❗️Акула қайиқ ортидан сузиб, тошбақани қайиққа итариб чиқармоқчи бўлди.
То одамлар тушуниб, унга ёрдам бергунларига қадар бу ишни бир неча марта амалга оширишга уринди.
Одамлар тошбақани қайиққа чиқариб олганидан сўнг нима гап эканлигини тушинишди.
Инсонлар хайвонларни онгсиз дейишади. Аслида онгли инсониятнинг онгсиз харакати туфайли табиат зарар кўрмаяптимикан?
Тафаккур қилинг!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Hammangizni tashlab ketay deymanu,
Ko'zim qiymaydide...😌
Qaytib keldim yana qadrdonlarim...🥰
💓 @qalbimdan_sado💓
Originalini topib oldim 😂😂😂
Tabriklaymiz, kimni tug‘ilgan kuni bo‘lsa.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...
- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...
- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....
- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...
- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...
- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....
- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!
- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!
- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...
Жалолиддин Румий
💗@qalbimdan_sado💗
ДУНЁ
Дунёни мақтама менга, азизам,
Ишониб бўлмайди сохта афсунга.
Агар у заррача бўлса шарафли,
Йиғлаб туғилмасдик кирарда унга.
Дунёни покиза атама, ёлғон,
Ҳар они кечажак хавфу хатарда.
Агар у заррача бўлса покдомон,
Бизни ювишмасди ундан кетарда.
Хайрулло Ҳамидов
💗@qalbimdan_sado💗
ТАНЛОВ
(Икки хил дуо танлови)
Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:
1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилиб берган киши. У доимо сени дуо қилади.
2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.
Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда!
💗@qalbimdan_sado💗
ХАЙРЛИ КУН !
Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!
💗@qalbimdan_sado💗
👟 Oyoq kiyimni tozalash uchun ajoyib ishqor 👍
#foydali_lifehack
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Бир йигит айтади:
«Ишдан уйимга одатий пайт, кеч қайтаётгандим. Йўл четида банан сотаётган кишини кўрдим. У совуқда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётганди.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан бориб банан сотиб олмоқчи бўлдим. Мен у томон юзланиб борарканман, бошқа тарафдан ҳам бир йигит кела бошлади.
У ҳам банан сотиб олмоқчи экан. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим ва унга: - Мен сотувчига раҳмим келганидан сотиб олмоқчи эдим. Совуқда турмасин деган эдим, - дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам банан олиш зарур эмасди, - деди.
Шу тобда "бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, раҳмини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди" - деб ўйладим.
Бугун эса яна ўша кўчада ўша сотувчини кўрдим. Уни аравасининг олдида тозалик ходими ерларни супуриб юрганди. У сотувчи халтага бир нечта банан солиб унга узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳ унга билдирмасдан, бошқа томондан ёрдам қўшинини юборар экан.
Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу дедилар: «Эҳсонни лозим тут! У энг афзал зироат, энг даромад келтируви тижоратдир!».
💗@qalbimdan_sado💗
#Таъсирли #Ибрат.
Болакайнинг кундалиги...
Бошқаларга ҳам улашинг
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
“Hayotning 14 hikmati”
1. Inson hayotidagi eng katta dushmani – uning o‘zi.
2. Inson hayotidagi eng katta axmoqlik – yolg‘on.
3. Hayotdagi eng katta mag‘lubiyat – manmanlik.
4. Hayotdagi eng katta qayg‘u – hasad.
5. Eng katta hato – o‘z-o‘zingni yo‘qotish.
6. Insonning eng katta aybi – yaxshilikni bilmaslik.
7. Eng katta afsus – o‘z qadr-qimmatingizni kamsitish.
8. Tubanlikdan yuksalish, tahsinga loyiq.
9. Eng katta boylik – salomatlik va aql.
10. Eng katta judolik – umidsizlik.
11. Eng katta qarz – samimiy tuyg‘ular.
12. Hayotda eng katta tuxfa – oliyjanoblik.
13. Hayotda eng katta kamchilik – tushunmaslik.
14. Hayotda eng katta tasalli – savob ishlar.
💓@qalbimdan_sado 💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Руҳшунослар ошкор этади! Одатда...
🌶... таомга аччиқ қўшиб ейдиганлар ҳаётига рангбаранглик қўшишни истайди.
🥜... ёнғоқ ва шунга ўхшаш қаттиқ меваларни чақиб, истеъмол қилишни хуш кўрувчилар доим ғолиб бўлишга интилади.
🥘... овқатнинг сергўшт бўлишини хоҳловчилар, жаҳлдор ва асабий бўлади.
🥗... мева ҳамда сабзавотларни афзал билганлар эса оғир-босиқлиги билан ажралиб туради.
🍱... ўта рашкчилар ёғли таомларни кўп истеъмол қилади.
🍢... кабоб ва дудланган гўшт ишқибозларининг тасаввури кенг бўлиб, романтикага мойил.
🥓... денгиз маҳсулотларини кўп истеъмол қиладиганлар орзулар осмонида учиб юради.
🍶... сут маҳсулотларини хуш кўрувчилар маъсулиятли ва ғамхўр бўлади...
@qalbimdan_sado
Пинҳона дуо қилганингизда. Ора сирада бегона инсонни ҳаққига ҳам дуо қилиб қўйинг. Савоб бўлади...
Масалан менинг ҳаққимга...!😌
@qalbimdan_sado
Мени кетди деманг,
Ҳеч кетганим йўқ.
Нигоҳим осмонга қададим холос.
Юрагим—ҳурқушим бамисоли чўқ,
Бир дарвеш мисоли ўкинганим рост.
Мени кетди деманг,
Ёнингиздаман,
Субҳидам майсалар устида шабнам.
Ҳар лаҳза, ҳар онда жонингиздаман,
Мен ўша ғунчалар устидаги нам.
Мени кетди деманг,
Чарчадим пича,
Узлатга нигоҳим қададим бирпас.
Фақат, кўз-ёшларим тўкилди анча,
Лекин вужудимда тотли шу нафас.
Мени кетди деманг,
Оғриди юрак,
Бу очун бағрига сиғмади кўнгил.
Аҳир, дилхунгина менга не керак,
Озорлар ичида йиғлади кўнгил.
Мени кетди деманг,
Қайтарман бир кун,
Кўзимдан ўчганда рангсиз тушларим.
Кўксимни тимталар аламзада хун,
Сабр қилмоқликка етмас кучларим.
Мени кетди деманг...
Умида АЪЗАМ
💓@qalbimdan_sado 💓
💥 Бугун, 18 июл, халқаро болаларни қучоқлаш куни нишонланади 🤗🫂
Ушбу байрам барча ота-оналарга фарзандларига тез-тез меҳр кўрсатишни, уларни ҳар куни қучоқлашни эслатади. Қўчоқлашнинг фойдаси бўйича илмий асос мавжуд: қучоқлаш ишонч, хотиржамлик ва хавфсизлик ҳиссини шакллантиради. Фарзандларингизни қучоқлаб, бугунги кунни нишонланг. Уларни қанчалик севишингизни уларга эслатиб туринг!😊🥰😘
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Фаоллаштирилган кўмир эрта қаришни олдини олади
✅Фаоллаштирилган кўмир нафақат ёш терини, ажойиб жингалакларни ва оқ тишли табассумни бергани учун эмас, балки ёшартиришга ёрдам беради.
✅Фаоллаштирилган кўмирдан мунтазам фойдаланиш органларга зарар етказадиган, ҳужайраларни йўқ қиладиган ва тананинг қаришини тезлаштирадиган токсинларни танадан олиб ташлаши исботланган.
✅ Қўллаш усули ва дозалари:
Болаларга тана вазнига ўртача 0,05 г/кг ҳисобидан суткада 3 марта буюрилади.
Катталарга дозалаш тартиби ўртача 1,0-2,0 г (4-8 таблетка) дан суткада 3-4 марта.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#Тафаккур_қилинг
📹 Аллоҳ ўргимчакка яширган ақлбовар қилмас сир!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Бўрига алданган қўзичоқ
Ишқсиз ҳам кўнгилни ўзи чоқ,
Севилгин, севишдан бўл йироқ,
Севгига алданма, севгига.
Адашиб саҳродай чўлларда,
Кўнглинг бўлар ўзга қўлларда
Қолсанг қол, ёмғиру дўлларда
Сегига алданма, севгига.
Ёшликнинг энг гўзал чоғида
Қолмасдан хиёнат доғида.
Ишқ ҳам бир заҳарли оғуда,
Севгига алданма севгига.
Шунчалар гўзалдир дунёси,
Гоҳ пишар, гоҳ пишмас савдоси,
Бошидан қолсиней ғавғоси,
Севгига алданма, севгига.
Дунё яшнамаса кулгингдан,
Чин севган биттадур, юз мингдан,
Ўргилдим беш кунлик севгингдан,
Севгига алданма, севгига.
Ўзга олиб кетса ёрингни,
Кимларга айтасан зорингни,
Севсанг сев,тўйдан сўнг ёрингни,
Севгида алданма, севгига.
Ошиқ ҳам, ишқ ҳам кўп, ҳар турлик
Севги бу карликдир, ё кўрлик,
Асли ўтган умринг бир пуллик
Севгида ёнмасанг севгида.
Малика Мардонзода шери.
✍️... 16 07 2023 ⏱ 18:50
💗@qalbimdan_sado💗
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатух!!!
#Дуо
Бошланган янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса ҳаммасига етинг.
🤲 Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!
🤲 Аллоҳим, биз учун раҳматинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун фазлинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун ризқинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун енгиллик эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун караминг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун тавфиқинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун афвинг, розилигинг ва жаннат эшикларини оч!
🤲 АМИН!
ХАЙРЛИ КУН!
✅ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ♻️⤵️
💗@qalbimdan_sado💗
АСЛ ЭРКАК
Бир куни машинамда ўтиргандим. Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
- Амаки машинангизни ғилдиракларини ювиб берайми?? Кўп сўрамайман. Қанча берсангиз ҳам розиман...
Бой эмасман. Лекин ўзимга тўқман, хаётда. Ёнимдан 1000 сўм чиқариб унга узатдим. Болакай пулни кўргач юзи тундлашди:
- Амаки мен тиланчи эмасман.
Шундай дея орқасига қараб кета бошлади. Чақирдим, олдимга келди. Ҳаётда биринчи марта шунақа ноқулай вазиятга солган болакайни учратгандим. Юзлари бироз қорайган, жемферининг тирсакларига ямоқ қўйилган боланинг қўллари эса мағзаваданми, ҳар ҳолда бошқа жойларидан оқроқ эди. Ўзим қилган ишимдан ҳижолат бўлиб болакайга “менга машина фаралари ва ойналарини артиб бер” дедим, у бўлса яна мени ҳайратга солишда давом этди:
- Амаки менинг латта ва совуним фақат ғилдирак ювишга мўлжалланган. Мен ойналарингизни хунук қилишни хоҳламайман...
- Хоп унда ғилдиракларни ювақол - дедим..
У ғилдиракларни юваркан ундан оиласи хақида сўрадим. Кам гапирди. Отаси бундан ярим йил олдин вафот этганини, онаси бўлса бетоб бўлиб қолганини, боқувчи бўлиб фақат ўзи ишлаётгани, топганини рўзғорга ва онасининг дори дармонига сарфлаётганини айтди. Эпчиллик ва хафсала билан қилган меҳнатини кўриб ва унинг шароитини билиб ёрдам бўлар деб ёнимдан 15минг чиқардим..
- Амаки бир ғилдиракни 500дан баҳоланг. Менга 2000 берсангиз етади. Меҳнатим бераётган пулизга арзимайди...
Томоғимга бир нима тиқилиб қолди... Қўярда қўймай, илтимос қилиб пулни бердим. Болакай пулни чўнтагига жойлаб “рахмат” айтиб, кейинги машина томон илдам юриб кетди. Орқасидан қарарканман қўлида оддий челак ва латта билан ҳалол пул топаётган, шимларини шимариб олган ва аҳён аҳён бурнини тортиб қўядиган бу йигитча кўз олдимда михланиб қолди. Машинани ўт олдирар эканман Яратганга илтижо қилдим:
Аллоҳим шундай ЭРКАКни дунёга келтирган аёлнинг дардига ўзинг шифо бер..!!
💗@qalbimdan_sado💗
Чекишни ташлаш учун ишлатиладиган дориларнинг топ 9 талиги:
9 – Лобелин
8 – Бризантин
7 – Зибан
6 – Некурит
5 – Никоретте
4 – Табекс
3 – Цитизин
2 – Таблетки Аллена Карра
1 – Чампикс
Шифокор билан маслахатлашинг!
💗@qalbimdan_sado💗
«Эрларни эҳтиёт қилинг, Аёллар!»
Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар!
Аёлларга юбориб қўямиз:)
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қайнона ким..?
• Қайнона бу ўша сизни севган ёрингизни дунёга келтирган аёл.
• Қайнона бу йиллаб тўй қиламан келин тушураман деб ўзини ва фарзандларини ризқини қийиб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл.
• Қайнона сизни келин қилиб тушургунича хаёлида мингта қизни жамлаб, мингтани ичидан сизни фарзандига лойиқ кўрган аёл.
• Қайнона эрингиз учун жонини беришга тайёр бўлган аёл.
• Қайнона сизни қанча койиса хам, фарзандларингизни сиздан - да ортиқроқ яхши кўрадиган аёл.
• Қайнона сал қўполроқ бўлса-да, ҳаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилдан хохлаётган аёл.
Энди ўйланг. Шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга ҳаққимиз борми?
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🔥 Она мени дард учун тукканмидингиз.....
✍ Зохид Зиё
🎤 Нур малак
@qalbimdan_sado
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Чарчаганда фойдаланинг, дам оласиз.
➥ Мия учун машқ, яримшарлар орасидаги алоқани кучайтиради, бу эса дахоликка олиб боради 😊...
➥ 10 дақиқа ичида 1 дан 90 гача бўлган кетма кетликни топа олсангиз, сизни миянгиз яхши ишлайди, агар 5 минут ичида топсангиз сиз ДАХОСИЗ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado