#Аллоҳ_билан_контракт
Ҳечам кимнингдир тиргаги, "танкалиги" орқали иш битирганмисиз? Ҳомийингиз борми?
Оғир дамингизда, ташвишли кунларингизда тиргагингиз, дардингизга даво бўладиган дармонингиз бўлса яхши-да.
Бор шундайи. Эвазига ҳеч қандай фойда талаб қилмайди. Таъмагир бўлмайди. Миннат деганини билмайди. Шунчаки уни чин дилдан ҳис қилишингизни истайди.
Эслашга уриниб кўринг: Ундан ниманидир илҳомланиб, тўлқинланиб, чин дилдан истаб сўраганингизда берганми?
Берган бўлиши керак. У албатта ҳақиқий дуони, ҳақиқий илтижони, ҳақиқий ишончни, ҳақиқатан тўкилган кўз ёшларни, чиндилдан дуога очилган икки қўлни билмай қолмайди, бўш қайтармайди.
Бўлди, деймиз, битдим, деймиз. Йўқ, у истамагунча битмаймиз, тугамаймиз. У изн бермагунча тамом бўлмаймиз, бўлолмаймиз.
Ҳамма имкон тугаб, ҳамма шанслар адо бўлганда ҳам битта дуо умидимиз сўнмайди. Ҳаммаси тугаган жойида қайта бошланади. Сидқидилдан қилинган дуойингиз сизга дастак бўлади. Тасодифлар йўқ дунёда!
Сезганмисиз?
@qodirova_g
Кун давомида хўжайинимдан энг кўп эшитадиганим аччиқ ибора:
— Фаросатни аямай ишлатавер. Қўрқма, оғримайди, тугаб қолмайди 😎
@qodirova_g
Videoda qanday yasaladi-yu, biz qizim bilan yasasak qanday bo‘ladi degan rasm)) Yorvoribmanmi😂
Zato o‘sish bor😁
@qodirova_g
Кун давомида кафеда камида 500 бола билан савдолашиб, кечга бориб уйдаги ҳолатим))
@qodirova_g
Якшанба — дам олиш куни эмас.
Аёллар учун ҳафта давомида йиғилиб қолган икки тонна кирини ювиш куни. Уйининг бурчак-бурчакларигача тозалаш — "Генералний уборка" куни.
Болаларни бир бошидан ювиб тараш, кийим-кечак дазмоллаш, тансиқ таомлар тайёрлаш куни.
Қўшимчасига, онлайн ишлайдиган аёлларнинг бутун ҳафталик режасини ёпиш куни.
Улгурса, меҳмонга бориш куни. Хуллас, якшанба куни қиламан деб ўзига берган ҳамма ваъдасини бажариш куни.
Энг муҳими, бу кун ҳеч нарсага, ҳеч қаерга шошилмаймиз. Ҳаммасига улгурамиз. Аввалига иш кўплигидан нолиймиз. Бажариб бўлгач эса завқланамиз.
Ана шундай барокатли кун бугун ❤️
@qodirova_g
Бир тестда қатнашгандим. Фикрлашим бўйича ёшимни 37 ёш чиқарди.
Куйинайми, суйинайми 🙄
@qodirova_g
#савдодан
Болалар ажойиб-да. Улар билан савдода мазза қилиб куласан, мазза қилиб асабийлашасан)
— Олти минглик ҳот-догингиз қанчадан?
Шу пайт буни загрузка қилолмаётган менинг миям: Худога солдим кароче. Ҳаммасига кулиб қўйдим.
@qodirova_g
#савдодан
Мижоз: Кўп-кўп солиб бераверасиз-а?
Мен: Кўп-кўп санаб бераверасиз-да)
Тилим заҳар бўлмай кетсин)
@qodirova_g
Руҳи тик одам қандай бўлади?
У ҳеч қандай озор кўрмай, травмалардан холи улғайган руҳ эмас, балки муаммоларга дуч келавериб, синовларда курашавериб, ташвишларга тик қараб ўсган руҳдир.
Инсоннинг кучлилиги, руҳи улуғлиги, юксаклиги қайғу чоғида билинади. Муаммолар гирдобида туриб қаддингиз тикми, демак, руҳингиз тик.
Танингиз соғ, руҳингиз тетик бўлсин. Хайрли тонг, азизлар!
@qodirova_g
Ҳомиладорлар кўрмасин ☺️
Эрталабдан бир иштаҳаларингизни қитиқлаб қўяй😋
Бугун ҳамма перашки излайди)
@qodirova_g
Бирам маза қивордимеееей. Бир халта китоб кўтариб кафега кетаётгандим. Эртадан иш.
Оғзимни йиғиштиролмай илжайяпман. Буёғига блогни фаоллаштирмоқчиман, насиб. Илинганларингизни "ҳой" деб чақириб қўярсизлар.
Маҳкамроқ ушланг, ойга учамиз😊
/channel/qodirova_g
Мақтов кимга ёқмайди дейсиз😊
Агар бир кишига бўлсин фойдам теккан бўлса, блогим ўз миссиясини муваффақиятли бажарибди)
Мард деганимиз номард бўлиши мумкин. Тўғримиз эгри, ростгўйимиз ёлғончи, вафодоримиз бевафо, самимийимиз сохта чиқиши мумкин.
Ўттизимиз тўққиз бўлиши ҳеч гап эмас. Ишонганларимиз сароб эмаслигига, ҳақиқатларимиз ҳақиқатсизликмаслигига ким кафолат беролади?! Ҳеч ким. Ҳаммаси нисбий.
Фақат бир нарса чин — Қудрат. Унинг Қудрати.
Инкор қилолмайсиз. Чунки бу Қудрат ҳар жойда, ҳар ёнда, хатоларингизда, топганларингизда, йўқотганларингизда, қилдиқларингизнинг натижаларида, роҳату ташвишларингизда яққол кўриниб турибди.
Биз доим ана шу Қудрат билан, Қудрат Эгаси билан шартнома қилишимиз лозим. Ишдаги ҳамкорингиз алдаши, хиёнат қилиши, сизга панд бериши мумкин. Аммо Қодир ҳеч қачон панд бермайди...
Кунингиз хайрли ўтсин💕
@qodirova_g
У тебя новый анонимный вопрос:
Biznes boshlash jarayoniz haqida atroflica aytib otmagansiz, menga shu qiziqroq edi
Баъзан иккиланиб қоламан:
Ўзи филологияда мен ўқиганмидим, ёки эрим. Бунча теша тегмаган гапларга уста бўлмаса)
Шундай кинояли гаплар топадики, заҳри эртасига тушуниб олганимдан сўнг таъсир қила бошлайди ☺️
@qodirova_g
1000 марта такрорланган савол бугун 1001-марта такрорланди)
Семичка чақииииб, бир танлов юзасидан шеригим билан телда савол-жавоб қилиб ўтиргандим.
Ўқитувчилардан бири ҳот-дог сўраб кириб қолди. Ҳот-дог нони қизигунча савол-жавобниям "қизитиб" турдим. Ўқитувчи аёл чиқиб кетаётиб:
— Тилга ўқиганмисиз? — дея доимий саволни берди.
Шунчаки "ҳа" деб қутулмоқчи эдим. Аммо ярам яна тирналди:
— Қўқондами?
— Тошкентда)
Ооо бу "Тошкент" сўзи... Бу сўз менга кучли соғинч ҳиссини беради.
Талабалик, эркинлик, ўсиш, интилиш, имкониятлар ҳиссини...
@qodirova_g
Кечга бориб "тормоз"лашганимнинг яна бир амалий далили: уйга қайтаётсам хўжайиним тел қиляптилар:
— Уйга қайтдингми?
—Ҳа, ярим йўлдаман.
— Кафени қулфладингми?
— 🫥
— Ҳозир менга тел қилишди. Кафе очиқ, эгаси йўқ.
Қайтдим. Мижозлар экан. Едириб-ичириб уйга қайтдим. Ҳозир "шеп"ни кутяпман. Нималар эшитишимни тахминлаб ўтирибман))
Яхшиям турмуш ўртоғимга тел қилишгани. Бўлмаса, бугун кафеда очиқ эшиклар туни бўлар эди. Шошганимдан олд эшикни очиқ қолдириб, орқани қулфлаб жўнайверибман)) Ишкалманее
@qodirova_g
Каналимизда талабалар борми?
"Мен" деб ёзган 3 та талабага китоб совғам бор 😊
Бугун талабалар куни эканини айтиб ҳам қўймабсизлар-а)
@qodirova_g
#англамим
Сизсиз ҳам ҳаёт давом этаверади. Кунлар ўтаверади. Аммо кимларнингдир умри сиз билан гўзалроқ кечади.
Сиз гўзалликсиз. Гўзаллик эса дунёни қутқаради. Қани, қутқаринг дунёни ❤️
@qodirova_g
Яқинроқ келинг) "Даҳшатли" мавзуни гаплашамиз)
Ҳа, ўз жонига қасд қилиш — гуноҳ, исён, қўрқоқлик. Аллоҳнинг омонатига хиёнат. Тақдир зарбасига бардошсизлик. Бу инкор қилинмайди.
Тўғри, Аллоҳ ҳеч кимнинг тоқатидан ташқари синов бермайди.
Аммо иродасиз одамгина ўз жонидан кечади деб айтолмаймиз. Тасаввур қилинг, ҳаво бир маромда ўтиб, чиқиб турган бўйнингизга сиртмоқ сололасизми?
Иссиқ қонингиз тўхтовсиз оқиб турган томирингизга тиғ уроласизми?
Ёки ўзингизни жизғанак қилоласизми? Баланддан сакраб, чил-чил синоласизми? Ёки олов ютиб, ичингизни куйдироласизми?
Қай бирига иродангиз етади (етмасин, илоҳим). Шу ишлардан бирини қилган шахс бунақа даҳшатни ирода билан қилади. Қўрқмасдан, ўйламасдан.
Ҳар нарсадан азиз бўлган, ширин жондан кечиш учун инсонга қанча мусибат келиши керак?
Энг ёмони бунақа мусибатни инсон бошига инсоннинг ўзи солади. Боши берк кўчага инсонлар олиб кириб қўяди. Қанчалар ваҳшиймиз.
Киши оғир руҳий азобда қолган чоғ ҳамма билганини унутади. Ҳатто шундайини кўрдимки, ҳеч ким унга ишонмаётганидан қочиб, Аллоҳ ёнига бориб, ҳаммасини айтгиси, бу дунёнинг аҳмоқгарчиликларидан қочгиси келди. Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди, мени тушунади, кечиради деган хаёлдан бошқаси бўлмаганини айтди. Бахтли тасодиф сабаб тирик қолди ва муаммолари ҳал бўлиб, ҳаёти илгаргидан ҳам гўзаллашди.
Аллоҳнинг чиндан уни тушунгани, кечиргани, унга яна чиройли бир имкон бергани шу эмасмикан, деб ўйлаб қолдим...
@qodirova_g
Xudbin
Kelmang, yaqinlashmang, olmang xavotir,
Sizga ham yuqmasin kuyindi isi.
Bilmam, qachon bo’lgan bu yong’in sodir,
Men bir yonib ketgan uyman, azizim.
Sevgilim achindi va ketdi tashlab,
Ammo mahshargacha sovimaydi cho’g’.
To’g’ri, endi menda bo’lmaydi yashab,
Shukr, uning boshqa boshpanasi yo’q.
✍️MehrNoz
PS: Tirik satrlar. Xuddi nafas olyapti.
@qodirova_g
#2020_йилги_постим
Улғайибман
Эрта тонгда ҳар ён оппоқ қорлигини кўриб қийқирмадим, ажабланмадим, ота-онам ёнига чопиб, суйинчи олмадим. Ҳааа, улғайибман...
Куни бўйи ўқиш-иш ташвишлари билан қорбўрон ўйнамабман, расмга тушмабман.
Ишга кетаётсам Иқтисод университети талабалари (йигитлар) қорбўрон ўйнашаётган экан. Мени ҳадик босди: мактаб пайтим қор ёғса, ўғил бола зоти борки кўчада қизларни пойлаб турарди. Токи йиғлатмагунча қор билан саваларди. Оғиз-бурун қорга тўлдирарди. Танаффусга чиқмасак, мажбурлаб чиқаришарди. Қор ёғса, мактабга қўрққанидан келмайдиганлар кўп бўларди. Ҳар сафар уйга шилтам чиқиб, йиғлагудек бўлиб қайтардим. Кейин уч кун истмада ёнардим. Шуларни эслаб, юрагим орқага тортиб кетди. Талаба йигитлардан ҳуркиганча аста юриб кетавердим. Йўқ, ҳеч бирининг қор отгани ҳадди сиғмади. Улғайибман...
Болакайларнинг қорбола ясаётганини кўриб, менда "вийй, қўлчаларини музлатиб зарилмикан ширинтойларга. Иссиққина уйида мазза қилиб ўтирса бўлмасмикан?" деган ўй кечди. Ўзим ўша ёшдалигимда сингилларим билан ҳамма жойни қорболага тўлдириб ташлаганимиз, ҳечам совуқ сезмаганимиз, онамнинг пўписалари, дадамнинг дўқлари ҳам бизни уйга олиб киролмагани, кирсак ҳам шайтонлик қилиб пиёладек келадига думалоқ қорни чўнтагимизга солиб, печкада эритганларимиз ёдимга келди. Ҳозир бошқа фикрда эканман, демак, улғайибман...
Ишдан шошиб чиқаётганимда сал қолди "чалпак" бўлиб тушишимга. Токи манзилимга етгунимгача юрак "ҳовучлаб" кетдим қаерда оёғим осмондан бўларкан деб. Сендалигимда югурсам ҳам йиқилмасдим-ку, она қишлоғим. Ҳааа, у пайтлар баланд пошна киймасдим. Улғайибман...
Қулоқларим совуқдан қизиб кетаётганини ҳис қилдим. Яланг бошим совуқдан музлаб қолибди. Бошкийимсиз юрадиган олифта бўлибманми? Аҳа, улғайибман...
Қўл қаттиқ совқотса, иссиққа кирган пайт қаттиқ оғрийди. Суяклар зирқирайди. Кўчадан қўлим деб йиғлаб келсам, дадам бармоқчаларимни бақувват қўллари орасига олиб уқалай бошларди. Оғриқ секин-аста тарқаганча, ўз ҳолига қайтарди. Ҳозир ҳам қўлим музлаб, оғрий бошлади. Оғриқларимга дармонимдан олисларда, шаллақи шаҳарларнинг шовқинларига қулоқ солганча ёлғиз ўзим бармоқларимга куҳ-куҳларканман хаёлимдан яна ўша ўй кечди: улғайибсан...
@qodirova_g
#савдодан
Мижоз: Перашкиларингиз қачонги?
Мен: Уч кун олдинги.
Бугун пиширилганини айтиб турган перашкилар: 🙄
@qodirova_g
#ҳазил
Аёл гул кабидир. Сув билан суғориб турилмаса, сўлиб қолганидек, эркак темир: эговлаб турилмаса занглаб қолади)
Эговлар бормууу) ☺️
@qodirova_g
Кафедаги китобларим ҳақида кўп сўралди. Шу сабабдан ҳам ушбу постни қўйяпман.
Бугун тартибга келтирдим уларни. Талабалигимдан китоб сотиб олишни яхши кўраман. Бу китобимнинг кўпи талабалик даврида орттирган хазинам (алоҳида саргузаштларим бор. Вақт бўлганда айтаман), кўпи нашриётлар томонидан совғага юборилган, баъзилари ўзим таҳрирлаганларим.
Асли китобга жуда қизғончиқман. Аммо икки-уч ойдан бери "олаверинглар-олаверинглар" бўлиб қолганман. 10-15 таси ўқитувчиларда. Сертификатга тайёргарлик учун олишган.
20-30таси бошқа вилоятларда. Кўп китоб сотиб олишга имкони бўлмаган китобхон дўстларимникида меҳмонда.
Баъзилари ўқувчиларда, баъзилари туғилган кунларга ҳадя қилиб юборилган. Хуллас, менга қолгани ҳозирча шулар.
Китоб таҳлилчиси бўлиб танилганимдан бери кўп нашриётлар совға жўната бошладилар. Аммо ҳозирча сайтларда ишимни тўхтатганман. Орада узилиш бўлди. Аммо яна давом эттириш ниятим ҳам йўқ эмас.
@qodirova_g
У тебя новый анонимный вопрос:
Bilasizmi, sizni guruhingizda nechi yildan beri borligimni bilmayman ham hatto, 4-5yillar bo’ldi adashmasam. guruhingiz soookin, haftada bir marta post tashlansa ham maza qilib o’qiyman! Xuddiki ichimdagi odam gapirayotgandekmi… Xullas har biri ko’nglinga yaqin! Maza qilaman shu yerdan energiya olaman! \nAmmo shu oxirgi oyda, chindan kayf qildim guruhda. Men uchun kopirayterlik kursi, bookcafe va imkoni bo’lsa hattoki videolar orqali shularni biroz yoritib bersangiz juda zo’r bo’lardi! \nSiz bilan jon deb bir piyola choy ustida kitoblar-u adabiyot haqida suhbatlashgan bo’lardim! Rahmat sizga😘🫶🏻🥰
У тебя новый анонимный вопрос:
Menga juda yoqdiz,havas qildim,sizdan ancha kuch oldim🫂
"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..
✍ Усмон Азим
@qodirova_g