qodirova_g | Unsorted

Telegram-канал qodirova_g - Қодирова | tahrirchi

-

Жонингдан ўтиб кетса ҳам, ўзингни ҳотиржам кўрсат...

Subscribe to a channel

Қодирова | tahrirchi

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Sezen Aksuden çok güzel şarkı...

Sen ham mening kabi haqiqatni bilasan...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#nazm

Ko'ksimda bir qush - uchadi tinmay.
Yuksak-yuksaklarda uchar - ko'rar tush...
Uchadi yarador bo'lganin bilmay,
Uchib ketayotib o'ladi bu qush.

✍ Usmon Azim
@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#Anna_Karenina

Bo‘g‘zimga tosh qadaladi, yopilar kitob,
Titranaman.
O‘qib bo‘lmas, yo‘q undan nari.
Bilmam buncha qayga shoshar, gursillab yurak,
Go‘yo, undan o‘tgandayin poyezd relslari…

Qish. Peterburg. Ojizgina nur sochar Quyosh.
Qorparchadan akslangan zulmattob kunlar.
Kaminda jim so‘nar olov, sovuydi qahva,
Sog‘inch aro, kutish aro daydiydi tunlar…

Sovuq hisni cho‘g‘latolmas bu qaynoq bazm,
Chappor urib aylanadi shubha va xayol.
Bunda hissiz qalblar bari gulgun va shodmon,
Yolg‘iz baxtsiz – borin ishqqa baxsh etgan ayol…

Anna, sizni o‘rtagan dard menga ham tanish,
Bir olovki, hamon tinmay dilga o‘t qalar.
Anna, men ham bir insonni Xudoday sevdim,
O, baribir Xudo bo‘lmas ekan bandalar!..

Peterburgmas, butun yerni qoplagandek qish,
Qatra nur ham aziz bo‘lar ekan bu damda.
Anna, qanday mumkin axir ishq deb o‘rtanish,
Chor tarafda Vronskiylar to‘lgan olamda…

Bu olomon buncha shodmon, buncha beparvo,
Shamdek so‘nib borishimni kuzatarlar jim.
Anna, sizdek jonimga qasd qilolmadim-u,
Faqat,
Yuragimni poyezd ostiga otdim…

Go'zal Ro'ziyeva

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#Таассуф

Ҳар кунгидек ишга шошиб келар эканман ортимда йиғлаб гапираётган аёл товушини эшитдим. Аёл шу қадар ўпкаси тўлиб гапирардики, минг уринса ҳам дувиллаб тўкилаётган ёшларини яширолмасди. Ўфка, алам, афсус қоришиқ эди унинг овозида:
-Касал бўлиб қолдим, биттаям доримни олиб бермади. Касалвандсан, браксан дейди доим. Бир нарса десам аямай уради. Кеча эрталаб ухлаб қолибман. Қайнам жавраб ўғлини чақирди. Кийиниб чиққунимча куёвингиз келиб тепиб кетди. Нафас ололмай қолдим. Шу туриш қолиб кетдим. Кейин мажбур сизларни чақирдим...
Аёл велосипед орқасида ўтириб кетарди. Билишимча, рулдаги отаси. Умуман, буни билиш қийинмасди. Агар аёлнинг овозни "беззвук" қилиб қўйилса ҳам уни отаси тинглаётганини англаш қийинмас. Чунки ота рулни бор кучи билан қаттиқ ушлаган, қовоқлари уйилиб пешонаси тиришган, тобора қадди букчайиб бораётганди. Гўё унинг елкасига тўнналаб юк ортилгану қизи гапиргани сари бу юк кўпайиб борарди. Ота йўлдан кўзини узмасди. Бир сўз ҳам демасди. Жим, айни пайтда чорасиз...
Бу ҳолнинг оғирлигини қиз ўстирган ва ўстираётганлар жуда яхши англайди. Еру кўкка ишонмаган, эркалаб-суйиб, фахрланиб катта қилган қизингни кимдир хўрлаб-хақоратлаб турсаю, бунга аралашолмасанг, азобку!
Биз аёллар бир-биримизнинг дардимизни тушунамиз. Жабрланган жинсдошларимизнинг ҳолига қараб ҳар аёлнинг бир чиғириқдан ўтиши бор, яхши бўлиб кетади. Сабр қилса бўлмайдими, деймиз. Аммо ўша чиғиқдан соғлиғини, қадр-қийматини, ғуруру орзуларини тўкиб, йўқотиб ўтишини ҳисобга олмаймиз.
Кўплаб эркаклар кўчадан орттириб келган "нервчит"ларининг аламини ҳам келиб аёлидан олади. Ёмоннинг кучи япалоққа етар экан. Аёлнинг жони қирқта бўлгани билан қалби битта. Бу қалб сингач, синиқлари бир кун келиб қизингизда қайтиб келиб, юрагингизга санчилишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг, ҳурматли эркаклар!..

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Qirgʻizistonlik rejissyor Ruslan Akun suratga olgan "Jannat onalar oyog'i ostida" (Бейиш — эненин таманында) filmi O'zbekiston kinoteatrlarida namoyish etila boshlaganidan ko'p o'tmay tarmoqlarga chiqarib yuborilibdi.

Hozircha o'zim duch kelmadim, ammo filmni to'liq va sifatli formatda tashlab berishgan taqdirdayam ko'rmoqchi emasman. Reja qilib qo'yganman, nasib etsa, filmni oilam bilan kinoteatrga tushgan holda tomosha qilaman.

Do'stlar, sizga ham tavsiya, mualliflik huquqi, ijodkorlar mehnatini hurmat qiling. O'g'ri kanallar va shaxslarga esa shunchaki "yo'q" deng.

Katta qiziqish va muhokamalarga sabab bo'layotgan filmni kinoteatrga borgan holda tomosha qilib, ijodkorlar mehnatini hurmat qilishimiz, bu huquqlar buzilishiga befarq emasligimizni ko'rsataylik.

Unutmaslik kerak, O'zbekistonda kinoni o'ldirgan, yaxshi san'at asarlari yaratilishiga to'siq bo'layotgan omillardan biri ham shunday o'g'riliklar va ularning tomoshabin tomonidan qo'llab-quvvatlanishi aslida.

@haqiqatdaIlyos

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Nihoyat hayotimga bir yangilik, yangi muvaffaqiyat va boshqa yutuqlarga erishishga bo'lgan turtki kirib keldi. O'zimni zanglay boshlagan tunukadek his qilayotgandim, ochig'i. O'tgan yili turk tilini katta ishtiyoq bilan boshlab 5 oy o'qidim. Har kecha 3-4 soatlab dars, kunduzi uyga vazifalar bilan kechdi 5 oyim. Bolam yosh edi. Yozi bilan kasaldan bo'shamadi. Bir qo'limda 39 isitma bilan bolam ingradi, ikkinchi qo'limda telefon orqali dars kechdi.
5 oylik kursni o‘qituvchim Sohiba Soliyeva bilan yakunladik. O‘quvchining bilim olishida o'qituvchining o'rni katta. O‘quvchining ilmga bo‘lgan tashnaligini qondira olish muhim. Ustozim menikini qondiribdiki sal kam bir yildan so'ng topshirgan imtihonimning javobi ijobiy chiqibdi.
Imtihondan juda yomon kayfiyatda chiqqandim. Yaxshi bajarolmadim, qiyin savollar tushdi degandim. Yaxshi natijadan umid uzgandim. Ammo Alloh ol qulim deb tursa, omad kularkan. Albatta, mehnatlar samarasiz qolmas ekan. Ustozimgayam tashakkurlar aytaman.

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

🎗Har sohaning qonuniy tartib va qoidalarini bilish ham vaqtingizni, ham naqdingizni tejaydi

❗️Advokat va yurist xizmatlari pulli bo'lgani holda...

Biz sizga bepul huquqiy maslahat berishga qaror qildik.

🔸Ta'lim
🔹Mehnat huquqi
🔸Soliq
🔹Qarz
🔸Ma'muriy huquqbuzarlik
🔹Oila huquqi (nikoh, nikohdan ajrashish, aliment)
🔸Meros
🔹va boshqa huquqiy munosabatlar

🎁Bonus: Ariza va sud uchun kerakli hujjatlar roʻyxati ham bepul tuzib beriladi. Bu faqat 1-martdan ramazon oyi oxirigacha amal qiladi.


