#диққат
💥🤕 Об-ҳавога таъсирчан бўлганлар, ўзингизни эҳтиётқилинг: 3-4 август кунлари Ўзбекистонни кучли магнит бўрони қоплайди.
Бўрон энг кучли таъсирини 3 август куни кечаси амалга оширади ва фақат 4 август куни тушлик вақтида кучсизланади.
Ушбу даврда об-ҳавога боғлиқ бўлган одамлар соғлиғининг ёмонлашишини, босимнинг кўтарилишини, кучини йўқотишини ва бош оғриғини ҳис қилишлари мумкин.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, давленияси бор инсонлар ўзларини эҳтиёт қилишсин
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги ойнинг яна бир тонги муборак бўлсин, Азизлар! Аллоҳ ушбу ойни барчага ризқу барокатда зиёда қилсин.
Аллоҳнинг бандасига атаган турли хил ризқу нематлари кўп. Сизу бизга ҳар ризқнинг, ҳар неъматнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизу бизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...
Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари!
• Ҳар ишни бошласангиз ~“Бисмиллаҳ” денг.
• Ният қилсангиз ~“Иншааллоҳ” денг.
• Ҳайратлансангиз ~“Субҳаналлоҳ” денг.
• Мақтасангиз, ~ “Машааллоҳ” денг.
• Раҳмат айтсангиз, ~ “Жазакаллоҳ” денг.
• Афсуслансангиз ~ “Астағфируллоҳ” денг.
• Кузатсангиз ~ “Фий амааниллаҳ” денг.
• Берсангиз ~ “Фий сабийлиллаҳ” денг.
• Ўлимни эшитсангиз, ~ “Иннаа лиллаҳ” денг.
• Акса урсангиз, ~ “Алҳамдулиллаҳ” денг.
• Қийинчилик етса ~ “Ё Аллоҳ” денг.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Тафаккур_қилинг
• Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозиктаъб бўлинг — эсланасиз;
• Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.
Ҳар қандай ҳолатингизда ҳам Аллоҳга хамд айтинг...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Оналар шунақа меҳрибон бўладилар...
Фарзандлари учун хатто жим ўладилар...
Кабутар совуқда қолиб фарзандини ўнг қаноти остига босиб, ўзи эса совуқда индамай жон берибди...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Умр қисқа вақт оз, тушуниш учун йўқотиш керакми?
Кечагина ёшгина эдик...
Гўдакликни беғуборликни йўқотдик..
Мактаб давридаги дўстлар билан узоқлашдик, болаликни, ўсмирликни йўқотдик...
Талабаликни қадрига етмай йўқотдик...
Кимимиз отамиз, кимимиз онамизни йўқотдик...
Қайсидир яқинимизни, қайсидир жигаримиз, қайсидир дўстимзни йўқотдик...
Баъзан тухмат, баъзан ёлғон туфайли керакли инсонлардан узоқлашдик...
Қадрлигим сиз учун қиймати бор инсонларни яқин тутинг...
Асранг авайланг, эътиборли бўлинг...
Ростан ҳам оз, қисқа вақт умримиз...
Йўқотмасдан олдин қадрига етинг...
Севиш қўлингиздан келмаса аёлни умидвор қилиб кутдирманг, ахир у юрагини, қалбини сизга бериб кутади…
Сизни яхши кўраман ⸺ дейишни унутманг...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
⚱️ ФОЙДАЛИ ДОРИ
📋 Дорининг номи:
Бугундан бошлаб сиқилманг!
⚗️ Таркиби:
"Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн" ("Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим")
🗒 Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.
✳️ Таъсир даражаси:
"Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз" (Анбиё сураси, 88-оят).
♻️ Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.
⏰ Қўлланиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.
📆 Даволаш муддати:
Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
📌 Муҳим эслатма:
Бу малҳамни бошқаларга ҳам тавсия қилиб, улашсангиз, ўзингизга ҳам фойдаси тегади!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Онага муносабат
3 ёшда — "Менинг онам — энг зўр она";
5 ёшда — "Онажоним, сизни яхши кўраман";
10 ёшда — "Тўғри йўл кўрсатувчим";
18 ёшда — "Оббо, қўйсангиз-чи, она";
25 ёшда — "Ҳаётимга аралашманг";
30 ёшда — "Она, ҳозир вақтим йўқ";
40 ёшда — "Қариялар уйида сизга яхши қарашади";
50 ёшда — "Онам вафот этибдилар";
60 ёшда — "Онам бўлганларида эди";
65 ёшда — "Бир кўриш учун бутун умримни берардим";
70 ёшда — "Ўғлим, нега қариялар уйига келдик?"
