Oq dengizni izladim – qora dengiz duch keldi...
Telegram | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube | www.abdukarimmirzayev.com
Унинг шу туришининг ўзи БУЮКЛИК эмасми?!...
... Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни жазиллатиб, чироғингизни
ёқиб юраверади...Xомиладор ҳолатида ҳам ўшандай тиними йўқ...
Ичидаги боласи унинг ўпка ва
ЖИГАРИГА ЧИРМОВИҚДАЙ ЁПИШИБ, бағридаги бор мағзини шимиб турса ҳам (бекорга “ОҒИР ОЁҚ” демайдилар),
оёқлари шишиб, уйкусизликка дучор бўлиб, бели узилай деса ҳам ётиб олмайди, рўзғорнинг, оиласиниг хизматини қилаверади..!
Сизнингча, ХУРМАТ унга бўлмай, кимга бўлсин..?!
“КЎЗИ ЁРИЙДИ ” дейдилар ва бекорга
бундай демайдилар...
... Фарзанд кўриш жараёнида аёл
“ҚОРОНҒУ ГЎР”ни кўриб қайтар экан,
“ё ҳаёт, ё мамот” дея қутқу солиб турган кўприкдан ўтар экан...
Кўзи ёрир экан, аёл суякларининг
ҚИРСИЛЛАБ сурилаётганини эшитиб, этларининг узилаётганини билиб туради...
Бу дард фақат АЛЛОҲГА АЁН...
... Жони кўз косасидан чиқай деб турсада, “ЖООН ДОКТОР, нима қилсангиз ҳам боламни тирик олинг...” дея ФАРЁД уради..!
... Ўзим нима бўламан дейиш йўқ..!
Айтинг-чи, ҲУРМАТ фақат унга бўлмай
кимга бўлсин?!
Она чумоли ва ота чумоли чақалоқ чумолиларни ўз атрофига йиғиб, уларга чумоли бўлишлик ҳақида сабоқ берди. Чумоли ота дарсини шундай якунлади:“Болаларим! Ҳаётда чумоли бўлишга ҳаракат қилинглар! Зурриёдларингизни ҳеч қачон ташлаб кетманглар”.
Болалар:“Қандай қилиб биз чумоли бўла оламиз? Чумолининг босиб ўтиши керак бўлган йўллари қандай?” – деб сўрадилар. Ота чумоли:
“Бизни ўзингизга ўрнак қилинг. Биз қилган ишни қилинг, сизлар!”
Кичик чумолилар ота-онасининг айтганини қилишди. Улар қилган ишни қилишди. Ёзда егуликларини йиғиб, ер остига қўйишди, қишда эса ухладилар. Вақти келганда, улар насил қолдириш учун уруғ қўйдилар. Ота чумоли билан она чумоли яна болаларини атрофига йиғишди.
Ота чумоли уларга:“Болаларим!”,- деди. Мен ҳозир барчангиздан хурсандман. Ҳаммангиз чумолига айландингиз. Сизларга омад, саломат бўлинг.
Ота ўрдак ва она ўрдак болаларини атрофларига йиғиб, уларга дарсларини бера бошлашди. Ота ўрдак дарсини шундай тугатди:
“Менинг болаларим! Бир умр ўрдак бўлишга ҳаракат қилинг. Зурриёдингизни ҳеч қачон ташлаб кетманг.”
Болалар:“Ўрдак бўлиш учун нима қилишимиз керак? Ўрдак бўлишнинг қандай йўллари бор?" – деб сўрадилар. Ота ўрдак:“Осон бўлади”, деди, биздан ўрнак олинг, онангиз билан мен қилган ишни қилинг!
Уларнинг айтганини қилишди. Улар қилган ишни қилишди. Улар айни ота-оналаридек товуш чиқаришарди. Улар сувда сузишди, қуруқликда юришди, ахири улар жуфтлашишди, тухум қўйишди ва болали бўлишди. Ота ўрдак ва она ўрдак болаларини яна атрофларига йиғишди.
Ота ўрдак уларга деди:“Болаларим!”,- деди. Мен ҳозир барчангиздан хурсандман. Ҳаммангиз ўрдакка айландингиз. Сизларга омад, саломат бўлинг.
Ўрдакларнинг боласи:“Биз ҳеч нарса қилмадик. Биз сизга қарадик, сиз нима қилаётганингизни қилдик...”
Ит, мушук, балиқ, шер, туя, фил, илон, қўй каби ер юзида қанча ҳайвонлар бўлса, улар ўз авлодларига ўзларига ўхшашликларини, нима қилишса, шуни қилишликларини хоҳлашларини айтишди. Ҳайвонлар ота ҳайвонга ва она ҳайвонга ғамхўрлик қилдилар ва уларнинг йўлидан бордилар ва охир-оқибат яхши ҳайвонларга айландилар. Ота жонивор ҳам, она ҳайвон ҳам ўлиб кетаётганда, улар ўз авлодларидан хурсанд бўлганликларини айтиб, ҳақларига дуолар қилишди.
Ота инсон ва она инсон фарзандларини атрофига йиғиб, уларга инсонийлик сабоғини бердилар. Инсон отаси дарсини шундай якунлади:“Болаларим! Ҳаётда инсон бўлишга ҳаракат қилинглар, ҳеч қачон инсонийликни тарк этманглар”.
Болалар:“Одам бўлиш учун нима қилишимиз керак? Инсон бўлиш йўллари қандай?” – деб сўрадилар.
Одам ота:“Осон, биздан ўрнак олинг, онангиз билан мен қилаётган ишни қилинг!”,- деди.
Болалар ота ва оналарига қарашди, улар нима қилаётган бўлса, шуни қилишди. Уларнинг барчаси оталарига ўхшарди. Ота инсон ва она инсон фарзандларини яна атрофларига тўплашди.
Отаси уларга:“Уят бўлсин!”, деб бақирди. Ҳеч бирингиз биз хоҳлагандек улғаймадингиз. Ҳеч бирингиз одам эмассиз. Ҳаммангиз инсонийликдан йироқсиз. Сиз инсонийликдан чиқиб кетдингиз. Биз ўлим ёқасидамиз. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз беҳуда кетди. Аллоҳ барчангизни лаънатласин.
Болалар ҳайрон бўлишди:“Хўш, нега бизни қарғаяпсиз, биз нотўғри иш қилдикми ёки... Сизга қарадик, сиздан ўрнак олдик, қилганингизни қилдик ...”
Ота-оналар фарзандларига қилишлари мумкин бўлган энг катта яхшилик - бу уларга яхши ўрнак бўлишдир...
Fbdan olindi.
@qodirova_g
Оқ илон мифологияга кўра бахт рамзи. Қайсики, аёл киши ойдин кечада оқ илоннинг ётганини кўрса, бахтли бўлади деган таъбирлар мавжуд. Ушбу қўшиқ шундай мифология асосида куйланган бўлса керак.
Hoy, oq ilon, oppoq ilon,
To`ningni tashlab ketma.
Olib-olib, menga yomon
Kuningni tashlab ketma...
@qodirova_g
Ҳис қилдим
Кетишим кераклигини.
Гапирмади.
Юзини тескари бурди.
Гўё борлигимни унутган каби
дераза ёнида
маъносиз турди...
...У мени кўрмасди!
Бир мўъжизага
худди ҳозир шоҳид бўлгани каби
олиб қочар эди нигоҳларини,
"титради қўллари,
титради лаби..."
Руҳим эшигини очиқ қолдириб,
Кўнгил кириб келди
ненидир сезиб.
Вужуди ёнарди...
қароқларидан
Бир қизнинг хаёли ўтарди сузиб!
Номаҳрам
бир танни
тирқиш ортидан
кўзларим бехосдан кўриб қолгандай
Сачраб кетдим
уят,
алам,
оғриқдан,
У эмас...
Гўё мен гуноҳ қилгандай!
Нафасим тиқилди:
— Мен борай, — дедим,
Кетиш йўқлик эди,
қолмоқлик — ўлим.
Беҳуш каловланиб чиқдим-у, қотдим,
Эшикка осилиб йиғларди қўлим.
— Қайт, — деб айтди юрак,
— Қол, — демади у.
Деворга суяниб кутдим бир муддат.
Келгунимча эди ўн қават жаннат,
Кетгунимча энди... ўн қават дўзах!
Шунда йўқлигимни билдим
Ва кўрдим —
Олис шуълалардай кетиб борар Бахт.
Қаршимда ловуллаб ёнарди дунё,
Қаршимда ҳувиллаб ётар эди Вақт...
...Ҳис қилдим
кетишим кераклигини!..
@qodirova_g
#оғриқ
Ҳеч эътибор берганмисиз? Танангизда кучли оғриқ туради ва сиз унга чидолмайдигандек туйиласиз. Маълум вақт давомидаги қийноқларингиздан сўнг оғриқ босилгандек ҳамда йўқолиб бораётгандек бўлади. Айни ўша пайт яъни кучсиз оғриқли жараён ўзгача ёқимлидир. Чунки сиз кучли оғриқдан ўтиб олдингиз. Буёғи ҳеч нарсамас.
Ҳаётдаги бошимизга тушган кулфатнинг авж нуқтаси ҳам кучли, ўта кучли оғриққа ўхшайди. Бардошим етмайди деб ўйлайсиз. Аммо секин аста тарқай бошлайди ва кучсизланади. Фақат сабр қилиш керак. Сабр бўлмаса оғриқни баттар кучайтирвориш мумкин.
@qodirova_g
SIZGA…
Tunda…
nogoh uyg’onasizmi,
Dilingizga kirgan titroqdan?
Turasizmi og’ir xo’rsinib,
Chiqasizmi asta yotoqdan?
Ochasizmi derazalarni,
Qaraysizmi…
Oyga to’kilib?
Ko’ksingizning ostida nadir
Yashayotgan bo’lar o’kinib.
Yodim o’tsa xayolingizdan
Tushasizmi siz ham larzaga?
Rozimisiz hayotingizdan
Menga bergan
oniy lahzaga?
Yolg’izlikning girdoblarida
Chorasizlik bo’lganida tosh.
Mening uchun yuragingizdan
To’kasizmi biron tomchi yosh?
Kesib o’tsa nigohingizni
Muhabbatning qovjiroq labi,
Siz ham…
qattiq sog’inasizmi?
Sevasizmi siz ham men kabi?
Chidaysizmi,
jimgina mendek-
Qoningizda yongan olovga?
Yoningizga bir kuni borsam,
Bermaysizmi..
keyin birovga?
Men siz uchun qayta yaraldim.
Yashayapman bir xayol, bir tush…
O’tinaman,
siz uni ushlang,
Qo’lingizdan uchmasin u qush.
Mening sevgim to qabrgacha,
Bilasizmi, siz shuni ayting?
Hech bo’lmasa shu bag’irgacha
Kelasizmi…
Siz shuni ayting!..
@Zebo_Mirzo
@qodirova_g
Кимнидир ёқтирасан, кимнидир юрагингга яқин оласан, кимнидир ҳурмат қиласан, ҳатто баъзан фанатига айланасан. Ҳеч кимнинг фикри билан ишим йўқ, ким нима деса десин дейсану айнан ўша инсон сен ҳақингда қандай фикрдалиги сен учун жуда муҳим. Унга ҳурматинг баландлигини сездиргинг, унга меҳрингни билдиргинг келади. Ўзгаларнинг у ҳақдаги салбий фикри сенга ҳақоратдек, ижобий фикри фахрдек туйилади. Сен уни ҳеч қандай манфаатларсиз, мақсадларсиз яхши кўрасан. Хатоларингдан ҳеч кимни олдида хижолат тортмасанг ҳам унинг ёнида уяласан. У ёмонсан деса ўзингни ердек, яхшисан деса кўклардадек ҳис қиласан. У муҳимлар ичида сен учун муҳим инсон. Уни хафа қилсанг, юрагинг чил-чил синади. Ичинг ҳижил тортади.
Меҳринг осмонлар қадар баланд. Унинг маслаҳатлари сен учун тиллолардан қимматли. Даккилари келажак йўлингни ёритадиган чироқдек. Ҳеч ким олдида унинг олдидагидек тикон устида турмайсан. Баъзан ҳеч кимнинг олдида унинг олдидагидек ҳотиржам бўлмайсан. Дунёда битта даҳо бўлса сен учун ўша. У нима тўғри деса, сен учун тўғри. Мен ҳаётимда шундай инсон борлигидан мамнунман.
Кимнинг шундай инсони бор?
@qodirova_g
Пушаймондан ортиқ кучли душман, тавбадан ортиқ кучли малҳам бўлмас экан дунёда. Аллоҳим, бандаларингнинг билиб билмай, ўйлаб-ўйламай қилган хатоларини кечир. Барчасига тавба...
Читать полностью…Yozishdan avval bu jumlaga amal qilish qanchalar oĝir ekanligini òylab kòrmagan ekanman. Bir necha yildan beri òzimni hotirjam kòrsatib nimalarga erishdim. Hech narsaga...
Ammo hech narsa yòqotmadim ham...
@qodirova_g
Ҳаммасидан чарчаганингда, одамлардан зерикиб кўнглинг қолганда, хизмат доирасидан четга чиқишни истаганингда, ёки шунчаки дам олмоқчи бўлганингда қўлингдан тутиб, кўнглингни ёриштироладиган жойга етакловчи азиз инсонинг, ҳеч ким билан бўлишишга мажбур бўлмаган ва фақат сеники ҳисобланган ҳаётинг мазмуни борлиги қандай ёқимли...
Читать полностью…https://telegra.ph/YOl%D2%93izimdan-ajrilgach-kasbimga-%D1%9Ezgacha-yondasha-boshladim-04-21
Читать полностью…https://telegra.ph/YOl%D2%93izimdan-ajrilgach-kasbimga-%D1%9Ezgacha-yondasha-boshladim-04-21
Читать полностью…Баъзан шундай аҳмоқона муаммоларга дуч келасанки, бу вазиятда на кулишни, на йиғлашни, на ўйлашни, на ўйламасликни билмай қоласан. Бу муаммо ўйлашингга арзиш-арзимаслигини ҳам фарқлолмайсан. Шунчаки қўл силтаб, "борее" дейсан. Аммо у кетмайди-да...
Читать полностью…Бугун истеъдодли ижодкор, яхши дўстимиз, ҳамкасбимиз Азиз Нур қайтиш қилибди. Бу хабар мени бир туртгандек бўлди. Инсоннинг дунёга келиши қийин, кетиши осон экан. Оллоҳ жойларини жаннатдан қилсин. Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Ўзи.
Bir kun,
boshqacha bo'ladi hammasi,
boshqacha aylanar dunyolar, rostim,
Ungacha kulmayman,
bu kunlarimga
Ravo ko'rmagayman kulgu ovozin...
Bir kuni chinorlar gullaydi vaqtli,
Ko'kka singib ketar adoqsiz tuman.
Bugunga aylangan ertalar haqqi,
Men unda yig'lashni bilmayman.
Xudo yorlaqagan yo'llarim bordir,
Bir kun parvoz qilar qanotsiz jussam.
Meni kuzakda ham topa olmaysan,
Sendan yuz buraman, azizim g'ussa.
Aziz Nur
@qodirova_g
Ҳар бир илм амал қилиш учун ўрганилади. Модомики, илм амалга сабаб бўлмас экан, унинг масъулиятини тўла ҳис қилиш мушкул. Гуноҳларнинг зарарини билиш, англаб етиш илмдир. Мана шундай илм гуноҳларни тарк қилишга сабаб бўлади. Ундан кўзланган мақсад ҳам аслида ана шу.
Имом Ғаззолий.
@qodirova_g
ЭНГ МАШҲУР ЁЛҒОНЛАР.
— Сени лайлаклар олиб келган...
— Сени ўйлаб туни билан ухлай олмадим...
— Аёлларни хунуги бўлмайди...
— Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун...
— Худди сиз учун таёрлангандек сизга жуда ярашди...
— Мен учун энг муҳими қалб гўзаллиги, юз гўзаллиги эмас...
— Ўтирсангиз, ош пишаётган эди...
— Бизни таклиф қилишди, лекин биз бормадик...
— Орқасидан гапиряпман, шу ерда бўлса юзига ҳам айтаман...
— Охиргисини сизга сотаяпман, бундан бошқа қолмади...
Farzandli bo'lganimdan so'ng men jamiyat oldida onalar qila olmasligini bo'lgan bir qancha haqiqatlarni angladim:
- Shikoyat qilish (Kim aytdi sizga farzandli bo'ling deb?)
- Yig'lash (Nega yig'layapsiz? Farzand katta qilish oson deb o'yladingizmi?)
- Nimadandir charchash? (Axir siz hech narsa qilmayapsiz?!)
- Uxlash (Siz dangasasiz!)
- Dam olish (Farzandlar katta bo'lgandan keyin dam olishga ko'p vaqtingiz bo'ladi!)
- Yana homilador bo'lish (Yana nechta tug'moqchisiz?)
- Ishdan bo'shash (Farzandingizni qanday qo'llab-quvvatlaysiz?)
- Ishlash (Bolaga kim g'amxo'rlik qiladi?)
- Bolalarni enagaga berish (Farzandingizni birovga qanday ishonasiz?)
- Uyda o'tirish (Bechora eri juda ko'p ishlaydi, xotini uyda o'tiradi!!!)
- Ajrashish (Bolali ayol kimga ham kerak?)
- Do'stlar bilan uchrashish (Nega o'zingizning rohatingizni o'ylab bolangizni buvisiga qoldirasiz?)
Va bundan ham yomoni nima, bilasizmi???
Bu iboralarning 90%i ayollarga boshqa ayollar tomonidan aytiladi. Keling, bir-birimizni ko'proq qo'llab-quvvatlashni o'rganaylik. Toki hech bir ayolning ongida farzand qafas degan tushuncha uyg'onmasin.
(tarjima qilindi)
@MenAyolman
Bilaman, men uning tengi emasdim,
Lekin sevdim tengsiz muhabbat bilan.
Hijron tunlarida bor edi qasdim,
Men uni o'qidim yoniq dard bilan.
Qachondir yurakka jazillab bosgan,
Ishq edi-Quyoshning tosh uzra yo'li,
Bilaman: men uning tengi emasman,
U menga Tangrining uzatgan qo'li!
Na yog'du bo'loldim, na oyman to'lgan,
Shamollar poyida o'ynagan xasman.
Yomg'irlar qo'lida titrab ezilgan,
Bir xazon bargchalik sevilganmasman...
Bilaman, u menga taqdir etmagan,
Umidlar haqqiga umrimni qo'ydim.
O'z bag'rini o'ygan shamday alamli
Jimgina yondim-u, jimgina kuydim.
Bilaman, ismi oq-jismi qoralar
Bir ma'sum sevgimning dilini yedi,
Ming emas, milyon yil kutganimdayam,
U meni, baribir, tan olmas edi.
Bilaman...hammasin endi bilaman.
Meni barbod qilgan shu ishqqa qasam:
Xudo haqqi sevdim!
Xudo haqqi... kam-
Uni deb qanchalar to'kilgan bo'lsam!
@qodirova_g
Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Япроққа айланиб,
Одам тилида
Сен билан гаплашгим келар, Худойим!
Дарахтни қучоқлаб таскин топаман,
Изини ўпаман митти боланинг,
Харсанглар тизига бошимни қўйиб,
Тўйиб йиғлаб олгим келар, Худойим!
Асал деб ичаман илон қонини,
Дўст тутаман қурту қумурсқани ҳам.
Аланга лабига лабимни босиб,
Чўғни ўпиб ўлгим келар, Худойим!
Ўзимни шу қадар ёмон кўраман,
Ҳолимни ҳайрону вайрон кўраман,
Бир ўткир пичоқни бўғзимга тираб,
Дилимдан
Дилимдан қутилгим келар, Худойим!
Мени хўрлаганни... кечиргим келар,
Севгим келар – мени севмаганни ҳам!
Ёнида бир лаҳза ўлтиргим келар
ва бир умр қолгим келар, Худойим!
Мен қандай бандаман,
қандай бандаман,
Тани бир ёнда-ю, руҳи андаман,
Анинг ишқи учун куйган бандда ман-
Бир мен банди бўлгим келар, Худойим!
Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Лайлига айланиб,
Мажнун тилида
Сен билан сирлашгим келар, Худойим!
@Zebo_Mirzo
@qodirova_g
Allohim, òzing har narsani bilguvchisan, qancha xatolarni kechirguvchisan. Hotirjam paytlarimiz seni yoddan chiqarib, kòziga yosh olganda, hayotda pand yeganda seni eslaganimiz uchun bizni kechir. Taqvoyingdan uzoqlashganimiz, ibodatdan yiroqlashganimiz uchun kechir. Noshukrchiligimiz, boriga qanoatsizligimiz uchun kechir. Bu dunyodagi eng kichik zarragacha sening irodang, sening inon-ixtiyoring ekanini unutganimiz uchun kechir. Sen tavba qilguvchilarni va qayta sening chiziĝingdan chiqmaguvchilarni sevasan. Seviklilaringdan bòlishimga òzing yordam ber. Òzing madadkor bòl...
@qodirova_g
Бир куни даламизга 2-3 та ишчи аёллардан олиб келиб ишлатдик. Аёллардан бири Озодбек Назарбековни яхши кўришини айтиб қолди. Мен нарироқда, турмуш ўртоғим уларга яқинроқда ишлаётгандик. Ҳалиги аёл эримга сизчи, ака деб қолди. Хўжайиним ярим ҳазил, ярим чин қилиб "мен хотинимни яхши кўраман" деди. Шунда аёл кўзларини катта-катта очиб: "ия, хотинингиздан қўрқаркансизда" деди. Ҳайрон бўлиб қарадим. Тушдан кейин аста бориб бояги аёл билан гаплаша бошладим. Тахмин қилганимдек, эрига кўнгилсиз, эри ҳам шундай. Турмуш ўртоғи тайинли ишламайди, кўп ичади, икки боласи бор. Аёл ҳар куни мардикорга чиқади. Топган пулни боғча пулига зўрға ортади. Кун ора калтакланади.
Бунақа аёллар атрофимда жуда кўп. Хотинингиздан қўрқаркансизда дейиши ҳам бекоргамас. Улар муҳаббат, меҳр, илтифот туйғуларини унутворишган. Ҳар кунги уриш-жанжал, ҳақорат, сўкишлар орасида бир-бирига илтифот кўрсатиш, ширин сўз айтиш, меҳри нигоҳлари, меҳрибонлигу ҳурмат қилиш фазилатлари бегоналашган. Бунақа чиройли xати-ҳаракатларни эридан кўрмаган. Шунинг учун ҳам бошқа қайсидир эркакнинг ўз аёлига кўрсатаётган мурувватини қўрққанидан қиляпти деб ўйлаяпти.
Аёл кишининг таровати, гўзаллиги, кўзларидан ўти эркак муҳаббатига, меҳрига боғлиқ. Эркакларимиз кунига бир мартагина аёлини аста қучиб, севишини билдириб қўйса тамом... Ўша куни уйда байрам. Кайфиятлар ҳам аъло.
Ҳурматли эркаклар, аёлингизга кўп эмас, кам эмас етарлича меҳр кўрсатишни канда қилмасангиз ҳаёт гўзал бўлаверади. Тан олиш керак уйнинг файзи аёл билан. "Бошга чиқволади, эркалаб кетади" деган баҳоналарни топманг. Меъёрни ушласангиз ҳаммаси яхши бўлади.
Мен аёлнинг кўзларига қарадим...
@qodirova_g
#бахтлимисан
“Сен учун бахт нима?” “Бахтлимисан?” бирдан берилган бу икки саволдан гангиб қолдим. Иккинчи саволга жавоб беришим учун биринчи саволнинг жавобини топишим керак. Бахт нима? У давомийми? Катта ёки кичик? Бахт бу – нисбий нарса. Бахт давомий эмас. У бир кун ёки бир соат сиз билан бўлади ва кундалик одатларингизга астагина сингиб кетади. Сиз бахт деб ўйлаган орзунгизга эришганлигингизни эшитиб ўша дақиқалардагина ўзингизни бахтли ҳис қиласиз ва аста-секин кўникиб борасиз. У кетма-кет келиши мумкин аммо узоқ давом этмайди. У катта ҳам, кичик ҳам бўлиши мумкин. Эрта тонгда уйғондингиз, қўшнингизникида аза, демак, бугун сиз таниган кимдир кўзларини очмади. Ўрнида сиз бўлишингиз ҳам мумкин эди. Очилган кўзларингиз бахт эмасми? Кимдир кислород баллони орқали қийналиб нафас оляпти. Сиз эса бамайлихотир бир текисда ҳаводан баҳраманд бўляпсиз. Ўпкангиз тўла ҳавони ўзингиз олиб-чиқараётганингиз бахт. Гадойга пул берганмисиз? Муҳтожга ёрдамчи? Қўйингки, қари одам юкини кўтаришиб қўйганмисиз? Ўшанда кўнглингиз ёришганми? Ана ўша кичик бахт. Фарзандингиз, жиянчангиз ёки қўшни болача югуриб келиб, жажжи қўллари билан сизни қучганда юзингиз ёришганми? Ўша бахт. Сизга топширилган ишни муваффақиятли якунлаб, ўзингиздан мамнунлик ҳис қилдингизми? Айни мана шу бахт. Телефонингизга эрта тонгда “Ҳайрли тонг, уйқичи”, “Сени севаман”, “Менга кераксан” каби хабарлар келяптими сиз бахтлисиз. Ишонаверинг, сиз истаган, излаган, севган инсонингиз билан бир пайтда бир хил манзарани кўриб турганингиз ҳам, бир хил таъмдан баҳрамандлигингиз ҳам, бир хил овозларни эшитаётганингиз ҳам, бир хил ҳисни ҳис қилаётганингиз ҳам бахт. Аслида бундай одам ёнингиздалиги, йўқ умуман, унинг борлигининг ўзи улкан бахт. Бошингизда ғам-ташвишлар тўлиб ётган, муаммоларингиз қалашиб турган бўлса-да, арзимас ҳолатлар, кичик хурсандчиликлар, меҳр тўла нигоҳлар ҳам кўнглингизни тоғдек кўтариши, эртанги кунга умид уйғотиши, дунё андуҳлари ўткинчилигини англатиши мумкин. Инсон бахтли бўламан деб эмас, бахтли қиламан деб яшасагина ўзи истагандек, ундан ҳам ортиқ ҳаёт кечиради. Ҳеч қачон беришдан олдин олишни, бажаришдан олдин эришишни, ҳаракатдан олдин натижани кутиб яшамайлик. Сиз инсонларга бахт улашинг, бахтли қилинг шунда бахт остонангиздан нари кетмайди. Истасангиз ҳар куни, истаган дақиқангизда бахтли бўлишингиз мумкин. Истасангиз бас. Бахт, бахт, бахт. Биринчи саволнинг жавобини юқоридагидек биламан. Энди иккинчи саволга жавоб бераман: Эртага нима бўлишини билмайман. Аммо айни дамда бахтлиман...
@qodirova_g
#қадр
Кўп айтишади: касал келин, касал хотин, умуман касал аёл ҳеч кимга керак эмас. Ўзинг учун ўзингни эҳтиёт қил деб. Аммо ўн йиллардан буён касал, ногирон ёки жинни эрининг парваришини қилиб келаётган аёлларни биламан. Шу масалада ҳам тақдирнинг аёлларга нисбатан адолатсизлигига иқрорман.
Ўзингизнинг бахтингизга ўзингиз соғ, жонингиз темир бўлсин, азиз аёллар!
@qodirova_g
Бизда танлаш имконияти ҳар доим бор. Ҳатто танламасликка қарор қилишнинг ўзи ҳам бир танловдир!
Читать полностью…Odamlar suiqasd qilishayotgan ekan...demak, o'limdan ham daxshatli nimadir bor. Shu sababdan suiqasd haqida o'qiganimda, ich-ichimdan larzaga keladiganim: deraza reshatkasidan osilib turgan, muzlagan tana emas, aynan o'z joniga qasd qilishga qaror qilganda uning qalbida o'tgan kechmishlaridir.
"Simona de Bouvar"
Қилмасангиз сиз учун яхши бўлмаслигини била туриб, барибир қилмаган ишингиз борми? Албатта топилади. Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша феъл-атвори, характери бўлади. Бу характерга одамнинг ўзи қарши бориши турлича аталади. Баъзан кўзбўямачилик, баъзан вазиятга қараб иш кўриш, баъзан сохталик ва ҳоказо. Баъзан эса ана шу характерига қарши боролмаслик-чи? Бирор вазифа ёки шунчаки амални бажаришингиз, кимдир билан қанақадир шаклдаги муносабатда бўлишингиз керак (баъзан шарт), аммо бажармадингиз. Сабаб ёки баҳона қилиб ҳеч нарса кўрсатолмайсиз, кўрсатишни истамайсиз ҳам. Бундай кечинма ҳар бир инсонда кузатилса керак. Биласизми одамларни кўпроқ нима қийнайди? Нима асаб толаларини битта-битта узади? Бу – қабул қила олмаслик. Одамларнинг ўзи жорий қилган ва ўзларининг жазосига ишлайдиган айрим кераксиз ва аҳамиятсиз қонун-қоидалари.
Масалан, менинг характеримда бирор камчилик, камчилик демайлик, ўзгачалик борми, одамлар мени шундоқ қабул қилишларини истайман. Шуни истаяпманми, демак, мен шу билан бирга бошқа одамдаги ўзгачалик ёки қайсарликни шундоқлигича қабул қила олиш мажбуриятини ҳам оляпман. Айнан мана шу бўғинда муаммо келиб чиқади. Шахслар “мен шунақаман, борим шу” дейишади-ю, аммо “у шунақа, бори шу” дея олмайди. Сўнг аввало, ўзини, кейин бошқаларни қийнай бошлайди. Натижада, бутун жамият эгоистлашиб кетади.
Раҳбарлар ходимларининг етти букилиб туришларини, эрлар хотинлари итоаткор бўлишларини, қайноналар келинлари ҳисоб беришларини, ота-оналар болалари гарчи ўттиздан ошаётган бўлса-да, уларнинг фикрича иш қилишларини исташади. Умуман, одамзот ҳукмрон бўлишни, ҳукм чиқаришни ёқтиради. Нимадир у истагандек бўлмаяптими асабийлашишни бошлайди. Зулм йўлига ўтади. Аввало ўзига , сўнг бошқаларга зулм қилаётганини англамайди. Бу ҳаммаси бор-бўйича қабул қила олмаслик ва тушунишни истамасликдан.
Ҳаётда аслида ким ютади, биласизми? Аслида, ўзини ўзлигича қабул қилдиролган ва бир пайтда бошқаларни ҳам тушуна олган инсон ютади. У ҳар доим тинчлик тарафдори ва ўзи учун ўша тинчликни таъминлаб қўёлган шахсдир. У бошқаларга ўзини тушунтиришга уринмайди, бошқаларни ҳам тушунмай қийналмайди. Ёмон вазиятдан позитивлик тополмадими, демак, негативликни ҳам керагидан ортиқ қабул қилмайди. Ички сокинлигини бузишни истамайди. Шунчаки ҳаммасини вазият ҳукмига, вақт ҳукмига қўйиб беради.
Тузатиб бўлмасдек хатони қилиб қўйган вақтингизни эсланг ёки жудаям тушкунлик, оғир жудоликларга дуч келганингизни. Ўша пайт сиз учун дунё тугагандек бўлган, кейинги ҳаётингизни ўйлашга қўрққансиз. Аммо вақт ўтди, ҳамон яшаяпсиз, нафас оляпсиз. Кунлар, ойлар, йиллар бу хато изини борган сари ўчириб ўтяпти. Бундан кейинги хатолар ҳам, қалтис вазиятлар ҳам ўтади. Ўша чоғда вазиятни сиз қандай қабул қилишингиз ва ўзингизни қандай тутишингиз муҳим роль ўйнайди. Беҳудага куйиниб, ҳовлиқиб, асабийлашиб соғлиғингизни йўқотмасангиз ютуқ сизники. Ҳайрли кун, азизлар!
@qodirova_g