимизни биздан олиб куйишади, ёки узимиз бошқаларнинг қувватини уғирлаб оламиз.
Хуш бу қандай содир болади?!
Қандай қилиб қувватимизни узимизда сақлаб, битмас туганмас энергия манбайига айланишимиз мумкин?!
😡 Биз ғазабланганимизда, хафа булганимизда узимизнинг энергиямизни қуш қуллаб бошқаларга улашамиз. Айнан хафа булган инсонимизга. У бундан фойда куриб, қуввати қолмагач яна бизнинг олдимизга қувватлангани, хафа қилгани келаверади.
☝️ Оддий мисол Кайнона ва Келин муносабати.
Кайнона келинининг кучга тулиб барча ишни қилиб юрганини куриб, ундан тула қувватини тортиб олиш мақсадида уни қалбига озор беради (албатта атайлаб эмас) узи билмаган холда қувват олиш мақсадида. Келин унга гап қайтаролмай ичига ютади. Шу холатда келин нафратланиб ғазабга тулади.
♻️ Кайнона эса қувватни тортиб олиш жараёнини бошлайди. Кечгача қайнона қувватга тулиб гапга хам боришга улгуради, кечаси туйга хам боради. Қуввати қолмагач яна олдинги услубини қуллайди.
👰 Келинчи?!
У хам қувватини худди шу услубда тулдиради.
⚠️ Фарзандларини койийди.
⚠️ Турмуш уртоғи билан уришади.
Қувватини шу йусинда кайта тиклайди.
Хуш биз бундан қандай химояланишимиз мумкин?!
Буни йули жуда осон. Хар гал қувватингиз кетаётганда:
😌 Менинг қувватим узимга керак!
😌 Сизга Худонинг узи қувват берсин!
😌 Узр, сизга қувватимдан беролмайман!
- деб куп маротаба ичингизда такрорлайсиз.
Шундан кейин қувватимизни олишга урганган инсон бундай қилишни тухтатади. Ёки биздан кетиб, бошқа инсондан қувват олади.
@PsixologRanohon
🌝 ДУНЁГА ИДЕАЛ ОДАМ ЭМАС, АЙНАН СИЗ КЕРАКСИЗ!
🍃Биз доим қандайдир образда кўринишга харакат қиламиз, аммо Яратувчига Сизнинг образингиз муҳим эмас.
Яратувчига, бутун борлиққа Сизнинг ҚАЛБИНГИЗ МУҲИМ!
🍃Борлиқа Сизнинг хатоларингиз аҳамиятли, чунки улар СИЗНИНГ ХАРАКАТЛАРИНГИЗДАН СЎЗЛАЙДИ!
🍃Борлиқа Сизнинг
ҳис-туйғуларингиз аҳамиятли, чунки улар СИЗ ИЗЛАЁТГАН НАРСАЛАРДАН СЎЗЛАЙДИ
🍃Борлиқа Сизнинг дипломингиз ёки қайси динда эканлигингизни аҳамияти йўқ, унга СИЗНИНГ ТАЖРИБАЛАРИНГИЗ АҲАМИЯТЛИ!
ШУ БОИС ЎЗЛИГИНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ!
▫️Агар дунё Сизга тартибсиздек кўринса, демак тартибсизлик Сизда.
▫️Агар ҳаёт Сизга
шавқатсиздек туйилса, демак шавқатсизлик СИЗДА.
(Аввало, ўзингизга нисбатан)
🍃Дунёни қайси манзарада кўриш бу Сизга боғлиқ!
Чунки ДУНЁ - БУ СИЗ!
Фақатгина Сиз мавжудсиз, қолганлар ойна каби Сизни акслантириб берувчилар.
🍃Ўзгаришнинг сири - ўтмишдан афсусланиш, айблашларда эмас, балки инсон ўзининг янги қирраларини кашф
этишида!
@PsixologRanohon
Сизларга савол!
10 йил олдинги ўзингизни кўчада кўриб қолдингиз, унга нима деган бўлар эдингиз?
Хаёлизга биринчи келган гапни ёзинг.
Қани кеттик☺️
Салом дунё!!!
Бугун мани кайфиятим жудда хам зор негадир 😄🥰🌹
Сизларга хам улашгим келди
☀️☀️☀️☀️☀️
Кунингиз жудда хам сердаромад ва хурсандчиликда ўтсин❤️☺️
@PsixologRanohon
Инсон ҳаётга, ўз хоҳиш-истакларига қанчалик кучли боғлиқ бўлса, шунчалик ички безовталиги кўп бўлади, унинг онги ҳам шунчалик ҳаяжонланади. Танани бўшаштириш ва онгни секинлаштириш сизнинг ҳиссий ҳолатингизни яхшилашга ёрдам беради. Бунда рўза тутиш, намоз, одамларга ва атрофимиздаги дунёга яхши муносабатда бўлиш ажойиб ёрдамчидир. Аммо тез натижалар кутманг. Сиз аста-секин, босқичма-босқич ўзгартиришингиз керак. Қўрқмаслик, хотиржамликни йўқотмаслик ва натижага шубҳа қилмаслик ҳам муҳимдир. Қўрқув, шубҳа ва ишончсизлик билан ривожланишингизни секинлаштирманг.
@PsixologRanohon
🌙 Қутлуғ ойнинг улуғ «ҲАЙИТ» кунига ва Жума айёмига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, Рамазон ҲАЙИТ ва Жума айёмингиз муборак бўлсин.
@PsixologRanohon
Олимлар подшоҳ Сулаймоннинг 3000 йил олдин айтган гапини исботладилар:
Ҳаёт ва ўлим тилнинг учида.
Сўзлар инсон яшаётган ҳақиқатни шакллантиради. Улар саломатлик ва муносабатларга таъсир қилади. Туйғулар сизнинг фикрингизга боғлиқ!
Шунинг учун биз аффирмацияларни айтишни бошлаймиз.
Бу иборани ўзингизга (ёки баланд овозда) 101 марта айтишингиз ва унга максимал даражада ишонч ва ҳиссиётни қўшишингиз керак (шунда кучли сигнал 🚨мияга нейронлар орқали ўтади ва ибора энергия билан тўлдирилади).
Кейин у онг остига "қил" дейди ва барча танлов ва қарорларга таъсир қилади.
Танлов ва қарорлар тақдирни ва ҳаётдаги воқеаларни ЎЗГАРТИРАДИ.
АФФИРМАЦИЯ №1
Мен профессионал ва шахсан ривожланишга ваъда бераман.
(Ўзингиз истаган аффирмацияни қўйишингиз мумкин)
Ким қанақа аффирмацияни ишлатди?
☺️✊
@PsixologRanohon
#har куни #yangi anglashlar
Бахтнинг табиати шундайки, агар у онгли равишда ва атайлаб яратилмаган бўлса, у вақти-вақти билан милтиллаб туради.
Агар сиз бахт устида ситки дилдан ишласангиз, қоронғу лаҳзалар милтиллайди.
Қолган вақт бахт порлаб туради.
Бахтли бўлиш керакли бўлиш каби осон.
Мен биламан сиз ҳам буни қила оласиз
#hayotnibaxt билан тўлдиринг
@PsixologRanohon
🍃
Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди. Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир.
— Румий
🍃
@PsixologRanohon
#ота-она дуоси
Аллоҳим, сендан ўзингни гўзал исмларинг билан сўрайман.
Фарзандларимни панохингда асрашингни сўрайман.
Аллоҳим, уларнинг умрларини зиёда қил ва саломатлик ила барака бер, тоат ва ибодатда мустаҳкам қил.
Аллоҳим, уларнинг жисмларини, эшитишини мустаҳкам қил, кўзларига нур бер, нуқсонларини тузат ва комил қил. Аллоҳим, уларни раҳматинг ила касалликлардан, гуноҳлардан, хато ва адашишлардан сақлагин ва Ўзингга буриб қўйгин. Эй Аллоҳ ота-онасига муҳаббат билан, исёнсиз, гуноҳсиз ва ҳурмат билан итоат этсин. Аллоҳим, уларни гўзал хулқли ва солиҳ йўлида мустаҳкам қилиб тарбиялашимга ёрдам бер, Роббим, зурриётимни Сенга омонат қилиб топширдим. Мен сендан уларни қалблари доимо пок бўлишини сўрайман. Уларни кечалари тарқаладиган ёмонликдан, кун ёруғида ҳасадгўй кўзлардан, одамларнинг ҳасад ва нафратидан сақлашни Сенга топшираман. Аллоҳим, фарзандларимни ҳар томондан, юқоридан ва пастдан, ўнгдан ва чапдан, олдидан ва орқадан асра. Аллоҳим, фарзандларим ифтихорим бўлсин. Сен севганларни севишсин.
Аллоҳим, фарзандларимга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликларни, Сенга тоат ва муҳаббатга етакловчи илмлар бер.
Аллоҳим фарзандларимнинг мавқеини бошқалар қаторида кўтаргин ва уларга бахт, тақво ва бойлик келтирадиган муваффақиятлар бер. Роббим, уларни қалби поклик, хайр-эҳсон, раҳм-шафқат, ёрдамга тайёрлик ва илм бер. Аллоҳим, фарзандларимни ҳаётидаги хар сониясини қувончга тўлдир , бу мени ҳам хурсанд қилади.
Аллоҳим, уларнинг соғлиғини баракотли қил, ақл-идрок ва эзгу хулқ бер. Парвардигорим, фарзандларим қиёмат куни менга далил бўлсин. Уларни кўзларини, қулоқларини, тилларини, нафсини, хаётини, холини, жонини, тақдирини, қалбларини Ўзинга таваккал ва омонат қилиб топширдим.
Амийн ажмаин! 🤲🤲🤲
@PsixologRanohon
Омма ичида тарқалган биз билган ширк гаплар...
-Ё росулуллоҳ бизни кечиринг дейиш
Ё алий
-Ё пирим
-Довуд пирим қўлласин
-Пирлар мададкор бўлсин
-Нон урсин
-Пичоқ урсин
-Қурʼонни эскича дейиш
-Фолбинга борма фолбинсиз юрма
-Мен бўлмасам оч қолиб кетишади дейиш
-Мен ишлаганим учун яхши яшаяпсизлар
-Сен манга ўғил туғиб бермаябсан ёки бесабаб сен сабаблик бола кўрмаяпмиз дейиш.
Инсон бу гапларни ширк эканлигини билиб туриб айтса диндан чиқади,
Шунинг учун хар бир гап ва амалларимизда ширкдан жуда эҳтиёт бўлайлик.
Аллоҳим барчамизни ширкдан омонда қилсин Амийн.
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор."
@PsixologRanohon