Кимнидир ёқтирасан, кимнидир юрагингга яқин оласан, кимнидир ҳурмат қиласан, ҳатто баъзан фанатига айланасан. Ҳеч кимнинг фикри билан ишим йўқ, ким нима деса десин дейсану айнан ўша инсон сен ҳақингда қандай фикрдалиги сен учун жуда муҳим. Унга ҳурматинг баландлигини сездиргинг, унга меҳрингни билдиргинг келади. Ўзгаларнинг у ҳақдаги салбий фикри сенга ҳақоратдек, ижобий фикри фахрдек туйилади. Сен уни ҳеч қандай манфаатларсиз, мақсадларсиз яхши кўрасан. Хатоларингдан ҳеч кимни олдида хижолат тортмасанг ҳам унинг ёнида уяласан. У ёмонсан деса ўзингни ердек, яхшисан деса кўклардадек ҳис қиласан. У муҳимлар ичида сен учун муҳим инсон. Уни хафа қилсанг, юрагинг чил-чил синади. Ичинг ҳижил тортади.
Меҳринг осмонлар қадар баланд. Унинг маслаҳатлари сен учун тиллолардан қимматли. Даккилари келажак йўлингни ёритадиган чироқдек. Ҳеч ким олдида унинг олдидагидек тикон устида турмайсан. Баъзан ҳеч кимнинг олдида унинг олдидагидек ҳотиржам бўлмайсан. Дунёда битта даҳо бўлса сен учун ўша. У нима тўғри деса, сен учун тўғри. Мен ҳаётимда шундай инсон борлигидан мамнунман.
Кимнинг шундай инсони бор?
@qodirova_g
Пушаймондан ортиқ кучли душман, тавбадан ортиқ кучли малҳам бўлмас экан дунёда. Аллоҳим, бандаларингнинг билиб билмай, ўйлаб-ўйламай қилган хатоларини кечир. Барчасига тавба...
Читать полностью…Yozishdan avval bu jumlaga amal qilish qanchalar oĝir ekanligini òylab kòrmagan ekanman. Bir necha yildan beri òzimni hotirjam kòrsatib nimalarga erishdim. Hech narsaga...
Ammo hech narsa yòqotmadim ham...
@qodirova_g
Ҳаммасидан чарчаганингда, одамлардан зерикиб кўнглинг қолганда, хизмат доирасидан четга чиқишни истаганингда, ёки шунчаки дам олмоқчи бўлганингда қўлингдан тутиб, кўнглингни ёриштироладиган жойга етакловчи азиз инсонинг, ҳеч ким билан бўлишишга мажбур бўлмаган ва фақат сеники ҳисобланган ҳаётинг мазмуни борлиги қандай ёқимли...
Читать полностью…https://telegra.ph/YOl%D2%93izimdan-ajrilgach-kasbimga-%D1%9Ezgacha-yondasha-boshladim-04-21
Читать полностью…https://telegra.ph/YOl%D2%93izimdan-ajrilgach-kasbimga-%D1%9Ezgacha-yondasha-boshladim-04-21
Читать полностью…Баъзан шундай аҳмоқона муаммоларга дуч келасанки, бу вазиятда на кулишни, на йиғлашни, на ўйлашни, на ўйламасликни билмай қоласан. Бу муаммо ўйлашингга арзиш-арзимаслигини ҳам фарқлолмайсан. Шунчаки қўл силтаб, "борее" дейсан. Аммо у кетмайди-да...
Читать полностью…O`zing uchun o`l yetim dunyo,
Sabr kuydi, holva pishmadi.
Hayot boshga solmas ne savdo,
Eh, kimlarga ishim tushmadi!
@qodirova_g
- 2020 йил эришганларингиз?
- Эр)
Чиндан ҳам ўйлаб қарасам, бу йил эришган арзирлигим эр, қилган фойдали ишим эрга тегиш бўлибди))
@qodirova_g
Эрим билан бир кино кўрдик. Американики. Кинода осмондан қаттиқ жисм тушиб, бутун дунёни йўқ қилиб юбориши айтилади. Фақат танланганлар оиласи билан хавфсиз ҳудудга кўчириладиган бўлади ва уларга код юборилади. Кино қаҳрамони ҳам танланганлардан. Боласи ва хотинини олиб айтилган жойга борди ва оломон ичидан биргина кодни сканер қилиш орқали самолёт майдонига ўтиб олишди.
Ўзимизча прикол қилдик. Агар шу ҳолат бизда бўлганда борми). 1. Танланганлар нимага қараб танланишган бўларди деган саволга жавобни биламиз)). 2. Биргина код орқали ўтишолмайди бизда. Паспорт, обектика, маҳалладан маълумотнома, иш, ўқиш жойидан ҳужжат итакдали-итакдалилар.
Ўтиб олишгач боласининг муҳим дориси машинада қолиб кетганини билган ота ортга қайтиб олиб келмоқчи бўлди. Ҳолатини тушунтиргач қўриқчилар индамай чиқаришворди. Қайтишда яна кодни кўриб ўтказворишди. Бизда бўлганда киргандан сўнг чиқилмайди, чиққанлар киритилмайди деган ултиматум қўйилган бўларди.
Ўртада она-бола дадаларини йўқотиб қўйди. Боланинг дориси тугаб аҳволи оғирлашиб қолгач докторлар ҳеч қандай рўйхат, карта, бошқа бало баттарлар сўрамасдан заҳирадаги бор дорини пулламасдан болага беришди. Она-болани манзилга етказиб қўйиш учун алоҳида транспорт ҳам қилиб беришди. Кўриб ғалати бўлиб кетдим. Ҳамма нарса инсон учун. Ҳамма хизматлар одамларнинг қулайлиги учун мўлжалланган. Ҳамма сервислар ҳеч қандай буюруқбозлик, қоғозбозлик, манманликларсиз инсонларга хизмат кўрсатади. Биринчи ўринга одамлар манфаати қўйилади. Табақаланмайди. У бой, бу камбағал, бу гадой, бу ўртаҳол дейилмайди. Давлат инсон учун ҳаракатда. Бизда инсонлар давлат учун хизмат қилади.
Ёшлигимда Ватан ҳақида иншо ёзсам, "ҳар бир инсон мен ватандан нима олдим деб эмас, мен ватанга нима бердим деб яшаши керак" деб тугатардим сўзларимни. Эсласам кулгим келади. Ёш бўлганманда деб қўяман. Яна шу гапларни ёзиб қўйиб ғурурланиб қўйганимничи))
PS: kino nomi "Grelandiya"
@qodirova_g
Мурожаатномадан:
"Олий ўқув юртларига киришда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҚИЗлари учун грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади".
2021 йилда 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 млрд сўм ажратилади. Болаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиб, бюджетдан 100 млрд ажратилади ва йил давомида бу маблағ миқдори ошириб борилади. 2021 йилда 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 млрд сўм ажратилади. Болаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиб, бюджетдан 100 млрд ажратилади ва йил давомида бу маблағ миқдори ошириб борилади.
"Эл-юрт умиди" жамғармасидан хориж университетларига юбориладиган ёшлар сони 5 бараварга оширилади. Бунда бакалаврлар ҳам энди грант ютиши мумкин.
15 ёшгача бўлган болалар ва аёлларга йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар келгуси йилдан бепул тарқатилади.
@qodirova_g
Бир кам дунё дейдилар. Бири кам аслида дунё эмас инсоннинг ўзи. Унга доимо нимадир кам. Нимадир ёмонлик, нимадир дилозорлик қилгиси келиб туради. Доимо масаланинг тўғри томонини эмас, нотўғри тарафини тушунишга уринади ва ҳар доим бахтсизлигидан нолийди.
Биз қизиқ мавжудодмиз. Тилимизда тинмай Оллоҳни зикрини қиламиз, куну тун унга саждада бўламиз, оятларини ёдлашга уринамиз, аммо... Аммо Унинг энг оддий ва қатъий талаблари: дилозор бўлмаслик, ғийбат қилмаслик, зулм кўрсатмаслик, кибрланмаслик, устунликка уринмаслик кабиларни бажаришга иродамиз ожизлик қилади.
Бир кўнгилга озор бериш Каъбани вайрон қилишга тенглиги айтилган. Биз эса ҳар куни нечталаб, неча марталаб кўнгилларни вайрон қиламиз. Энг ачинарлиси бунга ўзимизни ҳақли деб биламиз. Ўйлаб-ўйламай, баъзан атайлаб дилозорликларни ортиғи билан "планини" бажарамиз. Ҳақмизми ноҳақ ишимиз йўқ. Чунки "бунга ҳақлимиз".
Бир кам дунё эмас, одамзот. Одамзотни ҳеч қачон бутун қилиб бўлмайди. Бунга уринган эса аҳмоқ.
@qodirova_g
Бизда ишларнинг кўпи "босди-босди" қилиб юборилишига яна бир исбот: Метрополитен Юнусобод йўли қурилишида ҳалок бўлган олти инсон учун, номига бўлса-да ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Масъулиятсиз масъуллар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатишни сўраб мурожаат қилишган ва албатта "амрлари" вожиб бўлган. Бу кетишда ҳақиқат, адолат, буюк келажак, баркамол авлод сўзлари фақатгина том-том китобларда қолиб кетади. Аллақачон шу сўзлар "катталар" томонидан айтилганда энсалар қота бошлади. Бу "илоҳий" сўзларга қишлоқ аҳолиси "газ ҳам, свет ҳам келади" деган ваъдаларга қарагандай қарала бошланди.
Читать полностью…Allohim, òzing har narsani bilguvchisan, qancha xatolarni kechirguvchisan. Hotirjam paytlarimiz seni yoddan chiqarib, kòziga yosh olganda, hayotda pand yeganda seni eslaganimiz uchun bizni kechir. Taqvoyingdan uzoqlashganimiz, ibodatdan yiroqlashganimiz uchun kechir. Noshukrchiligimiz, boriga qanoatsizligimiz uchun kechir. Bu dunyodagi eng kichik zarragacha sening irodang, sening inon-ixtiyoring ekanini unutganimiz uchun kechir. Sen tavba qilguvchilarni va qayta sening chiziĝingdan chiqmaguvchilarni sevasan. Seviklilaringdan bòlishimga òzing yordam ber. Òzing madadkor bòl...
@qodirova_g
Бир куни даламизга 2-3 та ишчи аёллардан олиб келиб ишлатдик. Аёллардан бири Озодбек Назарбековни яхши кўришини айтиб қолди. Мен нарироқда, турмуш ўртоғим уларга яқинроқда ишлаётгандик. Ҳалиги аёл эримга сизчи, ака деб қолди. Хўжайиним ярим ҳазил, ярим чин қилиб "мен хотинимни яхши кўраман" деди. Шунда аёл кўзларини катта-катта очиб: "ия, хотинингиздан қўрқаркансизда" деди. Ҳайрон бўлиб қарадим. Тушдан кейин аста бориб бояги аёл билан гаплаша бошладим. Тахмин қилганимдек, эрига кўнгилсиз, эри ҳам шундай. Турмуш ўртоғи тайинли ишламайди, кўп ичади, икки боласи бор. Аёл ҳар куни мардикорга чиқади. Топган пулни боғча пулига зўрға ортади. Кун ора калтакланади.
Бунақа аёллар атрофимда жуда кўп. Хотинингиздан қўрқаркансизда дейиши ҳам бекоргамас. Улар муҳаббат, меҳр, илтифот туйғуларини унутворишган. Ҳар кунги уриш-жанжал, ҳақорат, сўкишлар орасида бир-бирига илтифот кўрсатиш, ширин сўз айтиш, меҳри нигоҳлари, меҳрибонлигу ҳурмат қилиш фазилатлари бегоналашган. Бунақа чиройли xати-ҳаракатларни эридан кўрмаган. Шунинг учун ҳам бошқа қайсидир эркакнинг ўз аёлига кўрсатаётган мурувватини қўрққанидан қиляпти деб ўйлаяпти.
Аёл кишининг таровати, гўзаллиги, кўзларидан ўти эркак муҳаббатига, меҳрига боғлиқ. Эркакларимиз кунига бир мартагина аёлини аста қучиб, севишини билдириб қўйса тамом... Ўша куни уйда байрам. Кайфиятлар ҳам аъло.
Ҳурматли эркаклар, аёлингизга кўп эмас, кам эмас етарлича меҳр кўрсатишни канда қилмасангиз ҳаёт гўзал бўлаверади. Тан олиш керак уйнинг файзи аёл билан. "Бошга чиқволади, эркалаб кетади" деган баҳоналарни топманг. Меъёрни ушласангиз ҳаммаси яхши бўлади.
Мен аёлнинг кўзларига қарадим...
@qodirova_g
#бахтлимисан
“Сен учун бахт нима?” “Бахтлимисан?” бирдан берилган бу икки саволдан гангиб қолдим. Иккинчи саволга жавоб беришим учун биринчи саволнинг жавобини топишим керак. Бахт нима? У давомийми? Катта ёки кичик? Бахт бу – нисбий нарса. Бахт давомий эмас. У бир кун ёки бир соат сиз билан бўлади ва кундалик одатларингизга астагина сингиб кетади. Сиз бахт деб ўйлаган орзунгизга эришганлигингизни эшитиб ўша дақиқалардагина ўзингизни бахтли ҳис қиласиз ва аста-секин кўникиб борасиз. У кетма-кет келиши мумкин аммо узоқ давом этмайди. У катта ҳам, кичик ҳам бўлиши мумкин. Эрта тонгда уйғондингиз, қўшнингизникида аза, демак, бугун сиз таниган кимдир кўзларини очмади. Ўрнида сиз бўлишингиз ҳам мумкин эди. Очилган кўзларингиз бахт эмасми? Кимдир кислород баллони орқали қийналиб нафас оляпти. Сиз эса бамайлихотир бир текисда ҳаводан баҳраманд бўляпсиз. Ўпкангиз тўла ҳавони ўзингиз олиб-чиқараётганингиз бахт. Гадойга пул берганмисиз? Муҳтожга ёрдамчи? Қўйингки, қари одам юкини кўтаришиб қўйганмисиз? Ўшанда кўнглингиз ёришганми? Ана ўша кичик бахт. Фарзандингиз, жиянчангиз ёки қўшни болача югуриб келиб, жажжи қўллари билан сизни қучганда юзингиз ёришганми? Ўша бахт. Сизга топширилган ишни муваффақиятли якунлаб, ўзингиздан мамнунлик ҳис қилдингизми? Айни мана шу бахт. Телефонингизга эрта тонгда “Ҳайрли тонг, уйқичи”, “Сени севаман”, “Менга кераксан” каби хабарлар келяптими сиз бахтлисиз. Ишонаверинг, сиз истаган, излаган, севган инсонингиз билан бир пайтда бир хил манзарани кўриб турганингиз ҳам, бир хил таъмдан баҳрамандлигингиз ҳам, бир хил овозларни эшитаётганингиз ҳам, бир хил ҳисни ҳис қилаётганингиз ҳам бахт. Аслида бундай одам ёнингиздалиги, йўқ умуман, унинг борлигининг ўзи улкан бахт. Бошингизда ғам-ташвишлар тўлиб ётган, муаммоларингиз қалашиб турган бўлса-да, арзимас ҳолатлар, кичик хурсандчиликлар, меҳр тўла нигоҳлар ҳам кўнглингизни тоғдек кўтариши, эртанги кунга умид уйғотиши, дунё андуҳлари ўткинчилигини англатиши мумкин. Инсон бахтли бўламан деб эмас, бахтли қиламан деб яшасагина ўзи истагандек, ундан ҳам ортиқ ҳаёт кечиради. Ҳеч қачон беришдан олдин олишни, бажаришдан олдин эришишни, ҳаракатдан олдин натижани кутиб яшамайлик. Сиз инсонларга бахт улашинг, бахтли қилинг шунда бахт остонангиздан нари кетмайди. Истасангиз ҳар куни, истаган дақиқангизда бахтли бўлишингиз мумкин. Истасангиз бас. Бахт, бахт, бахт. Биринчи саволнинг жавобини юқоридагидек биламан. Энди иккинчи саволга жавоб бераман: Эртага нима бўлишини билмайман. Аммо айни дамда бахтлиман...
@qodirova_g
#қадр
Кўп айтишади: касал келин, касал хотин, умуман касал аёл ҳеч кимга керак эмас. Ўзинг учун ўзингни эҳтиёт қил деб. Аммо ўн йиллардан буён касал, ногирон ёки жинни эрининг парваришини қилиб келаётган аёлларни биламан. Шу масалада ҳам тақдирнинг аёлларга нисбатан адолатсизлигига иқрорман.
Ўзингизнинг бахтингизга ўзингиз соғ, жонингиз темир бўлсин, азиз аёллар!
@qodirova_g
Бизда танлаш имконияти ҳар доим бор. Ҳатто танламасликка қарор қилишнинг ўзи ҳам бир танловдир!
Читать полностью…Odamlar suiqasd qilishayotgan ekan...demak, o'limdan ham daxshatli nimadir bor. Shu sababdan suiqasd haqida o'qiganimda, ich-ichimdan larzaga keladiganim: deraza reshatkasidan osilib turgan, muzlagan tana emas, aynan o'z joniga qasd qilishga qaror qilganda uning qalbida o'tgan kechmishlaridir.
"Simona de Bouvar"
Қилмасангиз сиз учун яхши бўлмаслигини била туриб, барибир қилмаган ишингиз борми? Албатта топилади. Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша феъл-атвори, характери бўлади. Бу характерга одамнинг ўзи қарши бориши турлича аталади. Баъзан кўзбўямачилик, баъзан вазиятга қараб иш кўриш, баъзан сохталик ва ҳоказо. Баъзан эса ана шу характерига қарши боролмаслик-чи? Бирор вазифа ёки шунчаки амални бажаришингиз, кимдир билан қанақадир шаклдаги муносабатда бўлишингиз керак (баъзан шарт), аммо бажармадингиз. Сабаб ёки баҳона қилиб ҳеч нарса кўрсатолмайсиз, кўрсатишни истамайсиз ҳам. Бундай кечинма ҳар бир инсонда кузатилса керак. Биласизми одамларни кўпроқ нима қийнайди? Нима асаб толаларини битта-битта узади? Бу – қабул қила олмаслик. Одамларнинг ўзи жорий қилган ва ўзларининг жазосига ишлайдиган айрим кераксиз ва аҳамиятсиз қонун-қоидалари.
Масалан, менинг характеримда бирор камчилик, камчилик демайлик, ўзгачалик борми, одамлар мени шундоқ қабул қилишларини истайман. Шуни истаяпманми, демак, мен шу билан бирга бошқа одамдаги ўзгачалик ёки қайсарликни шундоқлигича қабул қила олиш мажбуриятини ҳам оляпман. Айнан мана шу бўғинда муаммо келиб чиқади. Шахслар “мен шунақаман, борим шу” дейишади-ю, аммо “у шунақа, бори шу” дея олмайди. Сўнг аввало, ўзини, кейин бошқаларни қийнай бошлайди. Натижада, бутун жамият эгоистлашиб кетади.
Раҳбарлар ходимларининг етти букилиб туришларини, эрлар хотинлари итоаткор бўлишларини, қайноналар келинлари ҳисоб беришларини, ота-оналар болалари гарчи ўттиздан ошаётган бўлса-да, уларнинг фикрича иш қилишларини исташади. Умуман, одамзот ҳукмрон бўлишни, ҳукм чиқаришни ёқтиради. Нимадир у истагандек бўлмаяптими асабийлашишни бошлайди. Зулм йўлига ўтади. Аввало ўзига , сўнг бошқаларга зулм қилаётганини англамайди. Бу ҳаммаси бор-бўйича қабул қила олмаслик ва тушунишни истамасликдан.
Ҳаётда аслида ким ютади, биласизми? Аслида, ўзини ўзлигича қабул қилдиролган ва бир пайтда бошқаларни ҳам тушуна олган инсон ютади. У ҳар доим тинчлик тарафдори ва ўзи учун ўша тинчликни таъминлаб қўёлган шахсдир. У бошқаларга ўзини тушунтиришга уринмайди, бошқаларни ҳам тушунмай қийналмайди. Ёмон вазиятдан позитивлик тополмадими, демак, негативликни ҳам керагидан ортиқ қабул қилмайди. Ички сокинлигини бузишни истамайди. Шунчаки ҳаммасини вазият ҳукмига, вақт ҳукмига қўйиб беради.
Тузатиб бўлмасдек хатони қилиб қўйган вақтингизни эсланг ёки жудаям тушкунлик, оғир жудоликларга дуч келганингизни. Ўша пайт сиз учун дунё тугагандек бўлган, кейинги ҳаётингизни ўйлашга қўрққансиз. Аммо вақт ўтди, ҳамон яшаяпсиз, нафас оляпсиз. Кунлар, ойлар, йиллар бу хато изини борган сари ўчириб ўтяпти. Бундан кейинги хатолар ҳам, қалтис вазиятлар ҳам ўтади. Ўша чоғда вазиятни сиз қандай қабул қилишингиз ва ўзингизни қандай тутишингиз муҳим роль ўйнайди. Беҳудага куйиниб, ҳовлиқиб, асабийлашиб соғлиғингизни йўқотмасангиз ютуқ сизники. Ҳайрли кун, азизлар!
@qodirova_g
Шу пайтгача энг ёмони одамнинг ўзини ўзи айблаши деб билардим. Бугун бу фикримни ўзгартирдим. Энг ёмони ўзингнимас ўзганинг хатоси сабаб қийналишингнинг алами экан.
Оддий мисол: бугун автобусда кимларнингдир нотўғри хатти-ҳаракати сабаб ўз манзилимдан бир бекат наригача кетиб қолишга ва ортга пиёда қайтиб келишга мажбур бўлдим. Кўпинча автобусда ухлаб қолиб бир эмас уч-тўрт бекат нарига ўтиб кетсам-да бунчалик алам қилмасди. Сабаби, ўз хатойим боис бўларди бу иш. Бугун эса ёмон алам қилди. Туфлаган туфугинг ерга тушмасдан музлаб қолаётган совуқ ҳавода уйга етгунимгача ўша айбдорларни нималар деб сўкканимни ўзим биламан.
Кейин ўйлаб қолдим: мен-ку битта бекат нарига пиёда юришга кимларнидир деб мажбур бўлганимга шунча асабийлашяпман. Аслида дунёда кимларнингдир айби билан умри сарсон бўлганлар, яхши кўрган шахс ёки нарсасидан вос кечишга, айрилишга мажбурлар, оиласи бузилганлар, ҳаёти барбодлар, бадномлар, ёш умри хазонлар, суюклисидан айролар, кўчада қолганлар нечта?
Кимланингдир бемаъни қарори сабаб ўзи истагандек яшолмаётганлар, ўзи хоҳлаган машғулот билан шуғулланолмаётганлар, ўзи хоҳлаган инсони билан яшолмаётганлар қанча? У бечораларни бу аламлар кўп қийнаса керак. Манави ўқишда ўқимоқчийдим дадам кўнмаган-да, манави қизни олмоқчийдим онам қўймаган-да, манави жойда ишламоқчийдим қайнонам қарши-да, манави жойга бормоқчийдим эрим рухсат бермаяпти-да…
Кимларнингдир ҳаётини кимлардир яшолмаганидек кимларнингдир хоҳиш-истагини кимлардир ҳал қилолмайди. Қилишга ҳаққи йўқ. Аммо ҳозирда ота-оналар боласини мулк деб ҳисоблайди. Ўзлари истаган ўқишга топширтиришади, ўзлари истаган қизга уйлантиришади, эрга беришади.
Тўғри, ота-она 16-17 ёш қиз-ўғлига тўғри йўлни кўрсатиши, маслаҳат бериши, қўлидан келса фикрини ўзгартиролиши керак, аммо асло ҳукм ўқимасликлари лозим. Узил-кесил фарзанди номидан қарор чиқаришдан олдин боласининг фикри билан қизиқиб кўриши, сўнгги қарорни қабул қилиш имкониятини боласига бериши шарт. Токи эртага фарзанд хато қилган тақдирда ҳам ота-она сабаб эмас, ўзининг нотўғри танлови туфайли жабр кўрсин. Бугун кўп одамларни учратамиз ўттиз ёшдан ўтган бўлса-да мустақил эмас.
Мен ёшлигимдан ўзимга боғлиқ каттаю кичик қарорларни ўзим қабул қилиб ўрганганман. Ота-онам ўз маслаҳатларини беришиб бўлгач ҳар доим таъкидлашган: яна ўзинг биласан. Қандай қарорга келишингдан қатъий назар сени қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг учун ҳам бирор танлов қилишдан қўрқувга тушмайман. Сабаби шу пайтгача танловим нотўғри бўлган тақдирда ҳам ҳеч ким менга таъна тошини отмаган. Ана айтгандим-ку, буни қилганингда шундай бўлмасди деган гаплар айтилмаган.
Оллоҳга шукр шу пайтгача мана бу ўқишга топширмаган эканман, анави ишни қилмабман, унисинимас бунисини танламабман, ҳалиги йигитга тегмабман деган афсуслар бўлмаган менда. Турмуш ўртоқ танлаш масаласи ҳаётимдаги энг қийин танлов бўлган. Шундай муҳим танлов чоғида ҳам ота-онамдан ҳеч қандай босим ҳис қилмаганман.
Яқинда ота-онам ҳам ўзлари учун жудаям жиддий қарорни қабул қилишди. Одатларимизга кўра бундай вазиятда фарзандлар аралашади. Аммо мен аралашмадим. Сўнгги ҳукмни ўзларига қўйиб бердим. Мени ўзлари шундай тарбиялашган.
Ҳозирда турмуш ўртоғим ҳам кўплаб танлов ва қарорларимга фикр билдирадию лекин зўрламайди. Хато қилсам овутадию таъна қилмайди. Чунки у ҳам мустақил шахс. Кимдир унга босим ўтказишини, мажбуран қарор қабул қилдиришини, ҳаётига биров, ҳатто яқинлари ҳам аралашишини истамайдиган индивидуал шахс.
Аввало ҳар бир инсон кимнингдир ҳаётига аралашишдан, кимнингдир жабр кўришига сабабчи бўлиб қолишдан асраниши керак. Бу ҳушёрликни талаб этади. Ва шу ўринда ўз ҳаётига кимлардир таъсир ўтказишига, қарорларига эга чиқишига, бир сўз билан айтганда, ўзининг бошқарилишига йўл қўймаслиги керак.
@qodirova_g
Барча президентлар халқ билан эканини тинмай таъкидлайди ва халқ ичида бемалол юришади. Президент келадиган жой атрофини 20 километргача "оддий жонзот"лардан тозалаш сиёсати фақат бизда бўлса керак. Яна билмадим))
@qodirova_g
Мен учун энг қувонарлиси ҚИЗлар учун грантларнинг икки баробарга кўпайтирилиши. Ҳозир ҳамма деёлмайману кўпчилик оилаларда нима қилиб бўлсаям, суперконтрактга илинсаям ўғил болаларни ўқитишяпти. Қизлар контракт бўлиб қолса, эээ нима қилади ўқиб, бировнинг ҳасми бўлса, ўқиб менга бир фойдаси тегармиди. Эриникига ташийдида ташиса қибилидаги гаплар айтилади ёки биринчи курсни битирмай эрга берворилади. Қиз бечора эплагани эплайди ҳам оилани, ҳам ўқишни. Эплолмагани ташлаб қутулади. Эплаганиям уч йил контракт пули тўланаётгани миннат тошлари остида эзилиб ўқийди. Эртага ишлаган пулига ўзи учун бирор нарса олгиси борлиги айтилса, тезда контракт пулини ким тўлаб ўқитгани эслатиб қўйилади.
Грантга ўқиса миннат тошлари ҳам енгил бўлади, ҳам қизларга ҳечқурса, учинчи курс тугагунгача ота-она уйида эмин-эркин ўқиб олиш имкони берилади.
@qodirova_g
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
@qodirova_g
“Кимдир илк қадамни қўймоғи керак. Қуруқ саволлар, гумонлар, хавотирлардан қутулиб бошламоғи керак дунёга кўз очишни, ўқишни ўзбекнинг оналари ҳам! Кимдир, аёл ё бокира бир қиз, Ватан учун ўлмоғи керак-ку туғишдан ортиб! Мен она бўлмоқдан кўра, шу миллат учун юксак ўқимоқни афзал кўрдим! Ё хато қилдимми, ота? Фақат қулфарзанд туғмоқ шарафми бу қопқондаги юртда? Оналар шундоқ ҳам кўп-ку, ичлари тўла бола! Мен улар туққан болаларни тўпламоқчи эдим илмга, маърифатга, аммо қаршимда турибди бир ўқ ва бахтиқаро ота!”
Жавлон Жовлиев "Қўрқма"
@qodirova_g
Дарсга кирсам, ҳар сафар кўриб ҳавасим келадиган бир-биридан чиройли 4 та қиз бугун рўмолсиз, сочлари турмакланган ҳолда ўтирибди. Синф раҳбаридан суриштирсам, бугундан бошлаб уларга ҳижобини ечтиришибди. Ҳа майли дедим. Чунки бизни жамиятда ҳижоб ечтириш "мода" бўлган. Ўқишда курсдошларимни ҳам чекка хонага олиб кирилиб аввал яхшилаб пўстаги қоқилар, кейин эса рўмоли орқадан ўратилиб чиқариб юборилар ёки умуман дарсга қўйилмас эди.
Аммо менинг ғазабимни қўзғатган нарса бошқа воқеа бўлди. Ҳижобни еч дайилган пайт бир ўқувчи норозилигини қовоқ уюш билан ифодалаб қўйибди. Мажлисда директор ҳаммага шу қизчани гапириб, ўзига нисбатан уйилган қовоқларни ҳазм қилолмаганини айтган. Қизчани маънавиятсизга чиқарган. Сўнг синф раҳбари қизчага тушунтириш иши олиб борган. Катталарга, айниқса, директорга(!) унақа ҳурматсизлик қилиши яхшимаслиги, улар нима деса маъқуллаб шуни бажариши кераклиги айтилган.
Падарига лаънат бунақа тарбияни. Мана нега бизда маънавият ўз маъносини йўқотиб, масхаромуз, ёқимсиз маъно касб этади ҳозирда. Мана нега биз қўй қилиб тарбияланамиз. Бизни жамият одамлари ўзи қўйларча қул қилиб тарбияланган ва болаларини ҳам шундай тарбия қилинади. Озгина этироз бўй кўрсатса кўплашиб чопишади. Бизда ёшлар эркин фикр билдириш ҳуқуқидан маҳрумларча ўсади. Шунинг учун ҳам катта давраларда юрак ютиб қўл кўтариб фикр билдиролмайди. Ота-она, устоз во ҳоказоларнинг фикри муҳим, улар хато гапирсаям бажарилиши шарт. Уларнинг хатосини тўғирлаш эса ҳурматсизликка йўйилади.
Нима қилибди ўша қизча қовоқ уйган бўлса. Аслида ечмайман деб баралла айтишга ҳам ҳаққи бор эди. Ўқитувчи директорга, директор, тепадагиларга, тепадагилар унданам юқорига қул ва улар қул авлодни тарбиялашдан фахр туядилар. Минг лаънат бунақа тартиб-қоидаларга, минг лаънат бунақа тарбияга.
Қачон бизнинг ёшлар ҳам ўз фикрини эркин билдиролади. Қачон буни эмас, манавини кияман, бундамас бунда ўқийман, бу эмас шу касб эгаси бўламан, мен буни хоҳламайман, мен буни оқламайман, мен буни қилмайман, шуни маъқуллайман деб айтолади ва бу учун қораланмайди. Тарбиясизга чиқмайди. Қачон мустақил яшай олади. Қачон ота-она кишанларидан қутулишга ўзида куч тополади. Бизнинг жамият, аввало ота-она болани ўз таъқиқлари билан иродасиз, кучсиз, ярадор қушга айлантириб қўяди.
Эртага фарзандли бўлсам, фарзандимга танлаш, гапириш, энг аввал, мустақил фикрлашга имкон бераман. Мустақиллигини синдириб, ожизлантирмоқчи бўлаётган ўқитувчилари, қўйингки бутун ириган жамиятга қарши биргаликда курашаман. Қўрқоқ фарзанд тарбияламайман!
Фарзандим хатойимни айтса, эртага фарзандингдан қайтсин, розимасман деб қўрқитмайман. Шунга уйланасан, шунга эрга тегасан деб ултиматум қўймайман. Ҳаётига, фикрига, ғояларига, пулига эгалик қилишга уринмайман. Шу билан биргаликда муаммоларига ҳам аралашмайман. Ана айтгандимку демайман. Уларга умид боғлаб, ўзимни ҳам уларни ҳам қийнамайман. Менинг вазифам фарзандларимни мустақил ҳаётга тайёрлаш, жамиятда ўрнига эга бўла оладиган шахсга айлантириш ва албатта, пайти келганда учирма қила олиш эканини ёддан чиқармайман.
@qodirova_g
Яхшиликка ишон. Сени манфаатсиз севадиган, манфаатсиз ёнингда бўладиган, руҳан қўлловчи ва истакларингни бажаришга интилувчи, манфаатсиз қайғурувчи яхшилар доим топилади.
@qodirova_g