Яккабоғда мактаб директори 6-синф ўқувчиларини калтаклаган - видео
“Nasafnews” ММТБга таяниб берган маълумотга кўра, ҳолат бир йил аввал содир бўлган. Ўрганиш якуни билан қонуний чоралар кўриларкан
🟢|RASMIY MUNOSABAT
❗️MAKTAB MA'MURIYATIGA TA'SIR CHORASI QO'LLANILADI
Ijtimoiy tarmoqlarda "Yakkabog' tumanidagi 80-sonli umumiy o'rta ta'lim maktab o'quvchilari kaltaklandi" nomli murojaat bo'yicha dastlabki rasmiy munosabat:
Yakkabog' tuman maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi boshlig'i ma'lumotiga ko'ra, holat Yakkabog' tumanidagi 80-maktabda sodir bo'lgan. Bu hodisa 2023 yil 13-yanvar kuni yuz bergan. Maktab rahbari T. A 2018-yildan buyon 80-maktab direktori lavozimida ishlab kelmoqda. 2023-yil 13-yanvar kuni maktabning 6-sinf (hozirda 7-sinf) o'quvchilari Q. A. hamda T. E. sinf xonasi partalarini sindirishga uringan. Bu muhokamada direktor xonasida kadrlar menejiri va boshlang'ich sinf o'qituvchilari ham bo'lgan.
Hurmatli maktabgacha va maktab ta’limi tizimida mehnat qilayotgan munis opa-singillar,
Qadrli ustozlar!
Avvalo, sizlarni va siz orqali oilangizdagi barcha xotin-qizlarni bugungi bahor ayyomi — “8 mart — Xalqaro xotin qizlar kuni” bayrami bilan chin qalbimdan muborakbod etaman hamda o‘zimning chuqur hurmat va ehtiromimni bildiraman.
Ayol borki, butun olam bor, ayol borki, hayot bor. Ayol borki, zaminimizda yasharish, yangilanish davom etaveradi. Aminmanki, jonajon yurtimizdagi har bir er yigit, avvalo, mehribon onasi, oilasi, farzandlari baxtli bo‘lishini istaydi, bu yo‘lda uchraydigan to‘siqlarni yengishni o‘zining sharafli burchi, deb biladi.
Muhtaram Yurtboshimiz tomonidan ayollarga ko‘rsatilayotgan yuksak e’tibor natijasida ham bugungi kunda barcha sohalarda ayollarimizning faolligi kundan kun ortib bormoqda.
Xususan, ta’lim tizimida ham ana shunday yuz minglab zahmatkash va fidoyi xotin-qizlar farzandlarimiz baxt-u kamoli uchun sidqidildan mehnat qilib kelishmoqda.
Fursatdan foydalanib, sizlarni yana bir bor go‘zallik bayrami bilan samimiy muborakbod etaman. Sizlarga sihat-salomatlik, baxt-u saodat, xonadoningizga fayz-u baraka tilayman.
Hilola Umarova,
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кичик бир эътибор ҳам, аёл киши учун бир умрлик туҳфа аслида!
Ўқувчилар мактаб озодалиги учун масъул бўлган опаларини байрам билан кутилмаган вақтда табриклашибди.
Қарши тумани, Ертепа МФЙ, 19-мактаб.
@Qashqadaryo_vxtb
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи туман Мактабгача таълим бўлими тизимида меҳнат қилаётган аёлларни табриклади
Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Фарҳод Жуманов "HELLO HAPPY KIDS" давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида 130 нафар жажжи ўғил-қизларга таълим-тарбия бераётган 23 нафар опа-сингилларимизни 8-март "Халқаро хотин-қизлар" куни муносабати билан табриклаб уларга совғалар улашди.
/channel/chiroqchi_tuman_mmtb
"Men sizni hozirgacha universitetda yoki mahalladagi yoshlar yetakchisi deb o'ylagan ekanman" - Qashqadaryo viloyati hokimi Murotjon Berdialiyevich bilan bugungi suhbatdan!
Bugun men tahsil oladigan Qarshi shahar, 4-maktabiga Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni Rustam Jo'rayev tashrif buyurib, maktab faollari bilan uchrashdilar. Biz bilan suhbat qilayotgan paytlari, kutilmaganda viloyat hokimi Murotjon Berdialiyevich kelib qoldilar. Keyin bizdan taklif va fikrlar so'rayotgan paytlarida hokimimiz menga so'z berdilar. Men shu yoshlarga berilgan imkoniyatlar, Yoshlar ittifoqidagi faoliyatim bo'yicha Hurmatli Qo'mondon va hokimga fikrimni bildirdim. Fikrimga yakun yasagan paytim, Murotjon Berdialiyevich menga qarata "Men sizni univerisitetda yoki mahalladagi yoshlar yetakchisi deb o'ylagan ekanman, maktabda o'qirkansiz-ku" deganlarida hamma kulib yubordi, "Yoshlar ittifoqida ishlaysizmi? deb savol berdilar, men albatta , deganimdan so'ng, "Ishlaringizda omad, Yoshlar ittifoqida sizdek salohiyatli yoshlar ko'p" deb fikrlariga yakun yasadilar.
To'g'risi, men Milliy gvardiya qo'mondoni hamda Viloyat hokimi bilan suhbatlasholmasam kerak degan fikr bor edi, lekin mana shu qo'llab-quvvatlashayotganligini bitta ifodasi sifatida men shuni ko'raman.
Bugun tarixiy kun bo'ldi, Yaratganga shukr.
+1 🇺🇿
@Mirfayzbek_blog
Қашқадарёда таълим мазмунига эътибор берилмоқдами?
Бугун сафаримизни иккинчи куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида(шаҳар)ги умумий ўрта таълим мактаблари бўлди.
Унда Қашқадарё ММТБ бошқарма бошлиғи ўринбосари Даврон Тожиев ҳамда соҳа масъуллари иштирок этишди.
Шаҳрисабз шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактаби:
Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу мактаб фаолиятини кўздан кечирдим. Мактабда "бонг уриб кўтарадиган" муаммолар йўқ. Мен келишимдан илгари эса иситиш тизими билан боғлиқ масалалар бўлим ходимларини назоратига олинган экан(ижобий якун кутаман албатта).
Шаҳрисабз туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактаби:
Мени энг қизиқтирган мактаблардан бири бўлди. Бу ерда ўқувчиларни касб-ҳунар ўрганиши борасида бажарилаётган ишлар амалий тартибда йўлга қўйилган.
❗️Айниқса мактаб ўқувчисини 30 нафар шогирди ундан касб ўрганаётганлиги ва қўшимча даромад топаётганлигини кўриб жуда хурсанд бўлдим. Бундан ташқари мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштириш борасида салмоғли ишлар қилинаётганини кўриш мумкин. Шунингдек, юқорида номлари зикр этилган таълим масканидаги педагог устозларимиз билан суҳбатлашиб, уларни таклиф мулоҳазаларига қулоқ тутдим.
П/С: Қашқадарёга Германия давлатидан ўқитувчиларни жалб этиш, халқаро таълим ҳамкорлигини йўлга қўйиш, таълим сифатини кўтариш, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш, хорижий тил ҳамда умумий сифат кўрсаткичини юқори даражага олиб чиқиш борасида анча ижобий ишлар қилинаётганини кўриш мумкин.
Эътиборли томони вилоятда 2021-йил чет тили ўқитувчилари 4302 нафарни ташкил этган бўлса, миллий ва халқаро сертификатлар улуши атиги 1.8% ташкил этган.Тизимли ислоҳотлар доирасида яъни ҳозирги кунга келиб, ўқитувчилар сони 5006 нафарга етган бўлиб, бу борада сертификат кўрсаткичлари 52%(ўсиш) ни ташкил этмоқда.
Бошқарма бошлиғи Убайдулла Орипов, барча ўринбосарлари қаторида Даврон Тожиевлар фаолиятларига омад тилайман. Қашқадарё яқин йиллар мобайнида бунданда катта натижаларга эришиши истагидаман.
Кобул Дусов
Миллий гвардиянинг малакали психологлари томонидан, Қашқадарё вилояти умумтаълим муассасаларининг мутахассис-психологлари билан, мактаблар ва оилаларда психологик муҳитни соғломлаштиришга қаратилган ўқув-амалий семинар ўтказилди
— — — —
Квалифицированные психологи Национальной гвардии совместно со специалистами-психологами образовательных учреждений Кашкадарьинской области провели учебно-практический семинар, направленный на улучшение психологической среды в школах и семьях
— — — —
Qualified psychologists of the National Guard, together with psychologists from educational institutions of Kashkadarya region, conducted an educational and practical seminar aimed at improving the psychological environment in schools and families
——————
@Qashqadaryo_vxtb
⚡️⚡️IT кластер академияси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "дастурчи бўл" лойиҳасини бошлади. Лойиҳада 10 нафар ёшлар саралаб олинади. Ва 10 ой давомида текин ўқитилади. 10 нафар талабалар ётоқхона, 3 маҳал овқат билан таъминланади.
Рўйҳатдан ўтинг👇
https://forms.gle/fHoj3TwSyzR3M2Qt9
Батафсил маълумот учун +998996881199 рақамига қўнғироқ қилинг ёки ❗️Instagram саҳифамизга ўтиб изоҳларда + белгисини қолдиринг.👇
https://www.instagram.com/reel/C4Kv5ussAXz/?igsh=aXZ2ZXNoNXVnemtx
"Onajonim-quyoshim" bayram tadbiri bo'lib o'tdi
Muborak tumani Maktabgacha va maktab ta'lim bo'limiga qarashli 3-Davlat Maktabgacha ta'lim tashkilotida bahor faslining ilk bayramlaridan biri "8-mart Xalqaro xotin-qizlar" bayramiga bag'ishlangan katta guruh tarbiyalanuvchilari o'rtasida "Onajonim-quyoshim" bayram tadbiri bo'lib o'tdi.
Tadbir davomida go'zal kuy qo'shiqlar ila turli raqslar, sahna ko'rinishlari bolajonlar tomonidan ko'rsatib o'tildi.
@Qashqadaryo_vxtb
"TA'LIM VA ISLOHOT" Kasbi tumanidagi 58-umumiy o'rta ta'lim maktabi
#2mar #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉/channel/qashqadaryo_trk
Қашқадарёда университетларга ўхшаган мактаб...
Бугун хизмат сафари юзасидан Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 71-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишдим.
У ерда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш(шу орқали даромад топиш), қўшимча 2 та хорижий тилларни ўрганиш, мактаб кутубхонаси, АКТ, шинам лаборотория хоналарини кўрдим. Албатта, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидан бири десам муболаға бўлмайди.
❗️(Ушбу мактаб ўқувчиларини эришилган натижалари ҳақида кейинроқ алоҳида пост қўяман).
Маълумот учун: Қарши туманидаги 71-сонли умумий ўрта таълим мактаби 660 ўринли.Туманда мактаблар доирасида мактабгача таълим қамрови 2017-йил 11 фоизни, 2024 йил эса 78 фоизни ташкил қилади. Ушбу мактабда касбий таълим йўлга қўйилган бўлиб, моддий техника базаси юқори даража. Мактабга 1700(туп)га яқин турли хил мевали ва манзарали дарахтлар экилган. Мактабнинг иситиш тизими эса 100 фоиз кўмирга ўтказилган.
Сафар чоғида Қарши шаҳридаги таълим масканларидан бири А. Орипов номидаги ижод мактабида бўлиб, у ерда қад ростлаган музей фаолиятини кўздан кечиришга ҳам улгурдим. Мўжазгина музейда бир қатор тарихий аҳамиятга эга А.Орипов ижод намуналарини кўриш мумкин.Ижод мактаби директори ҳам анча тажрибали кадр эканлигига шубҳа қилмаса бўлади.
Кўп мақтов ёзишдан қочиб, Қарши туман мактабгача ва мактаб таълими бўлим бошлиғи Анвар Эшонқулов, Қарши шаҳар бўлим бошлиғи Баҳодир Мўминовга миннатдорчилик билдирса арзийди(Лекин ҳали кўп тер тўкиш керак).
❗️Қашқадарёдаги сафаримиз давом этмоқда...
Imkoniyati cheklangan bolalardan xabar olinmoqda!
O'zbekiston yoshlar ittifoqi Qashqadaryo viloyati Sardorlar Kengashi tomonidan Qarshi shahridagi inklyuziv ta'lim yo'nalishi tahsil oluvchi imkoniyati cheklangan bolalar holidan xabar olindi. Ularga "Kamalak" bolalar tashkilotining maxsus xatlari yetkazildi.
Loyiha davomida viloyat Sardorlari tengdoshlari bilan suhbatlashib, ularning qiziqishlaridan kelib chiqqan holda loyihalar tashkil etilishiga kelishib olindi.
Vatan, do'stlik va baxtli bolalik uchun!
@Qashqadaryo_vxtb
⚡️Партани синдиришга уринган ўқувчини директор калтаклади. Ҳолат бир йил олдин содир бўлгани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларида директор ўқувчиларни калтаклагани акс этган видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
"Яккабоғ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи маълумотига кўра, ҳолат Яккабоғ туманидаги 80-мактабда содир бўлган. Бу ҳодиса 2023 йил 13-январ куни юз берган. 2023-йил 13-январ куни мактабнинг 6-синф (ҳозирда 7-синф) ўқувчилари Қ. А. ҳамда Т. Э. синф хонаси парталарини синдиришга уринган.
Ушбу мактаб фаолияти алоҳида тартибда меҳнат қонунчилигига асосан ўрганилаётганлигини ва ўрганишлар якуни юзасидан батафсил расмий ахборот берилишини маълум қиламиз", - дейилади муносабатда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"Ўқитувчимиз шогирдлари билан Буюк Британияга саёҳат йўлланмасини қўлга киритди", - Мухтор Хайитмурадов
Муборак туманида 8-март — "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан хотин-қизларни улуғлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими йил давомида ютуқларга эришган хотин-қизлар ҳақида гапирди.
👉 nasafnews.uz/1680-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
#Bayram_shukuhi
✅ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi 8-mart bayrami bilan vazirlik xotin-qizlari va obodonlashtirish xodimlarini tabrikladi!
Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Veb-sayt
"TA'LIM VA ISLOHOT" Qarshi shahridagi 2-sonli ko'p tarmoqli ixtisoslashtirilgan davlat maktabgacha ta'lim tashkilotida tarbiyachilar o'rtasida ijodkorlik, aktyorlik, mohirlik salohiyati namoyish etildi
#7mar #qashqadaryo_trk
📱Rasmiy telegram kanalimiz
👉/channel/qashqadaryo_trk
АЁЛ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР
Юртимида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини янада юксалтиришга алоҳида эътибор берилган. Шунинг учун ҳам барча соҳада аёлларимиз меҳнат қилиб, соҳа ривожи учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Бугун туман Мактабгача ва мактаб таълими бошлиғи Фарход Жуманов таълим тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ аёлларни 8-март "Халқаро хотин-қизлар" байрами билан табриклади.
/channel/chiroqchi_tuman_mmtb
❔ Гендер тенглик қандай таъминланади?
❔ Гендер тенгсизлик шакллари нималарда акс этади?
❔ Гендер тенгсизлик учун қонунда қандай жавобгарликлар белгиланган?
✍️✍️✍️✍️
✔️ Барча саволларга инфографикада жавоб топасиз
@Qashqadaryo_vxtb
Qashqadaryo viloyati Muborak tumani Maktabgacha va maktab ta'lim bo'limiga qarashli 12-DMTT da "Olam nurga to'lsin sen bilan, Navro'z!" g'oyasi asosida sayl shaklida bayram tadbiri ko'tarinki ruhda o'tkazildi. Tadbirda tarbiyalanuvchilar o'rtasida xalq o'yinlari o'tkazildi.
Читать полностью…MAKTAB O'QUVCHISIGA NOUTBUK JAMLANMASI SOVG'A QILINDI
Qarshi tumanidagi 45-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabining 8-"B"sinf o'quvchisi Xo‘jaqulova Sagdiana Ulug‘bek qizii "Anor bank" AJ va e-maktab(kundalik.com) ning maxsus loyihasi1- bosqichida faol ishtirok etganligi uchun "NОUTBOOK" bilan taqdirlandi.
—Sagdiana bu yutuqqa a'lo baholarda o'qiganligi uchun erishdi. "Аnor bank " xodimlari ushbu sovg‘ani g'olib o'quvchiga topshirib, barcha o'quvchilarni a‘lo baholarga o'qishga chorladi va uning ota-onasi tashakkurnoma bilan taqdirlandi,-deydi maktab direktori.
@Qashqadaryo_vxtb
XUSH KELIBSAN YURTIMGA BAHOR!
Bahor - go'zallik va latofatga boy fasldir. Ana shu faslning kirib kelishi bilan yurtimizda bayram va tadbirlar boshlandi. Shunday tadbirlardan biri Muborak tumani 2-DMTTda "Xush kelibsan yurtimga bahor" mavzusida bahoriy bayram tadbiri o'tkazildi.
Tadbirda fasllar kelinchagi bo'lmish bahoroyning tarovati, jozibaligi kuy-qo'shiqlarda, nazm va navoda bolajonlar ishtirokida aks etdi hamda yurtimizda xotin-qizlarning huquq va manfaatlarini ta'minlash, ularning iqtisodiy, ijtimoiy va siyosiy faolligini yanada yuksaltirishga alohida e'tibor berilgan.
Bugun ta'lim tizimida samarali mehnat qilayotgan bir guruh soha xodimlariga 8-mart "Xalqaro xotin qizlar kuni" munosabati bilan ehtirom ko‘rsatildi.
"ENG FAOL KITOBXON O'QUVCHI" ko'rik-tanlovi o'tkazildi
Qashqadaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining 2024-yil 6-fevraldagi 21-sonli buyrug'iga asosan Viloyat bolalar kutubxonasi tomonidan umumta'lim maktab o'quvchilari o'rtasida "Eng faol kitobxon o'quvchi" ko'rik-tanlovining viloyat bosqichi o'tkazildi.
Tanlov natijalariga ko'ra G'uzor tumani 79-maktab o'quvchisi I-o'rinni, Koson tumani 15-maktab o'quvchisi II-o'rinni, Ko'kdala tumani 6-maktab o'quvchisi III-o'rinni egalladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan mukofotlash toʻgʻrisida”gi Farmoni eʼlon qilindi.
⚡️Unga koʻra, xalqimiz farovonligini yuksaltirish yoʻlida tashabbus va ibrat koʻrsatib kelayotgan, yoshlarimizni ona Vatanga muhabbat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalashga katta hissa qoʻshayotgan bir guruh xotin-qizlar davlatimizning yuksak mukofotlari bilan taqdirlanishdi.
@Qashqadaryo_vxtb
"TA'LIM VA ISLOHOT" Qarshi shahridagi 9-umumiy o'rta ta'lim maktablarida ta'lim sifatini oshirish, o'quvchilarning bo'sh vaqtini mazmunli o'tkazishga qaratilgan tadbirlardan tayyorlangan ko'rsatuv.
#2mar #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉/channel/qashqadaryo_trk
#mahalla_yangiliklari
Maktablarda "Besh tashabbus olimpiadasi".
🗓 04.03.2024
✅ @mahalla_yangiliklari_tv
📺 Bizning mahalla:
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Uztv.tv
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабидаги шароитлар билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями, созданными в школе спортивного мастерства по гимнастике Оксаны Чусовитиной в городе Ташкенте.
#Mirziyoyev #tanishiv #maktab #gimnastika
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Abdulla_Oripov_tavalludining_83_yilligi
#Ijodiy_ishlar_tanlovi
🔰Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi O'zbeksiton Qahramoni, xalq shori va davlatimiz madhiyasi muallifi Abdulla Oripov tavalludining 83 yilligini keng miqyosda nishonlash maqsadida “Ona xalqim, jon tanim manim, Oʻzbekiston - Vatanim manim” mavzusidagi respublika ijodiy ishlar tanlovini e’lon qiladi.
⏩ Tanlov quyidagi yo‘nalishlarda tashkil etiladi:
1️⃣-yo‘nalish: Badia (Abdulla Oripov ijodiga mansub she'rni tahlil qilish, yoritish, fikrni asoslash);
2️⃣-yo‘nalish: videorolik (Abdulla Oripov qalamiga mansub she’rlaridan birini ifodali o'qigan holda obrazli tarzda videoga olish. Video davomiyligi ikki daqiqadan, hajmi 200 mbdan oshmasligi kerak).
📅 Ijodiy ishlar telegram ijtimoiy tarmog‘i orqali 20-mart sanasiga qadar (@abdullaoripovyoshijodkorlar)ga taqdim etiladi.
🏆 G‘oliblar diplom va estalik sovg'alari bilan taqdirlanadilar.
@Qashqadaryo_vxtb