Борди келди йўқолди
Айтайми сабабини?
Харажат одамларнинг
Бериб қўйди адабини!
Телефонда гаплашамиз
Баҳонамиз об-ҳаво.
Тўртта нон-у йўлкира
Бўлиб қолган муаммо!
Олтмишинчи-етмишинчи
Йилларга бир қайтайлик.
Болаларга ëшлигимиз
Эртагини айтайлик.
Обкаш деган нарсага
Челакларни илардик.
Қудукдан сув ташиб келиб,
Идишни тўлдирардик.
Танчага чўғ олиб келиб,
Босиб қўйиб кулига,
Бир кило ун берарди
Бухонканинг пулига.
Ҳаммамизнинг уйимизда
Ўчоқ-тандир бўларди.
Нонга ҳадеб чопмасдан,
Нон-патир ёпиларди.
Чироқнинг идишига
Керосинни қўйволиб,
Қоронғида ўтирардик,
Лампашиша ёкқволиб.
Тахмонда ўрин кўрпа
Мебель диван қаёқда??
Ерга жой солиб ухлаш
Модайди ҳамма ёқда.
Ўзбеклар қиз узатса,
Ўнта кўрпа қиларди.
Амма, буви, холалар
Ётиб қолгани борарди.
Телевизор деганлари
Бойникида бўларди.
Кино бошланиб қолса,
Маҳалла кириб кўрарди.
Қозонда сув иситиб,
Кирни қўлда ювардик.
Ванна, ҳамом бўлмаган,
Совуқ сувда чаярдик.
Саксонга кирган бувим,
Вой оёғим, демаган.
Чунки ўша маҳалда
Унитазлар бўлмаган.
Меҳнатни роса қилдик,
Тилимиз ҳам бир қарич.
Бинойидай ўтирибмиз
Сочларимиз оқариб.
Энди бирорта уйнинг
Тандири, ўчоғи йўқ,
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йýқ.
Меҳр кўзда, яқинларни
Кўзингиз-ла кўринглар.
Оқибат йўқолмасин
Дийдорлашиб туринглар!!!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#ибрат
Менинг ҳаётимни муҳокама қилишдан олдин, менинг оёқ кийимимни кий ва мен юрган йўллардан, кўчалардан, тоғ ва текисликлардан юриб ўт.
Дард, алам ва ҳаловатини тотиб кўр. Мен юриб ўтган йиллардан ўт, мен қоқилган тошларга сен ҳам қоқил. Бошқатдан оёққа тур ва айни йўлда яна такрор давом эт, худди мен давом этганим каби. Фақат мана шулардан кейингина мени муҳокама қила оласан. Ўтиб кетар деганларимни, бошимдан ўтказдим. Тугаб қолар деганларимни, тугатдим. Нафратланганларимни ўчирдим, бас энди етар, дедим. Ортда қолдирганларим эса, мендан ҳисоб сўрашга ҳаракат қилмасин. Фарқига борганим учун бугун борсиз, Воз кечганим учун бугун йўқсиз...
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
МУҲАББАТ ИЗҲОРЛАРИ
•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми.
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.
• Онаси, яхши ўтиринглар.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.
Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, беҳуда жанжалдан асрасин.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
/channel/notcoin_bot?start=rp_21784231
🎁 +2.5k Notcoin as a first-time gift
🎁🎁🎁 +50k Notcoin if you have Telegram Premium @PremiumBot
БАЛИҚЧИ ВА ЙЎЛОВЧИ
Балиқчидан бир киши келиб, дарёнинг нариги қирғоғига ўтказиб қўйишини илтимос қилибди. Йўловчи балиқчини шоширар, зарур ишлари қолиб кетётганини рўкач қиларди.
Қирғоқдан озгина узоқлашганларидан сўнг, у балиқчининг эшкакларидан бирида "ибодат", бошқасида — "меҳнат", деган сўзлар ёзилганини кўриб қолибди.
— Бу ёзувлар нима учун? — сўрабди у.
— Ибодат ва меҳнат қилишни ҳеч унутмаслик учун, - дебди балиқчи.
— Меҳнат-ку, тушунарли, ибодат нима учун ёзилган, — йўловчи қўлини силтади,— нега қимматли вақтни ибодатга сарфлаш керак экан. Керак эмас, ибодат.
— Керак эмас? — деди балиқчи ва сувдан “ибодат” деб ёзилган эшкакни олди. Энди у битта эшкак билан суза бошлади. Қайиқ бир жойда айлана бошлади.
— Кўряпсизми, ибодатсиз меҳнатни: бир жойда айланиб, олдинга юролмай қолдик.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#ибрат
Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Отанг сени кийинтириб, ясантириб, кўтариб, эркалатиб ўқитиб, уйлаб-жойлаб бировга мақтаниб юрмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!
Сен эса уларни дуолари билан барака топганингда, битта автомобил олиб бериб интернетда тарқатиб мақтаниб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.
Онанг сени гўдаклигингдан парвариш қилиб вояга етказганини бирор марта тасвирга тушириб оммага намойиш этмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!
Сен эса онангни муқаддас жойларга олиб бориб, онангга қилаётган хизматингни тасвирга тушириб оммага МАҚТАНИБ ёйиб юрибсан. Негаки ХАЁ қилмайсан.
Ота-она учун энг катта эхсонинг бу доимо улар билан бирга хамсухбат бўлиб ўтиришинг бўлади.
Фаросат мана шунақа жойларда ишлаши керак!!!
Энди "бошқаларга ибрат бўлиб хавас қилишадику, нимаси ёмон" деб ўйлайдиганлар диққатига!!!
Фарзандлар ота-онаси ва бошқа ўзидан катта инсонларни хурмат қилиши, гўзал хулқу одоби билан ибрат бўлиши афзал деб биламан. Ана шунда кўпчиликни дуоси билан барака топади.
Риё ва кибрдан узоқда юрган афзал.
Саломат бўлинглар!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
📝ФИДОКОР ОПА
Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди.
Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ...
Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг? Ҳали турадиган жой топмаган эдим.
- Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа эди, Сизга уйланмоқчиман. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга маҳр бўлақолсин, агар рози бўлсангиз. Бўлмаса менинг номимдан сизга ҳадя бўлақолсин.
Аёл йиғлаб юборди. Аллоҳ қилган амалларини зое қилмади. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар.
ХУЛОСА:
Аллоҳ таоло қилинган яхшиликларни зое қилмайди: “Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз”.
Болам, менга ҳасса олиб келдингми?
Ўзингга суянсам бўлмасми, болам?
Болам, тугаяпман чоғи, билдингми?
Кетсам, сенга оғир бўлмасми болам?
Болам, қўлларимда қолмади мадор.
Болам, оёғимда қувват қолмади.
Бир кун соғ ўтирсам, етти кун бемор,
Кўргулик суврату сумбат қолмади…
Болам, кўзларимда xиралашди нур,
Кўксимда илвираб тугаяпти жон.
Болам, саломингни эшитмоқ хузур,
Болам, юзларингни кўраман қачон?
Болам, келишингдан кетишларинг тез.
Бу дарду безорга дийдоринг малҳам.
Йўлингга кўз тикиб кутсаму ҳар кез,
Болам, менга айтар гапинг мунча кам?
Болам, дуоларда Худодан сўриб,
Туққанда қувончдан йиғлаган болам,
Тўққиз ой танимда кўтариб юриб,
Уч кунга уйига сиғмаган болам.
Дийдаси қаттиғу зардаси оғир,
Дунёнинг ишидан ортмаган болам,
Дўсту бегонага етган вақти бир,
Қўнғироқ қилишга етмаган болам!
Кўнглим узилмайди кўзим узсам хам,
У ёғи оз қолди, билдингми, болам?
Қўлингдан тутай деб қўлларим чўзсам,
Менга ҳасса олиб келдингми, болам?!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Хотинини озодалигидан эри кундузи юлдузни кўрадиган бўпти...💎
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.
ХАЙРЛИ ТУН!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Кўпчилик алданаётган фирибгарларнинг янги тури.
Алданманг. Яқинларни огоҳлантиринг.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Қадим замонда бир одам уйланибди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ уни талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.
Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.
Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🤝 Ассалому алайкум, қадрдоним!
🌿 Бошланаётган янги кун хайрли бўлсин!
🕊 Аллоҳ тинчлик-хотиржамлик берсин!
☘️ Ризқу насибамизни кенг ва баракали қилсин!
🌺 Бугунги кунимиз ҳам яхши амалларимизга бой бўлсин!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Hech ozingizga shu savolni berganmisiz?
“Nega yashayapman ozi va nimalar bilan bantman, kimman, maqsadim nima, nima hohlayman ozi?”
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
☀️ Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин.
💎 Тонг чоғида эсиб шаббода,
💎 Дилингизга фараҳбахш этсин!
💎 Қалбдан сизга гўзал тилагим,
💎 Аллоҳим сизни асрасин!
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Бир одам бўлган экан. Ким унга озор берса, кўнглини оғритса, "Ўтган ишга саловат" деб қўяр экан. Бир куни ўша одам вафот этиб, дўстининг тушига кирибди. Дўсти қараса, Жаннатда гўзал бир мақомда юрган экан. Шунда дўсти бу даражотга қандай етишганини сўраганида шундай жавоб қилибди:
— Аллоҳнинг ҳузурига келиб, "Я Аллоҳ, шунча гуноҳим бор, сенга қандай жавоб бераман" деганимда "Ўтган ишга саловат" деб гуноҳларимдан ўтиб юборди...
Дарҳақиқат, азизлар, кечиримли бўлганларни Аллоҳ ҳам кечиради. Сизга ҳам кимдир озор берган бўлса кечириб юборинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
❗️Намознинг жисмоний фойдалари
Қиём - Тик туриш:
➖ Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
➖ Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
➖ Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖ Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
Рукуъ холати:
➖Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
➖Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
Сажда холати:
➖Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% камайиши.
➖Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
➖Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.
Қаъда холати:
➖Белдаги оғриқларни 37% камайиши.
➖Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
❗️Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
Бандасининг сиҳатини ибодатига жо қилиб қўйган зотга ҳамд ва санолар бўлсин.
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Hech kimning gapiga quloq solmang. Ular sizni doim pastda boʻlishingizni istashadi. Maqsadingiz aniqmi? Unda shahdam qadam tashlang
REAKSIYA QOLDIRING
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
❗️Севган одамингиз билан яшаш ёки 1 млн доллар?
Севган инсонингиз билан бир умр бирга яшашни хоҳлармидингиз ёки бўлмасам 1 миллион долларлик бўлишними?
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ассалому алайкум! Янги кун муборак!
🌤 Тонг отиб, меҳрибоним, янги кун келса,
💐 Гуллар ифори ила шаббода елса,
🌼 Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌷 Ажабмас бирма бир ижобат бўлса...
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado