🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado
Alloh sabr qiluvchilar bilan biragadir❤️🌺❤️
💓@qalbimdan_sado 💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🔥Асл бахт - бу Оналаримиз борлиги...
Ҳаялласанг минг ҳавотир жонин ёқар,
Болам дея тиндирмайин симлар қоқар,
Она десанг гул кўнглидан мехр оқар,
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
Қўлларинга қарамайин кутар йўлинг,
Бир сўзидан гуллаб кетар саҳро чўлинг,
Қирғоғидан тошиб кетар мехр кўлинг,
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
Райҳонлари кошонангни безаб турса,
Дуолари пешонангни безаб турса,
Эътибори дил хонангни безаб турса,
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
Борганингда пешонанга лабин босиб,
Болам деса сўзларига жонин осиб,
Доппингни от шундан қувонч сенга насиб,
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
Дуосидан бизга ғамлар йўламайди,
Армонлар ҳеч манзилимиз сўрамайди,
Ўкинчлар ҳам бизга асло қарамайди,
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
Она борки мол-дунёнинг кераги йўқ,
Она борки қуш ҳумонинг кераги йўқ,
Боринг керак унга молинг кераги йўқ,
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
Бахт дегани шу эмасми биродарлар...
📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...
💓@qalbimdan_sado 💓
🎶Xamdam Sobirov - Popuri (remix)
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Олисдаги кўнгилга яқинларим
Тун шамолли эркалаб сокин,
Тунингизни хайрли қилсин.
Илтижода қилган ҳар ниятингиз,
То тонггача ижобат бўлсин!!!
Хайрли тун...✨✨🌙
Сокин тун қадар Аллохга омонатсиз!
💓@qalbimdan_sado💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ajoyib manzara🌷❤️🌷
💓@qalbimdan_sado💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Айни пайтда абитуриентлар 😂
Ўқишга тайёрланаётган абитуриентларга юбориб қўямиз)
💓@qalbimdan_sado 💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺
Хеч ким билмайди уни қаерда жойлашганини. Аммо ҳамма билади у қандай оғришини.
Бу Қалб........❤️💔
Роббим, бировларни қалбига озор бериб қўйишдек, улкан гунохдан ўзинг сақла!🤲🤲🤲
Ҳайрли оқшом Соғинганларим.
🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺❤️🔥🌺
..... 🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃 .....
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
💓@qalbimdan_sado💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
БОС МЕНИ БАҒРИНГА!
ХАТО ҚИЛГАНИМДА ҲАМ МЕНИ СЕВ, ҚЎРҚҚАНИМДА МАҲКАМ ҚУЧОҚЛА, ВА КЕТМОҚЧИ БЎЛГАНИМДА МЕНИ ТУТ, ЧУНКИ ЭҲТИЁЖИМ БЎЛГАН ЯГОНА БОРЛИҚ СЕНСАН...
💓@qalbimdan_sado 💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ
Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди.
Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...
☝️"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.
Имом Бутий.
🥀 Биз шундай кўнгил олишни унутиб қўйдик... Кечиринг, Расулим, биздек умматни... 😔
💗@qalbimdan_sado💗
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, қалбимизга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!
Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан хотиржалик, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
💗@qalbimdan_sado💗
Qadrli bo‘ling, qadrdon!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ko‘proq salovat ayting. Otangizga yaxshilik qiling!
Yaqinlaringizga ham yuboring.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Savolni jinnisi 😂😂😂
💗@qalbimdan_sado💗
Атирнинг чидамлилигини қандай узайтириш мумкин 💡
💗@qalbimdan_sado💗
Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!
Бугунги намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!
ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!
💗@qalbimdan_sado💗
💓@qalbimdan_sado 💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#Ibrat
💓@qalbimdan_sado 💓
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллохим ҳадя этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин!
Азизларим, дунё қалбингиз гўзаллиги даражасича гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....
Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ билан боқинг. Нигоҳларнинг илдизи эса қалбдадир, қалб кир бўлса юз-кўзингизни минг ювганингиз бекор...
Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар бир гўзал қалб эгасини бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин!
Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!
💗@qalbimdan_sado💗
#ҳаёт #чорраҳаларида..
Аёл эри туҳмат билан қамалган кунининг эртасига бозорга борди.
Мақсад: тишининг кавагида турган юз долларни майдалаш ва рўзғорнинг камини шу пулга тўлдириш эди.
Яна эрига ҳам одамини топиб, ичкарига жунпайпоқ киргазмоқчи!
Чунки билади, фарзандларининг отасида бод касали бор...
Уч тўрт сарроф (долларпуруш) ни оралаб эрининг дўсти бўлган бир одамнинг олдига борди:
- Фалончи ака, яхшимисиз? Эрим сизга учрашимни айтгандилар. Шу юз долларни майдалаб беринг...
Сарроф дарров эшитган хабарини айтди. "Ёмон гап тез тарқалади!" деганлари балки шудир...
- Ўртоғим яхши бола эди, нима бўлди, ўзи? Эшитиб хайрон қолдик. Сиқилманг, тез орада чиқиб кетади, у унақа бола эмас...
Аёл ажабланганидан савол берди:
- Сиз қачон эшитдингиз?
- Кеча...
Сарроф пул берди, аёл унга ишонгани учун пулни олди. Сал юриб, пана жойга ўтиб, санаб кўрди. Кейин эрига атаб жунпайпоғу иссиқ кийим-кечак қилди.
Қаёғданам рўпарасидан "доллар, российский оламиз!" деган биттаси чиқа қолди...
Бири айтган пулнинг қиёсини эшитиб, ишонмади! Яна бошқасидан сўради...
Бояги ҳолатини билиб, таскин берган сарроф уни нақ ўттиз минг сўмга алдаганди...
Ўттиз минг...
У ҳеч нарса эмас аслида, аммо...
Билиб туриб кўз ўйиш деб аталарди бу воқеа!
Уйга келгунча таёқдек қотиб келди. Қўлидаги жунпайпоққа кўз ёши томиб-томиб йиғлади!
Ўттиз минг учун эмас...
Йиқилганнинг устига чиқиб, бўйини баланд кўрсатадиган ана шунақа одамлар борлиги учун!
Уйининг ёнида бир магазин бор.
Сотувчиси илмли йигит!
Оҳирги пайтлар сезиб қолди: ўша йигит нуқул ҳаражатларни нотўғри ҳисоблаяпти...
- Шакар неча пул?
- Беш минг келинойи!
- Икки кило беринг!
- Хўп, яна нима?
- Бодринг икки кило
- Минг сўмдан.
- Нега сизларда арзон?
- Сўлиб қоляпти-да иссиқда...
- Қатиқ?
- Бир литрлиги беш минг.
- Жами?
- Ўн олти минг...
- Акамга салом айтиб қўйинг.
Йўлда келгунча ўйланиб келди. Йўлнинг у ёғида бошқа магазин бор. Эринмасдан кирди. Шакар у ерда тўққиз минг экан...
Аёл бу сафар ҳам йиғлади.
Кўча қоронғу, йиғлаганини биров билмайди, кўрмайди...
Эртаси куни кеча ўн олти минг савдо қилган дўконига борди.
- Кеча адашиб кам ҳисоблабсизлар. Мен уйда ўтириб ҳисобладим, тўлашга пулим етарли. Илтимос кечаги нарсаларни бошқатдан ҳисоблаб беринг!
- Келинойи, ҳаммаси яхши. Акамни сўраб қўйинг! Нима керак бўлса, чиқаверинг.
Аёл тушунди. Дардини айтмаса ҳам биладиган одамлар бор экан. Таскин бермаса ҳам қўллайдиганлар...
Мана нима учун дунёни яхшилар обод қилади деймиз.
Умму Зайнаб Умму.
💓@qalbimdan_sado 💓
Soxta kulgular, soxta mehribonlik, soxta tuyg’ular, soxta munosabatlar, soxta do’stlar, soxta insonlardan charchagan ko’nglim..😔
💓 @qalbimdan_sado💓
Jaloliddin A - Xavotirman
@qalbimdan_sado
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ODAMLAR
Yaxshilik qilay deb yaxshi so'yladim,
Kimlar uchun jonim berib kuyladim,
Hammaga yoqaman deya o'yladim,
Yaxshiligim bilishmadi odamlar,
Shirin so'zga arzimas bu odamlar.!
Mehrim berib, mehribon bo'lgan edim,
Mehr ko'raman deya o'ylagan edim,
Eh soxta ekansiz bilmagan edim,
Muhabbatim sezishmadi odamlar,
Ko'nglimni qoldirishdi bu odamlar.!
Dardlarimni sizga aytibman bilmay,
Sotib ketdingiz bir tiyinga ilmay,
Ishonolmay alamdan ichaman may,
Yuragimni tildingizku odamlar,
Narxi arzon bo'lgan sotqin odamlar.!
Shuncha kuyganim yetardi bilasiz,
Senga ishonamiz deya kulasiz,
Qachongacha yuragimni tilasiz,
Qachon inson bo'ladi bu odamlar,
Do'stman deya, dushman bo'lgan odamlar.!
Xiyonatingiz ko'rmay men o'layin,
Narxingizni ayting bilib olayin,
Hayotingizdan butkul yo'qolayin,
Kerakmas menga sizdek odamlar,
Bu olamni sizga berdim odamlar.!
Besh kunlik dunyodir, o'zi bu dunyo,
Ertani ko'rishlik aslida ro'yo,
Erkakda g'urur, ayolda yo'q hayo,
Nafsingizga qulmisiz ey odamlar,
Dilimga ozor berdingiz odamlar.!
Tog' ham beradi doim, aksga sado,
Gadoning dushmani bo'lganda gado,
Dilshodbek qalbini qildingiz ado,
Omadimdan judo qilgan odamlar,
Ko'nglim qoldiya sizlardan odamlar.!
21.05.2023 21:10
Dilshodbek Boymirzayev
❌ Muallif ruxsatisiz foydalanilmasin
💓@qalbimdan_sado 💓
Рахмат Онажон....🥺❤️
Дуоларинг сабаб эришган,
Давлатимга рахмат Онажон...
Хунукманми ёки келишган,
Савлатимга рахмат Онажон...
Бирор кимса сендайин куйиб,
Ачинмади ғамларга ботсам...
Кимдир кетди устимдан кулиб,
Армонларга кўмильиб ётсам...
Ҳа мен ахмоқ сенга талпинмай,
Санамларга ошиққан боланг...
Қадринг билмай дуоинг олмай,
Аламларга ошиққан боланг....
Кўр қилибди ишрат кўзларим,
Сенга бир гул тута олмабман...
Дунёсини тинглабман тинмай,
Аммо сенга қулоқ солмабман...
Не дардинг бор демабман Она,
Нима қийнар муштдек жонингни...
Менга умринг бағишлабсан лек,
Мен шод қилдим қайси онингни...
Оқ толалар сочинга келиб,
Қароларин ўрнин босибди...
Кўз ёшларинг чидолмай охир,
Киприкларга ўзин осибди...
Кечир Она ёлворай Она,
Мен нодонни бошимдан сила...
Дуо қилиб бахтим тиладинг,
Энди ҳақдан инсофим тила...
Дуоларинг сабаб эришган,
Давлатимга рахмат Онажон...
Хунукманми ёки келишган,
Савлатимга рахмат Онажон...
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
💗@qalbimdan_sado💗
Тиланчини кўриб кўрмасликка оладиган, улардан жирканадиган одамлар ҳам бор орамизда...
Англамаймизки, «Менга ёрдам қилинг», дея зорланаётган муҳтожлар аслида бизга ёрдам бермоқчилар.
Аслида улар пул тиланмаяптилар, бизга яхшилик тилаяптилар.
«Садақа қилинг» дегани – гуноҳ ва хатоларингизни бир қадар бўлса ҳам ювиб олинг, мана биз сизга имкон, дегани.
Абдурроҳман ибн Зайд ибн Асламдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Луқмон ўғлига:
- Эй ўғлим, агар хатога йўл қўйсанг, дарҳол садақа тайёрла, - деди».
Қайс ибн Ибоддан ривоят қилинади:
«Албатта, садақа худди сув оловни ўчиргандек хато ва гуноҳларни ўчиради».
Исломимизда таъкидланганки, бераётган садақамиз тиланчининг ёки муҳтожнинг қўлига тушмай туриб, Аллоҳ таолонинг қўлига тушади:
«Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳмли зот эканини билмасларми?»
(«Тавба» сураси,104-оят).
Садақа сўзининг ўзи ҳам «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, у - банданинг иймони борлигини тасдиқловчи амаллардандир.**
...Тиланчилардан жирканманг - уларнинг фақат уст-боши кир, дунёни эса кўнгли кир, маънан фақир одамлар кирлатадилар.
Муҳтожларни камситманг, қўлларини қуруқ қайтарманг.
Аслида бизнинг уларга эҳтиёжимиз бор...
Унутмангки, муҳтожлик азоби – уларда, синови – бизда
Дилфуза Комил
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!
🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.
Хадис шарҳидан.
Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.
💗@qalbimdan_sado💗
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
💗@qalbimdan_sado💗
УЧРАШУВ
Ўн тўрт йил олдин бўлажак турмуш ўртоғим билан учрашувга чиқдик. Тўй куни аниқ бўлгандан кейин. Унгача бир икки марта телефонда гаплашдик. Ўзимни сипо кўрсатмоқчимасман, шунчаки, тартиб шунақа эди. Ўша учрашувни эсласам йиғлагим келади. Ҳар соатда аям телефон қилиб: "Қиз бўлмай қирилгур, мени ерга кўмдинг. Қачон қайтасан"-дерди.
Ҳолбуки, ўша учрашув жойига етиб улгурмагандим.
Яқинда жиянимни унаштирдик. Аямни гапларини эшитиб ҳайрон қолдим.
- Эшитдингми? Жиянинг Тошкентга бориб келди. Бўлажак куёвчамиз айлантирибди.
- Ҳар соатда телефон қилдингизми?
- Вой, нега телефон қиламан?
- Билмасам, менга тинмай телефон қилгандингиз.
- Жим ўтир. У пайти замон бошқача эди. Ҳозир ҳамма учрашиб, гаплашади. Бўлди, қара боланг йиғлаяпти.
Гапни қисқа қилдилар. Яхшиям, эллик, олтмиш йил олдинги гапни айтмадим. Жиянимни яхши кўраман. Негадир, унга хасад қилдим. Ичимда ўзимни койидим.
Дадамиз омон бўлсин, дардимни тўкиб солдим.
-Учрашув керакми сенга? Чиройли кўйлагингни кий. Ўзингга қара. Ҳозир иккаламиз учрашувга кетамиз.
- Нима? Устимдан кулаяпсизми? Соат кечги ўн бўлаяпти.
- Нима бўпти.
- Болаларни ухлатишим керак.
Э, опалари ухлатади. Тез бўл. Машинани қиздириб тураман.
Шошмасдан ўзимга қарадим. Учрашувга чиққандан кейин, бироз куттириш керак. Кинода кўрганман.
Бирга айландик. Ширинлик едик. Ортганини болаларимга оволдим. Музқаймоқ едик. Болаларимгаям олдим.
- Дадаси шошманг, битта уйга телефон қилай.
- Барака топ. Ўн дақиқа бўлмади терганингга.
Барибир телефон қилдим. Шукр, кичкиналар ухлабди.
Бу сафар ҳеч ким телефон қилиб, безовта қилмади. Негадир хотиржам айланолмадим. Фарзандларимдан ховотир олавердим. Дадамизга билдирмадим.
Уйга қайтдик. Энди уйга кирмоқчи эдим. Дадамиз:
- Аяси кел, бироз қўшиқ эшитамиз?
- Майли, эшитамиз.
Уйимизни олдидаман. Ҳавотирим бироз ариди. Машинанинг ойнасидан, уйимизнинг деразасига қараб ўтирдим. "Йўқ бунақаси кетмайди. Бу учрашув ҳам ўтган сафаргидан қолишмади", хаёлимдан ўтказдим. Яхшиси бироз кутаман. Фарзандларимни катта қилиб олай, кейин бемалол учрашувга чиқаман. Худойим унгача қариб қолмайинда...
Санталатхон Акбархон қизи
💗@qalbimdan_sado💗
Jannatda uchrashishni istagan insoningizga yuboring
💗@qalbimdan_sado💗
СИЙЛА МЕНИ САВОБИНГДАН
Қўй қийнама эй муҳаббат, тўйдим севги азобингдан,
Қуйгин бугун тўйиб ичай ҳижрон сенинг шаробингдан.
Келгин армон қучай сени қадрим билган бўйларингдан,
Кечдим орзу сенинг ўша етиб бўлмас саробингдан.
Қувонч,шодлик тушларимда ҳатто мендан йироқдурсан,
Ситамларим ширин менга,татиб бўлмас кабобингдан.
Қадр йиғлар йўлларимда,меҳр гирён сўлларимда,
Одамийлик савол бердим,умидворман жавобингдан.
Ҳақиқатга ташнадурман,оқибатга ошнадурман,
Самимийлик тўйдир мени қани ёлғон гулобингдан.
Кулиб боқма менга дўстим,ғанимликдир асли пўстинг,
Боҳабарман сенинг ўша кибор янглиғ ниқобингдан.
Девонаман бир банда,зор,кечиргин эй парвардигор,
Гуноҳларим маъҳфират эт,сийла мени савобингдан.
Хуршид Kарим
@Xurshid_Karim
💗@qalbimdan_sado💗
Ибратли дунё бу.
1. Сирингни ўзинг ва Роббингдан бошқа ҳеч ким билмасин.
2. Дунёда ота-онангни рози қилишга ғайрат қил.
3. Ташвиш ва мусибат чоғида сабр ва намоз билан Аллоҳга сиғин.
4. Ажал ва ризқ хавотирига тушма. (Чунки, жонинг ҳам, ризқинг ҳам Роббингга омонат)
5. Бировга қилган яхшилигингни ва бировдан кўрган ёмонлигингни эслама.
6. Роббингни ва охиратни ҳеч қачон унутма!..
Али розийаллоҳу анҳу
💗@qalbimdan_sado💗