❄️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қиблага юзланиб шодланса юрак,
Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
Улуғроқ зот борми Аллоҳдан бўлак,
Мусулмон аҳлига Жума муборак!
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қайтсам эди музлаб, совуқ еб,
Қарши олса печ ёнган хона.
Оёқ-қўлинг музлабдику, деб,
Бир бор койиб берсайдинг, она...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.
Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.
Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.
Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.
Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин, жаннат на арзон на қиммат. Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..
Дадангиз бўлса доим яхши кўришизни айтиб қучоқлаб туринг.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🌤 Aссалому алайкум.
Янги тонг муборак бўлсин.
🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘️ Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
☘️ Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
☘️Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Аёл — гул. Эркак — боғбон. Сен гулни хор қилсанг, уни ўзга боғбон сийпайди…
Эркак — боғбон. Аёл — гул. Сен боғбонга тикон санчсанг, у ўзга гулни сийпайди…
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.
Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.
Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.
Булар дардинг даволаридир.
Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).
Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қалби мехру мухаббатда қайноқ, кўнгли тонгдай оқ ва соғинчи дийдорга муштоқ олисдаги қадрдонлар! Барчангизга янги тонг муборак бўлсин!!!
Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гулбахор бўлсин.
Сиз шундай яшангки фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...
Аллоҳ ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.
Ҳеч кимни эртанги отажак тонг умидидан бенасиб қилмасин!!!
Барчамизга бугунги куннинг файзу барокати хамрох бўлсин!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#ибрат
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР
– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ёқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ёки қовоқ уйиш самарали бўлади;
– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;
– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
– ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг оқибати жуда ёмон;
– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.
– фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
– ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
– ёлғон гапириш. Одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, у ҳам шунга одатланади.
©️ Зиёвуддин Раҳим (“Бахтли ҳаёт сари” китобидан)
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Қайтсам эди музлаб, совуқ еб,
Қарши олса печ ёнган хона.
Оёқ-қўлинг музлабдику, деб,
Бир бор койиб берсайдинг, она...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Сизу бизга бугунги тонгни насиб этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!
Аллоҳим қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига соғлик , топганига барака ато қилсин! Амин!🤲
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#тезкор
🌙 Тармоқларда 2024 йилги Муборак Рамазон ойининг 1-куни 11-Мартга тўғри келиши айтилаётган тақвим пайдо бўлди.
Албатта Ой кўринишига қараб ўзгариши мумкин.
Яқинларга жўнатинг!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Хулосалар
Саломатлик ҳақида:
1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларда ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг (ўзим жуда кам ухлайман).
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганингизда табассум қилинг.
Шахсият ҳақида:
1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Сиз бошқалардан эмас, ўзингизнинг кечаги кунингиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг! Уларнинг қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор. Шукур қилинг!
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Шунчаки, тупуриб қўйинг! Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. Насибангизга
Одамлар билан муносабат ҳақида:
1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Ҳар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.
Ҳаёт ҳақида:
1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Ўрнингиздан туринг, бу ҳали охири эмас. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қайси ойда туғилгансиз 🤔❓
☺Январь — меҳрибон, ақлли, чиройли.
😎Февраль — суюкли, мустақил.
😆Март — ёқимтой, дилбар, раҳмдил.
😄Апрель – гўзал, инжиқ, қувноқ.
😇Май – ақлли, жаҳлдор, чиройли.
🤔Июнь – бардошли, қувноқ, бахтли, чаққон.
😋Июль – истарали, жаҳли тез, кўнгли бўш.
🙊Август – бардошли, меҳрибон, камтар.
😍Сентябр – инжиқ, чиройли, ақилли.
😊Октябр – рашкчи, меҳрибон, қатъиятли
😉Ноябрь – мустақил, қувноқ, рашкчи
👏Декабрь – ҳаёлпараст, меҳнаткаш, кўнгилчанг.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
⛅️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Азроил келиб сени ёки эрингни жонини олайми деса...
Аёллар ва эркакларни жавобини эшитинг
Секин аёлларга юбориб қўямиз...
Хулоса қилсинлар!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Жияним ўзи билан бўлган воқеани ҳис-ҳаяжон билан гапириб берди.
Хуфтон намозини ўқиш учун дўстим билан масжидга бордик. Хуфтонга бироз вақтли борганимиз учун масжиднинг олд тарафидаги кафеда музқаймоқ едик. Хуфтонни ўқиб уйга қайтдик. Эртаси кун шимимнинг чўнтагида 100 долларим борлиги эсимга тушди, бориб қарадим пул йўқ. Пулимни роса изладим, қаерга қўйганимни эслолмадим.
Роса хафа бўлдим. Чунки бир, икки ҳафтадан кейин бировга бериладиган пул эди.
Пулдан умидими уздим, чунки изламаган ерим қолмади.
Орадан 20 кун ўтди. Яна ўша масжидда хуфтон намозини ўқиб, уйга қайтаётганимда бир ёш йигит тўхтатиб;
- Ассалому алайкум ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом.
- Ака бундан 15-20 кун олдин бизни кафеда пластик карточкангизни тушириб қўймадингизми?
- Пластик карточкани эмас, долларимни тушуриб қўйгандим.
- Миқдори қанча эди?
- 100 доллар эди.
- Мана ўша 100 долларингиз, ман атайин пластик карточка деб гапни узоқдан олиб келгандим, - деди.
Долларимни қайтариб берган ёш йигит кўринишидан пулдор ҳам эмасди.
Унинг ҳалоллиги, ҳаромдан ҳазар қилишлиги юзидан билиниб турарди.
Воқеанинг яна бир қизиқ нуқтаси шундаки, пулни хуфтон намозига киришда йўқотиб, орадан 15-20 кун ўтиб, ўша пулга росаям муҳтож бўлганимда хуфтондан чиқиб топдим. Балким ўша пул ўзимда турганда бошқа нарсаларга сарф қилиб қўйган бўлармидим, дея сўзини якунлади.
Шу воқеани эшитиб, миямга бир фикр келди. Одатда ўғриликдан қўрқадиган баъзи бир кишилар топиб олган пулними ёки бирор нарсаними эгасига қайтаришдан қўрқмайдилар.
Чунки бизни юртда ёмон бир тушунча айрим одамларнинг онгига сингиган. Йўлда пул топиб олсанг, паст овозда кимники, кимники, кимники деб уч марта айтиб олиб кетавер, санга ҳалол деб тушунадилар.
Ҳаромдан, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган киши, топиб олган нарсасини ҳар қанақасига эгасига қайтаришга имкон қадар ҳаракат қилади. Бировнинг ҳақи бировда қолмайди, бу дунёда бермаса албатта охиратда беради.
Лекин охиратдаги ҳисоб -китоб улар ўйлагандай осон кечмайди, балки жуда оғир шаклда тўланади.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
ЖАННАТ ҲАМ ЎЗИНГ,
ДЎЗАҲ ХАМ ЎЗИНГ
Шогирд устозидан сўрабди: Устоз, мен жаннат ва дўзах нималигини билмоқчиман.– Кўзингни юмгин ва сен жаннатниям, дўзахниям кўрасан”.
- Мен аввал жаннатни кўраманми?
- Кўзингни юмиб, тинчлан, энди тинч ва сокин нафас олиб, жаннатни ҳис қилгин, жаннатдан чиқиб, дўзахнинг овозини эшитишга ҳаракат қил. Энди дўзахниям кўрсанг бўлади, дебди устоз сокин овоз билан.
Шогирд кўзини очиб ҳеч нарса кўрмаганлигини айтибди.
Устоз: Сен одамлар айтган жаннатнинг гўзал боғларини ва зилол сувларини ҳамда, дўзахнинг оловини-ю, чинқирадиган овозини эшитмоқчи бўлдинг, шундайми?
- Мен дўзахда одамлар қийноқ ва азобли даҳшатда эканлигини ва жаннатда улар роҳату-фароғатда юрганликларини кўришни истагандим, аммо, мен ҳеч нарса кўрмадим! Устоз, мен кўрдимми ёки жаннатниям, дўзахниям кўрмадимми?
- Сен жаннатниям кўрдинг, дўзахниям кўрдинг, фақат у жойлардаги боғу-роғларни, зилол сувларни ёки дўзахнинг оловини ўзинг билан олиб борадиган ўзингсан. Айтганингдек, у жойларда ҳеч нарса топа олмайсан, топганларингни ўзинг билан олиб боргансан.
© Зебинисо Аҳмедова
Қисқа ҳикоялар.
- Нега бунча маҳзунсан? бахтдан сўрадилар. Бахт жавоб берди: - Чунки жуда бахтсизман!...
- Ҳой юрак, бир бурчакка беркиниб нега бунча йиғлайсан?
- Юрагимдагиларнинг юраксизлигидан...
Виждондан сўрадилар:
- Эй виждон недан бунча қийналасан?
Виждон жавоб берди:
- Ўзимнинг виждонсизлигимдан.
Ҳақиқат зор йиғларди. - Бу дунёда ҳақиқат йўқ, дея!
- Ҳой севги сен жуда гўзал эдинг, энди бўлса... юзингдаги чандиқлар нимаси?
- Одамлардан сўранг, маюсланди севги.
Тиланчилик қилиб юрган меҳрдан сўрадилар:
- Ҳой меҳр нега бунча зорланасан, сенга нима керак.
Меҳр йиғлаганча жавоб берди:
- Илтимос! Бир чиндан меҳр беринг!
© Оқил Тўрақул
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Davomi.
У хаста учун бошқа бир навбатчи шифокорни чақиришди. Бир инсон бироздан сўнг ўлимини кутиб олса ҳам, бу ҳаёт бошқалар учун давом этаверади, деб ўйлардим.
Ота эса ўз саволи, тўғрироғи ўтинчини яна бир бор такрорлади:
- Ҳеч умид йўқми доктор? Наҳотки ҳеч нарса қилишнинг иложи бўлмаса?
Ичкарига кирган бошқа бир доктор ишора билан нима бўлди дея сўради. Доктор ўрнидан туриб, кескинлик билан жавоб берди:
- Жонига қасд қилмоқчи бўлибди. Афсуски кеч олиб келишибди. Сўнгра сўзлаб бераман сизга.
Бу сўзларни диққат билан тинглаган йигитчанинг юзидаги умид сўлиб борарди. Пушаймонлик ҳисси ичра, титроқ овоз билан:
- Қутқаринг мени, нима лозим бўлса ҳаммасини бажаришга розиман. Илтимос, қутқаринглар мени... Ўлишни истамайман! – дер эди.
Доктор унга лом-мим демади. Мен эса ўлимга шунчалар яқинлашиб турган инсонни биринчи маротаба кўраётган эдим. Устига устак ҳали жуда ёш эди.
Ҳаёлан моргга кириб унинг совуқ баданини кўздан кечиришимни ўйлаб, этим жунжикиб кетди. Демак, ёнимда турган бу тирик инсон бироздан кейин ўлади ва биз унинг мурдасига қараб ташхис қўйиб сўнг ҳисобот ёзамиз!
Ҳаёт ва ўлим, яшаш ва ўлиш... Ёшлик, қарилик. Ҳаётни англаб етиш, ўлимни тушуниш...
Яшаётган ҳаётимизнинг охир-ниҳояси ўлим эканлигини хотирлашлик. Ўлимга доимо ҳозир бўлиш ёки ўзини тайёр деб ҳис этиш. Ҳаёлимдан айни мана шундай ҳаёллар ўтарди.
Доктор хонадан чиқаётганида мен ҳам унинг ортидан эргашдим. Узун коридор бўйлаб борар эканмиз, бироз ачиниш билан дедим:
- Доктор, ошқозонини ювиб, қонини тозалаб кўрсак бўлмасмикин? Ахир...
Доктор бирдан менга қаради ва кўзларимга тикилди:
- Укам, кўриб турибсанку, бу ерда оёқда зўрға турадиган, ёши ўтиб қолган қария одамлар ҳам ҳаётда яна бир соатгина яшаш учун қанчалик курашадилар. Бу ёш йигитча эса бор-йўғи ўн етти ёшида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлибди. Ўлишни истаса нега мен унга қаршилик кўрсатишим керак?
Бироз истаган тақдири билан юзма-юз келсин, ўйлансин! Кейин кўрамиз. Ўлим нима ва ҳаёт нима, тушунсин! Яшашнинг қадрини, оиласига бу иши билан қанчалик зуғум қилганлигини англаб етсин.
Аллоҳни ёдга олсин, Унинг қули эканлигини эсласин. Ўлимни ва ундан кейинги ҳаётини ҳам мушоҳада қилсин...
Бу сўзларнинг ортидан мени ҳайратга тушурган бир кулгу эшитилди.
- Сен ҳам ишондингми унинг ўлишига?
- Ҳа... Нима, йигитча ўлмайдими?
Доктор табассум билан қўлидаги дори қутиларини кўрсатди.
Қарасам, қўлидаги дори қутилари – витамин, йўталга қарши ва балғам кўчирувчи дориларники экан...
Ин ша Аллоҳ, ушбу мақолани ўқиб, ўзига яраша сабоқ оладиганлардан, умрнинг қадрига етадиганлардан, ҳамиша эзгу амалларга интилиб яшайдиганлардан, ҳаётдаги ҳар ҳолу-кордан (ҳар ҳолатдан) ибрат оладиган бандалардан бўлишлик сизу-бизга насийб айласин!
Аллоҳ берган омонат умрга хиёнат қилмай, хайрли ўтказишлик насийб қилсин, Илоҳим...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Мухлисбек Умрага бориб келганидан кейин анча ўтиб билдик борганини. Ҳали самолётга чиқмасидан смартфонини ўчириб оддий нокиа телфонга сим картасини жойлади фавқулодда вазиятларда мулоқот учун.
У ўзини биларди, смартфони ёниқ бўлса интернетга кириб қўяверади, ижтимоий тармоқларга мўралайди.
Маккага борганда ҳам Умра қилаётганда ҳам хаёлини жамлашга ҳаракат қиларди. Яхшиям смартфонини ўчириб қўйгани бўлмаса сурат видеога олишга чалғирди.
У Ҳарамайнда ўзини видеога олиб яқинларига жўнатишдан маъно кўрмасди, қалбининг тубида мана кўриб қўйинглар,мен шу ердаман дегиси келаётгандек бўлаверар, бу эса риё ва сумъага кириб қолишини биларди.
Ундан бошқа мотив йўқлигини биларди, чунки Ҳарамайн видеоларини ҳамма кўрган, янгилик эмас, бундан 30 йил олдин бўлса экан тушуниш мумкин.
Яқинларига видео қинғироқ қилиб мана сизларга ҳам дуо қиляпман дейишни бемаънилик деб билар ва шу гаплардан ўнғайсизланиб ийй деган ҳиссиёт ўтарди.
У бутун вақтини ибодатга бағишлашга ҳаракат қилди. Дўкон айланмас, Ҳарамга пешинда кирганча Хуфтондан кейин чиқиб тўғри отелга бориб овқатланиб дарров ухларди. Бомдоддан олдин камида бир соат олдин уйғониб Ҳарамга кетар, қуёш чиққандан кейин яна отелга келиб нонушта қилиб дам оларди.
У Ҳарамайнда бошқа ўзбеклар билан учрашиб гурунглашишни ҳам ёқтирмасди. Ўзи ўн кунга келганман,ғанимат билай дерди. Кўпроқ тавоф қилишга,намоз ўқишга ва Қуръон ўқишга ҳаракат қиларди.
Шу тарзда шувиллаб ўн кун ҳам ўтиб кетди. Телфонда профилларни суратга олиб жўнатса ҳам ўша вақт ўтарди аммо у буни танламади. Аллоҳ қабул қилсин.
Faiziddin Mu'min
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бир куни Ҳотамтойдан сахийликни кимдан ўрганганлигини сўрашганида:
— Ғиштдан ўргандим, — дея жавоб қилди.
— Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
— Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз?Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, баҳиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado