qalbimdan_sado | Unsorted

Telegram-канал qalbimdan_sado - 𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

171

🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado

Subscribe to a channel

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

✒️ДУГОНАЛАРНИНГ ИШ БЕРГАН МАКРИ. (ҳаётий хикоя)

Ёшлигимдан менга турмуш қургандан ке­йин ажрашиб кетиш инсон ҳаётидаги энг катта хато экани уқтириб келинган. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам оилани асраб қолишга интилиш кераклигини билсам ҳам, ҳали-ҳамон эрим билан муносабатларимизни йўлга сололганимча йўқ. Жуда қизиқ!
Қиз бола узоқ вақт орзусидаги оқ отли шаҳзодаси келишини кутади, ниятлар қилади ва кунлардан бир кун мутлақ ўзгача, эҳтимол, ўзи сира кутмаган одамга турмушга чиқади ҳамда у билан бутун умр яшайди. Ҳаттоки унинг учун ўзини қурбон қилишгача боради. Севги деганлари шу бўлса керак! Турмуш қурганимизга беш йил бўлса ҳам, эримни ҳалигача янги келинлардек кутаман. Ўтган йиллар ичида биз энг катта бахт ота-оналик бахтига эришиб, икки қизли бўлдик. Аммо шу кунларда негадир бахтимизга кўз теккандай. Эрим айнан қайси сабаб туфайли мен билан ажрашишни истаётганига тушуна олмаяпман. Назаримда, буни ўзи ҳам унчалик тушунмаяпти. Бироқ ўзингни фидо қилган, ишонган инсонингдан бу гапни эшитиш чексиз азобларга кўмар экан.
— Сенга уч ой аввал қатъий қароримни айтгандим. Яна айтаман, ажрашамиз! У ойнага қараб сочларини тўғирлаб, костюмини кияркан, Ўша ерга борамиз, дедимми, борамиз! дегандек, шунчаки гапирарди. Ичимни ўша дам ит тирнаб, юрагим дукиллаб ураётганини наҳот у сезмаяпти?! Ахир у кўз очиб кўрганим, фарзандларимнинг отаси, ягона севиклигим, Худо тақдиримга битган жуфти ҳалолимку.
— Нималар деяпсиз ўзи?! дедим паст, лекин аламли овозда.
— Бунча шу гапга ёпишиб олдингиз?
— Сенчи? эрим мен тарафга илкис ўгирилди.
— Сен бунча оёқ тираяпсан ажрашмаслик учун?
— Ахир… дудуқланиб қолдим. Айтарли сабаб йўқдай нима дейишни билмасдим.
— Ахир ўртада болалар…
— Ҳали шунгамиди? бошини мағрур кўтарди эрим.
— Менга қара, қизларимни жуда яхши кўраман. Мен номард эмасман, уларни таъминлаб тураман, уй олиб бераман. Дардинг шу экан, айтмайсанми эртароқ? Эшик зарб билан ёпилганини эшитиб, ўзимга келдим. У ҳозир нима деди?! дея такрорлардим ўзимга-ўзим. Нима учун ажрашишга кўна қолмаяпсан? деган саволига болаларни рўкач қилишим, ғурурим сабабли эканини, аслида эса фақат бир инсон билан ҳаёт кечирмоқчилигимни у қаердан ҳам тушунсин! Жуда кўп аёллар Болаларим етим қолмаслиги учун…, дея турмушини сақлаб қолишга интилади. Аммо уларнинг орасида эрини чин қалбдан севадиганлари, уни йўқотиб қўйишдан қўрқадиганлари ҳам йўқ эмас.
Кеч киргунча ўртаниб юрдим. Қизларим атрофимни айланиб, бир-бири билан ўйнашар, мен эса оиламни қандай асраб қолиш ҳақида ўйлардим. Эшик қўнғироғи чалинганда, қизларим Дадам келди! дея қичқириб юборишди, мен ҳам доимгидай хурсанд бўлиб, остонага югуриб бордим.
— Ие, ўзимнинг асал қизларим! дея эрим қўлидаги нарсаларни менга тутқазаркан, қизларини даст кўтариб олди.
— Сизларни жудаям соғиниб кетдим.
— Кимни кўпроқ соғиндингиз? деди катта қизим маҳмадоналик билан.
— Мени, мени соғингансиза? кенжа қизим йиғламоқдан бери бўлди.
— Иккалангизни ҳам соғиндим, баробар соғиндим!
— Эрим қизларни бағридан туширмай, ичкарига кира бошлади. Мен эса унга ҳамон тикилиб турардим.
— Ойимничи? катта қизим менга ишора қилди.
— Ойимни ҳам соғиндингизми?
Жимлик. Қани энди шу пайт менга қараб бир кулсаю, Соғиндим! деса… Лекин у индамади, гапни бош­қа ерга буриб, харид қилган ширинлик ва совғаларини уларга улаша бошлади. Эсимда, энди турмуш қурган кезларимиз ишдан келардида, атрофимда парвона бўлиб, Мени соғиндингми, айтақол энди, соғиндингми? дея савол бераверарди. Эрта туриб, одатдагидай нонушта тайёрлашга киришдим ва эримни уйғотдим.
— Қаранг, сиз ёқтирган ширинликни пиширдим!
— Ҳалиги, чой совимасин, олинг!
— Ҳаво иссиқми, деразани очиб қўяймиа?
— Бунча кўп гапирасан, жим ўтирсангчи!
Унинг совуқ муомаласи кўнглимга наш­тардек санчилишига қарамай, қаршисида жилмайиб ўтиравердим. Бирор нарса керак бўлиб қолса, ундан аввал ўрнимдан туриб, олиб беришга одатланганман. Бироқ охирги пайтларда мана шу одатим ҳам унинг ғашига теккандай, юзини буриштиради.
Аёл итоатли, уй ишларига уста ва мулойим бўлса, оиласи тинч бўлади, деб эшитгандим. Лекин қани ўша тинчлик?! У мендан кундан кунга узоқлашиб, ҳатто ажрашиш тадоригини кўряптику.

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ШАЙТОННИНГ НАМОЗДАГИ ВАСВАСАЛАРИ

Шайтон айтар экан:
1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, «Ҳали вақт бор-ку, ҳозир бандсан, олдин ишингни битириб ол, кейин ўқирсан», дейман

2. Намозини ўзим кечиктира олмасам, одам-шайтонлардан бирини юбораман.

3. Буни ҳам қила олмасам, намоз ўқиётганида келиб, «Ўнгга қара. Чапга бир қара», дейман. Қараши билан юзидан «ўпиб», пешонасини силаб қўяман. Кейин эса: «Ана энди намозинг бузилди!» деган васваса билан намозини бузаман.

4. Ўнггу сўлига қарата олмасам, шошилтираман, шунда у худди хўроз дон чўқигандек тез-тез ўқийди.

5. Буни ҳам қилдира олмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, шошилтираман, шунда у бошини саждадан имомдан олдин кўтаради. Ҳам намози бузилади, ҳам Аллоҳ бундайларни қиёмат куни эшак бошли килиб тирилтиради

6. Буни ҳам эплай олмасам, намозда бармоқларини қирсиллатишини айтаман. Бу эса менга тасбеҳ айтгани бўлади

7. Камбағал, бечоралаларга бориб, «Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманглар!» дейман…

8. Касалларнинг ёнига бораман-да, «Касалларга мажбурият йўқ, тузалгандан кейин ўқирсан», дейман. Шунда улар ношукрлик қилиб, Аллоҳга исён қилади, баъзилари эса куфр сўзларни айтиб юборади

Аллоҳ таоло айтади:

«Иблис: «Мени иғвога учирганинг сабабли Сенинг тўғри йўлингда уларни тўсиб ўтираман. Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнгу чап томонларидан келаман. Шунда уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмaссан», деди.
(Аъроф сураси, 16-17-оятлар)

Шайтон васваса қилса, Аллоҳ таолога дуо қилиб, шайтоннинг шарридан паноҳ сўранг. Роббимизнинг оятларига – далил-ҳужжатларига қулоқ солинг. Аллоҳ таолога яқин экансиз, қўрқманг, ғамгин бўлманг:
Роббимиз: «Шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинг, чунки шайтоннинг ҳийласи заифдир», деган (Нисо сураси, 76-оят)

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Xayrli_tong

  🌤️   Assalomu alaykum, dildosh, ko‘ngildosh.

   Allohning betakror hadyasi bo‘lmish munavvar tong siz- u bizga muborak bo‘lsin.🤗

    Umr kitobimizning "bugun" deya ochilayotgan yangi sahifasi eng chiroyli taqdir ila bitilsin.😊

    Barchamizning yurak to‘rimizdagi tilaklarimizni Allohning o‘zi ravo aylasin. ❤️

     Oilaviy hotirjamlik , tinchlik - omonlik , tan- sihatligi  doimiy hamrohimiz bo‘lsin.🤲 

     Dushanba kuni va butun hafta fayzli , barakali , mazmunlarga to‘la bo‘lib o‘tsin .💕

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🇺🇿 Сурҳондарё вилояти Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи.



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Мен бахтлиман деяверинг қайта-қайта,
Тонгдан бошлаб, тунга қадар айтинг бот-бот,
Тинглайвериб, сизни бахтли қилишликдан,
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт.

Уйда айтинг, ишда айтинг, йўлда-чўлда,
Лабингизда кулиб турсин ўша сўзлар.
Бахтли бўлмай кўришсинчи эртаю-кеч,
Юзингизда бахт аксини кўрган кўзлар!

Бахлиман денг, бу сўзларнинг жаранглари,
Одам етмас ерларга ҳам бориб етсин.
Муаммолар енга олмай сабрингизни,
Чипта олиб, қайтмас йўлга чиқиб кетсин!

Кимки сизни устингиздан кулса-кулсин,
Айтаверинг, айтаверинг қилмай парво.
Бахтга бўкиб, бўғзигача бахтга тўлсин,
Кимки сизга фақат бахтни кўрса раво!

Яхши-ёмон ўй-ҳаёллар келар бисёр,
Чертиб-чертиб яхшисини танлаб олинг.
Сизга менинг битта "ёмон" тилагим бор,
Мен бахтлиман, сизчи мендан баттар бўлинг!😊☺️😉



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

КЕЧИР ГУНОҲИМИЗ ПАРВАРДИГОРИМ

Эй, Худоё, қўрқаман сенинг қилган ғазабингдан,
Қўрқаман Дўзах ўти, гўр азоби заҳматидан.
Бандам дегин эй илоҳим биз Муҳаммад умматидан,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Яратибсан Арши Курси, Жаннат-Дўзах, Лавҳ ул-Қалам,
Синамоққа берибсанда бандаларга турли ситам.
Битта осий, бир гуноҳкор қулингдирман, билсам манам,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Сахийдирсан бандаларга ато қилиб жойни Жаннат,
Юлдузларга тўлдирибсан Осмонингни айлаб қават.
Даргоҳингдан қочиб бўлмас, айлагин сен бизга шафқат,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Нозил қилиб ер юзига муқаддас бир китоб Қуръон,
Келтирибсан унда бизга буюк ишлар, илму урфон.
Қўрқадирман гуноҳлардан қалбим йиғлар бўлиб гирён,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Жаннатингда фаришталар, ҳуру ғулмон яна малак,
Тоат қилар сенинг учун Еру замин, Осмон фалак.
Руҳимизни маҳтал қилма, жон берарда айлаб ҳалак,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Дўзахингда яшар эмиш, филдан катта илон, чаён,
Не-не савоб гуноҳимиз, биру борим сенга аён.
Қиёматда борар жойим, ҳузурингдан бошқа қаён,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Савоб-гуноҳ ўлчагани тарозинг бор номи Мезон,
Тортар чоғи унда ўзинг гуноҳларни айла арзон.
Адаштирма тўғри йўлдан чиқиб кетмасидан бу жон.
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Жаннат томон элтувчи йўл ўртасида кўприк Сирот,
Ундан ўтар чоғда бизга ўзинг бергин яна Қанот.
Умидвормиз даргоҳингда кутиб яшаб сендан нажот,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Сақлагин беиймонликдан, иймонимиз саломат қил,
Катта бўлсин хоҳи кичик, тарозида бари бир хил.
Жон берарда тавба дейлик, қотиб қолмасидан бу тил,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Дарак берибсан ё Тангрим бўлар эмиш кун Қиёмат,
Марҳаматинг дариғ тутма, шунда ҳам бергин шафоат.
Шайтонингдан адаштиргин солгин дилимга қаноат,
Кечир қилган гуноҳимиз кечиргувчи Парвардигор.

Биладирман Раббим буюк марҳаматинг кўп улуғ-а,
Ҳар бир банданг умидвордир карамингдан сенинг жуда.
Бугун сендан қўрқиб йиғлаб ашъор битди ул Маъруфа,
Кечир қилган гуноҳини кечиргувчи Парвардигор.

.....Маъруфа СОЛИЕВА..


Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Тонг ҳам отди охиста, секин.
Завқ оласан қарасанг гулга.
Лаа Илааҳа илЛаллоҳ деган,
Хайрли тонг, ҳар мўъмин қулга
🕊
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Ҳаётимизнинг ҳар бир они ҒАНИМАТ.
Ўтаётган Умрингизга бир боқинг нималарга Улгурдингиз...
Бугун Кулиб турган юзларни, Яқинларингизни 🌹
ҚАДРЛАНГ ва Улардан Меҳр Муҳаббатингизни аяманг,
САВОБ ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон бўла олмайди".
🌸
Вақт кўрсатади, кўрамиз бизлар,
АЛЛОҲ битиб қўйган Тақдиримизни.
Шукр, Тавба қилиб, САВОБ қилайлик,
Яратган албатта берар АЖРимизни!
🕊
Хайрли тонг...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бир қариндошимиз бундан ўттиз йил олдин турмушга чиққан. У хонадондагилар диний савияси пастроқ одамлар бўлган. Келиннинг рўмол ўраб юриши ёқмаган. Қизларидан бири у келинни ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ қилаверган. Дастурхонга таомланиш учун келса "енгингиз овқат ичига тушиб қолади" деб масхаралайверган. Турмушга чиқиб, қайтиб ҳам келган. Масхарабозлиги йиллар ўтса ҳам тугамаган, ўша иши, ўша гапи билан "машҳур" бўлган...
Бундан ўн йилча аввал хонадонимиздаги маросимлардан бирига қариндошимиз орқали у ҳам таклиф қилинган. Кўриб ҳайрон қолдим, каттагина рўмол, енглари анчайин узун кийим кийиб олган бўлган. "Аллоҳ ҳидоят берибди" десам, қариндошимиз "йўқ, ундай эмас, баданлари оқариб кетган, мажбур бўлганидан бу либосларни кийди" деган...

Аллоҳ рўмол ўратаман деса, барибир ўратаркан, кимгадир яхшилик билан, кимгадир ёмонлик билан.

Салим Айюбий


Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Sardor Rahimov.

Mehribonim Onam.❤️

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Кечиккан_ҳикоя...

(Рўза Рамазон ойининг биринчи куни қўйилиши керак эди, кеч бўлгандан кўра ҳеч бўлгани яхшику тўғрими😊)

Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесар эди-да, халтасидан айронинини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насийбамни хам тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубхасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!

@qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Эр-хотинни ойна қутқариб қолди 😂

Охиригача кўринг!




•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🎶Shohruhxon - Janona

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

✒️Онам—полвон аёл.
Унча-мунча касалга "Иҳҳ!" демайдилар. Мен ёмон қизман, доим онам ўзлари  ҳолимдан хабар оладилар. Суҳбатимиз бир дақиқадан ошмайди.  "Яхшимисан?  Яхши ўтирибсизларми? Болаларинг яхшими?" Жавобимни эшитгач, тинчланиб, телефонни ўчирадилар. Бўлди, ҳеч қачон мендан ортиқча нарса сўрамайдилар. Соғлиғим, тинчлигим кифоя. Биламан, зерикадилар, гаплашгилари келади, аммо ё мени аяйдилар, ё вақти йўқ деб ўйлайдилар... Онажоним-а...

Уч кундан бери онамга ўзим қўнғироқ қиламан. Сал бетобга ўхшайдилар. "Яхшиман!" дейдилар тетик гапиришга уриниб. Кейин Маҳбуба синглим қўнғироқ қилади
—Феруза опа, онамнинг мазалари йўқ, менимча, Жўшқинхўжа жўнатган видеони кўрдизми. "Мана, ойимлаям яхши бўлиб қолдилар!" —дебди.
—Вой! Бирдан юрагим увишади. Қўрқиб кетаман.

Уч опа-сингил кеч ораси  Турбатга отландик.  Йўлда, негадир кўз ёшимни тўхтата олмадим.
Доим ўзини соғлом, тетик кўрсатиб юрган онам қариб қолибдилар-ку, бизга билдирмасалар ҳам ётиб қолибдилар-да. Онам учун отлансам йўлим ҳамиша унган. Бир ярим соатга қолмай ота уйимизга кириб бордик.
Бечора онам ўзлари бетоб, юзлари қип-қизил, ўрнидан туролмай ётибдилару бизни койийдилар
—Нимага келдиларинг! Эртага ишга боришинг керак! Яхшиман дедим-ку!
Аслида, эса жудаям мазалари йўқлиги кўриниб турарди. Бирпасда Жавоҳир акам, кейин укаларим келди. Икки соат ўтирдик, чамаси.
Билишимизча онам қаттиқ грипп бўлганлар. Биз иситмалари тушиб, анча яхши бўлганларида келган эдик.
—Энди борақолларинг, уйингга, болаларингга қара, эртага ишга боришингиз керак...Ман яхшиман.

