Қаришни истамасангиз Анор енг!
✅ Анор юрак-қон томир тизими касалликларини олдини олишга ёрдам берадиган ҳақиқий табиий эликсир бўлиб, бошқа кўплаб шифобахш хусусиятларга эга
✅ Анорда кўп миқдорда А, C ва Э витаминлари; темир ва антиоксидантлар - организмдаги ҳалокатли жараёнларни қўзғатадиган зарарли эркин радикалларни нейтраллаштирувчи моддалар мавжуд
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳума соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Калби пок , Кунгли тоза инсон хаётда куп йиглайди... Нега дейсизми? Чунки у хаммани узига ухшатади... Хаммани узига ухшаб покиза деб уйлайди...Ёлгонларга ишонувчан булади...Мана шу уч нарса уни кузини ёшлайди...!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Тиниб тинчимаган одамларей, нималарни ўйлаб топишмайдия 😂
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Yonidagi qo‘shiqni buzib turgan befarosatlarga e‘tibor bermaymiz.
Talantga nechchi? 👍 bosib qo‘yamiz.
Onajonlari borlar qadriga yeting
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Интернет фойдаланувчиларига озгина маслахат!
- "Хаммага салом", "фалончилардан бошқаларга салом" сингари нотўғри жумлаларни ёзманглар. Саломлашишда Аллоҳнинг зикри бор. Бу жумла қисқартирилмайди ва салом беришда одам ажратилмайди.
- Шархини салом билан бошлаган одамга албатта алик олиб қўйинг.
- Ёзганингизни бир қатор ўқиб, хатоларини тўғрилаб кейин жойласанглар бўлар эди.
- Шарх қолдирмоқчи бўлсангиз асло сенсираб ёзманг. Сенсирашингиз сизнинг ботирлигингизни эмас фаросатингиз камлигини кўрсатади.
- Хақорат қилиб шарх қолдиришингиз сабабли ота-онангизга лаънат боришини билиб олинг.
- ЭНГ АСОСИЙСИ ТИЛИНГИЗНИ ЗИЙНАТЛАНГ!!! Бу тармоқда аёллар ва қизлар борлигини унутманг.
- Профилингизга ўзингизнинг исмингизни қўйишни хохламасангиз хеч бўлмаса жўяли ном танланглар.
- Билиб олинг! Сиз битта қўпол жумлангиз билан кимнидир кун бўйи кайфиятини бузилиб юришига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин.
- Ўзингизга ёққан постларни "поделиться" қилишга одатланинг. Ана шу жамият учун афзал!
Мен ақл ўргатмаяпман! Шунчаки одоб ахлоқ доирасидан чиқиб кетмайлик деяпман холос.
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#мактублар
Сизни соғиндим...
Яна соғиндим.
Юракда бошланиб, гўё томирлардан оқиб, бутун вужудимга тарқаётгандек бу соғинч. Кўзларим нигоҳларингизни, юзларим нафасингизни, димоғим ифорингизни, кафтим бармоқларингизни, ҳатто оёқларим изларингизни босиб юришни соғинаётгандек. Боролмаяпман. Боришни соғинаяпман. Сиз кутаётганингизни, бетоқат кутаётганингизни ҳис қилишнинг ўзи чексиз ҳаяжонга солади мени! Сизга шу мактубни ёзар эканман, соғинчим кучини етарлича етказиб бера олмасликдан қўрқаман! Умуман, менга нечоғлиқ кераклигингизни, сизсиз кўнглим ярим, бахтим ярим эканини англата олмаётгандек ўзимдан ранжийман. Чиройли сўзларни топиб-топиб ёза олмаётганимдан ўзимдан ўкинаман! Аммо, билинки, юрагимдан ўтаётганларини англатиш учун керакли сўзлар йўқ барибир!
Сизни соғиндим!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Энг кучли ғолиблик...
Кечиримли бўлишлик...
Ғолибмисиз ё мағлуб...? 🥺
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#бахт
Бахт бу – дорихона ёнидан тўхтамай ўтиб кетишинг, негаки, тану жонинг саломат.
Бахт – дўкон ёнидан тўхтамай ўтишинг, негаки, ҳамма нарсанг етарли!
Қадрдон уйингга шошяпсан, негаки, сени яқинларинг илҳақ кутишяпти.
Сен ниҳоятда бахтлисан!
💗@qalbimdan_sado💗
🎶Doston Ergashev - Dunyo bu (Qo'shiq matni) [kmuzon.com]
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
«Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир.
Бўлмаса, тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирмас эди.
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
"Ёлғон қанчалик тез учмасин, ҳақиқат уни қувиб ўтади."
✍ Кения мақоли
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Қойил
Қишнинг совуқ кунида, иссиқ уйда кўрпага ўраниб кино томоша қилиш учун ажойиб жой экан.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Эй Роббим
Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма! Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма! Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!
Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма! Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!
Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
💁♀️ ШУКР ҚИЛИНГ!
❗️Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга олинг...
❗️Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга олинг...
❗️Ўз турмуш ўртоғингизни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингизга келтиринг...
❗️Фарзандларингиздан шикоят қилишдан олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини эсланг...
❗️Ишингиз оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сизникидек иши бўлиши орзуси эканлигини ҳам билиб қўйинг...
❗️Бировни бармоғингиз билан кўрсатиб, унинг гуноҳларини санашдан олдин, ўзингизнинг ҳам гуноҳкор банда эканлигингиз ва бир кун Аллоҳ олдида жавоб беришингиз кўз олдингизда турсин...
❗️Дилингизни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигингиз учун Аллоҳга шукрона айтинг.
‼️ Ҳаёт-бу бебаҳо ҳадя!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Сени нима жаннатга киритишини билмайсан!
Эҳтимол, кўзёшингдир?
Балки табассуминг, ширин сўзингдир?
Ёки садақанг, тиловат қилган оятинг, тасбеҳингдир?
Балки соғлом қалбингдир?
Олийҳиммат соҳиблари ўзларида ана шу сифатларнинг
барчасини мужассам қиладилар!
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Muhabbat
Bir kishi ayolini xafa holda ko’rdi va uni yoniga o’tirib sokinlik bilan dedi:
-Qalbim chechagi sen dunyodagi eng go’zal ikkinchi ayolsan.
-Mayli-ku lekin , birinchisi kim?
-Xursand holda yurgan sen…
❤️
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
* * *
Она, бугун қошинга келдим.
Ўша ҳовли, жондек қадрдон.
Кўрпачангдек тўшалди кўнглим,
Юрагимдек ушатилди нон!
Ҳеч сўз демай, бағринга ботсам,
Ҳаёт иси келади сендан.
Билсам мени сенчалик маҳкам,
Ҳали ҳеч ким қучоқламаган!
Турмуш, рўзғор ғурбатларидан,
Паноҳ истаб келаман яна.
Ташвишларин кўксинга тўккан,
Мен нодонни кечир, жон она!
Безиллайман тонг отишидан,
Керак пайти отмаган номард.
Сени ташлаб яна тонг билан,
Ташвишларга қайтмоқлигим шарт!
Яна тошдек отар мени Дун,
Яна югур, яна чоп ҳар ён!
Ҳар замон бир йиғлаб келишчун,
Онамни соғ асра, Ҳудожон!
Малика Тавфиқ
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Улғайганим сари, Онамдан бошқа сирдошим йўқлигига, Отамдан бошқасига ишониб бўлмаслигига амин бўлдим...
Сизчи? Ота-онангизни вақтида қадрлаяпсизми!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado