150 yil o'tib...
(Tong falsafasi)
150 yil o'tgach, bugun ushbu postni o'qiyotgan hech birimiz tirik bo'lmaymiz. Biz hozir biladigan odamlarning, narsalarning kamida 70 foizi butunlay unutiladi.
Agar 150 yil oldingi tarixga qaytsak, bu 1873 yil bo'ladi, o'sha paytda dunyoni boshiga ko'targanlarning hech biri bugun tirik emas.
Uzoqqa bormang, Maykl Jekson 2009 yilda, atigi 14 yil oldin vafot etdi. Maykl Jeksonni tirikligida butun dunyo bilardi, qancha odam "usiz hayot yo'q" deb o'z jonlariga qasd qilishdi. Hozir esa, bu nomni ko'rgincha, u hayolizda ham emas edi. Kelgusi 150 yil ichida uning ismi tilga olinsa, nechta odam eslay olishini tasavvur qiling.
Hayotni osonlashtiraylik, bu dunyodan hech kim tirik chiqma(gan)ydi...
Siz harakat qilayotgan ishlar, boylik iztirobi... Eh...
Kelgusi 150 yil ichida bugungi kunda biz maqtanish uchun foydalanayotgan transport vositalari yoki telefonlarning hech birining ahamiyatli bo'lmaydi.
Iltimos, meni boshqacha tushunmang.
Sevgi-muhabbat, mehr-oqibat oramizda qolsin. Bir-birimiz uchun chin dildan xursand bo'laylik.
G‘iybatlarsiz, taqqoslashlarsiz, raqobatlarsiz oddiy hayot qanday go'zal.
Kim birinchi borishini bilmasakda, oxir oqibat, hammamiz ketamiz...
✍Dostonbek Siddiqov sahifasidan uxlatildi)
@qodirova_g
Қилаётган адолатсизликларинг ўзингга адолат бўлиб кўринишидан Оллоҳнинг ўзи асрасин...
@qodirova_g
XIX asrda qilingan katta tajribalaridan biri "Qaynoq suvdagi qurbaqa" tajribasi deyiladi.
"Qaynoq suvdagi qurbaqa” tajribasining mohiyati shundaki, qurbaqani qulay haroratdagi suv to‘ldirilgan idishga solib, keyin past olovga qo‘yishgan. Suv juda sekin qaynagani uchun qurbaqa moslashgan va biroz noqulay sharoitga ko‘nikkan. Buning uchun o‘z resurslarini sarflagan. Issiq suvda qolish imkonsiz bo‘lgan fursatda esa qurbaqada sakrash uchun kuch qolmagan. Yana bir boshqa nazorat qurbaqasi ham bo‘lgan. U darhol qaynoq suvga solingan. Bu qurbaqa o‘z kuchini moslashish uchun sarflamagan, suvdan o‘sha zahoti sakrab, tashqariga chiqqan. Ana shu yo‘l bilan o‘z hayotini saqlab qolgan.
Bu tajriba nima uchun ahamiyatli? Gap shundaki, hayoti asta-sekin isiyotgan suvdagi qurbaqaga o‘xshagan kishilar mayda murakkabliklar va qiyin vaziyatlarning ilk belgilariga e'tibor bermaydi. Moslashadi, ko‘nikadi, biroq keyin vaziyat tobora qiyin tus oladi.
Yaxshiyamki, odamlar – qurbaqalar emas. Odamlarda imkon bor.
✍Ilyos Safarov
#Аёлларга
Доим банд бўлинг, токи майдагаплигу ғийбатга вақтингиз қолмасин.
Доим банд бўлинг, токи эришаётган катта кичик муваффақиятингиздан энергия олинг.
Доим банд бўлинг, токи эрингиз сизни эгов дея атамасин.
Доим банд бўлинг, токи вижир-вижир фисқу фасодга, қайнона, овсин, қўшнилар билан жанжаллашишга вақтингиз ҳам, тоқатингиз ҳам бўлмасин.
Доим банд бўлинг, токи ўзингиздан, ҳаётингиздан мамнун яшанг.
Фақат битта шарт: машғулотингзнинг сифатига эътибор беринг. Сиз нима билан бандсиз. Бирор касб, ҳунар, ҳам моддий, ҳам маънавий эҳтиёжингизни қондирувчи машғулот биланми ёки ҳар кунлик майда-чуйда ишлар биланми?
Қачонгача идиш-товоқ, қозон-ўчоқ ичида куймаланасиз? Ҳаётингизга янгилик, яхшилик олиб киролмайсизми? Тикишни, ижод қилиб бир нарсалар пиширишни, ҳеч қурса, 10 бет китоб ўқишни, бирорта тил ўрганишни эплолмайсизми?
Эплайсиз. Албатта, эпрплайсиз. Дангасалик қилманг. Шароитим йўқ демманг. Ҳозир ниманидир ўрганиш учун қўлингиздаги қути етарли. Каллада йўқ деманг. Ҳаммаям она қорнидан ақлли бўлиб тушмаган. Меҳнат билан амалласа бўлади. Шунчаки фойдали машғулот билан шуғулланиш аёлга энергия, хурсандчилик ва мамнунлик беради. Ўзидан кўнгли тўлган аёлнинг атрофидагилар ҳам қадрлай бошлайди. Чунки у нимадир қиляпти, ниманидир уддалаяпти...
@qodirova_g
Ҳаётимизда шундай инсонлар бўладики, уларга яқинлашиб бўлмайди, узоқлашиш эса мушкул. Уларни кимдиримиз ҳам деёлмаймиз. Бирга ўтказган ҳар сониямиз қадрли. Суҳбатлари жон озиғи, айрилиғи тақдир ёзиғи...
@qodirova_g
Мавлоно Румий ҳазратлари аёлга муҳаббат ва ҳилм ила муносабатда бўлиш зарурлигини шундай ифодалайди: “Сув қудрати жиҳатдан оловдан устун. Керак бўлса, уни (оловни) сўндиришга қодир. Фақат ўша сув бирон идишга солиб қўйилса, оташ уни қиздиради. Ташқаридан қараганда, сув олов устидан ғалаба қилгани каби эркак ҳам аёл устидан ҳукмронлик қилаётгандек кўринса-да, аслида биз эркаклар аёллар олдида мағлубмиз. Чунки биз уларга эҳтиёж сезамиз. Бундай туйғу фақат инсонларга хос. Ҳайвонда севги, муҳаббат туйғуси инсонники каби кучли эмас. Бу эса уларнинг нуқсонли яратилишидандир.
Аёл – ақл соҳиблари ва кўнгил эгалари устидан доим ғалаба қозонади. Жоҳил кимсалар эса аксинча, аёл устидан ғалаба қозонадилар. Чунки улар ўта золим ва қўпол инсонлар бўладилар.
Бу каби жоҳил ва нодон кишиларда ҳилм, меҳр-шафқат каби туйғулар жуда оз бўлади. Чунки уларнинг табиатида ҳайвонга хос бўлган хусусиятлар устун туради. Зотан, севги, меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат инсоний, ғазаб ва нафс эса ҳайвоний сифатлардир”.
(Маснавий, II жилд, байт: 2429-2436)
@qodirova_g
Кубалик рассом Эрик Равело болалар орасида энг кўп учрайдиган жиддий муаммоларни тасвирлади. Ушбу тасвирларда сиз:
1.Католик черковларида юз берувчи педофилия ҳолатларига учраган болалар;
2.Таиланд туризмида жинсий фаолият кўрсатувчи ҳодима сифатида ишлайдиган болалар;
3.Суриядаги уруш қурбони ва жангчиси бўлган болалар;
4.Ҳар йили юзлаб органлар олди-соттиси учун қурбон қилинаётган болалар;
5.Америкадаги совуқ қуролларга бўлган эркинлик сабабли мактабларда совуқ қуроллар қурбони бўлган болалар;
6.Fast foodлар, яъни тез тайёр бўлувчи овқатлар сабаб вазн ортириб олган болаларни кўришингиз мумкин.
Умму Сумайя таржимаси
@qodirova_g
TV NEGA KO‘RILADI?
Kimdir berilib, kimdir yo‘l-yo‘lakay, kimdir dam olish, kimdir vaqt o‘tkazish uchun. Kimlardir esa zamon bilan hamnafas bo'lish maqsadida TV ko‘radi. Ammo hozirda oxirgi tahminimiz o'zini oqlamay qo'ygan. Chunki Internet degan o‘rgamchak to‘ri TVning o'rnini ham egallab ulgurdi. Endi odamlar yangilik kutib zangori ekranga tikilmaydi. Istalgan payt, istalgan joy va holatda qo‘lidagi kichik dastyoriga murojaat qilsa kifoya. Butun dunyo nazoratida. Ha, to‘g‘rida, vaqt ziq bo'lgan zamonda kuni bo‘yi informatsion dasturlarni kutish kimga zarur kelibdi?
Bu holat faqat kattalardagina emas, bolalarda ham kuzatilyapti. 4ta jiyanim bor. Ular bilan o‘yin o‘ynayotgandik. Bir payt televizordan yoshligimda qiziqib ko'rgan multfilimim chiqib qoldi. Yuragim orziqib ketdi. Aka-uka grim ertaklari asosidagi multfilm yoki ‘‘Jek va loviya poyasi‘‘ boshlandi deguncha hamma o‘yinimizni tashlab, tuproqqa belangan oyoqlarimiz bilan televizor qarshisiga otilganimiz ko'z oldimda jonlandi. O'shanda bu multfilmlar tugab qolishini hech istamasdik. ‘‘Oqshom ertaklari‘‘ beriladigan paytda ‘‘Davr‘‘ information dasturini ko'rmoqchi bo'lgan ota-onamizning etagiga yopishib g‘ingshirdik. Yonimdagi jiyanchalarimga qarasam, to‘rtalasidan birortasi ham televizorga qayrilib ham qo‘ygani yo'q. Hammasining qo‘lida telefon-u planshet. Allaqanday ‘‘bitsh-bitsh‘‘ o‘yinlar bilan band. Hozir na ota-ona, na bolalar talashadi televizorni. Ikki taraf ham ko‘radiganini Internetda ko'rib qo‘yaveradi. Televizor esa dam oladi. 5 yil oldin ham holat bu darajada emas edi. Zamon, texnologiya shu darajada rivojlanib boryaptiki, qurigan to‘qayga tushgan olovdek shiddatli tusga kirgan. Albatta tezkorlik yaxshi. Vaqt cho‘ntakka qoladi. Ammo internetga mukkasidan ketish salbiy oqibatga olib kelmay qo'ymaydi.
Tongda turib birinchi qiladigan ishimiz telefonimizning internetini yoqish bo'ladi. Nonushta qilayotib internetdamiz, yo'lda ketayotib internetdamiz, avtobusda internetdamiz, dars payti internetdamiz, do‘stlar yoki oila bilan birgalik chog‘da internetdamiz, internetdamiz, internetdamiz. Kechga borib uxlash uchun o‘rnimizga cho‘zilamiz. Lekin tezda uxlay qolmaymiz. Ahir, uxlasak, dunyoda bo‘layotgan qancha voqea-hodisalardan qolib ketamiz. Xafa bo'lsak, quvonchga to‘lsak, yutuqqa erishsak, urishsak, talashsak, sevsak, nafratlansak tezda internetga yozamiz. Sevgi virtual, do‘stlik virtual, his-tuyg‘ular virtual. Bora-bora bu odatga aylanadi va real hayot hamda virtual olam o‘rtasida chalkashamiz. Har narsada me'yor yaxshi. Biroz shu kichik matohdan boshimizni ko‘tarib, oila davrasida o'tirishga nima yetsin. Oilaviy televizor tomosha qilish ham o'zgacha zavq bag‘ishlaydi kishiga...
PS: internetda "suzib" yurgan paytlarim aqllilik qilib yozgan ekanman. Talaba edim.
@qodirova_g
✍Zilola Nazarova
Видеодаги ваҳшийликни кўролмадим. Кўнглим бўш, бир неча кун ўзимга келолмай қоламан деб қўрқдим.
Аллоҳ ота она деб аталмиш шу ҳайвонларга фарзанд берганига ачиндим. Эссиз, фарзанд, эссиз гўдак..
Фақат қизларга айтмоқчи бўлган эктагина заҳар маслаҳатим:
*Аввало ўзингизга умр йўлдош эмас фарзандингизга ота танланг, номи эр бўлса тегиб кетаверманг. Ишининг тайини йўқ, такасалтанг, бола тугул ўзини эплолмайдиган қуррруқ бўйи бор номзодни боридан йўғи яхши.
*Турмушга чиқдизми, янги оилангизни синчиклаб кузатинг. Сизнинг фарзандингиз шу оилада туғилишга арзийдими? Агар нотинч оила бўлса фарзанд кўришга шошилманг!
*Биринчи фарзандингиз туғилган сўнг ҳам эрингизнинг оталик маъсулиятини синовдан ўтказинг. Боланинг памперсию кашасини ҳам сизнинг ота онангиз олиб бераётган бўлса иккинчи фарзандни туғиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Унақа бола орттиришдан бошқасига ярамайдиган индивиднинг авлодини кўпайтирманг.
*Сизам инсонсиз!!! Номингиз ожиза, заифа.. Битта болани дунёга келтирган аёлнинг организмни уч йилда тикланиб ўз ҳолига қайтади . Ўзи битта сичқон туғмайдиганларни гапига кириб инкубатор ёки қуёндек йилига болалайверманг. Уёғда қайнана туради" Вооой ёлғиз ўғлимни боллари кўўўп бўлсин" деб... Буёғда эр туради манга "Саккизта ўғил туғиб берасан" деб... Қайнатангизниям орзу ҳаваси бор, иккитагина қиз невара заказ.... Жон ҳам керак!!!
*Уч йилда бир пайдо бўлиб, йиллаб рангини кўрсатмай фақаат бола орттириш жараёнида иштирок этадиган , на рўзғор,на таълим- тарбияни ташвини қилмай, маъсулиятни бўйнизга бўйинтуруқ қилиб илиб қўйган зоочный эр бўлса керак бўлса ўзинг туғвол денг. 😎
@qodirova_g
Инсон каттаргани сари ташвишлари ҳам катталашиб боради. Аммо болалигидаги катта орзулари ўзи қанчалик катталашган сари кичиклашади. Бора-бора вазиятга, кимларнингдир раъйига қараб яшашга кўника бошлайди. Баъзиларнинг юрагида эврилиш, янгиланиш, портлаш содир бўлиб, яна ўша катта орзуларни орзулай бошласа, кимлардир эски ҳолатда оқимга қараб яшаб ўтади. Қайси йўлни танлаш ўз қўлимизда.
@qodirova_g
Аёл киши ҳамиша ўз устида ишлаши керак. Доим банд бўлиши, банд бўлгандаям арзимас, кундалик икир-чикир, ғимир-симирлар билан эмас, ўзини қизиқтирган, руҳиятини кўтарадиган, ҳаётига ранг қўшадиган, савиясини маълум даражада юксалтирадиган машғулотлар билан. Албатта, кундалик икир-чикирлар ва уй юмушлари ҳам яшаш учун керакли. Аммо аёлнинг бутун хаёли ва ҳаётини банд қилиб қўймаслиги керак. Аёл фарзандларининг кийим-кечаги, қорнидан ташқари маънавий озуқасига ҳам даҳлдор ва жавобгар. Болаларини маънавий озуқа билан тўйинтириши учун, аввало ўзи ундан баҳраманд бўлган бўлиши керак. Буни эса аёл фақат сериаллардан эмас, китоблардан, таълимдан, турли фойдали машғулотлардан олади. Турли ҳил тилларни ўрганиш, сиёсат, ҳуқуқ, спорт каби соҳаларига қизиқиш: фақат қўшниникидагимас, олам янгиликларидан хабардор бўлиш, соҳаси бўйича фаолият юритиш, ўзини қизиқтирган ҳунарни ўрганиш сингари ҳоббийларга ўзини очиши керак.
Шундай аёлларга дуч келганманки, улар ўқишни, ўрганишни исташмайди. Китобни ёқтирмайди.
Шундай аёлларга дуч келганманки, олий маълумотли аммо ишлашни, ўсишни истамайди.
Шундай аёлларни кўрганманки, иштиёқи бору, шароити йўқ.
Хуллас, аёл киши атрофидаги аёлларни: қўшниси, келини, овсини, келинойисини, дугонасини қандай уй юмушларини бажариши, молга қараш қарамаслиги, таппи қилиш қилмаслиги, кирни қандай чайиб, нима экиши, нечида уйғониб, кўчани нечида супуриши, нечта бола катта қилганига қараб баҳоламаслиги керак. Фақат шу жиҳатлар билан чееланиб қоляптими, демак, ҳаёти шундай юмушлар билан ўралашиб ўтиб кетяпти.
Азиз аёллар, биз ўз устимизда шуғулланиш, ўзимизни ўстириш, дунёқарашимизни кенгайтиришга мажбурмиз. Сабаби болаларимиз ақллилашиб боряпти. Аввало бизни идеал деб билишади. Шу идеаллигимизни сақлаб қолишга, эртага берадиган саволларига жавоб беришга, уларни жамиятга фойдали инсон қилиб етиштиришга мажбурмиз!
@qodirova_g
#kun_hikoyasi
Uvol
Ayoli ketma ket qiz tug‘averdi. Birinchisi qiz tug‘ilganida eri uncha parvo qilmagan edi. Ammo keyingilari ham qiz bo‘lavergach uning avzoyi o‘zgara boshladi. Hech kimga hech nima demasada “Nahotki men dunyodan o‘g‘ilsiz o‘taman ?” degan savol uning ich-ichini kemirardi.
Keksayib qolgan onasi ham yarasiga tuz sepaveradi: “Dunyodan shunday o‘tib ketaverasanmi? Peshanang sho‘r bo‘lmasa xotiningning pushti qizga to‘la bo‘larmidi?!”
Bu diydiyoga opa-singillari ham qo‘shildi: “Bitta-yu bitta akamiz o‘g‘ilsiz o‘tib ketadimi endi dunyodan? Odamlarning to‘yini yeb yuribsiz. Siz ham to‘y berishingiz kerak. Sizga kelganda avlodimiz tugaydimi?”
Oshnalari bilan bo‘kib ichib alamini ichkilikdan olmoqchi bo‘ldi. Ularning gaplari ham yarasini battar lovullatadi: “Oshna, erkak kishi o‘g‘il tug‘diradi. Yuribsanda sen ham bir xotinu bir uy qizlaringning yuziga qarab...”
Tutab yotgan o‘tinga puf berilsa gurillab yonarkan. Unda ham shunday bo‘ldi. Onasining, opa-singillarining, oshnalarining gapiga kirib ikkinchi marta uylandi.
Kelin bo‘lmish ham yosh emas, nari borsa xotinidan to‘rt-besh yosh kichik. U bilan poyezdda tanishib qoldi-yu, ikkisi bir umrga bir-biriga sodiq bo‘lishga so‘z berishdi. Ikki-uch oy uni xushtor qilib yurdi-yu, keyin shartta uylanib oldi...
Uyidan ketayotganida xotini alamini ichiga yutdi, ammo bir so‘z dedi:
- Bolalarimning uvoli tutishidan qo‘rqmaysizmi?!
Xushtordan xotinga aylangan ayol unga to‘qqiz oydan keyin o‘g‘il tug‘ib berishga va’da berib turgan paytda bu gaplar uning qulog‘iga kirarmidi. Chindan ham ko‘chada topishgani uning qulog‘iga har kun shivirlardi: “Sizga qo‘chqordek egizak o‘g‘il tug‘ib beraman, mana ko‘rasiz! Hasan-Husan!”
Oylar o‘taverdi. Negadir yangi xotini hadeganda boshqorong‘i bo‘lavermadi. Onasi, opa-singillarining “Yangilik bormi?” degan savolidan yerga kirib ketguday bo‘laveradi. Yangi xotinidan bir-ikki marta o‘zi ham so‘radi. Nihoyat, yangi xotini suyanchi oldi: “Yaqinda dadajon bo‘lasiz! Do‘xtirlar egizak deyishdi. Hisoblatib ko‘rdim — o‘g‘il ekan!”
Quvonchidan do‘ppisini osmonga otguday bo‘ldi. Nihoyat, u ham o‘g‘il ko‘radi. Elga osh beradi, ustidan kulganlarga ko‘rsatib qo‘yadi hali. Uning avlodi tugamaydi!
Xushxabarning suyunchisiga yangi xotiniga tilla uzuk-sirg‘a olib berdi, boshdan – oyoq kiyintirdi. Birinchi xotini ketma ket tuqqanida aqalli ro‘mol ham olib bermagandi. Kun sayin yangi xotinining erkaliklari, injiqliklari ortib borardi: “Ko‘nglim mazali taomlar tusayapti... Anavi qo‘shni kelinning ustidagi ko‘ylakdan menga ham olib bering...Tillachi ayol bir chiroyli zanjir opkelibdi...” U esa xotinining ko‘ngliga qaraydi. Yetmishdan oshgan keksa onaning ham og‘zi qulog‘ida:
- Xotiningni ko‘ngli nimani tusasa olib ber, o‘g‘lim. Boshqorong‘i ayolning ko‘ngli nozik bo‘ladi. Tag‘in o‘g‘illaring ko‘zi ko‘k tug‘ilmasin. Qariganda suyuntirganing rost bo‘lsin, iloyim!
Opa-singillari ham xursand: “Akam o‘g‘liga to‘y bersa bir maza qilib o‘ynaylik! ”Bir gal xotini ginekologga borayotganida u ham qo‘shilib oldi. Xotinining qovoq-tumshug‘i osilib ketdi: “Sizga nima bor ayollarni orasida?” Ammo u parvo qilmadi. Vrach xonasiga bir soatcha kirib ketgan xotini nihoyat chiqdi. Qo‘lida allaqanday qog‘oz.
- Qon tahlili topshirishim kerak ekan...- dedi xo‘mrayib. Xotini tahlilxonaga ketishi bilan erkak vrach xonasiga kirdi.
- Do‘xtir, hozirgina chiqib ketgan ayol mening xotiniim bo‘ladi. Aytingchi, homilaning ahvoli yaxshimi? Sog‘lom tug‘ilishadimi, ishqilib?
Vrach ayol unga g‘alati qaradi, so‘ng gap nimada ekanligini angladi shekilli, so‘z boshladi:
- Ayolingiz farzand ko‘ra olmaydi. Avvalgi turmushidan homilador bo‘lganida bachadoni olib tashlangan. Bir soatdan buyon menga sun’iy homila qo‘yib bering, qancha pul kerak bo‘lsa beraman deb boshimni qotirdi. Buning sira iloji yo‘q, uka, tushuning! Endi taqdirlaringizda borini ko‘rasizlar.
Erkakning boshiga birov gurzi bilan urganday bo‘ldi, ko‘z oldi qorong‘ilashib, qalqib ketdi.
- Nima, bilmasmidingiz?- ginekolog ayolning so‘zi uzoqlardan eshitilayotganday bo‘ldi.
“BOLALARIMNING UVOLIDAN QO‘RQMAYSIZMI”!!!
@qodirova_g
Зулмнинг каттасиям, заррасиям зулм. Айниқса, ҳукмимиз остидагиларга зулм қилиб, ибодату тақволаримиз савобини бой бериб қўймайлик.
Тақво ҳар нарсада: амалда, дилда, тилда, хаёлдадир. Булардан энг югуриги тил. Зулм ҳам кўпроқ тил билан қилинади...
@qodirova_g
#yengillik
Sizni anchadan beri qiynab kelgan, bajarishga esa jur'atingiz yetmayotgan ishni qilib ko'ring-da, qalbingizda shunchalar kuchli yengillik tuyasizki, o'zingizdan ko'nglingiz to'la boshlaydi.
Hech qachon hech kimga qandayligingizni isbotlashga harakat qilmang...
@qodirova_g
Alloh kifoya qilsin...
Ushbu jumla ichida qanchalar hotirjamlik, qancha dard-alam, qancha isbotlanmay qolingan haqlik, qancha afsus yashirin. Judayam ojiz qolgan vaqtlarimizda yoki qattiq dilimiz og'rigan va hammasiga qo'l siltab qo'ygan chog'larimizda shu qudratli gapni shivirlaymiz.
Kamsitilish, adolatsizlik, haqsizliklaru behuda turtkilashlarga duch kelsak, shu gap bilan ovunamiz. Aytishimiz bilan hamma alamlarimiz ariydi. Qalbda iymonimiz bor ekan, haqligimizga amin ekanmiz, albatta Alloh zulmkorga kifoya qilishiga shubhamiz bo'lmaydi. Shu sabab ham o'zimizni hotirjam his qila boshlaymiz.
Zulmkorlardan bo'lib qolishimizdan Allohning o'zi asrasin...
@qodirova_g
“Аллоҳнинг неъмати” дея ниқобламанг!
Айрим аёлларимизда устма-уст, баъзан нимагадир қасдма-қасд туғиш одати бор. Шу йўл билан янги оилада мустаҳкам илдиз отиш, эрни маҳкам ушлаб олиш ниятидагилар ҳам бисёр.
Ўзбекнинг шундоқ ҳам болажонлиги ортидан юқоридаги каби омиллар қўшилиб, ҳозир постсовет ҳудудида аҳолиси яшин тезлигида ўсиш бўйича яққол биринчимиз. Лекин бунинг ортидан келиб чиқадиган ишсизлик, аёллар соғлигидаги муаммолар, оилавий зиддиятлар, болалар руҳиятидаги салбий ўзгаришлар, иқтисодий етишмовчиликларни ўйлашгаям эринамиз.
Яна бир оғир жиҳат – оилани, фарзандлар сонини режалаштириш гўё биз учун табу, мутлақ ёпиқ мавзу. Кимгадир бу ҳақда тушунча бермоқчи бўлсанг ўзининг эътиқоди ҳаминқадар бўлсада, сени салкам динсизликда айблай бошлайди. “Аллоҳнинг неъмати, ризқни ўзи беради...” деб оғзингга уради.
Фарзанд Яратганнинг неъмати эканлигига, тирик жон борки ризқи етиб туришига ҳеч шубҳа йўқ. Лекин устма-уст туққан, ўзи ёш, қўлида ёш бола, бунинг устига рўзғорнинг минг ташвишига ўралиб бораётган аёлнинг яна ҳомиладор бўлиши стресс келтириб чиқармайдими? Бундай вазиятда Аллоҳнинг бир неъматига зўрма-зўраки эришаман деб, шунгача берилган бошқа неъматлар – тинчлик ва соғликка рахна солиб қўйилмаяптими?
Биламан, эътиқоди “мустаҳкам”лар ҳозироқ етиб келишади ва изоҳларда кўпик сачратиб мени ёмонлашни бошлашади. Лекин буни ёзишимга туртки бўлган эълонга бир кўз югуртириб кўринг:
“199? й туғилган, 4 фарзандини ёлғиз катта қиляпти, яна ҳомиладор. Эри билан бирга яшамайди ва эри оила таъминотида қатнашмайди. Ҳозир аёлга “Буйрак етишмовчилиги, ҳомила тушиш хавфи”, каби ташхислар қўйилган ва бир неча хил муолажалар тайинланган. Даволаниш учун 1,5-2 млн сўм маблағ сув ва ҳаводек зарур. Яхшилар, ёрдам беринг...”
Хулоса ўзингиздан!
✍️Аброр Зоҳидов
@qodirova_g
#НАҚЛ
Бўрининг иштаҳасини энг кўп очадиган нарса – қўзичоқ. Қўзичоқнинг ҳам энг қўрқадиган нарсаси бўридир. Бироқ масаланинг ғалати томони шундаки, қўзичоқнинг бўрига кўнгил қўйганидадир. Бас, инсоннинг дунё молига муҳаббат қўйиши ҳам шунга ўхшайди.
"Усваи Ҳасана" китобидан
@qodirova_g
#Суратдагитарих
#Ибрат
Японияда II Жаҳон Уруши даврида суратдаги бу болакай ўлик укасини кўмиш учун орқасида шундай кўтариб юради. Бунга бир аскар эътибор бериб, ўлик болани ташлашини, йўқса чарчаб қолишини айтади. Бола: «У оғир эмас. У менинг укам!», деб жавоб беради.
Аскар ҳолатни тушуниб, ҳўнграб йиғлаб юборади. Ана ўшандан бери ушбу сурат Япониянинг бирлик рамзига айланган экан!
Шояд, бу бизнинг ҳам шиоримизга айланса: «Оғир эмас! У менинг укам!».
@qodirova_g
Қачонки аёлларимиз энергиясини идиш-товоқ, кир-чир, мол-ҳолга эмас, таълимга, билимга йўналтирса, қачонки ота оналар қизининг сепига сарфлайдиган пулини фарзандининг илм олиши учун харжласа, кейингина жамиятда ўсиш бўлади. Ошхонада ўнта одам бўлса, ўналасигаям иш топилади. Аёл фақат ошхона учун яратилмаган. Унинг ўз истаклари ва фикрлари бор. Бу фикр ва ғоялар кўрсаткичини қайнона-қайнота ёки эр билан чеклаб қўйишга, аёлни бу орқали майдалаштириб юборишга ҳеч ким ҳақли эмас!
Shovqin
Tasir-tusur, qasir-qusur,
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Bu dunyoda kim bequsur,
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Sen qiz bo‘lib tug‘ildingmi,
Endi bu yo‘l
Borsa kelmas, yolg‘izoyoq.
Tilingni tiy, ishlasin qo‘l,
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Sheʼrlaringda mantiq yo‘qdir,
Ohangi ham buzilganroq.
Asli umr mag‘zi nedir
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Va o‘zingga berkin, qamal,
Egiz-egiz qo‘rquvlar tug‘.
Davom etar hayot yana,
Sharaq-shuruq, taraq-turuq.
Tasavvuring quroq-quroq,
Niyat mayda, duo mayda.
Sig‘inganing idish-tovoq
Ichingdagi xudo mayda.
Ilm yo‘lin tutmasang gar
Bitmas xorlik, sargardonlik.
Nainki keng oshxonalar
Koinot ham qilar torlik.
Sen kim – Turkiston onasi,
Turma g‘arib ham sarg‘arib.
Baralla ayt dilrozingni
Aslo idish-tovoq sasi
Bosib ketmas ovozingni.
Chin ayolga evril, elan,
Ko‘ngil uyin etma g‘orat.
Yaratganning izni bilan
Sen dunyoni qayta yarat!
Taraq-turuq, taraq-turuq...
Меҳриноз Аббосованинг ушбу шеърини қайта-қайта ўқидим, тингладим. Хўрлигим келди...
Аксар хонадонлара қиз бола туғилганидан онасининг эзилганини, фикри инобатга олинмаслигини, бурчакларда йиғлаганлигини ва йил ўн икки ой ошхонада куймаланишини кўриб катта бўлади. Истайдими йўқми шу тақдирни автоматик равишда бўйнига олади. Шу орқали қуллик-чўрилик, идиш-товоққа кишанлилик авлоддан авлодга кўчиб ўтаверади. Кишанларни парчалаш вақти келмадимикан? Фарзандларимиз учун кучли, ўз ўрни ва фикрига эга, уддабурон, жамиятда фаол она бўлиш даври етмадимикан?
@qodirova_g
"Кимдир сизга мушт туширганда ғазаб отига минган ҳолда унга ҳам бир мушт туширмоқчи бўлганингизда, энг аввало ўзингизни йўқотиб қўйманг. Нафақат душманингизга, балки ўз нафсингизга қарши қатъиятли бўлинг! Кимдир сизни бир ишда айблаган пайтда ҳам ўзингизни қўлга олишни ўрганинг!.. От пойгалари ҳақида ҳаммангиз биласиз... Пойгада ғалаба қозониш учун яхши чавандоз танлаш жуда муҳим. Машҳур чавандозлар узоқ йиллар давомида қўл остидаги отларни бошқаришнинг нозик жиҳатларини ўқиб-ўрганадилар. Шундай экан, сиз ҳам ўз-ўзини бошқариш усулларини ўрганинг. Қалбингиз, ҳис-туйғуларингиз, хоҳиш-истакларингиз ва иродангизнинг жиловини алсо қўлдан бой берманг. Ўзингизга зарар етказадиган одатлардан йироқ туринг! Чунки инсонда бир одат шаклландими, у шу одатнинг қулига айланиб қолади. Шунда экан, ҳеч кимга ва ҳеч нарсага қул бўлманг! Агарда ўзингизда дангасалик аломатларини ёки кераксиз ўйин-кулгига бўлган қизиқиш сизни ўзига жалб қилаётганини сезсангиз, ҳис-туйғуларингизга ва нафсингизга ҳоким бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни ҳаётингиз учун манфаат келтирадиган ишларни қилишга ва доим ҳаракатда бўлишга унданг. Хато қилганингизда буни ўз ичингизда тан олинг ва ўзингизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилинг. Кейинчалик ўзингиз ва атрофдагилар олдида уялиб қолишни истамасангиз, руҳиятингизни ва маънавиятингизни мустаҳкамланг".
"Иднал муаллим" китобидан
@qodirova_g
#айрим_"эркак"ларга
Айримлар бу ҳолатга салбий муносабат билдиряпти ва диний мутаассиблик деб ҳисоблаяпти. Эй калтафаҳимлар, бу мутаассиблик эмас, оддий эстетика. Бизнинг водий тарафларда ҳар доим шундай бўлиб келган. Бу орқали аёл-қизлар ўзларини эркин ва қулай шароитда ҳис этади. Ҳар хил ноқулай вазиятлардан, нафсини жиловлай олмайдиган ифлос қўллардан безовта бўлмайдилар. Бунинг нимаси ёмон?
Шахсан мен илк марта Тошкентга борганимда автобуслардаги аралаш-қуралашликдан таажжубланганман. Баъзан шундай ҳоллар бўлардики, айрим ифлосларни шарманда қилишимга, ҳаром панжасини тортишини талаб қилишимга тўғри келарди.
Ҳозир ҳар куни Қўқон шаҳрига ишга қатнайман. ҳали бирор марта ноқулай вазиятга тушмадим. Ўзимни хавфсиз ҳис қилиб, эркин ҳаракатланаман.
Ҳайратланарлиси шундаки, бундай эълонни қоралаганларнинг ҳаммаси эркаклар. Белингда белбоғинг, юракда оринг борми? Ҳеч қайси эркак аёли ёки қизини автобусда эркакларга ёпишгудек бўлиб юришини ёки кичик тегажоғликларга дуч келишини истамаса керак.
@qodirova_g
#Оллоҳга_шукр
Ҳеч қайси меҳнат мукофотсиз, ҳеч бир ҳаракат самарасиз, ҳеч бир тоза ният ижобатсиз қолмайди. Оллоҳ кутган нарсамизни кутмаган дақиқаларимизда беради. Тўхтаб қолмасак бўлгани. Энг муҳими - кўнгил тоза, амаллар беғараз, луқмалар ҳалол бўлиши, шукримизнинг давомийлиги.
Ҳар дилнинг бор ҳикояси,
Аввалию ниҳояси.
Синовлардан қўрқма, юрак,
Ҳар дардингни бор чораси...
@qodirova_g
Ҳеч қайси аёл вақтинчалик муносабат қилишни истамайди. Бахтли якун истайди муносабатида. Эркак учун тажрибадан иборат саргузаштлар аёл учун катта йўқотиш бўлади. Шунинг учун аёл осон унутмайди. Вақт керак аёл жароҳатининг битиши учун. Қаерга борсанг бор, бу ҳақиқат ҳеч ҳам ўзгармайди...
Шунинг учун йўқотишни истамаганинг аёлни зинҳор йўқлигингга кўникадиган даражада ёлғизлатиб қўймагин! Агар уни севсанг, баҳслашувлардан кейин уни қўнғироқ қилмаслик, хабар юбормаслик билан жазолама! Ўринсиз ғурурга берилма! Аёл бир эркакнинг овозини эшитмасликка ўрганса, кейинчалик ҳатто бу овозни эшитишга тоқат ҳам қилмайди! Чунки аёлни қай даражада севилгани эмас, бу севгини қай даражада кўрсата олиш эркакка боғлайди. Сен қанчалик севсанг ҳам аёлнинг севгиси тугаса, ҳаммаси тугаб-битади! Аёл кетишга аҳд қилса, уни ҳеч қанақа йўл билан тўхтатиб қололмайсан!..
Севса ҳам кетади. Хаёли сенда қолса ҳам кетади. Кўнгли сенда қолса ҳам кетади. Йўқотишни истамаганинг аёлни асло ранжитма.Чунки бунинг тўлови сенга оғир келади. Аёл ўзига эътибор бермаган эркакнинг севгисидан воз кечган заҳоти, ётга айланади. Ҳатто аёлнинг қаршисида муносабатлари тугаб- битган эркакдан кўра, ҳеч танимагани, етти ёт бегона эркак омадлидир. Аёлни бахтиёр қилиш унчалик қийин эмас. Чунки у кўп нарса истамайди. Аёлни қувонтириш учун қимматбаҳо буюмлар харид қилишингга ҳожат йўқ, аслида. Унга ўзингни бағшида қил, уники эканингни ҳис эттиргин. Ғамхўрлик кўрсат, севгингни изҳор қил. Қадрлилигини, ундан бошқани истамаслигингни англат. Ўзингни таслим этиш билан аёлни фатҳ этасан!..
✍Эзгин Қилич
@qodirova_g
Эрталабда боласини қийнаб, буни видеога олган аёлнинг ишини кўриб дилим хуфтон бўлди. Ўтириб йиғладим. Инсонларнинг тубанлашганидан, ҳайвонийлашиб бораётганидан, жоҳилият даврига қайта бошлаганимиздан йиғладим. Қайсидир итдан тарқаган, манқурт, масъулиятсиз, жоҳил, исқирт... катталарнинг ифлосликларига нега болалар жавоб бериши керак. Нега булар бундай жисмоний ва руҳий трамванинг азобини бутун умр тортиши керак. Бахтсиз болаликнинг асорати бутун умр болани таъқиб қилишига бу гўрсўхта ота-оналарнинг фахми етармикан. Етти ёт бегоналар гўдакларнинг бундай азоб чекишини видеода кўриб туриб шунчалик раҳми келяпти, туққан онаси, туғдирган отасининг жони ачимасмикан.
Биз аёллар кимгадир аччиқ қилиб боламизга бир тарсаки уришга-да ҳаққимиз йўқ. Ахир бу гўдакларимизни озмунча қийинчилик билан дунёга келтирдикми? Жонимизни тикмадикми? Туғиш майли. Ит ҳам туғади. Лекин биз инсониятнинг вазифаси битта танани дунёга келтириб, уни боқиб катта қилиш эмас, шу тананинг ичидаги соғлом руҳни, соғлом жамиятни, ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом авлодни дунёга келтириб, қаторга қўшиш. Унинг фикрлари, дунёқараши, ақидалари соғлом бўлиши учун оилада чиройли муҳитни, яхши тарбияни, бахтли болаликни таъминлаб қўйиш ота-онанинг олий бурчи.
Бу бурчни алимент тўлашдан, ўз боласи учун сарфдан қочган ифлос ота қаердан билсин. Бунақа вазифани иродасизлиги сабаб аламини бегуноҳлардан олаётган ҳаёвон она(она дегим ҳам келмаяпти) қаердан тушунсин. Ҳайвонда нима айб. Ҳайвон ҳам боласини ўзини ўзи ҳимоя қилишга қодир бўлгунча парваришлайди. Кўпчилик бу аёлни шу кўйга солганларни айблаяпти. Тўғри, уларда ҳам айб катта. Аммо аёл барибир иродали бўлиши керак. Ҳар бир шахснинг руҳий ҳолатининг катта қисми ўз қўлида. Бугун болаларимизга меҳр бермасак, эртага улардан меҳр кутиб овораям, хафаям бўлмайлик.
@qodirova_g
«Қўрқма», сен билан «Ёш китобхон» танлови баҳона яна учрашдик. Сен менга биринчи муҳаббатимдек бўлган илк иш жойим Асахийни эслатасан. Сен менга ёш, тажрибасиз, ҳам ишда, ҳам инсонлар билан муносабатда ғўр бўлган Гуласални эслатасан. Илк саҳифалаган китобим ҳам сенсан. Ўшанда эндигина саҳифалаш ишларини ўрганаётгандим. Қайсидир маънода «Тажриба қуёнилик»ни бажаргансан менга. Тасъҳиқингниям уч қайта қилганман. Лекин ишон, сендаги, ёзиқларингдаги маъноларни шу бугун китобхон сифатида мағзига энди етиб боряпман. Сендагиларни битгунча муаллифинг қанчалар дил ўртаниб, қон ютганини ҳис қиляпман. Сен уч йил илгари мен учун бир «иш» эдинг. Энди ўйлаб қарасам, у пайт кўзимда пушти кўзойнагим бўлган экан.
«Кимдир илк қадамни қўймоғи керак. Қуруқ саволлар, гумонлар, хавотирлардан қутулиб бошламоғи керак дунёга кўз очишни, ўқишни ўзбекнинг оналари ҳам! Кимдир, аёл ё бокира бир қиз, Ватан учун ўлмоғи керак-ку туғишдан ортиб! Мен она бўлмоқдан кўра, шу миллат учун юксак ўқимоқни афзал кўрдим! Ё хато қилдимми, ота? Фақат қулфарзанд туғмоқ шарафми бу қопқондаги юртда? Оналар шундоқ ҳам кўп-ку, ичлари тўла бола! Мен улар туққан болаларни тўпламоқчи эдим илмга, маърифатга, аммо қаршимда турибди бир ўқ ва бахтиқаро ота!»
Ҳа, аёллар ўқиши, таълим олиши, кучли бўлиши керак. Миллатим, не кўйларга тушиб ўтирибсан. Миллатим, нега аёлларинг хор. Аёлларинг зор. Аёлларинг ночор. Аҳир аёл эркак қовурғасидан яралмаганмиди? Эркак аёлнинг ҳимоясини қилиши керак эмасмиди. Нега бугун аёлларинг памперс ейиши, чопиб ўлдирилиши, пичоқланиши, зўрланиши керак. Ҳатто ҳали аёл бўлмаган, гўдак мақомидаги норасиданг зўрланиб, ариқ ичида бўкиши керак. Нега ота-оналаринг болам мактабдан қайтармикан деган ҳавотирда жўнатиши керак? Нега руҳий носоғлом бўлган ожизанг эркаклар қўлида қўғирчоқ бўлиб, шармандаси чиқиши керак? Шунчалар ваҳшийлашиб кетганмисан? Одам одамга бўрилашиб кетдими шунча?
Қачондан бери рўмоллиларнинг рўмоли борлиги учун четлаштирадиган бўлиб кетдинг, миллатим! Қачондан бери рўмоллилар катта давраларда кўксидан туртиладиган бўлиб қолди? Ахир, сен рўмолу дўппиларинг билан, атласларинг билан танилмадингми бутун дунёга. Ўзлигингни, ғурурингни унутган Ултонтоз бўлиб қолдингми? Аҳир билим, салоҳият, истеъдод кўзи бир парча рўмол билан тўсилиб қолмайди.
Аёллар ўқиши керак. Кучли бўлиши керак. Жоҳил эрлардан вақтида қутула оладиган, ҳуқуқларини биладиган, ўзини оз бўлса-да қадрлайдиган бўлишлари керак. Эркаклар унутмасин: миллат аёллар қўлида! Аёл кучли бўлса, авлод кучли бўлади. Бизга янги, кучли авлод керак. Кучли аёл фақат қурсоғини ғамида юрадиган, лаганбардор, худбин эшакқуртнимас; жоҳил, кучини фақат аёлга кўрсата оладиган, аёлни устидан куладиган, аслида миллатнинг устидан куладиган хоиннимас, ҳақиқий мард кишини тарбиялайди. Миллат шунда юксалади. Баъзилар эркаклар бугун аёлни шарманда қилиб қўрсайяпти. Аслида улар миллатини, онасини, опасини, хотинини, ўз эркаклик шаънини шарманда қилаётганини хаёлига ҳам келтиргани йўқ. Бундайлардан нафратланишмас, жирканиш керак.
@qodirova_g
Kar yağar kar üstüne
Derdim var dert üstüne
Cellat boynumu vursa
Yar sevmem yar üstüne
Amman ey, amman ey
Halım yaman ey
Seni gelin getirem
Arpa, buğday zaman ey
Kar yağar, ayazlanır
Gün doğar, beyazlanır
Ben yarimi görmezsem
Şu gönlüm marazlanır
Amman ey, amman ey
Halım yaman ey
Seni gelin getirem
Arpa, buğday zaman ey
@abbosova_mehrinoz
Болалигидан унга доим
шукур қилиш керак дейишди,
қанча кам гапирса
шунча яхши бўлиши,
эътироз билдирмаса
ва борича қабул қилса,
сабр қилса бир кун
бахт кулиб боқиши,
нариги дунёда азобларига
ажр берилиши,
ойнинг ўн беши қоронғу
қолган ўн беши
ёруғ бўлишини айтишди,
унга сабр тоқатдан кўйлак кийдириб
турмушга узатдилар.
Аёл ойнинг қоронғу ўттиз кунида
ўтказиб юборди гулдек умрини,
у ҳамиша ўғил туғишни орзу қилди –
улғайиб эркак бўлади,
эркак бу устунлик дегани
қиз туғса ўзи каби пешонаси шўр
яна бир муте вояга етишини
ўйлаб изтироб чекди,
лекин унга яратган тирноқ бермади,
у эрини оломон олдида
уялтиргани учун ҳар куни
еди калтак, ичди заққум
ва атрофга қараб қўрқув сезди –
зулмдан озор чеккан аёллар
тутаётган йўл ваҳмини келтирди
ўзини дарёга отиб юборган,
(белига бойлаб фарзандларини)
ёки устидан бензин қуйган,
молхонада сиртмоққа ясаган,
ўлиги топилган поезд йўлидан...
аёл уларни теран ҳис этар
аммо ўз сабрига қоларди қойил.
У кундузларни оғир меҳнат
тунларни яратгандан
фарзанд сўраб ўтказди,
бола – муштларга чора эди,
бола – зулмдан асрар эди,
бола – унга ёруғлик келтирарди,
лекин кўз ёш, дуо ва ибодат
унга бола ато этмади,
эр унга қараб қатъий
“бугун туғ ёки кет” деди,
аёл учун ота уйга қайтиб бориш
туғмасликдан кўра даҳшатли эди,
“Ўша уйдан ўлигинг чиқсин”
деб фотиҳа берган отаси
унга қандай қарашини ўйлаб
титраганча беҳол суянди
совуқ деворга.
Тонгга яқин тўлғоқ тутди уни,
аёл туғди,
аёл она бўлди,
унинг кўксидан қоп қора
шиллиқ бир нарса отилиб чиқди,
унга аёл йиллар бўйи
бошқоронғу эди,
қўрқув, азоб, даҳшат
доя бўлди гўдакка,
аёл қаҳ-қаҳ отиб кулганча
унга ўғил деб ном қўйди,
бағрига босиб жилмаяркан
анграйиб турган эрига тутқазди:
“у сизнинг яратиғингиз!”
сўнг озод қалби ва бўм бўш
вужудини кўтарганча
тарк этди уйни.
Йўл кўринмайди,
қайга борар у?
Аниф
@mittihaqiqatlar
@qodirova_g