🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado
Маҳзун табассумла ёнганда юзинг
Қувончдан ёшларга тўлганда кўзинг,
Бир нигоҳ ташлагин мен ғариб томон,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Дейдилар муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Орзулар, туйғулар бир зум, бир нафас,
Мен сендан юз буриб кетолмадим, бас,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Кўзларим рангида гул мисол жисминг,
Жонимни ҳар лаҳза қиймалайди, минг,
Юракка битилган тиғ ила исминг,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Тақдирнинг бу чигал йўллари аро,
Кетдинг сен адашиб,кўнглимдан айро,
Шу йўлнинг бошида турибман зебо,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Ҳипқириб кетади кўксимдаги жон,
Муҳаббат дардмикан,муҳаббат армон,
Наҳот севишимни билмадинг ҳамон,
Қалбимда сен эдинг,ҳамон сен ўзинг.
Муаллиф; Хуршид Карим.
❤️ @QALBIMDAN_SADO
#Қатра
СОТИЛМАЙДИГАН НЕЪМАТ
Бозорда ҳамма нарса сотилади. Ҳамма нарса!
Турфа мевалар...
Турли ширинликлар...
Қўйингки, Одам зотига неки керак бўлса, неки зарур бўлса кўпчилиги муҳайё!
Ҳаттоки инсон энг улуғ санаган, мудом дастурхонининг устида эъзоз ва тавозеъ билан қўядиган, ногоҳон ерга бир бурдаси тушганида, кўзларига суриб,авайлайдиган нон ҳам, бозорда сотилади.
Фақат бир неъмат, меҳр сотилмайди, муҳаббат сотилмайди бозорда!
Қайда кўргансиз, меҳр сотаётган сотувчини-ю, муҳаббат сотиб олаётган харидорни...?
@qalbimdan_sado
Қаерга кетаётганингни билмайман, лекин бир кун менга қайтишинг аниқ...
Шуҳрат Ориф
@qalbimdan_sado
ДУНЁНИ ҚИЗҒАНМА
Дунёни қизғанма мендан, азизим,
Мен сенинг кўчангдан ўтмасман зинҳор.
Менинг бу оламда ўз айтар сўзим
Ва ўзим сиғинар мозорларим бор.
Дунёни қизғанма мендан, азизим,
Сен ичган булоқдан ичмасман асло.
Сен юрган тоғларда қолмагай изим,
Сен кечган дарёдан кечмасман асло.
Дунёни қизғанма мендан, азизим,
Қалбингни ёқмасин шубҳа ва сўроқ,
Мен ўзга манзилга тикканман кўзим,
У сенинг кулбангдан жуда ҳам йироқ.
Абдулла ОРИПОВ
@qalbimdan_sado
#тафаккур
Энг кучли
Энг кучли одамлар – доим вазмин ва сукут билан юрадиган одамлардир.
@qalbimdan_sado
#тафаккур
Синов
Ким ёнингизда қолишини билмоқчи бўлсангиз, марҳамат, йиқилиб кўринг.
@qalbimdan_sado
#иқтибос
Инсон дунёда жисми қадар эмас, кўнгли қадар жой эгаллайди.
Яшнар Камол
@qalbimdan_sado
Йўқ, бизга ғаройиб совға керакмас,
Эзгу тилаклар-ла шод этсангиз, бас!
Уланиш учун: @qalbimdan_sado
#мувозанат
МЕҲР ОҒУШИ
Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Севимли инсонингизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Болаларни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Дўстларни қучинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Жигарларингизни қучинг – бағрингиз кенгаяди.
Ҳаётни қучинг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.
@qalbimdan_sado
#Психолог_маслаҳати
Ҳиссиётларингизни жиловламанг! Сиз инсонсиз! Кулиш, йиғлаш, ҳаяжонланиш табиий хис туйғу. Агар ғазаб йиғилса бир кун портлаш муқаррар бўлган бомбани ўз ичингизда олиб юрибман деяверинг. Ҳиссиётларни эркин қўйинг...
@qalbimdan_sado
Ҳикмат
МУВОЗАНАТ
Камроқ ўйланг – кўпроқ тушунинг.
Камроқ ғазабланинг – кўпроқ табассум қилинг.
Камроқ гапиринг – кўпроқ эшитинг.
Камроқ айбланг – кўпроқ қабул қилинг.
Камроқ нолинг – кўпроқ қадрланг.
Камроқ кутинг – кўпроқ ҳаракатланинг.
Камроқ қўрқинг – кўпроқ севинг.
@qalbimdan_sado
Inson nimagaki erisholmasa, o‘sha narsa aziz tuyuladi. O‘tmishni qaytarib bo‘lmaydi. Shuning uchun ham o‘tgan kunlaringiz bebaho bo‘lib tuyulaveradi sizga.
O‘tkir Hoshimov
@qalbimdan_sado
Дара қишга хиёбон бўлар,
Ўрмон эса зумрад саройи.
Қор тинган чоғ товланар ял-ял
Аёздан ранг олган чиройи.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ!
АЛЛОҲ насиб этган қишнинг ўн олтинчи тонги муборак бўлсин!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Сизга файзу барокатли кун тилаймиз, Қадрдон!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@qalbimdan_sado
https://www.youtube.com/watch?v=ZYCMHmz0Y0M
Читать полностью…#тафаккур
Аксинча
Сени яхши тушунаман, дейдиганларнинг аксарияти бизни деярли тушунишмайди.
@qalbimdan_sado
#Хайрли_тун
Шахсиятингни икки нарса белгилаб беради:
– Ҳеч нарсанг йўқлигидаги сабринг.
– Ҳамма нарсанг борлигидаги тасарруфинг.
Тунингиз осуда ўтсин. Хайрли тун азизлар!
@qalbimdan_sado
#Ҳақиқат
Чунки…
Биласизми, нега инсонларда армон кўп? Чунки инсонлар тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни маъқул кўрадилар.
@qalbimdan_sado
#...
Сен-мендан олдин ҳам тун-кун бор эди,
Айланган фалак ҳам бутун бор эди.
Тупроққа авайлаб қадамингни қўй,
Бу тупроқ қора кўз бир нигор эди.
Умар Хайём
@qalbimdan_sado
Агар бугун яхшилик қила олсанг, уни таъмини эртага ҳам тортасан.
Инсон ё пули билан, ё қўли билан, ё онгу шуури билан яхшилик қилиши мумкин. Яхшилик қилишни ўзингдан бошла....
@qalbimdan_sado
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу кунда Оллоҳ дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, руҳимизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Омин!
Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин.
@qalbimdan_sado
Шундай бири бўлади: у ёнингизда бўлса, дунё ғарибдек кўринади.
У йўқ бўлса, сиз ғарибдек кўринасиз...
Шуҳрат Ориф
@qalbimdan_sado
* Дўст туҳфаси
*
Энг аввало, кўнглингга зўр урфу одат тила,
Ҳаққа боғлагил дилни, тоза ибодат тила.
Эй чоҳ қазгувчи одам, бошқагамас, Худодан
Ҳеч бўлмаса ўзингга умру саодат тила.
*
Сувлар оқиб турмаса, гулу гиёҳ ўсмайди,
Шамол эсса, булутлар кун юзини тўсмайди.
Ортга қайтма, ҳақ бўлсанг, ёринг Худо бўлади,
Ногоҳ тиғларни боссанг, оёғингни кесмайди.
*
Бул ғариб дилларда бўлмаса ғафлат,
Хатолардан холи бўлса, қанийди.
Тушунган зотларнинг қалби уйғоқдир,
Тушунган зотки бор, Ҳақни танийди.
*
Тоза иймон бирла кўнгил бўлгай бут,
Дунё деб ғам чекар ишларни унут.
Ҳазрат Навоийдан мерос ҳикмат бу,
Эй дўст, тилинг бирла дилингни рост тут.
***
Тоғлар бу заминнинг тошими, дейман,
Ёки оппоқ сочли бошими, дейман.
Эриб бораётган оқ қорлар, ҳайҳот,
Ё қайғу, ё қувонч ёшими, дейман.
Ғайрат МАЖИД
Уланиш учун: @qalbimdan_sado
* Марварид
Баҳоуддин НАҚШБАНД
*
Уд йўқ эди, тол таёғини келтирдим,
Юз қорасию соч оқини келтирдим.
Ўзинг деган эдинг: умидсизлик – куфр,
Шундан умид маёғини келтирдим.
*
Айбу қусуримни элдан пинҳон қил,
Кўнглимга жаҳон мушкулини осон қил.
Шод айла мени бугун-у, эртага эса
Лутфингга муносиб туҳфа эҳсон қил.
*
Бечора, ғариб бу банданинг бўл ёри,
Ҳар лаҳза, ҳар ишда раҳбару ғамхўри.
Нокас эшигига бош уришдан асра,
Ризқимни биров миннатисиз қил жорий.
*
Бирлик йўлида на куфр мавжуду на дин,
Ўтсанг ўздан – Ҳақ йўли қаршингда тайин.
Ўлтирма ёмон билан сира, ҳаттоки
Бўлсанг-да қора илон билан ҳамнишин.
Форсийдан
Эргаш ОЧИЛОВ
таржималари
Уланиш учун: @qalbimdan_sado
Сенинг муҳаббатинг чиройли эди.
Шу боис дунё чиройли эди...
Шуҳрат Ориф
@qalbimdan_sado
#Мулоҳаза
Бағри кенглик нима?
Биласанми, шундай кичик қалблар бўладики, унга фақат бойлик сиғади ҳолос.
Яна шундай қалблар борки, унга осмон ва ер, инсоният ва ҳайвонот, барчаси сиғаверади. Мана шу қалб кенгдир.
@qalbimdan_sado
#Психолог_маслаҳати
Даврада биринчи бўлинг ва сизни эслаб қолишади!
Айтайлик сиз дўстларингиз билан зиёфатдасиз. Галма-галдан ичимликка ҳамма учун пул тўлашга келишиб олинди. Сиз биринчи бўлиб тўланг ва бутун зиёфат давомида бошқа тўламайсиз, сабаби «биринчи»лар доим эсда қолади.
@qalbimdan_sado
***
Мен сени деб савобларга урдим бош,
Мен сени деб хатоларга қайрилдим.
Мен сени деб гуноҳ қилдим бағритош,
Мен сени деб бу дунёмдан айрилдим.
“Тангрим“ дедим - бир бандача бўлмадинг,
“Тангрим“ дедим тубанларга қайрилдинг.
Юз ўгирдим - ҳаёлимда сўнмадинг,
Мен сени деб у дунёмдан айрилдим.
Оҳ, лаҳзада йўқлар этдинг, бор этдинг.
Боримга ҳам, йўғимга ҳам сен ёрсан.
Мени қандай гуноҳларга ёр этдинг,
Икки дунём йўқдир фақат сен борсан.
Усмон Азим
1966
@qalbimdan_sado
Janob Rasulni muhlislari uchun bu youtube kanal. Bu reklama emas. Adminni kanali.
Yaqin kunlar ichida Qalbimdan sado youtube kanalimiz ham ish faoliyatini boshlaydi. Boshlovchilikka qiziqqanlar @terra_music admini bilan bogʻlaning. Birgalikda ijod qilamiz!!!
#Донолардан
Муваффақият бир саёхатдир, мақсад эмас. Бахтлилик кетаётган йўлнинг устидадир, йўлнинг охирида эмас. Йўлнинг охирида бўлса эди, унга борилганда йўл тугаган ва вақт ўтган бўлар эди. Бахтли бўлишнинг вақти бугундир, эртага эмас.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
@qalbimdan_sado
#тафаккур
Ҳаёт
Ҳаёт бизга ҳеч нарсани гапирмайди. У бизга ҳаммасини кўрсатади
@qalbimdan_sado