Фақатгина бир соат умримиз қолса...ёхуд ҳаётнинг қадр-қиймати...
(ҳаётий воқеа асосида)
Ўша пайтлар “тез ёрдам” бўлимида ишлар эдим. Ўқишни эндигина тамомлаб, янги ишга жойлашганим учун бу ердаги ҳамма ҳодиса менга ўзига яраша ҳаяжон ва завқ бағишларди. “Доктор” деган мурожаатдан ўзимча ғурур туйиб, энди ҳар доим бу мурожаатга кўникишим ҳақида ўйлардим.
Барча катта касалхоналарнинг ҳам махсус “тез ёрдам” бўлими бўлиб, бу ерда шифокорлар навбатчилик қилишади. Тажрибали мутахассис шифокорлар ёнида менга кўп масъулият тушмасди. Фақат уларни диққат билан кузатиб, тажриба орттиришга ҳаракат қилсам, кифоя эди.
Бир куни кеч соат 1 лар атрофи.
Бир 16-17 ёшлардаги ўспиринни олиб келишди. Ўспиринга икки аёл ҳам юришига ёрдамлашиб келар эди. Орқаларидан югуриб келаётган киши эса нафаси бўғзига тиқилганча, энтиккан ҳолатда:
- Илтимос, ўғлимни қутқаринг, қутқаринг ўғлимни! – дея тинимсиз такрорларди.
Бир пайт шошилганича навбатчи доктор етиб келди. Мен эса докторнинг ёнида, қачон ташхис қўяр экан дея кутиб турардим.
Йигитчанинг отаси эса сўзида давом этаётганди:
- Доктор, биласизми, ўғлим ўзини ўлдирмоқчи бўлиб дори ичибди. Билиб қолиб, дарров бу ерга олиб келдик...
- Шунақа денг?! Ичган дорилари ёнингиздами?
Ота чўнтагидан бир неча дори қутиларни олиб докторга кўрсатди.
- Ҳа, мана. Бунисидан ўн бештача, бунисидан ўнта, бунисидан эса уч-бешта ичибди.
- Бу дориларни ичганига тахминан қанча вақт бўлди?
- Тахминан, икки соатча бўлди.
Доктор дори қутиларини синчиклаб қаради. Кейин, бир йигитчага, бир қутиларга қаради-да, бошини “йўқ” ифодаси билан қимирлатиб, юзини буриштирди:
- Ҳмм, афсус, афсус!
Йигитчанинг оиласи эса докторнинг бирор нима дейишини кутишарди, аммо ундан бир сас ҳам чиқмади. Мен эса йигитчанинг ошқозонини ювиш мумкинлигини ўйлардим. Бу жимжитликни отанинг овози бузди:
- Нима қиламиз доктор?
Докторнинг юзи жиддийлашди, йигитчага умидсизлик билан боқди. Бошини қимирлатиб, қўллари билан ўзининг чорасизлигини ифодалади. Сўзлари йигитчанинг отасининг юрагига ўқ каби санчилди, гўё.
- Афсус, қилинадиган ҳеч қандай амалиёт (операция) ёрдам бермайди. Жуда кеч олиб келибсизлар. Қолаверса, бу дорилар...
Мен эса оила аъзоларини кузатардим. Ҳаммаларининг кўзларида чорасизлик, жимгина туришарди.
Йигитчанинг юзида эса - қўрқинч, ваҳима намоён бўлди..
Онаси ва синглисига таяниб турган йигитча докторнинг юзига умидвор ҳолда қаради.
Унинг сўзларидаги кескинликни ва юзидаги жиддийликни кўриб, оёқларида мадор қолмади.
Секингина ҳолсизланиб, сидирилиб, ерга ўтириб қолди. Йигитнинг отаси ҳам, онаси ҳам бир ўзларича ваҳимага тушиб, алланималар дейишарди. Кейин, такрор сукунат...
Узоқ давом этган ушбу сукунатдан сўнг:
- Нима бўлади, наҳотки ҳеч нарса қила олмасангиз?! - деди ота-она илинж билан.
Шифокор эса бундай деди:
- Ёрдам бериш учун энди кеч. Бу каби ҳолатларда афсуски бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Бир соатлардан сўнг уни йўқотамиз. Мен беморни унгача фақат кузатувга олишим мумкин, холос...
Мен ҳам бу сўзлардан довдираб қолдим. Йигитчанинг юзига қарардим. Ўлим қўрқуви ва умидсизлик унинг кўзларида зоҳир эди. Ўзимча унинг ҳозир нималар ҳис қилаётганини тасаввур қилдим.
Ўлим шунчалар яқинлашиши ҳақиқатан қийин ҳолат эди. Аммо инсон бир соат кейин ўлишини билса нималар ўйлар, нималар ҳис қилиб, қайси ишларни бажарарди. Аслида ҳар биримиз учун ҳам бундай вақт келади-ку! Ҳаётнинг ташвишлари билан бўлиб ўлимни бизга етиб келмас нарса дея тушунамиз. Ҳозир бу йигитча балки, ҳаётини, дўстларини, оиласини ўйламоқда ёки ўлимдан сўнгра нима бўлишини, яъни бир соат сўнг...
Балки унинг ортидан нима дейишларини, ёки қабрда қандай аҳволга тушишини ўйлармиди! Балки унинг шу вақтга қадар режалаштирган ишлари бордир, энди эса бу ҳаёлларини бир ёнга суриб, сўнгги соатини қандай кечиришни ўйларди, гўё.
Бошқа тарафдан ҳаёт давом этарди. Ичкаридаги бир беморнинг яқинлари келиб доктордан баъзи нарсаларни сўрар, бошқа ёндан эса оғир бир беморни олиб келишарди.
У хаста учун бошқа...
Давоми бор...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Хотиндан пул яшириш оқибати🤦🏻♂
Охиригача кўринг
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#Байрам #Муборак
Бугун 14-январъ ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами
Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!
Байрам муборак!!✊✊✊
@qalbimdan_sado
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қайси ойда туғилгансиз 🤔❓
☺Январь — меҳрибон, ақлли, чиройли.
😎Февраль — суюкли, мустақил.
😆Март — ёқимтой, дилбар, раҳмдил.
😄Апрель – гўзал, инжиқ, қувноқ.
😇Май – ақлли, жаҳлдор, чиройли.
🤔Июнь – бардошли, қувноқ, бахтли, чаққон.
😋Июль – истарали, жаҳли тез, кўнгли бўш.
🙊Август – бардошли, меҳрибон, камтар.
😍Сентябр – инжиқ, чиройли, ақилли.
😊Октябр – рашкчи, меҳрибон, қатъиятли
😉Ноябрь – мустақил, қувноқ, рашкчи
👏Декабрь – ҳаёлпараст, меҳнаткаш, кўнгилчанг.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
UMR
Tanishdilar…
Sevishdilar…
Turmush qurdilar…
Farzand ko’rdilar…
To’ng’ichi nimjonroq edi. Kasal bo’lib, ko’p kuydirdi…
O’rtanchasi o’yinqaroq edi…
Qamalib chiqdi…
Kenjasi qiz edi…
Erkaroq o’sdi. Turmushi buzildi…
Bir kuni erkak kechasi uyg’onib ketdi. Uzoq o’y o’ylab yotdi. Qarasa, ayoli ham uyg’oq ekan.
- Onasi,- dedi. - Dunyoga kelib nima ko’rdik o’zi?
- Bilmasam, - dedi ayoli xo’rsinib…
..Bobotoqqa borganimda qurib qolgan ikkita daraxtni ko’rgandim. Ikkalasi bir-biriga suyani-i-ib turardi...
©Oʻtkir Hoshimov
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ЭРКАК ЙИҒЛАМАСИН
Унга кўрк бермагин, бермагин виқор
Йигитнинг ҳуснидир, номус, ғурур, ор
Фақат биттагина илтимосим бор
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.
Шижоатдан турсин кўзлари ёниб,
Ютуқлари билан юрсин қувониб,
Ахир яқинлари турар суяниб,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.
Дарду ҳасратларин ичига ютган,
Оиласи учун ўзни унутган,
Қийинчиликларга елкасин тутган,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.
Майли сочларини оқлар безасин,
Юзини ажинлар, доғлар безасин,
Лек умрин энг гўзал чоғлар безасин,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.
Оиласи билан қил бағри бутун,
Армонлар кўнглига солмасин тугун,
Йиғласин биргина қиз узатган кун,
Эркакнинг кўзини ёшлама ҳаёт.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
«Жон қизим...» Бугун 12-Январь Ҳалқаро қиз фарзандлар кунига бағишланади😢
Бу қўшиқ ҳар бир қизи бор инсонни ўйлантириб қўйса ажаб эмас. Қиз бола ота уйга меҳмон бўлар экан.
«Халқаро қиз фарзандлар куни» муносабати билан гўзал қўшиқ
@qalbimdan_sado
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ФИДОИЙ ОТА
1988 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди:
– Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман!
Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди.
У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаерига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди.
Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан:
– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар:
– Энди кеч!
– Аллақачон ҳалок бўлишган!
– Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз!
– Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам:
– Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда. – деб маслаҳат беришди.
Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди.
Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади:
– Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз.
Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз?
Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади:
– Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг.
Ота мелиционерга юзланди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди.
Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди.
Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди.
– Арманд! – ўғлини чақирди ота.
– Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга “Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман”, деб сўз бергансизку, дада.
– У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб.
– Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди.
– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан.
– Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади...
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
БОЛАНГНИ КЕЧИР...
Она вужудинггни тош деб ўйлабман.
Ҳали дардни енгар, ёш деб ўйлабман.
Ҳар ютган луқмангни ош деб ўйлабман,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!
Сочинг оқларидан тўкилар дардлар.
Юзинг ажинидан ўқилар дардлар.
Кўзимга ғам бўлиб тикилар дардлар,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!
ОНА, юрагимни тилкалар виждон,
Соғлигинг сўрадим билмадим қачон.
Бугун душманимдир сўнгги пушаймон,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!
ОНА, лабларингни қавжиратган мен,
Йўлимга қаратиб жовдиратган мен,
Юрагинг дард билан қалтиратган мен,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Агар сиз ҳеч кимга керак бўлмаганингизда, АЛЛОҲ сизни яратмаган бўларди.
АЛЛОҲ сизни яратдими, демак, олам - олам БАХТГА ҳаққингиз бор...❤️🍃
БАХТНИ ҲИС ҚИЛИБ ЯШАШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАҲМАТУЛЛОҲИ ВАБАРОКАТУХ!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя...
Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди.
Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди.
Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди.
Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.
Гапга чечан инсонлар тафаккур
қилишсин!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#Кайфиятни_кўтарамиз
Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ.. 😂😂😂😂
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
☀️ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Эй ташвишлар қилманг дағ-даға сиздақасин кўпин кўрганман. Ғамлар энди менга бир чақа, мен онамни ерга берганман.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🍋 Ҳар куни эрталаб лимонли сув ичиш учун 15 та сабаб.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!
Барча эркакларга ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Shanba tongi muborak boʻlsin!
Kuningiz xayrli ishlar bilan toʻlsin😊
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ҚАЧОН МАСЖИД БОРАСИЗ?
Эй олтмишга етганлар,
Умри елдек ўтганлар,
Худодан бахт кутганлар,
Қачон масжид борасиз?
Югурасиз тўй деса,
Ноғора-ю куй деса,
Ширвоз кабоб, қўй деса,
Қачон масжид борасиз?
Ҳаром-ҳариш ютасиз,
Нафсни хурсанд этасиз,
Тағин жаннат кутасиз,
Қачон масжид борасиз?
Ҳой мўйсафид, майпараст,
Aёлпараст, кайфпараст,
Дўзахни ўйланг бир пас,
Қачон масжид борасиз?
…Олтмиш, етмиш ёшингиз,
Сажда кўрмас бошингиз,
Шайтондир йўлдошингиз,
Қачон масжид борасиз?
Оғизда ғийбат-иллат,
Иғво-ю миш-миш, туҳмат,
Сиздан ким олгай ибрат,
Қачон масжид борасиз?
Масжид — Худонинг уйи,
Намоз — нажотнинг суйи,
Жуъма — мусулмон тўйи,
Қачон масжид борасиз?
Оғир сўнгги пушаймон,
Кўзингни оч, эй инсон,
Савобга чорлар Усмон,
Қачон масжид борасиз?
©️ Бобоқул Усмон
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Қабул бўлмаган дуога вақти келиб, қабул бўлмагани учун шукр қиласиз.
Шамс Табризий қ.с.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Xayrli tong 🌸🍃🌸
Qadrli qadrdonlarim ❤️🍃❤️
Omonmisiz, boringizga shukur 💞🍃💞
Juma ayyom muborak bo'lsin 🌺🌼🌺
Boshlangan kun hammaga xayrli, omadli, quvonchli, ajoyib yangiliklarga boy bo'lsin. 🌻🌷🌻
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ЖУМА МУБОРАК!...
Муборак кун арафасида солиҳ зотлар ўз амалларини сарҳисоб қилиб, эртанги кунлари фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз.
Ражаб ойининг биринчи жумаси
барчага муборак бўлсин!
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🤲 Ота дуосини олган ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди!
Отамизни борида қадрлаб, ҳизматларини адо этиб, дуоларини олайлик
Яқинларга ҳам юбориб қўйинг
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат,
Кимдир юрагига қулоқ солади.
Муҳаббатга тўла тоза қалб билан,
Инсонлар қалбида мангу қолади.
Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат,
Умр ўтар экан, ахир бир пасда.
Меҳрни гулларин экинг авайлаб,
Кўкарсин очилсин бўлиб гулдаста.
Сизу биз ғанимат дунё ғанимат,
Табассум қилсангиз кўнгил бўлар тоғ.
Беғубор қалбингиз тўлсин меҳрга,
Биздан қолсин гўзал, меҳр номли боғ.
Сизу биз ғанимат, дунё ғанимат,
Яшайлик дўстларим меҳрга тўлиб.
Сўнгги йўлга кетар чоғим ҳам,
Меҳрни улашсам, қанийди кулиб.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🤲 Кунимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
💐🌸 ХАЙРЛИ КУН!🌞 🌸💐
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Оқшомингиз файзли ва мафтункор бўлсин !
Бу оқшом сизларга гўзаллиги билан ажралиб турсин.
Бирор нимадан кўнглингиз хижилми?
Мумкин бўлганларни кечиринг, қолганларни эса унутиб юборинг. Унутиш - энг зўр жазо ва энг яхши доридир.
Ўзингизни севиб яшанг !
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
💥👨🏻Бугун 10-Январъ Тоғалар куни
Жиянлар бугун ўз тоғажонларини байрам билан табриклаб Уларга икки оғиз яхши гап айтишса хам тоғалар чин юракдан хурсанд бўладилар
Мехрибон Тоғажонингизни табриклаб қўйинг...
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#Дахшат
⚡️Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда ер ёрилиб автобус ва машиналарни ютиб юборгани айтилаётган видео тарқалмоқда
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Бир одам эрталаб уйидан чиқиб кетаётса, донишманд тўхтатиб:
— Қаёққа кетяпсан? — деб сўрабди.
— Ризқимни излаб, — жавоб қилибди ҳалиги одам.
— Эн нодон, ризқинг пешонангга ёзиб қўйилган. Сен изламасанг ҳам, ўзи сени топиб келади. Сен баракани қидир!!! — дебди донишмад.
P.S.: Дарҳақиқат, ризқ ёзилганидан ортиқ бўлмайди. Биз фақат уни ҳалоллаб, баракали қилишимиз қолди. Ҳаммамиз ризқимизни ҳалол топайлик!!!
𝔼𝕟𝕘 𝕪𝕒𝕟𝕘𝕚𝕝𝕒𝕣𝕚 𝕓𝕚𝕫𝕕𝕒 - @qalbimdan_sado