#ҳадис #суннат
ТАОМЛАНИШ СУННАТЛАРИ
1. Таомни "Бисмиллаҳ" билан бошлаш.
Умар ибн Абу Салама родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: "Эй ғулом! "Бисмиллаҳ" дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!" дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди".
Саҳиҳул Бухорий (5376) Саҳиҳ Муслим (2022)
2. Катталар бошламагунча қўлни узатмаслик.
Ҳузайфа родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик".
Саҳиҳ Муслим (2017)
3. Кўпчилик бўлиб таомланиш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Таомингизга тўпланинглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. (Шунда) сизларга унда барака берилур" дедилар.
Сунан Абу Довуд (3764)
4. Бошида "бисмиллаҳ" айтиш эсдан чиқса, эслаган захоти айтиш.
Оиша родияллоҳу анҳо айтадилар:
Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, "Бисмиллааҳи аввалаҳу ва ааҳироҳ" десин.
Сунан Абу Довуд (3767) Термизий (1858) Ибн Можа (3264)
5. Ўнг қўл билан ейиш.
Ибн Умар родияллоҳу анҳумо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади".
Саҳиҳ Муслим (2020)
6. Ётиб емаслик.
Ибн Умар родияллоҳу анҳумо айтадилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳил таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурҳонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан.
Сунан Абу Довуд (3774)
7. Таомни паст томонидан ва ўз олдидан ейиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қачон бирингиз таом еса, товоқнинг уст томонидан емасин. Балки паст томонидан есин. Чунки барака унинг уст томонидан нозил бўлур" дедилар.
Сунан Абу Довуд (3772)
8. Таомни айбламаслик.
Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳу айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар".
Саҳиҳул Бухорий (3563) Саҳиҳ Муслим (2064)
9. Таомдан сўнг бармоқларни ялашлик.
Каъб ибн Молик родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бормоқлари билан ер эдилар ва қўлларини артишдан олдин уларни ялар эдилар".
Саҳиҳ Муслим (2032)
10. Таомдан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиш.
Абу Айюб Ансорий родияллоҳу анҳу айтадилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон есалар ёки ичсалар: "Едирган, ичирган уни сингдирган ва унга чиқиш йўли қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин" дер эдилар.
Сунан Абу Довуд (3851)
http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис #оила
Мўмин банда аёлини бир дона ёмон ҳулқи учун ёмон кўрмайди...
Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлур".
Саҳиҳ Муслим (1469)
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-харомнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.
Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради, шу жумладан эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам чиқиши мумкин.
Ана шундай оилавий муаммоларда эр хотинининг бирор ёмон хулқидан норози бўлиб, унга ғазабини тўкиб солмасин, ўша пайтда хотининг яхши фазилатлари ҳам борлигини эсласин. Эр хотинининг ёмон хулқини иложи борича авф этишга, яхши хулқини эса бўрттириб кўрсатишга уринсин. Ана шунда ҳаётлари яхши бўлади.
Ушбу набавий амр-насиҳатни ҳар бир мўмин эркак яхшилаб билиб олмоғи даркор. Шу билан бирга, мўмина аёллар ҳам бунга амал қилсалар яхши бўлади.
("Ҳадис ва Ҳаёт 13-жуз" китобидан)
http://T.me/qalb_sozim
ҲАДИС
Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан:
- Ё Расулуллоҳ, менга шундай бир амални айтинг-ки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин, - дедим Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.
- Сен улкан нарса ҳақида сўрадинг, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.
- Бироқ у Aллоҳ таъоло осон қилган кишига осондир: Aллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани шерик этма. Намозни тўкис адо эт, закот бер, Рамазон рўзасини тут ва байт (Каъба)га ҳаж қил!
Сўнг дедилар:
- Сенга яхшилик эшикларини кўрсатайинми?! Рўза (дўзахдан сақловчи) қалқондир. Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳ-маъсиятлар (асари)ни ўчиради. Кишининг (кечаси туриб) тунда ўқиган намози ҳам (яхшилик эшикларидандир). Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги оятни тиловат қилдилар: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказиб, оз ухлайдилар) Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни Охират неъматларини) бирон жон билмас».
Сўнг дедилар:
- Сенга ишнинг боши, асос-устуни ва ўркачининг тепаси- олий нуқтаси ҳақида хабар берайми?!
- Ҳа! Ё Расулуллоҳ!- дедим мен.
- Ишнинг боши Ислом, устуни намоз ва ўркачининг тепаси (яъни чўққиси) жиҳоддир! Сўнг (яна) дедилар:
- Сенга мана шуларнинг ҳаммасининг асосий қисми - ўзаги ҳақида хабар берайми?!
- Ҳа! Ё Расулуллоҳ! - деб жавоб бердим.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларини ушлаб дедилар:
- Ўзинг учун манавини тийгин!
- Эй Aллоҳнинг Набийси, нима биз гапирган гапларимизга ҳам жавоб берамизми?!
- Сени йўқлаб онанг йиғласин, ахир одамларни юзлари билан - ёки бурунлари билан дедилар, дўзахга итқитаётган нарса тилларининг мевалари эмасми?!- дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Термизий ривояти. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис.
http://T.me/qalb_sozim
ТАҲОРАТДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР
- Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
- Улар саккизтадир:
1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.
“Ибодати исломия”дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
.http://T.me/qalb_sozim
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.
Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:
Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:
💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.
💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.
💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.
💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.
💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.
💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.
💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.
💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.
💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.
💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.
(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚
Умму Абдуллох таржимаси.
Улашинг!
🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃
☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
T.me/qalb_sozim
Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»
•┈•┈•┈•┈•🍃🍃🍃•┈•┈•┈•┈•
T.me/qalb_sozim
Шундай бир кун келадики, у кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар.
Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма! ﷺ
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА НАБИЙНА МУҲАММАД
☘Албатта яқинларга улашинг☘
T.me/qalb_sozim
☝️🌹🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
•🌺•Роббимиз - Аллоҳ
•🌺•Динимиз - Ислом
•🌺•Қибламиз - Каъба
•🌺•Айёмимиз - Жума
•🌺•Фарзимиз - Намоз
•🌺•Қарзимиз - Закот
•🌺•Орзуимиз - Ҳаж
•🌺•Амалимиз - Савоб
•🌺•Тилимиз - Тақво
•🌺•Нафратимиз - Зино
•🌺•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌺•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌺•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!
🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)
🌸•☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️•🌸
Каналга обуна бўлинг👇
/channel/qalb_sozim
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹
🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀
☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐
T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз
☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ
http://T.me/qalb_sozim
БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ
Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунѐ
юмуши борлигини, лекин улгуролмаѐтганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
– Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, деди доктор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни
қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.
– Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла.
Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираѐтганига гувоҳ бўласиз...
📚Бахтли ҳаѐт cари китобидан
http://T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром
Чап қўл билан таом ема!
📖Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
📝Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
------------------
📖Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
📝Муслим ривоят қилган.
♻️Дўстларингиз билан улашинг!
http://T.me/qalb_sozim
Агар бизнинг кунлик режамизда икки ракатли зуҳо намози, Қуръондан кунлик вазифа, тунги витр ва таҳажжуд намози, яхши сўзлар, фақат Аллоҳ биладиган яширилган амаллар, тонг ва кечки пайт айтиладиган зикрлар бўлмаса ҳаётнинг қандай мазаси бор. Сиз кунлик жадвалингизни тартибга солиб, уни кунлик вазифаларингиздан қилиб олинг. Шунда иншааллоҳ кунингизни роҳат ва фароғатда топасиз.
✔️Дўстларингизга ҳам улашинг!
http://T.me/qalb_sozim
Ҳаёси бўлмаган қизни, ёпиқ боши Солиҳа қилмайди.
Кўзи ерда бўлмаган йигитни, соқоли Солиҳ қилмайди.
http://T.me/qalb_sozim
ҚИШЛОҚДА ЯШАШ
Савбондан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Чекка қишлоқларда яшамагин, чунки чекка қишлоқларда яшовчи худди қабрларда яшовчи кабидир», дедилар».
Шарҳ: Бу ерда «қишлоқ» деганда бизнинг тушунчамиздаги қишлоқлар кўзда тутилмаган. Балки ўша пайтларда чет-четларда жойлашган, масжиди, мадрасаси, илм-маърифати йўқ жойлар назарда тутилмоқда. Чунки ана шу чет жойларда яшаган одам илмсиз, жоҳил, маърифатсиз, бидъатчи, ўзига ҳам, Ўзгага ҳам фойда келтирмайдиган танбал шахсга айланиб қолади. Унинг ўликдан фарқи қолмайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни «қабр эгалари» деб атамокдалар.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://T.me/qalb_sozim
Эй, Одам фарзанди!
Сени йўқдан бор этган Аллоҳ таолонинг буюклигига, шафқат ва марҳаматига боқ! У нақадар буюк Султондирки, бундай гуноҳкор қулларининг гуноҳини кечиради ва У на қадар марҳаматли бир Зотки, ҳар кун мингларча марталаб қулларининг ишларини кўриб, беркитади. Бирор кишининг гуноҳини, айбини юзига солмас!
Унинг ишлари Ўз шаънига муносиб, Ўз шаънига ярашиқлидир. Қулнинг вазифаси — қулликка муносиб бўлмоқ, қулга ярашганини бажармоқдир. Қуллик мавқеи — хизмат мавқеидир! Аллоҳ таолога хизмат!
Яратганнинг хурмати учун, ризолиги учун яратганларига хизмат!
Аллоҳим! Биз ожиз бандаларингни сўнгги нафасимизгача Ўзингни хизматингда бўлмоғимизни насиб ва муяссар айла.
Фарзандларимизни иймон ва исломда собитқадам қил.
ВАЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ АЛАМИЙН. ВАЛ АҚИБАТУ ЛИЛ МУТТАҚИЙН. ВАССОЛАТУ ВАССАЛАМУ АЛА РАСУЛИҲИ МУҲАММАДИН ВА АЛА АЛИҲИ ВА АСҲАБИҲИ АЖМАЪИЙН. ОМИЙН!
Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.
http://T.me/qalb_sozim
ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА
🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️
Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).
Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
"Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.
Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бешовлари ривоят қилишган.
"Кифоя" китобидан.
T.me/qalb_sozim
Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги ғор (Каҳф сураси) икки жума оралиғидаги нурдир.
Уни ўқишни ёки тинглашни унутманг!
T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.
http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸
Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
T.me/qalb_sozim
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!
🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
T.me/qalb_sozim
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!
T.me/qalb_sozim
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
T.me/qalb_sozim
ОСИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ
Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳ таборак ва таолодан хабар беришларича,
Аллоҳ айтди:
☝️ «Эй Одам фарзанди! Эҳтиёжингиз миқдорида Мендан сўранг. Жаҳаннамга тоқатингиз
миқдорида (агар тоқат қилолсангиз) Менга осийлик қилинг.
Кечиктирилган ажалларингиз,
олдингиздаги ҳозир бўлган ризқингиз ва ёпиб қўйилган гуноҳларингизга қараманг.
«Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг юзи - Ўзигина (мангудир)»
(Қасос сураси, 88-оят)».
📚Қирқ ҳадиси қудсий
✏️Имом Ғаззолий
http://T.me/qalb_sozim
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай ҳадис марҳамат қилинади: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир”.
Имом Термизий ривояти.
Бошқа бир ҳадисда: «Ота ўз фарзандига чиройли тарбиядан яхшироқ мерос қолдиролмайди», дейилади.
Термизий ривояти.
http://T.me/qalb_sozim
Йўлнинг машаққатидан ноумид бўлма.
☝️Сирот кўприги ҳам жаҳаннам устига қурилган бўлиб, олиб борар манзили жаннатдир.
Ўтаётган кунларимиз жаннати фирдавсга олиб борувчи йўлларимизни яқинлаштирувчи солиҳ амалларга бой бўлсин.
Кунингиз хайрли бўлсин!
http://T.me/qalb_sozim
ЎРИНГА ЁТИШ ОДОБЛАРИ
Эй, фарзанд!
Кечаси ухлаш учун ўринга ётишдан аввал Таборак сураси ўқилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу сурани ўқимасдан ўринларига кириб ухламасдилар. Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат этадилар:
“Ётадиган вақтда Таборак сурасини бир марта ўқиган киши қабрига қўйилган пайтда шу суранинг ўн ояти бошида, ўн ояти кўксида, ўн ояти эса ёнларида туриб кутади. Сўровчи фаришталар келганда бу оятлар:
«Бу киши билан сизнинг ишингиз (бўлмасин) йўқ. Бу киши ҳар тун ўрнига ётишдан олдин бизни ўқирди. Унга оид савобларни бериш учун биз тайёр бўлиб кутиб турибмиз» дейишади”.
Ётаётганда «Таборак»ни ўқиганга Қадр кечасини ибодат билан ўтказганчалик савоб берилади. Мўминларнинг онаси ҳазрати Оиша (р.а) айтадилар.
“Бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга шундай дедилар:
«Эй, Оиша! Қуръони каримни хатм эт. Аллоҳ таолони ўзингдан рози айла! Барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қил. Барча мўминларни мамнун этиб, ўзингга дуочи қил. Кейин яхши тушлар кўриб ухла!» дедилар. Сўнгра намозга турдилар.
«Ё Расулуллоқ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ота-онам, жоним йўлингизда фидо бўлсин! Бунча кўп нарсани бир соат ичида қандай қилиш мумкин?!» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) намозларини ўқиб бўлгач, менга қараб шундай дейдилар:
“Эй, Оиша! Уч марта «Ихлос» сурасини ўқисанг, Қуръонни хатм этган бўласан. Бир марта:
«Субҳаналлоҳи валҳамдулилаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм» десанг, Аллоҳ ризосини қозонасан.
Бир марта:
«Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала жамийил анбиёи вал мурсалийн!» десанг, барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қиласан.
«Аллоҳум мағфирлий ва лил муъминийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати» десанг, барча мўминлар сендан мамнун ва сенга дуода бўладилар!”
Имом Ғаззолий "Эй фарзанд"дан.
http://T.me/qalb_sozim