☀️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ҳар дам ғанимат....
2012 -йил , айни март ойининг иккинчи ҳафта кунлари эди..
Ўша кунлари уйимизга онамни кўргани бордим..Онам боришимни билгандек , тандирда сомса ёпиб турган экан .Онам озиқ -овқатга пазанда аёл эди.Ёқдан бор қилиб нималарнидир тайёрлайверарди.Ҳар куни сурпа очгани ҳам эринмасдилар.Онам билан ўтириб қайноққина сомса билан чой ичдик. Шунда хаёлимга 15- мартда Озодек Назабековнинг Фарғонада Ёзги театрда концерти бўлар экан, деб айтиб қолдим..
Онажоним, Ортиқ Отажонов , Бобомурод Хамдамовларнинг қўшиқларини яхши кўриб тинглашларини билсамда, О.Назарбековнинг ҳам қўшиқларини яхши кўришини билмас эканман....
Шунда: Ҳа, онам концертга олиб борайми - деб сўрадим.Тўғриси ,онамдан ҳар доим бир жойга олиб борай деганимда ,эе қўйсанг- чи ,- дер эдилар , шунинг учун бу сафар ҳам шу жавобни айтадилар, деб шунчаки айтдим ,қўйдим..
Кутилмаганда ,онам : Вой ,бунча яхши, концерт бўларканми , деб сўради .Мен ҳайрон бўлиб,концертга борасизми ,- деб сўрадим .Ҳаа , Озодбекни концерти Америкада бўлса ҳам боравераман ,- дедилар. Кутилмаган бу жавобдан ростдан хурсанд бўлиб кетдим... Эртага Фарғонага - шаҳарга бораман,билет бўлса олиб келаман ,-дедим .Агар билет тугаган бўлса ҳам сизни олиб бораман ,бир гап қилиб кириб олармиз ,дедим.Эртасига дарсимни ўтиб бўлиб , тушликдан сал олдинроқ шаҳарга йўл олдим .Борсам, билмадим, бизга аталган эканми , энг охирги кассада 4 та билет қолган экан, не хаёлда билетларни ҳаммасини олдим, билетда ёзилишича , бир соат, бир ярим соатлар оралиғида концерт ҳам бошланар экан.Ҳозир уйга борсам , ўғлимни боғчадан олсам,кейин онамни олдига ўтиб онамни концертга олиб келгунча орадан икки соатлар отиб кетиши ҳам мумкин .Ёки ундан ҳам кўп вақт кетиши аниқ .Шунда хаёлимга яқин дугонам Муҳҳаё ёдимга тушди .Телефон қилдим.
- Муҳайё , Озодбек Назарбековнинг концертига 4 та билет олдим.Ўзингиз, онангизни ҳам олинг, битта такси ушлаб боғчадан ўғлимни , кейин уйга ўтиб , мани онамни ҳам олиб келинг, деб айтдим. Ўртоғим ҳам бу таклифимга жон деб рози бўлди.Концерт бошланишидан 20 дақиқаларда олдинроқ етиб келишди ва биз биргаликда ўриндиқларга жойлашдик , Озодбек Назарбеков қўшиқларини тинглаб томоша қилдик .Концертда ҳаммамиз кўтаринки кайфиятда ,мазза қилдик .. Онажонимни хурсанд бўлганлари ҳали- ҳануз ёдимда.
Айниқса ,концерт сўнггида онам : - Қизимжоним э ,концертга келганда одам битта гул ҳам олиб келиш керак эдида,ман ҳозир қўшиқчи ўғлимга совға қилардим деб айтди .Онагинам сизни концертга келишингизга хурсанд бўлганимдан гул хаёлимга келмабди десам ,қара ё битта дўппи олиб келмабман- а, ,кийгизиб қўярмидим деб айтдилар..Кейинги сафарга сиз айтган нарсалар билан бемалол келамиз ,- дедим кўнглига қараб .
Ўшанда онажоним жуда хурсанд бўлгандилар .Мен ҳам қувонгандим.Оналар учун Оллоҳ ҳам йўл очиб қўяр экан шекилли ,ўша лаҳзаларда мени вазиятимни тўғри тушуниб , бир илтимосимни ерда қолдирмаган дугонамга ҳар доим ич -ичимдан раҳматлар айтаман, шундай лаҳзаларга сабабчи бўлганига.
Қолаверса, онажоним концерт таассуротларини чет элдаги ёлғиз оғлига ҳам телефонда гаплашганларида айтган экан.
Бир вақт раҳматли бўлиб қолган укам менга телефон қилиб онажонимини концертга олиб борганингизни эштиб хурсанд бўлдим.Худо хоҳласа ,энди Тошкентга Юлдуз Усмонованинг концертига олиб борасиз деб айтдилар ..
Хоп, дедим.Лекин бундай лаҳзалар ўша пайтлар учун энг бахтли лаҳзалар эканини ўша дам сезмас экан, инсон.
Орадан ҳеч вақт ўтмай , айнан ўша йили укагинам касаллик сабаб оламдан ўтиб қолди...
Эҳ ,ниятлари ҳам дилида қолиб кетди.
Онажоним, эса бу дардни кўтараолмай тўшакка ётиб қолди.
Она учун ҳар дам ғанимат , эрта деган сўзни ўзи ўринсизлигини ҳаёт мактабидан уқиб оласиз. экан ..
Бугун онангиз ҳаётми?
Унинг учун не қимоқчисиз ?
Вақт бор деманг ,ярим соатдан кейин нима бўлиши бизнинг измимизда эмас..
Дилоят Обидова.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ризқ дуоси
Эй Роббим!
• Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин!
• Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин!
• Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин!
• Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин!
• Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин!
• Омийн!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
🐠 Baliq muchali — 1916, 1928, 1940, 1952, 1964, 1976, 1988, 2000, 2012, 2024, 2036, 2048 yil
Kimda-kim ushbu yilda tug‘ilgan bo‘lsa, juda yaxshi sihat-salomatlikka ega bo‘lib, serg‘ayrat va beg‘ubordir. Pastkashlik, tilyog‘lamalik va g‘iybat ularga begona. Ular ishonuvchan va rostgo‘ylar. Ko‘pincha yolg‘on-yashiq gaplar tufayli o‘z tinchligini yo‘qotadi. Barkamollikka intilish ularni o‘ziga ham, boshqalarga ham talabchan qilib qo‘yadi. Ular ko‘p narsani talab qilishadi, lekin talablaridan ko‘ra ko‘proq ishni o‘zlari amalga oshirishadi. Vijdonli, taʼsirchan va dovyurak kishilar bo‘lib, ularga bemalol ishonish mumkin. Samimiy kishi bo‘lib, odatda bildirgan fikr mulohazalari hamisha asosli bo‘ladi. Soddalarcha ishonuvchanliklari tufayli, ularni hamisha aldash mumkin. Shu bilan birga, ular serzarda bo‘lib, baʼzan tillariga erk berib yuborishadi. Biroq ularni fikr-mulohazasi bilan hisoblashish kerak, chunki yaxshi maslahat berishadi. Qiziqib, darrov ishga berilib ketishadi. Isteʼdodli, o‘qimishli va irodali kishilardir. Butun umr hech narsadan zoriqishmaydi, har qanaqangi ishda ham muvaffaqiyat qozonishlari mumkin. Qaysi kasbni tanlashmasin, doimo g‘alaba qozonishadi. Ular ko‘pincha, hamma uchun sevimlidirlar, biroq o‘zlari boshqalarni kamdan-kam hollardagina yoqtirishadi. Hech qachon muhabbat umidsizligi yoki dog‘u-alam ularning boshidan kechmaydi. Ammo o‘zlari muhabbat mojarosiga sababchi bo‘lishi mumkin. Bu muchalda tug‘ilganlar kamdan-kam hollardagina yoshligida oila qurishadi, baʼzilari hatto umr bo‘yi tanho yashashadi, biroq bu ular ko‘nglini cho‘ktirmaydi, aksincha, yolg‘iz yashaganidan ko‘proq baxtiyor sezishadi. Qarz olishni va uzundan-uzun gapirishni yoqtirmaydi. Rahmdillikka moyil bo‘lib baʼzan qisqa muddatga bo‘lsada, bundan boshqalarning foydalanib qo‘yishga yo‘l qo‘yishadi. Ularni ko‘pchiligining muammosi og‘ir, jinsiy qoniqmaslikdan qiynalib yurishadi. Shoirtabiat jo‘shqinliklari tufayli butun umr ko‘plab muammolarga sababchi bo‘lishadi. Biroq keksayganida baxt-saodatga va barcha istaklarini amalga oshirishga erishadi.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#Тарбия
Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:
– Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал жой.
– Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? – ажабланибди ўғли.
Шунда донишманд:
– Фақат қорнинг очганида тамадди қил, ана шунда таом энг ширин бўлади. Астойдил халол меҳнат қил, шунда юмшоқ тўшакда ётгандай дам оласан. Одамлар билан хуш хулқда, яхши муомалада бўл, шунда уларнинг қалбидан жой оласан, у жой ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, – деб жавоб берган экан...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#Қатра
Менга меҳрингиздан беринг, бир ҳовуч.
Ҳа, фақат, бир ҳовуч...Ортиғи увол...
Сиз мени алдаманг ёлғон сўз билан...
Менга сувдек зарур, зарра эътибор...
Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Майли, тиланчига йўйинг ўзимни...
Истасангиз агар, шу меҳр учун
Ўйиб олиб берай, битта кўзимни...
Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Токи, тушиб олсин, ҳаётим изга...
Бўйнимга осилган шу..қарзни бир кун...
Миллион ҳовуч қилиб қайтарай сизга....
Менга меҳрингиздан беринг бир ҳовуч...
Шу илтижо чиқар, қалбимни ўйсам...
Сиз мени қарғаманг, ахир «айбим» не?
Меҳрга зор бўлиб, яшаган бўлсам...
Менга меҳрингиздан беринг...бир ҳовуч...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассалому алайкум! Янги кун муборак!
🌤 Тонг отиб, меҳрибоним, янги кун келса,
💐 Гуллар ифори ила шаббода елса,
🌼 Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌷 Ажабмас бирма бир ижобат бўлса...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Покистонлик бир олим одам зиёратга Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.
Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.
Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#Ёз_ғанимат
Онаси, бувисига шундай хордиқ тақдим қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин!
Хавас қилганларга ҳам невара, фарзандлар ардоғида юриш насиб қилсин.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Бир куни ҳазрати Исо алайҳиссалом бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтдилар.
Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб Пайғамбарнинг олдиларига бориб:
— Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай ҳароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар.
Шунда Исо алайҳиссалом:
— Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, — деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
— Нима дедингиз, эй Aллоҳнинг элчиси?- деб қизиқиб яна сўрабдилар.
— Ўласан...! Ўлим ҳақ....! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.
P.S.: Наҳотки, бир қўйнинг ақли етган нарсага бизники етмаяпти!? Кундан-кун дунё нафси билан семириб кетаётганимизни қаранг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Иссиқ ёғ тўкилгандан кейин қўлнинг ҳолати!
Дўзах оловидан ўзингизни қутқаринг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Bugun, 20 avgust
☀️ +35°...+20°, Ochiq havo
Hozir: ☀️ +20°, ↙️ 3.1 m/s
Tong: ☀️ +26°
Kun: ☀️ +34°
Oqshom: ☀️ +33°
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Буюк Британия мусулмонлар қўлида.
Лондон мэри — мусулмон
Бирмингем мэри — мусулмон
Лидс мэри — мусулмон
Блэкберн мери — мусулмон
Шеффилд мери — мусулмон
Оксфорд мэри — мусулмон
Лутон мэри — мусулмон
Олдхэм мэри — мусулмон
Рочдейл мэри — мусулмон
1. Лев Толстой (1828-1910)
"Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд".
2. Герберт Уэллс (1846-1946)
"Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди."
3. Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади".
4. Хьюстон Смит (1919)
"Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади".
5. Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади".
6. Бертран Рассел (1872-1970)
"Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади".
7. Йеста Лобон (1841-1931)
"Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳ қилишни таклиф қилинг".
8. Бернард Шоу (1856-1950)
Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади".
9. Иоганн Гейт (1749-1832)
"Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан."
Аллоҳ бизни мусулмон қилиб яратганига шукр, тафаккур қилайлик!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?
- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...
- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.
- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?
- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!
- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.
- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...
- Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини...
Оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болларизга...
Менга...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!
©️ Ғолиб Сафо
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Х а й р л и т у н
м е ҳ р и б о н л а р и м!
Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз ўткинчимиз !
Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Руҳингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин!!!
Ҳаммаларингизни яхши кўраман...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
"АКС ЭТТИРИШ ҚОНУНИ"
🔹Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!" дердилар.
🔹Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳиссаломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дедилар.
🔹Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.
🔹Иймон асосий мезондир. Ҳар ким шу мезонга кўра ҳосил олади.
Қалбимизни гўзал қилайлик-ки, шунда атрофимиздагилар хам гўзаллашади !
Яна бир азиз ва гўзал кун муборак бўлсин...
🍃Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.
🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.
Барчангизнинг тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб тонг нурафшон этсин..
Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.
💓@qalbimdan_sado 💓
Бир тижоратчи шайхга ишлари кўплиги сабабли болалари тарбияси қийин бўлаётганидан шикоят қилди.
Шайх айтди:
• Болаларинга Қуръонни ўргат. Қуръон уларни тарбия қилади.
• Уларга намозни ўргат. Намоз уларни ҳимоя қилади.
• Уларни садақага ўргат. Садақа уларни поклайди.
• Улар ҳаққида яхшилар суҳбатини топишни сўраб дуо қил. Чунки суҳбатдош таъсир қилувчидир.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди ва ғазаб билан хонани тарк этди. Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди. Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:
"Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман. Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимда ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла. Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма. Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма. Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин".
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!
Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Уч нарса хақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам-ғусса эса очкўзликни зиёда қилади;
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қахр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади;
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
☕️ 5 касаллик Қахвадан(кофе) қўрқади
✅ Қаҳвани дори дея олмаймиз. Лекн, мунтазам ичадиганлар ушбу хавфли бўлган 5 касалликка чалинишмайди, булар;
• Жигар циррози
• Қандли диабет 2-тури
• Юрак касалликлари
• Рак
• Паркинсон ва Альцгеймер касалликлари;
🔖 Кофени севиб ичадиганларга, ушбу хуш хабарни етказиб қўйинг!
❕Яқинларга Ҳам Улашинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ўз онангизни қачон охирги мартта қучоқлаб ўпдингиз ? - деб сўрасам, эслолмайдиган инсонларни учратдим.
Бир отахонни уйларига мехмонга бордим.
80 дан ошган чол. Иймонли.
Хатто шўро даврида ҳам ибодатда бўлган мўмин.
Хонага бир йигит кириб келди. Отахон ўрниларидан туриб қучоқлашиб кўришдилар. Кейин менга:
— Ўғлим бўлади - дедилар табассум билан.
— Сафардан келдиларми? - деб сўрадим мен.
— Йўқ, ишдан келяпти - дедилар.
Шу он жуда ҳавасим келди, меҳр оқибатга ва мен ўзимга сўз бердим:
— Бугундан бошлаб мен ҳам ишга борсам ёки ишдан келсам:
Онамни, аёлимни, фарзандларимни қучоқлаб ўпиб қарши оламан деб.
Бу воқеага 7 йил бўлди. Онамни қувончи мани бахтим. Оилада файз фақат онам биландир.
Сизга саволим:
- Охирги мартта қачон онангизни қучоқлаб ўпдингиз ?
Миразиз Ахмедов
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
ТЎТИНИНГ АЯНЧЛИ ҲАЛОКАТИ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин!
Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Анжирнинг барги, меваси, шарбати – бари даво
Анжир асалдай тотли ва ширали мевагина эмас, минг дардга даво ҳамдир. Унинг таркибидаги мис, темир, магний, кальций, калий, шунингдек, А, В витаминлари организмга жуда ҳам керакли озуқа ҳисобланади. Таркибида олмага қараганда кўпроқ темир моддасини сақлаганлиги туфайли анжир камқонликда кўпроқ тавсия қилинади.
🗯 Қон босими ошганда
Ҳар куни анжир истеъмол қилиш организмнинг кальцийга бўлган эҳтиёжини қондиради. Анжир таркибидаги калий унсури артериал қон босими бир меъёрда бўлишига хизмат қилади ва юқори қон босимида яхши фойда беради. Ҳозирги вақтда ишлов берилган замонавий озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига шу қадар кўп натрий моддаси қўшилганки, унинг калий билан ўзаро номутаносиблиги гипертонияга сабаб бўлмоқда. Энг ёмони, даволанишдаги қийинчиликдир. Чунки таркибида натрий сақловчи озиқ-овқат маҳсулотлари (сосиска, колбаса, ярим тайёр чучвара ва котлетлар)ни мунтазам истеъмол қилиш қон босими ошишига олиб келади. Шу сабабли гипертонияга дучор бўлган беморлар анжир ёрдамида қон босимини мўътадил ушлаб туришлари мумкин.
🗯 Шунингденг Анжир мевасининг сути песариязни даволаш ҳусусиятига ҳам эга.
🗯 Сўгалларни бартараф этиш учун анжирнинг етилмаган меваларидан терилади ва унинг шарбати (сути) сиқиб олинади. Кунига 3 маҳал сўгалга анжир сути суртилади.
🗯 Жигар циррозида тўртта анжир япроғи яхшилаб ювилади ва 50 г миқдордаги шакар билан ҳовончада эзиб, бўтқа ҳолга келтирилади. Тайёр аралашма кунига 2 маҳал 1 чой қошиқда, 1 стакан сув билан 14 кун ичилади.
🗯 Бронхиал астма ҳуружидан азият чекадиганлар учун: қуритилган анжир баргидан 3 қошиғига ярим литр қайнаган сув қуйиб, термосга дамланади ва кечасига қолдирилади. Тайёр тиндирмани ҳар куни 4 марта ярим стакандан ичиш дардингизни енгиллатади.
🗯 Аёллар учун...
Менопауза жараёнини бошдан кечираётган аёлларга кўпроқ анжир ейиш тавсия этилади. Анжирда, айниқса, унинг пўстлоқ қисмида кўкрак саратонининг олдини олувчи моддалар бор
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#Диққат
❗️☀️ Ерда 6 баллик магнит бўрони бошланди.
Бу инсон саломатлиги учун хавфли магнит бўрони хисобланади. Кўпчиликда эрталабдан бош оғриғи ёкт холсизлик кузатилаётган бўлиши мумкин
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi