Тўрт нарсадан ҳеч қачон уялманг:
— эски кийимлардан;
— камбағал дўстлардан;
— қари ота-онадан;
— оддий ҳаётдан.
Хайрли тун азизларим.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Донишманддан сўрашибди:
— Эр-хотин урушиб қолса, ким биринчи узр сўраши керак?
— Аллоҳдан кўпроқ қўрққани!
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
- Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, - дебди.
Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:
"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"
P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Achchiq_kulgu
♥ Kim ko'proq yolg'onchi,
qizlarmi yigitlarmi...?
Aslida ikkisiyam birdek
aldoqchi...!
Faqaaaaaaaaat..........
Yigitlar CHIIIIIROYLI aldaydi...!
Qizlar esa BOOOPLAB
aldaydi......
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Qishloqning oqshomlari baribir boshqachada😊🥰
Ertaga diydor qadar omon bo'ling.
Xayrli tun hammaga 😴😴😴
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
♥️♥️♥️
Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар” – деганлар.
✅Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
✅1 дақиқаси 58 кундан афзал
✅1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
✅1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал
Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
✅21 кеча: 30-март (шанба)дан — 31-март (якшанба)га ўтар кечаси;
✅ 23 кеча: 1-апрел (душанба)дан — 2-апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
✅25 кеча: 3-апрел (чоршанба)дан — 4-апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
✅27 кеча: 5-апрел (жума)дан — 6-апрел (шанба)га ўтар кечаси;
✅29 кеча: 7-апрел (якшанба)дан — 8-апрел (душанба)га ўтар кечаси.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
📝Туҳмат ёхуд Қайтар дунё...
Ўқинг сизга илиндим...
Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".
🌸
#Etibor
E'tibor berib yesak ovqat kiyimimizga tommaydi,
E'tibor berib gapirsak kimnidir diliga tegadigan gap gapirib qo'ymaymiz,
E'tibor berib yursak oyoq kiyimizmizni loyga chaplamaymiz,
E'tibor berib svetafordan ko'chalardan hech qanday halokatsiz o'tamiz!
Etibor bersak oila a'zolarimizni dili hushlanadi 💜
Bu ro'yhatni oxiri yo'q...
Ro'yxatni davom ettiring✍....
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Мияни ривожлантирмоқчи ва стрессдан чиқармоқчи бўлсангиз, қуйидаги машқ айнан сиз учун...
⠀
Агар диққатингизни жамлай ололмаётган бўлсангиз, асабингиз бузилиб, хаёлингиз тарқаб кетган бўлса — “Бармоқлар гимнастикаси"га бир неча дақиқа вақт ажратинг.
⠀
Бармоқлар гимнастикаси — бу, мияни тинчлантирувчи, мия фаолияти алмашганда фаолликни оширувчи машқ.
Атиги 2 дақиқа давомида бажарилган ушбу машқ мияга 10 дақиқали ҳордиқ беради!
⠀
Ушбу машқ жой, вақт ёки ёш танламайди!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
- Вой дадаси ойлик олдингизми?
- Йўқ. Опен бюджетчиларга овоз бериб келяпман. 😂
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
ЖИГАРЛАРИМ
Жонинг учун жигарларинг куяр экан
Суйса фақат ана шулар суяр экан.
Ўзгаларчи юрак бағринг ўяр экан
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Отам-онам ташлаб кетган ёдгоримсиз,
Йўғ-у борим юрагимга мадорим сиз
Менинг учун уюлмаган қабоғингиз
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Оғзидаги еб турганин менга тутган
Мени деса, ҳатто, ташвишин унутган
Сўзида бол ширин шакар шарбат тутган
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Сизлар билан яйраб кетар бу жонларим
Қанотимсиз учишга бор имконларим.
Меҳнаткаш- у камтар , сабрга конларим
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.
Улар боис яшнаб турар кўнгил боғим
Гар йиқилсам суянгувчи улкан тоғим.
Дуоларим ижобат эт эй , Аллоҳим
Бахтимга соғ-омон бўлсин жигарларим
🚀Яқинларга Ҳам Улашинг!
❤️ - Биз билан соғлом юринг!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бахт нима?
🟢 Рўза тутганмисиз?
Бахт — ифторликдаги бир қултум сув.
🟢 Мактабдан уйингизга ташаккурнома олиб келганмисиз?
Бахт — шу ташаккурномани кўриб онангизнинг кўзларида йилтираган томчи.
🟢 Орзу-мақсадларингиз ҳақида гапириб турасизми?
Бахт — сизнинг гапларингизни диққат бўлиб эшитиб турган отангиз.
🟢 Қўлингизга тикан кириб, лўқиллатиб оғритганми?
Бахт — ўша тиканнинг чиқиб кетиши.
🟢 Саратондаги ёмғирни кузатганмисиз?
Бахт — ўша ёмғирда ердан кўтарилган ҳовур, ҳид.
🟢Икки дақиқа ёғиб, сўнг эриб йўқ бўлган қорни кўрганмисиз?
Бахт — ўша икки дақиқа.
🟢 Ука, ака, опа, сингилингиз борми?
Бахт — уларнинг бўйнингиздан қучоқлаб, юзингиздан ўпиши.
🟢Кун билан тун оралиғидаги сонияларни кўрганмисиз?
Бахт — ўша шафақнинг алвон ранги.
🟢Кимнингдир кўзларида ўзингизни кўрганчалик севилганмисиз?
Бахт — ўша кўзлардаги аксингиз.
🟢Ухлашдан олдин хайрли тун тилайдиган кишингиз борми?
Бахт — ўша кишингизга хайрли тонг дейишингиз.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Xayrli tun.
Allohga omonatmiz barchamiz.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
– Насиб бўлса, отдай бўлиб кетади. Томоғини рўмолча билан боғлаб юринг. Кейин, манави доридан кунига уч маҳал ичиринг.
Онам бир қўлини узатиб, дорини олди. Бу пайтга келиб, укам анча тинчланиб, уйқуга кета бошлаганди.
– Худога шукр, ухламоқчи. Кўзи илиняпти… – деди онам қувониб.
– Ҳа, индаманг, бирпас ухласин. Манави ерга ётқизинг. – Дўхтир ора-сира кириб-чиқиб юрган хотинига: «Чой-пойга қаранглар»,- деди.
Уй бекаси дастурхон ёзди. Онам билан менга чой узатди. Бир бурдадан нон еб, бир пиёладан чой ичдик.
– Энди кета қолайлик. Уйда болаларим ёлғиз қолган, – деди онам. – Дўхтир бува, сизга катта раҳмат. Илоё, қўлингиз дард кўрмасин. Болаларингизнинг ҳузурини кўринг. Бу дорига неча пул берайлик?
– Ҳа, шу… – дўхтир арзимас пул айтди, аммо онам каловланиб қолди.
– Кечирасиз-да. Шошганимдан, пул ҳам олмай чиқиб кетибман…
– У-ҳу, тушунаман. Онасиз-да. Эрта-индин етказарсиз…
– Раҳмат. Илоё, кам бўлманг.
Дўхтирнинг уйидан чиққанимизда хуфтон кириб, қишлоқда ғимир-симир тинган эди.
– Ўзларинг қўрқмайсизларми? Хўжайин қаерда? – сўради дўхтир.
– У киши ишга кетганди… – онам негадир чуқур хўрсинди.
– Ҳа, қайда бўлсаям, боши омон бўлсин. Ҳаммамиз ҳам рўзғор, бола-чақа деб яшаб юрибмиз.
Онам бошқа гапирмади. Йўлга тушдик. Онам ухлаб қолган укамни адёлга ўраб олганди. Теварак жим-жит. Фақат ён-атрофдан итларнинг ҳургани эшитилади. Ерда қор бўлгани учун ғира-шира ёруғлик бор эди. Бир маҳал онам негадир ҳиқ-ҳиқ қила бошлади. Сер солиб қарасам, йиғлаяпти…
– Нега йиғлаяпсиз, она? – деб сўрадим.
Онам аввалига жавоб бергиси келмади, кейин бурнини яна бир тортди-да, укамни янаям қаттиқроқ бағрига босди.
– Биласан-ку, кўнглим бўш. Ҳар нарсага кўзимга ёш келаверади... Укангнинг иситмаси тушганига хурсанд бўлиб… – онам бошқа гапиролмади.
Бироз юргач, совқота бошладим. Онам буни сезди-да, жемперини ечиб берди..
– Ма, буни кийиб ол. Совқотяпсан. Энди сен касал бўлиб қолмагин.
– Буни мен кийсам, сиз совқотиб қоласиз-ку! – дедим.
– Йўқ. Мен юрсам, исиб кетавераман… Ма, кийиб ол.
Онам мени мажбурлаб, жемперини кийдирди. Иссиққина экан. Танимга роҳат кирди, аммо энди бошим совқотаётган эди. Пича юргач, онам қизариб кетган бурним ва қулоқларимга қараб, чидолмади. Рўмолини ҳам ечиб берди, ўзи бошяланг қолди.
– Ма, буни бошингга ўраб ол.
– Она-аа? – дедим буни истамай.
– Айтганимни қил, болам. Укангга ўхшаб, иситмалаб қолсанг, мен сени бундай кўтариб юролмайман.
– Сизнинг бошингиз яхламайдими?
– Айтдим-ку, юрсам исиб кетавераман. Каллам ҳам қизиб кетади, шу рўмоллар оғирлик қилa бошлайди… Ма, болам, айтганимни қил. Шуни ўраб олгин. Кечаси ҳеч ким кўрмайди.
Онам мажбурлаб бошимга рўмолини боғлаб, қулоқ-бурнимни ўраб ташлади. Қизларга ўхшаб қолдим. Аммо бирдан танимга ором кирди. Исидим. Уйгача шундай бордим. Онам эса укамни қўлидан қўймади, бирор жойда тўхтаб дам ҳам олмади.
Уйга боргач, укамни бешикка ётқизди. Кун бўйи йиғлайвериб, ҳориб кетган эканми, укам бир ғингшиди-ю, яна дарров ухлаб қолди. Онам боя овқатга улгурмаган экан-да, катта синглим овқат қилибди. Кам қилган экан, ўзлари еб, бизларга бир коса қолдирган экан. Онам уни иситиб, менинг олдимга қўйди.
– Сиз ҳам енг, – дедим.
– Йўқ, сен еявер. Биласан-ку, кўп юрсам, бир жойга борсам, овқат егим келмайди… Олақол, болам. Е! Сен ҳам катта йигит бўлибсан. Отангнинг ўрнига отаўғил бўлиб, мени дўхтирнинг уйига олиб бориб келдинг-а! Айланай сендан!
Онам мени мақтади. Эркалатди. Овқатни ҳам едирди. Тамадди қилгач, уйқу элита бошлади.
– Жойингга кириб ёт, – деди онам.
Ухлаб қолибман. Бир маҳал уйғонсам, бешик жойида-ю, онам ўрнида йўқ. Сингилларим, укам, ҳамма ухлаб ётибди. Секин туриб, даҳлизга чиқдим. Чироқ ёниқ, онам қўлларини, оёқларини уқалаб ўтирибди. Негадир спирт ҳиди ҳам келди.
– Нега ухламаяпсиз? – дедим.
– Уйқум қочди. Биласан-ку, кам уйқу бўлиб қолганман. Кир болам, сен безовта бўлма, ухлайвер…....
Davomi bor...
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бугун вақтим бўлганида мактаб вақтларимни эсладим. Эски фото-альбомни топиб, синфдошларимнинг расмларини кўриб чиқдим. Ишонасизми, бугунга қадар иккита синфдошим бу ҳаётни тарк этибди... Бири 20 ёшида, бири 25 ёшида...
Улар ҳам ҳали ўлмасликларига, яна узоқ йил яшашларига ишонишган бўлишса керак...
Очиғи ҳар биримиз шунақамиз. Ҳали вақтимиз бордек ҳаракат қиламиз. Натижада, кўп нарсадан қуруқ қоламиз:
"Вақт бор", деб ибодатни тарк этамиз; "Вақт бор", деб қариндош-уруғ ҳолидан хабар олмай қўямиз; "Вақт бор", деб илмдан қолиб кетамиз...
Аслида, ҳар лаҳзамиз охиргиси бўлиши мумкинлигини ҳис қилиб яшаганимизда, ҳаётимиз янада тотли ва мазмунли бўлар эди. Бугун ўлимни унутганимиз учун бахтсизмиз...
Умримиз бўлар-бўлмас нарсаларнинг ортидан қувиш билан ўтиб кетмоқда. Юрагимизда ҳаловат йўқ. Ўзи-чи, одам бир муддат тин олиб, сал фикр қилиши керак: бутун дунёни қўлимга киритсам ҳам, барчасини ортимдан қолдириб, барибир ўлиб кетаман-ку...
Биз-чи, аксинча: уй солишим керак; тўй қилишим керак; юқори мансабга чиқишим керак... Энг қизиғи, бу нафсларнинг адоғи бўлмайди. Бирини қўлга киритсангиз, бирини хоҳлаб қолаверасиз...
Ўлимни кўп-кўп эсланг! Қабрга қўйилиб, чириб, йўқ бўлиб кетишингизни эсланг! Қиёмат куни қайта тирилишингизни эсланг...
Шунда ҳаётингизда ҳаловат ва мазмун бўлади...
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
"КИМЛАР БАХТЛИ" БИЛАСИЗМИ!?
❗️Бахт ҳақида умуман ўйламайдиганлар бахтлидирлар!
❗️Бошқа бир инсонни кулгусидан қувонадиганлар бахтлидирлар!
❗️Яқинларига бахт улаша оладиганлар бахтлидирлар!
❗️Ўз хонадонида бахтли яшаётганлар бахтлидирлар!
❗️Аллоҳ бераётган насибасига шукр ва қаноат қила олаётганлар бахтлидирлар!
❗️Бой бўлиш учун эмас, бахтли яшаш учун интилаёганлар бахтлидирлар!
❗️Ота-онаси ҳаётлигида уларни рози қилаётганлар бахтлидирлар!
❗️Кимларгадир бахтли кўринганлар эмас, ўз хонадонига чинакам бахт улашаётганлар бахтлидирлар!
"КИМЛАР БАХТСИЗ"- БИЛАСИЗМИ!?
❗️Кўнгил бериб ҳам эътиборга эриша олмаётганлар бахтсиздирлар!
❗️Ўзгалар қайғусидан қувонадиганлар бахтсиздирлар!
❗️"Бахт бойликда" деб ўйлаётганлар бахтсиздирлар!
❗️Юрагидаги дардини айтиш учун яқини йўқлар бахтсиздирлар!
❗️Бахт ҳақида тинимсиз ўйлайверадиганлар бахтсиздирлар!
❗️Ота-онаси дуосини олмай ялло қилиб юрганлар бахтсиздирлар!
❗️Ўз уйида ҳам ҳаловат топа олмаётганлар бахтсиздирлар!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
ИСБОТ
-Нега менга ҳеч «сени севаман» демайсиз? – иддао қиларди қиз.
Йигит кулиб қўя қоларди.
Иккиси турмуш қуришди. Йиллар уларнинг оила отлиғ дастурхонига фарзанд аталмиш неъматларни тўкиб кетди.
-Тавба, шунча яшаб бу кишидан «севдим» сўзини эшитмадим-а! – фарзандларига ёзғириб қоларди гоҳида аёл.
Йиллар сочларини оққа бўяб, қўлларига ҳасса тутқазиб қўйди.
-Боболаринг мени севиб уйланмаган…- невараларига ҳасрат қилган бўлади гоҳида кампир.
Вақт чолни қазо тўшагига ётқизиб қўйди.
-Мендан рози бўл, онаси. Армонинг қолмасин, қарз сўзимни айтиб кетай: мен сени ҳар доим сев…
-Қўйинг! – унинг оғзини ёпди аёли. – Биламан. Айтмай-айтмай исботлаб юрибсиз…бир умр ношукрлик қилиб, ёзғириб келган менга чидаб яшаганингизнинг ўзи… яхши кўриш эмасми?!
Кўзёшлар ажинлар оралаб оқди. Бу йиғида айрилиқ азоби билан бирга сурур ҳам мужассам эди.
Ирода Умарова
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Рамазон ойининг 21-куни
⏱Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.
Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲
Яқинларга улашинг👇
ОНАМНИНГ ЁЛҒОНЛАРИ
Ўша куни айни шом маҳали эди. Мен оғил айвонида боғлиқ турган соғин сигирга емиш – маккапоя ташлаш учун чиқиб кетаётганимда онам укамнинг оёқ-қўлини спиртлаб, уқалаб ўтирганди, аммо неча кундан бери йўталиб турган чақалоқ ғингшиб, тинчланмаётган эди. Мен онам ҳозир чиқиб сигирни соғади, деган хаёлда ийдириш учун онасига талпиниб турган бузоқни қўйиб юбордим. Шу пайт онам уйдан укамни кўтариб чиқди.
– Муроджон, бузоқни жойига боғлаб қўй. Сигирни келиб соғаман. Укангни дўхтрига олиб борайлик, иситмаси баттар кўтарилиб, қалтираб кетяпти. – Гапини тугатмасдан катта синглимга буюрди. – Болам, сизлар уйда яхшигина ўтириб туринглар. Дарров келамиз. Ташқарига чиқманглар, кун совуқ. Адёлни бер.
Мен бузоқни аранг тортиб, жойига боғладим-да, онамнинг ёнига бордим. Синглим адёлни олиб чиқди. Онам иситмалаб ётган укамни ўраб, йўлга тушди. Мен ёнида. Қор босган, яккам-дуккам из тушган тош кўчада кетяпмиз.
– Вой, каллам қурсин-а, – деди онам анча юриб қўйганимиздан кейин. – На пул олибман, на оёғимга тузукроқ нарса кийибман. Калишда чиқиб кетибман. Сен ҳам бошингга бирор нарса киймабсан.
– Совқотмайман, чопоним бор-ку…
Юриб кетаётганимиз учунми, ҳозир ҳавонинг совуқлиги билинмаётганди. Аммо кечки изғирин забтига ола бошлади. Эгнимда чопон бўлгани билан оёғимда мактабга кийиб бўлмай қолган, «оғзи» бир очилиб, ёпилган, эзилиб қолган кроссовка эди. Ҳадемай совқота бошладим.
– Она, дўхтирнинг уйи қаерда?
– А, йитиб кетган. Эски колхоз идорасининг олдида. – Онам юришдан тўхтаб, чирқираб йиғлаётган укамнинг юзини, адёлнинг олдини кенгроқ очди. Йўл чеккасига чиқиб, бир деворни шамолга пана қилиб, эмизмоқчи бўлиб кўкрак тутди. Чақалоқ эммади. Онам унинг пешанасига қўлини қўйди. Иссиқ, «ёниб» ётибди. Онам адёлни менга узатди-да, укамни узун жемперининг олдига ўраб, яна йўлга тушди.
– Ё Художон, ўзинг шарманда қилмагин. Нима бўлсаям, дўхтир уйида бўлсин…
Онам шундай нола қилиб, тошкўчанинг из тушган жойларидан юриб борарди. Чамаси, уч километрлар юргач, ниҳоят, қишлоқ врачининг ҳовлисига етиб бордик. Йўлда мен бир неча марта тўхтаб, нафас ростлаган киши бўлдим, аммо онам укамни опичлаганича ҳадаҳа кетаверди.
Хайрият, дўхтир уйида экан. Чамаси эллик ёшларда. Семизлигидан пилдираб- бир ғалати юрар экан. Бизларни кўриб, ачиниш билан бош чайқади.
– Киринг, киринг. У-ҳу, она-бола совуқдан кўкариб кетибсизлар-ку. – Фельдшернинг бемор аҳволини кўрганида ачинганиданми, «У-ҳу, чуқ-чуқ-чуқ» дейдиган одати бор экан. Бизларни уйга бошлаётиб ҳам шундай қилди. – У-ҳу, нима бўлди бу полвонга?
– Иситмалаб ётибди. Қаранг.
Укамнинг юзи менга кўринмагани учун онамга қарадим, юз-кўзи кўкариб, оёқлари қизариб кетибди. Қаттиқ калиш урганми ёки аввалдан йиртиқ бўлганми, пайпоғининг иккаласи ҳам товонидан йиртилиб кетибди. У ердан қор кириб, оёғини қизартириб юборибди.
Дўхтир бирдан укамнинг ҳароратини ўлчади.
– У-ҳу, чуқ-чуқ-чуқ, ўттиз тўққиз ярим! Келин, шу вақтгача олиб ўтирдингизми-а? Ҳозир. – У картон қутидан икки хил дори олиб, аралаштирди-да, укол қилди. Сўнг никель қошиқнинг тутқичини укамнинг оғзига тиқиб, томоғини кўрди. – У-ҳу, қизариб, йиринглаб кетибди-ку. Шунинг учун истмалаб ётибди-да. Буни даволаш керак. – У кўрсаткич бармоғига дока ўраб, спиртлади-да, укамни чирқиратиб томоғини икки марта артди. Иккаласида ҳам бармоғи учида қон аралаш йиринг чиқди. – Олинг, бир эмизиб юборинг.
Онам «Болажоним-а…» деб укамни олди-да, дўхтирга орқа ўгириб, чақалоқни эмиза бошлади. Шунда дўхтирнинг ҳам кўзи онамнинг йиртиқ пайпоқдан кўриниб турган товонига тушди.
– Ҳозир қиш бўлса, оёғингизга бутун, қалинроқ нарса кийиб юринг. Соғлиқ ўзингизга керак. Ҳозир ичаги узилгудай биғиллаб йиғлаб ётган бу болалар ҳадемай катта бўлиб, уйланса, сиз қолиб, хотинининг пинжига кириб кетади. Жон-жон, ўзингизнинг жонингиз. Ўзингизни ҳам ўйланг.
– Шошганимдан шундай чиқиб кетибман-да... Ўзимгаям билинди. Оёғим қақшаб кетди. Майли, дўхтир, қўяверинг. Ишқилиб, болам тузалиб кетса бўлди.......
Davomi bor...
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
❤️Дўст қидирган инсон ҳам, жуфт қидирган инсон ҳам аслида меҳр излаган бўлади.
❤️Меҳрингизни яқинларингиздан дариғ тутманг, уларни севинг, ардоқланг, ширин сўзларингизни аяманг.
❤️Ахир меҳр бу бойлик, пул эмас.
❤️Меҳр бу икки оғиз ширин сўз,
битта табассумли нигоҳ ва озгина эътибор!
❤️Шу оддий, аммо бебаҳо неъматларни хеч кимдан аяманг, зеро атрофингизда бунга
лойиқ қанча яқинларингиз бор...
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🤰Хомила жинсини тахминий аниқлашга ёрдам берадиган белгилар
🫅 Ўғил фарзанд белгилари :
🧍♂ Бўлажак онанинг қорни учли бўлса (ортидан қарасангиз ҳомиладор демайсиз);
🧍♂ ҳомиладорликнинг илк ойларида кўнгил айниши, кучли токсикоз кузатилмаса;
🧍♂ шўр егуликларни кўнгли тусаса, оқсилга бой маҳсулотлар — гўшт, сут, пишлоқ истеъмол қилиш истаги ортса;
🧍♂ қўл териси қуруқлашса;
🧍♂ оёқ учи тез-тез музлаб қолса, увишиш безовта қилса;
🧍♂ аҳён-аҳёнда бош оғриқлари кузатилса бу ЎҒИЛ туғилишини билдиради
👸 Қиз фарзанд белгилари :
🧍♀ Ҳомиладор аёл қорнининг юқорироқ жойлашиши, бўкса ва белнинг тўлишиши;
🧍♀ кучли токсикоз, таъм билиш сезгисининг ўзгариши;
🧍♀ кўкракларнинг шишиб қолиши, кўкрак учи терисининг тўқлашиши;
🧍♀ мева ва ширинликларга бошқоронғилик;
🧍♀ соч толаси рангини очариши; юз терисининг қуруқлашиши;
🧍♀ кайфият ўзгарувчанлиги, инжиқлик, ваҳима ҳисси, беҳуда араз қилиш, йиғи — ҚИЗАЛОҚнинг белгисидир.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Эркакларга
Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.
Борди-ю уйда ўтирадиган ва факат болалар тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, унинг пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.
Итоаткор аёлни танласангиз, барча маъсулият сизнинг зиммангизда бўлишига тайёр туринг.
Ўз сўзига эга, қатъиятли аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам мулойим бўла олмаслиги, ҳар фикрингизга "хўп бўлади" демаслиги, мустақил фикрга эга эканлигига кўникинг.
Гўзал аёлни танлаган бўлсангиз, гўзаллигини сақлаб қолиши учун харажатларига тайёр туринг.
Qo’shimcha qilmoqchi bo’lsangix izohlar bo’limiga yozing.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир ўзига тўқ опахоним айтади:
"Закотимни олиб йўлга тушдим. Уни бермоқчи бўлиб борган одамимнинг остонасига етганимда шайтон билан анча олишишимга тўғри келди.
Қўнғироқни босгунча ичимдаги исёнчи мени то-оза фикримдан қайтаришга уринди:
"Ёлғиз аёлсан! Қийналиб юртма-юрт кезасан. Йўлда уч-уч қилиб ҳаммага пулингдан тутқазасан. Қўлингга қараб турганларинг кўп. Киримингдан чиқиминг ундан-да кўп. Тагингда машинанг бўлса нима? Мерседес саники, Ласеттини ўғлинг миниб юрибди. Малибуни кичигинг. Киши бошига биттадан. Нима бўпти? Ҳозир ҳаммада шунақа-ку! Олдин миниб юрган отига ҳеч ким пул тўламаган.
Уйинг учта бўлса нима? У уйларни ўғилларингга қилиб бергансан. Тилланг ҳам ҳали нисобга етадими, йўқми? Тошини қимматлигини айтмаса, грами унақа жа тошбосар эмас... Тағин пул олиб қайтармай юрганларинг-чи! Ана шунча!
Одамзод ўзи яхшиликни билмас экан. Савоб бўлади деб бергандинг, улар нима қилди? Ҳозир ҳамма "олсам-олсам" дер экан, битта жонинг билан нимаям қилардинг?!"
Қўлим қўнғироқ тугмасига бориб қайтди. Шайтон эса яна авжига чиқди.
"Ҳеҳ, муҳтож-муҳтож дейсан-у бу одаминг ҳам жа муҳтож эмас! Униям эри йўқ, саниям эринг йўқ. Сан" пешонам шунақа экан" деб жим ўтирмадинг-ку, тинмай меҳнат қилдинг. Бу ҳам меҳнат қилсин. Қўлдан берганга қуш тўядими ҳозирги замонда?
Бир амаллаб қўнғироқни босдим. Қаршимга ўша аёл чиқди. Илк кўзим тушгани аёлнинг бошидаги рўмол бўлди. Янги шифон шарф ўраб олибди. Малина рангида. Айни урф бўлган ранг яъни!
Ичимдаги шайтон яна висирлашга тушди:
"Мана ўлар жойда эмас экан-у бошида янги рўмол. Сен бўлсанг, уни муҳтож санаб ўтирибсан!"
Ичкарига кирдик. Уй оддий эди. Аммо кўзимга у ўртахол одамнинг уйидек кўринди.
"Э, бундан ҳам муҳтожроқ одамлар бор эди. Келган жойингни қара-ю! Олдин хеш, кейин дарвеш деган. Ундан кўра ўқитувчи опангга бер!
Ҳа айтганча, ўзи опангга яқинда икки қатор бош-оёқ сарпо қилиб бердинг-ку! Бўлди ана раччўт бўлибсан. Энди... Бир нарсани баҳона қил-у, гапни тўғрилаб, пулни бермай секин чиқиб кет!"
Ростдан чиқиб кетмоқчи бўлдим. Аммо шу жойда сизнинг гапларингизни эсладим: "Йўқ, барибир беришим керак. Атай бировнинг бошини оғритиб ҳисоблатиб олганман-а, бермасам бўлмайди!"
Индамай пулни чиқариб аёлнинг қўлига тутқаздим. Кўзи бошқача чарақлаб кетди. Аммо жуда ҳижолат бўлди. Нуқул "керакмас, бир амаллаяпмиз. Ўғлим тузалиб қолса, ишга чиқиб кетади. Яна яхши бўлиб қоламиз!" дейди.
Унча ўтиролмадим. Касал ўғли кўп безовта бўлди. Ўрнимдан қўзғолдим. Аёл эса мени кузатиб ташқарига чиқди. Ёнбош туриб гапираётгандагина кўрибман. Рўмолининг пешонасидаги тошлари тўкилиб кетгани учун орқасини олдига қилиб ўраб олган экан.
Ўзига айтмадим. Аммо ичим ғалати бўлди. Шайтон ўлгурнинг фитнаси кўп экан-да! Сал қолди-я, нағмасига учиб қолишимга.
Эшик олдида аёл мени роса дуо қилди. "Ўрнини ўн баробар тўлдирсин, Аллоҳ сизга мингни баракасини берсин!" деган пайти "омин, омин" деб турдим.
Ўша пайт ичим бир тўлиқса! Қанақадир бошқача бўлиб кетдим. Кейин уйга ҳудди қанот чиқаргандек учибман. Қанақадир енгил эдим. Дунё кўзимга бошқача кўринди. Ичим равшан бўлди.
Келсам, келиним биров ташлаб кетган пулни олиб чиқиб қўлимга тутқазиб турибди-ю, анчадан бери "бераман, қарзимни қайтараман!" деб қуруқдан қуруқ алдаб чопиб юрган биттаси пулимни бериб кетибди...
"Худойла қолгур!" дедим. Ўзи аллақачон бу пулдан умидимни узиб бўлгандим. Мана насиб экан бериб кетишди. Ўша пайт чин юракдан ният қилдим:
"Э Аллоҳ мунчаям караминг кенг бўлмаса, илойим қодир қилгин, кейинги йилларда ҳам закот берай. Шу ҳузурни яна қайтадан туйишни менга насиб этгин!"
Суҳбатдошимнинг гапларини эшитиб мен ҳам таъсирландим. Бировнинг ҳожатини чиқарганингизда ичингиз чиндан-да яшнаши рост. Илоҳим, ҳаммага шайтон билан аёвсиз муҳорабалардан сўнг ана шу илоҳий ҳузурни тотиш насиб этсин.
Барчамизни "закот берувчилар" қаторида қилсин.
Амийн!🤲
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Аёлларни эрта қаритувчи одатлар
1⃣Қуёшдан сақловчи воситаларга беъэтибор бўлиш
2⃣Мева ва сабзавотларни кам истеъмол қилиш
3⃣Кам сув ичиш
4⃣Кўп ширинлик истеъмол қилиш
5⃣Газланган ичимликларни кўп ичиш
6⃣Уйқуга тўймаслик
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Она хурмони дарахтдан узиб ейишни ёқтирар экан. Шу боис ўғли волидаси учун мана шу зинани ясатиб берибди.
Ушбу манзара “Отажон, онажон, сизларни яхши кўраман” деган гапнинг исботига мисоллардандир.
Нозимжон Ҳошимжон
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Хайрли_тонг
Бугунги кунни табассум билан бошланг!
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
🌹🍃Бунинг оддий ва содда усули бу ота-онангизга яқинларингизга, яхши кўришингизни яна бир бор эслатинг. Бу билан уларга қувонч ва табассум бахшида этган бўласиз қадрлигим 🥰Бугун ўзгача кун☺️.
Бугун кечагидан аълороқ кун бўлади.
ШАНБА тонги муборак бўлсин. ❣️❣️❣️
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌿 Кўзгу...
-Ойижон, келинг бир марта хола-хола ўйнайлик.
-Майли, қизим. Мен кимни ўйнайман.
-Мен ойиси бўламан, сиз эса менинг қизим бўласиз.
-Майли, қизим, мен нима қилай?
-Мен ишдан келаман, сиз мени кутиб оласиз?
-Майли, қизим...
-Ойижон, ишдан келдингизми?
- Йўқол, чарчаганман.. Ҳаммаси жонимга тегди. Гапираверма...
Она турган жойида ўтириб қолди, чунки қизча унинг доимий гапирадиган гапини ўзига кўрсатиб берди..
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado