Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги пайшанба кунингиз
файзу барокатли ўтсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ҳақиқий эркак:
• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Bolalikni yodga soluvchi kadrlar 😭👍
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
ОНАЛАР ҲАҚИДА
1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари - сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4. Сенга берган оқ сути лутфу - хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг, армондан ҳоли бўласан.
7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Мен онамга разм солсам,
Эгик дарахтга ўхшайди,
Рўёси кўп дунёсида,
Ёлғиз у нақдга ўхшайди…
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ғазаб сизга дўстингизни ҳам танитади...
Қийналган пайтимизда Аллоҳга аюҳаннос солишдан ўзимизни асрайлик...
Бошқаларга ҳам улашинг...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Кибрга берилманг, ҳаммамиз бир ҳил инсонмиз, фарқи шунда сизда пул бор манда йўқ...
Дўстларингизга ҳам улашинг!👇
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган яхшиларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Мухим тавсиялар:
Аёл учун:
1. Эрнинг эхтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини хурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!
Эркак учун:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!
Мубашшир Ахмад
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Дубай асосчиси Шайх Рашиддан ўз давлатининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."
Нега бундай?!
Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади. Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади.
Текинхўрларни эмас, ҳаракатчанларни тарбиялаш керак.
P.S.: Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда фақат сарфласалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Мунаввар ва муродбаҳш тонг барчамизга муборак бўлсин!
Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.
Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ҳусн нигоҳни ўзига жалб қилади.
Меҳр-шафқат эса қалбларни ўзига ром қилади.
Бахтли ҳаётнинг энг муҳим сирларидан бири қаъноатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигида», деганлар.
Имом Бухорий ривояти.
Қаноатли хотин уйининг ташига эмас, ичига назар солади, уйда роҳат-фароғат боғларини яратиб, уларга меҳр чашмасини оқизиб қўяди, доимо бахт-саодат йўлларини қидириб, шундай бир маскан барпо қиладики, бу масканда оиласи билан бирга ўзи ҳам роҳатда яшайди.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Hech kimsaga yomonligim yo’q,
Kim kimligin Xudo biladi.
Hamma meni yomon ko’rsa ham,
Opam meni yaxshi ko’radi…
Opajoningizga ushbu she’rni jo’natib qo’ying♥️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#ибрат
85 ёшли талаба
Ўшлик Мамат ота Қулматов 76 ёшида тиббиёт коллежига ўқишга кириб, уни 79 ёшида тамомлайди. Сўнгра 85 ёшида Ўш Давлат университетига киради. Отахон ёшлигида ўқимоқчи бўлади, бироқ турмушдаги қийинчиликлар туфайли ўқишни тугатолмаган экан.
Отахоннинг ўзи шундай дейди:
"Ҳар бир одам билимли бўлиши керак. Неча ёшга кирган бўлса ҳам илм олишнинг кечи йўқ. Мен халқ табобати билан ҳам шуғулланаман. Айримлар шу ёшингизда ўқиб нима қиласиз, - дейишди. Бироқ улар менинг ичимда нима борлигини билишмайди. Ўзим уларга тушунтираман. Онам касаллик туфайли эрта вафот этган. Шунда, албатта, шифокор бўламан, деб ўзимга ваъда берганман".
Фарзандингизга асло сақич олиб берманг!
Ҳозирги замонавий сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улардан бири ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.
Сақич турли хил бўёқлар билан бўялади. Бу эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади!
Сақични оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо бўлишига имкон яратади!
Кўп сақич чайнаш болада хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Сақич таъмини яхшилаш учун қўшиладиган глутамат моддаси асаб ҳужайраларини нобуд қилиши мумкин...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Қайтар дунё...
Бир бева аёл айтади: "Қайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. Кўпчилик хонадонларда бўлганидек, овсиним билан қайнонамнинг ўртасида ҳам тез-тез жанжаллар бўлиб турарди.
Бир куни уйимизга қайнонам кириб келдилар. Эрим ишда, болаларим мактаб, боғчада...Чой қўйдим, дастурхон ёздим. Қайнонамнинг нима ниятда келганларини тушунолмай, ҳадеб юзларига қарайман: нимадандир хафа кўринадилар. "Оббо, овсиним билан хафалашиб қолиб, бизникида бирон кун қолишга келмаган бўлсалар бўлди...", дейман ичимда. Бир пайт гап бошладилар. Ўйлаганимдай бўлиб чиқди! Шу тобда менгаям алам қилиб, ўтган гапларни, менга ҳам азоб берганларини айтиб-айтиб олдим! Бу гапларни аслида бизникида қолишларини истамаётганим учун айтаётган эдим... Қайинонам гапларимни жимгина, бошларини қуйи солганча эшитдилар-да, кетишга изн сўраб, ўрнидан турдилар. Худди "қолинг" десам, қолиб кетадигандек индамадим. Дарвозадан чиқиб кетаётган қайинонамнинг орқасидан қараб қоларканман, кўзимга жуссаси кичрайиб қолгандек кўринди... Уйга кириб, дастурхонга кўзим тушди-ю, юрагим ғалати бўлиб кетди: ҳали олтмишга ҳам тўлмаган қайинонам тиши йўқлигидан, чойга бўктириб ейиш учун нонни бўлакчаларга бўлиб, пиёла ёнига тизиб қўйган экан...
Йиллар ўтиб, ўзим қайнона бўлдим. Катта ўғлим учта фарзандли бўлганида уйини бўлак қилдик. Кенжамни ўзи хоҳлаган қизга уйлантирдик. Янги келиним аввалига: "Ойижон, ойижон" деб жонимга аро кирди. Бир нима десам, "Хўп бўлади, узр, ойижон" дерди! Келинга ялчидим, деб кўнглим яйрайди, ўғлимдан ҳам яхши кўриб кетаман!
Лекин биринчи фарзанди туғилганидан кейин, қилиқлари чиқа бошлади, феъли айниди. Йўлга соламан деб, бўларим бўлди. Икки ўртада ўғлим ҳам қийналиб кетди. Озгина асабларимга дам берай, бирон кун ётиб келай, деб катта ўғлимникига отландим...
Эшикни очган келиним, аранг ичкарига таклиф қилди. Нимага келганимни фаҳмлади шекилли, мендан олдин арз қилишга тушди: "Ҳаммаси жонимга тегди, сизларникида яшаганимда сизнинг кўнглингизни оламан деб ўлиб кетардим, бўлак бўлиб ҳам маза қилиб яшаётганим йўқ. Ўғлингиз болаларидан баттар инжиқ, фақат уларнинг кўнглига қарашим керак! Мени кўнглимга ким қарайди? Мен қачон яйраб, одамга ўхшаб яшайман? Уйимдагиларку келишга қўрқишади. Ўғлингиз ёқтирмайди бизникиларни..."
Келиним ўтиб кетган гапларни қўзғаб, тинмай шанғиллар, менинг эса тинкам қуриб, мадорим кетиб борарди. Эрталаб нонушта ҳам қилмай, иссиқда йўл юриб келганим учунми, кўзим тиниб, лоҳас бўла бошладим. Секин ўрнимдан туриб, кетишга чоғландим. Шу он келиним: "Кетасизми, мендан хафа бўлмай кетинг, ўзи асабийлашиб турувдим..." деганча қолаверди...
Уйимга кетяпману, бундан йигирма беш йиллар аввал бўлган ўша воқеани эслаб, кўксим тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлайман...
Мен-ку қайнонамга дастурхон ёзиб, бир пиёла чой берибман, келиним менга ўша бир пиёла чойни ҳам раво кўрмади! Кун келиб, ўзининг келини остонасидан ҳайдамаса бўлди!
Аллоҳим, кечир... "
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Қадр ҳақида...
Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди.
Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди.
Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди.
Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради.
Бизларга шундай ўргатишганди.
Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз...
Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди.
Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади...
Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир...
Умму Зайнаб
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#ибрат
Болаларни ёшлигидан ўнг тарафга ёнбошлаб ухлашни ўргатинг.
Фойдали томонлари:
• Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан хажми кичикроқ бўлганлиги туфайли юрак кўтаришига осонроқ булади...
• Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...
• Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади,
ошқозон озиқ-овқатни хазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади...
• Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши даволаниш усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан.
• Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, инсон ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бўлиб, идеал уйқуга кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.
Бошқаларга ҳам улашинг
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
⚡️Блокка тушган пластик картани банкка бормасдан фаоллаштириш йўли.
🏦 Бунинг учун аввало
"Call"-марказига қўнғироқ қилинг:
● Халқ банки – 1106;
● Ўзмиллийбанк - 1344;
● ТБC Банк – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Ипотека-банк – 1233;
● Тенге Банк – 1245;
● ҚҚБ – 1254;
● Ҳамкорбанк — 1256;
● Трастбанк – 1287;
● Анорбанк – 1290;
● Зираат Банк – 1293;
● Ипак йўли банки – 1296.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
«Айтиб бердим дадам қабрига!»
Қолиб кетдим ёлғиз эгиб бош,
Дучор бўлдим шумлар жабрига.
Тонгда бориб тўкиб дув-дув ёш,
Айтиб бердим дадам қабрига.
Отасиз уй қонунсиз давлат кабидир. Оталарни қадрига етайлик!..
Дўстларингизга ҳам улашинг!👇
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ким бир одамни сўкиб туриб, бу дунёда ундан узр сўрамаса...
Барчадан узр сўраб қўйинг
Имкон қадар барчага тарқатинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
🌿 Onaning qornida katta boʻlishni boshlaysan ammo, onaning koʻzida hech qachon katta boʻlmaysan...
Onalarimizni boshimizdan kam qilma Allohim!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Бир ҳовуз ва беш ариқ
Донишманд кишининг ёнига бир йигит келиб:
— Шу кунгача бузуқ ишлар кетидан елиб-югурдим. Энди шу ярамас ишларимдан тавба қилмоқчи бўлиб сизнинг ҳузурингизга келдим. Мени шогирдликка қабул қилинг, тарбиянгиз соясида яхшилар сафида бўламан деб умид қиламан, — деди.
Донишманд айтди:
— Сенинг кўнглинг бир ҳовузга ўхшайди. Бешта ариқдан ифлосланган лойқа сувлар оқиб келиб, кўнглинг ҳовузини булғатиб турадилар. Агар бу ариқларнинг йўлларини тозалаб, ифлосланган сувларни киргизмасанг, шундагина сени шогирдликка қабул қилиб, тарбиялайман. Ариқлар тозаланмаса, минг марта тавба қилсанг ҳам фойда бермайди.
— У ариқлар қайси? — деб сўради.
— Бир ариқ — кўзинг йўли. Аёлларга фаҳш, хиёнат назари билан боқма. Бир ариқ — оғзинг йўли. Оғзингдан адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни чиқарма, ҳаром ва шубҳали нарсаларни ема, ичкилик ичма. Бир ариқ — қўллар йўли. Кишиларнинг молу мулк, жиҳозларини ўғирлама, бировни уриб, жабру жафо етказишдан сақлан. Бир ариқ — оёқларинг йўли. Ўғриликка юрма. Яна бир ариқ — қулоқларинг йўли, ғийбат, иғво, фасодга оид сўзларга қулоқ солма, адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни эшитишдан қоч.
Йигит бешта ариқ йўлларини тозалаб, кўнгил ҳовузини пок, мусаффо сувлар билан тўлдиришга ваъда берди. Шундан кейин донишманд йигитни шогирдликка қабул қилди.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
O‘zingizni tug‘ilgan oyingizni o‘qing
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Бугун, 18-сентябр, бутун дунёда Аёлга миннатдорчилик билдириш куни нишонланади. Ҳаётимизга мазмун бўлаётган аёлларга ҳар куни миннатдорчилик билдириб турайлик!
Бизнинг бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласае, арзирли хуш дамимиз бор...
Гарчи мен билан ҳеч йўкдай ишларинг,
Мен ҳаедадир, ҳатто, кўрган тушларинг.
Севдим, демасанг ҳам, севгинг изҳори —
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.
Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар — бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори —
Умр ўртасида билдим қадрингни!..
Бизнинг бошқалардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
© Муҳаммад Юсуф
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Тирикчилик машаққатини енгиш йўллари ҳам ўзаро муҳаббатдадир:
“Аллоҳ ҳар бир хонадоннинг ризқи баракотини эр-хотиннинг муҳаббати орасига яширган” дея марҳамат қилганлар Пайғамбар алайҳиссалом.
Муҳаббат нақадар бўлса, баракоти ҳам шу қадар…
Биз барака йўқлигидан шикоят қиламиз. Аллоҳ баракотни муҳаббат ичига яширган. Шунинг учун хам бегона жойларда, чет элларда кўпроқ пул топишга вақт сарфлаш ўрнига, уйига ишдан эрта қайтган, аҳли оиласига кўпроқ вақт ажратган, хотини билан муҳаббатли суҳбатлар қиладиган эркак кўпроқ даромад топар экан.
Сема Марашлининг
"Севмоқ шунча гўзал бўлса..." китобидан
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
👩🍳Жудаям Мазали Аччик Салат Рецепти 😋
📌 Масаллиқлар Картошка 4-5 шт
Гушт 300гр
Пиёз 1шт
Чеснок
Кашнич
Мурч
Туз
Паприка
Аджика
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi