✒️Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан отаси ва бош врачнинг сўзлари қулоғига чалинди.
Врач бундай вақтда айтиладиган сўзларни тўтидай такрорлади. Содиқ ака эса ғалати овоз чиқарди. Чамаси, у ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тўхтатиб қолди. Тағин врач: Жим! Беморга сездириб қўйманг. Уни уйга олиб боринг, нима истаса қилсин. Хоҳлаган нарсасини есин, деди. Содиқ ака ўзини қўярга жой топа олмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Бир зум унга қараб турган врач индамай хонасига қараб кетди. Дониёр эса қайтиб ўрнига ётди ва «Худога шукр, ниҳоят, буларнинг барчасидан қутулар эканман. Алвидо сизга, азоблар дунёси», деди. Аммо кўксида нимадир чирс этиб узилгандай бўлди. Шу пайт палатага отаси кириб келди. У Дониёрни кўриши билан унга:
— Ўғилтой, сизга зўр янгилик, деди ясама тантанаворлик билан. Аммо гап сўнгида овози титраб кетди. Лекин буни ўғлига сездирмасликка уриниб, йўталиб олди.
— Бугун жавоб беришди, энди уйга кетамиз. Врач билан гаплашдим. Жуда зўр, деди. Энди бир-икки ойлардан сўнг келиб кўрикдан ўтиб кетсанг бўлди экан. Ётиб даволаниш шартмас. Тузалиб кетибсан!
Дониёр отасига қараб туриб бўғзи ачишиб, кўзига ёш келганини сезмай қолди. У ўлимдан қўрқиб эмас, отасининг ҳозирги аҳволига кўзёш қилаётганди. Содиқ ака эса ўғлини тузалиб кетганини эшитиб, севинганидан йиғлаяпти деб ўйлади ва баттар кўнгли бузилди. Улар шоша-пиша нарсаларни йиғиштира бошлашди. Дониёр отасига қарашар экан илк бора шифохонага қайтиб келмайдиган бўлиб кетаётганини ҳис қилди. Кейин дори-дармон ва энди ювилган полнинг намхуш ҳидига тўла палата ҳавосидан ўпка тўлдириб нафас олди. Дониёр учун ҳатто мана шу ҳид ҳам қадрдон эди. У шифохонанинг ҳидига шунчалик ўрганиб қолган эдики, уйига борган пайтлари ҳеч кимга сездирмай укол-дорилар солинган пакетни очиб, тўйиб-тўйиб ҳидларди. Ҳозир ҳам мана шунинг хумори тутиб хонадаги ҳаводан захирага олиб кетадигандай чуқур-чуқур нафас олди. Содиқ ака унинг бу ҳаракатини кўриб:
— Ҳа, ўғлим, тинчликми? деди хавотир билан.
— Тинчлик, ўзим шундай, деди Дониёр ва игна суқилавериб кўкариб, қорайган билагига термилиб қолди.
Кейин ҳар бир игнанинг изига синчиклаб қаради. Тағин ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғи билан чап билагидаги игна изларини бирма-бир ушлади. Ҳар бир ҳамшира қандай укол урадию, ундан сўнг қайси шаклда из қолишигача биладиган Дониёр уларни номма-ном айтиб чиқди: Нодира, Дилбар, Ойқиз ва Хуршида. Кейин чап кўксида оғриқ турди. Буни отасига сездиргиси келмай аввал ўрнига ўтирди, кейин уйқуси келганини баҳона қилиб ётиб олди. У ўрнига ётиб, кўзойнагини олган эди, палата шифтини оппоқ туман қоплаб, ҳеч нарса кўринмай қолди. Дониёр Буткул кўр бўлиб қолмай куним битса яхши эди, деб ўйлади. Дониёр ўн ёшга тўлганда Содиқ ака ўғли олисга қараганда кўзи ғалати бўлишини пайқаб қолди. Уни қаратиш учун шифохонага олиб борди. Шифокорлар касаллик сабабини ахтариб Дониёрда мия саратони борлигини аниқлашди. Ўсимта жуда секин ривожлангани билан кўпаядиган туридан бўлиб чиқди. Шу боис уни операция қилишмади. Аммо муттасил равишда ўсимтани ўсишдан тўхтатадиган укол-дорилар бериб туришди. Шу боис у ўн ёшидан буён тез-тез касалхонада даволаниб чиқарди. Охирги уч йилда эса ўсимта нафақат кўзига, балки асаб толаларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Унинг кўзи хира тортиб борар, боз устига тез-тез бошида оғриқ туриб, ўзини лоҳас сезадиган бўлиб қолди. Шунга яраша укол-дорилар миқдори ҳам кўпайди. Доимий даволанишлар ва ҳасталик азоби Дониёрни жонидан тўйдириб юборганди. У боя сўнгги куни яқинлигини эшитиб, унчалик ваҳимага тушмаганининг сабаб шу эди. Энди бу азоблардан осонгина қутуламан, деб ўйлаган Дониёр ҳақиқий қийноқлар олдинда эканини уйига қайтиб келгач уч кун ўтиб билди. Боши шу қадар кучли оғриқ бердики, энг яхши дорининг ҳам нафи тегмади. Дониёр жон аччиғида азоб чекаркан Нега айнан мен? деб ўйлади. Сўнг палатадошини ёдга олди. Умри поёнига етиб бораётган отахон ўшанда: Бу дунёда қувонч ҳам, қайғу ҳам бесабаб рўй бермайди, деганди. Дониёр шу гапни эслаб, болалигидан то шукунгача боши хасталикдан чиқмагани учун сабаб ахтара бошлади. Аммо арзирли сабаб тополмади.
Davomi bor
@qalbimdan_sado
Бегим бизга ҳиёнат қилманг!
Етти қадам уйдан нариси,
Юрак қурғур сезар барисин,
Гумон дилдан абад арисин,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг.
Йиртқичлар кўп, қалқоним бўлиб,
Паҳлавоним, арслоним бўлиб,
Аниқ сизсиз қолурман ўлиб,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг!
Бошингиздан ҳуш учганда ҳам,
Омад деган қуш қучганда ҳам,
Инсоф бериб Яратган Эгам,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг!
Ҳалолликни одат қилингиз,
Ваъдаларга собит бўлинг сиз!
Ўзим бўлай содиқ қулингиз,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг!
Дил оғриса азоби ёмон,
Кўнгил синса бутламоқ гумон,
Ёлвораман сизга, ҳеч қачон,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг.
Кўнгил ошно бўлсин меҳрга,
Косалар лим тўлмай сабрга,
Тириклайин қўйманг қабрга,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг!
Ёруғ олам бўлур зим-зиё,
Зулматларга чўкурман гўё,
Кечирмайман ҳар икки дунё,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг!
Йўлингизни бурманг зинога,
Ҳуш ёқмагай бу иш Худога,
Қўлларимни очдим дуога,
Бегим, бизга ҳиёнат қилманг!
Малика Тавфиқ
È#она_дафтари.
СИНМАГАН КЎПРИК.
(давоми)
Юмушини тугатгунча, ҳаёли минг кўчага кириб чиқди, кўз олдидан ундан кўз узмай турган, кейинроқ опасининг пинжига кириб кузатаётган болачалар кетмади.
🍃
Паришонхотир аҳволда идиш ювиб бўлгач, ичкарига кириб кийиниб чиққан "янги аёли" га эр ҳайрат билан боқиб, аввалроқ берган саволини яна қайтарди:
-Тинчликми?!
Аёл синиққина жилмайиб жавоб берди:
- Болаларни энди бирга бориб, олиб келайлик. Кўргим келяпти!!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ҳаёт мана шундай...
Гоҳида сизни ҳафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
Асло маҳзун бўлманг. Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
‼️ Тавба! Умрага бориб мақтаниш керакми ёки..
“Ғалатимасми?”. Водийлик санъаткор Акмал Мирзодан бугунги воқеликни акс эттирган ажойиб видеотарсаки.
Сизнинг фикрингиз қандай?
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):
«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»
Дилфуза Комил.
Кунлардан бирида ҳоким йўлда кетаётган экан, кўчада эшак етаклаб кетаётган Афандини кўриб, шофёрга:
— Отахонни ёнида тўхтат, бир бопли - дебди.
Ҳоким Афандига қараб:
— Ҳа, Афанди, эшакни ўқишга олиб кетвосизми? - деб шофёр билан қотиб кулишибди.
Гапга жавобан Афанди:
— Ҳа, ўқишга олиб кетвоман. Ўқиса ҳоким бўлади, ўқимаса шофёр - дебди 😂😂😂😂
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Машҳур ихтирочи ва она
Ҳар қандай даҳонинг ортида унга ишонган ва қўллаб-қувватлаган ота-онаси туради
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Х а й р л и т у н а з и з л а р и м!
Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
✨Юлдузларни етаклаб,
Ой ҳам чиқди осмонга.
Демак Аллоҳга шукур,
Етишибмиз оқшомга.
Сизга ҳайрли оқшом,
Хайрли тун қадрдон.
Тонгда сизни уйғотсин,
Саҳар айтилган Азон
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng og‘ir kasb bu uy bekasi:
- Oylik yo‘q;
- Dam olish kuni yo‘q;
- Otpuska yo‘q;
- Ertaroq ketolmaysan;
- Ish umuman tugamaydi!
Eng achinarlisi hamma seni, u ishlamaydi, u uyda o‘tiradi deyishidir!
Uy bekalarimiz baxtimizga sog‘ bo‘lsinlar.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
#она_дафтари.
СИНМАГАН КЎПРИК.
(хикоя)
Никоҳ ўқилди.
У аёли олти ой олдин оламдан ўтган учта боласи бор эркакка турмушга чиқди.
Болаларни аммаси никоҳдан кейин уч кунга уйига олиб кетибди.
Эрталаб "эр бўлмиш" ни ишга кузатиб, хоналарни айланиб чиқди.
Уй бира тўла қўлдан чиққан, эски кундошини эслатиб турадиган биронта буюм йўқ эди.
Болалар қайтишди. Уйда келинчакдек кийиниб юрган аёлга эшик тирқишидан мунғайиб қарашди.
Болаларнинг каттаси ўн ёшлардаги қиз икки укасини ёнига чақириб, қучоқлаб олмагунча- улар ўгай онасини обдон кузатишди.
"Келингларчи!" деб ёнига чақирса бўларди, ичида бир нарса унга бош эгмади. Шу бўйи ўз хонасини тартибга келтириб жим ўтираверди.
Унинг болалар билан муносабати совуқ эканлигини эри ва унинг опаси ҳам сезмай қолмади. Амма бўлмиш яна болаларни уйига икки кунга олиб кетишни маъқул кўрди.
Кечги овқатда ўтиришаркан, қовоғини очмай ўтирган эрига ноқулай савол бериб юборди: -Аёлингизни расми борми, бир кўрсам бўларкан?!
Жавобан эр ўрнидан туриб кўчага чекишга чиқиб кетди.
"Бу нима қилганинг, бунақада бу рўзғоринг ҳам рўзғор бўлармиди, нима ўлиб кетган аёлга рашк қиляпсанми?!" деди ичида бир овоз.
У ўз қисматига кўника олмаётганди, "болали одамга турмушга чиқсам, болаларига оналик қилсам" деб юрарди олдинлари, бу болаларни кўрдию, негадир ичи исимади.
Қандай қилиб, бировнинг боласини бағрига боса олади, нима қандайдир актрисалик қилишим керакми?! "...
Ўрнидан туриб яна болалар хонасига кирди. Катта қизнинг жойи кўзига негадир ғалати кўринди, худди кўрпача остида нимадир бордек.
Ғаши келиб, тузатиб қўймоқчи бўлди. Қараса кўрпа қатида бир қалингина дафтар турибди. " Бу нима экан?! " деб қўлига олиб, варақлади, ундаги ёзувлар жуда теккис, ҳар ҳил гуллар расми билан безатилиб ёзилганди.
Биринчи саҳифа: "Ушбу дафтаримни тўнғичим хаётим ва вужудим меваси қизим- Саодатга бағишлайман"
Кейинги вароқдан бир бошдан бошланган хотира дафтарини ўқий бошлади:
"Бағримда бир- икки йил вақтинг ўтади, кейин Аллоҳ насиб этса, ўн саккиз йилча ёнимда яшайсан... Ундан сўнг Аллоҳ тақдир этган жойига кетасан ва мени кўргани вақтинча ёнимга келиб-кетиб турасан!
Умрим ва ғанимат онларим каби сени ҳам бир умр ёнимда олиб қололмайман.
Мен фақат сени дуо қиламан, сени асрашга харакат қиламан, чунки мен онаман!
Бу номни қанчалик оқлайман ёки йўқ фақат Аллоҳдан мадад сўрайман"... Сана 2008 йил. 24 март.
Аёл карахт холатга тушди.
Кундоши қизи туғилган кундан бошлаб тутган экан бу дафтарни, унда қачон тиши чиққани, қачон эмаклагани, биринчи сўзи қайси сўз бўлгани, биринчи айтган қўшиғи, ёдлаган шеъри, қайси мусиқага рақс тушишни ёқтириши ҳамма-ҳаммаси бор эди.
"Саодат қизим бир кун келиб, бу дафтар сенинг мулкингга айланади. Ўшанда сен мендан бир мунча бойроқ қиз бўласан. Менда онамни эслатиб турувчи жуда оз нарсалар бор. Айниқса, онамнинг меҳрли қарашларини ҳеч кимда кўролмасдан кўп қийналганман.
Сенга бу дафтар она қалбини очади, ўша қаттиққўл, талабчан онанг-менинг қалбим қанчалик сенга яқин бўлганини билдириб туради" Сана 2011 йил 08 август.
Яна кўп саҳифалардаги ёзувларни ўқиди. Ўз-ўзидан кўзларида ёш ҳалқалана бошлади.
Дафтарнинг сўнгги вароқларини шошиб очди, чунки ташқарида оёқ товушлари эшитила бошлаганди.
"Қизим йўлларимиз эрта айрилади шекилли, сени келинлик кўйлагида кўрган куним бу дафтарни бермоқчи эдим. Афсус тақдир эмас шекилли. Соғлиғим ёмонлашиб бораётганини сезяпсан ўзинг ҳам, кечаси қўлларинг билан бир неча бор юзимни силадинг.
Кўп ёза олмайман, биттагина тилагим бор: имкон қадар бажар. Дадангга ва укаларингга кўприк бўл! Мендан кейин синиб қолма....
Ташқарида кимдир йўталди. Дафтарни жойига қўйиб, шошиб ташқарига чиқди.
-Тинчликми?! остонада турган эри паришон холатини кўриб савол берди.
Рўмоли билан оғзини тўсди, юраги увишиб турганини сездирмай, " тинчлик" деб жавоб бериб ичкарига- идишларни ювиш учун кирди.
@qalbimdan_sado
🎶NevoMusic - Jaloliddin Ahmadaliyev - Eh odamlar (Mood video)
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Istagan joyizda toʻxtatib oʻqib koʻring
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado
Ҳазрати Фотиманинг вафотлари
Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан энди олти ой ўтган эди.
Ҳазрат Фотима хасталаниб қолди…
Ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанба эди…
Шу пайтгача ора-сира касал бўларди, аммо бу сафаргиси уларга ўхшамади.
Яхши-ёмон кунларида уни ёлғиз қолдирмаган хўжайини яна ёнида эди.
– Болаларни олиб ташқарига чиқсангиз, яхши бўларди…
Паст овозда айтилган бу жумла ҳазрат Алининг юрагини тилкалади. Уни хафа қилмаслик учун ўзини тушунмаганликка олди. Болаларини онасига яқинлаштирди. Ҳазрат Фотима уларни бирма-бир қучиб эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо қилди. Юраги эзилиб, болаларини ташқарига чиқарди. Асмо бинти
Умайс билан Умму Рафиъ киришди.
– Менинг ювинишим учун сув тайёрми, онажон?
– Ҳа.
Ҳазрат Фотима Умму Рафиъни «онажон» дерди. Чунки бу аёл унга доим оналик қилиб келганди.
– Менга сув қуйиб турасизми, онажон?
– Албатта, қизим.
Ҳазрат Фотима яхшилаб ювинди, аёллар ёрдамида энг яхши либосини кийди.
– Тўшагимни хона ўртасига солинглар.
– Хўп.
Аёллар ишларни бажаришаркан, нима юз бераётганини англаб, жуда изтироб чекишарди.
– Мени ётқизинглар. Юзимни қиблага қаратинг.
– Хўп.
– Энди мени ёлғиз қолдиринг!
– Аммо…
– Илтимос.
– Аммо…
– Роббимга дуо ва илтижо қилмоқчиман.
– !..
Дуо ва илтижога шунчалар берилиб кетдики, жони қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.
Овоз чиқмай қолганидан хавотирланиб уйга кирганлар ҳазрат Фотиманинг вафот этганини кўришди.
Шум хабар бир зумда бутун Мадинага тарқалди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизи ҳам бу ёлғон дунёни тарк этганди.
Энди йигирма саккиз ёшга кирганди…
Бир фарзанди гўдак чоғида вафот этганди.
Ортида кўзлари ёш хўжайини ва беш фарзанди қолганди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа қизлари, ҳазрат Алининг суюмли завжаси Фотима онамиз вафот этганида Ҳасан саккиз, Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш, Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда эди. Ҳазрат Фотиманинг қабрига боқаркан, ҳазрат Алининг ёдига аёл вафотидан бироз олдин айтган гаплари тушди:
– Эй Али, вафотимдан сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз ҳам, болаларим ҳам қийналиб қоласизлар. Аммо уларни ўгай она қўлида ҳам қолдиргим келмаяпти. Шу боис опам Зайнабнинг қизи Умомага уйланинг.
Гулларнинг гули бирма-бир дунёни тарк этишганди. Илоҳий тақдир шундай эди. Зотан, одамзотнинг қисмати шу эди. Бири келади, бири кетади…
Қиёматгача давом этади бу ҳол…
Аввал ҳазрат Руқийя…
Сўнг ҳазрат Зайнаб…
Ҳазрат Умму Гулсум…
Ва охирида ҳазрат Фотима…
Гулларнинг гуллари энди боқий дунёда яшаяжак эди. Ва севганларнинг кўнгилларида…
Улар гулларнинг гуллари эди.
Пайғамбар алайҳиссалом булбуллари эди.
Буни билган, кўрган англар.
Қурбон бўлсин унга жонлар.
@qalbimdan_sado
#ЯНГИ_ТОНГ
🤗 Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ менга азиз бўлган ҚАДРДОНИМ
⛅️Бошланган Шанба тонггингиз ҳар кунгидан ҳайрли барокатли бўлсин, Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин😇
Eng yangilari bizda @qalbimdan_sado