Эй фозила аёл!
- Қайсар бўлма
- Эрингни бошқалар билан солиштирма
- Доимо зийнат билан безаниб ол
- Асосий эътиборинг эрингга бўлсин
- Тортишишни йиғиштир
- Эрингни гўзал тарзда кутиб ол
- Эрингнинг оиласини ҳурмат қил. Шунда улар сен билан бирга бўлишади. Йўқса, улар сенинг қаршингга чиқишади ва кунлар ўтиб эрингни қўлдан берасан.
Ишларнинг оқибати ҳақида чуқур ўйла. Эрингни ва унинг оила аъзоларини эҳтиром қил. Натижада, шубҳасиз, фойда кўрасан.
@qodirova_g
Буларни менга ҳаёт ўргатди
Кенглик ва хотиржамликни ўргандим. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса муҳим эмас.
Ҳеч ким сир сақламаслигини ўргандим. Чунки ниманидир эшитган инсон бу ҳақда кимгадир айтишни истаркан.
Жавобини билмаган ва амин бўлмаган масалаларда “билмайман” дейишнинг ниҳоятда фойдали эканлигини ўргандим.
Оғзим юмилганида хатоларим кўпаймаслигини ўргандим.
Атрофдаги инсонларнинг менга фақат ўз изнимга кўра муомала қилишларини ўргандим.
Қизиққонлик ва хасад бахтиёрликнинг душмани эканини, бахтли бўлиш учун атрофдагиларга ишониш охири кўринмас синиқликка гирифтор қилишини ўргандим.
Одам ўзидан кўра омадсиз кишини кўрганда омадидан, бахтсиз инсонларни кўрганда бахтиёрлигидан гапирмаслигини ўргандим.
“Мен қандай қилиб бу хатоликка йўл қўйдим” дейиш ўрнига энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими, улардан сабоқ олишни ўргандим.
Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим – нима муҳимлигини англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.
Мени танқид, таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тотишув ҳеч қачон тугамайди.
Қанчалик ҳаракат қилмай айримлар ўзини бахтсиз ҳиc қилиши учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди ҳеч кимни бахтли қилишга уринмайман.
Ҳаётни керагидан ортиқ жиддий қабул қилмасликни ўргандим.
"Иймон ва ҳузун" китобидан.
@qodirova_g
Аёл-Қизларимизга Маслаҳатлар
(Сарказмдан (киноя) бехабарлар ўқиши тақиқланади)
Хўш, қизларжон, йиғиштирамиз пеминизим, швеминизмни. Эркак ЭРКАКдир, унинг айтгани айтган, дегани деган. Точка. Уйда ўтир деса ўтирасиз. Чиқ деса чиқасиз. Нима қилибди ота-онангизни соғинсангиз? Эр топдиз, кўчада қолмадиз, боқиб ўтирибдику. Қанчаси юрибди ана эрга зор бўлиб. Шукр қилиб ўтирингда. Қадрига етинг!!!
Сизнинг вазифангиз уй тозалаш, кир ювиш, овқат қилиш, бола туғиб, қараш, эрга хизмат қилиш (бу ҳақида алоҳида гаплашамиз), эрнинг ота-онаси, ука-сингилларига хизмат қилиш. Эр рухсат берсагина ўқийсиз, бирор ўзингиз учун машғулот бн шуғулланасиз. Эр рози-Ҳудо рози унутманг!
Эр тергаса, урушса оғзингизга сув тўлдиргандай жим туринг. Ўзингиз тергашни ҳаёлингизга келтира кўрманг. Эр ҳисоб бермайди, унутманг. У қаввом. Ақллилигизни эрга қилманг. Сиздан ақл олишга уйланмаган. Уй доим тоза, овқат тайёр, болалар йиғламаган, ўзингиз соғлом ва бахтли кўрининг!
Уй иши чарчатди? Бола инжиқлик қилди? Қайнана недовольный? Қанақа ландовур хотинсиз? Эр келганда чистый, ухоженный, благоухающий ва сияющий бўлишиз шарт! Ким айтди салонга боринг деб, жинниромис? Қиммат косметика? Духига пул? Ёмон чиқимлисизда. Оз имконият бн кўпга эришишши ўрганинг!
Энди, эриз учун энг зўр кухарка ва проститука бўлинг. Кружевной бельё там, макияж. Ётоқда ҳам тўйдириб ташанг. Биламан, унақа тарбияланмагансиз, ҳеч ким ўргатмаган. Йўқ, порно кўрманг, гуноҳ. Энди фаросатиззи ишлатингде, буниям ўргатаманми? Ну эриз бошқага уйланса, ўзиз айбдорсиз. Қарамагансиз ўзизга. Сиздан топмаганини бошқадан қидирганде. Тушунингде энди. Эркакда нафс бор, сизда йўқ. Битта овқат еявериш сизнинг жонизга тегмайди, уникига тегади. Ҳам Аллоҳ руҳсат берганда сиз кимсиз ҳукмига қарши чиқишга? Ҳамма ибодатни қилган эриззи бу суннатдан тўсманг!
Аввало касал бўлманг, мободо бўпқолсангиз ҳам қимиллаб туринг. Касаллик ўз йўлига, иш ўз йўлига. Жуда ётиб қолсангиз обориб қўйишар уйга. Ўзизам шу баҳона уйдагилариззи кўрволас. Онангиз эркалигиззи кўтаради. Роддомга кетятганда кир ювиб, уйни тозалаб кетинг. Дарддан чалғийсиз. Туғиб келганда ҳам сразу ишга тушиб кетаверинг, бало ҳам урмайди ўзбек аёлига.
Эриз урдими? Айттима, тилиз бир қарич. Бошизга етадида бир кун. Сув солинг оғзизга дедиму ҳали. Эркакнинг нерв толалари кўтармайди жанжални, нерви қўлига боғланган, урворади, ҳалиям билмадизми? Нима қипти урса? Ҳамма чидаган сизам чиданг. Кетаман? Вай қайга кетас? Ёш кетаман девурарканде. Кимга кераксиз? Қизлик уйизга сиғасизми? Маҳалла нима дейди? Кенайиз чиқиштирадими? Сингилларизи ким олади, Отангиз иснодни қандай кўтаради? Сиз бўлмасез бошқаси, жонгинам, онаси ўпмаганидан оберишади эризга. Чиданг, бир коса овқат учун чиданг. Ўлигиз шу уйдан чиқади, вассалом.
Ана кундошли ҳам бўлдингиз. Шундай бахт муборак бўлсин. Кундош эмас опа сингилсилар. Эриз кундошга кетса нафсиззи тарбияланг. Рашк қилманг. Савоб қиляпти ахир. Ўзингизга раво кўрган эризни бошқага раво кўрмагунизча ҳақиқий муслима бўлмайсиз. Биргалашиб яна биттасига уйлантиринглар.
Қизлик бўлдизми? Это не в счёт. Ўғил туғиб юзиззи ёруқ қиволинг. Яна қиз? Туғвуринг, айланай ўғил бўлгунча. Ўғилойлар, Зиёдалар кўпайсин. Дилмурод қўясиз ўғлиззи отини. Қизиз олтига тўлмай сеп йиға бошланг. Олтидан бошласез, ошади. Еттидан йиғсангиз етади. Кейин уже поздно. Болалигидан қалам эмас, супурги тутинг қўлига. Иш қилмасанг борган жойингда кетингга тепиласан деб қўрқитинг. Эгасига топшириб қутулинг тезроқ.
Вложениени ўғилга қилинг, ёнизда қолади. Қизга қилманг, уни ўқитманг, кетади барибир. Мободо орзу ҳавас қилиб ўқитсез, эрга берворсез ҳам контрактини тўланг. Сепини яхши қилинг, тили қисиқ бўлмасин. Куёвни пайғамбарлар сийлаган, сийланг сизам. Қўйвормасин қизиззи. Чиққан қиз чиғириқдан ташқари ахир.
Ўғил уйлантиряпсизми? Келинни овогунча қуда бўлмишларни олдида бир қўлиз бн оғзиззи, бир қўлиз бн кетиззи ёпиб туринг. Овогунча хўп деб тураверинг, кейин билганиззи қиласиз. Жуда эркин қўйворманг келинни. Сиз ундан кўп хизмат қилиб ўлмадингиз, эзилдиз, энди даврониз келди. Эзинг! Чарчадингиз, хизмат қилсин бу ёғига.
Feruza Izzat
Оллоҳ ҳар бир мўминга ғам-қайғудан, ожизлик ва ялқовликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиш ва бандаларга таслим бўлиб қўйишликдан паноҳ берсин...
@qodirova_g
Атак-чечак қилаётган гўдаги бор хонадонда энг хавфли нарсалардан бири иссиқ чойнак.
Афсуски, ўзбек на чойнакдан, на иссиқ чойдан кеча олади. Шу туфайли ёш гўдак ҳар куни бир неча бор бу хатарга юзма-юз келади.
Бироқ... Кошки унга чойнакнинг иссиқлигини тушунитириб бўлса...
Кўп гувоҳ бўлганман, одатда, шундай вазиятларда катталар, чойнак иссиқ пайтида, боланинг қўлчасини астагина чойнакка тегизиб қўйишади. Тўғри, гўдак оғриқни ҳис қилади, бироз йиғлайди, лекин бу ҳаракат яхши натижа беради.
Энди чойнакни кўриши билан, юзчаларини антиқа мимикаларга тўлдириб, катталарга қараб: "Паҳ, па-паҳ", деб иссиқлигини билдира бошлайди.
Нега буни эсладим? Ҳаётда одамларга ишонч билдириб, панд еган ҳолатим кўп(жуда кўп бўлмаса ҳам, етарлича) бўлди...
Ўша пайтлари кўп ўкинардим. Нега шундай бўлди, дердим ўзимга ўзим. Кечалари ухламай, хатоларимни қидирардим. Қаерда хато қилдим, мен томондан нима гуноҳ содир бўлди экан?..
Ўйлаб, ўйимга етолмасдим...
Вақтлар ўтиб англадимки, одамларга керагидан ортиқ ишонганимнинг ўзи катта хато бўлган экан. Бандасига ихлос қўйиб юборибман...
Хуллас, бу дунёда атрофдаги одамлар ҳам, худди ўзбек хонадонидаги иссиқ чойли чойнак сингари экан. Улардан кечиб кетиб бўлмайди.
Бироқ улар билан тўғри муомалага киришиш учун эса, қўлларимни бироз куйдириб, сабоқ чиқаришим керак бўлган экан.
Мен нодон эса неча марта қўлим куйса ҳам, ўша гўдакчалик фаҳмга эга бўлмай, қайта-қайта иссиқ чойга талпинаверибман.
Ҳар гал қаттиқ зарар бермай, чойнак иссиқлигини боласига англатган катталар каби, Яратган эгам ҳам менга сабоқ берганлигини кечроқ бўлса-да, ҳис қилдим.
Дарҳақиқат, Аллоҳ — Роббимиз. Энг буюк тарбиякунандамиздир.
"Агар атрофингиздаги одамлар билан муносабатларингизда муаммолар бўлса, демак Аллоҳ билан муносабатингизда муаммо бор", — деган сўзлар ҳам мени роса ўйлантирганди.
Демак, намозларимда камчилик борми, рўзамдами, айнан қайси амалим нотўғри экан, деб роса излангандим.
Аслида Аллоҳдан ўзгасига умид боғлашимизнинг ўзи, У билан орамиздаги энг катта муаммо-ку.
✍️. Gavhar Nasrulloh
@qodirova_g
Инсон одам ва ҳайвоннинг ўртаси. Инсон одам ва шайтоннинг ўртаси. Инсон шу ўрталиқдагини ўзини кашф эта олади. Намоён эта олади. Инсон фақат инсонийлик томонда қолган эди, мудом инсон бўлганда эди, у мутлақ яхши бўларди. Ҳеч нарсага нисбатан қарши турмасди. Ҳеч нарсага қарши турмаскан, исён ҳам бўлмасди. Тараққиёт ҳам бўлмасди. Инсонни ҳаракатга келтирувчи куч инсонийликнинг ўзи эмас, ундаги ҳайвонийлик ва шайтонийликдир. Шу сабаб туфайли у доим нималаргадир қарши. Бошқа инсонлар, жамиятга, тузумга, ўзига ва худога қарши. Бу мукаммаллик интилиш десам, жуда ошириворган бўламан. Аммо бу инсонни мудом турткилаб, уйғотиб турувчи куч
Тилланисо
@qodirova_g
Sen meni shunchaki yaratganing yo'q, shunchaki yashashni men odat qildim!
Telegram | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube | www.abdukarimmirzayev.com
Замахшарийнинг таъкидлашича, тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Каналга уланинг:👉 @Katarsis_uzb
Oq dengizni izladim – qora dengiz duch keldi...
Telegram | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube | www.abdukarimmirzayev.com
Унинг шу туришининг ўзи БУЮКЛИК эмасми?!...
... Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни жазиллатиб, чироғингизни
ёқиб юраверади...Xомиладор ҳолатида ҳам ўшандай тиними йўқ...
Ичидаги боласи унинг ўпка ва
ЖИГАРИГА ЧИРМОВИҚДАЙ ЁПИШИБ, бағридаги бор мағзини шимиб турса ҳам (бекорга “ОҒИР ОЁҚ” демайдилар),
оёқлари шишиб, уйкусизликка дучор бўлиб, бели узилай деса ҳам ётиб олмайди, рўзғорнинг, оиласиниг хизматини қилаверади..!
Сизнингча, ХУРМАТ унга бўлмай, кимга бўлсин..?!
“КЎЗИ ЁРИЙДИ ” дейдилар ва бекорга
бундай демайдилар...
... Фарзанд кўриш жараёнида аёл
“ҚОРОНҒУ ГЎР”ни кўриб қайтар экан,
“ё ҳаёт, ё мамот” дея қутқу солиб турган кўприкдан ўтар экан...
Кўзи ёрир экан, аёл суякларининг
ҚИРСИЛЛАБ сурилаётганини эшитиб, этларининг узилаётганини билиб туради...
Бу дард фақат АЛЛОҲГА АЁН...
... Жони кўз косасидан чиқай деб турсада, “ЖООН ДОКТОР, нима қилсангиз ҳам боламни тирик олинг...” дея ФАРЁД уради..!
... Ўзим нима бўламан дейиш йўқ..!
Айтинг-чи, ҲУРМАТ фақат унга бўлмай
кимга бўлсин?!
Она чумоли ва ота чумоли чақалоқ чумолиларни ўз атрофига йиғиб, уларга чумоли бўлишлик ҳақида сабоқ берди. Чумоли ота дарсини шундай якунлади:“Болаларим! Ҳаётда чумоли бўлишга ҳаракат қилинглар! Зурриёдларингизни ҳеч қачон ташлаб кетманглар”.
Болалар:“Қандай қилиб биз чумоли бўла оламиз? Чумолининг босиб ўтиши керак бўлган йўллари қандай?” – деб сўрадилар. Ота чумоли:
“Бизни ўзингизга ўрнак қилинг. Биз қилган ишни қилинг, сизлар!”
Кичик чумолилар ота-онасининг айтганини қилишди. Улар қилган ишни қилишди. Ёзда егуликларини йиғиб, ер остига қўйишди, қишда эса ухладилар. Вақти келганда, улар насил қолдириш учун уруғ қўйдилар. Ота чумоли билан она чумоли яна болаларини атрофига йиғишди.
Ота чумоли уларга:“Болаларим!”,- деди. Мен ҳозир барчангиздан хурсандман. Ҳаммангиз чумолига айландингиз. Сизларга омад, саломат бўлинг.
Ота ўрдак ва она ўрдак болаларини атрофларига йиғиб, уларга дарсларини бера бошлашди. Ота ўрдак дарсини шундай тугатди:
“Менинг болаларим! Бир умр ўрдак бўлишга ҳаракат қилинг. Зурриёдингизни ҳеч қачон ташлаб кетманг.”
Болалар:“Ўрдак бўлиш учун нима қилишимиз керак? Ўрдак бўлишнинг қандай йўллари бор?" – деб сўрадилар. Ота ўрдак:“Осон бўлади”, деди, биздан ўрнак олинг, онангиз билан мен қилган ишни қилинг!
Уларнинг айтганини қилишди. Улар қилган ишни қилишди. Улар айни ота-оналаридек товуш чиқаришарди. Улар сувда сузишди, қуруқликда юришди, ахири улар жуфтлашишди, тухум қўйишди ва болали бўлишди. Ота ўрдак ва она ўрдак болаларини яна атрофларига йиғишди.
Ота ўрдак уларга деди:“Болаларим!”,- деди. Мен ҳозир барчангиздан хурсандман. Ҳаммангиз ўрдакка айландингиз. Сизларга омад, саломат бўлинг.
Ўрдакларнинг боласи:“Биз ҳеч нарса қилмадик. Биз сизга қарадик, сиз нима қилаётганингизни қилдик...”
Ит, мушук, балиқ, шер, туя, фил, илон, қўй каби ер юзида қанча ҳайвонлар бўлса, улар ўз авлодларига ўзларига ўхшашликларини, нима қилишса, шуни қилишликларини хоҳлашларини айтишди. Ҳайвонлар ота ҳайвонга ва она ҳайвонга ғамхўрлик қилдилар ва уларнинг йўлидан бордилар ва охир-оқибат яхши ҳайвонларга айландилар. Ота жонивор ҳам, она ҳайвон ҳам ўлиб кетаётганда, улар ўз авлодларидан хурсанд бўлганликларини айтиб, ҳақларига дуолар қилишди.
Ота инсон ва она инсон фарзандларини атрофига йиғиб, уларга инсонийлик сабоғини бердилар. Инсон отаси дарсини шундай якунлади:“Болаларим! Ҳаётда инсон бўлишга ҳаракат қилинглар, ҳеч қачон инсонийликни тарк этманглар”.
Болалар:“Одам бўлиш учун нима қилишимиз керак? Инсон бўлиш йўллари қандай?” – деб сўрадилар.
Одам ота:“Осон, биздан ўрнак олинг, онангиз билан мен қилаётган ишни қилинг!”,- деди.
Болалар ота ва оналарига қарашди, улар нима қилаётган бўлса, шуни қилишди. Уларнинг барчаси оталарига ўхшарди. Ота инсон ва она инсон фарзандларини яна атрофларига тўплашди.
Отаси уларга:“Уят бўлсин!”, деб бақирди. Ҳеч бирингиз биз хоҳлагандек улғаймадингиз. Ҳеч бирингиз одам эмассиз. Ҳаммангиз инсонийликдан йироқсиз. Сиз инсонийликдан чиқиб кетдингиз. Биз ўлим ёқасидамиз. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз беҳуда кетди. Аллоҳ барчангизни лаънатласин.
Болалар ҳайрон бўлишди:“Хўш, нега бизни қарғаяпсиз, биз нотўғри иш қилдикми ёки... Сизга қарадик, сиздан ўрнак олдик, қилганингизни қилдик ...”
Ота-оналар фарзандларига қилишлари мумкин бўлган энг катта яхшилик - бу уларга яхши ўрнак бўлишдир...
Fbdan olindi.
@qodirova_g
Оқ илон мифологияга кўра бахт рамзи. Қайсики, аёл киши ойдин кечада оқ илоннинг ётганини кўрса, бахтли бўлади деган таъбирлар мавжуд. Ушбу қўшиқ шундай мифология асосида куйланган бўлса керак.
Hoy, oq ilon, oppoq ilon,
To`ningni tashlab ketma.
Olib-olib, menga yomon
Kuningni tashlab ketma...
@qodirova_g
Ҳис қилдим
Кетишим кераклигини.
Гапирмади.
Юзини тескари бурди.
Гўё борлигимни унутган каби
дераза ёнида
маъносиз турди...
...У мени кўрмасди!
Бир мўъжизага
худди ҳозир шоҳид бўлгани каби
олиб қочар эди нигоҳларини,
"титради қўллари,
титради лаби..."
Руҳим эшигини очиқ қолдириб,
Кўнгил кириб келди
ненидир сезиб.
Вужуди ёнарди...
қароқларидан
Бир қизнинг хаёли ўтарди сузиб!
Номаҳрам
бир танни
тирқиш ортидан
кўзларим бехосдан кўриб қолгандай
Сачраб кетдим
уят,
алам,
оғриқдан,
У эмас...
Гўё мен гуноҳ қилгандай!
Нафасим тиқилди:
— Мен борай, — дедим,
Кетиш йўқлик эди,
қолмоқлик — ўлим.
Беҳуш каловланиб чиқдим-у, қотдим,
Эшикка осилиб йиғларди қўлим.
— Қайт, — деб айтди юрак,
— Қол, — демади у.
Деворга суяниб кутдим бир муддат.
Келгунимча эди ўн қават жаннат,
Кетгунимча энди... ўн қават дўзах!
Шунда йўқлигимни билдим
Ва кўрдим —
Олис шуълалардай кетиб борар Бахт.
Қаршимда ловуллаб ёнарди дунё,
Қаршимда ҳувиллаб ётар эди Вақт...
...Ҳис қилдим
кетишим кераклигини!..
@qodirova_g
#оғриқ
Ҳеч эътибор берганмисиз? Танангизда кучли оғриқ туради ва сиз унга чидолмайдигандек туйиласиз. Маълум вақт давомидаги қийноқларингиздан сўнг оғриқ босилгандек ҳамда йўқолиб бораётгандек бўлади. Айни ўша пайт яъни кучсиз оғриқли жараён ўзгача ёқимлидир. Чунки сиз кучли оғриқдан ўтиб олдингиз. Буёғи ҳеч нарсамас.
Ҳаётдаги бошимизга тушган кулфатнинг авж нуқтаси ҳам кучли, ўта кучли оғриққа ўхшайди. Бардошим етмайди деб ўйлайсиз. Аммо секин аста тарқай бошлайди ва кучсизланади. Фақат сабр қилиш керак. Сабр бўлмаса оғриқни баттар кучайтирвориш мумкин.
@qodirova_g
SIZGA…
Tunda…
nogoh uyg’onasizmi,
Dilingizga kirgan titroqdan?
Turasizmi og’ir xo’rsinib,
Chiqasizmi asta yotoqdan?
Ochasizmi derazalarni,
Qaraysizmi…
Oyga to’kilib?
Ko’ksingizning ostida nadir
Yashayotgan bo’lar o’kinib.
Yodim o’tsa xayolingizdan
Tushasizmi siz ham larzaga?
Rozimisiz hayotingizdan
Menga bergan
oniy lahzaga?
Yolg’izlikning girdoblarida
Chorasizlik bo’lganida tosh.
Mening uchun yuragingizdan
To’kasizmi biron tomchi yosh?
Kesib o’tsa nigohingizni
Muhabbatning qovjiroq labi,
Siz ham…
qattiq sog’inasizmi?
Sevasizmi siz ham men kabi?
Chidaysizmi,
jimgina mendek-
Qoningizda yongan olovga?
Yoningizga bir kuni borsam,
Bermaysizmi..
keyin birovga?
Men siz uchun qayta yaraldim.
Yashayapman bir xayol, bir tush…
O’tinaman,
siz uni ushlang,
Qo’lingizdan uchmasin u qush.
Mening sevgim to qabrgacha,
Bilasizmi, siz shuni ayting?
Hech bo’lmasa shu bag’irgacha
Kelasizmi…
Siz shuni ayting!..
@Zebo_Mirzo
@qodirova_g
Дугонамнинг айтишича... 😂😂😂
АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУЛЛАРИ:
01. Сочларини сила
02. Эркала
03. Куўзларини ичига қара
04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла
05. Сухбатлаш
06. Биринчи тонгда ундан олдин уйғониб олма
07. Дастак бўл
08. Ресторанларга олиб бор
09. Кийим дўконларга олиб бор
10. Саёхат қилдир
11. Кулдир
12. Крассворд ўйинларни бирга ўйна
13. Мусиқа тинглат
14. Рағбатлантир тез-тез
15. Сокинлаштир
16.Доим кечир
17. Хайратлан
18. Ишон
19. Эшикни оч
20. Лифтдан чиқаркан тугмани бос
21. Машинани эшигини оч
22. Исит
23. Қучоқла
24. Ўп
25. Уни девоналардек яхши кўр
26. Уришсанг, қулоғига пичирла
27. Оёқларини массаж қил
28. Концертларга олиб бор
29. Уни хамма жойда хар доим кутиб тур
30. Биргаликда диета қил
31. Биргаликда спорт билан шуғуллан
...
...
1000. Нима хохлашини олдиндан бил
1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра
1002. Хар доим Уни эшит
1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма
1004. Адёлни тортиб уйқусини бузма, қимирлатма
...
...
...
6789. Машина олиб бер
6790. Соат олиб бер
6791. Узук олиб бер
6792. Билак узук олиб бер
6793. Сочини укладкасига, тез-тез салонга юбор
6794. Причёскани тез-тез ўзгартирсин
6795. Оддий теккис кўйлак кий
6796. Қасам (онт) ич
6797. Чида, Сабр қил
6798. Бардошли бўл
ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУЛЛАРИ:
01. Қорнини тўйғаз
02. ТВ пултини қўлига бер
03. Ёнида жим ўтир.
😂😂😂😂😂😂😂😂😂
@qodirova_g
Ron Uizli “ikkinchi sort” odami
“Garri Potter” asarini o‘qigan, kinosini ko‘rgan odam biladiki, Ron hech qachon o‘zidan qoniqmagan sifatida gavdalanadi. Buning sababi nimada? Bittagina o‘zi tomonidan gapirilgan gap u nima uchun o‘zidan qoniqmasligi, mukammal bo‘lishga intilishi ochib berilgan:
“Beshta akam bor. Men oltinchiman. Endi men ham ular kabi zo‘r bo‘lish uchun qo‘limdan kelgan barcha ishni qilishim kerak. Bill maktabning eng yaxshi o‘quvchisi edi, Charli kviddich o‘ynar va sardorlik bog‘ichi unda edi. Persi esa sinf sardori, Fred va Jorj shumliklar qilsa ham ularning baholari yaxshi, barcha ularni yaxshi ko‘radi. Endi esa hamma mendan ulardek eng yaxshilardan bo‘lishimni kutishadi. Agar shunday bo‘lgan taqdirda ham hech narsa o‘zgarmaydi, axir men eng kichigiman. Demak, men ulardan ham yaxshiroq bo‘lishim kerak, bu qo‘limdan kelmaydi deb o‘ylayman”.
Oxirgi jumlaga e’tibor bersangiz, Ronda o‘ziga nisbatan ishonchsizlik yuqori. Chunki unga onasi akalarini o‘rnak qilib ko‘rsataverganidan, u o‘zini “ikkinchi sort” odami deb his qila boshlagan. U akalaridek, balki ulardan yaxshiroq bo‘lish uchun harakat qilishni hayotdagi maqsad deb o‘ylaydi. O‘zi bo‘lib qolishni unutadi. Kamiga yonidagi Germiona barcha fanlarda undan yaxshiroq o‘qiydi, Garri esa kundan-kunga mashhurroq bo‘lib boradi. Ronga bu ham bosim beradi. Shu tariqa u o‘zligini unutadi.
Juda ko‘p insonlarda o‘zini “ikkinchi sort” odami deb hisoblashni kuzatishimiz mumkin. Yaqinlari ularga boshqalarni o‘rnak qiladi, ulardek bo‘lish talabini qo‘yadi, taqqoslayveradi. Natijada, inson o‘zidan qoniqmay qo‘yadi. Bu fojia.
Ota-onalar farzandlariga o‘zlari bo‘lishiga qo‘yib berishi kerak. Kimdandir o‘tib ketish talabi, kimnidir o‘rnak qilishi bolaga yomon ta’sir qiladi. U hayotda musobaqalashishga harakat qilib, umrini bekorga sarflaydi. O‘zidan qoniqmay qo‘yadi. Rouling Ron Uizli misolida shunday insonlarga murojaat qilgandek, go‘yo.
@marufjonblogi
Севимли пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб:
- "Эй қизим Ойиша, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми?"- дедилар.
Хазрати Ойиша онамиз:
- "Йўқ отажон, сиз ҳамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдингиз"- дедилар. Хазрати Абу Бакр яна қайтариб:
- "Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми?"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва:
- "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг, ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, ҳеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яҳудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бордилар, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери ҳеч ким ҳабар олмаган қарияни аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга:
- "Майли мен борай"- деб кетмоқчи бўлган эдилар, қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва:
- "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса:
- "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан ҳабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария:
- "Сен ёлғон гапиряпсан"- деди. Абу Бакр:
- "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария:
- "Чунки, сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эҳтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги ҳиди бор эдики, у ҳидни бутун Араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар.
Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб:
- "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам жодугарни тўрига илиндингми?"- деди. Абу Бакр р.а эса:
- "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота?"- дедилар. Қария:
- "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сехирлаяптию"- деди. Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва:
- "Эй ота тўхтанг"- дедилар. -"ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан ҳабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва
- "Унда сен кимсан?"- деди.
- “Мен Абубакирман”- дедилар.
Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва
- "Эй Худо, мени кўзимни кўр, оёқларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакр р.а нинг қўлида жон берди!
@qodirova_g
Menga xotirjamlik keltiruvchi hikmatlar.
.
1. Yuz yildan keyin baribir yoʼq boʼlib ketamiz.
2. Doimo sen turgan joyda boʼlishni orzu qiluvchilar bor.
3. Qiyinchilik bitta sendamas hammada boʼladi.
4. Butun olamdagi maxluqotlar yigʼilsa ham, Аlloh izn bermasa, senga ziyon keltirolmaydi.
5. Rizqing Аllohning qoʼlida. Xotirjam boʼlaver ochlikdan oʼlmaysan, inshaalloh.
6. Senga yetgan musibat yo gunohlaringa kafforat, yoki darajangni oshirish uchun tuhfa.
7. Hamma xato qiladi. Hatto sen "ideal" deb oʼylagan odamlar ham.
8. Seni kimdir yerga urib, xorlayotgan boʼlsa, hech siqilma. Ular qalbingdagi kibringni sindirishga yordam berishadi. Kibr bilan ketib qolishdan Аlloh asrasin.
9. Musulmonmisan? Demak sen allaqachon dunyoning besh milliard aholisidan ustunsan.
10. Xotirjam boʼlaver, bu dunyoda xotirjamlik yoʼq.
11. Аlloh xohlagan odamini aziz qiladi, xohlagan odamini xor qiladi. Аllohning iznisiz hech kim sening hurmatingni toʼkolmaydi.
Abdulahad Zoitov
@qodirova_g
Қўшнимизнинг келини чақалоғини кўтарганча ҳовлиқиб онамнинг ёнига чиқди. Чақалоқ биғ-биғ йиғларди. Онам ҳам ранги оқариб кетган келинни кўриб шошиб қолди. Ҳол-аҳвол сўради. Шунда маълум бўлдики, бола шамоллаб қолибди. Ҳозир ҳарорати 39.4. Қўшни келин қандай туширишни билмай онамдан ёрдам сўраб чиққан. Онам тезда касалхонага олиб бориш кераклигини айтди. Келин эса саросимада нима қилишини билмай иккиланди: касалхонага борсами-бормасами. Иккиланишининг сабаби бироздан сўнг маълум бўлди:
- Опа, ҳозир уйда қайнонам йўқ эди. Келса сўраб бораман. Сўрамай кетиб қолсам яна жанжал бўлмасин...
- Ҳой қизим, эсингизни едингизми? Ҳозир қайнонангизни кутадиган вақтмас. Боланинг аҳволини қаранг!
Йўқ. Барибир келин унамади. Бир амаллаб табиий йўллар билан болани сал ўзига келтиришди.
Ҳайронман, наҳотки қайнонадан қўрқув ҳисси боласидан айрилиб қолиш қўрқувидан устун бўлса. Бу қадар мазлум ва ожизлик келинчакнинг юрагига, онгига қандай қилиб бунчалик мустаҳкам ўрнашиб олган?!
Биз ўзбеклар қизларимизни ёшликдан шу қўрқув билан тарбиялаймиз. Қайнонани ҳар доим салбий образ қилиб кўрсатамиз. Ҳар бир юмушни бўлажак қайнонасига ёқадиган тарзда бажариши кераклигини уқтирамиз. Қизларимизни катта ҳаётга, ҳақиқий оиласига эмас, худдики эрталабдан кечгача қайнонанинг зуғми остида меҳнат қиладиган коллонияга жўнайдигандек тайёрлаймиз. Натижада қайнона қизларимизнинг кўзига ҳар сўзида чақиб оладиган илондек кўрина бошлайди. Ўз онасидек қабул қилолмайди. Чиндан ҳам қийналади. Ўз вақтида қайноналаримизнинг ҳам онгига автоматик тарзда қайнона қайнаб туриши керак деган тушунча ёзилган. Натижада юқорида гувоҳ бўлганимдек ҳолатлар юзага келаверади.
Ҳаёт қийин эмас уни одамлар қийинлаштиради. Жамият чирик эмасди. Уни чиришига сабаб бўлаётганлар ҳам шу инсонлар. Аёллар ожиз эмас. Уларни ожизлантириб, қанотини қайираётганлар айнан аёлларнинг ўзи. Баъзан ўз қизимизни ўзимиз тарбиямиз орқали кучсизлантириб қўйганимизни билмай қоламиз. Кучли аёлдан кучли қиз етишиб чиқади.
Қизларимизни ўз фикрига эга, мустақил, ҳар қандай шароитдаям қўрқмай, иккиланмай қарор қабул қила оладиган, танловига эга бўла оладиган шахс қилиб тарбиялайлик.
Ҳумайро
@qodirova_g
Арабларда шундай мақол бор:
بيت بلا بنات كالأرض بلا نبات
Қизи йўқ уй, ўсимлиги йўқ ер кабидир.
Ўғил отасининг исмини кўтариб юради дейдиганлар қиз отасининг ўзини кўтариб юришини унутишади.
Аллоҳ қизларимизни соғ-саломат қилсин.
Абота
PS: genetik jihatdan ham qiz bola otasiga, òĝil bola onasiga kòproq òxsharkan.
@qodirova_g
Бугун истеъдодли ижодкор, яхши дўстимиз, ҳамкасбимиз Азиз Нур қайтиш қилибди. Бу хабар мени бир туртгандек бўлди. Инсоннинг дунёга келиши қийин, кетиши осон экан. Оллоҳ жойларини жаннатдан қилсин. Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Ўзи.
Bir kun,
boshqacha bo'ladi hammasi,
boshqacha aylanar dunyolar, rostim,
Ungacha kulmayman,
bu kunlarimga
Ravo ko'rmagayman kulgu ovozin...
Bir kuni chinorlar gullaydi vaqtli,
Ko'kka singib ketar adoqsiz tuman.
Bugunga aylangan ertalar haqqi,
Men unda yig'lashni bilmayman.
Xudo yorlaqagan yo'llarim bordir,
Bir kun parvoz qilar qanotsiz jussam.
Meni kuzakda ham topa olmaysan,
Sendan yuz buraman, azizim g'ussa.
Aziz Nur
@qodirova_g
Ҳар бир илм амал қилиш учун ўрганилади. Модомики, илм амалга сабаб бўлмас экан, унинг масъулиятини тўла ҳис қилиш мушкул. Гуноҳларнинг зарарини билиш, англаб етиш илмдир. Мана шундай илм гуноҳларни тарк қилишга сабаб бўлади. Ундан кўзланган мақсад ҳам аслида ана шу.
Имом Ғаззолий.
@qodirova_g
ЭНГ МАШҲУР ЁЛҒОНЛАР.
— Сени лайлаклар олиб келган...
— Сени ўйлаб туни билан ухлай олмадим...
— Аёлларни хунуги бўлмайди...
— Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун...
— Худди сиз учун таёрлангандек сизга жуда ярашди...
— Мен учун энг муҳими қалб гўзаллиги, юз гўзаллиги эмас...
— Ўтирсангиз, ош пишаётган эди...
— Бизни таклиф қилишди, лекин биз бормадик...
— Орқасидан гапиряпман, шу ерда бўлса юзига ҳам айтаман...
— Охиргисини сизга сотаяпман, бундан бошқа қолмади...
Farzandli bo'lganimdan so'ng men jamiyat oldida onalar qila olmasligini bo'lgan bir qancha haqiqatlarni angladim:
- Shikoyat qilish (Kim aytdi sizga farzandli bo'ling deb?)
- Yig'lash (Nega yig'layapsiz? Farzand katta qilish oson deb o'yladingizmi?)
- Nimadandir charchash? (Axir siz hech narsa qilmayapsiz?!)
- Uxlash (Siz dangasasiz!)
- Dam olish (Farzandlar katta bo'lgandan keyin dam olishga ko'p vaqtingiz bo'ladi!)
- Yana homilador bo'lish (Yana nechta tug'moqchisiz?)
- Ishdan bo'shash (Farzandingizni qanday qo'llab-quvvatlaysiz?)
- Ishlash (Bolaga kim g'amxo'rlik qiladi?)
- Bolalarni enagaga berish (Farzandingizni birovga qanday ishonasiz?)
- Uyda o'tirish (Bechora eri juda ko'p ishlaydi, xotini uyda o'tiradi!!!)
- Ajrashish (Bolali ayol kimga ham kerak?)
- Do'stlar bilan uchrashish (Nega o'zingizning rohatingizni o'ylab bolangizni buvisiga qoldirasiz?)
Va bundan ham yomoni nima, bilasizmi???
Bu iboralarning 90%i ayollarga boshqa ayollar tomonidan aytiladi. Keling, bir-birimizni ko'proq qo'llab-quvvatlashni o'rganaylik. Toki hech bir ayolning ongida farzand qafas degan tushuncha uyg'onmasin.
(tarjima qilindi)
@MenAyolman
Bilaman, men uning tengi emasdim,
Lekin sevdim tengsiz muhabbat bilan.
Hijron tunlarida bor edi qasdim,
Men uni o'qidim yoniq dard bilan.
Qachondir yurakka jazillab bosgan,
Ishq edi-Quyoshning tosh uzra yo'li,
Bilaman: men uning tengi emasman,
U menga Tangrining uzatgan qo'li!
Na yog'du bo'loldim, na oyman to'lgan,
Shamollar poyida o'ynagan xasman.
Yomg'irlar qo'lida titrab ezilgan,
Bir xazon bargchalik sevilganmasman...
Bilaman, u menga taqdir etmagan,
Umidlar haqqiga umrimni qo'ydim.
O'z bag'rini o'ygan shamday alamli
Jimgina yondim-u, jimgina kuydim.
Bilaman, ismi oq-jismi qoralar
Bir ma'sum sevgimning dilini yedi,
Ming emas, milyon yil kutganimdayam,
U meni, baribir, tan olmas edi.
Bilaman...hammasin endi bilaman.
Meni barbod qilgan shu ishqqa qasam:
Xudo haqqi sevdim!
Xudo haqqi... kam-
Uni deb qanchalar to'kilgan bo'lsam!
@qodirova_g
Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Япроққа айланиб,
Одам тилида
Сен билан гаплашгим келар, Худойим!
Дарахтни қучоқлаб таскин топаман,
Изини ўпаман митти боланинг,
Харсанглар тизига бошимни қўйиб,
Тўйиб йиғлаб олгим келар, Худойим!
Асал деб ичаман илон қонини,
Дўст тутаман қурту қумурсқани ҳам.
Аланга лабига лабимни босиб,
Чўғни ўпиб ўлгим келар, Худойим!
Ўзимни шу қадар ёмон кўраман,
Ҳолимни ҳайрону вайрон кўраман,
Бир ўткир пичоқни бўғзимга тираб,
Дилимдан
Дилимдан қутилгим келар, Худойим!
Мени хўрлаганни... кечиргим келар,
Севгим келар – мени севмаганни ҳам!
Ёнида бир лаҳза ўлтиргим келар
ва бир умр қолгим келар, Худойим!
Мен қандай бандаман,
қандай бандаман,
Тани бир ёнда-ю, руҳи андаман,
Анинг ишқи учун куйган бандда ман-
Бир мен банди бўлгим келар, Худойим!
Гулнинг овозини эшитгим келар,
Ёмғирнинг тушини кўргим келади.
Лайлига айланиб,
Мажнун тилида
Сен билан сирлашгим келар, Худойим!
@Zebo_Mirzo
@qodirova_g