Қарши шаҳрининг Харамжўй ва Арабхона ҳамда туманнинг Кўчкак маҳаллаларида яшовчи айрим фуқаролар табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланганлик ҳолати аниқланган.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
/channel/qarshiliklar
⚡️2025-йилда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги биноларни реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат билан танишинг.
/channel/qarshiliklar
❗️Эртага Қарши шаҳри ва туманининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Қарши ГТС 1 дан шаҳар томон йўналтирилган юқори босимли қувурда газ сизиш ҳолати аниқланди. Мазкур аварияни бартараф қилиш мақсадида 2024-йил 14-декабрь куни (эртага) соат 13:00 дан 17:00 га қадар, шаҳарнинг Ғафур Ғулом, “Оқтепа“, “Мағзон“, “Қиличбекқўрғонча“, “Харамжўй“, “Бўстон“, “Қавали“, “Гэолог“, “Хонтепа“, “Араловул“, “Каманди“, “Янгитурмуш“, “Гунгон“, “Мустақиллик“, Қарши, “Темирйўлчи“, “Нахшаб“, “Наво“, “Кат“, “Заҳокимарон“, Алишер Навоий, “Хўжахиёл“, “Отчопар“, “Нефтчилар“, “Шоҳбекат“, “Буюктурон“, “Пахтазор“ 3-4-5-6-7-8 м/т ҳамда туманнинг “Пахтазор“, “Янги Хонобод“ ва “Кат“ маҳалласидаги 41591 хонадон ва мазкур ҳудудларда 719 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
/channel/qarshiliklar
😎 Yangi yilgi sovg'a uchun PUL YEG'MANG!
texnomart'da Kärcher texnikalariga 25% gacha chegirma va yana 0-0-12 aksiyasi amal qiladi!
*Shoshiling!
______
😎 НЕ КОПИТЕ ДЕНЕГ на новогодний подарок!
Скидки до 25% на технику Kärcher в texnomart, да еще и еще акция 0-0-12!
*Торопиться!
Telegram | Instagram | Do’konlarimiz
Қарши шаҳридаги “ОСМОН ГУЛИ“ тикувчилик фабрикасига қуйидаги йўналишларда ишга қабул бошланди!!!
▫️Тикув цехи технологи
▫️Тикув цехи устаси (мастер тикувчилик цехига)
▫️Тикув цехи устаси ёрдамчиси
Ойлик 3 500 000 дан бошланади.
🕔Барча номзодлар учун иш тартиби соат 08:00 дан 17:00 гача.
💰Ойлик маоши суҳбатдан кейин маълум қилинади ҳамда номзодлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилинади.
Манзил: Қарши шаҳар, Батош МФЙ, Бешкент йўли 77-уй
📌Суҳбат куни ва вақти↩️
Душанбадан жумагача, соат 8:00 дан 17:00 гача. 99-664-43-44 кадрлар булими бошлиғи, 94-296-81-00 HR manager.
/channel/qarshiliklar
Оилавий боғча ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.
/channel/qarshiliklar
⚡️Янги жорий этиладиган Ижтимоий карта — оворагарчиликлар олдини олади
Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур.
Бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.
Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.
Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.
/channel/qarshiliklar
Қарши шаҳрининг Шодлик маҳалласида RK-3 марказий қозонхонаси қуриб битказилди. Энди ҳудуддаги кўп қаватли хонадонларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етиб боради.
RК-3 марказий қозонхонаси ҳамда иссиқлик тармоқлари оператив бошқарув ва доимий эксплутация хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи билан Қашқадарё вилояти “Иссиқлик манбаи“ ДУК тасарруфига ўтказилмоқда.
Шунингдек, “Иссиқлик манбаи“ ДУК дан жорий йил куз-қиш мавсумида RК-3 марказий иссиқлик қозонхонасини ишга тушириш ва аҳолини узлуксиз иссиқлик энергиси ҳамда иссиқ сув билан таъминлашни йўлга қўйиш сўралмоқда.
P.S Қарши шаҳри статусига монанд сўнги йилларда ҳақиқий қиёфасини тикламоқда. Ичимлик сув таъминоти, электр энергияси тармоқларини қуриш, асфальт ётқизиш ҳамда мана энди босқичма-босқич кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун иссиқлик энергияси/сувни етказиб бериш йўлга қўйилмоқда.
/channel/qarshiliklar
#ЭЪЛОН
Эртага Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилади
Марказий 110/6 кВ нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис Қарши шаҳрининг Нуристон, Нефтчи, Отчопар, Кунчиқар, Табассум, Амир Темур, Маҳаллот МФЙ ларида соат 11:00 дан 16:00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилади.
/channel/qarshiliklar
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🎉 DEKABR OLIMPIADASI: 250 MILLION SO‘M MUKOFOT JAMG‘ARMASI!
2️⃣- bosqich!!!
🏆 1-6-sinf o‘quvchilari uchun tashkil etilayotgan DEKABR OLIMPIADASINING 2- onlayn saralash bosqichi 15 - dekabr kuni, soat 19:00 da bo‘lib o‘tadi.
▶️ Final bosqichi 22-dekabr QARSHI shahrida bo'ladi.
🌟Sizni nimalar kutmoqda?
🔹Matematik va mantiqiy masalalardan iborat qiziqarli savollarga javob berib, o‘z bilimingizni sinash imkoniyati.
🔹Abrorbek Butaev va jamoasidan savollar tahlili va yangi bilimlar o‘rganish.
🔹Mukofot yutish imkoniyati!
✅ Qo‘shimcha imkoniyatlar:
Ro‘yxatdan o‘tgan barchaga Abrorbek Butaev jamoasining yopiq pullik kurslaridagi bir nechta darslar bepul taqdim etiladi!
🎯
Qanday ro‘yxatdan o‘tish mumkin?
Мурожаат ва тезкор ечим
Қарши шаҳрининг Араловул МФЙ «Нуроний» кўчасидан ўтган ичимлик сув тармоғида носозлик рўй бергани ҳақида бизга мурожаат келиб тушди ва биз ушбу мурожаатни масъулларга йўналтирдик.
Қарши шаҳар сув таъминоти филиали бошлиғи Азиз Рахмоновнинг бизга маълум қилишича, носозлик қисқа фурсатларда бартараф этилган.
P.S Об-ҳавонинг совиб кетганига қарамасдан, вазифасига сидқидилдан ёндошган сув таъминоти ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
/channel/qarshiliklar
Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилади
Марказий 110/6 кВ нимстанциясидан чиқувчи Мудофаа ҳамда Шаҳар-1 ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис Қарши шаҳрининг Табассум, Кунчиқар ҳамда Мустақиллик МФЙларида соат 14:00 дан 16:00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилади.
/channel/qarshiliklar
❗️Мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланади
Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.
Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.
/channel/qarshiliklar
Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлиги раҳбарияти ҳудудлар ва туманлардаги спорт инфратузилмаларида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Мутасаддилар шароитлар билан танишиб, ўқувчиларнинг машғулотлар жадвали, моддий-техник базаларни кўздан кечирмоқда. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш бўйича керакли тавсиялар берилмоқда.
#Қашқадарё
/channel/qarshiliklar
⚡️Қарши давлат техника университети ташкил этилади
Президент қарорига кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади.
Юқоридаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.
Муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
/channel/qarshiliklar
⚡️2025-йилда Қашқадарё вилояти ҳудудларидаги давлат боғчаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат билан танишинг.
/channel/qarshiliklar
Лолазор подкастидан лавҳа:
Айрим кластерлар 1-2 йилдан бери фермерга ҳаққини бермаяпти. Лекин баъзи фермерларнинг олган кредитлари, кластердан ололмаган ҳаққини эвазига «просрочка»га ўтиб кетяпти./channel/qarshiliklar Читать полностью…
Тадбиркор ва инвесторлар учун ушбу хабар
Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 60 а-уй манзилида жойлашган, умумий ер майдони 0,31 га, қурилиш майдони 1567,07 кв.м бўлган Маъмурий бино (3 қаватли собиқ Махсус алоқа бўлими биноси) оммавий савдолар орқали сотиларкан.
P.S Қарор энди чиққан. Ҳали уни баҳолаш, савдога чиқариш бўйича ишлар бор. Умид қиламизки, шаҳарнинг қоқ марказидаги ушбу бўш бино, бозор қийматидаги реал нархга баҳоланади. Тадбиркорлар учун тайёр инфратузилма.
/channel/qarshiliklar
Бугун Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси фойдаланишга топширилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида энергетика соҳасида янги қувватларни ишга тушириш ва навбатдаги лойиҳалар қурилишига старт бериш маросимидан.
/channel/qarshiliklar
Эртадан – 14 декабрдан долларнинг расмий курси 12 880 сўм (+19,91 сўм) этиб белгиланди.
Курс йил бошидан бери 527 сўмга кўтарилди.
/channel/qarshiliklar
♾Диққат эълон!!!
Комплекс қилиб қурилган «ОКТАН» номли ҳозирда ишлаб турган бензин заправка (АЁҚШ) сотилади!!!
Комплекс заправкадан ташқари бир неча турдаги хизматларни ўз ичига олади.
Булар: автомойка, мой алмаштириш, ошхона, маиший хизмат ва автосервис хизматлари. Комплексда ишга тушмаган алоҳида киришга эга бўлган 2 та ҳовли мавжуд.
📌Манзил: Қашқадарё вилояти Қарши - Бешкент марказий трассаси йўл бўйида.
📍Мўлжал: Ертепа аркадан 100 метр ўтганда.
☎️ Батафсил маълумот ва Мурожаат учун телефон: +998-90-979-10-06
/channel/qarshiliklar
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.
Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.
/channel/qarshiliklar
Муротжон Азимов Қарши туманида ўрганиш ишларини олиб борди
Вилоят ҳокими туманнинг "Пахтакор" МФЙ ҳудудидаги "Озод Яхё" МЧЖ томонидан ташкил этилган "паррандачилик, иссиқхоначилик, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш" лойиҳасини кўздан кечирди.
Мазкур объектда бугунги кунда ушбу тўрт йўналишда ҳам бирдек намунали фаолият юритилмоқда. Жамиятнинг иссиқхонада етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам жуда талабгир.
Муротжон Азимов жамият раҳбари билан лойиҳани кенгайтириш, маҳсулотлар экспорти, мавжуд муаммо ва камчиликлар, таклифлар бўйича батафсил суҳбатлашди.
/channel/qarshiliklar
Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий спорт клубларини босқичма-босқич ривожлантириш, молиялаштириш, моддий-техник базасини кучайтириш чоралари кўрилади
Бу борада вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
/channel/qarshiliklar
#ЭЪЛОН
Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида эртага Қамаши ва Ғузор туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Қамаши ГТС да ўрнатилган торайтирувчи қурилмани алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда 2024-йилнинг 13-декабрь куни (эртага) соат 09:00 дан 17:00 га қадар, туманнинг Ўзбекистон, Зафар, Улуғбек ва “Дўстлик“ маҳалласидаги 2148 хонадон ҳамда мазкур ҳудудларда жойлашган 54 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Манғит ва Тугал ГТС да ўрнатилган торайтирувчи қурилмани алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда 2024-йилнинг 13-декабрь куни (эртага) соат 12:00 дан 17:00 га қадар, туманнинг “Эскибоғ“, “Ёнқишлоқ“, “Чақар“, “Гулшан“, “Жарариқ“, “Мустақиллик“, Шерали, “Янги ҳаёт“ ҳамда Қарши туманининг “Манғит“ маҳалласидаги 5800 хонадон ҳамда мазкур ҳудудларда жойлашган 22 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
/channel/qarshiliklar
2025 йилда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёнотига кўра, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.
/channel/qarshiliklar
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
/channel/qarshiliklar
Қашқадарёда она қизига буйрагини берди. Операция мувафаққиятли ўтказилди.
Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалида навбатдаги мураккаб жарроҳлик яъни “Буйрак кўчириб ўтқазиш операцияси мувафаққиятли ўтказилди.
21 ёшли бемор учун донор онадан олинган буйракни кўчириш операсияси Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази профессори Ф.А.Ходжибоев бошчилигидаги вилоятимизнинг малакали мутахассислар иштирокида бажарилди.
“Хозирги кунга қадар 8 нафар беморда буйрак трансплантацияси ўтказилган бўлиб, барчаси муваффақиятли бўлган. Шунингдек, 63 нафар беморда ишлаб турган юракда аорта-коранар шунтлаш (АКШ) ва 167 та юрак тож томирларини стендлаш ва 418 та коронарография операсиялари ўтказилди“ дейди -марказ директори Равшан Тулаков.
Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг фойдаланилмаётган биноси негизида 50 ўринга мўлжалланган оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталанган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи ҳудудлараро ҳоспис ташкил этилмоқда
Бу тўғрисида вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Википедияга кўра, Ҳоспис парвариши — бу терминал ҳолатдаги беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш ва умрининг сўнгги кунларида уларнинг руҳий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган соғлиқни сақлашнинг бир тури. Ҳоспис парвариши оғриқ ва азоб-уқубатларни камайтириш орқали қулайлик ва ҳаёт сифатини биринчи ўринга қўяди.
/channel/qarshiliklar
2025-йилда Кўкдала туманида 60 ўринли туғруқ мажмуаси қуриб, жиҳозланади.
/channel/qarshiliklar