qalbimdan_sado | Unsorted

Telegram-канал qalbimdan_sado - 𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

171

🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado

Subscribe to a channel

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бир куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан:
— Кимнинг тавбаси қабул бўлмайди, — деб сўрашганда, Шайх:
— Тавба қилмайдиган одамнинг тавбаси қабул бўлмайди, — деб жавоб қилган эканлар.

Шундоқ экан, Азизлар, токи тавба эшиклари очиқ экан, токи жон ҳалқумдан ўтмаган экан Аллоҳ тавбаларни қабул қилади.

Бирор гуноҳ қилиб қўйиб, Аллоҳ кечирмайди, деб ноумид бўлиб турмасдан, тавба қилинг. Зеро, хато қилгувчиларнинг энг яхшилари — тавба қилгувчилардир...

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Жаннатга кирмоқчимисиз, қизингизни ўқитинг!

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Долзарб_мавзу

Кўп аёллар эрини қадрига етмайди... Қани эди Хадича онамиздан ўрнак олсалар...

Барча аёлларимизга юбориб эшиттириб қўяйлик.

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ХАЙРЛИ КУН !

Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!

Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.

Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!


𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!


𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Диққат
❗️Ухлашдан олдин телефонингизни Полёт режимини ёқиб қўйишни унутманг чунки...

Дўстларга ҳам юборамиз!

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Bugun, 24 iyul
☀️ +40°...+26°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +26°, ↙️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ +34°
Kun: ☀️ +39°
Oqshom: ☀️ +38°

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Хайрли_тонг

Ҳар кун, ҳар лаҳза
"Ҳаёт китоб"ингизни яхши кайфият, шукроналик ва самимий қувонч билан тўлдиринг-ки, саҳифаларини ортга қайтариб вароқлаганингизда умрингизни гўзал яшаётганингизни ҳис қилинг...

Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кун саҳифангизни гўзал амаллар безасин


𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ибодат учун:
— ёшлигимизда ўйиндан бўшамас эдик...
— улғайганимизда ишдан, ташвишдан бўшамадик...
— кексайганимизда энди хасталикдан бўшамаяпмиз...

Ҳар вақтнинг ўз синови ва ўз баҳонаси бор. Алданиб қолманг!

©️ Мубашшир Аҳмад

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🔴ЗАҲАРЛИ САВОЛЛАРГА АҚЛЛИ ЖАВОБЛАР.!...🔴

Семизгина хоним автобусга чиқди. Ундаги йўловчилардан бири:
«Бу улов филларга мўлжалланган бўлмаса керак-а?» -деди.
Хоним хотиржамлик билан:
«Йўқ, жаноб. Бу улов, Нуҳнинг кемасидек. Унга фил ҳам, эшак ҳам чиқаверади!» -деди.

Машҳур ёзувчи Бернард Шоуга бошқа кибрли ёзувчи:
«Мен сиздан кўра яхши ёзувчиман. Сиз мол-дунё ҳақида ёзасиз. Мен шон-шараф ҳақида!» -деди.
Бернард:
«Тўғри айтасиз, ҳаммамиз ўзимизда йўқ нарса ҳақида ёзамиз» -деди.

Кўзлари ожиз инсондан мутакаббир киши:
«Аллоҳ бировнинг кўзларини кўрмайдиган қилиб қўйса, эвазига бошқа нарса беради. Хўш, сенга нима берди?!» -деб сўради.
Киши:
«Эвазига сен кабиларни кўрмасликни берди!» -жавоб берди.

Кўзлари кўр киши бир аёлга уйланди. Аёл:
«Агар менинг сутдек оппоқ, ойдек гўзал эканлигимни кўролсангиз эди, ҳайратдан ёқа ушлардингиз» -деди.
Киши:
«Айтаётганингдек бўлганингда, сени кўзлари очиқлар тарк қилмасди» -деди.

Ёмон хулқли аёл бир кишига:
«Агар менинг эрим бўлганингда, қаҳвангга заҳар қўшиб ичирардим» -деди.
У киши:
«Агар мени хотиним бўлганингда ўша заҳарни иккиланмай ичган, сен билан яшашдан кўра ўлимни афзал кўрган бўлардим» -деди!...

@qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ

Бир киши донишманддан сўради:
— Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
— Шошма, — деди донишманд, — аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
— Учта элак?
— Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
— Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
— Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи — ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
— Йўқ, аксинча.
— Демак, — давом этди донишманд, — сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз — ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
— Йўқ, ҳожати йўқ.
— Демак, — хулоса қилди донишманд, — сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг


𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ассалому алайкум!

Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет:осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, Ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади Шарқ.

Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.

Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.

Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи бирла тилар саодат.

Уйғотгувчи дея, берилмишдир тарф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан Ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.

Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!

Ассалому алайкум!

Ўлмасбек Самарқандий

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Тасаввур қилинг, замонавий асарлар ёзилса қандай номланарди:

• "Личкаларда қолган ҳисларим";
• "Интернетга кирмаган ким бор?";
• "Спамлар гапирмайдилар";
• "Комментариядаги битиклар";
• "Интернетда кечган умрлар";
• "Заряд азоби".

Афсуски, бугунги кун трендлари шу мавзулар бўлиб қолди.

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Биз тарк этаётган суннатнинг тиббий фойдаси.

Айниқса бугунги иссиқ кунларда бу суннатга амал қилайлик!

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

💥 Бугун, 25 июль - Стоматологлар (тиш шифокорлари) куни!

Оппоқ тишлар ва гўзал табассум - инсоннинг ўзига бўлган ишончини оширади. Бунда Тиш шифокорларининг ўрни беқиёс.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиш нажоткорлари!

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!

1.
Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди;
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди;
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади;
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади;
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган;
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан;
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан;
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади;
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй;
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади;
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Агар жаннатни сўраб дуо қилсангиз, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга киришни сўрайман", деб айтманг. Чунки, жаннатга дўзахдан кейин ҳам кирадиган кишилар бордир. Балки, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киришни сўрайман", деб айтинг.

©️ Шайх Солиҳ Мағомисий ҳафизаҳуллоҳ

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши:
— Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер, деб айтмайсиз? — деди. У зот:
— Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади, — деди.

Аллоҳим! Бизга берган ҳамма нарсангга барака ёғдир!

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 67 ёшни қарши олди.

Давлат раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, халқ хизмати йўлида эса доим куч-қувват тилаймиз!

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

✒️Адаси, бошим оғрияпди?
— Соғ кунинг борми ўзи?
Чил-чил... Кўнгил синди!


— Ойи, қаранг чиройли ёзибман-ми?
— Бор, бошимни қотирма!
Чил-чил...Кўнгил синди!

— Болам касал, ташлаб кетадиган одам топа олмадим, боғчаси қабул қилмади
— Эпласангиз ишланг, бўлмаса болангизни боқиб, уйда ўтиринг!
Чил-чил... Кўнгил синди!

— Ойижон, мазам бўлмаяпти, шу ишни кейинроқ қилсам майлими?
— Ота-онангиз яхши боқиши керак эди, камқон  қизини узатмай!
Чил-чил... Кўнгил синди!

Бир иборани яхши кўраман. "Кўнглимга қарайди!"дейдилар.
Ота-онамиз кўнглимизга қараб катта қилди.Турмуш  ўртоғининг кўнглига қараб, ўзидан кечиб айрим нарсаларга изн берадиганлар бор. Ота-онасининг кўнглига қараб, истаганини муҳайё қиладиганлар фарзандлар бор орамизда. Жигарларининг кўнглига қараб, озор бериб қўйишдан  қочадиганлар бор. Кўнглимизга қараб гапирадиган ҳамкасбларимиз бор.

Кўнгил одамларини яхши кўрамиз, уларга талпинамиз!
Сиз ҳам шундай  бўлинг, мен шундай бўлай, одамларнинг биздан кўнгли қолмасин.


Феруза Салходжаева.

@qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Сенинг аразчи дўстинг 😅

Шунақа аразчи болларга жўнатиб қўямиз

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бахти кулган бахтлиларга ассалом!
Меҳри қайноқ тафтлиларга ассалом!
Ваъдасига ахдлиларга ассалом!
Кулар юзли яхшиларга ассалом!

Зарифа ✍

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#ибрат

ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ

Тун пардаси очилиб аста
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё артилган чинни,
Йўллар гўё ювилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни
Эл оёққа турар жонсарак.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни,
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола,
Интиласан яна олдинга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзодга дунё бўлмас тор,
То мавжуддир ширин суҳбатлар...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб,
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

©️ Анвар ОБИДЖОН

𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#туннома.


Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг!

Тонгга қарата бошлаган сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин!

Хайрли тун!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…
Subscribe to a channel