Онамни битта-битта қучиб хайрлашар эканмиз, Дилфуза опамни қучганда, йиғлаб юбордилар.
—Йиғламанг, онажоним, якшанба куни яна келаман—дейдилар опам.!

Оналарни бунча ҳам матонатли қилиб яратган экан худойим. Ўз соғлиғидан фарзанди тинчини ўйлайдиган,  камтарим, мунисам, онажоним. Аллоҳим дардингизга шифо берсин. Тезроқ тузалиб кетинг.  Бахтимизга доимо соғ бўлинг, меҳрибоним, гўзалим, онаизорим.

Сизсиз боргим келмас туғилган уйга,
Сизсиз ғариб турар хатто остона

Бечора кўнглимда фақат бир орзу—
Бу фоний дунёда бор бўлинг, она!


Феруза Салходжаева

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🌙 XAYRLI TUN!

Oʻzingizni va yaqinlaringizni ehtiyot qiling. Bilingki dunyo emas, biz oʻtkinchimiz !

Muruvvatli  boʻlaylik.
Uyquga yotishdan oldin, bugun kim sizni xafa qilgan boʻlsa, kechiring.
Xafagarchiliklaringizni unuting. Ruhingiz yengil boʻlgan xolda orom olishga yoting !

Yuragingizga yaqin olmang! 

Tuningiz osuda oʻtsin.
Shirin tushlar hamrohingiz boʻlsin.😌

Erinmasdan riyaksiya bosib kiyin uxlang.🥱🥱🥱
Mayli o'zim boshlab beraman 🥱😴

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ҚОВОҒИ УЮЛГАН ОДАМ

Бир дарвеш қаттиқ заруратга тушиб қолди. Бир таниши келиб унга шундай деди:

- Фалончи одам жуда катта мол-давлатга эга. Бориб сўрасанг, албатта, ёрдам беради.

Биргаликда ўша одамнинг уйига боришди. Бадавлат одам эса уларни қовоғи уюлган ҳолда кутиб олди. Дарвеш ундан ҳеч нарса сўрамай ортига қайтди.

Ташқарига чиққанларидан сўнг шериги:

- Нима учун ундан ҳеч нарса сўрамадинг? - деди.

Дарвеш унга шундай деб жавоб берди:

- Қовоғини уйган одамга эҳтиёжингдан сўз очма. Унинг бу ёмон табиатидан ўзинг ранжиб қоласан. Дардингни шундай бир одамга айтки, юзи кулиб турсин. Сенга бирор ёрдами тегмаса ҳам табассумининг ўзи етарли бўлади.

Энг тўғриси эса шу: ҳар нарсани асл Соҳибидан сўраш. Ўша уюлган қовоқ бу борада йўл қўйган хатоимнинг бадалидир.

@qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

* * *


Мени йиғламайди дея сизга ким айтди,
Ким кириб чиқибди менинг теримга.
Қўйинг, билиб туриб яна мих қоқманг,
Ҳаммадан ҳам кўпроқ оғрир еримга.

Мени йиғламайди дея сизга ким айтди,
Кўнглимдан тошларни терганлар борми?
Тўғриси, шу сўнги кунлар ичида,
Йиғламай юрганим кўрганлар борми?

Мен ҳам иссиқ жонман, менда ҳам қалб бор,
Ўйламанг, дардлардан дийдаси қотган.
Уйимда биронта бурчак қолмаган,
Мен бориб беркиниб, йиғламай ётган!

Шу ҳам гап бўлдими,
Мен ҳам аёлман,
Йиғламаган аёл қандай бўлади.
Бир кун йиғламасам, эртаси албат,
Чўкиб ўлди деган ҳабар келади!

Мени йиғламайди дея сизга ким айтди,
Тилкаланган тунлар бўлсин гувоҳим.
Ҳаммани ясашга лой қорган пайти,
Бардошдан ясаган мени Аллоҳим!

Малика Тавфиқ



Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

✨Х А Й Р Л И   Т У Н

М E Х Р И Б О Н Л А Р И М✨

Фалакка ҳукм этар тангридай бўлсам,
Фалакни қилардим ўртадан барҳам.
Янгидан шундай бир фалак тузардим,
Яхшилар тилакка етарди ул дам.

✨ХАЙРЛИ ТУН

✨АЗИЗЛАРИМ ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!!!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

​Қизимнинг мақтов ёрлиғи  ёхуд вақтида англаган хатоим

  Қизим эндигина тўрт ёшдан ўтган бўлса-да, феъли жуда оғир эди. Доимо жим юрарди. Сал гапга хафа бўларди. Бирор нарса сўрасангиз, зарда билан жавоб қайтарарди. Тўғри, болалар руҳиятида гоҳида шундай ўзгаришлар ҳам кўзга ташланади. Лекин бу анча кейин-ўсмирлик ёшларида кузатиладиган ҳолат.
Қизимнинг бундай бўлиб қолгани ҳақида узоқ ўйладим. Охири бунинг сабаби ўзим эканлигимни билдим. Мен кўпинча у билан гаплашганимда уни пастга урардим. Унинг ютуқларини эътироф этиш ўрнига, унинг муваффиқиятларига оддий ҳолатдек, ўзи аслида шундай бўлиши ҳам керак-да деган маънода ёндашардим. Айб иш қилиб қўйганда ёки бирор буюрган вазифамни бажара олмаган дамларида хали гўдак бўлишига қарамай  қаттиқ-қаттиқ койиб, уни бир ишни эплолмайдиганга чиқарардим. Кези келганда турмуш ёки ишимдаги ташвишлар туфайли асабим бузилгани учун қизимни уриб ёки ҳақорат қилиб бошқаларнинг аламини ундан олардим.
Ўйлаб қарасам, ҳамма муаммо қизимда эмас, ўзимда экан. Мен ўз бепарволигим сабаб қизимни руҳан синдириб қўйган эканман. Тарбияда йўл қўйган хатоларим учун Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳга шукрки, бу муаммони хали кеч бўлмасидан бартараф этишимга Ўзи тавфиқ берди.
Бир вароқни қўлимга олиб, унга қизимнинг барча фазилатлари, кўзга кўринган, мақтаса арзигулик жиҳатларини ёздим. Масалан, укасини яхши кўриши, меҳрибонлиги, одобли экани, ўртоқларини камситмаслиги, ҳеч кимни ҳақорат қилмаслиги, меҳмондўстлиги, сахийлиги, тартибли экани, озодалиги ва шу каби бошқа жиҳатларини ёзиб чиқдим. Кейин вароқни меҳмонхонамизнинг тўрига кўзга кўринадиган қилиб осиб қўйдим.
Дадаси ишдан қайтганларида қизимни чақириб, вароққа ёзганларимни икковларига ўқиб бердим. Қизимнинг фазилатларини қоғоздан бирма-бир ўқир эканман, шу палладаги унинг хурсандчилигини кўрсангиз эди! У шодлигидан қанот чиқариб учиб кетадигандай эди гўё!
Шундан кейин қизим анча ўзгарди. Албатта ижобий тарафга. Юзидаги доимги тундлик табассумга алмашди. Гапларидаги зарда оҳанги йўқолди.
Шундан кейин қачон уйимизга меҳмон келса, қизим меҳмоннинг қўлидан ушлаб меҳмонхонага олиб кирар ва “Келинг, сизга онам мен ҳақимда ёзганларини кўрсатаман” деб ўз қувончини изҳор қиларди. Мен ҳам Аллоҳнинг фазли ила ўз хатойимни вақтида англаб, уни тузата олганимдан хурсанд эдим.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ҳаётдан нолийверадиганлар учун, ушбу мақолани ўқиб чиқинг...

Сиз бахтсизмисиз?
«Мен бахтсизман» шу гапни товуш чиқариб айтинг, шу даражада айтингки, ўз қулоқларингиз билан аниқ ва тиниқ эшитинг. Кейин эса бу нарсани кар соқов инсонга тушунтиришга ҳаракат қилиб кўринг...

Дунё кўзингизга хунук кўриниб кетмоқдами?
Ойнадан табиатга боқинг. Дарахтдаги яшил япроқлар, заррин нур сочаётган қуёш, кенг ва мусаффо осмон. Ана энди буни қанчалик хунуклигини кўр одамга тушунтиришга ҳаракат қилиб кўринг...

Ҳеч нарсага яроқсизмисиз?
Ўз қўлларингиз ва оёқларингизга разм солинг. Улар жойидами? Ишлаб турибдими? Энди қандай бахтсизлигингизни бориб тиланчилик қилаётган ёки тўшакка михланиб қолган ногиронларга айтинг...

Ортиқча вақтингизни нимага сарфлашни билмаяпсизми?
Бўш вақтингизни аҳмоқона ўйин кулгуларга совурмоқдамисиз?
Муаммоларингизни ўлим тўшагида ётган беморларга тушинтириб кўрингчи. Уларнинг яшаш учун атига бир неча ой (ёки соат) муҳлати қолган. Улар сизни қизиқиб эшитишади албатта!

Пулингиз камми?
Ўзингизга кераклича пул ишлаб топа олмаяпсизми? Бошқа давлатларда мусофирликда ишлаб юрган инсонларга дардингизни айтиб кўринг. Уларнинг маълумоти йўқ, лекин улар ўзини ва ўзга юртдаги оиласини боқишмоқда. Буни қанчалик қийинлигини тасаввур қилиб кўринг-а?

Барибир ўзингизни бахтсиз хис қилмоқдамисиз?
Шунча гапдан кейин ҳам бахтсизман деб ўтирибсизми? Ундай бўлса, бахтсизлигингизни умрбод қамоқ жазосида ўтирган махбусга, қизини вахшийларча зўрлашган отага, бир кунда ҳам эридан ҳам фарзандидан айрилган онага, урушда кўз олдида сафдошлари отиб ташалганини, ўлганини кўрган аскарга айтиб кўринг! Улардан ҳам бахтсизроқмисиз???

Энди уяляпсизми?
Ундай бўлса ҳаётдаги ҳар бир майда ва кераксиз бўлган нарсаларга аҳамият беришдан тўхтанг. Айнан бугун сиз ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлган, янгиттан ҳаёт бошламоқчи бўлган кун!
Бу мақолани ҳар куни ўқинг!

Шуни унутманг ҳаётингиз бирор бир янги ишни бошлаган, турмуш тарзингизни ўзгартирган кундан эмас, ҳаёт ҳақидаги фикрларингизни ва дунёқарашингизни ўзгартирган кунингиздан бошлаб ўзгаради!

Вақтни йўқотманг!

Бахтли бўлинг


Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🎶Mirjalol Nematov - Vadalaring kuylarga yozdim (Mirjalol Nematov)

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Smsjon alla ayt,
Qadrdonlarim uxlasin,
Tinchin buzmay ortga qayt,
Men haqimda oʻylasin.

Sog‘inganim bilmasin,
Yomon tushlar ko‘rmasin,
Meni Mexribonlarimni,
Alloh o‘zi asrasin!!🤲

XAYRLI TUN
Alloxning panoxida bo‘ling✨

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ona:
-- "Ixlos surasini oʻn marta oʻqisang, jannatda senga qasr quriladi..."
Bola oʻqiy boshladi. Ona takrorladi..
Bola:
-- "Siz oʻqimang! Men bilan yashaysiz.."!
@qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🎶Mirjalol Nematov - Man o'lay (Videoklip)

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Mana shuni ODAMIYLIK deyilsa kerak nomi!!!❤️


Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ҳазрати Алидан сўрадилар:

Самодан оғир,

ер юзидан кенг,

денгиздан бой,

тошдан қаттиқ,

оташдан иссиқ,

қаҳратондан совуқ

ва заҳардан ҳам аччиқ бўлган недир?

Ҳазрати Али шундай жавоб бердилар:

Ростгўй инсонга туҳмат қилмоқлик самодан оғирдир.

Ҳақ ер юзидан ҳам кенгдир.

Қаноаткорнинг қалби денгиздан бойдир.

Мунофиқнинг қалби тошдан қаттиқдир.

Золим киши оташдан иссиқдир.

Номардга муҳтож бўлмоқ қаҳратондан ҳам совуқдир.

Сабр қилмоқлик эса заҳардан ҳам аччиқдир.
❄️
Аммо Сабрнинг сўнгги гўзал ниҳоя бўлажак иншааллоҳ...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

•••Ассалому алайкум азизлар, барчангизга янги кун муборак булсин. Кеча бажаролмай колган ишларингизни бугун якунлашингиз учун Аллох узи сизларга мадад берсин...

•••Бугунги кунингиз унумли файзли барокатларга тула булсин...
Яна бир тинч ва осуда тонг отди бу учун яратганга хамд санолар булсин...!
Барчангиз яхши инсонсизлар , кунгли , дили , юраги пок , гузал табиатли , гузал хулкли .
Душанба тонгига етказган Аллохга шукрлар ва мактовлар булсин !
Эртанинг  ғамини  деб  бугунингни  қийинлаширма, чунки  эртанинг  ғами  ҳали  келиб  улгургани  йўқ!  Агар шундай  қилсанг,  бугуннинг  шодлигидан  ҳам  маҳрум бўласан!

Барча  нарса  кетиб, қайтиб  келмайди.  Фақат  дуо  ундай эмас. Умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади.

Бир биримизга дуода ., гузал табассумда булайлик !

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Жаҳон адабиёти

ЯРАТГАННИНГ ЕРДАГИ ФАРИШТАСИ.

Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги флейтасини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди.
У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини ҳарид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди... Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Аммо у кескин рад этди.
– Йўқ, хола, мен гадой эмасман. Мана шу... флейтамни сотиб олинг, менга пул жуда зарур, илтимос.
Менга флейтанинг кераги йўқ эди. Буни унга тушунтирдим ва пулни олаверишини айтдим. Болакай барибир кўнмади.
– Ололмайман, уйимдагиларга ҳалол пул беришни истайман. Бисотимда шугина флейтам бор...
Уйга келдим. Эримга бу нохуш воқеани гапириб бердим.
– Худонинг ўзи унга кўмак берсин, – қўшиб қўйдим гапимнинг сўнгида.
Бир четда ўғлим гапларимни эшитиб турган экан. У югуриб ҳузуримга келди ва сўроққа тутди:
– Ойижон, Худо қаерда? У одамларга қандай ёрдам бериши мумкин? Менинг уй вазифаларимни тайёрлашга ҳам кўмаклашармикин?
– Худо Кўкда яшайди, ўғлим. У тепадан туриб одамларни кузатади ва муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзади. Унинг қудрати чексиз. Аммо сенинг уй вазифангга ёрдам беролмайди. Чунки бу сенинг юмушинг, тушундингми, болагинам?
– Одамларга тепадан туриб қандай ёрдам беради унда? Ерга тушиб қарашса бўлмайдими?
– Худо бирорта бандаси орқали ўша ғариб инсонга кўмак кўрсатади-да. Худодан ёрдам сўрасак, кимдир ёки нимадир орқали ўша сўраган нарсамиз, албатта етиб келади.
– Унда нега анави болага Худо ёрдамчи юбормади? Балки Худо сизни ёрдамчи қилмоқчидир...
Бу гапни эшитиб қизариб кетдим. Туни билан ухлолмадим. Эртага албатта ўша флейтани сотиб олишга қарор қилдим. Бугун бермоқчи бўлган пулимга салгина қўшсам бўлди-ку, флейтани оламан.
Тонг отиши билан ишга тезроқ отландим. Кўчага чиқиб ўша болакай турган жойга ҳаллослаб етиб келдим. Аммо... у йўқ эди. Кунлар кунларга уланди, аммо ишга кетишимда ҳам, қайтишимда ҳам уни кўрмасдим. Балки Худо унга бошқа бир инсон орқали кўмак юборгандир... Бу фикр менга анча тасалли берди. Бироқ... нега бундай шарафли ишни мен вақтида бажаролмадим: нега савобни бой бердим? Одамзод доим буюк ишлар хаёлида юради. Гўёки бир болакайга ёрдам қўлини чўзиш оддий, хашаки ишдек кўриниб, эътиборга олмайди...
Орадан вақт ўтди. Бу ҳақида унутиб ҳам юбордим. Яна ўз дунёмга шўнғиб кетдим. Аммо ўғлимнинг қалбида ўша сўзлар бир умрга муҳрланиб қолган: “Яратган бандаси орқали кўмак юборади...” У камбағал дўстларига ўз ўйинчоқларидан улашишни канда қилмайди. Мен эса бундан баъзан ранжийман.
– Ҳамма ўйинчоқларингни бериб юборсанг, ўзингга нима қолади, – деб койиб тураман.
Ўғлим эса:
– Худо менинг дилимга солди, анави ўйинчоғи йўқ болага берсанг, мен сенга ундан-да кўп бераман, дегандек бўлди, – дейди жилмайиб.
Мен эса шу заҳоти жаҳлдан тушиб, боламни қучиб оламан.
– Худо менга ёрдам беришингиз учун сизни – Онамни яратган экан, буни билиб олдим, – дейди у ҳам бўйнимдан қучоқлаб.
Бағримга Яратганнинг митти фариштасини босиб ўтирганимдан жуда бахтли эдим...

Анжу Котвани
Нодирабегим таржимаси

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

YAQIN INSONINGIZNI BORIDA
Q A D R L A N G...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…
Subscribe to a channel