☀️ Aссалому алайкум.
ЧОРШАНБА тонги муборак бўлсин.
✨ Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
МEНИ САҚЛА ЭЙ НАМОЗ!
Истаб-истамай ичимга тўлган ҳар турли ғуборлардан мени покла. Қулоқларим ҳар тонг қушлар зикрини туйсин. Ўпкам тонгнинг мусаффо, салқин ҳавоси билан тўлсин. Пайқаганмисан қалби йўқлар ёки қалбни беш сўмга пуллайдиганларни узоқдан ҳам таниб олиш мумкин. Улар ҳар вақт воз кечмоққа ёки орқа ўгирмоққа тайёрлар.
Мени сақла, эй Намоз!
Юзим Ҳақдан бошқасига бурилмасин, қалбим доимо у билан бўлсин. Мени ёлғиз қолдирма, эй Намоз!
Жон йўлдошим...
Биламан, ҳамма кетганда, ҳаммаси тугаганда ҳам, ёнимда сендан бошқа ҳеч ким мен билан
қолмайди.
Сен...
Мен...
Ва тупроқ...
Мени қаттиқ тут, эй Намоз!
Тугаб-битмас, кўзларимни кўр қилган ҳирсим, қулоқларимни кар қилган ўткинчи савдолар, охири кўринмаган ёлғонларга қарши тут мени. Охири умидсизлик, алам ва афсус бўлган бу оқимга мени қўйиб юборма. Ҳузурингдан менга жой бер.
«Мени қалбимдан тингла» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Дунёдаги 5 та кучли қонун.
1️⃣Мерфи қонуни.
Агар сиз нимадир бўлишидан қанчалик кўп қўрқсангиз, унинг содир бўлиш эҳтимоли катталашади.
2️⃣Кидлен қонуни.
Агар сиз муаммони аниқ тушунган бўлсангиз, сиз уни 50% ечдингиз.
3️⃣Вилсен қонуни.
Агар сиз ақл билан билимга куч берсангиз, пул сизга муаммо бўлмайди.
4️⃣Гилберт қонуни.
Агар сиз бирор иш бошлаган бўлсангиз, мақсадингизга эришиш учун фақат ўзингиз жавобгарсиз.
5️⃣Фолклент қонуни.
Агар бирор нарса ҳақида қарор қабул қилишингиз шарт бўлмаса, у нарсани унутинг ва бошқа ишларингиз билан шуғулланинг.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир ой муддат
беринг.
Уйга қайтганимда, аёлим кечки
овқатга дастурхон тузаётган экан. Уни қўлидан тутиб ёнимга ўтказдим
ва жиддий гапим борлигини
айтдим. У жим ўтириб мени
тингларди. Нафасимни ростлаб
кейинги кунларда ичимда ўйлаб
юрганимни шарт айтдим қўйдим. Сен билан
ажрашмоқчиман? Уни бу сўзларим ҳайратга солмади
ва у сокинлик билан, нега, деб
сабабини сўради. Жавобдан ўзимни
олиб қочдим, унга бу ҳаракатим
ёқмади. Нима деб айтишим керак
эди? Хотинимни севмай қўйганимга анча бўлган. Ҳозир кўнглим буткул
Дилрабога тегишли. Эртаси куни
ишдан қайтганимда, хотиним
нималарнидир ёзиб ўтирган эди.
Индамай кириб ётдим, Дилрабо
билан ўтган куним таассуротларини ўйлаб, ширин уйқуга кетибман.
Эрталаб аёлим қўлимга бир парча
қоғоз тутқазди. Унда бир шарт ёзилган эди. У мен
билан ажрашишга қаршилик
қилмаслигини ва бунинг эвазига
мендан бир ой муддат сўраган эди.
Шу бир ойни бахтли оиладек
ўтказишимизни илтимос қилди. Сабабини оддийгина тушунтирди.
Яқинда ўғилчамиз мактабга бориши
керак эди. Ёмон таассуротлар билан
ўқишни бошламаслигини
хоҳларди. Мен рози бўлдим. Унинг яна бир кичкинагина шарти
бор эди. Турмушимизнинг илк
ойидек уни ҳар тонгда уй ичидан
қўлларимда кўтариб, эшик
олдигача олиб чиқишимни сўради.
Аёлим ажрашиш олдидан ақлдан озибди, деган хаёл келдию
индамадим. Шу билан қутулсам
майли. Мени яна ўзига иситиб олади
десам, аёлимга нисбатан хоҳиш-
истагим ҳам йўқ эди. Бир ой
бегонани кўтаргандек кўтариб юрарман. Биринчи кун ғалати ўтди. Ўғлим
бизни кўриб, қийқириб юборди.
Дада нега ойимни кўтариб олдиз?
Хотиним ажрашиш хақида зинҳор
гапирмаслигимни илтимос
қилганлиги учун мен жилмайиб қўя қолдим. Ҳар тонг шундай ўта
бошлади. Хар сафар аёлимни
қўлимга олар эканман, қандайдир
илиқлик пайдо бўлаётгандек
туюларди. Мен ўзимни бошқасини севаман деб
ишонтирардим. Дилрабони олдига
ошиқардим. Бир ой бўлишига икки
кун қолганда, хотиним қандайдир
енгиллик билан қўлларимга ўзини
топширди. Қўллари билан бўйнимдан қучиб, бошини елкамга
қўйди. Орқадан бизни кузатаётган
ўғлимизни чақириб, юзидан ўпди.
Биз хақиқатда бахтли оиладек
эдик. Мен аёлимни ҳар кунгидан
ҳам маҳкам кўтариб олгандим. Худди никоҳ кунимиздагидек. Ишхонамга учиб кирдим. Ҳозироқ
бориб ҳаммасини ҳал қиламан.
Қаршимдан чиққан Дилрабога
борини айтдим. Мен сени
севмайман. Хотиним билан
ажрашмайман. Уни жавоби юзимга тушган тарсаки эди. Йиғлаб
хонасига қулфланиб олди. Мен эса
югуриб кўчага чиқдим ва тоза
хаводан тўйиб нафас ола
бошладим. Гўёки севиб қолган ўспириндек.
Йўл-йўлакай битта торт ва катта
гулдаста олдим. Мени яна оиласига
қайтара олгани учун аёлимдан
миннатдор эдим. Уруш-жанжалсиз,
чиройли ечим топганига мен уни бутун умр қўлимда кўтариб
юришимга арзийди. Ётоқхонамизга
қайта туғилган севги қанотларида
учиб кирдим. Аёлим мени кутмабди.
Ишдан қайтгунимча, жони узилган
экан. Мен кўзи кўр шунча ойдан бери оиламдан узоқлашиб, аёлим
саратон касалига дучор бўлганини
сезмабман ҳам. У ҳам бефарқ эрига дардини
айтгиси келмаган. Унинг сўнгги
илтимосининг мақсади эса
фарзандимиз кўз олдида мен ўз
аёлини ва оиласини ташлаб кетган
одам сифатида эмас, балки севувчи эр ва ота сифатида қолишимни
истаган экан. Ҳаттоки, кетаётганида
ҳам яқинлари учун ҳаракат
қилибди! Ҳаётда пул йиғиш,
машина ва уй олиш ғамида юрамиз,
бироқ бу ташвишлар деб яқинларимиз билан
муносабатларни унутмаслигимиз
керак. Ҳеч ким абадий эмас, ким
олдин, ким кейин кетади. Армонда
қолмайлик азизлар . .
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Эҳ_аёллар
Эри хотинининг туғилган кунини эсидан чиқариб, совға олишни унутибди🤣
Шунинг учун аёлингизни туғилган кунини эсдан чиқарманглар)
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
“Yetib olsangiz siznikiman!“
Gastrol konsertda qatnashgan Avaz Oxunni muxlisi😂
Haqiqiy muxlis ekanlar😂👍
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Эркак учун олтин ҳаром қилинди. Бироқ эркакнинг энг қадрли олтини — унинг жуфти ҳалолидир!
Ҳурматли эркаклар, Аллоҳ ҳалол қилган "олтин"ингизни асраб-авайланг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
📝Ношукур аёлга дарс берган йўловчи
Жиззахнинг чекка бир ҳудудида кеч кириб, Қуёш олов таёқларини хуржунига йиғиштириб солганига қарамай, куннинг тафти ҳали босилмаган, замин ҳам жазирамада ҳарсиллаб, зўрға нафас олаётгандек эди.
«Эҳ, менга нима зарур эди-я шундай иссиқда сафарга чиқиб?» деган ўй ўтди Муниранинг хаёлидан. «Муздек совиткичи бор ишхонамда маза қилиб ўтирсам бўлмасмиди? Бормайман, деб туриб олсам, раҳбарим мени етаклаб қозига олиб борармиди, жуда борса, бирор бекорчироқ, ёшроқ журналистни юборарди-ку. Аксига олиб, раҳбаримиз шу томонга хизмат сафарига бориш кераклигини айтганида барча эркаклар ўзларини ҳар томонга ташлашди», дея Мунира кўнгилчанлиги учун ўзини ўзи койиб борарди.
— Опа, пойтахтга кетасизми? Машинага чиқинг. Ҳозир яна битта одам оламиз-да, жўнаймиз, — деди шоҳбекатда мижоз кутиб турган таксистлардан бири.
Мунира бу гапни эшитиб, севиниб кетди. Йўл ҳақи қанчалигини ҳам сўрамай, каттакон сумкасини аранг кўтариб, ҳайдовчи кўрсатган машина томон жадал юриб кетди.
Машинанинг олд ўриндиғида сочининг ярми тўкилиб кетган ўрта ёшлардаги одам ўтирарди. Мунира унга салом бериб, ўриндиққа ўтираркан, салон ичидан юзига иссиқ ҳаво урилиб, янада лоҳасланди. «Яна битта одами қачон келаркан?» дея ўйлади у бетоқатланиб. Ҳарқалай, орадан кўп ўтмай, ўрта ёшли лўппигина семиз аёл шошилиб келиб қолди. Машина ўт олиб, виқор билан манзил сари одимлади.
Мунира дераза ойнасини бироз туширди-да, бошини суянчиққа қўйиб, кўзини оҳиста юмди. “Маза қилиб дам олиб кетаман энди”, дея ўйлади у. Аммо чучварани хом санаган экан. Ёнидаги аёл шу қадар гапдон эканки, лаби-лабига тегмай гапиришидан Муниранинг қулоғи қоматга келди. Аёлнинг жағи тинмай нималардандир, кимлардандир норози бўлиб гапирар, бунга сари Муниранинг асаби қақшарди. «Али аканинг лайчасига ўхшаб бунча дийдиё қилмаса бу аёл?» дея ичида ғижиниб қўйди у.
— Кеча мева-чева олгани бозорга тушгандим. Вой, тавба, ит эгасини, мушук дадасини танимайди-я! Виждонсиз олиб сотарларга Худо бас келмаса, бандаси бас кела олмайди.
Фақат у гапирарди. Муниранинг боши айланиб кетди. «Қайданам шу машинага ўтирдим-а?» дея ўзидан норози бўла бошлади. Олд ўриндиқда ўтирган тепакал йўловчининг тоқати тоқ бўлди, шекилли, орқага ўгирилиб:
— Опа, бунча нолийсиз, тўрт мучангиз соғми, томоғингиздан овқат ўтиб турибдими? — деди киноя билан.
— Албатта, соғман, нега энди томоғимдан овқат ўтмас экан, иштаҳам карнай, укажон, шукр! — деди аёлнинг жаҳли чиқиб.
— Шунга шукр қилинг-да, опажон. Бир дунё бойлик топсангиз-у, соғлиғингиз йўқ бўлса, бу ёруғ дунё татийдими?
— Тўғриликка тўғри-ку, лекин ноинсофлар кўпайиб кетяпти, шунга хафа бўламан-да, ука, — деди аёл бироз паст тушиб.
— Бундай ташвишлар, олчоқ кимсалар ҳамма замонларда бўлган ва бўлади ҳам. Бунга замон айбдор эмас. Ҳаракат қилган одамга ҳамиша барака ёғилади.
— Тўғри, тўғри, — дея аёл хижолат чекканидан томоқ қириб қўйди.
— Мен пойтахтдаги шифохоналардан бирида невропатологман, — дея гапида давом этди бояги йўловчи. — У ерга ҳар хил беморлар келиб туришади. Менга қарашли палаталарнинг бирида анчадан буён бир бемор ётарди. Унинг дарди бедаво эди. Худо ҳар кимга дардни шифоси билан берсин экан. Ўша одам жуда бадавлат. Ўзи алоҳида хонада. Столининг устида ҳар доим турли ноз-неъматлар, антиқа ширинликлар бисёр. Лекин у ноз-неъматлардан татиб кўролмайди, қилтомоқ дардига йўлиққан. Нима еса ҳам ҳазм бўлмайди. Қиш ойи эди ўшанда. Бир куни палатага кирсам, менга столи устида турган бош бармоқдек келадиган қоп-қора кирсиллаган узумни кўрсатди.
— Қаранг, жуда чиройли-а?! Номи «Мерседес» экан. Кеча ўғлим келганида узум егим келганини айтгандим. Болам бечора Малайзиядан шу узумни олиб келтирибди, — деди ютиниб.
— Мазаси қалай экан, татиб кўрдингизми? — дедим гарчи у бундай нарсаларни ея олмаслигини билсам-да, одоб юзасидан.
— Қаёқда дейсиз, бир донасини оғзимга солгандим, бироздан сўнг ҳазм бўлмай, қайтиб чиқди, — дея унинг кўзи беихтиёр жиққа ёшга тўлди. — Мозорбосди, сиз ҳам еб кўринг, ука!
Davomi bor
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
⏱2-апрел ифторлик вақти барча вилоятлар учун
📃Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇
ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ...
Мусо алайҳиссалом ўзига Жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
— Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг Жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ Пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин Пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
— Бу кампир кимингиз бўлади?
— Бу аёл менинг Онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, — деди қассоб.
— Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? — сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
— "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", — деб дуо ўқиди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
— Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан Жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди. Сенга хушхабар бўлсин, Онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени Жаннатда менга қўшни қилди, — деди.
©️ "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
P.S.: Ким Жаннатда пайғамбарлар билан қўшни бўлмоқчи бўлса, ота-онасини рози қилсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Дардимни оллохга айтиб йиғладим.
Ижрода Қиролича
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌙 Бу йилги Рамазон ойи ҳам якунига етди.
Азиз биродарлар, яқинларим, келгуси йилларда сиҳат-саломатликда рамазонга етиш насиб қилсин 🤲
Бир ой давомида биз билан бирга бўлганингиз учун рахмат.
Кейинги йил Рамазонларга Аллоҳим хаммамизни еткасин.😊
Хайрли тун азизларим 🤲🤲🤲
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Фаридуддин Аттор
( Тазкират ул авлиё )
Эри хажга йўл олди бир кун,
Уйда ёлғиз қолди ёш аёл.
Мехрли ва вафоли эди,
Нозик кўнгли чашмадай зилол.
Ёмғир ёғар ярим кечаси,
Ваҳимали шамол эсади.
Тақиллатиб эшикни аста,
Қайнағаси кириб келади.
- Акам ҳабар олиб тур, деган......
Шунинг учун келдим ёнингга.
Шундоқ уйда ёлғизлик ,хижрон,
Теккан бўлса керак жонинга ?!
Бир гапим бор, рози бўлсанг,бас,
Сийму зарлар туфха этаман.
Меники бўл, сени олисга,
Ўзим билан олиб кетаман !
Аёл деди , уялмайсанми ?
Мен акангни турмуш ўртоғи.
Оллохдан қўрқ , қиёмат куни,
Хар бир ишнинг бордир сўроғи .
Қайнаға дер, эй ,қайсар аёл !
Энди сендан қасос оламан.
Мени яхши билмайсан ҳали,
Бошингга ит кунин соламан.
Тухмат тошни ёради, дерлар,
Чақиртирди аёлни қози.
Бутун элга эшитилади,
Қайнағанинг ғамгин овози ;
- " Менинг акам олижанобдир,
Хамиятли инсондир ,бироқ....
Янгам эса юзсиз ,бехаё,
Оиламиз учун қора доғ .
Қандай кунга қолдим эй, Ҳудо,
Юрак бағрим зардобга тўлди.
Мусулмонлар, мени шу янгам,
Кеча йўлдан урмоқчи бўлди..... "
Ғазабланди содда ҳалойиқ,
Та,ъсир қилди сўзлари унинг.
Қози эса ҳукм чиқарди :
Бехаёни тошбўрон қилинг !
Ёлғон , дея йиғларди аёл,
Шўрлик боши қолди балога.
Динсиз , дея, бехаё , дея ,
Судрадилар уни сахрога.
Тош отдилар шафқат қилмасдан,
Оёқ ости қилдилар ёмон.
Ётар эди бехуш бечора,
Оғзи бурни қон...
Бир кун ўтиб орадан аста,
Кўриб қолди савдогар араб.
Рахми келди, юраги куйди,
Бечоранинг холига қараб.
Мурувватли савдогар эди,
Юрагида бор эди ёғду.
Рахми келди шунинг учун ҳам
Ўзи билан олиб кетди у.
Даволатди бахтсиз аёлни,
Энди менинг синглимсан , деди.
Мехрибонлик билан, албатта,
Ўз уйида ҳатто жой берди.
Чўзилмади узоққа , лекин
Ёш аёлнинг ёруғ кунлари.
Савдогарнинг мунофиқ қули,
Кўз ташларди тулки сингари.
-Меники бўл, деди нихоят,
Оқшом пайти йўлини тўсиб.
Рози бўлсанг, армон қилмайсан,
Менинг севгим сенга муносиб...
Аёл,деди , уялмайсанми ?
Ахир мени ҳўжайиним бор.
Эркак киши бўлмайди сира,
Бу даража беномус, беор !
Қул,деди эй, нотавон аёл,
Энди сендан қасос оламан.
Мени яхши билмайсан хали,
Бошинга ит кунин соламан.
Лаънати қул ярим кечаси,
Бешикдаги болани сўйди.
Ва ҳанжарни секин аёлнинг,
Ёстиғининг остига қўйди......
Тонг отганда бошланди нола,
Кўкни тутди она фарёди.
Қул яроғни гўё аёлнинг,
Ёстиғининг остидан "топди...."
Рухсат беринг, хожам,дер ёниб,
Ўлдираман бу жодугарни !
Болангизни яхши кўрардим,
Фожеа қон қилди жигарни.
Қулнинг гапи ёлғон,дер аёл,
Унга ОЛЛОХ кифоя қилсин.
Ким ўлдирган бўлса гўдакни,
Илохим, қон қўллари синсин !
Мурувватли эди савдогар,
Ёш аёлга ишонар эди.
Уч юз дирхам берди қўлига,
Ва уйимдан чиқиб кет,деди....
Аёл уйдан кетди узоқлаб,
Аёл кетди узоқ узоққа.
Бир қишлоққа кирди, оломон,
Бир йигитни дорга осмоқда....
Юрагида безовта туйғу,
Нима гап, деб сўради хайрон.
Одамлар, дер, бу ғариб йигит,
Бож тўламаган.
Йигит учун пул тўлар аёл,
Дор остидан қутқариб қолди.
Боши оққан томонга қараб,
Иккаласи бирга йўл олди.
Ярим йўлга етганда йигит,
Меники бўл, деди аёлга.
Бу дунёда ёлғиз яшама,
Ёш умрингни сочма шамолга....
Аёл, деди уялмайсанми ?
Бир ўлимдан қолдинг ку, ахир.
Сенга катта яхшилик қилдим,
Ақлинг кирмадими барибир.
Йигит, деди эй, содда аёл,
Энди сендан қасос оламан.
Мени яхши билмайсан ҳали,
Бошинга ит кунин соламан.
Яқинлашди улар қирғоққа,
Савдогарлар ўтиб борарди.
Малъун йигит менинг чўрим, деб
Бечорани сотиб юборди....
Кема сузар тубсиз денгизда,
Савдогарлар аёлга мафтун.
- Сени пулга сотиб олганмиз,
Бизникисан, дедилар бугун.
Аёл деди, мен ҳам инсонман,
Бир бандаман қодир Оллохга.
Ожизани хўрлаб ва зўрлаб,
Қолмайсизми оғир гунохга ?!
Савдогарлар дедилар, телба,
Энди сендан қасос оламиз.
Бизни яхши билмайсан ҳали,
Бошингга ит кунин соламиз !
Эр ва хотин бирга 30 йил умр кечиришди. 30 йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмой нон ёпар эди. Бу иш анъанадек бўлиб қолганди. Нонушта вақти аёл ширмой
нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сарёғ суртди-да,
одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...
У ўйлади:
- Бирга яшаганимга 30 йил тўлган бу кунда, ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлайман. Мен буни 30 йил мобайнида егим келди, ахир. Шу кунгача у учун намунали аёл бўлдим, ажойиб фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларини иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча- қанча куч ва соғлигимни сарф қилдим. Ҳозир эсимга келмаётган бўлса ҳам, яна кўплаб яхши ишларни қилгандим... Шундай экан ширмой ноннинг тепа қисмини менинг ҳам ейишга ҳаққим бор...”
Ўз фикрини маъқуллаб, 30 йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг паст қисмини эрига узатди. Кутилмаган ўзгаришга нисбатан эр:
- Азизам! Бугун мен учун нақадар бебаҳо совға қилдинг. Буни қарагина, ширмой нонниниг менга севимли бўлган паст қисмини емаганимга ҳам 30 йил бўлибди. Бу қисмини ҳар эрта ейишни хоҳлар эдим, лекин ширмой ноннинг ширин бўлган паст қисми сениниг ҳаққинг бўлганлиги ва мен сенга ҳар доим яхшисини илинганим учундир, - деб аёлига миннатдорчилик билдирди...
Аёл аслида яхшилик эгаси ким эканини тушуниб, табассум билан қалб тубидан шукр қилибди...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Хайр РAМAЗОН 🥹
Нафсларнинг исёнин тузатган ойим,
Оламни раҳматдан безатган ойим.
Aллоҳим бизларни яна Рамазонга етказ.
👉🏻𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Кечагина Рамазоннинг биринчи сахарлиги билан табриклаган эдик, буни қарангки, бугун охиргиси билан табриклаб турибсиз.
• Илоҳо, шу давр ичида тутган рўзаларимиз Аллоҳ даргоҳида қабул бўлсин!
• Тутган рўзаларимизнинг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Ушбу барокатли ойнинг муқаддас кунларида қилган тоат-ибодатларимиз Қиёмат куни шафоатчимиз бўлсин!
• Жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дийдорларига етиштириш, у зоти шарифнинг табаррук қўлларидан сув ичиш ҳамда Аллоҳнинг жамолини кўриш насиб этсин!
Кейинги йил Рамазонларга етказсин!
АМИН!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.
🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
⚡️10 апрель Рамазон Ҳайити!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди
Она оғир хасталикка чалинган ва бола туғилиши мумкин эмас эди. 11 йил давомида фарзандини кутган аёл катта хавф остида бўлиб ва болани ёки ўзини қутқариб қолар эди... Ва шифокор 7 соат давомида қўлидан келган барча ишни қилган бўлсада, уларни биргаликда қутқара олмади.
Охир-оқибат, шифокор онаси сўраган нарсани амалга оширишга қарор қилди, яъни болани она ҳаёти эвазига сақлаб қолди. Она болани биринчи ва охирги марта бағрига олади, туғилгандан кейин бир-икки дақиқа ўпади ва қучоқлайди, табассум қилади ва кўзларини юмади, ҳаётни тарк этади...
P.S.: Аллоҳнинг инояти билан онага шундай илоҳий муҳаббат берилганки, у керак бўлса, фарзанди учун жонини ҳам беришга тайёр. Хўш, ҳаётингдаги шундай инсонни энг кўп севмасликка, қадрламасликка қандайдир сабабинг борми!?
Оналарни қадрлайлик!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир ифторлик қилайлик Дўстим
Ҳеч кўчага чиқай демайсан, Оқибатли бўлайлик дўстим. Бор расхоти майли ўзимдан, Бир ифторлик қилайлик дўстим.
Бу ўткинчи дунё ўтади, Давру даврон сурайлик дўстим. Шукур қилиб етказганига, Бир ифторлик қилайлик дўстим.
Ташвишлар кўп ҳаммамизда ҳам, Дийдорлашиб турайлик дўстим. Бахоналар қилмагин бугун, Бир ифторлик қилайлик дўстим.
✍️ Қодир Қаххор
🔠 Нима учун гречкани тез-тез истемол қилиш керак?
🟡Гречка – парҳез учун энг ажойиб маҳсулотдир. У жуда кўплаб оқсилларга бой. Бундан ташқари, унинг таркибида аминокислоталар ҳам мавжуд. Шундай экан, гречкани бемалол гўштнинг рақобатдоши дейиш мумкин.
🟡Бошқа ёрмаларга нисбатан гречка ҳам қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ёрдам беради. Ундаги углеводлар аста-секин сўрилади, бу, айниқса, диабет касаллиги учун жуда муҳимдир.
🟡Гречка фолий кислотаси ва рутин моддасига ҳам бой. Бу шуни англатадики, ундан тайёрланган бўтқа иммунитетни оширади, анемиядан ҳимоя қилади ва шу билан бирга қон томирларини мустаҳкамлайди.
🟡Бундан ташқари, гречка танани мумкин бўлган онкологик касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради, чунки круп ўсимлиги флавоноидларига бой. Улар эркин радикалларни зарарсизлантиришга ва шу билан тана ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилишга қодир.
🚀 Яқинларга Ҳам Улашинг
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Чўл бургутига GPS ўрнатилиб, 20 йиллик учиш йўналиши текширилганда, бургут ҳар йили "Макка" ва "Мадина" шаҳарларига учиб бориши ва “Ҳаж“ қилиши аниқланган.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Кадр кечасига тайёрланаётган кадрдонларим, мен Сизга йулланмани хавола килдим:
🌴Ўзингиздан бошқага етказинг!
Қадр куни
💠 Астағфируллоҳ 100та.
💠 Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.
💠 Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.
💠 Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.
💠 Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.
💠 Лаа илааҳа иллаллох 100та.
💠 Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.
💠 Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.
💠Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.
💠Субхааналлоҳи
ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.
💠Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.
💠Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та.
💠 Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.
💠 Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.
💠 Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.
🍃СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ!
Ин Шаа Аллаҳ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado