qodirova_g | Unsorted

Telegram-канал qodirova_g - Қодирова | tahrirchi

-

Жонингдан ўтиб кетса ҳам, ўзингни ҳотиржам кўрсат...

Subscribe to a channel

Қодирова | tahrirchi

#савдодан

Болалар ажойиб-да. Улар билан савдода мазза қилиб куласан, мазза қилиб асабийлашасан)

Олти минглик ҳот-догингиз қанчадан?

Шу пайт буни загрузка қилолмаётган менинг миям: Худога солдим кароче. Ҳаммасига кулиб қўйдим.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#савдодан

Мижоз: Кўп-кўп солиб бераверасиз-а?

Мен: Кўп-кўп санаб бераверасиз-да)

Тилим заҳар бўлмай кетсин)

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Руҳи тик одам қандай бўлади?

У ҳеч қандай озор кўрмай, травмалардан холи улғайган руҳ эмас, балки муаммоларга дуч келавериб, синовларда курашавериб, ташвишларга тик қараб ўсган руҳдир.

Инсоннинг кучлилиги, руҳи улуғлиги, юксаклиги қайғу чоғида билинади. Муаммолар гирдобида туриб қаддингиз тикми, демак, руҳингиз тик.

Танингиз соғ, руҳингиз тетик бўлсин. Хайрли тонг, азизлар!

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Ҳомиладорлар кўрмасин ☺️

Эрталабдан бир иштаҳаларингизни қитиқлаб қўяй😋

Бугун ҳамма перашки излайди)

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Бирам маза қивордимеееей. Бир халта китоб кўтариб кафега кетаётгандим. Эртадан иш.

Оғзимни йиғиштиролмай илжайяпман. Буёғига блогни фаоллаштирмоқчиман, насиб. Илинганларингизни "ҳой" деб чақириб қўярсизлар.

Маҳкамроқ ушланг, ойга учамиз😊

/channel/qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Мақтов кимга ёқмайди дейсиз😊

Агар бир кишига бўлсин фойдам теккан бўлса, блогим ўз миссиясини муваффақиятли бажарибди)

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Мард деганимиз номард бўлиши мумкин. Тўғримиз эгри, ростгўйимиз ёлғончи, вафодоримиз бевафо, самимийимиз сохта чиқиши мумкин.

Ўттизимиз тўққиз бўлиши ҳеч гап эмас. Ишонганларимиз сароб эмаслигига, ҳақиқатларимиз ҳақиқатсизликмаслигига ким кафолат беролади?! Ҳеч ким. Ҳаммаси нисбий.

Фақат бир нарса чин — Қудрат. Унинг Қудрати.

Инкор қилолмайсиз. Чунки бу Қудрат ҳар жойда, ҳар ёнда, хатоларингизда, топганларингизда, йўқотганларингизда, қилдиқларингизнинг натижаларида, роҳату ташвишларингизда яққол кўриниб турибди.

Биз доим ана шу Қудрат билан, Қудрат Эгаси билан шартнома қилишимиз лозим. Ишдаги ҳамкорингиз алдаши, хиёнат қилиши, сизга панд бериши мумкин. Аммо Қодир ҳеч қачон панд бермайди...

Кунингиз хайрли ўтсин💕

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

У тебя новый анонимный вопрос:

Biznes boshlash jarayoniz haqida atroflica aytib otmagansiz, menga shu qiziqroq edi

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

10 kun avval dalaga borgandim. 100-200 qadam mashina yuradigan katta yo'ldan yurishimga to'g'ri keldi.

Yo'l chetiga atirgullar ekilgan ekan. Gulni ko'rsam, o'zimni tutib turolmayman. Yo'l-yo'lakay "o'g'rilik" qilib ketdim.

Manzilimgacha bir dasta gul qo'limda edi. Ammo ularda ifor o'rniga chang gupullab turardi. Mashinalar har o'tganda bechora gullar changga belanavergan.

Ish stolimning ustida rosa 10 kun menga zavq bag'ishlab turdi. Olib kelinganining ertasigayoq asl iforlarini tiklab olishdi.

Yo'l chetida changga botib yotgan gullarning ish stolim ustiga kelib, menga zavq bag'ishlab 10 kun yashashi, iforlari bilan xushnud qilishi asli ularning go'zal xotimasi emasmikan?!

Ahir, o'sha joyida changga botib, hech kimning nazari tushmay umrini yashashi ham mumkin edi-ku!

Alloh aslida bandalariniyam go'zal yashashi, bir-birining umrini bezashi, ezgulik kabi missiyalarni bajarishi uchun yaratmadimi?

Egam barchamizga GO'ZAL XOTIMA nasib qilsin.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Men uyqudaligimda Alloh men uchun ishladi...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Tun... Boshingiz yostiqqa tegdi. Miyangizda 1001 xil muammo. Barchasiga yechim kerak. O'ylayapsiz...

Buni bundoq qilsam qandoq bo'ladi? Natijasi qandoq tugaydi? Unaqamas bunaqa qilsamchi?..

Hammasini unuting. Tasavvur qiling, sizning katta amaldor tanishingiz, yaqiningiz bor. Unga muammolaringizni aytdingiz. U hammasi joyida bo'lishini aytdi. O'sha tun aniq tinch uxlaysiz.

Nega shunaqa? Chunki u insonni qudrati bor, bajaradi, ishingiz hal bo'lishi aniq.

Agar qudratlilarning Qudratlisi Allohni yaqin olib, Allohga ishonib uxlasak, qanday bo'larkan?

Albatta, natijasi go'zal bo'ladi. Bitta shart: ishingizni topshirgach sokinlashishingiz lozim. Men kecha tunda bir kichik muammomni Allohga ishonib uxladim. Uyg'onganimda esa...

Keyinroq batafsil aytaman)

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#kuz

● Kuzning go‘zalligidan bahra olayotganingda😍😍😍

● Kuzning go‘zalligidan bahra olayotganingda shu joylarni supurib-tozalash yodingga tushganida🤯😣😖😫

Bu dardni kelinlar yaxshi tushunadi😁

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Kitobni ko‘p o'qigan inson doim ham baxtli bo'lavermaydi. Aksincha, ko‘p o‘qigani sari o‘zini o‘ksiz his qilaveradi.

Sababi
:

Yaxshilik va yomonlikni chuqur farqlay boshlaydi;

● Vijdon sezgilari kuchayadi;

● Ilmiga amal qilish mas‘uliyati tobora ko'payib boradi;

● Atrofidagi voqea-hodisalarga befarq qarolmay qoladi;

● Ko‘proq fikrlaydi, ko‘proq his qiladi, ko‘proq anglaydi;

● Jamiyatdagi muammolarga nisbatan o‘zida javobgarlik hissini tuyadi.


O'zingizdan so'rang-chi, siz shularga tayyormisiz?

Blogda mutolaa qilgan kitoblarimga qisqacha tahlillar ham berib ketaman. Aytib qo'yay, tahlildan so'ng o'sha kitoblarni izlab qolasiz😊

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

"Bufetchi opa"ning mo'jazgina cafesi))

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Odamga o‘xshab, ofisga borib-kelib ishlamaganimga 3 yildan oshdi. Shu vaqt ichida online faoliyat olib bordim. O‘ylab qarasam, hayotimda yutuq deb qarasa bo'ladigan hamma narsaga shu 3 yilda erishibman.

Jismoniy va aqliy mehnatni birlashtiroldim. Perashki pishiramanmi, pishiriq tayyorlaymanmi yoki mijozlardan qolgan idish-tovoqni yuvamanmi, qo'lim ishda ekan miyam aqliy faoliyatda bo‘ldi.

Yumushlarni bajararkanman o‘qib bo‘lgan kitoblarimning tahlili bilan mashg‘ul bo‘laman. Qo‘lim sal bo‘shashi bilan kursining bir burchiga omonatgina o‘tirib tezgina maqola yozishga tushaman. Natijada kun.uz saytida 50 ga yaqin, demokrat.uz saytidan o'nlab maqolalarim shunday holda vujudga keldi.

"Mutolaa" loyihasidagi faoliyatim ham shu tarzda kechdi. G‘oyalar ayni jismoniy mehnat vaqtida quyilib keladi.

Davomi⚡️

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#2020_йилги_постим

Улғайибман

Эрта тонгда ҳар ён оппоқ қорлигини кўриб қийқирмадим,  ажабланмадим,  ота-онам ёнига чопиб,  суйинчи олмадим.  Ҳааа,  улғайибман...

Куни бўйи ўқиш-иш ташвишлари билан қорбўрон ўйнамабман,  расмга тушмабман. 
Ишга кетаётсам Иқтисод университети талабалари (йигитлар)  қорбўрон ўйнашаётган экан.  Мени ҳадик босди:  мактаб пайтим қор ёғса,  ўғил бола зоти борки кўчада қизларни пойлаб турарди.  Токи йиғлатмагунча қор билан саваларди.  Оғиз-бурун қорга тўлдирарди.  Танаффусга чиқмасак,  мажбурлаб чиқаришарди.  Қор ёғса,  мактабга қўрққанидан келмайдиганлар кўп бўларди.  Ҳар сафар уйга шилтам чиқиб,  йиғлагудек бўлиб қайтардим.  Кейин уч кун истмада ёнардим.  Шуларни эслаб,  юрагим орқага тортиб кетди.  Талаба йигитлардан ҳуркиганча аста юриб кетавердим.  Йўқ,  ҳеч бирининг қор отгани ҳадди сиғмади.  Улғайибман...


Болакайларнинг қорбола ясаётганини кўриб,  менда "вийй, қўлчаларини музлатиб зарилмикан ширинтойларга.  Иссиққина уйида мазза қилиб ўтирса бўлмасмикан?"   деган ўй кечди.  Ўзим ўша ёшдалигимда  сингилларим билан ҳамма жойни қорболага тўлдириб ташлаганимиз,   ҳечам совуқ сезмаганимиз,  онамнинг пўписалари,  дадамнинг дўқлари ҳам бизни уйга олиб киролмагани,  кирсак ҳам шайтонлик қилиб пиёладек келадига думалоқ қорни чўнтагимизга солиб,  печкада эритганларимиз ёдимга келди.  Ҳозир бошқа фикрда эканман,  демак,  улғайибман...

Ишдан шошиб чиқаётганимда сал қолди "чалпак" бўлиб тушишимга.  Токи манзилимга етгунимгача юрак "ҳовучлаб"  кетдим қаерда оёғим осмондан бўларкан деб. Сендалигимда югурсам ҳам йиқилмасдим-ку,  она қишлоғим.  Ҳааа, у пайтлар баланд пошна киймасдим.  Улғайибман...

Қулоқларим совуқдан қизиб кетаётганини ҳис қилдим.  Яланг бошим совуқдан музлаб қолибди.  Бошкийимсиз юрадиган олифта бўлибманми?  Аҳа,  улғайибман...

Қўл қаттиқ совқотса, иссиққа кирган пайт қаттиқ оғрийди.  Суяклар зирқирайди.  Кўчадан қўлим деб йиғлаб келсам,  дадам бармоқчаларимни бақувват қўллари орасига олиб уқалай бошларди.  Оғриқ секин-аста тарқаганча,  ўз ҳолига қайтарди.  Ҳозир ҳам қўлим музлаб,  оғрий бошлади.  Оғриқларимга дармонимдан олисларда, шаллақи шаҳарларнинг шовқинларига қулоқ солганча ёлғиз ўзим бармоқларимга куҳ-куҳларканман  хаёлимдан яна ўша ўй кечди:  улғайибсан...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#савдодан

Мижоз: Перашкиларингиз қачонги?

Мен: Уч кун олдинги.

Бугун пиширилганини айтиб турган перашкилар: 🙄

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#ҳазил

Аёл гул кабидир. Сув билан суғориб турилмаса, сўлиб қолганидек, эркак темир: эговлаб турилмаса занглаб қолади)

Эговлар бормууу) ☺️

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Кафедаги китобларим ҳақида кўп сўралди. Шу сабабдан ҳам ушбу постни қўйяпман.

Бугун тартибга келтирдим уларни. Талабалигимдан китоб сотиб олишни яхши кўраман. Бу китобимнинг кўпи талабалик даврида орттирган хазинам (алоҳида саргузаштларим бор. Вақт бўлганда айтаман), кўпи нашриётлар томонидан совғага юборилган, баъзилари ўзим таҳрирлаганларим.

Асли китобга жуда қизғончиқман. Аммо икки-уч ойдан бери "олаверинглар-олаверинглар" бўлиб қолганман. 10-15 таси ўқитувчиларда. Сертификатга тайёргарлик учун олишган.

20-30таси бошқа вилоятларда. Кўп китоб сотиб олишга имкони бўлмаган китобхон дўстларимникида меҳмонда.

Баъзилари ўқувчиларда, баъзилари туғилган кунларга ҳадя қилиб юборилган. Хуллас, менга қолгани ҳозирча шулар.

Китоб таҳлилчиси бўлиб танилганимдан бери кўп нашриётлар совға жўната бошладилар. Аммо ҳозирча сайтларда ишимни тўхтатганман. Орада узилиш бўлди. Аммо яна давом эттириш ниятим ҳам йўқ эмас.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

У тебя новый анонимный вопрос:

Bilasizmi, sizni guruhingizda nechi yildan beri borligimni bilmayman ham hatto, 4-5yillar bo’ldi adashmasam. guruhingiz soookin, haftada bir marta post tashlansa ham maza qilib o’qiyman! Xuddiki ichimdagi odam gapirayotgandekmi… Xullas har biri ko’nglinga yaqin! Maza qilaman shu yerdan energiya olaman! \nAmmo shu oxirgi oyda, chindan kayf qildim guruhda. Men uchun kopirayterlik kursi, bookcafe va imkoni bo’lsa hattoki videolar orqali shularni biroz yoritib bersangiz juda zo’r bo’lardi! \nSiz bilan jon deb bir piyola choy ustida kitoblar-u adabiyot haqida suhbatlashgan bo’lardim! Rahmat sizga😘🫶🏻🥰

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

У тебя новый анонимный вопрос:

Menga juda yoqdiz,havas qildim,sizdan ancha kuch oldim🫂

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Бу ҳақида постларимда секин-аста айтиб бораман

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..

Усмон Азим

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#lifehack

Qizimni kitob do'koniga olib kirib, istagan kitoblaringni ol, dedim. O'zim doim shunaqa imkoniyat istaganman, kutganman.

Bugun o'zim shu imkoniyatni yaratgim keldi. Qizim 3 ta kitob oldi. Xursand judayam. Menga ishonmay, o'zi ko'tarib yuribdi. Qayta-qayta qarab to'ymaydi kitobchalariga.

Menga minnatdorona boqib, kulimsirab qo'yadi. Men aslida o'zimga yaxshilik qildim. Birovga foydangiz tegarkan, undanam ko'proq o'zingizdan o'zingizning mamnunligingizni his qilasiz.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Xullas, pul sarflab kopirayterlik kursida o'qidim. Vaqt sarflab darslarda qatnashdim va qunt sarflab vazifalarni bajardim.

Bu o'rganish vaqti menda og'ir ruhiy jarayondaligim va vaqt tig'izlik pallamda kechdi. Muammolar botqog'iga botib, yana yengil nafas ololarmikanmam hayotda degan kunlarim edi...

Kursni bitirdim, amaliy bir nimalar qilib natijalarga erishdim va yana bo'shliq...

Nahotki, shuncha mehnat qilib yarim yo'lda tashlab qo'ysam. Bu sohaning yo'li boshidayoq orqaga qaytamanmi, deb o'ylab qoldim. Nimagaki, uringan bo'lsam, doim meva olganman.

"Ha, mayli. Allohga tavakkal, bir gap bo'lar. Bir yo'li chiqadi" deya ko'z yumdim. Qalbimda allanechuk sokinlik his qildim.

Bir payt yana bir g'ashlik g'imirsidi ko'nglimda. Ertaga bir zarurat uchun pul kerakligi yodimga tushdi. "Eee buyam Allohga tavakkal. Bir yo'lga boshlar" deya xotirjam bo'ldim.

Bomdod mahal uyg'ondim. Telefonimga messengerdan bir opa yozibdi. Kopirayterlik bo'yicha hamkorlik taklifi (1-meva)

Soat 8 larga borib yana bitta taklif: "Tezlik bilan tahrirlanishi lozim bo'lgan kitobcha bor. Pulini oldindanam to'layveramiz. Karta raqam tashlang..."

Sinab ko'rasizmi? 😊

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Go‘zallikni supurib oldim 🍂

Ish bilan birgalikda Nazar Eshonqulning "Momoqo‘shiq" qissasi audiosini ham qayta eshitib chiqdim.

Kechga asar tahlili bo‘yicha nimadir qoralab qo‘yaman. Kuting😊

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

10 yildan so'ng hozirgi kuningizning, yoshingizning, yoshligingizning qaytishi uchun boringizni berishga tayyor bo'lishingizni bilasizmi?

10 yil avvalgi "siz"ni eslang!

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

"Majburlash"ning yaxshi usuli)

Ba'zan kompyuterga o'tirishga o'zimda kuch topolmay qolaman. Meni kutib turgan ishlar, sahifalar ko'p bo'lgan vaziyatda shunday metoddan foydalanaman.

5 bet tahrirlayman va turib boshqa yumushlarimni qilib yoki sevimli kitobimdan 10 sahifa o'qib, yo shunchaki tel titib kelib yana davom ettiraman.

Nima qilsang qil, ammo 24 soat ichida shu katakchalar to'lsin!

Har qanday ishingizda yaxshigina foyda beradi bu usul. Sinab ko'ring😊

Maqsad — avvalo o'zimizni rag'batlantirish.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Uyimiz bilan cafe orasi 14 daqiqalik yo‘l. Shu masofa orasidan audio kitob tinglab o'taman. Uyga qaytgach esa yarim tungacha tahrirlarim bilan shug'ullanaman.

Anglab yetganim shu bo‘ldiki, insonda ichki bir ishtiyoq bo‘lsa, xohish kuchaysa, qiziqish ustun kelsa, har qanday vaziyatda o‘zi sevgan, intilgan, rohatlangan mashg'ulotlariga vaqt, imkon topoladi. 8 sigir ichida unisini qo‘yib, bunisini sog‘ib, boqib yurib ham "Yosh kitobxon" loyihasida Respublikaga chiqolganman. 4 oy turk tilini mukkamdan ketib o'rganib, B2 sertifikat olganman. Bular o‘zim uchun amaliy dalil bo‘ldi.

Shamolni tutib, qamab bo‘lmaganidek, ishtiyoq bilan urgan yurakni, zavqqa to‘lgan ko‘ngilni bog'lab qo‘yib bo‘lmaydi. Bu imkonsiz.

Kishi orzu-umidsiz yashamaydi, yasholmaydi. Sizda intilish bormi, sharoitni tashqi tomondan qidirmang. Uni ichkarida yarating. "Ichkari"ni eshiting, quloq soling.

Katta ishtiyoq doim ham bo'lavermaydi. Bu yutuq. Ishtiyoqingiz yo‘q bo‘lsa, 24 soat bekorchi bo‘lsangiz-da hech narsa qilolmaysiz. Sizni harakatga undaydigan, intiltiradigan bu — ichkarida.

Ichkaringiz olovlanib turgan bo‘lsa, o‘chishiga, o‘chirishlariga yo‘l qo'ymang. Harakatlaringiz, orzularingiz bilan unga o‘tin qalang. Hammasini uddalasa bo‘ladi!

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Ba'zilar hayron bo‘lib so‘rashadi: "Shuncha qiynalib, kontrakt to‘lab, 4 yil o‘qib, nega o‘qituvchi bo‘lmadingiz", deb.

Ularga "muharrirman, kopirayterman, sahifalovchilik qilaman. Bir qancha sayt va nashriyotlarda online ishlayman", deb batafsil javob bersam, baribir tushunishmaydi. "Eee, o‘qituvchimas ekansiz-ku baribir", deya bosh chayqaydi. Ular uchun bufetchi, diplomli qora ishchiman.

Ammo hecham afsuslanmayman. Boshida o‘zim ham g‘alati bo‘lib yurdim. Ammo yaqinda butun hayotimni (xuddi 50 yil yashagandek gapirvordim-a😂) sarhisob qilib ko‘rib, o‘zimdan qanoat hosil qildim.

Davomi ⚡️

@qodirova_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel