qalbimdan_sado | Unsorted

Telegram-канал qalbimdan_sado - 𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

171

🎶 "Qalbimdan Sado" 🎵 Kanalimiz orqali, eng so'nggi musiqalar, hikoyalar va audio she'rlar bilan tanishing! Sizni qo'llab-quvvatlaydigan energiya va hissiyotlar bilan to'ldiruvchi makon... Eng yangilari bizda! http://t.me/qalbimdan_sado

Subscribe to a channel

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,

   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Ўйларим
Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб  фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман.

Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам).

Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим.

Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган.

Биласизми, нега?!

Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир.

Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар!

Буларда бизлар учун ибрат бор...

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🤯 Топаоласизми❓

ИҚ даражангизни синаб ку́ринг

Хасанни укаси мани
у́ғлимни дадаси
ман Хасанга кимман?

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Diqqat ehtiyot bo‘lamiz!!!

Shu yilning 24 dekabr sanasida xarid qilingan Sochnaya dalina sokini ichidan noma‘lum narsa chiqqan.

Barchaga ulashing 👇

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

AССAЛОМУ AЛAЙКУМ!

ХAЙРЛИ ТОНГ!


🌸🌸❄️❄️

🕊Эрта тонгда ёмғирнинг нафасидан, азоннинг овозидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик. Бизни соғ-саломат уйғотган Aллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Бутун вужудимиз, қалбимиз билан
“Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлаймиз-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга бой ўтсин❄️

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва янги умидлар берилади.                                                                                  
ХАЙРЛИ  ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Онамга ўхшасин қизларим... 🥰

Бошқаларга ҳам улашинг

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Таслим бўлманг

Яхши кўрганларингиз ташлаб кетса ҳам, дард устига дард чексангиз ҳам, ҳамёнингизда пулингиз тугаса ҳам, икки юзли инсонлар орқангиздан гапириб, кулсалар ҳам, энг яқин дўстларингиз сиртингиздан зарба бериб, хиёнат қилсалар ҳам, сизга ҳеч ким тасалли бўлмаса ҳам, қадрлаганларингиз кўз ёшингизни артмаса ҳам, яхшилик қилган инсонларингиз қийматингизни билмаса ҳам.

«Беш кунлик дунё» учун ҳеч бирига ранжиманг. Энг муҳими - жон соғлиги. Қолгани беҳуда гаплар.
Ўзингиз билан келишишга ҳаракат қилинг. Истасангиз ҳам истамасангиз ҳам ҳаёт давом этади.


𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар:

1.
Бўри ўлимтик емайди;
2.  Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди;
3. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар;
4. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади;
5. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

P.S.: Баъзилар эса мана шу вахший ҳайвон қилмайдиган ишларни ҳам қилишади. Тағин ўзларини одам деб гердайиб юришади!

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Хайрли_тонг

🗓 2023-йилнинг сўнгги хафтаси муборак бўлсин

ЙИЛ БЎЙИ ЭРИША ОЛМАГАН НИЯТЛАРИНГИЗГА ШУ ХАФТА МУЯССАР БЎЛИНГ🤲

Эски йилнинг бошланган сўнгги хафтаси омадли, барокатли бўлсин

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!

Жаннатда бирга бўлишни истаганларингизга юборинг!

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Yangi yil bilan !!!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#кулги

Бир ўтинчи денгиз бўйида ўтин кесаётган экан, қўлидаги болтаси сувга тушиб кетибди. Шунда сувдан Сувпариси чиқиб:
— Нега хомушсан, - деса,
Ўтинчи унга қараб:
— Болтам сувга тушиб кетди, - дебди.
Сувпариси сувга шўнғиб олтин болта олиб чиқса, ўтинчи:
— Бу мани болтам эмас дебди.
Кейин кумуш болта олиб чиқибди.
— Бу ҳам мани болтам эмас.
Сувпариси ўтинчига ўзини болтасини олиб чиқиб бериб:
— Ҳалол йигит экансан деб 3 та болтани бериб юворибди. Ўтинчи хотинига бўлган воқеани айтиб берибди. Кейин эр-хотин ўша сувни ёнига боришибди. Хотини ўзини сувга отибди, кейин яна Сувпариси чиқиб:
— Нега хомушсан деса,
— Хотиним сувга тушиб кетди дебди.
Кейин Сувпариси Муниса Ризаевани олиб чиқибди. Ўтинчи ўйлаб ҳам кўрмасдан:
— Мана шу менинг хотиним, - дебди.
Сувпариси ўтинчига қараб:
— Нега ёлғон гапиряпсан деса, ўтинчи:
— Ҳозир бу менинг хотиним эмас, десам, Селена Гомезни олиб чиқасан. Бу ҳам хотиним эмас десам, ўзимнинг хотинимни олиб чиқасан. Шу менинг хотиним десам, ҳалол экансан деб учаласини берасан. Бизда эса кўп хотинликка жазо бор деярмуш...

Шунақа уддабурон йигитларимиз ҳам бор, тафаккур қилдирмагунча
қўймайди. 😁

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

«Сиз бор ҳаёт бошқача, ОТА»

Отангизни борида қадрига етинг, кейин изларини ҳам тополмайсиз, ҳидларига зор бўласиз!

Отажонларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин, Илоҳим. 🤲

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Aссалому алайкум...
Янги тонги муборак бўлсин!!!

🌷 Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌷 кўнглингизни хотиржам,
🌷 чеҳрангизни нурли қилсин.

🌱 Танангизни саломатлик,
🌱 Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🌺 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бир йигит отасига:
– Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамоли мени ўзига ром этди, кўзлари сеҳрлаб олди, –дебди.

Ўғлининг гапидан хурсанд бўлган ота:
– Қани, қаерда экан сен айтаётган қиз? Юр, уни сенга олиб бераман, – дебди ва йўлга тушибдилар...

Ота қизни кўргач унга маҳлиё бўлибди ва ўғлига:
– Қулоқ сол, ўғлим, бу қиз сенинг тенгинг эмас, унга лойиқ эмассан. Бу қиз ҳаётда тажрибаси бор ва унга таяниб иш тутадиган мендек инсонга муносиб! – дебди.

Отасининг гапларидан ҳайрон қолган ўғил:
– Йўқ, ота, бу қизга мен уйланаман ва сиз тўсқинлик қилолмайсиз! – дебди.

Ота-ўғил бу муаммони ҳал қилиш учун навбатчи зобит олдига йўл олдилар ва у ердаги зобитга бор гапни айтиб бердилар.

Уларни тинглагач зобит:
– Қизни олиб келинглар ўзидан сўраймиз қай бирингизни танлар экан, – деди.

Қиз келгач зобитнинг кўзлари қамашди, эс-ҳушини йўқотди ва ҳуснига мафтун бўлди. Ота-ўғилга:
– Йўқ, бу қиз сиз иккингизга тўғри келмайди. Шаҳарда энг келишган, мен каби хушсурат инсонга муносиб! – деди.

Энди учовлари талашиб-тортишиб вазир ҳузурига бордилар.

Қизни кўрган вазир:
– Бу қиз мендек вазирга турмушга чиқишга лойиқ! – дебди.

Шу билан тўрттовлон баҳслашиб кетибдилар. Ахири шаҳар ҳокимига борибдилар. Ҳоким:
– Мен сизларнинг муаммоингизни ҳал қилиб бераман. Қизни чақиринг! – дебди.

Ҳоким қизни кўриб:
– Сизлар унга тўғри келмайсизлар. Бу гўзалга мендек ҳоким муносиб! – дебди.

Охир-оқибат ҳаммалари жанжаллашиб, тортишиб кетибдилар.
Шунда қиз:
– Бу масаланинг ечимини биламан! Мен югураман, сизлар эса менинг ортимдан қувлайсизлар. Ким мени биринчи ушлаб олса, мен ўшаникиман, – дебди ва қочишни бошлабди. Қолганлар: йигит, отаси, зобит, вазир, ҳоким эса уни қувлай кетибдилар. Қизнинг ортидан югуриб борар эканлар, тўсатдан тубсиз чуқурликка тушиб кетибдилар.

Юқоридан қиз уларга қараб:
– Мени танидингларми?! Мен ДУНЁман! Ҳамма одамлар менинг ортимдан югурадилар... Мени қозониш учун мусобақалашадилар... Мени қўлга киритаман деб, динларига эътиборсизлик қиладилар... Натижада менга етай-етай деганларида қабрга қулайдилар... Мен эса, қочавераман-қочавераман!... – дебди.

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

НЕ ҚИЛОЛДИМ, ОНАЖОН.

Ташвишлардан аримасман
бирор он,
Тирикчилик ташвишидир
бегумон.
Ёшим ярим асрларга
тенглашди,
Лекин сизга не қилолдим,
Онажон?

"Уйим-жойим,фарзанд"-дея,
ҳалак жон.
Энди эса набирам бор,
болажон.
Дардманга ку дармон бўлдим,
бир имкон,
Сизга дармон бўлолдимми,
Онажон?

Ҳаёт мени этса қаттиқ
имтиҳон,
Ора йўлда қолсам маюс,
паришон.
Ахир сиз-ку суяб чиққувчи
инсон,
Ўзим суянч бўлолдимми,
Онажон?

Хасталансам озорланиб
иссиқ жон,
Безовтасиз,юрак-бағри
бўлиб қон.
Парвонасиз андуҳ чексам
қай замон,
Парвоналар бўлолдимми,
Онажон?

Илинасиз не топсангиз
мен томон,
Бўл деб,Оллоҳ паноҳида
соғ-омон.
Тополмасман сизнинг каби
меҳрибон,
Сиз борсизки ғамхўрим
бор ҳар қачон,
Бахтимга сиз омон бўлинг,
Онажон!

Гулбаҳор Ғиёсова.

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Бир йигит отасига:
– Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамоли мени ўзига ром этди, кўзлари сеҳрлаб олди, –дебди.

Ўғлининг гапидан хурсанд бўлган ота:
– Қани, қаерда экан сен айтаётган қиз? Юр, уни сенга олиб бераман, – дебди ва йўлга тушибдилар...

Ота қизни кўргач унга маҳлиё бўлибди ва ўғлига:
– Қулоқ сол, ўғлим, бу қиз сенинг тенгинг эмас, унга лойиқ эмассан. Бу қиз ҳаётда тажрибаси бор ва унга таяниб иш тутадиган мендек инсонга муносиб! – дебди.

Отасининг гапларидан ҳайрон қолган ўғил:
– Йўқ, ота, бу қизга мен уйланаман ва сиз тўсқинлик қилолмайсиз! – дебди.

Ота-ўғил бу муаммони ҳал қилиш учун навбатчи зобит олдига йўл олдилар ва у ердаги зобитга бор гапни айтиб бердилар.

Уларни тинглагач зобит:
– Қизни олиб келинглар ўзидан сўраймиз қай бирингизни танлар экан, – деди.

Қиз келгач зобитнинг кўзлари қамашди, эс-ҳушини йўқотди ва ҳуснига мафтун бўлди. Ота-ўғилга:
– Йўқ, бу қиз сиз иккингизга тўғри келмайди. Шаҳарда энг келишган, мен каби хушсурат инсонга муносиб! – деди.

Энди учовлари талашиб-тортишиб вазир ҳузурига бордилар.

Қизни кўрган вазир:
– Бу қиз мендек вазирга турмушга чиқишга лойиқ! – дебди.

Шу билан тўрттовлон баҳслашиб кетибдилар. Ахири шаҳар ҳокимига борибдилар. Ҳоким:
– Мен сизларнинг муаммоингизни ҳал қилиб бераман. Қизни чақиринг! – дебди.

Ҳоким қизни кўриб:
– Сизлар унга тўғри келмайсизлар. Бу гўзалга мендек ҳоким муносиб! – дебди.

Охир-оқибат ҳаммалари жанжаллашиб, тортишиб кетибдилар.
Шунда қиз:
– Бу масаланинг ечимини биламан! Мен югураман, сизлар эса менинг ортимдан қувлайсизлар. Ким мени биринчи ушлаб олса, мен ўшаникиман, – дебди ва қочишни бошлабди. Қолганлар: йигит, отаси, зобит, вазир, ҳоким эса уни қувлай кетибдилар. Қизнинг ортидан югуриб борар эканлар, тўсатдан тубсиз чуқурликка тушиб кетибдилар.

Юқоридан қиз уларга қараб:
– Мени танидингларми?! Мен ДУНЁман! Ҳамма одамлар менинг ортимдан югурадилар... Мени қозониш учун мусобақалашадилар... Мени қўлга киритаман деб, динларига эътиборсизлик қиладилар... Натижада менга етай-етай деганларида қабрга қулайдилар... Мен эса, қочавераман-қочавераман!... – дебди.

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

😀Онам ёпган иссиқ нонларни,
Эслаб дўст-у қадрдонларни!

Тонгда ёпилган иссиқ нонлардан олинг группадошларим😘

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#хайрли_тонг.

"Бахт ортидан қувиб, уни топган одам бурни устида турган кўзойнагини қидириб топиб, сўнг севинган кампирга ўхшайди" деб ташбеҳ қўллаган экан Бернард Шоу!

Мен эса бу гапга қисман қўшиламан.

Бахтни сезганимда мен ҳам кўзойнагини топиб олган кампир каби қувонганман, аммо у бурнимнинг устида мени кутмаётган эди!

Тонгни ҳазил билан бошлагандекман. Аммо бу ўзим учун ҳазил эмас...

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин!

Умримизнинг қайсидир йилларини бахтни кутиб ўтказишимиз рост! Мен англаган қонуниятга кўра, Бахт-жуда кўп дуо қилганингиздан сўнг ташриф буюрадиган нарса!

Бу дунё учун унинг бир кулиб, қиё боқиб қўйгани ҳам кифоя қилади...

Сўрайверасиз, сўрайверасиз, сўрайверасиз...

Бахт келишига, у қўлингизга қўнишига доим тайёр ҳолда яшайсиз!

Қўлингиз кир эмас, қалбингиз кир эмас, ниятингиз кир эмас бўлиши керак...

Абдуллажон фильмида айтилганидек, бекордан бекорга ари ўлдириб қўймаган бўлишингиз керак!

Чунки Бахт-Жаннатга оид неъмат!

Униям кўп сўраш керак. У учун ҳам муносиб бўлиш керак!

Бугунги кун- барчангиз учун Бахтли кун бўлишини истайман!

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Onam jonimga tegib ketti 😡😡😡

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Ота-онасини соғинганлар...
Ота-онаси ҳаётлар эшитинг!

🎙 Абдуллоҳ домла

☑️ АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!☝️

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

ОНАНГДАН БЎЛАК

Бу ҳаёт гоҳ қувонч, гоҳ ғамли йўлак,
Турфа хил синовлар йўллайди фалак,
Ҳамроҳинг кўп бўлар яхши ёмондан,
Ким сенга дўст бўлар онангдан бўлак.

Борингда олқишилаб  боқувчи дўст, ёр,
Йўғингда устингдан кулгу-чи ағёр,
Луқма-ю нонингга шериклар бисёр,
Айтчи ким дўст бўлар онангдан бўлак.

Ишонма лафзи бол улфатларингга,
Ҳаммаси дўст сенинг тилло зарингга,
Ҳеч кимса ярамас охир корингга,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.

Бир куни қулайди ишонган қоянг,
Зулматда йўқолар ҳаттоки соянг,
Улғайиб унитар меҳрингни боланг,
Ҳеч ким дўст бўлмайди онангдан бўлак.

Азал дунё шундай яралган бир кам,
Тўқчилик,йўқчилик йўлингда ҳамдам,
Берса миннат қилар жигарларинг ҳам,
Беминнат дўст бўлмас онангдан бўлак.

Сен учун жонсарак,мунис муштипар,
Арзийди бошидан сочсанг тилло,зар,
Тавоф қил шундайин онанг бўлса гар,
Ҳеч кимса дўст бўлмас онангдан бўлак.

✍Хуршид Карим

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#Диққат

⚡️ Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох

Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Hayrli tun qadrdon 😊

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Хақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда хазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эхтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига мехрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• мехрни хам, қахрни хам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• хар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• хеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

Аёлларнинг ичидаги гаплари:

Майлими?

Семириб, озиш учун минг бир усулларни қўллаб, олдингизда хижолат тортиб турганимда "Бунча семириб кетдинг-э-э-э” демасдан, “Менга қандай бўлсанг, шундай ёқасан, бўғирсоқ" деб айтинг, Майлими?

“Хотин”, "Ў", "Эй", "Ҳей", "Фишт" деб чақирманг. “Эркатойим”, “кичкинтойим”, “мойчечагим”, “маликам” деб исмимни айта қолинг, Майлими?

Касал бўлганимда "Касалдан бошинг чиқмайди" деб иддао қилманг. “Шу дориларни ичиб ол”, “Аллоҳим суйган бандаларига дард беради" “кўрмагандай бўлиб кетасан” деб гапларингиз билан тузатиб юборинг, Майлими?

Хато қилиб қўйсам, жаҳлингизни чиқарсам, уриб, сўкиб сочларимдан судраманг. Яхши гаплар билан тушунтириб, "Ўзинг ақллисан-ку, онашим" денг, Майлими?

Менга "Сочинг узун, ақлинг калта" деманг. “Ўқи, излан, ривожлан. Олдимда олима аёл туришини хоҳлайман” дея менга бир уй китоблар олиб келиб беринг“, Майлими?

Йиғласам, "Асабимини бузма увуллаб" деманг. "Йиғламагин, ягонам, ҳар бир тўккан кўз ёшинг учун Аллоҳдан сўраламан" денг, Майлими?

𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

#диққат

❗️Бугун, 24-декабрь аёлларни бахтли қилиш куни экан

Бугун аёлларарингизни табрикланг, илтифот кўрсатинг ва гуллар ёрдамида уларни бироз бўлсада хурсанд қилинг ва бугун ЯКШАНБА ЧОЙХОНАГА КЕТАВЕРИНГ )

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Assalomu alaykum xayrli tong.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

☀️Yakshanba tonggi muborak bo'lsin.

💞Yangi kunni yangi sahifasini yaxshi xabarlar, yaxshi amallar, yaxshi niyatlarla boshlang.

🌺Dam olish kuningiz sizni sevadigan insonlar orasida utsin.

☘Allohga shukurlar bo'lsin yangi tong, yangi kunga yetkizgani uchun.

🌷Qadrligim Yangi kun hammaga xayrli bo'lsin.

🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃

Faol bo'ling...

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…

𝐐𝐚𝐥𝐛𝐢𝐦𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐝𝐨 - 𝐝𝐢𝐥𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐚𝐩𝐥𝐚𝐫...

🎶Yulduz Usmonova - Senmiding

Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado

Читать полностью…
Subscribe to a channel