#Нохуш_хабар
Дунёда 25 йилдан кейин ичимлик суви тугайди
Глобал исиш натижасида музликлар, қорлар эриб битади, инсоният сувсизликдан қирила бошлайди- Олимлар
👉 @TOSHKENT_BUGUN
Тунов куни бозорга бордим. Қайтаётганимда мен ўтирган "Дамас" ҳайдовчиси ва йўл назоратчиси ўртасизда келишмовчилик юз берди. Озгина тортишувдан сўнг ҳайдовчи:
"Иккимиз ҳам мусулмонмиз. Озгина инсоф қилинг", деди. Шунда назоратчи:
"Мусулмонлигингизни бориб масжидда қиласиз", деди. Бу гапга ўша дақиқаларда у қадар ҳам эътибор қилмадим. Аммо кейинроқ бот-бот хаёлимга келаверди.
Наҳотки биз инсонлар мусулмонлик фақат масжид телеториясида қилинади деган тушунчагача етиб келган бўлсак? Диний кўрсатмаларга амал, ибодат, мўъминлик фақат масжиддагина амалга оширилади деган хаёл назоратчида қандай қилиб пайдо бўлди?
Аллоҳга муҳаббат, мусулмончилик қоидаларига амал ҳар дақиқада, ҳар жойда бўлиши зарур эмасми? Нима мусулмонлик бир либосмидики, масжидга кирганда кийиб, кўчага чиққанда ечадиган. Ундай ҳис ҳар бир мусулмонман дегич шахснинг қонида, жонида, юрган-турганида, хаёлида бўлиши лозим.
Минг ўйласам ҳам назоратчи гапилдан мантиқ тополмадим...
@qodirova_g
#сарказм
Ўқинг, фақат кулманг. Агар эплай олсангиз...
Яримтамўйлов шогирд устозидан сўради:
— Устоз, нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди:
— Бўтам, сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми?
— Албатта, устоз.
— Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми?
— Шубҳасиз, устоз.
— Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасизми?
— Жуда ҳам кўп марта, устоз.
— Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми?
— Деярли ҳар куни, устоз.
— Ҳаа, падарингга лаънат! Эшшак, вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда ҳозир университетда профессор бўлиб юрган бўлардинг! Ҳее мол!
@nishondagi_gaplar_tegadi
@qodirova_g
Бугун туманимиз кутубхонасига келиб ходимларини роса чарчатдим. Сўраган китобларимни эринмай топиб беришди.
Кимдир қўшиқ эшитиб, кимдир ширинлик еб, кимдир ухлаб стресс ва сиқилишларини енгади. Мен эса негадир китоб ўқийман. Сиқилиб қолсам, китобдан бош кўтармайман. Кимдир янги нарса харид қилиб чалғиш учун бозорга борса, мен китоб дўкони ё кутубхонага отланаман. Бу табиий инстинкдек бўлиб қолган. Ишим китоб таҳлили ва таҳрири. Муҳаррирман, Кун.узда китоб таҳлили бўйича колумнистман. Bookcafeda сутувчилигимга ўлиб қолсамда. Ҳоббий ҳам шу - китоб. Айтмоқчиманки, нимани севсангиз, нимага қаттиқ интилсангиз бутун ҳаётингиз, ҳаракатларингиз ўша нарсага қараб кетавераркан. Қизиқишларимизга эътиборли бўлайлик. Фарзандларимизга яхши ва фойдали нарсаларни севдирайлик. Севишдими ўша нарсага албатта интилишади.
Илоҳим дунёнинг энг катта кутубхоналарига бориб, стрессларни тўкиб келиш насиб қилсин. Хурмат билан ўзим))
@qodirova_g
"KEL" Shuhrat Daryo... Shaxsan men o‘zim shu qo‘shqini 35 marotaba eshitdim siz ham eshiting va ushbu sinovli kunlarda ruhingizga ozgina dam bering.🎸🎼🎤
Shaxriyorbek Ostonbekov 📝
Agar sizga manzur kelgan bo‘lsa do‘stlaringizga ham ulashing⤵️ va @shuhratdaryouzofficial kanaliga a'zo bo‘ling
NAVQIRON тv👇👇👇👇
@navqironguruhiofficial
Мархамат Мирзаева шеъри
Doim kimgadir muhtoj, kimdandir umidvor mehr kutib yashaymiz. Intiq bo'lamiz. Mehrsiz diydamiz qotadi, hayotga nafrat bilan qaray boshlaymiz. Ayniqsa biz ayollar...
@qodirova_g
СОВУҚ
Ибн Халликон роҳимаҳуллоҳнинг "Вафаётул аъён" номли китобида Абу Абдуллоҳ Жаммознинг таржимаи ҳолида шундай келади:
"Абу Абдуллоҳ дейди:
"Бир куни эрталаб турсам ёмғир ёққан. Хотиним ёмғирдан таъсирланиб менга деди:
- Шундай кунга нима ярашади?!
Мен унга дедим:
- Талоқ!
Хотинимнинг овози ўчиб қолди!".
Дунёда ҳар доим ҳузурингизни бузадиганлар, бахтли лаҳзаларингизни барбод қиладиганлар етарлича топилади.
Бир инсонга совға берасиз. Унинг хурсанд бўлишини кутасиз. Аммо у совуққонларча сиздаги ташаббускорликни қатл қилади.
Бошқа бир инсонга лутфла муомала қиласиз, аммо у сизга гўё сиз уни сўккандек муомала қилади.
Эр хотинига ёки хотин эрига турли гўзал муомалалар қилади. Аммо қарши томондаги инсондаги акс таъсир ўчиқ бўлади. Унинг муомаласини гўё совуқ қор дейсиз.
Бунақалар биздаги энг гўзал туйғуларимизни кўмишади.
Биз муҳаббатда ихтиёрли эмасмиз, балки беихтиёрмиз.
Қарши томондаги шахс бизни ё осмонга парвоз қилдиради, ёки биздаги ташаббускорликни йўқотиб қанотларимизни кесади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
150 yil o'tib...
(Tong falsafasi)
150 yil o'tgach, bugun ushbu postni o'qiyotgan hech birimiz tirik bo'lmaymiz. Biz hozir biladigan odamlarning, narsalarning kamida 70 foizi butunlay unutiladi.
Agar 150 yil oldingi tarixga qaytsak, bu 1873 yil bo'ladi, o'sha paytda dunyoni boshiga ko'targanlarning hech biri bugun tirik emas.
Uzoqqa bormang, Maykl Jekson 2009 yilda, atigi 14 yil oldin vafot etdi. Maykl Jeksonni tirikligida butun dunyo bilardi, qancha odam "usiz hayot yo'q" deb o'z jonlariga qasd qilishdi. Hozir esa, bu nomni ko'rgincha, u hayolizda ham emas edi. Kelgusi 150 yil ichida uning ismi tilga olinsa, nechta odam eslay olishini tasavvur qiling.
Hayotni osonlashtiraylik, bu dunyodan hech kim tirik chiqma(gan)ydi...
Siz harakat qilayotgan ishlar, boylik iztirobi... Eh...
Kelgusi 150 yil ichida bugungi kunda biz maqtanish uchun foydalanayotgan transport vositalari yoki telefonlarning hech birining ahamiyatli bo'lmaydi.
Iltimos, meni boshqacha tushunmang.
Sevgi-muhabbat, mehr-oqibat oramizda qolsin. Bir-birimiz uchun chin dildan xursand bo'laylik.
G‘iybatlarsiz, taqqoslashlarsiz, raqobatlarsiz oddiy hayot qanday go'zal.
Kim birinchi borishini bilmasakda, oxir oqibat, hammamiz ketamiz...
✍Dostonbek Siddiqov sahifasidan uxlatildi)
@qodirova_g
Қилаётган адолатсизликларинг ўзингга адолат бўлиб кўринишидан Оллоҳнинг ўзи асрасин...
@qodirova_g
XIX asrda qilingan katta tajribalaridan biri "Qaynoq suvdagi qurbaqa" tajribasi deyiladi.
"Qaynoq suvdagi qurbaqa” tajribasining mohiyati shundaki, qurbaqani qulay haroratdagi suv to‘ldirilgan idishga solib, keyin past olovga qo‘yishgan. Suv juda sekin qaynagani uchun qurbaqa moslashgan va biroz noqulay sharoitga ko‘nikkan. Buning uchun o‘z resurslarini sarflagan. Issiq suvda qolish imkonsiz bo‘lgan fursatda esa qurbaqada sakrash uchun kuch qolmagan. Yana bir boshqa nazorat qurbaqasi ham bo‘lgan. U darhol qaynoq suvga solingan. Bu qurbaqa o‘z kuchini moslashish uchun sarflamagan, suvdan o‘sha zahoti sakrab, tashqariga chiqqan. Ana shu yo‘l bilan o‘z hayotini saqlab qolgan.
Bu tajriba nima uchun ahamiyatli? Gap shundaki, hayoti asta-sekin isiyotgan suvdagi qurbaqaga o‘xshagan kishilar mayda murakkabliklar va qiyin vaziyatlarning ilk belgilariga e'tibor bermaydi. Moslashadi, ko‘nikadi, biroq keyin vaziyat tobora qiyin tus oladi.
Yaxshiyamki, odamlar – qurbaqalar emas. Odamlarda imkon bor.
✍Ilyos Safarov
#Аёлларга
Доим банд бўлинг, токи майдагаплигу ғийбатга вақтингиз қолмасин.
Доим банд бўлинг, токи эришаётган катта кичик муваффақиятингиздан энергия олинг.
Доим банд бўлинг, токи эрингиз сизни эгов дея атамасин.
Доим банд бўлинг, токи вижир-вижир фисқу фасодга, қайнона, овсин, қўшнилар билан жанжаллашишга вақтингиз ҳам, тоқатингиз ҳам бўлмасин.
Доим банд бўлинг, токи ўзингиздан, ҳаётингиздан мамнун яшанг.
Фақат битта шарт: машғулотингзнинг сифатига эътибор беринг. Сиз нима билан бандсиз. Бирор касб, ҳунар, ҳам моддий, ҳам маънавий эҳтиёжингизни қондирувчи машғулот биланми ёки ҳар кунлик майда-чуйда ишлар биланми?
Қачонгача идиш-товоқ, қозон-ўчоқ ичида куймаланасиз? Ҳаётингизга янгилик, яхшилик олиб киролмайсизми? Тикишни, ижод қилиб бир нарсалар пиширишни, ҳеч қурса, 10 бет китоб ўқишни, бирорта тил ўрганишни эплолмайсизми?
Эплайсиз. Албатта, эпрплайсиз. Дангасалик қилманг. Шароитим йўқ демманг. Ҳозир ниманидир ўрганиш учун қўлингиздаги қути етарли. Каллада йўқ деманг. Ҳаммаям она қорнидан ақлли бўлиб тушмаган. Меҳнат билан амалласа бўлади. Шунчаки фойдали машғулот билан шуғулланиш аёлга энергия, хурсандчилик ва мамнунлик беради. Ўзидан кўнгли тўлган аёлнинг атрофидагилар ҳам қадрлай бошлайди. Чунки у нимадир қиляпти, ниманидир уддалаяпти...
@qodirova_g
Ҳаётимизда шундай инсонлар бўладики, уларга яқинлашиб бўлмайди, узоқлашиш эса мушкул. Уларни кимдиримиз ҳам деёлмаймиз. Бирга ўтказган ҳар сониямиз қадрли. Суҳбатлари жон озиғи, айрилиғи тақдир ёзиғи...
@qodirova_g
Аёл уни эшитмайдиганни ёқтирмайди. Кўнгли оғрийди.
Аёл эшитиб, жавоб қайтармайдиган, гапларига муносабат билдирмайдиганни-да суймайди.
Аёл эшитиб туриб, жавоб берадиган, дардига дармон бўладиган инсонни истайди. Унга қаттиқ боғланади. Кўриниши, ҳолати, бой-камбағаллигининг қизиғи бўлмайди. Шунчаки аёлни тинглаш, унинг сўзларини тинглаётганининг исботи тарзида муносабат билдириш керак. Ҳар аёлга шундайин жуфт насиб этсин...
@qodirova_g
#МУРОЖААТ
#имкон_қадар_улашинг
Аллақачон кўпчиликнинг хабари бор мамлакатимизда яқин йиллар ичида сув танқислиги кутиляпти. Биз шунақанги ярамас халқмизки, қачон бошимиз тошга тегса ёки тепамизда қамчисидан қон томиб кимдир турса бирор нарсага қўл урамиз. Сувни исроф қилмаслигимиз учун сув тугаши шартми?!!
Исроф ҳақида энг кўп гапирадиган, аммо амал қилмайдиган ҳам биз. Давлат қарор чиқариб қўйди сувни тежаш борасида. Аммо қоғозда қолиб кетдими, билмадим, бизда ҳалиям сувлар кеча-кундуз оқиб ётибди.
Тўғри, давлатга ортиб олмаслигимиз керак ўлигимизгача. Аммо юқорида айтилганидек мажбурланмагунча қилмайди бу ўзбек.
Менинг мурожаатим шуки, челленж қиламизми, постлар ёзамизми, нима қилиб бўлсаям амалий чораларга давлатни ҳам, одамларни ҳам жалб қилайлик. Оқиб ётган сувларга, кранларга жўмрак ўрнатайлик.
Масъуллар алоқага чиқса, қишлоғимиздаги кимнинг уйида ёки қайси кўчада кранлар шариллаб оқиб ётганини айтиб ҳам бераман. Майли "козёл" бўлай. Муҳими авлодларимиз сувга зор бўлиб ўлмасинлар.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
БОҒДОД ТУМАНИДАНМАН. БИЗДА СУВЛАР ИСРОФ. ТЎХТАТИШ КЕРАК!!!
@qodirova_g
🎵 Одамлар нима дейди?
🎙 Конста & Тимур Алихонов
Одамлар нима деса десин, яшайлик
Чин дилдан кулиб, самимий гаплашайлик
Одамлар нима деса десин, ташайлик
Қўрқишни, ўйлашни, яшашни бошлайлик
Канал манзили 👉@OPER_UZ
Болалигимда жудаям кўп тишим азоб берган. Тиш докторга боравериб жигарим эзиларди. Стомотология мен учун азобхона эди. Ҳозир билсам, ўша пайтда тиш докторим оғриқ қолдирувчисиз кўрарди экан. 7 йил азоб берган тишимни тўйимдан олдин бошқа докторга кўрсатдим. Ярим соатда оғриқсиз суғуриб ташлади. Чириб адо бўлган экан. Неча йил чириган жағ тишни даволатиб юраверибман. Аслида аллақачон қутулиш керак бўлган экан...
Ҳозир ҳам тиш докторга келдим. Яна оёғим қалтираяпти. Бундан дахшатли оғриқларни бошдан кечирдим. Аммо нима қилай, болаликдан қолган инстинкт.
ПС: Ҳаётимиз давомида ҳам вақтида қутулишимиз керак бўлган, азобли бўлсада суғуриб отишимиз шарт ҳисобланган инсонлар, нарсалар, ҳислар бор. Вақтида журъат этмасангиз, сезмасангиз азобларингиз давомли бўлаверади. Аммо барибир қачондир йўқотасиз. Шундай экан чўзиб нима қилдингиз...
@qodirova_g
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Инсон ҳаётидаги энг ёмон туйғу надоматдир.
Надомат инсон ҳаётида ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ҳатто ундан керагидан ортиқча нарсаларни ҳам тортиб узиб олади!
Менга ишонинг! Надомат қилиш жуда ҳам аччиқ!
Кимларнидир керагидан ортиқча қаттиқ ушлаганингиздан, эртароқ қўйиб юбормаганингиздан надомат...
Нуқта қўйишингиз лозим бўлган ўринда вергул қўйганингиздан надомат...
Кесиб ташлашингиз керак бўлган қўл билан кўришганингиздан надомат...
Сиз хато гапираяпти деб ўйлаган, аслида эса сизга кўп бора айтилган ҳақиқатни англамаганингиздан надомат...
Ҳамма нарса кўз олдингизда намоён тургани ҳолда ўзингизни кўрмаганга олганингиздан надомат...
Ишлар ўзгаришини умид қилиб кетма-кет кечирганингиздан надомат...
Сиз тешик кемани ижарага олиб бўлмаслигини яхши билар эдингиз. Нега унга билиб туриб миндингиз?!
http://t.me/Abdulqodir_Polvonov
@qodirova_g
Suratdagi erkakning ismi Salim!
Yoshi ellikda.
Maktabda qorovul boʻlib ishlaydi. Qoʻlidagi ayol uning turmush oʻrtogʻi.
Bitta farzandlari bor.
5 yil avval oyoq qoʻllari ishlamay qolgan. Gapirmaydi ham.
Oʻshandan beri ayoliga qarash va uy ishlari Salimga qolgan.
Har kecha toʻrt marta uygʻonib, ayolini u yoqdan bu yoqqa agʻdarib qoʻyadi.
Ayrim vaqt ayolini ingrayotganida uygʻonib ketadi.
Chunki ayoli eriga malol kelmasligi uchun oʻzi agʻdarilib olishga harakat qilardi.
Bu holat ayoli biroz tobi qochsa, uyiga joʻnatib yuboradigan erkaklarga yaxshigina ibratdir.
Ayoli og'risa jahl qiladiganlarga ham.
Fbdan olindi
@qodirova_g
Зулмнинг каттасиям, заррасиям зулм. Айниқса, ҳукмимиз остидагиларга зулм қилиб, ибодату тақволаримиз савобини бой бериб қўймайлик.
Тақво ҳар нарсада: амалда, дилда, тилда, хаёлдадир. Булардан энг югуриги тил. Зулм ҳам кўпроқ тил билан қилинади...
@qodirova_g
#yengillik
Sizni anchadan beri qiynab kelgan, bajarishga esa jur'atingiz yetmayotgan ishni qilib ko'ring-da, qalbingizda shunchalar kuchli yengillik tuyasizki, o'zingizdan ko'nglingiz to'la boshlaydi.
Hech qachon hech kimga qandayligingizni isbotlashga harakat qilmang...
@qodirova_g
Alloh kifoya qilsin...
Ushbu jumla ichida qanchalar hotirjamlik, qancha dard-alam, qancha isbotlanmay qolingan haqlik, qancha afsus yashirin. Judayam ojiz qolgan vaqtlarimizda yoki qattiq dilimiz og'rigan va hammasiga qo'l siltab qo'ygan chog'larimizda shu qudratli gapni shivirlaymiz.
Kamsitilish, adolatsizlik, haqsizliklaru behuda turtkilashlarga duch kelsak, shu gap bilan ovunamiz. Aytishimiz bilan hamma alamlarimiz ariydi. Qalbda iymonimiz bor ekan, haqligimizga amin ekanmiz, albatta Alloh zulmkorga kifoya qilishiga shubhamiz bo'lmaydi. Shu sabab ham o'zimizni hotirjam his qila boshlaymiz.
Zulmkorlardan bo'lib qolishimizdan Allohning o'zi asrasin...
@qodirova_g
“Аллоҳнинг неъмати” дея ниқобламанг!
Айрим аёлларимизда устма-уст, баъзан нимагадир қасдма-қасд туғиш одати бор. Шу йўл билан янги оилада мустаҳкам илдиз отиш, эрни маҳкам ушлаб олиш ниятидагилар ҳам бисёр.
Ўзбекнинг шундоқ ҳам болажонлиги ортидан юқоридаги каби омиллар қўшилиб, ҳозир постсовет ҳудудида аҳолиси яшин тезлигида ўсиш бўйича яққол биринчимиз. Лекин бунинг ортидан келиб чиқадиган ишсизлик, аёллар соғлигидаги муаммолар, оилавий зиддиятлар, болалар руҳиятидаги салбий ўзгаришлар, иқтисодий етишмовчиликларни ўйлашгаям эринамиз.
Яна бир оғир жиҳат – оилани, фарзандлар сонини режалаштириш гўё биз учун табу, мутлақ ёпиқ мавзу. Кимгадир бу ҳақда тушунча бермоқчи бўлсанг ўзининг эътиқоди ҳаминқадар бўлсада, сени салкам динсизликда айблай бошлайди. “Аллоҳнинг неъмати, ризқни ўзи беради...” деб оғзингга уради.
Фарзанд Яратганнинг неъмати эканлигига, тирик жон борки ризқи етиб туришига ҳеч шубҳа йўқ. Лекин устма-уст туққан, ўзи ёш, қўлида ёш бола, бунинг устига рўзғорнинг минг ташвишига ўралиб бораётган аёлнинг яна ҳомиладор бўлиши стресс келтириб чиқармайдими? Бундай вазиятда Аллоҳнинг бир неъматига зўрма-зўраки эришаман деб, шунгача берилган бошқа неъматлар – тинчлик ва соғликка рахна солиб қўйилмаяптими?
Биламан, эътиқоди “мустаҳкам”лар ҳозироқ етиб келишади ва изоҳларда кўпик сачратиб мени ёмонлашни бошлашади. Лекин буни ёзишимга туртки бўлган эълонга бир кўз югуртириб кўринг:
“199? й туғилган, 4 фарзандини ёлғиз катта қиляпти, яна ҳомиладор. Эри билан бирга яшамайди ва эри оила таъминотида қатнашмайди. Ҳозир аёлга “Буйрак етишмовчилиги, ҳомила тушиш хавфи”, каби ташхислар қўйилган ва бир неча хил муолажалар тайинланган. Даволаниш учун 1,5-2 млн сўм маблағ сув ва ҳаводек зарур. Яхшилар, ёрдам беринг...”
Хулоса ўзингиздан!
✍️Аброр Зоҳидов
@qodirova_g
#НАҚЛ
Бўрининг иштаҳасини энг кўп очадиган нарса – қўзичоқ. Қўзичоқнинг ҳам энг қўрқадиган нарсаси бўридир. Бироқ масаланинг ғалати томони шундаки, қўзичоқнинг бўрига кўнгил қўйганидадир. Бас, инсоннинг дунё молига муҳаббат қўйиши ҳам шунга ўхшайди.
"Усваи Ҳасана" китобидан
@qodirova_g
#Суратдагитарих
#Ибрат
Японияда II Жаҳон Уруши даврида суратдаги бу болакай ўлик укасини кўмиш учун орқасида шундай кўтариб юради. Бунга бир аскар эътибор бериб, ўлик болани ташлашини, йўқса чарчаб қолишини айтади. Бола: «У оғир эмас. У менинг укам!», деб жавоб беради.
Аскар ҳолатни тушуниб, ҳўнграб йиғлаб юборади. Ана ўшандан бери ушбу сурат Япониянинг бирлик рамзига айланган экан!
Шояд, бу бизнинг ҳам шиоримизга айланса: «Оғир эмас! У менинг укам!».
@qodirova_g
Қачонки аёлларимиз энергиясини идиш-товоқ, кир-чир, мол-ҳолга эмас, таълимга, билимга йўналтирса, қачонки ота оналар қизининг сепига сарфлайдиган пулини фарзандининг илм олиши учун харжласа, кейингина жамиятда ўсиш бўлади. Ошхонада ўнта одам бўлса, ўналасигаям иш топилади. Аёл фақат ошхона учун яратилмаган. Унинг ўз истаклари ва фикрлари бор. Бу фикр ва ғоялар кўрсаткичини қайнона-қайнота ёки эр билан чеклаб қўйишга, аёлни бу орқали майдалаштириб юборишга ҳеч ким ҳақли эмас!
Shovqin
Tasir-tusur, qasir-qusur,
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Bu dunyoda kim bequsur,
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Sen qiz bo‘lib tug‘ildingmi,
Endi bu yo‘l
Borsa kelmas, yolg‘izoyoq.
Tilingni tiy, ishlasin qo‘l,
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Sheʼrlaringda mantiq yo‘qdir,
Ohangi ham buzilganroq.
Asli umr mag‘zi nedir
Idish-tovoq, idish-tovoq.
Va o‘zingga berkin, qamal,
Egiz-egiz qo‘rquvlar tug‘.
Davom etar hayot yana,
Sharaq-shuruq, taraq-turuq.
Tasavvuring quroq-quroq,
Niyat mayda, duo mayda.
Sig‘inganing idish-tovoq
Ichingdagi xudo mayda.
Ilm yo‘lin tutmasang gar
Bitmas xorlik, sargardonlik.
Nainki keng oshxonalar
Koinot ham qilar torlik.
Sen kim – Turkiston onasi,
Turma g‘arib ham sarg‘arib.
Baralla ayt dilrozingni
Aslo idish-tovoq sasi
Bosib ketmas ovozingni.
Chin ayolga evril, elan,
Ko‘ngil uyin etma g‘orat.
Yaratganning izni bilan
Sen dunyoni qayta yarat!
Taraq-turuq, taraq-turuq...
Меҳриноз Аббосованинг ушбу шеърини қайта-қайта ўқидим, тингладим. Хўрлигим келди...
Аксар хонадонлара қиз бола туғилганидан онасининг эзилганини, фикри инобатга олинмаслигини, бурчакларда йиғлаганлигини ва йил ўн икки ой ошхонада куймаланишини кўриб катта бўлади. Истайдими йўқми шу тақдирни автоматик равишда бўйнига олади. Шу орқали қуллик-чўрилик, идиш-товоққа кишанлилик авлоддан авлодга кўчиб ўтаверади. Кишанларни парчалаш вақти келмадимикан? Фарзандларимиз учун кучли, ўз ўрни ва фикрига эга, уддабурон, жамиятда фаол она бўлиш даври етмадимикан?
@qodirova_g
"Кимдир сизга мушт туширганда ғазаб отига минган ҳолда унга ҳам бир мушт туширмоқчи бўлганингизда, энг аввало ўзингизни йўқотиб қўйманг. Нафақат душманингизга, балки ўз нафсингизга қарши қатъиятли бўлинг! Кимдир сизни бир ишда айблаган пайтда ҳам ўзингизни қўлга олишни ўрганинг!.. От пойгалари ҳақида ҳаммангиз биласиз... Пойгада ғалаба қозониш учун яхши чавандоз танлаш жуда муҳим. Машҳур чавандозлар узоқ йиллар давомида қўл остидаги отларни бошқаришнинг нозик жиҳатларини ўқиб-ўрганадилар. Шундай экан, сиз ҳам ўз-ўзини бошқариш усулларини ўрганинг. Қалбингиз, ҳис-туйғуларингиз, хоҳиш-истакларингиз ва иродангизнинг жиловини алсо қўлдан бой берманг. Ўзингизга зарар етказадиган одатлардан йироқ туринг! Чунки инсонда бир одат шаклландими, у шу одатнинг қулига айланиб қолади. Шунда экан, ҳеч кимга ва ҳеч нарсага қул бўлманг! Агарда ўзингизда дангасалик аломатларини ёки кераксиз ўйин-кулгига бўлган қизиқиш сизни ўзига жалб қилаётганини сезсангиз, ҳис-туйғуларингизга ва нафсингизга ҳоким бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни ҳаётингиз учун манфаат келтирадиган ишларни қилишга ва доим ҳаракатда бўлишга унданг. Хато қилганингизда буни ўз ичингизда тан олинг ва ўзингизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилинг. Кейинчалик ўзингиз ва атрофдагилар олдида уялиб қолишни истамасангиз, руҳиятингизни ва маънавиятингизни мустаҳкамланг".
"Иднал муаллим" китобидан
@qodirova_g