• Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
• Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
ОНА УЧУН САДАҚА
Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак
, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил Мен онангга садақа қил.
— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.
“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.
Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.
Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.
Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!
Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.
{{ Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда}}
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Уйғондингми дўстим?! Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону-тан.
Бугун бир қизиқдим, Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!
Ёмон туш кўрдингми, бу эмас қайғу!
"Нималар кирмайди тушга...", деганлар,
Тасаввур қилгина, миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!
Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган нон,
Қайдадир ўқидим, бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.
Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукур қил, улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, нолима, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...
Минг шукур, юртинг тинч, рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан.
Билмасанг билиб қўй, минглаб мусофир,
Сен тепган тупроқни топмай йиғларкан!!!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Агар қалбингни оғритаётган бўлсалар, хафа бўлма!
Аллоҳнинг: “Мен синган қалблардаман”, деб айтганини унутдингми?!
Румий
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
• Аллоҳни рози қилиш учун саҳарликка турганларга;
• нафсига зулм қилиб, сабр этганларга;
• зоҳиридан тортиб ботинигача ёмонликдан тийилганларга Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари бўлсин!
Амин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
– Яхшимисиз?
– Ҳа, яхшиман, болам, яхшиман. Мендан хавотир олма. Жойингга кириб ётавер.
Эрталаб турсак, укам яхши, аммо онам бошини кўтаролмайди…
– Дори олиб келайми? – дедим ёнига ўтириб. Онам эса менинг қўлларимни маҳкам ушлади. «Ёниб» ётибди.
– Мендан хавотир олма, Муроджон. Ҳадемай ўтиб кетади. Биласан-ку, кечаси яхши ухлолмасам,баъзан шундай иситмам чиқиб туради.
– Пул беринг, дўхтирнинг уйига бориб келай. Ҳам, кечаги қарзимизни бераман.
Онам чуқур хўрсинди.
– Индама қани. Отанг Янги йил арафасида келаман деганди. Унгача ҳали ўн беш кун бор. Бугун-эрта телефон қилиб қолаp
Холиёр Сафаров
Tamom.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Мендан кечки МОТИВАЦИЯ
Устоз ўз ўқувчисини камондан ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, Устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
— Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? — сўради ўқувчи.
— Мен сендан иккинчи ўқингни эмас, биринчи ўқингни олиб қўйдим, чунки биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
— Аммо нима учун? — ҳайрат билан сўради ўқувчи.
— Чунки ўқ узаётиб, сен захирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг, мана шу хотиржамлик, инсоннинг энг катта душманидир, — деди Устоз.
Ҳулоса: "Ҳали вақт бор" ёки "Кейинроқ имкон бўлади" деб умрингизни беҳуда ўтказиб юборманг! Ҳар бир имкондан охиргиси каби фойдаланинг. Шундагина муваффақиятга эришасиз!
☺️☺️☺️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: «Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин!».
Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади.
- Йўқ. - деди устози унга. - Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.
Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади.
- Кўрдингми, - деб кулди рассомнинг устози. - Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган - ислоҳ этадиганлар жуда кам.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ўқитувчи илтимоси
Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос, фарзандлар ёнини олманг.
Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос, фарзандлар ёнини олманг.
Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос, фарзандлар ёнини олманг.
Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос, фарзандлар ёнини олманг.
Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос, фарзандлар ёнини олманг.
Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг, оталар, ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг, оналар, ғафлатда қолманг,
Оталар, илтимос эътиборсиз бўлманг.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🟥 Бизга ёрдам берадиган ранглар!
Ранг терапияси усули стресс, ёмон кайфият, уйқусизлик ва ҳатто бош оғриғига ижобий таъсир қилиши мумкин.
Турли хил ранглар бизга ҳар хил таъсир этади, баъзилари тинчлантиради ва позитив кайфиятни уйғотади, бошқалари аксинча, ҳис-туйғуларни уйғотади ва уларни кучайтиради!
🟧 Олов ранг - бу ранг ҳаёт мақсадларини жонлантиради, депрессиядан чиқаради, ақлий фаолиятини ривожлантиради!
🟩 Яшил - бу ранг салбий ҳис-туйғуларни йўқотади, ижобий томонга мослашади!
🟦 Мовий - тинчлантирувчи таъсирга эга, қон босимини пасайтиради!
🟥 Қизил - қон айланишини яхшилайди ва адреналинни оширади. Оптимизмлик ортиб боради!
💗 Пушти - роҳатланиш ҳисси, хотиржамлик, бу ранг ранг терапияси усули сифатида ишлатилиб, босимни бартараф этиш имконини беради!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Уйда аёл шоҳ бўлса
Шердек яша умрингни,
Ёнингда бир моҳ бўлса.
Қуритади шўрингни,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Бўлса ҳамки давлати,
Майсадан паст ҳурмати,
Эсиз, эрнинг савлати,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Эркакнинг ўлгани — шу,
Сарғайиб сўлгани — шу,
Қаро ер бўлгани — шу,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
На жигар йўқлаб келар,
Гўдаклар дўқлаб келар,
Қизлари эрмак қилар,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Бу дунёда энг катта
Қилмиш-у гуноҳ бўлса,
У ҳам аниқ, албатта,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Аёлмас - уй эркаги,
Гуручларнинг курмаги,
Эркакларнинг эрмаги,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Фаришталар қон йиғлар,
Гадо-ю султон йиғлар,
Қўшилиб осмон йиғлар,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Аёлнинг ўрни, ахир,
Бош эмас, иссиқ бағир,
Аллоҳдан шудир қаҳр,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Вафо Мўмин, сўзларинг,
Қанийди, бир кор қилса.
Оқиб тушсин кўзларинг,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
© Вафо Мўмин
"Эркаклар аёлларга раҳбардирлар" (Нисо сураси, 34-оят).
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир кишининг яккаю ягона ўғли бор экан. У балоғат ёшига етибди. Бир кун отасидан қандай касб танлаш ҳақида маслаҳат сўрабди:
- Бирор касбни танлашинг ўзингга боғлиқ, - дебди ота.
- Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак,-дебди ўғил.
- Майли, кўшнимизнинг қўчқорини ўғирлаб кўр-чи, - дебди ота.
Ўғил қўшнисининг қўчқорини ўғирлаб келибди. Отаси ўзини хурсанд кўрсатиб:
- Яша, ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз маза қилиб уйдан чиқмай шу қўйни еймиз.
Ота-ўғил бир ҳафта маза қилишибди. Кўйни батамом еб бўлишгач, ўзларини тарозига тортишибди. Ота ўн кило семирибди, ўғил эса ўн килога озибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига боқибди. Ота кулиб:
- Эй нодон, сен ўғирлаган қўйнинг пулини ўша куни кўшнига бериб кўйганман. Шунинг учун, хотиржам семирдим. Сен бўлса бир ҳафта азоб ичида яшадинг! Шу сабаб оздинг. Ўзингга ҳалол касб танла, шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг ҳам обод бўлади, - дебди.
P.S.: Ҳаром буюрмайди дегани шу бўлса керак-да! Ҳар биримиз фарзандимизга ёшлигидан ҳалолликни ўргатмас эканмиз, бутун умр порахўр амалдорлардан нолиб ўтиб кетаверамиз!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
— Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у аввал мен салом беришимни кутади! — дедилар.
Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан бу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
— Я Расулаллоҳ! Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша кишига Жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қаср биродарим Умарда бўлишини истадим, — дедилар.
Яхшиликка ундовчи шунақа дўстларимиз бўлсин!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Рамазон ойининг яна бир тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сабр, сихат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
❗️Қабр кавловчи гўрков:
”Иссиқ-совуқ қилинган қулф-калитларни, қўғирчоқларни қабрларни ичига ковлаб, кўмиб кетаётганлар кўпайиб кетди. Кўп гувоҳи бўламиз, асосан аёллар ушланади...“
Pашк, кўролмаслик, ҳасадни орқасидан одамлар иймонидан айрилиб, шунақа қабиҳ ишгача бормоқда...
Калбингизда раҳмонга ўрин қолдирмас экансиз уни шайтон эгаллаши аниқ.
Тафаккур қилинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади,
Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз…
Мавлоно Румий
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Баъзида, кўп одамлар сизга ёрдам беришни хоҳлашади, лекин сизнинг табиатингиз ва хатти-ҳаракатларингиз туфайли улар буни қилмайдилар.
P.S.: Шунинг учун ҳамма билан хушхулқ бўлинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ассалому алейкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзтдир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#табассум
Хотин:
― Бегим! Аллоҳ билан орангизда қандай махфий амалингиз бор эди-ки, мендек аёлни сизга насиб этган экан?
Эр:
― бенамоз эдим, Раббим мени сен билан жазолабди, шекилли-да)
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Дунёда ёмон одамлар йўқ.
Фақат бахтсиз одамлар бор..
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Эр хотинидан сўрабди:
— Нима учун Аллоҳ сизларни бунча чиройли қилиб яратган?
— Сизлар бизни севишларингиз учун.
— Унда нега сизларни бунча аҳмоқ қилиб яратган?
— Биз сизларни севишимиз учун...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир куни бир одам рўза тутмайдиган дўстини балиқ овига олиб борибди. Қармоқларга чувалчанг илиб, сувга ташлашибди. Кун қорая бошласа ҳам, балиқ илинмас экан. Сўнгра икки дўст қуруқ қўл билан уйга қайтишибди. Шунда ҳалиги одам дўстига қараб:
– Нимага балиқ илинмаганлигини биласизми? – деб сўрабди.
– Йўқ, – деб жавоб қилибди.
– Чунки, улар рўза тутишган эди. Кўрдингизми, биродар, балиқлар рўза тутиб қармоққа илинмабди. Биз ҳам рўза тутибгина, бу дунёнинг қармоғига илинмаймиз, – дебди.
Шундан кейин дўсти умуман қолдирмасдан рўза тута бошлабди.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Одамлар ҳеч қачон рози бўлишмайди. Сиз, яхшиси, Аллоҳни рози қилиш пайида бўлинг! Шунда асл саодатга эришасиз!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир одам бозорда ўрик сотаётган эди. Шунда, олдига маҳалласида яшайдиган таниш бир аёл келиб:
— Ўригингиз ширинми? — деб сўради.
Сотувчи:
— Татиб кўринг, — деди.
Аёл:
— Мен рўзаман.
Сотувчи:
— Ундай бўлса, олиб бориб енг. Пулини кейин берасиз. — Ўрикни тортиб берар экан, ўйлаб қолди: “Ҳозир рамазон ойи бўлмаса, демак...” — Қанақа рўза тутяпсиз?
Аёл:
—Уч йил аввал рамазонда қарзим қолган эди, шунинг қазосини тутяпман.
Шунда сотувчи ўрикни қайтариб жойига қўйди.
—Ҳозиргина бермоқчи эдингиз. Нима бўлди?
Сотувчи:
— Аллоҳга бўлган қарзингизни уч йилда бераётган экансиз, меникини ким билади қачон берасиз!? Боринг, сизга қарзга бермайман, — дебди.
P.S.: Рўзани бесабаб қазо қилганга муносабат шу эрур!
Муқаддас Рамазон ойи муборак бўлсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Сиз Аллоҳнинг суйганларисиз
Фарзга амал қилганларисиз
Ҳақ деб нафсни тийганлари сиз
Рўза тутиб юрган одамлар!
Ортса очлик, чанқоқ илдизи
Сабр қилиб, чидаб кундузи
Яшашингиз иймоннинг юзи
Рўза тутиб юрган одамлар!
Жим қулоқлар, тортинган кўзлар
Ғийбатларни айтмаган сўзлар
Шайтонларни қақшатган сизлар
Рўза тутиб юрган одамлар!
Бўлиб турар Райёнга устун
Бир амал бор оламда бутун
Сиз соҳиби, яратган учун
Рўза тутиб юрган одамлар
Синов бахт деб дилни тўқлаган
Фаришталар келиб йўқлаган.
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни мақтаган,
Рўза тутиб юрган одамлар!
Бир мақсадни қилган дилга ёд,
Чин бахт учун ўтказар ҳаёт.
Яратгандан олар мукофот
Рўза тутиб юрган одамлар!
Ризо учун талпинар юрак,
Амалингиз ниятдан дарак.
Табриклайман, Райён муборак
Рўза тутиб юрган одамлар
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ (ТОШКЕНТ ВАҚТИ: 04:45)
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида)
➖ТОШКЕНТДАН олдин:
Хонабод -14/-15; Андижон -11/-12; Наманган -9/-10; Фарғона -8/-10; Хўжаобод -12/-13; Чортоқ -09/-10; Чуст -6/-8; Риштон -6/-8; Қува -9/-12; Қўқон -5/-7.
➖ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +4/+2; Жиззах +8/+6; Денов +11/+4; Термиз +13/+6; Самарқанд +12/+9; Каттақўрғон +15/+9; Қарши +19/+13; Нурота +17/+16; Навоий +18/+16; Учқудуқ +16/+14; Бухоро +22/+19; Урганч +34/+35; Нукус +37/+40.
‼️БАРЧАГА УЛАШАЙЛИК АЗИЗЛАР СИЗ САБАБ ЯҚИН БИРОДАРИ АЗИЗЛАРИМИЗ ҲУЗУР ТОПИШСА ҚАНДАЙ ЯҲШИ!
♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado