qalbimdan_sado | Unsorted

Telegram-канал qalbimdan_sado - 𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

171

🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado

Subscribe to a channel

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🎶Abror Do'stov - Soxta do'st

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🎶Izzat Shukurov - Yoningdaman

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Опажонимга

Сиз берган меҳрни бермади ҳеч ким,
Дард келса ёнимда қолмади ҳеч ким,
Баҳтимдан қувониб, кулмади ҳеч ким,
Сиз борсиз юрагим топади ҳузур.
Опажоним мени боризга шукур!

Ҳар айтган сўзингиз ибрат мен учун,
Ҳар босган йўлингиз ҳикмат мен учун,
Синглингиз бўлмоқлик шавкат мен учун,
Сиз бор ҳаётимга етмайди путур.
Опажоним мени боризга шукур!

Кўнглингиз оғритсам кечирдингиз тез,
Бирга йиғладингиз мен йиғлаган кез,
Чексиз бахтим эрур сизнинг борингиз,
Мендан ўтган бўлса минг бора узр.
Опажоним мени боризга шукур!

Онамдан кейинги онажонимсиз,
Эркалаб, суйгувчи меҳрибонимсиз,
Ҳушсуръат, ҳушзабон қадрдонимсиз,
Эй осмоннинг қизи, гўзал ойимсиз
Опажоооним мени боризга шукур


𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Кўпчилигимизда мана шу болачадаги шижоат топилмайди. Битта уринишимиз ўхшамаса, дарҳол чекинамиз! Ўрнак олинг! Охиригача курашишни ўрганинг!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Assalomu alaykum qadrli,suyukli,sevimli bo'lgan qadrdonlarim.
Bugungi
☀️Yangi tong
🌹Yangi kun
💞Yangi safihasi ochilyotgan kunimiz
Barchaga xayrli bo'lsin.
Omonmisiz ahli yaxshilar
Bugungi kunni
😁xursandchilikda
💞xotirjamlikda
☕️yaxshi amallarga boy holatda utkazaylik.🤲🤲🤲🤲

Bugungi kun kechagidanda unumli,kechagidanda fayzli va omadli bo'lsin.
Boringizga shukur azizlar

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ЯХШИ  НИЯТ

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Мeн ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот.
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим.
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам.
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам.
Татирмиди айтинг бойлик ҳам,
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз.
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга.
Ҳатто жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим.
Менинг суюк бир  пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб нодонлик қилсам.
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!


𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Жума_муборак

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

​​ГУВОҲ

Инсон бу ҳаётда кўп нарсанинг шоҳиди бўлади. Гоҳида яхши бир ишининг, гоҳида никоҳнинг, гоҳида эса гуноҳнинг, ёлғоннинг…

Орифжон ҳам бугун тангри таолонинг бандаларига атаган ажиб бир кунига гувоҳ бўлди. Бир юмуш билан болалиги ўтган қишлоғига борган эди. Ишларини битириб бўлгач, ёшликдаги дўсти Муродни бир кўриб кетмоқчи бўлди. Анча йиллардан бери кўришмаган.

Таниш эшикдан ичкари мўралаб овоз берди. Лекин ҳеч қандай жавоб бўлмади. Шу яқин орага чиққандир деган ўйда шундоқ кираверишдаги уйнинг деразаси ёнида ўрнатилган ўриндиққа ўтириб кута бошлади.

Пастқам ўйлар, ҳовли Орифжоннинг болалик хотираларини уйғотди. Мурод иккаласи доим бирга ўйнашар, бирга дарс тайёрлашар, мактабга ҳам бирга бориб-келишар эди. Дўсти ота-онасига ёлғиз эди. Орифжон қачон келса, мана шу деразадан бўйини чўзиб дўстини чақирар, сўнгра ўйнагани чиқиб кетишар эди.

Аммо кейинчалик бу ҳол йўқола борди. Қачон дўстини чақиргани келса, уни кўзлари кўкарган, йиғидан шишиб кетган бўларди. Гоҳида эса: “Эй Худо, отам бугун ичиб келмасин, онамни урмасин, ўзинг инсоф бер, эй Худойим”, деб кўзларида ёш ила дуо қилаётганининг устидан чиқарди.

Эсида, Муроднинг бечора онаси калтак ея-ея оламдан ўтган эди. Орадан қанча йиллар ўтиб кетди. Балки отаси ҳам бандалик келтиргандир. Қаровсиз ҳувиллаётган ҳовли миясига шу фикрни келтирди.

Муроднинг ўзи-чи, нима қиляпти экан?...
Орифжон шундай хаёллар оғушида экан, ичкаридан овоз эшитилгандай бўлди. Ўрнидан туриб, очиқ деразадан ёшлигидаги каби ичкарига мўралади. Мўраладию ҳайратдан қотиб қолди.

Дўстининг айни ўша дуо қиладиган ўрнида кекса чол қўлларини титраган кўйи: “Эй Худо, ишқилиб бугун ичмасин-да, ўзинг инсоф бер ўғлимга, эй Худо”, деб илтижо қилар, кўзларидан сизиб чиқаётган ёшлар ажинлари оралаб пастга юмалар эди…


Ҳасан Абдиев, Паркент тумани

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

​​Dunyoda internet o'chib qolsa nima bo'ladi? 🤔

🌐 Internet 1983-yildan beri mavjud bo'lib, 4 yil ichida esa u dastlabki 50 mln foydalanuvchilarga ega bo'ldi. Telefon foydalanuvchilari borasida ham xuddi shunday ko'rsatgichni qayd etish uchun 75 yil vaqt ketgan.

📵 Endi tasavvur qilib ko'ring ayni paytda internet o'chib qolsa nima bo'ladi?

🔹 Jahon miqyosida o'rgimchak to'ridan foydalanuvchi 5 mlrd dan ortiq foydalanuvchi shunchaki internetsiz qoladi;

🔹 Har kuni yuboriluvchi 247 mlrd onlayn xabarlarning bari egalariga yetib bormaydi.

🔹 Kuniga o'rtacha 2-3 soat internet uchun ketkizadigan vaqtingizni chet tillarini o'rganish, sport bilan shug'ullanish yoki shunchaki musiqa chalishni o'rganishga sarflashingiz mumkin;

🔹 Turli ilmiy ma'lumotlar qidirish uchun Yandeks brauzeri orqali 5 mlrd qidiruv amalga oshiriladi, endi bularning bari kutubxonalardan qidiriladi;

🔹 Dunyo miqyosida oilalar o'rtasidagi ajrimlar soni 20-30% ga qisqaradi. Chunki dunyoda har 8-oila ijtimoiy tarmoqlar orqali tanishish natijasida turmush qurgan.

🔹 Internet do'konlari orqali har yili 20 trln AQSH dollari va millionlab internet tarmog'i orqali faoliyat yurgizadigan ishchilar va kompaniyalar kasodga uchraydi.

💁‍♂️ Xulosa qilib aytganda internet o'chib qolishi bu yaxshimi?

🎯 Albatta yo'q!

😌 Agar internet bo'lmaganida balki siz ham bizni kuzata olmayotgan bo'lar edingiz.

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бировнинг ҳаққи.

- Шу нарсаларимни сотмоқчийдим, ийманибгина қўлида тўрт ойлик чамаси чақалоғини кўтариб олган жувон ишлатилган нарсалар олиб сотувчи аёлга илтижоли боқди.

- Боламга чақалоқлар бўтқаси билан таглик олмоқчийдим, илтимос ола қолинг, ялинди аёл.

- Ҳаммасига 30 минг бераман.

- А ? Ахир яп-янги кўйлаклар-ку, опа ! Бир марта кийилган холос.

- Ана кийилган экан-ку ! Бешта кўйлакка 30 минг. Бўлмаса бошқага кўрсатинг.

Жувон атрофдагилардан уялиб кетди.

- Майли, олақолинг, - деди йиғлагудек бўлиб.

Сотувчи аёл куймалана-куймалана ҳамма ерни қараб чиқди. Сўнг жувонга гап қотди:

- Қизим, пулим тугаб қопти, шу атрофда турсангиз кечга ташлаб ўтсам бўладими ? Албатта, бераман. Бировнинг ҳаққи керак эмас менга.

Жувон нима дейишини билмай қолди. Таваккал майли деди. Уят ва номусдан йиғлаб юбормаслик учун лабини тишлаб, боласини қаттиқ қучоқлаганча йўлакка қараб юрди...

Орадан бир ой ўтиб автобусда икки аёлнинг суҳбати қулоғига чалинди.

- Ҳаммаси ёниб кул бўлибди. Ҳеч нарса қолмабди. Энди ундай уйни қургунча она сутим оғзимга келар.

Жувонга овоз таниш туюлди. Ялт этиб орқага қаради. Нигоҳлар тўқнашди. Сотувчи аёл шошганча сумкасини ковлади.

- Жон синглим рози бўлинг, - деди йиғлаб.

- Қўяверинг, мен розиман. Янги уйингизга ишлатарсиз, - деди жувон ва кейинги бекатда тушиб ёшли кўзларини артиб олди.

Саида Ибодинова.

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🌿 Istig‘for ila qancha-qancha bo‘ydoqlar uylangan, qancha-qancha bemorlar shifo topgan, qancha-qancha bepushtlar farzandli bo‘lgan, qancha-qancha faqirlar boyigan, qancha-qancha g‘am-qayg‘ular arigan va qancha-qancha mahzunliklar xursandchilikka aylangan.

Shunday ekan, istig‘forni ko‘paytiring!

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#fikrimcha

Senga dardlarini, muammolarini aytishsa, bu shikoyat qilish emas, senga ishonganliklari uchundir balki.
Lekin buni noto'g'ri tushunadigan insonlar ham bor ekan oramizda.


𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

АЁЛНИНГ МАКРИ...

Бир киши йўлда кетаётса, бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак:
– Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи? – деди.

Аёл бироз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто, унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл:
– Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин, деб шундай қилдим, – деди.
Эркак:
– Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?! – деди.

Аёл ўрнидан турди-да, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак” деб ўйлади.

Аёл қишлоқ аҳлига:
– Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди – деди.
Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан хурсанд бўлиб, унга кўп совға-саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради.

Аёл:
“Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга озор берсанг, сени ўлдиради. Агар у сендан рози бўлса, сени бахтли қилади” – деб жавоб берди.

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ОНА.

Янги келин бўлиб тушган кезларимда саксон ёшдан ошган қайнона бувимиз касал бўлиб қолди. Айниқса, охирги уч кун оғир бўлди. Билинар-билинмас нафас оладилар. Охири томоқларидан сув ҳам ўтмай қолди. Қариндош-уруғлар йиғилиб, галма-галдан тепаларида ўтириб чиқишади. Кўпроқ қайнотамга зўр келди. У киши волидасининг тепасида юм-юм йиғларди. Юзини юзига қўйиб, онажон, берган сутингизга рози бўлинг, ожиз банда эканмиз, қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти, деб мўлтирар эди.

Тўртинчи кунга ўтар кечаси кампир секингина кўзини очди. Бунга атрофдагилар ғимиллаб қолди. Қайнотам онасининг қўлларини кафтларига олиб, силаб-сийпаб ўпиб қўйди. Кампир ўғлига, энгаш дегандек имо қилди. Ўғил, жон қулоғим сизда, деб энгашди.

-Болам, қорнинг оч эмасми? Булар сенга овқат бердими? Қорнингни очириб юрма тағин...-дея олди аранг.
Бу онаизорнинг охирги сўзлари бўлди...


ОҲҲ ОНА НАҚАДАР БУЮКСАН. ҲАТТОКИ ЎЛИМ ТЎШАГИДА ҲАМ БОЛАМ ДЕЙСАН ОНА....

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Yangi yil tadbirlariga borish uchun salonga kirgan ayollar bilan prank
😁😁😁

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

📖 ТУПРОҚ КАБИ БЎЛ!

Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:

– Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.

Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:

– Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.

Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:

– Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.

ҚИССАДАН ҲИССА: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади.  Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик.

Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.


𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

Бир кун
ортда қолади бари,
Тупроққа бош қўямиз бир - бир.
Ҳар сониянг ўтгани сари,
Жуда тотли туйилар умр.

Бир кун
ташлаб кетамиз ўшал,
Сенга жоним ҳалак деганни.
Тирикликни англаган маҳал,
Йўл қолмайди ортга қайтгани.

Бир кун
қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўшилар марҳум.

Бир кун
қадрин биламиз тайин,
Шамолларда учган умрнинг.
Кечикяпмиз кун ўтган сайин,
Пешонасин ўпинг бугуннинг!

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим  бўғзимга тиқилиб қолди...

• • •

"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бугун ялдо кечаси, бу қишнинг энг узун туни

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади.

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Yangi yil musiqasi

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ассалому алайкум! Хайрли тонг!

Аллоҳим бугунги кунингизни ҳайрли ва барокатли қилсин

🌳 Хонадонингизга тинчлик,
🌳 Рўзғорингизга барака,
🌳 Ишларингизга омад,
🌳 Чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир янги кунни бошлаймиз!

Янги кунингиз барокатли ўтсин, азизлар!!!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Одам боласида бир қизиқ феъл бор. Туғилиб ўсиб вояга етишни бошлаганида телефон экранига чиройли қизларнинг расмини қўйишни бошлайди. Телефон хотирасини очиб кўрсангиз деярли 90 фоизи таниқли, чиройли қизлар. Бу ҳолат то уйлангунича давом этади. Уйлангандан кейин табиийки келиннинг расми эстафетага келади. Бироз ўтиб фарзанли бўлганда фарзандлар расми, ундан кейин набиралар. Энг охирида эса, ҳеч кимга керак бўлмай қолишни бошлаганида, буни сеза бошлаганида, ҳис қила бошлаганида эса ота ва онасининг расми эгаллайди...

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

✅ Эрта тонгдан қилиш керак бўлган ажойиб одатлар

➖ Тиш ва тилни тозаланг. Чунки унда жуда кўп микроблар жойлашади. Бу эса оғиз ҳидланиши ва бошқа касалликларга сабаб бўлади.
➖ 1 стакан сув ичинг. Бир бўлак лимон қўшилса янаям яхши. Бу жигарни тозалайди ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
➖ Пиёда юриш ва тонгги машғулотлар кайфиятни кўтариб иш қобилиятини оширади

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…
Subscribe to a channel