2025-йилда Қарши шаҳри болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида 50 ўринли болалар онкогематология бўлими биноси қурилади.
/channel/qarshiliklar
❗️Эртага ичимлик сув таъминоти бўйича сайёр қабул ташкил қилинади
Жорий йилнинг 11-декабрь куни Қарши шаҳрида «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари – лойиҳа офиси раҳбари Нодир Каримович Ходжамов иштирокида оммавий қабул бўлиб ўтади.
📍Сайёр қабул “Маънавият маскани“ биносида соат 11:00 да бошланади.
/channel/qarshiliklar
Кўкдала ва Деҳқонобод туманида янги мактаблар қурилади
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов имзолаган қарорга кўра:
Кўкдала туманининг «Пахталисой» МФЙ ва Деҳқонобод туманининг «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудида умумтаълим мактаби бино ва иншоотларини қуриш учун ер майдонлари ажратилади.
/channel/qarshiliklar
Qarshida varikozdan 35 daqiqada GARANTIYALI xalos bo'ling
11 (soat 15.00 dan) va 12-dekabr (09.00-16.30 gacha) kunlari varikozi bo'lgan barcha qashqadaryoliklarni Qarshidagi ProfMedServis (sobiq Obi Zam Zam Med) klinikasiga taklif qilamiz.
U yerda doktor Sevara Sizni ko'rikdan o'tkazib, varikozdan lazerli amaliyot yordamida mutlaqo og'riqsiz xalos etadi.
Klinika manzili: Qarshi shahri, Otchopar mahallasi, "Ona va bola" markazi yonida (Mo'ljal: Detskiy bolnitsa).
☎️ 91 828-01-01
Чироқчи тумани «Араббанди» маҳалласи ҳудудида 2025-йилда янги мактаб қуриб берилади.
Умуман олганда келгуси йилда вилоятимизда таълим соҳаси бўйича янгиликлар, янгиланишлар, реконструкциялар бўйича янгилик кўп. Биз сизларга ушбу маълумотларни етказиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз.
/channel/qarshiliklar
Шаҳрисабз шаҳри «Тикланиш» МФЙ ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти бино ва иншоотларини қуриш учун вилоят ҳокими қарори билан ер майдони ажратилмоқда.
/channel/qarshiliklar
#ЭЪЛОН
Бугун Косон туманининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Косон 2 ГТС да ўрнатилган босим ростлагич қурилмасини таъмирлаш мақсадда бугун 15:00 дан соат 18:00 га қадар туманнинг “Лолазор“, “Пахтазор“, “Чорбоғ“, “Нартичуқур“, “Дўстлик“, “Машъал“, “Арабхона“, “Месит“ ҳамда “Нартибаланд“ маҳалласидаги 5018 хонадон ҳамда юқоридаги ҳудудларда жойлашган 5 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг таъминот қайта тикланади.
/channel/qarshiliklar
10-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси 1992-йил 10-декабрь куни қабул қилинган. Ушбу миллий рамз – давлат суверенитетининг юксак тимсоли сифатида қонунда белгиланган бўлиб, унга ҳурмат ва садоқат билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчи ҳисобланади.
Шу сана муносабати билан, Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида тадбир ташкил этилди.
./channel/qarshiliklar
Газ заправкалар фаолиятига вақтинча чекловлар киритиларкан
Энергетика вазирлиги
ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.
/channel/qarshiliklar
😎 0-0-12 aksiyasi doirasida smartfonlarni qarshi oling!
Boshlang'ich to'lov va ustamalarsiz 12 oyga bo'liiiiib to'lashga xarid qiling!
❗️Ehtiyot bo'ling, bizda arzonroq!
❗️Осторожно, у нас дешевле!
Қамаши туманидаги янги қурилган замонавий бозорда барча қулайликлар яратилган.
Лекин сотувчи ва ҳаридорлар эса...
/channel/qarshiliklar
Косон тумани «Нартибаланд» МФЙда фуқаро хонадони ва Қарши тумани «Потрон» МФЙ ҳудудидаги чойхонада пул тикиб қимор ўйнаётган шахслар ва уларга шароит яратиб берганлар аниқланган.
/channel/qarshiliklar
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.
Конституциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.
/channel/qarshiliklar
Расмий ахборот
«Qashqadaryo 24/7 телеграм каналида эълон қилинган ширкат фаолиятидан норозилик билдирилган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-июндаги ПҚ-5152-сонли қарорида қурувчи кўп қаватли уйларни қуриб фойдаланишга топширгандан сўнг 2 йил давомида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиши ёки шартнома асосида бошқарув ташкилотига топшириши лозимлиги белгилаб қўйилган. Қарши шаҳар Беклар МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган 119-сонли кўп қаватли уй 2019 йил фойдаланишга топширилган бўлиб, қурилиш ишлари сифатсиз бажарилганлиги сабабли бугунги кунга қадар бошқарув ташкилотларига қабул қилинмаган. Шу сабабли захира сув йиғиш ҳовузи назоратсиз қолган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ушбу ҳолат қайта такрорланишини олдини олиш мақсадида захира сув йиғиш ҳовузи вақтинчалик «Умид тухфаси» МЧЖ бошқарув ташкилотига бириктирилди.
Мазкур кўп қаватли уйдаги муаммолар бош бошқарма томонидан назоратга олиниб, қонуний тартибда бартараф этиш чоралари кўрилади», - дейилади расмий ахборотда.
/channel/qarshiliklar
Қарши шаҳри Беклар МФЙ, Амир Темур кўчаси 119-уй ёнидаги ҳовуздан сув беҳудага айни дамда тошиб ётибди. Бунга бевосита бу ҳудудга бириктирилган ширкат масъул. Эътиборли бўлиш керак. Сув бу - неъмат.
Тузатиш: Бу кўп қаватли уй ҳали қабул қилиб олинмаган экан. Шунга ширкат хизмат кўрсатмаётган экан. Бир неча йиллардан бери бу уйда одамлар яшаяпти, лекин қурувчидан ҳали масъул идоралар уйни қабул қилиб олишмаган экан камчилиги бор учун. Ие, қурувчи камчиликни бартараф этмаса, орадан 100 йил ўтса ҳам бу уй қабул қилиб олинмайдими шунда? Буёғи анча қизиқ.
/channel/qarshiliklar
17-декабргача бизни яхшигина совуқ об-ҳаво кутиб турибди
Олифта совқотмайди, қалтирайди деганларидек, иссиқ кийиниб ишга, ўқишга отланинг.
/channel/qarshiliklar
Геолог санаторияси тадбиркор томонидан сотиб олингач талабалар учун ётоқхонага айлантирилибди
Бугун Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 2-сонли талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишиб, “Яшил макон“ умуммиллий ҳаракати доирасида дарахт кўчатларини экибди.
/channel/qarshiliklar
Қашқадарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида 2025-йилда мактабгача таълим ташкилоти бино ва иншоотлари қурилади.
/channel/qarshiliklar
Қашқадарё вилоятида 2025-йилда умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат.
/channel/qarshiliklar
Қашқадарё вилоятида 2025-йилда махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича объектларнинг
манзилли рўйхати.
P.S Тадбиркорларимиз учун тайёр инфратузилма қилиб бериляпти. Ҳозир имкон борида, қиймати арзон пайтида лотларни қўлга киритиб ишни бошлаш керак. Имтиёзлар ҳам бор. Шунчаки аукцион орқали сотиб олиб, бизнесни йўлга қўйиш керак, бошқа вилоятни тадбиркорлари келиб эгаллаб олмасларидан. Бунақа шароит, бунақа жозибадор имтиёзлар, логистика учун қулайликлар ва энг асосийси ишчи кучи доим бор ҳудуд барча бизнес қатлам вакилларини ўзига жалб қилади.
/channel/qarshiliklar
⚡️Битирувчилар диққатига!
Ўз яшаш ҳудудингизга яқин бўлган умумий ўрта таълим мактабларидаги, шунингдек, вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлардаги бўш иш ўринлари билан юқоридаги ⬆️ жадвал орқали танишишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун телефон:
📲+99890 868 18 68
/channel/qarshiliklar
Kia K5 2025 istayatganlar uchun Kia Bukharadan ajoyib taklif!
Kunlik 125.000 so’mdan K5 avtomashinasi chiqarib beriladi🥳 (1 oyda 300$ ham emas!)
Yillik 7% yoki bo’lib to’lashga ham mavjud!
Batafsil ma’lumot uchun: /channel/kia_buxara
Murojaat uchun tel:
+998-91-243-43-43
+998-93-084-00-21
⚡️10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
/channel/qarshiliklar
❗️Қарши шаҳри аҳолиси диққатига
Қарши шаҳар ҳокимлигида 2024-2025-йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилган. Штаб таркиби:
🔻Дўстмуродов Фахриддин, Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари.
Тел: 98 475-00-67
🔻Ахмедов Машраб, Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.
Тел: 91 321-10-11
🔻Зулфиқоров Сирожиддин, Қарши шаҳар газ таъминоти бўлими бошлиғи.
Тел: 99 059-09-65
🔻Доллиев Сирожиддин, Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи.
Тел: 90 427-37-77
🔻Рахманов Азиз, Қарши шаҳар сув таъминоти филиали бошлиғи.
Тел: 97 312-71-17
🔻Примов Илҳом, Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.
Тел: 97 556-36-53
🔻Ғаниев Жасур, Қарши шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжали бўлими бошлиғи.
Тел: 99 247-05-85
☎️ Жойларда ташкил этилган тезкор диспетчерлик хизматлари:
⚡️Қарши шаҳар газ таъминоти бўлими:
Жўраев Зоҳид, мурожаатларни қабул қилувчи навбатчи диспетчер.
75 221-19-78
75 221-19-69
91 464-11-14
Равшанов Азамат, авария хизмати чилангари.
50 723-59-90
⚡️Қарши шаҳар сув таъминоти филиали:
Бўриев Ғани, бош диспетчер.
90 518-22-55
Караматов Ҳасан, навбатчи диспетчер.
75 225-03-96
75 225-03-87
97 722-04-20
⚡️Қарши шаҳар электр таъминоти бўлими:
Рашидов Адхам, бош муҳандис.
99 096-02-08
Рахматов Асрор, бош диспетчер.
91 456-74-94
⚡️Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси:
Ишонқулов Нодир, бош муҳандис.
91 222-21-18
Худойбердиев Ориф, бош механик
91 226-32-79
/channel/qarshiliklar
RASSROCHKA 0% KIA BUKHARA
Yangi Yilni Kia avtomashinasi bilan kutib olishingiz uchun sabablar!☝🏻
Kia Koreaning eng yaxshi brendi bo’lib deyarli barcha O’zbekistonliklar ko’nglidan joy oldi✅
Hamma joyda avto-kredit bong urgan bir paytda Kia Bukhara avtosaloni sizga istagan Kia modelingiz uchun Rassrochka e’lon qiladi!✅ (Sonet bundan mustasno!)
Yangi yilda nima yangilik qilsam ekan deb o’ylab yurganmidingiz? Eski Mashinani yangilash vaqti keldi! Yangilaganda ham eng yaxshisiga va sifatlisiga yangilang!
Kia Bukhara - biz xalq uchun ishlaymiz!
Batafsil ma’lumot uchun: /channel/kia_buxara
Murojaat uchun tel:
+998-91-243-43-43
+998-93-084-00-21
❗️Қашқадарё вилояти аҳли диққатига
Қиш мавсумида истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти ҳамда тизим билан боғлиқ мурожаатларини тезкор тинглаш ва ечим топиш
мақсадида, “Ҳудудгаз Қашқадарё“ газ таъминоти филиали раҳбарияти, шаҳар ва туман газ таъминоти бўлими бошлиқларининг телефон рақамларини маълум қилади.
Муротжон Азимов:
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек: «Ҳозирги ўта мураккаб ва таҳликали вазиятда барчамиз янада бирлашишимиз керак. Танлаган йўлимиздан қатъий олға боришимиз зарурлигини асрлар давомида кўплаб оғир синов ва машаққатлардан муносиб ўтган мард ва донишманд халқимиз албатта яхши тушунади.Барчангизни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман!
Аминманки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси биз учун бу йўлда улкан ишонч, куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади».
❗️Президент топшириғига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўради.
Келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Work and Travel” каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилади.
/channel/qarshiliklar
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бошланди
Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов табрик сўзи билан очиб берди.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек:“Ҳозирги ўта мураккаб ва таҳликали вазиятда барчамиз янада бирлашишимиз керак. Танлаган йўлимиздан қатъий олға боришимиз зарурлигини асрлар давомида кўплаб оғир синов ва машаққатлардан муносиб ўтган мард ва донишманд халқимиз албатта яхши тушунади.
Аминманки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси биз учун бу йўлда улкан ишонч, куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади”.
Газ ҳисоблагични қайта ёқиш учун йўриқнома.
Фойдали хабар. Танишларга улашиб қўйинг.
/channel/qarshiliklar