📹 Энг чиройли гулимсиз Она... 🥰
Жуда гўзал шеър.
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Хайрли тонг... муборак бўлсин Қадрдонларим...
Ишонаман-ки,ушбу тонг биз учун кечагиданда кўпроқ,мўлроқ эзгу ишларга,амалларга йўл очиб беради...
Ишонаман-ки,ёнингиздан ёрдамга муҳтож инсон учраса...албатта сиз унга кумаклашасиз...
Ишонаман-ки,яқинларизга,ён-атрофдагиларга,таниш нотаниш кимсаларга табассум улашиб,меҳр билан боқасиз.....
Ишонаман-ки,яқингинада билиб билмай дилини оғритиб қўйганингиз дўстингизни кўнглини олиб,узрингизни сурайсиз....
Ва яна ишонаман-ки,ота -онангизнинг албатта ҳолидан хабар оласиз, энг ширин,меҳрли сўзларингизни улардан дариғ тутмайсиз...
Мен бунга ишонаман...
Чунки,сиз комилликка интилгувчи қадрдонимсиз......
Хайрли тонг меҳри дарёдий мавжланган Қадрдоним....
🍃〰♡〰♡〰♡〰🍃
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
"ЙИГИРМА КУНЛИК КЕЛИНЧАК КОЧИБ КЕТИБДИ!"
( бу нохуш хабар махаллада дув-дув гап булди, якинлар калби заккумга тулди)
- Мана туйниям утказдик, орзу-хаваслар килдик. Кизгинам Мафтунани энг яхши оилага, энг одобли, касб-хунарли йигитга турмушга узатдик. Аллохга беадад шукур, ниятимизга етдик. Обру-эътибори билан эгасига топширдик кизимизни. Энди хотиржам булиб, Москвага ишимга кайтамиз. Муминжонни хам уйлантирсак, кейин мусофирчиликни йигиштирамиз. Шу ердан насибамизни топамиз. - Мастура опа турмуш уртоги Собир ака билан нонушта киларкан, хурсандчилик билан гапирарди. Кизининг никох туйида тушган суратларини завк билан томоша киларкан, эрига узатди.
- Дадаси, каранг. Кандай ажойиб жуфтлик. Куев кунглимиздагидай йигитга ухшайди. Икковиям суксурдек, Аллох емон кузлардан асрасин. Кизимиз борган жойида тош булсин, узларидан купайишсин. Муминжонимга хам яхши киз топсайдик.
- Иншааллах, онаси. Яна бир йил ишлайлик, келин туширамиз, - деди Собир ака хам. - Кейин чолу кампир булиб утирамиз набираларни бокиб.
Эр-хотин жуда бахтиер эдилар.
Собир ака ва Мастура опа ун йилдан бери мусофир юртда ризк теришади. Икки угил ва бир кизни Собир акани онаси Муслима ая уз канотига олди. " Кучим борида болаларингизга карайман, сизлар ишлаб иморатни битказинглар" деди онахон уларни Москвага кузатаркан.
Шу билан ишлари юришиб, эр-хотин Москвада ишлай бошлашди. Иморатлар битди. Хоналарни кугирчокдай ясатишди. " Ласетти" олишди кузларни кувнатиб. Тунгич угиллари Махмуджонни уйлантиришди. Набирали булиб бешик туйлар килишди.
Оиланинг гулу райхони булган Мафтуна тиббиет коллежини тугатиб, шахар поликлиникаларидан бирида хамшира булиб ишлай бошлади. Кизгинани коматлари келишган, коп -кора сочлари белида чулганиб етарди. Кошу кузлари коп-кора сулув кизни харидори куп булди. Лекин келаетган совчилар унинг ота-онасига екмасди. Муминжон синглисини хар бир кадамидан бохабар эди. Онаси кунора Москвадан кунгирок килиб, кизига панду насихат киларди.
- Кизим, мен даданг билан сизларни деб бегона юртда ишлаб юрибмиз. Мусофирда ишлаш осонмас. Катта киз булдинг. Аклингни ишлат. Йигитлар билан телефону интернетда уйнашма, хеч кимга ишонма. Биттагина калтис кадаминг умрингни, бахтингни яксон килади. Оиламиз шаънини барбод килма. Юзимизни ерга каратма, - Мастура опа бу тарздаги гапларини хар кунгирок килганида кизига тайинларди.
Мафтуна хам уз урнида "хуп булади, ойижон, хамма айтганларингизга амал киламан, юзларингизни ерга каратмайман" деб онасига ваъда берарди.
Кунларни бирида кушни махалладан Мафтунага совчи келди. Йигит чиройлигина, узини кичкинагина савдо дукони бор экан. Сураб-суриштирганларида унга "ишбилармон, мехнаткаш, одобли" дея таъриф беришди. Биттагина камчилиги ота-онаси уни болалар уйидан асраб олиб, катта килишган экан. Шу гап Мафтунани ота-онасига екмади.
- Ким билади унинг насли ким? Асл ота-онаси ким? Никохсиз тугилган булса-чи? Керакмас, жавобини беринг, ойи, - Собир ака онаси Муслима аяга кунгирок килиб шундай деди.
- Углим, карор чикаришга шошилма, - етиги билан тушунтирди Муслима ая. - Асраб олишган булса-да, жуда яхши оила. Йигитни хамма мактаяпти. Кейин кизинг Мафтунанинг хам унга кунгли бордай. Беш -олти марта бош эгиб келишди, болам. Москвадан кайтинглар, куринглар, балки шу хонадонга берармиз Мафтунани. Айтаман, кутиб туришади.
- Йук, ойижон. Етимга киз бермаймиз! - Мастура опа хам катъий рад этди. - Айтинг, бошка келишмасин. Йигит хам кизимни тинч куйсин. Мафтунани кулогини узим бураб куяман. Севги-певгини йигиштирсин. Мен унга тайинлаб куйганман.
Асраб олинган йигит Анвардан яна совчилар келди. Углимиз, "уйлансам, факат Мафтунага уйланаман" деяпти. Илтимос, раъйимизни кайтарманглар, - деди йигитни онаси Муслима аяга ялиниш охангида. Мафтуна хам кимтинибгина бувисига " биз бир-биримизни яхши курамиз" деди. Муслима ая хар канча харакат килмасин, угли Собирни розилигини ололмади. Совчиларга катъий рад жавоби берилди.
Davomi ertaga👇👇👇
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🐎 Ot muchali — 1918, 1930, 1942, 1954, 1966, 1978, 1990, 2002, 2014, 2026, 2038, 2050 yil
Bu muchalda tug‘ilganlar dongdor, moʻtabar, xushfeʼl va pulni tejab-tergab ishlatuvchi kishilardir. Yaxshi kiyinishadi, ommaviy yig‘inlarni yoqtirishadi. Ko‘p gapirsalar ham, aqlli va sezgirdirlar. Ko‘pincha yaxshi natijalarga erishuv-chi ajoyib sportchi bo‘lib yetishadi. Hamma sohada ishlari yurishadi, ko‘zga tashlanib turishadi, boshqalar fikrini tez uqib olishadi. Tabiatan mustaqil feʼl-atvorga ega bo‘lib, maslahatlarga quloq solishmaydi. O‘zlariga ishonishadi, qadrlarini bilishadi. Shu yilda tug‘ilgan erkaklar ayollarga befarq bo‘lishmaydi. Muhabbat onlarida hamma narsani unutishadi. Xizmat vazifalarini ado etganda, boshqa hamma sohada bor kuch va ehtiroslarini kuchga solishga harakat qilishadi. Ishq-muhabbat yo‘lida hamma narsadan voz kechishlari mumkin. Shu bois boshlab qo‘ygan ishlarida muvaffaqiyatsizlikka uchraydi, agar bularni yengsa baxtli bo‘lishi mumkin. Oila qurgach, uyda doimo diqqat markazida bo‘lishadi. Ular ko‘zdan g‘oyib bo‘lishlari bilanoq, oilaning baxt-saodati puchga chiqadi. Baʼzilari oilani yoshlikdan tashlab ketishlari mumkin. His-tuyg‘ular sohasida ularning hayoti jo‘shqindir. Keksaygan chog‘larida tinch-xotirjam kun kechirishadi.
@qalbimdan_sado
Дўстим!
Қуёшга қара, тупроққа қара, сувга қара, булутга қара фақат орқангга қарама!
Кимни келгани мухим эмас кимни келмагани ҳам...
Унутма
Йўловчи ўзгаради, йўл ҳам ўзгаради аммо манзил ўзгармайди...
Йўловчига қараб йўлингни танима...
Йўлга қараб йўловчини тани!
Йўловчи хақидаги бахони унга кўра бер.
Таржимон: Муаззам Алиоғлу
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Шундай инсон бўлингки, дурустлигингиздан ҳеч ким шубҳа қилмасин.
Сўзлаганингизда "Рост гапиряптими?" деган саволлар бўлмасин.
Самимий бўлингки, одамлар сизга яқинлашсин.
Шундай инсон бўлингки, номингиз тилга олинганида инсонлар юзига табассум югурсин.
Шундай инсон бўлингки, одамлар сизга қалбини очсин, ҳар ҳасбиҳол сизда пинҳон бўлсин.
Юзингиз ёруғ, йўлингиз ва қўлингиз очиқ бўлсин!
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Тақдирингиздан рози булинг...! Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган...!
Масалан :
Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз...!
Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...!
Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...!
Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз...!
Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...!
Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...!
Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...!
Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз.....!
Такдирингизда неки булган булса буларнинг барчаси сизга дарс булди.................! ♥
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!
Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаябмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз «Унинг зарра гарди йўқ»,
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Ҳар умрнинг бордир ёз, қиши,
Тугамайди ҳаёт ташвиши,
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
☀️Aссалому алайкум. Ноябрь ойиги биринчи Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🐎 Ot muchali — 1918, 1930, 1942, 1954, 1966, 1978, 1990, 2002, 2014, 2026, 2038, 2050 yil
Bu muchalda tug‘ilganlar dongdor, moʻtabar, xushfeʼl va pulni tejab-tergab ishlatuvchi kishilardir. Yaxshi kiyinishadi, ommaviy yig‘inlarni yoqtirishadi. Ko‘p gapirsalar ham, aqlli va sezgirdirlar. Ko‘pincha yaxshi natijalarga erishuv-chi ajoyib sportchi bo‘lib yetishadi. Hamma sohada ishlari yurishadi, ko‘zga tashlanib turishadi, boshqalar fikrini tez uqib olishadi. Tabiatan mustaqil feʼl-atvorga ega bo‘lib, maslahatlarga quloq solishmaydi. O‘zlariga ishonishadi, qadrlarini bilishadi. Shu yilda tug‘ilgan erkaklar ayollarga befarq bo‘lishmaydi. Muhabbat onlarida hamma narsani unutishadi. Xizmat vazifalarini ado etganda, boshqa hamma sohada bor kuch va ehtiroslarini kuchga solishga harakat qilishadi. Ishq-muhabbat yo‘lida hamma narsadan voz kechishlari mumkin. Shu bois boshlab qo‘ygan ishlarida muvaffaqiyatsizlikka uchraydi, agar bularni yengsa baxtli bo‘lishi mumkin. Oila qurgach, uyda doimo diqqat markazida bo‘lishadi. Ular ko‘zdan g‘oyib bo‘lishlari bilanoq, oilaning baxt-saodati puchga chiqadi. Baʼzilari oilani yoshlikdan tashlab ketishlari mumkin. His-tuyg‘ular sohasida ularning hayoti jo‘shqindir. Keksaygan chog‘larida tinch-xotirjam kun kechirishadi.
@qalbimdan_sado
2 ноябр 2017 йил
Мен шундай кетайки, босган изимдан,
Оҳлар униб чиқсин, аламлар унсин.
Ортимдан термулган нигоҳларинга,
Соғинчлар ўргимчак инини қурсин.
Мен шундай кетайки, тоғдек ғуруринг,
Саҳрои Кабрга қумдек қўшилсин,
Менсиз кунларингда киприкларинга,
Пушаймон ёшлари тошдек осилсин.
Мен шундай кетайки жонинг чарҳ уриб,
Танангдан бир сокин маскан изласин,
Сенку кулиб юриб баҳтиёрман де,
Кўксингда муштдек гўшт тинмай бўзласин.
Мен шундай кетайки, қилган гуноҳинг,
Ҳар тун тушларинга кириб қийнасин.
Бир лаҳза ҳаловот топган заҳотинг,
Уволим чақалоқ бўлиб йиғласин.
Мен шундай кетайки, кейин афсуслар,
Изингдан эргашиб қуваверсинлар,
Юрсанг ҳам, турсанг ҳам кўзинг олдида,
Менинг қарашларим тураверсинлар.
Мен шундай кетайки...
Малика Тавфиқ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#хайрли_тонг
Саҳар фаришталар уйғотсин сизни...
Айласинлар сизга меҳрини изхор.
Бир кун ташвишларни
унутиб яшанг...
Ахир келмайсизку дунёга такрор!
Ассалому алайкум
Хайрли тонг, дилга яқиним!
Бошланажак кунингиз хайрли ва мазмунли бўлиб, яхшиликлар ила бошлансин.
Қалб хотиржамлиги, дил
сокинлиги, соғлик, узоқ умр,
тинчлик - хотиржамлик тилайман!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#АЁЛ
• Аёл қаҳва ☕️ кабидир:
- пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради.
• Аёл бола 👩🦲 кабидир:
- бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан.
• Аёл денгиз 🌊 кабидир:
- қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан.
• Аёл топишмоқ 🧐 кабидир:
- жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан.
• Аёл кола 🥤 кабидир:
- зарари борлигини биласану, лекин тарк этолмайсан.
• Аёл термост 🌪 кабидир:
- Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади.
• Аёл мушук 🐈 кабидир:
- ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир! 😉
• Аёл гул 🌹 кабидир:
- эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...
Аёлларимизга юборамиз !
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
❗️БЕҲИ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНИЛАДИ?
👉 Гастрит, қабзият, йўталда:
10 гр. беҳи уруғи майдаланмасдан, 200 мл. қайноқ сувга солиниб, 5 дақиқа мобайнида аралаштириб турилади. Сузилади, кунига бир ош қошиқдан 4 маҳал таомдан кейин ичилади.
👉 Милк қонашида:
Бир чой қошиқ майдаланган беҳи дарахти пўстлоғи 300 мл. қайноқ сувга солинади-да, ярим соат паст оловга қўйилади. Қайнатма билан оғиз кунига 4 маҳал чайилади.
👉 Кўнгил айниганда:
Беҳи меваси тозаланиб, 4 қисмга бўлинади. Уруғи олиб ташланади. Меванинг юмшоқ қисми духовкада пиширилади ва кунига 50-100 гр.дан 3 маҳал истеъмол қилинади.
👉 Юқори нафас йўллари шамоллаганда:
Мева ширасидан 2 ош қошиқ ажратиб олиниб, кунига 3 маҳал ичилади.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
📌Сиз мўжизасиз...
Ҳа, ҳа мўжизасиз.
Ишонмайсизми? Ойнага қаранг...Кўзингиз кўряпти, қулогингиз яшитяпти, миянгиз идрок қиляпти, оёғингиз юриб, қўлларингиз ушлаяпти.
📌Сиз нафас олаяпсиз. Бу мўжиза эмасми?
📌Шундай экан, нимага хурсанд бўлмайлик. Ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан бахраманд бўла олинг.
📌Ҳаёт олганинг қадар нафасдир, ҳаёт қолганинг қадар қафасдир, ҳаёт толгунинг қадар ҳавасдир...
Робингга қараб: "Менинг буюк дардим бор" - дема, дардингга қараб: "Менинг буюк Роббим бор", - дегин...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Группа, обед...
Роса шунақа сомса ейдиган ҳаво бўляпти 😋
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа👇
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Aloe o‘simligini go‘zallik timsoli, deyishadi. Uning foydalilik xususiyatlari esa uch ming yil muqaddam aniqlangan.
Beozor giyoh
Azaldan uning barglaridan tabobatda foydalanib kelingan. Ayniqsa, ko‘z kasalliklari, teridagi yaralarni davolashda aloe o‘simligidan tayyorlangan surtmaning foydasi bisyor. Arab tilidan tarjima qilinganda «aloe» «achchiq, kakra» ma'nolarini anglatadi. Arablar ushbu o‘simlikni qurg‘oqchilikka chidamliligi uchun sabr-bardosh, qanoat timsoli sifatida qadrlashadi.
Aloe joy tanlamaydigan o‘simlik bo‘lgani uchun uni uy sharoitida o‘stirish juda oddiy va qulay.
Aloe sharbati o‘simlikning aynan uyda o‘stirilgan turidan olinadi. Aloe sharbati zararlangan joyni tezda tiklash xususiyatiga ega bo‘lib, mikroblardan tozalovchi vosita hamdir. Shuningdek, aloe ko‘z shilliq pardasidagi va boshqa yallig‘lanishlarni davolashda samarali yordam beradi.
Aloe sharbati va surtmasi teridagi o‘tkir va surunkali kasalliklarni davolaydi. Yaralar, jarohatlar va kuyishlarni bartaraf etib, terini avvalgi holatiga qaytaradi.
Tashqi go‘zallikni ixtiyor etgan bekalarimiz uchun ham aloe bebaho topilma hisoblanadi. Uning barglari bilan ertalab va kechqurun yuzingizni artsangiz, chehrangiz tiniqlashib, yanayam ochilasiz.
Aloe sharbati ajinga qarshi
Ertalab ko‘zgu oldida yuzingizga razm solib, husningizga soya solayotgan ajinlarning ko‘payganidan kayfiyatingiz tushdimi? Unda aloe sharbati sizga yordamga keladi. Buning uchun 2-3 dona aloe bargini olib, uni bir litr qaynab sovutilgan suvga solasiz va 5 daqiqa mobaynida qaynatasiz. So‘ngra uni dokadan o‘tkazib, sizdirib oling va soviting. Tayyor bo‘lgan losonni muzlatgichda saqlab foydalanishingiz mumkin.
Havo sovishi bilan ko‘pgina xotin-qizlarning labi yoriladi. Bunda aloe sharbatini labingizga surtsangiz, u tez fursatlarda avvalgidek muloyim va chiroyli ko‘rinishiga qaytadi.
Muzlatilgan aloe
Aloe sharbatidan tayyorlangan muz bo‘lakchasi eng zo‘r pardoz vositasi ekanidan xabaringiz bormi? Buning uchun 2-3 qoshiq aloe sharbati bilan birga marvarak o‘simligini qaynating. Uni yaxshilab aralashtirib, ma'lum bir ko‘rinishga keltiring va muzlatgichga qo‘ying. Ushbu muz bo‘lakchasi bilan yuzingizni ertalab va kechqurun artishni kanda qilmang. Bu malham yuzingizni toshmalardan xalos etib, tiniqlashtiradi.
Aloedan maxsus niqoblar
Bir qoshiq aloe sharbatiga bir qoshiq smetanani aralashtiring. Aralashmaga qizilpoycha o‘simligi va qoshiqchada asal soling. Tayyor niqobni yuzingizga surtib, 12-15 daqiqadan so‘ng yuzingizni issiq va sovuq suvda galma-gal yuvib tashlang. Ushbu niqob yuzingizni yoshartirib, ajinlarni silliqlaydi.
2 osh qoshiq yangi aloe sharbati 1ta tuxum oqi bilan aralashtiriladi va 15 daqiqaga yuzga surtiladi. Niqob teridagi mayda toshmalarni yo‘qotishda yaxshi samara beradi.
2 osh qoshiq aloe sharbatiga 1 osh qoshiq moychechak damlamasini, shuncha miqdordagi asalni qo‘shib aralashtiring. Niqob yuzni taranglashtirib, yallig‘lanishlarni bartaraf etadi.
Tabiat in'omi
Aloening vatani-Janubiy Amerika. XX asrning 30-yillariga kelib aloedan tibbiyotda keng foydalanila boshlandi. Bular asosan immun tizimini mustahkamlovchi dorilar edi.
Aloe sharbati tabiatning antiseptik in'omi hisoblanib, unda salitsil kislota, fenol, oltingugurt va o‘simlik balzami – lupeol mavjud. Ushbu elementlar yallig‘lanishga qarshi samarali vosita hisoblanadi.
Aziz dugonajonlar, ona tabiat biz, xotin-qizlarning sog‘lom va go‘zal bo‘lishimiz uchun barcha shart-sharoit va imkoniyatlarni muhayyo etgan. Bizdan ozgina qunt va xohish bo‘lsa kifoya. O‘zingiz uchun har kuni hech bo‘lmaganda yarim soat ajrating va maftunkor bo‘ling.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🎶Sardor Tairov - Naryog'i yo'q (Official Music Video)
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
📆Ноябр ойида туғилган инсонлар ҳақида
Шу ойда туғилганларга жўнатиб қўямиз!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қуёш сиз билан хайрлашдими, азизим... У бугунги барча ғаму-ташвишларингизни олиб, эртага янги ғоялар, орзу ва умидлар билан қайтиб келажак...
Хайрли тун, яхши тушлар сизга ҳамроҳ бўлсин..😍
❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado