#ибрат
Фарзандингиз дарс қилишни хоҳламаса, ушбу мултфильмни кўрсатинг...
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз.
Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай " Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.
Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз...
Хафа бўлманг! Сиқилманг!
Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.
Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.
Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ...
"Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.
Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак. Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият муъминлик белгисидир.
☺️☺️☺️
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
📖 - Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
- Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
- Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
- Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма отага қараб маюсланди...
Алп Арслон
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
TARBIYA
Ko‘chada yurgan bir bolakay yeb turgan nonini yoniga kelgan itga berdi. Buni ko‘rgan onasi:
— Nega noningni itga berding? Men o‘zim yemay senga bersam, sen itlarga berasan. Sen bola odam bo‘lmading, boshimga balo bo‘lding, – deb koyidi.
Shu atrofda buvasi bilan aylanib yurgan kichkina qizaloq buni ko‘rib buvasidan so‘radi:
— Buva, odam bo‘lish uchun nima qilish kerak?
— Tug‘ilish kerak.
— It ham tug‘iladi, u odammi?
— Yo‘q, tushunmading, odam bo‘lib tug‘ilish kerak.
— Odam bo‘lib tug‘ilib, keyin odam bo‘lmay qolish mumkinmi?
— Mumkin, – dedi buvasi o‘ylanib turib.
— Anavi bola endi odam emasmi?
— Hozircha odam, lekin onasi uning odam bo‘lishini xohlamayapti.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Энергиянгиз тугаб, ҳаётга бўлган қизиқиш сусайганда:
1️⃣Энергияга тўла мусиқа тингланг. (фақат мусиқа ғамгин бўлмасин)
2️⃣Рақс (рақсга тушишни билмасангиз ҳам битта ўзингиз мазза қилиб, ҳаракатларга эътибор бермай рақсга тушинг)
3️⃣Табиат қўйнига чиқинг, керак бўлмаган ўй-ҳаёлларни ўчириб қўйинг!
4️⃣Ва асосийси ўзингизни севишдан тўхтаманг!
Семизми, ориқми, чиройлими, хунукми сиз бу дунёда ягонасиз! Сиз тенгсизсиз, сиз биттасиз!
Келинг бугунни кечагидек ўтказмасликка ҳаракат қиламиз.
Кеча кийган кийимларни кийманг. Кеча еган таомларни бугун еманг. Кеча гапирган гаплардан қочинг, яъни мавзуни ўзгартиринг. Кечаги кайфиятни бугун позитивга алмаштиринг. Демак, унутманг!
БУТУН ОЛАМ БИЗ ТОМОНДА!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌿Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar:
— Alloh taolo dedi:
"Odam bolasining hamma amali o‘zi uchun, faqat ro‘za Men uchundir va uning mukofotini O‘zim berurman."
– Устоз, Рамазон келди, бу биз учун байрам, байрамга нима олай?
– Ололсанг, бир қанча тоза кўнгил, бир қанча етимдан табассум ва яна ололсанг мазлумдан дуо ол...
☺️☺️☺️
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;
▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;
▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;
▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;
▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;
▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;
Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!
Барчага хайрли тун.
Аллохга омонатсиз.😊
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Сония дипломини сандиқдан олди. Ишга кирди. Изланди, ўқишини яна давом эттирди. Мамлакатдаги энг яхши аёллар шифокоридан бирига айланди.
Турмуш ўртоғидан қолган сармоя билан шахсий клиникасини очди.
Барча фарзандларини ўқитди. Бу йиллар аёл учун энг қийин йиллар бўлди. Тушкунлик исканжасидаги қизини етаклаб даво излаганлари, шифохона очиш умидида қоғоз кўтариб идорама идора чопганлари,, сарғайиб навбат кутганлари, замонавий тиббиёт янгиликларини ўрганиш учун илм излаб, китоб титиб, интернетга шўнғиб, бедор ўтказган тунлари...
