❓Нима учун одамлар тирноқларини кемиришади?
🤔Ўйчанликдан тортиб асабийлашишгача. Тирноқларни тишлаш одати стрессдан келиб чиқади. Стрессдан қутулиш учун шу одатни бажаришади.
👨👩👧👧Оиладаги носоғлом муҳит. Бола ота-оналарнинг тирноқларини қандай тишлаётганини кўради. Худди шу тарзда болалар ҳам буни одатий ҳол сифатида қабул қилишади.
😡Агрессияни ҳис қилиш. Бошқа бир назария тирноқларни тишлаш одатини инсон ўзига нисбатан бўлганда такрорлайди.
😔Нимадандир безовталик. Одамларни доимо нимадир безовта қилади ва хавотирни жиловлаш учун улар турли хил одатларни ўзлаштиришади. Масалан, сочларни бармоғига ўраш, ёқаларини доимий равишда тўғрилаш ёки тирноқларини тишлаш.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
╭════════════════╮
🌹Ассаламу алайкум
🍃ва раҳматуллоҳи
🦋 ва барокатуҳ
╰════════════════╯
#хайрли_тонг 🌞
Аллоҳ бугуннинг ҳар лаҳзасига баракот берсин!
🌼 Ундан унумли фойдаланишингизни насиб этсин!
☺️ Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!
🌅 Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли булсин!
•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌱🌹🌱 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса,
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌷Ажабмас, бирма бир ижобат бўлса...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир кичик қалб сохибимиз аслида...
Агар бошқа қалбларга севинч улаша олсак, бу қалбимиз самолар каби бепаёндир...
Ўзингиз ҳар недан яхшилик топинг ва улашинг...
Бу мукофоти бор амалдир...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бахтли яшаш қоидалари
1. Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!
10. Энг асосийси, ўзингизни девонага солиб олинг)))
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🎧Qalam va o‘chirg‘ich
#Creative_group_ijodkorlaridan_navbatdagi_premyera
📜Hikoya
🎙 Zinnura
🎙Dilfuza Oqqush 🕊
🎙 Matnni: Odilbek o‘qidi
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Диққат #Тарқатинг
⚡️Бугун, 24 феврал - Оилавий тинчлик ва хотиржамлик куни экан
Ушбу кун шарафига эркаклар бугун ҳамма нарса қилишлари мумкин. Хотинларга эрлари билан жанжаллашишлари, телефонларини титишлари ва дўстлари билан кўчага чиққанларида безовта қилишлари мумкин эмас.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
💿 Peshonamdagi nur. 2-qism
️𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ushbu audio kitobni barcha tinglashlari shart!
Жума Айём муборак, азиз диндошим!
Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Нега жума куни Каҳф сурасини ўқиймиз
Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
Яна бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, жума куни ушбу сурани тиловат қилишнинг фазилати бисёр экан. Кимки ҳар жума «Каҳф» сурасини тадаббур билан ўқиса, дунё ва охират яхшилигига мушарраф бўлар экан.
Демак, «Каҳф» сурасини
ўқишга шошилайлик!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🕌 ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Нега муслим аёлнинг
Қўлини ушлаб бўлмас?
Сўради бир донишдан
Англиялик эси паст
Дониш ҳам савол берди
Илм қаърин қўридан
Ушлайсизми ўзингиз,
Қиролича қўлидан?
Йўқ албатта, ҳеч қачон
Деди анов ярамас
Ахир у қиролича
Кўзига тик қаралмас
Ана, тўхтатди дониш
Ахир у қиролича?
Бизда ҳар бир муслима
Малика ўз ҳолича...
Тўхтамади, у қайсар
Саволни кўпайтирди.
Рўмолдами бошяланг
Муҳим эмаску, қаранг
Бу шунчаки либоску,
Қалбидаги асосий
Энди жавоб берингчи,
Ким орифу, ким осий?
Кулиб кўзин ёшлади
Иддаодан донишманд
Дастурхонга бошлади
Олинг, меҳмон ширин қанд
Ўйламасдан қув меҳмон
Олди ўралган қандни
Дониш эса куттирмай
Тушунтирди ҳикматни
Бир очиқ, Бир яширин
Ҳаммаси бирдек ширин?
Нега қоғозсиз қандни,
Олмадинг, айтчи сирин?
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ҳикмат
Ҳеч кимни сизда ҳаққи қолиб кетмай, бировдан қарздор бўлмаган ҳолда (кечаси уйқуга ётиш учун) бошингизни ёстиққа қўйишингиз — сизни қаҳрамон, ботирлигингизга далолатдир.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
@Qalbimdan_sado
📍Ҳар куни бир ҳовуч майиз истеъмол қилинг
🔘 Қуритилган узумда витаминларнинг 80 фоизи сақланиб қолади. У юрак қон-томирлари ва буйракларнинг меъёрий ишлаши учун муҳим бўлган катта миқдордаги калийни ўз ичига олади.
✔️ Шунингдек, майиз танадан токсинларни чиқариб ташлашга ҳам ёрдам беради.
🔹Бундан ташқари, қуритилган узум таркибида асаб тизимини мустаҳкамловчи Б гуруҳи витаминлари мавжуд.
Майиз узумдан кўра яхшироқ, ҳазм бўлади. Ишлатишдан олдин майизни ювиш ва ундан қайнатма тайёрлаш керак. Ундан организм максимал даражада фойдали моддалар олади.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
«Опа мени йўқлаб келинг.
Сиз Онамга ўхшаб келинг! »
"Опа мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман Она меҳрин,
Сиз Онамга ўхшаб келинг!
Юракинам кетмай нураб,
Жигарингиз ҳолин сўраб.
Шойи рўмолларни ўраб,
Сиз Онамга ўхшаб келинг!"
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ!
Машойихлардан бири ҳикоя қилади: "Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда ҳеч нарса қолмади", дедим".
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни егин" деди ва бироздан сўнг менга: "хурмо еганинг учун катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо сенинг баданингга сингиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларингга озуқага айланмокда", деди.
Шунда англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам онгимга сингиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар, ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".
"Ҳикматлар чашмаси"дан
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
ДЎСТИМГА ХАТ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТИМ!
Менга дўстларинг ташлаб кетганини айтасан. Мен айтаманки, дўст ташлаб кетмайди. Муаммо шуки, сен “дўст” лафзини ҳар қандай ўткинчи кимсага ишлатавергансан.
Инсонлар ҳар замонда бир хилдир. Баъзида юзта туянинг ичидан минадигани чиқмаганидек, инсонларнинг ичидан ҳам дўст топиш мушкул бўлиб қолади. Қадим аъробийлар: “Танишларингни кўпайтир, дўстингни камайтир!”, дейишган экан. Аммо биз бу насиҳатни олмадик. Ўз юкингни ўзинг енгиллатавер. Кўп инсонлар ортиқча юк бўлишдан бошқасига ярашмайди.
Сен сараланган инсон бўл. Рангингни асра. Ҳодисалар инсонларнинг ғалвиридир. Уларни саралаб олади.
Сенинг кўз ёшларингни артадиган киши билан сенга “йиғлама” дейдиган кишининг ўртасида фарқ бор.
Сен синганингда, йиқилганингда қўлингдан тутиб кўтарган ва “мен ёнингдаман” деган киши билан “бирор бир эҳтиёжинг бўлса менга айтавер” деган кишининг ўртасида катта фарқ бор.
Аҳволингни суриштиришганда “мен яхшиман” деганингда овозингдаги синиқликни, кўзларингдаги маюсликни англаб олган киши билан “мен яхшиман” деган сўзларингга ишониб кетган кишининг ўртасида ер ва осмонча фарқ бор!
Саломлар бўлсин қалбингга!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Кўзингизга ёш келмасдан иложи йўқ...
P.S.: Ота-онасини хор қилган Қиёматда ҳам хор бўлади!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Мен ўзимни Aллоҳни севаман деб ҳисоблардим. Aммо билдимки муҳими Унинг сени севиши экан. Aгар У севса қалбингни Ўзидан бошқа билан машғул қилиб қўймас экан
Боязид Бистомий ҳазратлари
🪷 Аллоҳ барчамизни ўзининг суюкли бандаларидан қилсин!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#ибрат
Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
"Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон"
Ҳаётнинг моҳияти ва шифоси мувозанатни, хотиржамликни сақлай олишдир.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
☀️Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин.
✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
ЖУМЪАГА КЕЛИНГ!!!
Расм 1930 йилда олинган экан.
Кўчада, бўйра устида Жумъа намозини ўқиётганлар вафот этишган. Намоз ўқимаётган ва маҳсулотини сотиш учун намоз ўқиб бўлишларини кутаётганлар ҳам вафот этишган.
Ҳозир барчалари тупроқ остидалар. Ҳаммалари дунёда қилган ишларининг оқибатини, мукофот ёки жазосини кўрмоқдалар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: "Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (Жумуъа сураси, 9-оят)
Тирикчиликни тўхтатиб, Жумъани адо этганлар очликдан ўлмадилар. Тижоратни, молни деб Жумъани адо этмаганлар қабрларига топган дунёларини олиб кетмадилар. Намоз ўқиганларнинг ҳам, ўқимаганларнинг ҳам дунёлари кетиб, қабрларида фақат амаллари қолди.
Эй Роббим, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамизни чиройли қилгин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...
Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
💿 Peshonamdagi nur. 1-qism
️𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ushbu audio kitobni barcha eshitishlari shart!
#ибрат
Кунларнинг бирида бир инсон ўзининг хотини ва фарзандлари билан кўп ўринли машинасида узоқ сафарга чиқишди. Йўлда кетаётиб улар йўл ёқасида турган бир шахсга дуч келишди ва ундан сўрашди:
– Сен кимсан?
– Мен Пулман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.
У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки биз Пул билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари.
Улар Пулни олиб сафарларини давом эттиришди. Машина йўлида давом этар, улар эса ўзларини янада бахтиёр ҳис қилиб боришарди. Шу пайт ҳалиги одам йўл ёқасида яна бир шахсга дуч келди ва ундан сўради?
– Сен кимсан?
– Мен Куч-қудратман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.
У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки Куч-қудрат билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари. Улар Куч-қудратни олиб сафарларини давом эттиришди. Шу тарзда улар йўлларида давом этишди ва ўзлари билан Роҳат, Орзу-ҳавас ва Ҳавойи нафс каби шахсларни йўлдан бирма- бир олиб кетишди. Йўлда улар яна бир шахсга дуч келишди. Отаси у шахсдан сўради:
– Сен кимсан?
– Мен Иймонман, – жавоб берди ҳалиги шахс.
Ҳалиги одам, хотини ва болалари бир овоз билан жавоб қайтаришди:
– Йўқ, ҳали вақти эмас. Биз бу сафаримиздан маза қилиб роҳатланишни хоҳлаймиз. Сен эса бизларни бу нарсалардан чеклайсан. Биз эса бунга дош бера олмаймиз ва натижада сенга садоқатли бўла олмаймиз. Бу - биз учун оғир юк. Машинамизда эса сенга етарли жой йўқ. Лекин сенга ваъда бериб айтамизки, биз кўп ўтмай сени олиб кетиш учун олдингга қайтиб келамиз.
Улар уни йўлда қолдириб сафарларини давом эттиришди. Ҳеч қанча юрмасларидан туриб, йўл четида “Тўхта” деб ёзилган белгига дуч келишди. Белги ёнида бир шахс турарди. У шахс машинадаги одамга туш дегандек ишора қилди ва олдига чақириб деди!
– Сеннинг сафаринг тугади. Қани, мен билан юр!
У одам қўрқувдан дағ-дағ титради ва бир сўз ҳам айта олмади.
– Мен сенинг машинангдан Иймонни излаяпман. У сизлар биланми? –
гапини давом эттирди ҳалиги шахс.
– Йўқ, биз уни сал орқароқда қолдирдик, агар рухсат бера олсанг, биз уни бориб олиб келардик. – Сенда орқага қайтишнинг имкони йўқ. Сафар тугади!
– Лекин менда Пул, Куч-қудрат, Роҳат, Орзу- ҳавас бор…
– Улар сенга фойда келтира олмайди ва сени Унинг олдида ҳимоя қилолмайди. Ақалли биттаси ҳам! Сен бу сафаринг ниҳоясида уларнинг ҳаммасини ташлаб кетасан, фақат Иймондан ташқари! Ҳа! Сал орқада ташлаб кетганинг – Иймондан ташқари.
– Сен ўзи кимсан?
– Мен Ўлимман! Сен сафар давомида ёдга олмаган ва эътибор бермаган
– Ўлимман!
У одам тўрт-беш қадам ташлаб машинасига қаради. Машинада сафарни давом эттиришга ҳозирлик кўраётган хотини болалари ва “содиқ” ҳамроҳларини кўрди-ю, қўлидан ҳеч бир иш кела олмаслигини ўйлаб, Ўлим билан бирга кетди…
Ха азизлар, ҳар бир одам ўз сафарини ўзи якунлайди. Сафарида кимни хамроҳ қилиб танлаш имкони ҳам ўзининг қўлида. Фақат бир нарса мавҳум, сафарингининг қачон тугаши.
@Qalbimdan_sado