ОНА БЎЛИШ
ОСОНМАС...
Онанинг қалб сўзини, ноласини эшитинг...
🎙Азалбегим
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.
Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!
Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
— Омадим бор экан, — дема. Балки:
— Аллоҳ муваффақият берди, — дегин.
— Тўғри топдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ тўғрилади, — дегин.
— Ўзим эришдим, — дема. Балки:
— Аллоҳ ризқлантирди, — дегин.
— Бирор ишни аниқ бажараман, — дема. Балки:
— Аллоҳ хоҳласа (ин шаа Аллоҳ), — дегин.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
#Жума_муборак
Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан боришингизни Аллоҳдан сўрадим!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!
🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
ҲАММА ЎҚИШИ ШАРТ. ЯПОН КАМПИРИ!
Ассалому алайкум хурматли ўқирманлар. Бугун умуман бошқа мавзу ҳақида ёзмоқчи эдим. Аммо, эшигимизни тақиллатган кампир режаларни ўзгартириб юборди.
Эрталаб шунақа ширин ухлаб ётибман. Яна ярим соатгина ухлай деган буюк мақсад бор мияда. Болалар хўроздан олдин уйғониб олган. Катта ўғлимиз уйни бошига кўтариб, шўхлик қилаябди. Нақд 7 маҳаллага эшитилади. Буёғдан яқинда туғилган чақалоғимиз ҳам нотани баландидан олиб, йиғлашни бошлади. Буёқда, онасини "Болам, бўлди қил, даданг ухлаябди. Ҳозир, қўшнилар ҳам чиқишади" дейиши, анави иккита болани овозидан ҳам баланд-да)) Хуллас, болали одамга КЎЗОЧКИЧ (Будильник)ни ҳам кераги йўқ😁
Шу пайт, эшик жиринглади. Энди турмасам, бўлмайди деб ўрнимдан туриб, эшикни туйнугидан мўраладим. Қарасам, бир Япон кампир турибди. Болаларни шовқини учун, эътироз билдириб, жанжал қилгани келди-ёв, эрталабдан кайфиятни ҳам расво қилдиларинг деб, эшикни очдим.
-"Оҳаёу, акачан умаретано?"( Хайрли тонг, чақалоқли бўлдиларингми?) деди.
-Ҳа, яқинда чақалоқли бўлган эдик. Болани бақириб йиғлагани уйқунгизни бузиб юборди шекилли. Минг бор узр десам, "Йўқ, аксинча, болани овозидан мазза қилаябман. Ҳар куни балконга чиқиб оламан чақалоқларингни овози эшитиш учун" деса бўладими. Нима дейишимни билмай қолдим.
Япон кампир яна гап бошлади. "Мен, сизлардан 3 та олдиндаги фалон рақамдаги уйда ёлғиз яшайман. Неччи кундан бери чақалоқни овозини эшитиб, кўргим келади. Лекин, кира олмадим. Бугун эрталабдан овозини эшитиб, тўғри келавердим деди.
Мен ҳам, "Киринг, киринг" деб уйга таклиф қилдим. Японларда унча-бунчага бировни уйига кириш йўқлиги учун, минг ҳижолатда кирди. Болани ўйнатди, кўтарди. Озгина гаплашдик.
Айтишича, 83 ёшда эканлар. Фарзандлари анча олдин уйдан чиқиб кетган экан. Иккита фарзанди ҳам оила қурмабди. 1 йилда бир, 2 йилда бир келса, келади, бўлмаса шу ҳам йўқ дейди. Мени энг таъсирлантирган гапи: "Бу домда деярли ҳамма қариялар, худди қариялар уйига ўхшайди. Ҳозиргилар туғмай ҳам қўйди. Шунинг учун, бу домда, ҳамма чақалоқларни яхши кўради, майлими ҳар замонда чақалоқларингни кўриб турсам дейди. Мен ҳам, кўриб турсам эмас, бизни олдимизга кўчиб келсангиз ҳам майли дедим. Кулиб-кулиб чиқиб кетди))
Кампир чиқиб кетди-ю, юрагим бўм-бўш бўлиб қолди. Ичимда нимадир музлаб қолди.
Хулоса ўрнида, постни аям ҳам ўқийдилар. АЯЖОН сизни жуда яхши кўраман! Сиз ҳам постни ўқишингиз биланоқ, онангизга яхши кўришингизни айтиб қўйинг ва қариганларида фарзанд меҳрига, чақалоқ меҳрига зориқтирманг. Қарияларни қадрлайдиган, болани яхши кўрадиган халқимдан айланай. Ҳали келажакда, шу ТУҒАРМАНЛИГИМИЗ бизни қутқариб қолади-ёв.
ТУҒАРМАНЛИГИМИЗГА етадигани йўқ деганлар, ЁҚТИРМАни шундай босингки, телефонни экрани синиб кетсин)
ҲАЙР ЁЗ!
Ёз тугамоқда. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18-августдан бошлаб 16°даражагача пасайиши кутилмоқда.
18-август, якшанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати кундузи 29°, кечаси эса 16-18° гача тушади.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Яхшилик
Учиб бормоқдадир қиммат лаҳзалар,
Яна битта кун ҳам топмоқда якун.
Ортингга бир муддат ташлагин назар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Меҳрга зор бўлиб қанча мурғак кўз,
Таскин кутмоқдадир қайларда ҳануз,
Ҳеч бўлмаса, айтиб битта ширин сўз,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Оқибат қўрғони кетмасдан нураб,
Дунёни саҳоват-меҳрга ўраб,
Етим, бева, кекса ҳолини сўраб,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Отаю онангдан олдингми хабар,
Ё жигар ҳолига солдингми назар,
Қилган гуноҳингга айтиб алҳазар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Халқингнинг ризқини тунадингми ё,
Поралар кўзингни қилдими шайдо,
Қалбингда эзгулик бўлмасми пайдо,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Асли эзгуликдан тирикдир инсон,
Эзгулик иймонга куч берар дармон,
Шу саволни бергин ўзингга ҳар он,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
©️ Вафо Мўмин
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартиришни истайсизми?
Бунинг учун кўп нарсани ўзгартиришингиз шарт эмас! Шунчаки салбий фикрлар ўрнини ижобий фикрларга ўзгартиринг!
Aна ўшанда ҳаётингиз ҳам ўз-ўзидан ижобий тарафга ўзгара бошлайди!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Хайрли тун, қадрдон...
Роббим... яқинларимиз,
яхши кўрганларимиз
Ўзингга омонат...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эҳтиёж пайдо бўляпти:
* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;
* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;
* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;
* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга ёзма жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;
* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;
* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;
* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;
* Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;
* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;
* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;
* Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг;
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Психологик таҳлил
1. Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак, у жуда ёлғиз.
2. Агар одам жуда кўп ухласа демак, у ғамгин.
3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.
4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс бор.
5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.
6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг муҳаббатга мухтожлигини билдиради.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Mehrsizlik
(Hikoya)
Zebo yosh, navqiron ayni balogʻat yoshida. Sevib, sevilaydigan har xil tuygʻularga berilish fasli keldi. Endi u koʻp vaqtini sokin koʻchalarda sayr qilish, dugonalari bilan suhbat qurish, ba'zan she'r yozish, bazan esa qoʻshiq eshitish bilan oʻtkazgisi kelyapti. Albatta bu tabiiy hol! Xalq orasida "18 ga kirmagan kim bor?!"degan gap bor-ku! Yoshlik bu - yoshlik! Lekin Zebo u darajada chiroyli emas, oq sariq, bo'yi pastakkina koʻrimsizgina bir qiz. Balki shungadir uni unchalik ham yoqtirishmaydi. Dugonalari davrasida ham, oila aʼzolari oldida ham oʻzini kemtik his qiladi. Atrofi toʻla odam, lekin qalban yolgʻiz edi. Uni hech bir yigit sevib qolmadi. Hatto hazillashib ham gap otishmasdi. Qandaydir bu qizning koʻrinishi yoqimsizroq edi. Lekin Alloh bergan husn! Uni oʻzgartirib boʼlarmidi?! Ammo Zebo buni tushunmas, oʻzidan jirkanar, nafratlanardi.
"Nega meni hech kim yaxshi koʻrmaydi?! Na ota-onam, na opalarim, na sinfdoshlarim! Ustozlarim ham menga past nazar bilan qaraydi. Boshqa dugonalarim - Malika, Nodira, Dilshoda hammalari chiroyli qizlar, kiyimlari ham qimmatbaho, men esa opalarimning eski tuskilarini kiyib maktabga boraman" Zebo sinf xonasining eng oxirgi partasida yolgʻiz oʻzi oʻtirganicha piq-piq yigʻlardi. Uyda onasi kun bermas, nuqul Zebodan nolir, unga hamisha opalarini oʻrnak qilib koʻrsatar edi.
- Zebo! Zebo deyapman! Qayerdasan yer yutgur!? Seni tug'may men oʻlay! Men oʻla qolay!
Zebo ertalabdan mana shundan miyasiga yod boʻlib ketgan qarg'ishlar sadosi ostida uyg'ondi. Erinibgina oʻrnidan turdi, yuz qoʻlini yuvdi. Kichkina singlisi Dilrabo uni mazah qilganicha gap ochdi:
- Haa, opa?Qalesiz endi turdizmi noz uyqudan?
Dilrabo chiroyli koʻzlarini suzganicha opasiga bir qarab oldida oynakni oldiga keldi.
- Voyyy! Dilrabo! Buncha goʻzal boʻlmasang. Qosh-koʻzlaring tim qora, sochlaring ham uzun chiroyli.
Dilrabo oynadagi oʻzining aksiga xiringlab gapirganicha unga eshik oldida qarab turgan koʻrimsizgina opasiga imo qildi.
- Keling opa! Oynaga qarab oling har xolda siz ham qizbolasiz!
Dilrabo qah-qah urib opasini mazah qilganicha xonadan chiqib ketdi. Zebo oyna oldiga keldi. Koʻzlaridagi achchiq yoshni tutib turolmadi. U haqiqatda juda xafa boʻldi. Sepkil bosgan sarg'ish yuzlariga sizib oqqan koʻz yoshlarini artdi.
- Zebo...
- Labbay ayajon!
- Bugun maktabga bormaysan! Uyda ish tiqilib yotibdi. Hammayoqni yogʻ tushsa yalagudek qilib tozalaysan!
- Ammo ayajon... Maktabga borishim, oʻqishim kerak... Bilasizku bugun tarix darsim bor. Juda yaxshi koʻraman shu fanni. Iltimos boray. Kelib albatta aytgan ishlarizi qilib qo'yaman...
Zebo onasiga yalinchoq ovozda gapirdi. Uni darsga rossa borgisi kelayotgan edi. Sababi birgina shu tarix fani ustozi - Shahnoza opa uni yaxshi koʻrar, unga mehr bilan qarar, yaxshi muomala qilar edi. 2 haftadan buyon Shahnoza opa betob boʻlib darslarga kelolmayotgan edi. Kecha sinf rahbari tarix ustozinglar tuzalibdi ertaga darsni oʻzi oʻtadi deganida Zeboning koʻzlari quvonchdan porlagan edi. Lekin onasi...
- Yoʻq dedim. Nima oʻqib olim boʻlarmiding? Yo menga shahar oberarmiding? Maktabni bitirish oʻng bilan seni oʻrab chirmab erga bervoraman! Ovora boʻlib oʻqiyman deb yurma!
- Ayaaa...
- Oʻchir ovozingni. Bugun mehmonlar keladi uyga. Uy top toza boʻlishi shart!
Umida xola shunday deganicha Dilrabo bilan uydan chiqib ketdi. Zebo hovli oʻrtasida anchagacha serrayib turib qoldi...
Shahnoza opa Zeboni juda yaxshi koʻrardi avvalosi inson sifatida ham tarix faniga mehr qoʻygan yosh nihol sifatida unga boshqacha nigoh bilan qarardi. Bir kuni Zeboning uyiga borganida u yerdagi muhit Zeboga oila aʼzolari tarafidan qilinadigan qoʻpol munosabatlarni koʻrib yoqa ushlagandi. Shu masalada qizning onasi Umida opa bilan gaplashgani yodida:
-"Opa nega Zeboni boshqa qizlarizdek koʻrmaysiz. Axir u ham sizni jigarbandingiz-ku! Bolalarni ajratish yaxshi emas axir. Dili oʻksib qoladi. Oʻzini hech kimga keragi yoʻq insondek his qiladi.
Қандай яхши экан болалик,
Ёдга олсам босар ҳаяжон,
Минг соғиниб ёдга олсам ҳам,
Ёшлик қайтмас экан онажон..?! 😢
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Соҳилда бир қаҳвахона кўрдим, менга маъқул бўлди ва кириб ўтирдим. Официант келди.
– Wi-fi борми? - дедим.
– Ҳа, коди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ва вафот қилган йиллари, - деди.
– Нима учун 571 633 демадингиз? - десам.
– Билмаганларга бермаймиз, деди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ
Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.
Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.
– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.
– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.
Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:
– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.
«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
БУРГУТДАН ИБРАТ
Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.
Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.
Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Кейин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..
...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, шахс сифатида бизни орқага тортадиган, мақсадларимиз йўлини тўсадиган қора хотиралар, одатлар; жамият сифатида ривожланишга фақат халақит берадиган урфлар, анъана номини олган янглиш тушунчалардан воз кечишга тўғри келади. Осон бўлмайди, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1. Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;
Узоқ умр кўриш йўллари:
1. Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш;
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин;
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...
Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Кўз атрофидаги ажинларни йўқ қиламиз ва ажин тушишига чек қўямиз!
• 1 чой қошиқ кофе
• 4 чой қошиқ зайтун мойи.