LINK 👉 @YuristFayzullo

Savollar uchun: @YuristMaslahatirobot

Yurist Fayzullodan bepul huquqiy maslahat oling

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Баланд-баландларга учишни истайсан, бунга қодирлигингни биласан, чўққиларни кўзлайсан, аммо қафасдалигинг ва оёғингдан занжирланганингни эслаб тақдирдан ўкинасан, афсусланасан...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Муваффақиятсизликка учрадингизми, шу вақтгача айтарли ҳеч нарсага эришолмадингизми? Шахсий ҳаётингизда муаммолар борми? Тўхтанг! Айбдор излашдан, ўзингиз ё ўзгани айблашдан тўхтанг. Энергиянгизни беҳуда айблашга сарфламанг. Диққатни муаммонинг ечимига, мақсад сари йўлга йўналтиринг.
Отам қилиб бермади, онам олиб бермади, дўстим қўлламади, турмуш ўртоғим тушунмади, ўзим ўйламадим каби дийдиёлардан воз кечинг. Б у ожизлик. Ўзини ўзи алдаш, чалғитиш.
Ҳақиқий ирода кучи биттада эришиш эмас, балки таслим бўлмасликда, тинмай ҳаракат қилаверишда, ортга қараб чалғимасликда. Энг муҳими, ўзингизни ўзингиз таҳқирламанг, руҳингизни туширманг.
Бу дунёда ўзимизга ўзимиздан яқин инсонимиз йўқ. Шундай экан ўзимизни хафа қилмаслигимиз лозим.)

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Ортда қолаётган 2023-йилнинг менинг ҳаётимда кўрсатган натижаларини сарҳисоб қиладиган бўлсам,  бу йил жудаям ажойиб ва ғалати,  топиш ва йўқотишларга бой бўлди камина учун.
Бу йил 50 дан ортиқ асар мутолаа қилдим.  Бу асарларнинг Kun.uzда деярли барчасининг таҳлилий мақолалари эълон қилинди. 
Турк тилини ўргандим.  B2 га топширгандим.  Аммо аҳмоқлик қилиб,  паспортим билан бормаганим учун имтиҳонга киритилмадим( баттар бўл дейдиган одам кўп бўлди.  Мартни кутаман энди). 
"Ёш китобхон" га қатнашиб яна бир бор билимимни синаб кўрдим.  Аммо бу билим вилоятда 3 ни олиб қайтишдан бошқасига ярамади. 
Яна бир бепарволигим сабаб телефонимни ўғирлатдим.  Профил ва рақамларимни амаллаб қайта тиклатдим.  Йилда бир марта каллам ишлаб 3-ўрин эвазига келган планшетга барча ижтимоий тармоқ аккаунтларимни очиб қўйган эканман. 
Муҳаррирлик ва саҳифаловчилик ишларим юзасидан ҳам анча-мунча ишларни дўндирдим. 
Энг асасийси,  турмуш ўртоғим иккимиз ўз bookcafe'мизни очдик.  Буёғига соққанинг пайидамиз.
Ундан ташқариям анча ишкаллар чиқардим.  Уларни ёзиб ўтирмайман.  Декабр охирига келиб туширган қовунларимни сарҳисоб қилгач,  бир ҳафта ҳеч қандай мақсад,  интилишларсиз,  режаларсиз шунчаки яшаб кўрдим ва тушундимки,  мақсадсиз яшаш энг қийин машғулот экан.  Шахсан менга тўғри келмади.  Эрталаб кўзингизни очиб,  ҳаракатга келишингиз учун доим туртки лозим.  Бусиз бир қоп гўштдан фарқимиз қолмайди. 
2024 ҳаммага қоп-қоп режа ва мақсадлар олиб келсин.  Аллоҳ интилишларимизни ҳеч қачон жавобсиз қолдирмайди...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

- Қалейсиз?
- Яхши.
-Мени тушунмадингиз. Ҳақиқатан қалейсиз?
- Қалей эканимни таҳлил қилмай қўйиш даражасидаман...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Қурбақани сувли идишга солиб, оловга қўйилса, қизиқ бир ҳодисани кўриш мумкин.

Қурбақа сувдан сакраб чиқиш ўрнига сувнинг ҳароратига мослашишга уринади. Сув исиб боргани сайин у ҳарорат кўтарилишига янада мослашишда давом этаверади. Сув қайнаш даражасига етганда, идишдан сакраб чиқмоқчи бўлган қурбақа бу ишни қила олмайди, чунки у сув ҳароратига мослашиш учун бор кучини сарфлаб, чарчаб, жуда заиф бўлиб қолади.

Одамлар қурбақани қайноқ сув ўлдиради, деб ўйлашади... Аслида эса, қурбақа қачон сакраш кераклигини ўз вақтида ҳал қила олмагани учун ўлиб қолади.

Шундай қилиб, нотўғри вазиятларга, ҳақоратли муносабатларга, паразит дўстларга ва "сизни ёндирадиган" бошқа ҳолатларга "мослашишни" тўхтатинг. Агар сиз мослашишни давом эттираверсангиз, сиз учун ичкарида "ўлиш" ҳавфи пайдо бўлиши мумкин.

"Имкони борида сакраб қолинг!"

фб саҳифасидан олинди

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...

https://kun.uz/02155277

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Олов аёл

Рўмолимни ўтга ташладим,
Узугимни отдим дарёга.
Бу қалбимнинг исёни эди,
Муҳаббатсиз, ишқсиз дунёга.

Бармоғимни сиқарди узук,
Сирғанарди бошимдан рўмол.
Кетар эдим, юраги очиқ,
Ва боши ҳам очиқ бир аёл.

Маржонларни тасбеҳдек ситдим,
Мен киймадим никоҳ кўйлагин.
Бу қоп қаро дунёда лекин,
Оппоқ эди оппоқ юрагим.

Чимилдиқдан чиқиб келгандек,
Дилбар эдим, диловар эдим.
Ва ўйлардим, висолсиз тўйга,
Мен нега келдим?

Кўкдан келган садолар саси,
Холос этди бир оғир юкдан.
Ранжимасин, ёрга айтинглар,
Тушмаганди никоҳим кўкдан.

Узугимни отдим дарёга,
Рўмолимни ўтга ташладим.
Ва мен энди олов шаклида,
Яшай бошладим.

19.10.2023 йил

@Guljamol_Asqarova

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Инсон вужудида бир гўшт борки, агар у оғриса бутун тана карахтлашади, оёқда мадор, қўлда қувват қолмайди. Бу гўшт - қалб. Қалб масаласи бу - руҳ масаласи демак.
Барчамизнинг руҳимиз тетик, танимиз соғ бўлсин!

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Xudbin

Kelmang, yaqinlashmang, olmang xavotir,
Sizga ham yuqmasin kuyindi isi.
Bilmam, qachon bo’lgan bu yong’in sodir,
Men bir yonib ketgan uyman, azizim.

Sevgilim achindi va ketdi tashlab,
Ammo mahshargacha sovimaydi cho’g’.
To’g’ri, endi menda bo’lmaydi yashab,
Shukr, uning boshqa boshpanasi yo’q.

✍️MehrNoz

@mehrnoz_abbos

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Penceresiz kaldım, anne
Penceresiz kaldım, anne
Uçurtmam tellere takıldı
Hani benim gençliğim nerde?

Derazasiz qoldim, ona
Derazasiz qoldim, ona
Qanotlarim simlarga tiqildi
Qani mening yoshligim, ona?..


Hech kimsaning qanotlari uchish oldidan simlarga tiqilib, qayrilmasin...

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#Retro

Ah canım sevgilim
Derin bir okyanustayım
Hiç kimse gelmiyor, bırak beni konuşayım
En azından bugün, bugün de sonbahardayım
Soracak olursan ben şimdi uzaklardayım...

Oh jonim, sevgilim
Chuqur bir okeandaman
Hech kim kelmayapti, ushla meni gaplashayin
Eng ozida bugün men kuzdaman
So'raydigan bo'lsang gar, men hozir uzoqlardaman...

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Nihoyat 4 yillik mehnat samarasini bugun qo'lga oldik. Avvalo ota-onamga, ustozlarimga va albatta o'zimga tashakkur bildiraman!

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

"Qo'rqma" asarining hali Word varianti qo'limga kelib tushganda va uni sahifalashim kerakligi aytilganda faylning kattaligi va texnik muammolari judayam ko'pligidan erinib ketgandim. Sahifalab ham bo‘lingandan so'ng bir nusxasi Javlon akaga jo'natildi. Oradan ikki-kun o‘tgach esa Shavkat Dõstmuhammad qimtinibgina asarni qayta tahrirlab keltirganini ma'lum qildi. Mayda-chuyda o‘zgartirishlar ko‘pligidan asabiylashib to‘g‘rilab chiqdim. Undan so'ng Asaxiydagi jamoamiz bilan ham besh karra qayta o'qib, imlosini to‘g‘rilab chiqdik.
Eng qizig'i asarni har o‘qiganimda har safar hayajonlanar, Shavkat akaga qilgan zardalarimdan hijolat tortar edim. Chunki bu asar millatimizning ayni ko‘zgudagi aksi edi. Unda meni qiynagan savollarga javoblar, o'ylantirib yurgan mavzular bor edi. Kitob bosilib, jamoatchilikka tortiq qilingandan so'ng ham qayta-qayta o‘qidim.
Fikrlarim to‘lib-toshganidan taqrizlar yozdim. Qo‘rqmani maqtaganlarini eshitsam yoki ko'rsam, o‘zimni maqtashayotgandek suyindim. Tanqid qilganlarni itdek qopdim. Fikrlari xato ekanini isbotlashga urindim. Umuman, bu asarga qancha mehnatim sarf bo‘lgan bo‘lsa har gal mingdan-ming rozi bo‘ldim.
"Qo‘rqma"ga film ishlanib, kecha taqdimoti bo‘lib o'tibdi. Judayam xursand bo‘ldim. O‘zbek adabiyotida shunday asarlar ko‘payaversin!
https://youtu.be/PYNopQErSuQ?si=0irl2nS2zssMl8nv

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Farzandim tug'ilganda:
"Hozir yaxshi payti. Unchalik qiynamaydi. Ikki-uch yoshga kirganda ko'rasan", deyishganda ishonmagandim...
Bekor qilgan ekanman((
Videoda chupachups ilinjida shantaj qilayotgan qizim)

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Qurumsoq odamdan oliyjanoblik kutish - ahmoqlik.
Tejamkorlik va ziqnalikning katta farqi bor!

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Ҳаётимизда ҳар учраган шахс (ўзингизга яқин олган) хотирангизда ўзининг ўрнини қолдиради. Вақтлар ўтиб унга нисбатан ё соғинч, ё нафрат туясиз. Ҳар икки туйғу ҳам қалбни жизиллатади. Янги танишувлардан имкон даражасида қочиш лозиммикан.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Yaxshi bo‘ldi, sendan ayrildim,
Ketmog‘im chun topib berding yo‘l.
Bu dunyoda seni topdim deb,
Yo‘qotibman o‘zimni butkul.  

Yaxshi bo‘ldi, yechildi bugun,
Oyog‘imdan bu zanjir, bu g‘ul.
Ikki dunyo seni shohim deb,
Qul qilibman, o‘zimni butkul.  

Yaxshi bo‘ldi, yomon bo‘lsa ham,
Yuragimni ezsa ham darding.
Men aqlini topgan telbaday,
Poylaringdan boshim ko‘tardim.  

Kechir, ozor berib mehrim-la,
Zeriktirdim, men sodda, men go‘l.
Bu dunyoda seni borsan deb,
Boshqalardan kechibman butkul.  

Xudoyimning jazosi qutlug‘,
Sendan ketdim, ey qahrli gul.
Shukr, shukr seni yod etib,
Unutmabman Xudoni butkul.  

Shuning chun ham omon bo‘l endi,
Men bariga silkib qo‘ydim, qo‘l.
Angladimki, seni yo‘qotsam,
Xudoyimni topaman butkul.  

Endi xayr, endi alvido!
Bari ro‘yo, bari sarob, kul.
Dargohingga sig‘maganimday,
Yuragimga sig‘massan butkul.  

Men mehrmand, telba go‘dakday,
Ko‘z yoshimga yomon toyrildim.
Yaxshi edi... seni topganim,
Yaxshi bo‘ldi... Sendan ayrildim.

✍Guljamol Asqarova
@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#musiqavaqti

…Tesadüf gibi her gün yollarıma çıksaydın…

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Айтишларича, бирор нарсани ўғирлатишдан қўрқсангиз, уни китоб ичига яширинг.
Биз китоб очишдан қўрқадиган миллатмиз!

© Айман Ёғий

/channel/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Кўз ёшларингга парво қилмаганлар кўзларинг тубига боқишга муҳтож бўладиган кунларни албатта кўрасан.
Кўнглингни чўктирма!
Аллоҳ муҳлат берувчиларнинг энг яхшисидир.


@NilufarIbrohimova

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

ДАРВЕШ ҚЎШИҒИ

Товоним майсани эркалаб,
Туфроқнинг тегади ғашига.
Ёмғирли булутни елкалаб,
Кетяпман Кар Бало даштига.

Ла-ла-лай-ҳо-о лалалай!

Ошиқман ой билан ўпишиб,
Гуноҳин совурган шамолга.
Пулсирот устида топишиб,
Ғилмонга чорлаган аёлга.

Ла-ла-лайҳо-о лалалай!

Қонимни томчилаб сўр зулук,
Шабнамга тўлдирай ичимни.
Дарвешга дунёси бир пуллук,
Ўйлайман эртанги бичимни.

Қачондир иймонга панд берар,
Ҳирс-Темурнинг калта оёғи.
Қабргача аён бор сирлар,
Нима бўлар ундан нар ёғи?!

Ла-ла-лайҳо-о лалалай!

2.
Чанқаб келдим масиҳ булоқ,
Заҳар тутсанг
Ичсам-болдир.
Ўнгда гуноҳ,
Сўлда гуноҳ,
Сендан кечиб, Сенда қолдим.

Сулув-сулув жинзодалар,
Ётоғига тортар ҳа деб.
Чинқираман: вой, ложарам,
Менга очлик қўналға деб.

Қовжиратди руҳимни нафс,
Майхоналар қувиб солди.
Тушовлади тилимни қавс (),
Сендан кечиб, Сенда қолдим.

Пайғамбарга эмасман хеш,
Тағин қисир қовурғамиз.
Биздан кўра Айюблар пеш,
Сочдан тирноқ довур ғаммиз.

Илтижойим олма малол,
Қуриб бергин биллур капа(к).
Яшаб ўтсин унда ҳалол,
Қарға умрини капалак.

3.
Қачон исминг айтсам жонон,
Тамуғдонда ёнар бўғзим.
Бирам тотлиғ, такрорласам,
Шов-шовиллаб қонар бўғзим.

Бу не ишқи, бу не лаззат?
Азобидан томар мазза.
Шивирласам тушимда гоҳ,
Эзғиланган анор бўғзим.

Йўқотаман ўзни буткул,
Чорла само,
Тубо ютгул.
Ўтга тушган илондай маст,
Ҳар ёна тўлғонар бўғзим.

Майли тугаб битай охир,
Ўзинг фано,
Ўзинг моҳир.
Калимадан ўткур эса,
Шу тақлид уйғонар бўғзим.

4.
Қуддусий тош каби муаллақ
Кипригимни сарғайтган томчи.
Дунё - дажжол ўраган салла -
Алдамчи.

Тома-тома ой ҳам тугади,
Ичиб қўйди ташналаб замим.
Занжи осмон ваҳм тўкади
...ва мен.

Қутуради жунунваш ҳислар,
Кўзойнагин излар фаросат.
Кўкка қараб ўсар илдизлар - Аросат.

Яқинлашиб келади Я кун,
Исрофилни уйғотади Сас.
Бўшлиқ жаранглар "Кун фая кун" -
Бас!

5.
Қаердамиз?
Йўқ ўхшаши,
(Қилинмаган талон-тарож).
Кетаяпмиз қўл ушлашиб,
Иккимизда қип яланғоч.

Кўрай десанг бахтинг баҳам,
Топилмайди ожиз, очлар.
Аллоҳ, Аллоҳ қаноциз ҳам,
Учарканда қалдирғочлар.

Шаффоф танлар борар саф-саф,
Гул йиғлар соч тарамига.
Қадам қўяр нор йигит, хаҳ,
Бокиралар ҳарамига.

Осмон эмас пардай бўшлиқ,
Тасаввурга сиғмас чирой.
Томирини кесди мушфиқ...
Тентаксираб қолди биров.

Мен йиқилдим масту алас,
Оёғинга,
Боқма, майли.
Гуноҳларсиз олгин нафас,
Энди сира айрилмайлик.
Энди сира айрилмайлик.

Сендан кечиб, Сенда қолдим.

Жонтемир

@Jontemir_t

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Ҳар кимнинг ҳам ташвишлардан чарчаганда қочадиган жойи бўлсин. Меники бор. КИТОБЛАР.
Ўта ёмон аҳволимда улар ичига яширинаман. Баъзан шу қадар кўп қочиб киришимга тўғри келадики, зерикканидан тугаб қолади...

@qodirova_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel