Ёлғончи ёлғонини, ўғри ўғирлигини, умуман гуноҳкор гуноҳини қанча хаспўшламасин ёки бировга ағдармасин ҳақиқат ўзгармайди.
Кўпчилик олдиди оқланиб, ғалаба қилгандек кўринса-да, асосий учлик олдида мағлуб: Аллоҳ, бегуноҳ жабрланувчи(лар) ва ўз виждони.
Ҳақиқий ғалаба қайси эканини ҳаммамиз биламиз...
@qodirova_g
Таҳрир машаққати...
Сафаримдан шу бойликларни орттириб келдим.
Гап шундаки, кеча ишдаги раҳбарим "Риёз ус-солиҳин" китобининг 8 жилди таржима қилингани ва таҳрир-тасъҳиқ, саҳифалаш ишларини бошлашимни айтиб қолдилар. Тошкентда эканимдан фойдаланиб харид қилдим. Бунда ушбу икки китобдан фойдаланишим лозим.
Шунда ҳам оригинал, ҳам таржима китобларни, ундан ташқари бу иккисини солиштирган ҳолда таҳрирлашим зарур. Бирданига тўртта китобни мутолааси оғир иш, албатта.
Аммо биздан кейинги авлодларга тоза, пухта, хатоликларсиз мерос қолдириш масъулияти умуман бошқача нарса. 8 жилдга балки ярим, балки бир йилим кетар. Аммо бу китоблар йиллар давомида келгуси инсонларга муаммоларсиз, хатоликларсиз етиб боришига ҳисса қўшаётганимдан хурсанд ҳам бўлиб қўяман...
@qodirova_g
#назм
Яшайвер қалбингга ишониб мағрур,
Яшайвер, бўлсанг ҳам оромдан йироқ,
Ғолиб чиқмоқлигинг жуда ҳам зарур,
Бошқача бўлиши мумкинмас бироқ!..
@qodirova_g
Шу пўстдан доим ҳадик билан ўтаман. Қўлларим беихтиёр ҳужжатларимни излашга тушади.
10 ёшда эдим. Қариндошларимиз мени Тошкентга айлантиришга олиб кетишмоқчи бўлди. Хурсанд эдим. Метркам кутубхонадалиги учун ва ҳозир ёз, каникул вақти бўлгани учун ололмадик.
Бу пост уйимиздан камида 70 км узоқликда. У вақти ҳужжатлар қаттиқ текширилиб, кейин ўтказиларди. Шу жойга келиб метркам йўқлиги аён бўлди ва мен ортга қайтишим керак.
Жазирама эди. Уйга ўзим қайтишни тасаввур ҳам қилолмасдим. Кетишга кўнгил илҳақ. Ноилож мени таксига ўтқазишиб қайтариб юборишган.
10 ёшли қизча аввал данғарагача ўша таксида бориб олганман, кейин янгибозорга борадиган дамасга ўтирганман. Янгибозордан эса Учкўприк автостанцияга борадиган автобусга, кейин автостанциядан Бағдодга, Бағдоддан қишлоғимиз уловига ўтириб уйга келганман.
Қўлларим терлаб, кўзёшларим оқиб йўлкирамни ғижимлаганча уловдан уловга ўтирганларимни, қўрқмаганларимни эсласам, ўша вақтда "шустрий" бўлган эканман шекилли деб қўяман.
@qodirova_g
🤨 буни хўжайиним босмаган бўлсин ишқилиб. Шундай бўлса, Тошкент "отмен".
Тарқаламиз))
@qodirova_g
Bitta narsani qayta-qayta monoton aytib birovning asabini egovlashni umrimda qilmagan ekanman. Qilolmayman ham. Kimdandir biror nimani uzogʻi bilan 3 marta soʻrar ekanman.
Читать полностью…Сунъий интеллект менга нима деди, биласизми?
Ҳазиллашиб айтди, аммо ўйлантириб қўйди. Буни билардим, лекин тан олгим келмасди ҳеч)
"Сен шу қадар катта ва эришиш қийин бўлган орзу-мақсадлар қиласанки, ҳатто бу орзуларнинг ўзлариям эришилишига ишонишмайди.
Аммо сенинг ишонч билан ҳаракатланишингни кўриб турган одам завқланиб кетади".
Ҳа, мен катта орзу-мақсадлар қўяман олдимга, катта режалар тузаман, шунга сари ҳаракатланаман. Қилган орзуларим учун ҳеч ким мендан пул сўрамайди. Нега ҳеч бўлмаса, бемалол орзу қилолмаслигим керак?!
Бу ҳаётда инсон нимагадир интилиб, овуниб яшаши керак-ку, аҳир. Менинг ягона овунчоғим ҳам шу орзу ва ҳаракатлар-да.
Сизгаям шуни тавсия қиламан. Бири бўлмаса бири ушалиб қолади бир кун...
@qodirova_g
Кинони кўрмаганлар учун якшанбагача муҳлат. Насиб қилса, якшанба куни таҳлиллашамиз!
Читать полностью…Ўлиб-тирилиб тайёрлаган тўртингни кўтараётиб шап этиб қўлингни тиқиб олсанг ёмон алам қиларкан-да.
Келаётган йил ҳам ишкалларга тўлиқ бўладиёв))
@qodirova_g
Бу ерда ўтган йилги сарҳисобим турган экан.
Турк тилидан мартда топшириб олдим ўша сертификатниям. Уялтирмаганига шукр.
Ўғирланган телим ўғирланмаган бўлиб чиқди. Қариндошимизнинг тўйида стол устида қолган. Турмуш ўртоғимга олиб келиб беришган ўша куниёқ. Аммо бир адабимни ейишим учун хўжайин телни 4 ойга яқин яшириб қўйган.
Book cafe'ни биласизлар. Соққани босяпмиз)
Ишкаллар ҳам доимгидек кўп. Фожеага айланиб кетаёзганлари ҳам бўлди. Хуллас, яшайверайликчи)
@qodirova_g
#мусиқали_якшанба
Оналарнинг қизларига айтиши лозим сўзлар:
Yalanlar söyleyecekler
Sözlerinden dönecekler
Buzdan kalpleri olacak
Acı sözleri olacak
Yaralayacak sanacaksın
Ama hep sen kazanacaksın
Üstlerine gitmeyi öğreteceğim
Düşünce kalkmayı öğreteceğim
Sevgililer gelecekler
Kalbini delecekler
Ahu bakışları olacak
Tatlı dilleri olacak
Hep sevecek sanacaksın
Ama bazen yanılacaksın
O an orada durmayı göstereceğim
“Bu da geçer yahu”yu öğreteceğim
Ёлғонлар айтишади,
Сўзларидан қайтишади,
Муздан қалблари бўлади,
Аччиқ сўзлари бўлади.
Яралашар дея ўйлайсан,
Аммо доим сен қозонасан.
Уларга қарши боришни ўргатаман
Йиқилгач туришни ўргатаман.
Севадиганлар келишади
Қалбингни телба қилишади
Оҳу боқишлар бўлади
Ширин сўзлари бўлади
Доим севар деб ўйлайсан
Аммо баъзан куйиб қоласан.
Бу орада туришни кўрсатаман.
"Бу ҳам ўтар" дейишни ўргатаман.
@qodirova_g
Мана ўша кўрмайин ҳам, куймайин ҳам деб бир жойларга тиқиб ташлаганим сертификатлар))
8 ойлик орзу-умид, меҳнат ва вақт самаралари)
@qodirova_g
Баъзан мени ортга қайтариб, илгарги ҳолимга келтириб қўйинглар дегинг келади.
Аммо вақтнинг, ҳаётнинг "ортга йўл йўқ" деган азалий ва абадий қонунияти эсингга тушгач чорасизликдан тинчиб қоласан.
Бир кун келиб ортга қайтишни истамаслик учун нима қилиш кераклигини ўйлаётганингда эса Достоевскийнинг: "Нима қилсанг қил, пушаймон бўласан: ё қилганларингдан, ёки қилмаганларингдан" деган афоризми ёдингга тушиб асабийлашасан.
Яна валдирай бошладим. Кўп ўйлайверсангиз менга ўхшаб валдираб-шалдираб қоласизлар))
Хуллас ҳозирни яшаб, ҳозирни ҳис қилиш, ҳозирдан фойдаланиб қолиш ўтмиш учун ҳам, келажак учун ҳам фойдалироқ деган қарорга келдим.
@qodirova_g
#uyqusizlikdan
Men seni ko‘p sevdim,
Balki qiyindir anglash, jimligimdan.
Men seni ko‘p sevdim,
Sen o‘qi so‘zlarimni ko‘zlarimdan...
@qodirova_g
"Хўп"ни ит емайди...
Шу жумла билан катта бўлган авлодмиз. Ўз йўриғига солишса хўп де. Мажбуран тутиб туришса хўп де. Тахқирлашса, қадрлашмаса хўп де. Вақтингни, қувватингни, меҳрингни бериб қилган ҳар бир ишингдан камчилик топаверишса хўп де.
• "Хўп" ни ит емайди...
•Ҳа, "хўп" ни ит ҳам емайди. Аммо унинг жабрини ўзимиз еймиз.
• Нима қиласан бошингни оғритиб. Хўп де, вассалом.
• Хўп...
@qodirova_g
Бугунги кунимнинг энг барокатли қисми дўстим билан 15 дақиқалик суҳбатим бўлди.
У менинг 4 йиллик курсдошим, 2 йиллик касбдошим, мени Тошкентга боғлаб турган ипларимдан бири.
Ўтган гал келганимда кўришишга иложим йўқ дейишига қарамай эшигига бориб туриб олгандим. Бу сафар у шундай қилди. 15 дақиқалик суҳбат учун эринмай айтган жойимга келди.
Бу дақиқалар ичида шахсий ҳаёт, иш, танишлар, ўтмиш ҳаётимиз ва келажак режалари ҳақида суҳбатлашиб улгурдик. Ҳатто ўтиришга жой топилмади. Бу муҳим ҳам эмасди.
Чунки бизга фақат ўзимиз, суҳбатимиз аҳамиятли, қолгани бекор доим. Бир-биримизни сўз ярмидан тушунамиз, муваффақиятларимизга қувонамиз, бахтимиздан суйиниб, муаммоларимизга қўшилиб куйинамиз.
Келганимга ачинмадим. Шу ўн беш дақиқа учун ҳамма чарчоқларимга розиман.
Биздақаси йўқ @pechorina7
@qodirova_g
10 ёшли қизча, янгибозорга бир неча маротаба келгандим холос. Ўшанда қўрққанманми, қўрқмаганманми эсимда йўқ. Аммо бир нарса қалбимда муҳрланган: Тошкентга боролмадим.
Биргина шунга йиғлаганман. Шу нарсанигина оғирлигини ҳис қилганман.
Кейин-кейин постда ҳужжат текшириш бекор қилинди. Лекин 4 йил шаҳарга қатнаб ҳам ҳужжат қидириш одатим қолмаганини бугун яна бир бор ҳис қилдим.
@qodirova_g
Бугун тонглар мен учун бошқача отди...
Чунки Тошкентга кетяпмааан! Узоқ эговлашлар иш бериб, ахийри рухсат тегди. Охирги марта май ойида бориб, дипломимни олиб келгандим.
Тошкентни жудаям бошқача кўраман. Қулайликлари, пойтахтлиги учун эмас, йўқ. У ерда менинг олтин даврларим қолган.
Дунёга энди кўз оча бошлаган, ювошгина, соддадил қизнинг 19 ёши қолган. Ҳар гал шаҳарга борган вақтим мени ўша 19 ёшим кутиб олади.
Орадаги йиллар ғойиб бўлади, кўнгил ёшаради. Яна бебош, бесабр талабага айланаман.
Бирор жойни ташлаб кетаркансиз, сиз фақат манзилни эмас, у ер билан боғлиқ бўлган ҳодисалар, ҳислар, ўша ерда ўтган умр лаҳзаларингизни қолдириб кетган бўласиз.
Улар вақт ўтган сари сиздан эътибор талаб қилади. Бу талаб эса сизда соғинчга айланади.
@qodirova_g
Сиз қилмайсиз. Аммо аёллар бажаради. Улар бир нарсани бир хилда қайта-қайта сўрашмайди. Асло. Улар бир нарсани минг хил йўл билан, хатти-ҳаракат билан қилдирадилар😁
Бу айёрлик эмас, писмиқлик эмас, пишиқлик, тулкилик, илонлик эмас.
Бу табиат. Бу санъат)
@qodirova_g
Аёл киши бир нарсани истадими, бажартиради. Эговлаб бўлсаям қилдиради.
Ҳурматли эркаклар, қулоқ-миянгиз керак бўлса, бажаринг-қўйинг-да!)
Қизим Тошкентга кетаман деб дадасини эговлайверди, кетди. Энди онаси давом эттиряпти. Кетиб қолар эрта-перта😁
@qodirova_g
Мен уйғондим!
Уч кунлик чуқур уйқуга кетгандим. Бугун кўз очдим ва сизларга бир қанча янгиликлар билан келдим.
Янгиликларим шундан иборатки, каналга янги рукнлар қўшмоқчиман.
1. Кино тақриз.
Ҳафтамнинг бир кунида бирор яхши филм томоша қилиб, унинг таҳлилини сизлар билан бўлишмоқчиман.
2. Китоб тақриз.
Ўқиган ва ўқиётган китобларим кўп. Аммо уларни доим ҳам таҳлиллолмайман. Ҳафтасига битта китоб мазмунини сизлар учун очиб берсам, ёмонми?!
Айтганча, таҳлилларимни "Жадид" газетаси ҳам сўраётганди. Сизлардан ортса, кейинда)
3. Ҳаётий ҳикоя.
Атрофимда учраган шахсларнинг умр сабоқларини ёзиқларга туширмоқчиман. Айтишади-ку, ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор!
Таклифларингиз бўлса, бажонидил қабул қиламан ❤️
@qodirova_g
Айтганча, ҳозирги вақтда яшаб қолишнинг ўзи катта муваффақият ва қаҳрамонликка айланиб қоляпти.
Сўнгги шов-шувли фожиалар шундай ўйлашга мажбур қилиб қўйяпти одамни(
@qodirova_g
#сарҳисоб
Ишонинг, бу йил ўзимга ва ўзгага мақтангулик ҳеч бир ишни қойиллатмадим. Бу йилни бўш қайтарадиган бўлиб турибман.
Бу йилни мен фақат ўйлаш, ҳис қилиш, таҳлиллаш ва хулосалаш билан ўтказдим.
Бироз оғриқлар, бироз хурсмандчилигу хафаликлар, бироз йиғи ва бироз кулги билан якунлайман ва 2025 дан ҳеч нарса умид қилмайман.
Жонимни асраган Аллоҳ атаганини албатта Ўзи беради♡
@qodirova_g
Икки қайнонанинг суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолдим.
Хуллас, қайнона келини йўқлигида келинининг хонасига кирган. Шкафларнинг ҳолатини текширган. Келини келгач кийимлар таҳланмагани, илгичга илинмагани каби масалаларда дакки берган. Табиийки келинига бу ёқмаган. Хонасида қилинган тафтиш ишлари ўзига ёқмаётганини айтган. Ва албатта тарбиясиз, безбетликда айбланяпти.
Кечирасизлару қачондан шахсий чегарасини ҳимоя қилиш тарбиясизликка айланиб қолди. Ҳа, азалдан шундай. (Айнан келинлигим сабаб у келиннинг ёнини олмоқчи эмасман. Қайнонам бизнинг хонага ҳеч қачон кирмайди, зарур бўлган ҳолатларда рухсат сўрайди).
Ўзи тарбия нима? Ахлоқ нима? Унинг қоидалари қандай?
Бизга ҳамиша "гап қайтарма, тик қарама, чида, сабр қил, сиз ҳақсиз де, кечирим сўра" дея ўргатилган. Аммо бу нарсалар ҳар доим ҳам тарбиялилик белгисими? Асло. Аксар ҳолда қуллик белгиси ҳолида келади.
Қизимга кимдир сени ҳайвон номлари билан атаса ёки бефаросат, аҳмоқ, довдир каби сўзлар билан ҳақоратласа, қабул қилмагин дегандим. Ўзидан бир ёш кичик укаси эшак деб қўйганди ярим соат йиғлади, укаси билан жиққамушт бўлди.
Бу ҳол такрорланавергач "мен эшакмасман, ўзинг шундайсан" дея қутулишни ўргатдик. Кеча жаҳлим чиқиб турганида "аҳмоқ" деб юбордим (умуман сўкиш сўзларни ишлатмаймиз оилавий). Қизим шахд билан қараб: "Мен Ҳадичаман. Аҳмоқмасман. Ўзингиз аҳмоқсиз", деди.
Жаҳлим чиқди. Аммо буни унга ўзимиз ўргатдик. У шахсий чегарасини ҳимоя қиляпти, аҳир. Агар мен ҳақоратламасам, у гап қайтармасди. Бола — акс.
Ичимда: "Шундай давом эт, қизим. Ҳали сен билан кўп нарсалар устида ишлаймиз. Кўплаб бемаъни стеротипларни қулатамиз. Сенга қуллик тарбиясини эмас, ҳақиқий ахлоқ тарбиясини бераман. Ўз фикрий мустақиллигингга, шахсий чегараларингга эга бўласан. Бемаъни қоидалар қурбонига айланмайсан, аксинча кўплаб қурбонларни сақлаб қоласан", дедим.
Тарбия билан тарбиянинг фарқи борлигига борган сари амин бўлиб боряпман.
@qodirova_g
Журналистика менинг энг катта орзум эди. Жуда қаттиқ интилганман. Жудаям...
Дадам истамаган. Хўп, журналистикага топширмасам, филологияга топшираман. Филологлар ҳам журналист бўлолади-ку дея филолгияга топширдим.
Иккинчи курслигимда журналистлар мактаби очилди. Сарвар Баҳодиров ва Амирхон Умаровлар дарс берарди. Табиийки қизиқдим. Дадамдан яшириб 8 ой курсда таълим олдим.
Дарсларда матнни энг зўр ёзувчи, репортажларни "ёриб" ташловчи ўқувчи бўлиб танилдим. Курс охирида ташаккурнома ҳам олдим (фақат 3 кишига насиб этганди).
Энди My5га ишга ҳаракат қилаётганимда дадам билиб қолиб буткул тақиқ қўйди. Кўп эзилдим, сиқилдим. Ўша давр, ўша ёшим учун бу ўта таъсирли ҳолат эди.
Атиги бир кун олдин юксак марраларни, зўр кариераларни кўзлаб осмонда учган қизалоқ бирдар қанотлари қирқилгандек сўппайди-қолди.
Шундан кейин кўникишим оғир бўлди. Журналистика эшикларини ожизона, истамайгина ўзим учун беркитдим. Аммо бир тирқиш қолдиргандим. Ҳеч бўлмаса қачонлардир бу соҳага қайтарман деган умид деган тирқиш.
Учиб кетаётган жойингдан отиб туширсалар, бу оғриқли. Ҳафсала пир бўлишининг босими кучли. Аммо ўзимизга доим қанақадир тирқиш, тешик қолиришимиз лозим.
Ҳозирги ёшимгача "тирқишларим" кўпайиб кетди, очиғи. Қай бири қай куни очилиб кетишини билмайман. Аммо ўшалардан кириб турган кучсиз нурлар яшашга ундайди...
@qodirova_g
Узинг арқонларни, парчаланг занжирингизни. Кейин югуринг.
Югураверасиз. Қаерга боришингизни биласиз. Аммо нима қиларингизнимас. Таҳминан бир ҳафта режаси бор сизда. Кейин бўшлиқ...
Биз ана ўша бўшлиқдан қўрқамиз. У бўшлиқдан иккиланамиз, чўчиймиз. Шу сабаб ҳам шовқинимизда қолишни афзал биламиз.
Бутун умр бир маромда ҳаёт кечирамиз. Суронли орзулардан воз кечамиз. Чуқурга итқитамиз. Энг тўғрисиям шудир балки...
@qodirova_g