🥣 Аралаштиринг ва кўз атрофига суртинг, 20 дақиқа ушлаб туринг ва совуқ сув билан ювинг.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!
Аллоҳ барча сўраган ниятларимиз ижобатини ҳадя этсин, энг муҳими барча яқинларимиз, оиламиз, ота-оналаримиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин! Йил давомида ғам-ташвишларимиз камайиб, яқинларимиз билан дийдорлашиш онларимиз кўп бўлсин.
Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг, токи, сиздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин.
Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин.
✍@qalbimdan_sado
ҚАБРДАГИ ҲАМРОҲ
Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.
Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.
Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.
Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.
Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.
Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.
Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.
Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Етти авлодингиз қандай номланишини биласизми?
1. Фарзанд
2. Невара
3. Чевара
4. Эвара
5. Панневара
6. Овора
7. Бегона
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Бугун вақтим бўлганида мактаб вақтларимни эсладим. Эски фото-альбомни топиб, синфдошларимнинг расмларини кўриб чиқдим. Ишонасизми, бугунга қадар иккита синфдошим бу ҳаётни тарк этибди... Бири 20 ёшида, бири 25 ёшида...
Улар ҳам ҳали ўлмасликларига, яна узоқ йил яшашларига ишонишган бўлишса керак...
Очиғи ҳар биримиз шунақамиз. Ҳали вақтимиз бордек ҳаракат қиламиз. Натижада, кўп нарсадан қуруқ қоламиз:
"Вақт бор", деб ибодатни тарк этамиз; "Вақт бор", деб қариндош-уруғ ҳолидан хабар олмай қўямиз; "Вақт бор", деб илмдан қолиб кетамиз...
Аслида, ҳар лаҳзамиз охиргиси бўлиши мумкинлигини ҳис қилиб яшаганимизда, ҳаётимиз янада тотли ва мазмунли бўлар эди. Бугун ўлимни унутганимиз учун бахтсизмиз...
Умримиз бўлар-бўлмас нарсаларнинг ортидан қувиш билан ўтиб кетмоқда. Юрагимизда ҳаловат йўқ. Ўзи-чи, одам бир муддат тин олиб, сал фикр қилиши керак: бутун дунёни қўлимга киритсам ҳам, барчасини ортимдан қолдириб, барибир ўлиб кетаман-ку...
Биз-чи, аксинча: уй солишим керак; тўй қилишим керак; юқори мансабга чиқишим керак... Энг қизиғи, бу нафсларнинг адоғи бўлмайди. Бирини қўлга киритсангиз, бирини хоҳлаб қолаверасиз...
Ўлимни кўп-кўп эсланг! Қабрга қўйилиб, чириб, йўқ бўлиб кетишингизни эсланг! Қиёмат куни қайта тирилишингизни эсланг...
Шунда ҳаётингизда ҳаловат ва мазмун бўлади...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.
Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Олдин уйлар тор эди,
Тандир-ўчоқ бор эди.
Лекин шу тор уйларда
Ҳамма бахтиёр эди...
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
/channel/+vErcXDeR9mgyZDhi
ТАРБИЯНИНГ ҲАЛОЛ ЙЎЛИ
Уйда ўтирсам анча йилдан бери қадрдон бўлиб кетган бир опам телефон қилиб қолди. Ҳол аҳвол сўраб бўлгач, муддаога ўтди.
—СИЗГА телефон қилишимдан мақсад, қўшнингизни қизини сўрамоқчи эдим. Унинг тарбияси яхшими? Кўча кўйда салом алиги қандай? Ота Онасининг қўни қўшнилар билан муомаласи ҳақида гапиринг деб саволлар билан кўмим ташлади.
Назаримда қизни келин қилиш мақсадида суриштирди. Ижобий жавоб олгач яна сўради.
—Ҳалол еб катта бўлганми? Ота онаси ҳалолликда рўзғор тебратканми?
Мен нима деб жавоб беришни билмай лол бўлиб қолдим. Бу борада ҳеч нарсани билмайман дедим. Эҳ, шароитига қараб ҳалоллигини билиш мумкин-ку деди.
Ҳалол еб катта бўлган қизлар рўзғорига хиёнат қилмайди. Ёлғон гапирмайди. Ҳурмат иззатни жойига қўяди, ҳа буни ҳалол тарбияланиш дейди, деди менга эслатиб.
Ҳаётда ёши УЛУҒ инсонлардан ибрат олиш мумкин экан. Бу борада ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado
Холажон, жоним холамсиз...
Холажонларимиз бахтимизга омон бўлишсин.
𝑬𝒏𝒈 𝒚𝒂𝒏𝒈𝒊𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒃𝒊𝒛𝒅𝒂 @qalbimdan_sado