— "Бу ерда сизга яхши қарашади".
P.S.: Ота-онамизни қадрлайлик. Уларга нима қилсак, шу қайтади!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
“Сув пастга қараб оқади…”
Онам Файзихон ая дадам оламдан ўтгач, 11 ойлик кичик укамни болалар боғчасига бериб ишга жойлашган экан.
Кундузи ишлаб, кечаси бировларнинг кўрпа-тўшакларини тикиб, етишмовчилик бўлса-да, мактабда яхши ўқишимиз учун шароит яратиб берар, баҳоларимизнинг аъло бўлишини талаб қиларди. Тез-тез мактабга чиқиб ўқитувчиларимизга "Болаларим шунчаки баҳо учун эмас, астойдил уқиб, билимли бўлишларини истайман. Яхшироқ ўқишини талаб қилинглар, ҳали улар институтга ўз билимлари билан ўқишга киришлари керак”, дея тайинларди. Онамизнинг нияти холис экан, биз — фарзандлар билимимиз, ҳаракатимиз билан олий маълумот олдик, жамиятда ўз ўрнимизга эга бўлдик.
Аммо энг армонлиси, онамиз авжи роҳат-фароғатда яшайдиган вақтида касалликка чалинди. Шифокорлар муолажаси, фарзандлар парвариши билан анча пайтгача касалликни енгди. Аммо бу пайтда фарзанд кўриб, уларни улғайтиргунимча онамга ўзим орзулаганимдек меҳр-эътибор беролмаганим ҳанузгача қалбимга азоб беради. Онам ўзи кекса, бетоб бўлса ҳам биз ва невараларининг ташвиши билан яшарди. У кишини кўргани борганимда тез-тез хабар ололмаганимдан хижолат бўлсам, "Болам, сув пастга қараб оқади. Онам мени деб яшаган, мен сизларни деб, сизлар невараларимни деб яшайсизлар”, дея юпатарди. Бугун фарзандларим улғайиб, ҳаётда ўрнини топишга интилаётган, ўз ташвиши билан андармон бўлган дамларда онам бизни ҳар куни, ҳар соат соғиниб кутганини кўпроқ ҳис қиламан…
© Муштарий
ОНАНГДАН АҲВОЛ СЎРАБ ҚЎЙ
Кўчада юрсанг ҳам тоғни қўпориб,
Дунёлар ишидан кетсанг ҳам хориб,
Телефонга қўлинг чарчамай бориб,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.
Неча бор телефон қиласан ёрга,
Чарчаш йўқ, болангчун ярайсан корга.
Онанг ҳам сеники, ўхшатиб борга,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.
Кераклардан керак, майли қилмагин,
Керак бўлган деб ҳам, майли билмагин,
Топганинг номард бўб, майли иймагин,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.
Кетса кетар дегин оғзингни ели,
Ел учун оғримас хеч кимни бели.
Меҳрингга умидвор, онанинг фъели,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.
Бўри ошинг кутмас, бўри сўз кутар,
Яхшилик cенга деб, ёмонинг ютар.
Керак қилсанг ол деб, жонни ҳам тутар,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.
Қутилар кунинг бор, кетиши аниқ,
Жонинг ҳам навбатга етиши аниқ.
Қайтар дунё, қилмиш қайтиши аниқ,
Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй.
Онангни аҳволи яхшидир, ёмон,
Соғиниб кўзлари боқар сен томон.
Муштипар онангни эслаб хар замон,
Мард бўлиб аҳвол сўраб қўй.
#ибрат
Дўстларинг бўлсин
Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.
Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.
Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.
©️ Эркин Воҳидов
30 июль - Халқаро дўстлик куни!
Дўстларимизга юборамиз!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Онаси ёпган иссиқ нонларни соғинганлар учун...
𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado
Уйда тез-тез алмаштирилиши керак бўлган буюмлар
Улар ўзида бактериялар тўпласада, кўпчилик бунга эътибор бермайди.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ўтириб сув ичаётганингизда жисмингиздан зарарли моддалар чиқиб кетар экан. Шуларнинг қаторида буйрак тошлари хам ташқарига хайдалар экан.
Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичаётганингизда эса, хар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, хаводан кислород олиб, бу билан тананингизга инсулин юборар экансиз. Инсулин эса тана қандли диабет касаллиги билан оғришининг олдини олади.
Бу кўпчилик амал қилмайдиган биргина суннатнинг фойдаси. Агар бутун умримизни Қуръон ва суннатга мувофиқ қурганимизда эди, икки дунё саодатига етишган бўлар эдик...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракатух
Бугун 26➖Июль
Ж У М А куни. 🕊
Кунингиз Хайрли ўтсин!!!
Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннатий инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок тилак ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
👩🍳Сочний лаваш 😋
📌Масаллиқлар:400 гр товуқ филеси
Яримтадан қизил, сариқ, яшил балгарский
1 та пиёз
2 бўлам саримсоқ
Туз, паприка, кориандр 1 чой қошиқдан
Қовуриш учун ўсимлик ёғи
3 дона лаваш хамири
100 гр пишлоқ
1 қошиқ майонез
1 қошиқ кетчуп
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Уй томин бошқатдан ёпиб берардим.
Ишлаб, давлат топиб, ҳеч ким киймаган,
Асл матолардан топиб берадим.
Қиз бола бировнинг ҳасми...
Палаҳмон,
Узоқ-узоқларга отилиб кетдим.
Ваъда этилгани ўша бир ҳирмон,
Сариқ чақаларга сотилиб кетдим.
Қара, қолиб кетди қарзлар узилмай,
Сен йўқ остонани ялаб - юлқадим.
Сени соғинсам ҳам қучиб суёлмай,
Кимни "онажон" деб тинмай алқадим.
Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Умрим ўтмасмиди етти букилиб.
Менга деб бармоғинг тешилиб тиккан,
Ёстуқ жилдларига кетдим тўкилиб.
Қизинг қисматидан куйиб кетмасдинг,
Эзилиб кетмасдинг мендан минг чандон.
Етмишга букилиб кетмасди қаддинг,
Негаям қиз қилиб туғдинг онажон!
Кечир, кечиролсанг, мендан рози бўл,
Сўлитган мен бўлдим гулдек юзингни!
Оҳ, Она, шундаям дуо қиласан,
Фақат қизларини ўйлар қизингни...
Малика Тавфиқ.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Дейишади...
• Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади;
• Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади;
• Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибди" дейишади;
• Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади;
• Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади;
• Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади;
• Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакан" дейишади;
• Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади;
• 16 ёшингда "эрта катта бўб қоган" дейишади;
• 30 ёшингда эса, "қариб кетипдими?!" дейишади;
• 1-хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади;
• 2-хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади;
• Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади;
• Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади;
• Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади;
• Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади;
• Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади;
• Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади;
• Озғин бўлсанг, "сал семирса, ўладими?!" дейишади;
• Тўлача бўлсанг, "сал озса, бўмидими?!" дейишади;
• Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади;
• Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади;
• Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққан-да" дейишади;
• Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади;
Улар аввал ҳам гапиришган, ҳозир ҳам гапиришди, кейин ҳам гапиришади. Ўзингиз учун яшанг. Улар доим гапиришади.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
"Оналар бўлмаса дадалар хечнима қилолмайди", деб ўйламанг 😅
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#ибрат
Қатъият
Бир болакайнинг туғилганидан чап оёғи ўнгидан 6 см калта эди. Шунда шифокорлар унга юришни ҳам эпласанг катта гап дейишди. У эса улғайиб, футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 2 марта!
Иккинчи болага кичкиналигида юрак етишмовчилиги ташхисини қўйишди ва жисмоний тарбия дарсларидан доимий озод қилишди. У катта бўлиб, хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди. 8 марта!
Учинчи болакай 11 ёшида бўй гормони етишмагани туфайли бўй ва вазн борасида тенгдошларидан анча ортда қолиб юрарди. У кейин ФИФАнинг дунёнинг энг яхши футболчисига аталган "олтин тўпи"ни олди. 6 марта!
Тўртинчи йигитчага 21 ёшида атиги икки йиллик умри қолганлигини айтишди. У эса 76 ёшгача яшади. У ёзган китоб 10 миллионлаб нусхада нашр этилди.
Булар: биринчиси — Гарринча; иккинчиси — Харламов; учинчиси — Месси; тўртинчиси эса — Хокинг!
Бу инсонлар қийинчиликларга қарамасдан шу даражаларга эришдилар. Сизда эса булардан кўпроқ имконият, ғайрат ва куч бор. Сиз ҳам ўз бетакрорлигингизни намоён қилинг.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
– Ёз қандай ўтяпти, қайси шаҳарларда дам оляпсан?
– Мен ҳозирги вақтда Ишлаяндия, Ошхонистон, Кроватия, Бирлашган Проблемалар Қўшма Штатия, Болақарастон давлатларида дам олдим. Яқинда Кампотия, Қиёмистон, Шакаропистон давлатларига ҳам йўл оламиз.😂
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Кимгадир яхшилик қилмаган, ҳеч қурса, бир оғиз ширин сўз айтмаган кунни қандай қилиб “ўтди” дейиш мумкин..!?
Қилган яхшиликларингиз кўнгилларни яшнатсин!
ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:
1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
3. "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
4. "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.
Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.
©️ Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Тирноқларимиз ҳолати саломатлигимиз ҳақида маълумот беради.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги шанба кунингиз
файзу барокатли бўлсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
КЕТСАМ
Бир таскин изладим бор бисотингдан,
Топсам-у, ўксиган дилни шод этсам,
Жўнгина кетмайман мен ҳаётингдан,
Пурвиқор тоғлардек кетаман кетсам.
Кетаман муҳаббат, висолдан кечиб,
Кўз ёшмас, тонг саҳар шабнамлар ичиб,
Йиғлаб ҳам қоларсан изларим қучиб,
Гуллаган боғлардек кетаман кетсам.
Кетаман бир мунгли қўшиқ, садодек,
Тонгларда эсгувчи сокин сабодек,
Гарчи мен кўйингда телба гадодек,
Ҳажрингда шоҳлардек кетаман кетсам.
Изимдан гуллайди райҳон-у, сумбул,
Қошимда чарх уриб сайрайди булбул,
Эсласанг энтикиб эслагувчи ул,
Қайтмас ҳуш чоғлардек кетаман кетсам,
Улуғвор тоғлардек кетаман кетсам.
Хуршид Карим
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🍃🌸🍃JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BOʻLSIN!🍃🌸🍃
•🌸•Robbimiz - Alloh
•🌸•Dinimiz - Islom
•🌸•Qiblamiz - Kaʼba
•🌸•Ayyomimiz - Juma
•🌸•Farzimiz - Namoz
•🌸•Qarzimiz - Zakot
•🌸•Orzuimiz - Haj
•🌸•Amalimiz - Savob
•🌸•Tilimiz - Taqvo
•🌸•Nafratimiz - Zino
•🌸•Sevganimiz - Hayit
•🌸•Soʻzimiz - Alhamdulillah
•🌸•Eng katta orzuimiz - Jannat va Allohning vasli inshaalloh!
🌹Bugun sokin osmonu falak,
🌹Hamma izlar Allohdan koʻmak!
🌹Musulmonmiz bu baxtdir demak,
🌹Qadrdonlar Juma muborak!
🍃🌹🌹JUMA MUBORAK AZIZ DINDOSHIM.🌹🌹
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Сир
—Ойижон, тушликка нима овқат тайёрласам бўларкин?
—Истаган таомингизни тайёрлайверинг, болам, биз бугун жума намозидан кейин бир жойга ўтиб келишимиз керак.
Қайнонасининг ҳар жума намозидан сўнг қаерга ўтиб келиши ёш келинчак учун қизиқ эди, аммо бу сирдан орадан тўрт йил ўтибгина воқиф бўлди.
Ўша куни ҳам жума эди. Жума намозидан тарқаган одамлар уйларига етиб олган.
Муниса шифокор кўригидан ўтгач, қорни очқаганини ҳис қилди, шундоққина шифохона ёнидаги пештоқига "Боли ҳовуз" деб ёзилган емакхонага кириб, иссиққина шўрва ичиб олишни мўлжаллади. Ёлғиз ўзи овқатланаётгани учун уялиб, бурчакдаги жойни эгаллади. Таомномани кўздан кечириб, жойига қўяркан, кўзи емакхонанинг тўридаги бурчакда ўтирган қайнота — қайнонасига тушиб қолди. Ана, қайнотаси косасидаги суякни олиб қайнонасининг ликопчасига соляпди.
"Демак, ҳар жума куни шу ерга келишар эканда!"
Аёл тўрт йилда ота-онасидек қадрдон бўлиб қолган яқинларини бироз кузатиб турди, сўнг, қорни оч бўлса ҳам, эшикка қараб юрди. Яхшиси, уйда овқатланади.
Муниса бир жуфт кабутардек ўтирган жуфтликни чўчитиб юборишни истамагандек эшикдан оҳиста чиқиб кетди.
Феруза Салходжаева
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado