qalb_sozim | Unsorted

Telegram-канал qalb_sozim - ✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

-

📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Шеърлар, Ҳикматли сўзлар 📑Ҳикоялар 🎬Таъсирли видеолар 🎧Нашида Faqat qizlar un: @Qoriya_Muslimalar Murojat un: @Abdu_1997 Adminka: @Oysha_MaLaGiM

Subscribe to a channel

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Учта иш сен ҳақингда дўстингда яхши фикр ҳосил қилади: уни салом билан қарши олишинг, мажлисда жой беришинг, уни у яхши кўрадиган исмлар билан чақиришинг.

Умар ибн Хаттоб


http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​​​Бир киши дўстига: "Хотиржамлигинг сабаби нима?" деб сўраганида, дўсти: "Аллоҳни таниганимдан бери агар менга бирор яхшилик келса, таҳорат олиб шукр намози ўқидим. Бирор зарарли нарса етса, таҳорат олиб сабр‑бардош талабида бўлдим. Бирор ишни қилиш ёки қилмаслик хусусида иккиланиб қолсам, таҳорат олиб истихора намози ўқидим. Ҳаётим мана шу тарзда шукр, сабр ва дуо орасида ўтарди", деб жавоб берди.

Демак, маҳзунлик пайтингда бесабрлик қилмай одоб сақла. Шодлик кўз ёши оққанда ҳамд айтувчи бўл. Ғам‑алам пайтида ўзингни тутиб ол!

Маҳзунлик ҳам шодлик каби Аллоҳ томонидан берилган туҳфадир. Ўша маҳзунлик бироз турадида, сўнгра сабринг ҳақидаги маълумотни олиб, Парвардигор ҳузурига қайтиб кетади.


✔️Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ сукут қилувчи ва оз кулиб юрувчи киши эдилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни тарк қилмас эдилар. Агар бемор бўлсалар ўтириб ўқирдилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар олдидан ўтсалар уларга салом берардилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар ва аёлларга энг раҳмдил киши эдилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари зич ва ҳайбатли киши эдилар.

✅ – Душанба ва пайшанба кунги нафл рўзаларни қолдирмасликка ҳаракат қилардилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаш олдидан мисвоклари бошлари томонда турар, уйғонганларида ҳам мисвок тутишдан бошлардилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хулқларнинг энг ғазаблиси, ёлғон гапириш эди.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар ва уни ҳам мукофотлардилар.

✅ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча нарсада йўлбошчи эдилар.


Каналга обуна бўлинг!👇

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!

﴾Духон: 38-оят﴿

Осмонларга назар солинг! Шунча нарсалар нима учун яратилди? Шунчаки ўйин билан, беҳудага яратилдими?! Ерга назар солинг! Шунча мавжудот нима учун яратилди? Ўйин учун, бекордан-бекорга яратилдими?! Ёки уларни яратишдан бирор мақсад, ҳикмат бордир?! Инсоннинг фойдаси учун борлиқни ва ундаги нарсаларни яратишнинг нима кераги бор эди?! Уларнинг барчасини инсон учун хизматкор қилиб қўйишнинг нима фойдаси бор эди?!

Йўқ! Бу ишларнинг ҳаммасида ҳикмат бор. Аллоҳ таоло осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни, жумладан, инсонни ўйнаб яратгани йўқ.
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•
✍🏻Тафсири Ҳилол китобидан

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ётишдан олдин ва кейин ўқиган дуолари

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирганларида: "Бисмика амууту ва аҳйаа", дердилар, турганларида эса: "Ал-ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур", дердилар".

Дуоларнинг маъноси: "Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан тириламан", "Бизни ўлдиргандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш ҳам Унинг саридир".
Имом Бухорий ривояти.

"Олтин силсила" китобидан.

Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

“Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир”.
“Нур сураси 26 оят”


T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

📹 الصلاة والسلام على رسول الله
صلى الله عليه وسلّم

ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар
тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи
кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг
келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан
.)

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

#эр #итоат

Оиша родияллоҳу анҳо айтадилар:

"Эй аёллар жамоаси! Агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди".

Улуғ имомлардан бири Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

"Бир солиҳа аёл эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпиб, жаннатнинг саккиз эшигини очади".

"Бахтиёр оила" китобидан

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Аллоҳ севадиган ва севмайдиган кишилар

­­– Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:
1. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).
2. «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади». (Бақара сураси, 222-оят).
3. «Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади» (Оли имрон сураси, 76-оят).
4. «Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон, 134-оят).
5. «Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади», (Оли Имрон, 146-оят).
6. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 148-оят).
7. «Албатта ўзига таваккал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 159-оят).
8. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», (Моида сураси, 13-оят).
9. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 42-оят).
10. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 93-оят).
11. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).
12. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 7-оят).
13. «Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 108-оят).
14. «Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», (Ҳужурот сураси, 9-оят).
15. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», Мумтаҳана сураси, 8-оят).
16. «Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар», (Саф сураси, 4-оят).

– Аллоҳ севмайдиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:
1. «Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди». (Бақара сураси, 190-оят).
2. «Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди». (Бақара сураси, 205-оят).
3. “Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди”. (Бақара сураси, 276-оят).
4. «Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас». (Оли Имрон сураси, 32-оят).
5. «Аллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 57-оят).
6. «Аллоҳ золим кимсаларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 140 –оят).
7. «Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди”. (Нисо сураси, 36-оят).
8. «Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди». (Нисо сураси, 107-оят).
9. «Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» (Моида сураси, 64-оят).
10. «Албатта Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас!» (Моида сураси, 87-оят).
11. «Албатта Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас». (Анфол сураси, 58-оят).
12. “Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас». (Ҳаж сураси, 38-уй).
13. «Чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 76-оят).
14. «Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 77-оят).
15. «Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Луқмон сураси, 18-оят).
16. «Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Ҳадид сураси, 23-оят).

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Қуръони карим хорликка ташлаб қўймайдиган ҳақиқий дўстдир. Сизлар у билан қабрларингизда ҳам, маҳшаргоҳда ҳам, жаннатда ҳам бирга бўласиз.

Қуръон манфаат беради, шафоат қилади ва баланд даражага кўтаради.

✔️Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​Мўминнинг қалби очиқ ҳамда куни ва туни баракага йўғрилган бўлишининг энг улкан сабаби, тунги таҳажжуд намозидан насибадор бўлишидадир.
Мўминнинг шарафи тунги намоздадир.


Каналга обуна бўлинг!👇

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

#sunnatni_tiklaymiz_biiznillah

Biror kishini uyingizga mehmonga chaqirsangiz, kuzatayotganda u bilan birga tashqarigacha chiqishingiz - sunnat amallardan.

Ibn Abbos roziyallohu anhu.

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​​​Яҳё ибн Муоз айтдилар:
Уч хислат борки, у Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш валий зотларнинг хислатларидандир.
– Барча нарсада Аллоҳга ишониш.
– Барча нарсадан беҳожат бўлиш.
– Барча нарсада Аллоҳга қайтиб, У Зотга мурожаат қилиш.


✔️Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​Ибн Касир айтдилар:

Имом Авзоъий: "Ким тунги таҳажжуд намозида тик туришни узун қилса, Аллоҳ қиёмат кунидаги узун тик туриш машаққатини унга енгил қилади", деб айтардилар.

Каналга обуна бўлинг!👇

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

ОДАМЛАРНИНГ ГАПИДАН ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ

Қайсики одамда Аллоҳнинг бирорта неъмати бўлса, албатта ўшанга ҳасад қилувчи одам топилади. Агар киши найзадан ҳам тўғрироқ бўлсин, барибир уни ёмонлайдиган одам чиқади.

✍️Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар

Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:

1. Ишларни тартиблаш;

2. Бекорчи ва беҳуда ўтиришлардан узоқлашиш;

3. Барча ишларда ортиқчаларидан воз кечиш;

4. Вақту дақиқаларни қадрлайдиган оқил, закий ва тиришқоқ кишилар билан дўст бўлиш;

5. Таржимаи ҳоллари кишини рағбатлантирадиган буюк уламолар ҳақидаги хабарларни ўқиш;

6. Илмий ютуқларга эришишда вақтга эътибор бериш лаззатини туйиш;

7. Мутолаадан лаззатланиш;

8. Маърифат ва хабардорлигини оширишда бардавом бўлиш;

9. Маълумотларни таҳқиқ қилишда тўлиқ банд бўлиш ва ҳоказолардир.

Буларнинг бари сизга вақт қадрини ҳамда уни муҳофаза қилишни англатади. Сизни вақтни йўқ қилувчи эмас, уни касб қилувчи қилиб, вақтни зое қилувчи эмас, уни муҳофаза этувчи қилиб тарбиялайди.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Бу ҳадиси шарифни Ҳамза Киноний раҳимаҳуллоҳ шарҳлаб бундай деганлар: “Бу ҳадисга амал қилиш – Исломнинг учдан бирига амал қилиш ҳисобланади” (“Танвийрул ҳаволик” китоби).

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

ЭВАЗ АЛЛОҲДАНДИР.

☝️🏼Аллоҳ сиздан бирор нарсани олиб қўйса, савоб умидида сабр қилсангиз, ўрнига бундан яхшисини беради.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: 📌"Кимнинг икки суйганини (яъни, икки кўзини) олсам, ўрнига жаннат бераман"; "Кимни бу дунёдаги дўстини олиб қуйсам, у савоб умид қилса, ўрнига жаннат бераман",
деди.
Ўғлини йўқотган киши сабр қилса, абадият диёрида унга ҳамд уйи қурилади. Бу кичик бир мисол, холос. Қолганини ўйлаб кўраверинг.
📚"Ўкинма" китобидан.

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Бир қул Хазрати Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳга деди:

– Кейинги жумада қул озод қилишнинг фазилатларидан гапирсангиз. Зора, хожамиз бизни озод қилиб юборса.

Хазрати Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳ рози бўлдилар. Аммо орадан икки жума ўтгач, учинчи жума ваъзларида қул озод қилиш ҳақида сўзладилар. Шу куни ўша қулни хожаси озод қилганини айтди. Сўнгра қул келиб, Хазрати Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳга деди:

– Ҳазрат, хожам ваъзингизни тинглаб қайтгач, мени озод қилди. Аммо нега икки ҳафта кейин бу ҳақда гапирдингиз?

Хазрати Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

– Сен менга илтимос қилган вақтингда пулим йўқ эди. Шундан кейин икки ҳафта пул йиғиб, қул сотиб олдим ва уни озод қилдим. Қул озод қилиш гаштини суриб, ўзим ҳис этганимдан кейин гапирдим. Агар ўзим қилмаган ишни сўзласам, унинг таъсири бўлмас; хожангиз ҳам сизни озод қилмаган бўлур эди.

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».
Дуоларда бизни ҳам эсга олинг.

♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​​​📚 Имом Жалолиддин Суютий айтдилар:

Агар ёш болалардаги беш хислат катта ёшлиларда бўлганида эди, улар валий, яъни Аллоҳнинг дўстлари мақомига эришган бўлишар эди.

1. Ёш болалар ризққа эътибор беришмайди.

2. Агар бемор бўлишса, Роббиларидан шикоят қилишмайди.

3. Овқатни жам бўлиб ейишади.

4. Агар қўрқишса, кўзларига ёш келади.

5. Агар келиша олишмаса, сулҳга ошиқадилар.

✔️Дўстларингизга ҳам улашинг!


http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

​​​​#тафсир #сура_исро
24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим
қилгин», деб айт.

Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз.
Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб дуо қилиб туриши лозим.

Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар эканлиги маълум ва машҳурдир. Хусусан бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир. "

Ҳофиз Абу Бакр ал-Баззор Бурдайдадан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади:
Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ», деган эканлар.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Misr olimlarining farzand tarbiyasidagi ajoyib uslubi haqida

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…

✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿

Eng ko'p sizni mehringizga ota-onangiz muhtojdir. Nomahramlarga mehringizni behudaga uvol qilmang!

http://T.me/qalb_sozim

Читать полностью…
Subscribe to a channel