Машҳур ихтирочи ва она
Ҳар қандай даҳонинг ортида унга ишонган ва қўллаб-қувватлаган ота-онаси туради
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Х а й р л и т у н а з и з л а р и м!
Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
✨Юлдузларни етаклаб,
Ой ҳам чиқди осмонга.
Демак Аллоҳга шукур,
Етишибмиз оқшомга.
Сизга ҳайрли оқшом,
Хайрли тун қадрдон.
Тонгда сизни уйғотсин,
Саҳар айтилган Азон
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Dunyoda eng chiroyli tabassum bu - bolajonlarning tabassumidir!!! 😍😍😍
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
😂 Yaxshi kayfiyat ruknidan :
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади.
Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ...
Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки.
Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан.
Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон.
Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади...
Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу!
Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан.
«На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
@qalbimdan_sado
МашаАллоҳ
Бу денгиз кўпиги экан.
Тасаввур қилинг, шу қадар гуноҳларингиз бор. Аллоҳ Таоло уларни бир зикр сабабли ўчириб юборади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бир кунда 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, денгиз кўпикларича гуноҳи бўлса ҳам кечирилади”, деганлар.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ҳой эркак!!!
• Сенга жон берилган вақтда Аёл қорнида эдинг.
• Йиғлаганингда, Аёл Бағрида эдинг.
• Ошиқ булганингда эса Аёл қалбида эдинг.
Аёл омонатдир. Уни хўрлама.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир кун уйда ОНАМ бўлмаса 🫠
Тан олинг, чиндан ҳам агар бир кун уйда Онамиз бўлмаса қанақа аҳволга тушиб қоламиз-а?
Онажонларимиз бахтимизга омон бўлсин
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌹Ассаламу Алайкум🌹
🌹ва роҳматуллоҳи🌹
🌹ва барокатуҳ🌹
🌸🍃Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!🤲
🌹 Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
🌹 Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
🌹 Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
🌹🌼Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
🌹🌸Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
🌹Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
🌹🕊Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!
Жума муборак болсин
Қадирдонлар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Қандай бахт. Тонг отди. Яна севинганда кулиб Роббимизга ҳамд айтиб, ғамга ботганда истиғфор билан йиғлай оламиз, муҳими тавба қиламиз!
Бу беш кунлик дунё ўткинчи. Амаллар ва Аллоҳга бўлган муҳаббат боқийдир.
Номозга шошилинг, нажотга шошилинг, қадрдоним!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#ЯНГИ_ТОНГ
🤗 Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ менга азиз бўлган ҚАДРДОНИМ
⛅️Бошланган Шанба тонггингиз ҳар кунгидан ҳайрли барокатли бўлсин, Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин😇
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
— Ҳеч қаёққа боришни истамайман.
— Мен биз билан боринг, деганим йўқ, шунчаки пул берсангиз, кифоя.
Болаларни кийинтириб, ўзим ҳам ясан-тусан қилиб олдим. Эрим эса худди мени биринчи марта кўргандай, ҳайратли нигоҳини менга қадабтурарди.
— Кўчада тузук-қуруқ юришни билмайсан-ку, яна ўзингча ресторанга бормоқчисан, деди у пул узатаркан, менга бошдан-оёқ разм солиб.
— Мустақил бўлиш пайти келди, азизим, унинг сўзлари иззат-нафсимга тегиб кетгани учунми, бошимни мағрур кўтардим.
— Ундан кўра пулдан кўпроқ чўзинг!
Яхшиямки, эрим баъзиларга ўхшаб зиқна ёки асабий эмас. Акс ҳолда, бир тушириб қолган бўлармиди шу гапларим учун. Аммо унинг ортимдан термилаётганини кўриб, ўзгача бир завқни туярдим. Шу тариқа орадан бир ой ўтди. Гарчи виждоним қийналса ҳам, мен уй ишларига ва на эримга деярли қарамай қўйдим. Аввалгидай у билан гаплашишга уринмас, ўзимни беэътибор кўрсатар, йиғлашни-ку хаёлимнинг бир чеккасига ҳам келтирмасдим. Албатта, бу осон кечмади. Бироқ дугонамнинг Бахтинг учун кураш! деган гапидан сўнг ўзимни қўлга олиб, кулиб юришга уринардим. Бу орада болаларни боғчага жойлаштириб, ўзим ҳам иш излай бошладим.
— Бу гап қаердан чиқди? деди эрим ишга кирмоқчилигимни эшитиб.
— Мендан бир оғиз сўрадингми?
— Ишлашнинг нимаси ёмон?
Телевизорга тикиларканман, фильмдаги йигитнинг кулгили ҳаракатларини кўриб, бирдан кулиб юбордим.
— Ёмон деётганим йўғу, лекин…
— Яна йиқилиб тушди! дея такрор кулдим экрандан кўз узмай.
— Н-нима? деди эрим ва елкамдан тутиб, ўзига қарашга мажбур қилди. — Эсинг жойидами, бунча кулаверасан? Ғашимга тегаётганингни биласанми?! Ҳар бир ҳаракатинг, кулишинг, ўзгариб қолганинг…
— Кечирасиз-у, борим шу.
Гапни қисқа қилиб, ўрнимдан туриб кетдим. Унинг асабийлашиши, ўзини боса олмаётгани ишга кирганимдан сўнг яна-да кўзга ташланди. Мени бир нарса, у нима учун ажрашиш ҳақида гапирмай қўйгани қизиқтирарди. Шунга қарамай, эримга нисбатан мутлақ беэътибор қиёфада кўринишда давом этдим.
— Бу менга ёқмаяпти! деди у кунлардан бир кун ишга кетаётганимда йўлимни тўсиб.
— Сизни тушунмадим?
— Ўзингни тутишинг, кулаверишинг, бефарқлигинг, мустақил бўлиб қолганинг, умуман, бу вазиятнинг ўзи менга ёқмаяпти!
— Мен ҳамон ўша-ўшаман…
— Йўқ! Сен мутлақ ўзгариб қолдинг. Бундай муносабатни тўхтатишимиз лозим! Мен бирдан хомуш тортдим. Шу пайтга қадар ўз виждоним устидан бекорга ҳукм қилганим, оиламни сақлашга уриниб бошқача кўринганим, кулиб юрсамда, ич-етимни кемирганим ва буларнинг бари беҳуда кетгани бир лаҳзанинг ўзида мени адо қилаётганди. Бироқ энди кўз ёш тўкиш ёки оҳ-воҳ чекишни истамасдим.
— Нима ҳам дердим, ажрашсак, ажраша қолайлик! Бу гапни мағрурлик билан айтган бўлсамда, юрагим зирқираб кетди ва ортимга ўгирилиб тезроқ уйдан чиқишни, тўйиб-тўйиб йиғлашнигина хоҳлардим. Бироқ унинг қўлларини қўлимда ҳис этдим.
— Мен ажрашишни эмас, ярашишни назарда тутдим!
Эримнинг гаплари шунчалар титраб чиқдики…
— Нима?!
— Мен аҳмоқ, билмайман, нима жин уриб, қадрингга етмаган эканман. Шайтон йўлдан урган бўлса керак. Бироқ ўзгариб қолганинггами, билмайман, қандайдир исёнлар юрагимни забт этди. Ишонасанми, сени йўқотишдан қўрқиб кетдим. Менга аввалгидай меҳрибон бўлишингни, ширин табассум билан кутиб олишингни, ўз ҳолингга қайтишингни жуда-жуда истаяпман.
Айни дам унинг бу гапларини қанчалар кутганимни ҳатто тасаввур ҳам қилолмаса керак. Индамадим. Ич-ичимдан дугонамга миннатдорчилик билдирдим.
Tamom
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Мукошафатул қулуб Қалбларнинг кашфиёти китоби
✅" Қалблар кашфиёти " деб номланган ушбу китобда Аллоҳ таолога доимо итоатда, қўрқув ва зикрда, севги-муҳаббатда бўлиш фазилатлари баён қилинди. Аллоҳ ва Унинг Расулини унутиш оқибатида шайтоннинг очиқ душман бўлиши, натижада инсон табиати ва ҳаётининг турли соҳаларида ҳалокатли ҳолатлар келиб чиқиши ҳақида тасирли, жозибали ҳикоя қилинади
➡️Таржимон: Миразиз Аъзам
➡️Нашрга тайёрловчи: Иброҳим Нуруллоҳ
➡️Муқоваси қаттиқ
💰 Маҳсулот нархи: 149000 сўм
✅Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.
🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.
🎁 2 та маҳсулот харид қилган мижозга буюртма мутлақо текинга етқазиб берилади.
БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН👇🏼👇🏼
https://100k.uz/oqim/463992
https://100k.uz/oqim/463992
https://100k.uz/oqim/463992
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Аёлларингизга яхши муносабатда бўлинг
Тегишли инсонларга юбориб қўямиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ОНАНГИЗНИ ЙИҒЛАТМАНГ
Хусни хилол Лайли деб.
Хар не деса майли деб.
Золим замон зайли деб.
Онангизни йиғлатманг.
Мехри малакдан юққан.
Жон гаров сизни туққан.
Бағри тафтли,тинч ватан.
Онангизни йиғлатманг.
Шодлик ўтар,ўтар ғам.
Азалдан дунё бир кам.
Тақдирда не бўлса хам.
Онангизни йиғлатманг.
Амал мининг,сизга шон.
Дўстга тўлсин тўртта ён.
Лек топилмас мехрибон.
Онангизни йиғлатманг.
Қучиб олинг қучмай ер.
Пойи ости жаннат дер.
Махкам дошли,сабри сер.
Онангизни йиғлатманг.
Банд йиғласа майли хўп.
Ёр йиғласин бунда кўп.
Сизга илхақ кўзда чўп.
Онангизни йиғлатманг.
Бир чет турар бўлса тўй.
Бир бошида мингта ўй.
Миннат қилмас дуогўй.
Онангизни йиғлатманг.
Дунёни деб ор сотиб.
Кетмасин дийдв қотиб.
Қон кўксига ниш отиб.
Онангизни йиғлатманг.
У бўлмаса қайда сиз.
У бўлмаса қайда биз.
Кўчасига босмай из.
Онангизни йиғлатманг.
Жахлингизга берманг эрк.
Эрк берганга Жаннат берк.
Мўминсиз Хақ айтгандек.
Онангизни йиғлатманг.
Ким эдингиз парча эт.
Бугун сизда ял-ял бет.
Ўзингизни олиб чет.
Онангизни йиғлатманг.
Кетган кўклам палласи.
Сиз ғами,сиз ялласи.
Хаққи оқ сут,алласи.
Онангизни йиғлатманг.
Ғулом Нормат Лайли деб.
Не хохласа майли деб.
Золим замон зайли деб.
Онангизни йиғлатманг.
© Ғуломжон Нормат
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🌹Ассаламу Алайкум
🌸ва Роҳматуллоҳи
🌼ва Барокатуҳ!
ХАЙРЛИ ТОНГ 🌤
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁
...АЛЛОҲИМ...
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹Қалбларимизга нур...
💥 Юзларимизга зиё...
🌼 Ризқимизга кенглик...
✨ Ҳақда сабот...
🌸 Нафсимизга ризо... ато эт!
🌟 Бандаларинг қалбида бизга нисбатан муҳаббат жо айла😊
┄┅┅•🌷•═•⊰🌼⊱•═•🌷•┅┅┄
🌹Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.
🌹Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.
🌹Синов имтихонларга қилсангиз бардош.
🌹Охират кунида «ЖАННАТ» беради.
🌙 ЖУМА МУБОРАК!
Самимият ила👇
@Shirin_diydor kanali
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Эримни ишга кузатиб, уй ишларига шўнғидим. Кейин қизларим билан ўйнадим. Кечга яқин эса телефон жиринглади, гўшакни кўтарсам, қадрдон дугонам экан.
— Шундай гаплар! дедим у билан сирлашарканман, дардимни айтиб.
— Эрингнинг бошини биронта жодугар айлантириб олган бўлмасин тағин! деди у ваҳима билан.
— Бундайга ўхшамайди!
Гап айнан нимада эканини билмасам ҳам, дугонамнинг сўзларидан қўрқиб кетгандим. Дардим ўзимга етмагандек, энди ичимни рашк алами ҳам тирнарди. Кечки пайт бамайлихотир телевизорга тикилиб ўтирган эрим билан дилдан гаплашгим, нима учун ўзгариб қолгани, ажрашишни хоҳлаётганини билишни истадим.
— Сиз билан гаплашиб олмоқчиман.
— Гапир, деди у телевизордан кўзини узмай.
— Нега бирдан ўзгариб қолдингиз? ўйлаб-ўйлаб топган саволим шу бўлганди.
— Бу ҳақда жуда кўп гаплашдик. Ундан кўра ажрашишга розилик бер, — деди эрим пультни босаркан, каналларни ўзгартириб.
— Тинчгина, уриш-жанжалсиз.
— Мен, мен, бирдан йиғлаб юбордим, ҳеч қачон уриш-жанжал қилмаганманку!
У телевизорни ўчирдида, менга тикилиб қолди. Назаримда, кўз ёшларимни кўриб ачинди чоғи.
— Қўйсангчи, нега йиғлайсан? Ёш бола бўлмагин.
— Сизга нима ёмонлик қилдим ўзи, ҳайронман?!
— Сен менга ёмонлик қилмагансан! уф тортганча бошини орқага ташлади эрим.
— Баъзи аёлларга ўхшаб жанжал кўтариш, ҳаддидан ошиш, ўзбошимчалик каби бемаъни одатларинг ҳам йўқ. Бироқ биласанми, сен билан яшашни истамайман.
— Бошқа аёл…
— Ҳеч қандай аёл йўқ! қатъий гапирди у.
— Ўтинаман, йиғлаб юрагимни сиқма. Бўлди, бор, ухла! Эрим ачинганнамо қиёфада бироз қараб турдида, кетди. Аммо унинг раҳм-шафқатга тўла нигоҳ билан қарагани иззат-нафсимга теккан, энди менга алам қила бошлаганди. Эртаси куни ёшликдан бирга ўсган дугонамга қўнғироқ қилиб, унга дардимни айтдим. У гапларимдан тутақиб, тезда ёнимга етиб келди.
— Ёшинг ўттизга етяптию, сен ҳатто кўчада учрашишга қўрқасан! деди у эшикдан кира солиб, қошларини чимираркан.
— Эримдан рухсат сўрамагандимда, қолаверса, кўчаларни ҳам яхши билмасам…
— Худо жонини олсин ўша эрингнинг, билдингми, нақ жонини олсин!
Ёшлик кезлариданоқ шаддодлиги билан ажралиб турадиган дугонамнинг феъл-атвори меникига умуман ўхшамасди. У доим ҳар қандай вазиятда мени қўллар, Оғзингдаги ошни олдириб қўядиган лақмасан, дея койишдан чарчамасди. У овқатдан тез-тез еб кавшанаркан, кўзларини катта-катта очди.
— Хўш, энди гапир, нима бўлди? Нега йиғлаётгандинг?!
— Ўзинг биласан, эримнинг чизган чизиғидан чиқмайман. Доим атрофида парвонаман! дедим ва бирдан яна кўзларимда ёш қалқди.
— Оббо, тағин йиғи-сиғими?! деди у кулгили тарзда оғзи тўла овқат билан гапираркан.
— Агар билсанг, эркаклар йиғлоқи хотинларни ҳурмат қилмайди. Уларнинг ёнида кўз ёши тўксанг, чунонам маза қилишадики! Сенинг эрингнинг ҳам бурни кўтарилиб кетган чоғи. Демак, сен у билан ҳаддан ташқари яхши муносабатда бўлгансан. Бундай йўл тутамиз…
Дугонам менга бир олам маслаҳат бериб, уйига жўнади. Бироқ унинг айтганларига амал қилиш, ўзимни буткул бефарқ кўрсатиш осон эмасди. Шунга қарамай, ҳаракат қилишга мажбур бўлдим, ахир ўртада фарзандлар бор!
Эрта тонгда гарчи уйқум келмаса ҳам, ётавердим. Ошхонадаги тарақа-туруқ овозларни эшитиб, бечора эримга ичим ачиди. У ёнимга кирганини, тепамда индамай турганини билсам ҳам, ётавердим. Ҳойнаҳой, Нонушта тайёрлаб бер, демоқчи бўлди-ю, гапирмади ва уйдан чиқиб кетди. Кечга яқин дугонам қўнғироқ қилиб: Овқат тайёрлама, келганида ёнига югуриб чиқма, бирор қизиқарли нарсани томоша қилаётгандек, телевизорга қараб кулиб ўтиравер. Айтгандай, пардоз қилиш ҳам эсингдан чиқмасин, деди. Худди дугонам айтгандек қилдим. Телевизорга қараб куляпману, нима кўраётганимни ҳам билмайман. Ишдан келган эримнинг эса негадир қошлари чимирилганди.
— Овқат тайёрламадингми? деди у тамшаниб қўяркан.
— Бугун кун бўйи мириқиб ухлабман, дедим керишиб, шунга ҳеч ҳафсалам бўлмади. Болаларни олиб, бирор жойга бориб, овқатланармиз.