🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado
Ассалому Алайкум! 🌷🌸
Сизларни бугунги янгиланиш яшариш байрами бўлмиш "Наврўз" айёми билан чин дилдан муборакбод этамиз!
Шу муносабат билан сизга оилавий бахт, хотиржамлик, соғлик, омад ва шодлик тилаймиз!
Нимаки ниятларингиз бўлса барчаси ижобат бўлишига тилакдошмиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин.
Шунингдек кўтаринки кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин! Мусофирда юрган ватандошларимиз ҳам, Аллоҳимни паноҳида бўлишсин. Яна бир бора Наврўзи оламингиз муборак бўлсин азиз ватандошларим!
@qalbimdan_sado
,,Соғиниб кутяпман,,
Дегин сен доим
Эй, биродар айтчи, ҳозирландингми,
Сен учун келмоқда ўзгача бир ой.
Жонинга жон қадар ҳузурландингми,
Иймонингга қўшиб яна ҳам чирой.
Тайёрмисан айтчи тиловатларга,
Ахир гуноҳларни ювамиз шундоқ.
Етишиб энг гўзал ҳаловатларга,
Жаннат эшигини қоқамиз шу чоқ
Эсингдан чиқмасин Оллоҳ раҳмати,
Рамазон ойида зўр нурин сочар.
Болдай томиб турса фазли шафқати,
Икки дунё нури сен томон чопар
Рўза тут ғийбатдан асраб тилингни,
Билки шунга асли келаркан бу ой.
Пок тутгин шаҳватдан асраб динингни,
Қалбингда қолдиргин эътиқодга жой.
Кибрдан рўза тут, бир зоғ сезмасин,
Камтарга камоллик юборар Раззоқ.
Бир сўзингдан хатто чивин безмасин,
Кишанланган шайтон ўлсинда шу чоқ
Беш маҳал намозинг қазо бўлмасин,
Аксинча кўпайтир улар сонини.
Уч кунлик дунё деб қадринг ўлмасин,
Фурсат кам тўлдиргин раҳмат онини
Мискинларга узат саҳий қўлингни,
Фойдалан сониянг ғанимат билсанг.
Мағфират кунида беза чўлингни,
Раййон эшигидан гар кирмоқ бўлсанг
Рўзадорлар ойи саодат ойи,
Ажру савобларга эга бўлиб қол.
Лаззатли таомга бўлмай маҳлиё,
Нажотли кунда сен ҳидоятни ол.
-,, Ҳуш келгин лутфи оҳ, караминг ила,
Жаннатга бир қадам қолган чин ойим.
Сенла пок тутиб чин савобим бирла,
Соғиниб кутяпман,, дегин сен доим.
Аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири нажот бўлиб, ўн кунликни ўзига олган МОҲИ РАМАЗОН муборак АҲЛИ ДИНДОШЛАР🤲🤲😊😊
Шалола Жалолова📓
@qalbimdan_sado
Юз учун гуручли сув рецепти
Таркиби:
- бир стакан гуруч
- тоза минерал (газсиз) сув
Тайёрланиши:
✅ Бир стакан гуручни идишга қуйиб ва минерал сув қуйинг, кейин ёғоч қошиқ билан аралаштиринг.
Сув булут рангига кирганида, уни тоза шишага ёки бошқа қулай идишга қуйинг. Музлатгичда 2 кунгача сақланг.
Таъсири:
✅ Б, C, Е витаминлари ва минералларни ўз ичига олади. Ушбу жамланма кўзалар атрофидаги ажинларни тортади, терини юмшатади, қуёшдан ҳимоя қилади.
✅ Гуручли сув туфайли юз терисида яллиғланиш, ҳуснбузар, тошмалар халос бўлишингиз мумкин. Шунингдек, гуруч суви қаришнинг дастлабки белгиларидан халос бўлишга ёрдам берад. Қуёш ёниши таъсирини камайтиради ва терига ёрқинлик беради. У қимматбаҳо тониклар ўрнига ишлатилиши мумкин.
@qalbimdan_sado
Ҳайвонлар — мукаммал дўстлар. Орқангиздан гапирмайди ва сизни ярим йўлда ташлаб қўймайди.
@qalbimdan_sado
Бувилар дуога қўлларин очиб,
«Боши тошдан бўлсин», – дер жигарларин.
Бувалар елкага ортиб, опичиб,
«Боши тошдан бўлсин», – дер жигарларин.
Азиз бувижонлар, азиз бувалар,
Ёдингизда бўлсин яна бир тилак.
Боши тошдан бўлсин жигарларингиз,
Аммо тош бўлмасин кўксида юрак.
Саида Зуннунова
@qalbimdan_sado
Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, қадрдон...
Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
@qalbimdan_sado
Сен кимни ўйлашингни биламан, лекин нимани ўйлашингни билмайман...
Шуҳрат Ориф
@qalbimdan_sado
***
Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.
Тилин биласизми гулу тошларни,
Ёруғ саволларга кўмардинг буткул.
Менинг ўйларимга нима бўлдийкин,
Сенинг хаёлларинг сўлим атиргул.
Отам оқ халатни устига ташлаб,
Умид бағишларди ҳар хаста жонга.
Уни ўхшатардик ўзи сўйлаган
Эртакларидаги зўр қаҳрамонга.
Онамни эслайман, оппоқ саҳарда –
Қаймоқмас, оқ тонгни берарди бизга,
Қанийди шундайин пок бўлса олам,
Аммо хаёл – ўзга,
Бу ҳаёт – ўзга.
Дунё ишларига тушунмай гоҳо
Юракка кўмилган қанча ҳасрат, доғ.
Чин дўст орзулари кўнглимда мудом,
Мушкул иш бўлса ҳам дўст топиш, бироқ.
Дунё эски қўшиқ, ғариб қўшиқдир,
Шартми уни такрор қилмоқ овоза.
Синглим, ғуборларга тўлиқ бу олам,
Сенинг ўйларингдан олсин андоза.
Синглим,
Омонмисан,
Юрибсанми тинч,
Мен ҳамон йўлдаман, тугамайди йўл.
Қийналсам ичимга ютаман дардни,
Қийналган кишига узатаман қўл.
Ғайрат МАЖИД
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
@qalbimdan_sado
#сўз
Оила
Оила! Муқаддас қўрғон, самимий давра, асосий мактаб. Кексалари билан файзли, ёшлари билан обод, болалари билан мағрур бир юрт.
Оилангиз бўлсин! Тотув, ҳамдам, бутун, тўкин, чиройли ибратлардан иборат бўлсин!
@qalbimdan_sado
Ҳаёт ҳақиқати ҳақида кичик ҳикоя
КИМ АЙБДОР?
Инсон катта муваффақиятга эришдим деганда улкан нарсани йўқотганини билмайди.
-Ойижооон, мени яхши кўрасизми?- эркаланди болакай онасига суйкалиб.
-Ҳа, албатта,-ҳафсаласизгина жавоб берди овқат тайёрлаётган она.
-Бугун ишга борманг, бирга ўйнайлик, - ялингансимон деди бола.
-Ўғлим, ўйнашинг учун, ана хонанг тўла ўйинчоқ. Сенинг хонангдек хона қайси болада бор? Вақтим йўқ. Халақит бермай хонангга бор,-соатга қараб жавоб берди шошилаётган она. Беғубор кўзчалардан оққан ёш силлиқ чеҳрадан тўсиққа учрамай думалаганча ерга тушиб кетди.
Йиллар ўтди. Бугун она ўша хонадонда ўғлини кутиб турар, у билан дилдан суҳбат қилиб меҳр улашишга бир талай вақти бор.
-Ўғлим, бир она-бола бўлиб суҳбат қурайлик. Зерикдим.
-Ойи, шунча шароит яратиб қўйибману. Яқинда дам олишга бордингиз. Барча шароити бор хонангиз бўлса. Маза қилиб сериалларни кўриб ётавермайсизми? Инжиқлик қилмай. Ҳисобот тайёрлашим керак, - деди ўғил қўл соатига қараб бир папка қоғоз билан хонасига йўл олар экан.
Онанинг кўзларидан сизган ёш ажинлардан ҳосил бўлга тўсиқларга учраб улар орасига сингиб кетди.
Сарвара Эшонхонова
Касби тумани
@qalbimdan_sado
ТОНГГИ ТИЛАК
Бу кунга етган бор, етмаганлар бор
Меҳрга бир бор қӯл тутмаганлар бор.
Қаранг, сизни яна тиниқ тонг қутлар
Жума айёмингиз муборак бӯлсин!!!
Деманг бири камман, ундан камим бор
У бахтли, менинг- чи кӯзда намим бор
Кимдир сизнинг каби бӯлгиси келар
Қалбингиз шукрона нурига тӯлсин!!
Жума айёмингиз муборак бӯлсин!
Аллоҳ сийлабдики азиз инсонсиз
Тонг билан тун аро жонсарак жонсиз
Минг бора шукур денг бахт борлигингиз
Яратган кӯнглингиз нурга тӯлдирсин.
Жума айёмингиз муборак бӯлсин!!
ХУРШИДАБОНУ
@qalbimdan_sado
❤️❤️ЮРАК
✍✍ХУРШИДАБОНУ
БЕРДИЁРОВА ШЕЪРИ
🎤🎤ШЕЪРНИ МУАЛЛИФ ӮҚИДИ
@qalbimdan_sado
Кунларнинг саййиди - Жума муборак!
@qalbimdan_sado
Хабар оолмай қўйдинг болам.
Қамиш босди мазоримга.
Тилоат йўқ хеч номимга.
Тинчим йўқдир маконимда,
Хабар олмай қўйдинг болам.
Бомдодларда каломинг йўқ,
Ўнгу сўлга саломинг йўқ,
Балким жуда ишларинг кўп,
Хабар олмай қўйдинг болам.
Жоним болам эҳтиёт бўл.
Дўстман деган ағёрлар кўп.
Юртда бўлсанг гар кўнглим тўқ.
Хабар олмай қўйдинг болам.
Отанг қабри нурабтида.
Ғишти кўчиб қулабтида.
Ақли пастлар кулибдида,
Келиб, кўриб тузат болам.
Тахмондадир жойнамозим
Чанг бостирмай олгин розим,
Унда зикр айтсин қизим,
Шунга олиб бергин болам.
Безовта руҳ кезар сарсон.
Жоним болам чексанг фиғон,
Сен оғрима, юргин омон,
Бир бор хабар олгин болам.
Аканг, опанг холини сўргин.
Бору йўғинг баҳам кўргин.
Бу дунёда даврон сургин.
Йўқлаб тургин жоним болам.
Соғиндимку жоним болам....
Шояд Бек.
@qalbimdan_sado
Намоз вақтлари:
21.03.2023 -СЕШАНБА
@qalbimdan_sado
🌙 «Рамазон ойи муборак!» 🤲
Қалбни нурга тўлдирган.
Иймон ойи муборак,
Жаннат йўлин кўрсатган.
Қуръон муборак!
Кўкдан тушган малаклар
Файзли ойлар муборак
Рўзадорга РАМАЗОН
Ойи келди МУБОРАК
@qalbimdan_sado
– Сен ҳақингда дўсту ёр, таниш- билишдан эмас, ҳамма нарсани, ҳамманинг ҳолу аҳволини яхши Биладигандан сўрайман:
"АЛЛОҲИМ, У СОҒ - САЛОМАТ, ҚАЛБИ ХОТИРЖАММИ?"...
Дуосида сўрайдиганларимиз омон бўлсинлар...
@qalbimdan_sado
Achchiq haqiqatlar
— 10000 so‘mlik pulni ehson qilsak rosa ko‘pga o‘xshaydiyu, bozorda juda kamdek tuyuladi.
— 1 soatlik Allohning zikri juda uzoq cho‘zilganga o‘xshaydiyu, televizor oldidagi 1 soat sezilmay o‘tib ketadi;
— Duo qilayotganda kerakli so‘zlarni topolmay qiynalamizu, og‘ayni-ulfatlar bilan gaplashganda so‘zga chechan bo‘pketamiz;
— Futbolda qo‘shimcha vaqt kamroq berilsa, jahlimiz chiqadiyu, Juma xutbasi ozgina cho‘zilsa, shikoyat qilamiz;
— Qur’onning bir porasini o‘qish rosa qiyin bo‘ladiyu, birorta romanning 100 betini bir pasda o‘qib chiqamiz;
— Konsert zallarida odamlar birinchi qatorlardan joy olishga urinishadiyu, masjidda oxirgi safga qochishadi;
— Qur’onning bir oyatini yodlash rosa mushkul bo‘ladiyu, bekorchi mish-mishlarni oqizmay-tomizmay tarqatib yuramiz;
— Oldi-qochdi gazetalarda yozilgan narsalarga ishonamizda, Allohning kalomi oyatlariga ishonishimiz qiyin kechadi;
— Ko‘pchilik hech nima qilmay, hech narsaga ishonmay, Jannatga kirish istagida bo‘ladi;
@qalbimdan_sado
#Мазмунли_сатрлар
Хато
Хато қилмайдиган инсон бўлишга уринманг, бехато яшашнинг иложи йўқ. Лекин, хатоларингиздан сабоқ оладиган инсон бўлишингиз мумкин.
@qalbimdan_sado
ЯХШИ ОДАМЛАР
Сиз борсиз хаёт хам ўтади тўкин.
Кўтарасиз дунёнинг энг оғир юкин.
Тўнингиз берасиз ўзингиз юпун.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.
Кимнидир ўйлайсиз сизда кам йўқми?!
Илинасиз мехрни сизда ғам йўқми?!
Эшитиб хам қоласиз гохида дўқни.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.
Барингиз исмингиз бирдир - Хотамлар.
Бир парча нонини парча тутамлар.
Хохлайсиз битса деб дунёвий камлар.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.
Дейишар жохиллар қолса аламда; -
Бунда узи дунё хам ортиғу кўпда.
Борни хам кўринар камлари хўпда.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.
Бахт кутсин яхшини остонасида.
Эзгулик битилган пешонасида.
Омад кулиб турсин кошонасида.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.
Сиз ўша билганим марднинг боласи.
Ташвишни кўринар сизга чораси.
Келсангиз кочади ғамнинг қораси.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.
✍Муаллифга раҳмат.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
@qalbimdan_sado
#ўйларим
Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.
Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).
Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.
Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.
Биласизми, нега?!
Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.
Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!
Буларда бизлар учун ибрат бор...
@qalbimdan_sado
Яхши кўрмай қўйдинг мени негадир,
Шундай ҳам бўлиши мумкинми, сен айт.
Шунча қизғандими шодликни тақдир,
Шунча оз қилдими бахтимни қисмат.
Яхши кўрмай қўйдинг мени, воажаб,
Шундайин якундан карахту, лолман.
Яшин уриб куйган дарахтга ўхшаб,
Тутаб тугаётган афтодаҳолман.
Яхши кўрмай қўйиш мумкинми, бирдан,
Ахир ишқ ҳеч қачон тузалмас дардку,
Севиб қолдим сени дея айтмасдан,
Аввало ростдан ҳам севмоқлик шартку!
Яхши кўрмай қўйдим дея олсанг айт,
Кимнидир тириклай ўлдирсанг, ўлдир.
Ёнган кўприклардан ўтиб ортга қайт,
Илло ишқ сўнгича оловли йўлдир!
Яхши кўрмай қолиш энг олий фармон,
Ҳакам қонунларни ёддан билгандек.
Бу ҳам тил учида айтилган ёлғон,
- Сени яхши кўриб қолдим! - дегандек.
«Малика Салимова»
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅
@qalbimdan_sado
#Мазмунли_сатрлар
Таскин
Атрофимда ғийбатчилар, душманлар кўпайгани мени хавотирга солиши мумкин – муҳофаза юзасидан, аммо хафа қила олмайди. Зеро, буюк шахс майдонга чиққанини унга қарши кўплаб калтабинлар бирлашиб хужумга ўтишидан билиш мумкин!
@qalbimdan_sado
#Донолардан
Хафа бўлма!
"Йўқотдим" деб ўйлаганинг, балки (нохушликдан) қутилишингдир...
Хафа бўлма!
Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин! Аксинча сенга садоқатни ўргатганлари учун, сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт!
Рост ва ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан, миннатдор бўл!
Бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун, сени бахтиёр эта олмаганларни дуои хайр қил!
"Қора"лар "оқ"ни фарқлаш учундир... Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир.
Жалолиддин Румий
@qalbimdan_sado
Гуллардан-да гўзал инсоним,
Бегуборим, мехри осмоним,
Қадрдоним, яқин инсоним,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
Орамиздан қочса-да гаплар,
Буришса-да не юз, не афтлар.
Бузилмасин тизилган сафлар,
Сизни Оллоҳ учун яхши кўраман.
Ҳаммамиз инсон, ҳаммамиз ожиз
Бир-биримизни кечирмоқ жоиз
Қадрингиз баланд, билинг 💯%
Сизни Оллоҳ учун яхши кўраман.
@QALBIMDAN_SADO
Ҳаммамиз ҳам Яратганнинг суйган бандасимиз....ҳамиша севимли бӯлайлик.
Ҳар қадамда бизни Аллоҳ асрасин!
@qalbimdan_sado
Жума айёми муборак бўлсин азизлар!
Каналга уланиш учун линк👇
👉@qalbimdan_sado
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Роббимиз - Аллоҳ
Динимиз - Ислом
Қибламиз - Каъба
Айёмимиз - Жума
Фарзимиз - Намоз
Қарзимиз - Закот
Орзуимиз - Ҳаж
Амалимиз - Савоб
Тилимиз - Тақво
Нафратимиз - Зино
Севганимиз - Ҳайит
Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
ДЎСТ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!
👇👇👇👇👇👇
@qalbimdan_sado