Оламда хаёлдан учқур нарса йўқ. Сония Зуфаровна мунғайибгина бош эгиб ўтирган Гулсеварга атиги бир-икки дақиқа тикилиб туриб шуларни ўйлади.
—Нима шикоятингиз бор? —сўради расмий оҳангда. Аммо ўзининг ғаши келдими, кейин сўзини, оҳангини, ўзгартиришга тиришди.
—Гулсевар, эшитаман сени, гапиравер...
—Бу—келиним, титроқ овозда гап бошлади аёл. Шу—ўн беш йилдан бери фарзандлик бўлолмаяпти...
"Ўн беш йил бўлдими!?" Сония яна бир лаҳза ўша оғир кунларига қайтди.
—Бу— неча йилдан бери топширган таҳлилларим, ўзимизнинг шифокорлар ёзган муолажалар,-деди келин бир тахлам қоғозни узатар экан.
Сония унга яна бир неча таҳлилларни ёзиб берди...
Эртаси куни аёлни замонавий тиббий мослама ёрламида текширди, сўнг , таҳлил натижалари билан қўшиб, баралла фикр билдирди.
—Келининг соппа-соғ! Бу келин бемалол ҳомиладор бўла олади.
Унда ҳеч қандай касаллик аломати топилмади.
Сония бошқа беморларига айтадиган сўзларини тилига чиқара олмади. "Бу аёлнинг жуфти ҳам тиббий кўрикдан ўтиши керак!" Шундоқ ҳам ҳаммаси тушунарли эди.
Гулсевар , бошини эгиб ўтирар, хонани тарк этиш ҳаёлига келмасди. Хайрият, бу ёқимсиз сукунатни телефон овози бузди.
—Яхшимисан, Орзигул, ҳа кечга уйда бўламиз. Невараларимни соғиндим. Асқаржон билан бирга келинглар...
Гулсевар ўрнидан қўзғалди. У ортиқ бу ерга сиғмай қолган, назарида хонада тобора ҳаво камайиб борарди...
У эшикка қараб юраркан Сония болаликдаги ўртоғини тўхтатиб қолди.
—Гулсевар, ҳозир тиббиёт ривожланган, ҳар ишнинг чораси бор. Ўғлингни олиб кел, бу ўртамизда сир бўлади...
Бир ҳафта ўтар-ўтмас, Гулсевар яна келди. Бу сафар ўғли билан.
Сония таҳлил натижаларини кўриб хайрон бўлиб қолди.
—Сиз, бемалол фарзанд кўра оласиз, иншааллоҳ. Фақат муолажани бироз ўзгартирамиз. Аввало Аллоҳ. Бизни эса сабабчилардан қилсин..
Гулсевар кўз ёшларини тўхтата олмасди. Чиқиб кетар экан секин шивирлади
—Сония, мени кечир...
Бу сўзлар жуда секин айтилган бўлса-да, эгасига бориб етди.
Сония бошини кўтарганида дугонаси чиқиб кетган,
ташқарида эса кузнинг дайди шамоли дарахт шохларини қасирлатиб, у ёқдан бу ёққа кўчиб юрарди...
Орадан икки йил ўтиб, Гулсевар кичкина Сонияни кўтариб, дугонасини кўргани келди. Жажжи қизалоқ уларни яна болаликнинг беғубор кўчаларига етаклаб кетди...
(тугади)
Феруза Салходжаева
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Бу орада Гулсевар ҳам иккита фарзандлик бўлган, ўзи ҳам тўлишиб, тўкин ҳаётнинг нусқи уриб қолганиданми кибрли аёлга айланиб бораётганди. Синфдош қизлар билан бўладиган ўтиришларга ҳар сафар янги либос кийиб келар, ярашса, ярашмаса тилла тақинчоқларга бурканиб олар, шунча йиллик қадрдонлари билан баланддан туриб гаплашарди.
Йиллар йилларни қувиб ўтди. Бу орада Сония аввал отасидан, сўнг онасидан айрилиб, эрига янаям суяниб қолди. Кекса қайнотаси вафот этгач эса турмуш ўртоғи ҳам ҳам аёлига янада меҳрибон бўлиб борди. Аслида, Қодиржон оиласига ўта ғамхўр эди.
Тўнғич қизи ўн саккизга кирганда уйларига илк совчи келди.
Совчилар Гулсевар ва турмуш ўртоғи эди. Қодиржон шошиб қолди. Сония ўйланиб, ғашланиб қолди.
—Ўзимиз ўқитамиз, — деди аёл.
—Қизимиздек кўрамиз, —деди эркак.
Сония дугонасини яхши билгани учун ҳам эрига ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлди. Аввалига рад жавобини бердилар. Совчи бўлмишлар сира ортга тисарилмас, аксинча, борган сари маҳкамроқ ёпишиб олмоқда эдилар.
—Қиз билан йигит бир марта кўришсин! Майли, ёшлар бир-бирига ёқмаса, биз ҳам тинч қўямиз, —деди Гулсевар.
Шу жойда Сония катта хатога йўл қўйди. Кўнгли бўшлик қилиб қизини учрашувга кузатиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди.
Кийикдек ҳуркак Орзигул учрашувга чиқди-ю, бошқача бўлиб қайтди. Ўйчан, сал гапга қизариб кетадиган, аммо кўзлари ёниб турарди унинг. Йигит қизнинг қалбига йўл топа олди. Исмидек лочин эди у! Энди Орзигул ўқишдан чиқибоқ Лочинни пойлаб турар, ярашиқли кийимлар, совға саломлар билан қарши оладиган йигитнинг машинасида уйига қайтаркан, хатто у сепадиган атирга ҳам маст бўларди...
Патир ушатилди. Ёшлар унаштирилди. Қиш ўтиб, баҳорнинг сўнгги ойида тўй қилиш режаси тузилди. Аммо ҳаммаси ўзгариб кетди.
Ким ўйлабди, одамнинг оддий кўричакдан вафот этишини. Қирчиллама йигит шифохонада вафот этди. Кўричаги ёрилиб кетибди!
Сонияга дунёлар қоронғи бўлди.
У фарзандлари отасиз қолгани ҳақида ўйламас, ёнидаги суянчиғи, дўсти, эркаги оламдан ўтганига куйиб кетар, дунёдаги энг меҳрибон одамидан айрилганига чидолмай, дод солиб йиғларди.
Одамзот ҳамма нарсага кўнади, у ҳам йиғлаб-йиғлаб кўнди.
Севган одамининг доғи ҳижрони кетмай туриб бошига яна бир ташвиш тушди. Ёз ўтиб, куз ўтиб, қизининг фотиҳаси бузилди. "Ўламан саттор" деб остонасига ётиб олган ўртоғи юзини сидириб уйига кириб келди
—Қизингни келин қилолмаймиз. Эрим эркаги йўқ уйдан қиз олмайман,-деяптилар.
Шунақаям мантиқсиз баҳона бўладими? Шунчалик аҳмоқона қарор бўладим!? Одам дегани ҳам шу қадар юзсиз бўлиши мумкинми?!
—Менинг қизим отасиз ўсмаган, у эркаги бор уйда вояга етган, ота тарбиясини кўрган! Унинг отаси дунёдаги энг яхши одам эди! —деди Сония инграгудек бўлиб.
Без бўлиб тураверди ўртоғи.
Бироз ўтгач унинг қўшни тумандаги баланд мартабали амалдор билан қуда бўлганини эшитди.
Қизи бир тишлам бўлиб қолди. Қизгинаси сўлиб қолди. Қизи остона ҳатлаб кўчага чиқишни истамай қолди.
—Қўй, болам, —деди аёл нуридийдасини қучоқлаб,—тақдиринг эмас экан у йигит!
—Мени нега у билан кўриштирдингиз?! Нимага у бэлан учрашдим!? Нега шунча ой гаплашди мен билан! Энди нима қиламан, ойи? Мен уни кўргим келяпди, ойи, ойижоним, усиз қандай яшайман!
Шундагина Сония ўзини қўлга олиши кераклигини ўйлади. Бола-чақасини олиб, қасрдек уйини сотиб, Тошкентга кўчиб келди. Қизи ҳам аста-секин ўзига келди, аммо у азоблар ёлғиз ўзига аён. Бошидан қандай кунлар кечганини ёлғиз ўзи билади.
Davomi bor.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Икки аёл суҳбати.
1-аёл: Оқшомни зўр ўтказдим, сен-чи?
2-аёл: Расво! Эрим ишдан келиб, иссиққина кечки овқатни едию, дарров ухлаб қолди! Ўзинг-чи?
1-аёл: Вой, бирам ажойиб! Эрим ишдан келиб, мени романтик кечки овқат учун ресторанга олиб борди! Кечки овқатдан сўнг сайр қилдик. Уйга қайтгач, эрим ҳаммаёқни шамлар билан тўлдирди. Худди эртаклардагидек!
...Худди шу пайтда уларнинг эрларининг суҳбати...
1-нинг эри: Оқшом қандай ўтди?
2-нинг эри: Ажойиб. Уйга бордим, кечки овқат тайёр экан. Овқатланиб, дарров ухладим. Ўзинг-чи?
1-нинг эри: Расво! Уйга борсам, овқат йўқ. Электрни узиб кетишибди. Шунинг учун хотиним билан ресторанда овқатландик. Қимматлигини билмаган эканман, ресторанга тўлагач, таксигаям пулим қолмади. Уйга пиёда қайтдик. Уйда чироқ йўқлигини мутлақо унутган эканмиз, шам ёқиб ўтирдик!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#МашаАллоҳ
"Болаларингизни кўп ўпинг, ҳар ўпганда Жаннатдаги даражангиз юксалади" (ҳадисдан)
☺️☺️☺️
📝МАККАДА ЙЎҚОЛГАН ҲАМЁН (Ҳётий ҳикоя)
Бу воқеани тошкентлик бир танишимиз сўзлаб бердилар:
– Бир йили муҳтарама онамиз билан ҳажга борган эдик. Онамизнинг ёшлари анча ўтиб қолган, қийналиб қадам босадилар. Ҳаж кўп йиллик орзулари бўлгани учун ана шу сабабларга ҳам қарамай, сафарга отландилар. Орзиқиб кутганимиз Маккага етиб, Масжидул- Ҳаромга кириб бордик. Дунёнинг турли бурчакларидан келган миллионлаб мусулмонлар Каъбани тавоф қилиб, ҳаж арконларидан бирини адо этишяпти. Катта маърака ичида онажонимнинг қийналиб қолишларини ўйлаб махсус аравачада тавоф қилдирмоқчи бўлдим. Кўнмадилар: “Шунча жойдан келиб, Аллоҳ буюрган фарзни аравада талтайи-иб бажараманми?” деб туриб олдилар. Ўз ҳолларига қўяй десам, оломон орасида эзилиб қоладилар.
Шунда бир ҳадисда айтилганидек, елкамда опичлаб тавоф қилдиришни ўйладим. Ҳам онажонимга қулай, ҳам розиликларини олишим менга фойда. Опичлаб тавофни бошладим. Ҳужжатлар ва пуллар солинган чарм сумкачани қўлларига тутқазиб, эҳтиётлашни тайинладим. Онам елкамда тинмай дуо ўқиб боряптилар. Каъбани муаззамани учинчи бор айланганимизда онам сумкачани тушириб қўйганларини айтиб қолдилар. Аъзои баданим музлаб кетди. Шу куни элликбошимиз паспортларимизни ҳам қўлимизга бериб қўйган эди. Совға-саломга аталган пулларимиз ҳам сумкада эди. Бирдан миямга истиржо айтиш фикри келди: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”. Аллоҳ таолога илтижо қилиб ёлбордим: “Ё Роббим, онам розилигини топай деб ҳажга олиб келдим, елкамда кўтариб тавоф қилдиряпман. Аммо бу йўқотиш сабаб бўлиб у кишини дилларини оғритиб қўйишдан Ўзинг паноҳ бер!”
Ҳозирги ҳолатимизда тўхташни ҳам, сумкачани ахтаришнинг ҳам асло иложи йўқ. Қолаверса, нега бепарво бўлдингиз, деб волидаи шарифамни айблаб ҳам бўлмайди. Кўнглимда шундай ўй ўтди: “Пулни ҳалол йўл билан топганман, ҳаж ниятим ҳам холис эди. Демак, Аллоҳ бизни сарсон қилиб қўймайди, ҳужжат билан боғлиқ дилхиралик ва оворагарчиликларга рўбарў қўймайди”.
Кўнгилда “Аллоҳим, Ўзингга таваккал қилдим, ҳожатларимни Ўзингга ҳавола этдим!” деган ишонч билан, хотиржам ҳолатда тавофни давом эттира бошладим. Олтинчи бор айланаётганимда оёғимга нимадир илашиб, юришга ҳалақит бера бошлади. Кейинги айланишлар одатдагидан тезроқ бўлгани учун тўхтаб олиб ташлашнинг асло иложи йўқ эди. Қийналиб, терга ботиб кетдим. Тавофни тугатиб, сал четроққа чиқиб, онажонимни елкамдан туширдим. Шу пайт оёғимга илашган нарса эсимга тушди. Не кўз билан кўрайки, йўқотган сумкачамиз экан. У қандай тушиб қолди, орадан бирор вақт ўтиб яна қандай топилди ва, энг асосийси ва ҳайратланарлиси, қай тарзда айнан менинг оёғимга илашди – бу саволлар мени анча шошириб қўйди.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
✏️Орқангиздан гапиришса, демак сиз олдиндасиз.
✏️Сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишса, демак бу уларникидан кўра қизиқроқ.
✏️Агар камчиликларингизни топишга ҳаракат қилсалар, бу уларнинг ҳасад қилишларини англатади.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Дуонинг ижобати
Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди.
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.
Акбаршоҳ Расулов
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
🌙 Рамазонни уч хазина билан кутиб олинг
1 - Ким тасбеҳни давомий айтиб юрса, қалби енгил тортади.
2 - Ким ҳамду санони давомий айтса, яхшиликлар кетма-кет келади.
3 - Ким истиғфорда давомий бўлса, яхшилик эшиклари очилаверади.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
☁️ Aссалому алайкум. Рамазон ойининг учинчи Жума тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
#Хайрли_тонг
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ мисол, барчанинг корига яраш учун келганмиз...
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик. Қалбларидаги махзунликни бир оз бўлсада тарк этишига сабабчи бўлайлик...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг диндошим!
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Assalomu alaykum.
Hurmatli kanalimiz a'zolari yana shunaqa hikoyalar kutadiganlar bormi😊
Опангиз бўлса, бу видеони юбориб, уни яхши кўришингизни айтиб қўйинг.
❗️Опаларимиз бахтимизга соғ бўлишсин.
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Ифторлик дастурхони учун антиқа услубдаги кўк манти😋
Сиз ҳам тайёрлаб кўринг, ўхшармикин
❤️❤️❤️
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Турли ёшдаги инсонлар учун уйқу меъёри қанча?
▪️Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) - 14-17 соат
▪️Чақалоқлар (4-11 ой) - 12-15 соат
▪️Кичкинтойлар (1-2 ёш) - 11-14 соат
▪️Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) - 10-13 соат
▪️Кичик мактаб ўқувчилари (6-13 ёш) - 9-11 соат
▪️Ўсмирлар (14-17 ёш) - 8-10 соат
▪️Ўғил болалар ва қизлар (18–25 ёш) – 7–9 соат
▪️Катталар (26-64 ёш) - 7-9 соат
▪️Қариялар (65 ёш ва ундан катта) - 7-8 соат.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado