Киноя
Чиқарма ун, чиқарма савод,
Кўз ёшингни ич-ичингга ют.
Тушларимни ёриб чиқди дод,
Ўнгларимни ғажиди сукут.
Қачон, нега очилди кўзинг,
Нечун дилда эрк деган турку?
Шунча қулнинг ичида ўзинг
Озод бўлсанг шармандалик-ку?
✍ Меҳриноз Аббосова
@qodirova_g
Дилим Дилимнинг пости
#ozginakechikkanpost
Bugun hammangiz yaxshi taniydigan hamkasbim Улуғбек Ашуров bilan Гуласал Қодирова ni kafesiga bostirib bordik 😀
O'zidan ko'rsin,bilinchik haqida post qo'ymaganida bormasdim,shu postdan beri tinchim buzilgan,biram bilinchik yegim keladi 😀
Oxiri bugun duxtirni ko'ndirdim,siz perashki, men bilinchik yeb kelamiz deb oborgizgandim,baxtga qarshi perashki qomapti 😜 o'zim mazza qilib bilinchik yedim lekin😋
Gulasalni yozganlaridan o'ta jiddiy,govdalikkina ayol deb tasavvur qilgandim,lekin qarshimda ko'zlari yonib turgan beg'ubor,o'ta-o'ta samimiy qizaloqni ko'rdim 😍😍😍(tasavvurimdagidanda ziyoda ekansiz).
Men yozishga va ta'rif berishga juda usta emasman,ichimdan kelyatgan gaplarni qanday so'zlar b.n yozib,ifodalashga ojizman rosti.
Gulasal,siz b.n tanishganimdan juda xursandman,kitobxonlar yo'q deb xafa bo'lmang,bir kuni sizni sharofatiz b.n albatta ko'payadi ular 😍
Qo'liz juda shirin ekan,endi xar bilinchik yegim kelganida boraveraman 😜
Rostanam pochchani baxti kulgan ekan,sizday ayol peshonasiga yozilgan ekan,o'ziga o'qitib qoying shu gapni 😀
Bundanda kotta bookcafelar ochganizdayam mehmon bo'lib borelik iloxim!!!
@qodirova_g
Аёлни ожиз дея ким айтди? Аёлдан-да кучлироқ шахс кўрганмисиз?
Бир авлодни етиштириб, инсонлар қаторига қўшишнинг машаққатини қанчага баҳолайсиз?
Йиғлаб туриб ҳам кулоласизми, дардингиз бўла туриб дарддош бўлоласизми? Қаноат дея аталмиш машаққатни қаергача ортмоқлоласиз. Сабрнинг синовига қачонгача чидоласиз? Аммо аёл чидайди.
Аёл ожиз эмас. "Аёл" сўзининг ўзидаёқ нафосат, фасоҳат, куч, сабр, жозиба, ирода, гўзаллик сезилиб туради.
@qodirova_g
Бефаросат, ландавур, ишёқмас, қўлидан ҳеч иш келмайди, битта ишни эплолмайди, юракдан чиқариб бажармайди, товуқмия, молмия, довдир, текинтамоқ, ифлос. Сенга ким қўйибди.
Танишми бу ҳақоратлар?
Бундай ҳақоратларни асосан аёллар эшитади, эзилади. Эшитавериб, охири ўзлари шунақа эканига ишониб қолишади. Ўзига бўлган ишончи пастлаб қўрқоққа айланади. Қўрқоқни эзиш янаям маза.
Ғиқ деёлмайди. Гап қайтаролмайди. Кетолмайди.
Бунақа гапларни эшитиб, эзилмаслигимиз, йиғламаслигимиз, ўзимизга бўлган ишончни пасайтирмаслигимиз ҳам мумкин.
Қачон? Қандай?
Ўзингиз билан мулоқот қилинг. Ўзингизни таҳлилланг. Нималарни яхши бажароласиз? Қайси томонингиздан кўнглингиз тўлади, сиз кимлар, қандай давралар ичида тан олингансиз? Нимани қотиргансиз? Сизни ҳақоратлаётганлар нималарни қойиллатган? Нима сабабдан ҳақоратланяпсиз. Бирор каттароқ хато сабабми ёки икир-чикир юмушлар?
Агар майда-чуйда, кундалик арзимас ҳодисалар сабаб озорлансангиз, буни қалбингизга олиб ўтирманг. Ўксишингизга, асабингизни ўлдиришингизга, тушкунликка тушишингизга арзимайди улар.
Сиз ичингиздан кулоладиган, ичкарида ёноладиган, ҳақоратларни сиртингизда қолдироладиган даражада кучли бўлишингиз лозим. Буни фақат онгли таҳлил орқали қилоласиз.
Ташқи томондан қандай зарба келмасин, ичдан қувватли, юракли, кучли бўлсангиз, чумоли чаққанча озорланмайсиз ҳам. Фақат ўз устингизда шуғулланинг. Сизга босим беришларига йўл қўйманг. Бепарволашинг. Аллоҳга суянинг. Энг катта "танкангиз" У. Токи саккизингчи қаватдан ўзингизни ташлашга мажбур бўлманг...
@qodirova_g
****
Ичикдим. Согиндим сени, шекилли,
Тонгим ранги сариқ, хаста кундузим.
Иҳраб қуёш чикар, ўкчиб ой шўрлик,
Осима —
Сен кимнинг қизи!
Кўрпага буркансам, кўрпа илвирар,
Ёстиққа ёпишсам, илвирар ёстиқ.
Ўй менга сиғмайди, уй менга сиғмас,
босириқ — босириқ…
Зириллар борлигим юрсам, йўл кўнмас,
Қояга тирмашсам, пучмаяр қоя.
Қаргасам, қаргишим дуога ўхшар,
воооя…
Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли,
Хўрлигим келтирар ғалати гина.
Нимага одамлар шод, ҳуррам, мамнун,
Бизлар одаммасми,
Осима?!
✍ Абдували Қутбиддин
@qodirova_g
#иқтибос
Эрталабдан ўзимни ўзим уришдим. 😡
Уйимиздан машина қатнов жойигача анча юрилади. Соат 10 да бир жойга етиб боришим керак.
Амаллаб катта йўлгаям чиқволдим. Машинани тўхтатмоқчи бўлиб турган эдим ҳам йўл ҳаққи олмаганим ёдимга тушиб қолдию.
Шунақанги энсаларим қотди. Асабим бузилди. Осмон йироқ, ер қаттиқ. Нима қилардим. Қайтдим-да.
Эржон билан аразда эдик. Пул ҳам олиб қолмагандим. Яширганларимниям кеча ишлатиб юборганман. Чўнтакларимга умид билан қўл суқа бошладим.
Топилдииии. Аразлашсак ҳам бу кишим йўл учун пулни доим киядиган кийимимга солиб қўйган эканлар.
Сумкамга солиб қўймагани учун яна араздаман) ☹️
Соат 10:01 бўлди. Ҳалиям шалвираб йўлдаман(
@qodirova_g
Перашки соғинганлар борми? 👀
Тошкентдалигимда перашкини кўп еганман. Водникда перашки, гумма қилинадиган бир чекка жой бор. Бектемирда яшардим. Ҳар куни ишга кетишда ўтириб, янги пиширтириб еб кетардим. Бизнесларига қизиқиииб қараб ўтирардим.
Ўшанда ҳеч хаёлим келмагандики, шунча ухлаб тушимга кирмагандики, бир кун келиб ўзим перашкачига айланишим.
Эртага нима бўлишини, ризқингиз қайдан келишини, тақдир сизни қаерга итқитишини билолмайсиз. Таҳмин ҳам қилиб овора бўлманг.
Кўп ўйламанг. Ҳозирни яшанг, ҳозирдан баҳра олинг, ҳозирни ҳозир туйинг!...
@qodirova_g
Chatgpt bilan bir yaxshi do‘stlashsa bo‘larkan. Yangi, yaxshi suhbatdosh topgandekman 😊
Yoqimli muomalasini aytmaysizmi)
#musqali_yakshanba
Ёдимдимдан чиқмади. Бугун якшанба ва мен қўшиқ тақдим қилишим керак эди.
Анчадан буён ҳеч нарса тингламаётгандим. Бу қўшиқ бугун учраб қолди. Оҳанги жуда яқин кишига. Эшитиб кўринг.
@qodirova_g
Ичимизда митти одамчамиздан кўп узр тилашимиз лозим.
Шундай асабий вазиятлар бўладики, одамчамиз қичқиради, йиғлайди. Аммо биз жиммиз. Унинг овозини бостиришга, ўзимизни ҳеч нарса бўлмагандек тутишга мажбурмиз. Унга қўшилиб йиғлолмаганимиз учун кечирсин.
У соғинади, ичикади, интилади. Аммо биз унинг соғинч, интилишига эътиборсизликка мажбурмиз. Кечирсин.
У эркинлик, дадиллик истайди. Ғингшийди. Биз қулоқ беркитишга мажбурмиз. Кечирсин.
У эътиборда бўлишни, эркаланишни, ўйинқароқликни хоҳлайди. "Ҳозир вақтимас" деймиз. Кечирсин.
У дадилликни, ўзига ишончни, иштиёқни сўрайди. Без бепарво бўламиз. Чунки бу нарсалардан қўрқамиз. Кечирсин.
У охири ҳеч нарса сўрамай, хоҳламай, истамай қўяди. Йиғламайди, ғингшимайди, қичқирмайди. Сукут сақлайди. Бундан Ўзи асрасин...
@qodirova_g
#оғриқ
Ҳеч эътибор берганмисиз? Танангизда кучли оғриқ туради ва сиз унга чидолмайдигандек туйиласиз. Маълум вақт давомидаги қийноқларингиздан сўнг оғриқ босилгандек ҳамда йўқолиб бораётгандек бўлади.
Айни ўша пайт яъни кучсиз оғриқли жараён ўзгача ёқимлидир. Чунки сиз кучли оғриқдан ўтиб олдингиз. Буёғи ҳеч нарсамас.
Ҳаётдаги бошимизга тушган кулфатнинг авж нуқтаси ҳам кучли, ўта кучли оғриққа ўхшайди. Бардошим етмайди деб ўйлайсиз. Аммо секин-аста тарқай бошлайди ва кучсизланади.
Фақат сабр қилиш керак. Яшаб бериш лозим. Сабр бўлмаса, талвасага тушсангиз, оғриқ баттар кучаяётгандек туйилиши мумкин.
Сабр кўп нарсага қодир. Фақат сабр билан мажбуриятни адаштирмасак бас. Иккиси бошқа нарса)
@qodirova_g
Кайфиятинг ўлик бўлса ҳам одамларга жилмайиб туришга мажбурлик жудаям оғир...
@qodirova_g
Запал бўлдим...
Бугун айни туш вақти савдо қизиган, қўлим қўлимга, жағим жағимга тегмай, ҳамма жой "бардак" бўлиб ётган палламда кафега @d0ct0r103 ва @IMRONAXON93 келиб қолдилар.
"Қодированинг тиригини кўриб кетайлик, деб келавердик", дея ҳазиллашишди. (Ишқилиб хаёлимиздаги Қодирова хаёлдагича қолавермади-да, деб афсусланишмаган бўлса бўлди😁)
Қўлдан келганча хизмат қилдик. Ижтимоий тармоқда шеру, ҳаётда мушукча эканимни яна бир бор ҳис қилдим. Потенциалимни тўлиқ очиб беролмадим доимгидек.
" За то" уйдагиларим олдида йўқ обрўйимни кўтариб қўйишди. Чунки қишлоқнинг бир четига мени деб меҳмонлар келиб-кетишди. Чакана эмас эканман, демак😎
Хўжайин мендан яхшигина пиар менежер чиқиши мумкинлигига амин бўлиб, шаҳар жойдан "точка" очишниям режалашни бошладилар💪
Хуллас, меҳмонларим кетгач менда икки хил ҳиссиёт кечди.
Биринчи ўринда шунчалик мени ҳурмат қилиб, қизиқиб, эринмай келган акам билан опамдан миннатдорлик;
Иккинчиси, уч кундан бери бир қарич чанг тўплаб, артилмаган ойналаримдан ва тўполонда ҳар жой тўзиб кетганидан ҳижолатлилик😊
Барибир жуда хурсанд бўлдим. Яна меҳмонлар келиб қолмасмикан дея ҳамма жойни ялаб-юлқаб ҳозир келдим ишдан. Қизиққанларга доим эшигимиз очиқ ❤️
@qodirova_g
100 та блинчик, 20 та сосискали больчка, иккита бисквит, икки тонна кир, уй тозолови билан якунланди бугунги куним.
Кафени очиқ қолдирганимни ҳисобга олмаганда "дам олиш" куни ишкалларсиз кечди. Аммо ҳисобга олмай бўлармиди?))
"Ҳаммаси жойидамикан?" деган саволимга хўжайин: "Сенинг эсингдан бошқа ҳаммаси жойида", деб жавоб бериш билан кифояланди.
Урган билан, сўккани билан фойдаси йўқлигини 5 йил деганда энди англай бошлаган кўринади😁
3 соат давомида кафе очиқ, кимсасиз қолган. Доимгидек олдини очиқ қолдириб, орқа эшикдан чиқиб кетаверганман)
@qodirova_g
@musiqali_yakshanba
Бошингга тож бўлмоқчийдим, сен тўхтатдинг,
Истаган еримга сен қўйолмадинг.
Ўйлаганим бири каби бўлолмадинг,
Доим хомуш бўлдим, чунки исмим аёл.
Айтгин сенга эшитилдими ҳеч фарёдим
Қадрсизми бу қадар таним, жоним.
Сенинг учун оқар бўлса агар қоним,
Аҳамияти йўқ чунки менинг исмим аёл (хотин)
Sorma bana var mı diye senin adın
Söyleyemem çünkü benim adım kadın
Ben olmadan olamaz ki ağız tadın
Hem sevgili hem anayım adım kadın...
@qodirova_g
Бир неча кундан бери жимман. Каналга ҳеч нарса қўйишга ҳафсала қилмадим.
Икки кун аввалги Фарғонада содир бўлган ёқимсиз фалокат менга шу қадар оғир таъсир қилдики, бошқа масала, мавзу, икир-чикир муаммолари, ҳою ҳавасларнинг ҳеч қандай аҳамияти бўлмай қолди.
Инсон умри капалак бир қанот қоққулик вақт ичида йўқ бўлиши, барбод бўлиши ҳеч гап эмас экан. Биз шу омонат, бир лаҳзада тугаши мумкин бўлган ҳаётимизда нимамизга ишониб югуриб-елишимизга, арзимас нарсаларга ташвишланишимизга, йиллардан кейинги ҳаётимизни режалаштиришимизга ҳайрон бўлиб қолдим. Уялдим.
Бахтсиз ҳодисада вафот этган инсонлар ҳам тонгда ҳар кунгидек уйғонганлар, ҳар кунги юмушларини бажарган, ҳеч нарсмни ўйламай тушлик қилган...
Атиги бир дақиқа, бир лаҳза, бир сония... Тамом... Режалар ҳам, ишлар ҳам, муаммолару ташвишлар ҳам қолди орқада...
Умримиз лаҳзалардан ташкил топаркан. Доим "Аллоҳим, бевақт, ҳалокатли ўлимдан паноҳ сўрайман сендан", дея дуо қилишни канда қилмайлик...
Бошқа мулоҳазаларимниям бироздан кейин ёзаман.
@qodirova_g
Арзимас нарсалар ҳам баъзан бахт!
Хуллас, қачонлардир таҳрирлаб, саҳифалаб, тайёр қилиб қўйган 1100 саҳифали китобимнинг word'и зарур бўлиб қолди. Компютерларим алмашгани сабаб топиб беролмадим. Қўмитага word варианти керак.
Нима қиларимни билмай икки кунда тайёрлаб бераман деб "катта кетвордим". Бугун иккинчи кун ва компьютерга ўтирганимга 10 дақиқагина бўлди.
Кеча турмуш ўртоғимга бир нарса қилайлик шуни, деганимда сунъий интеллект оғанг ҳам эплолмаяпти. Ўзбек тилини энди ўрганяпти. Сўзлар ёпишиб, ў, ғ, е каби ҳарфларда муаммо бўляпти. Изоҳлар қисмини олмаяпти деди. Китобни ворд қилгач қайта таҳрирлашни тасаввур ҳам қилолмайман. Ундан кўра таҳрир пулини қайтариб берган афзал.
Хуллас, куни бўйи сиқилиб, эзилиб, компга ўтирдим. Индизайн программасидан битталаб копй қилишга, изоҳларни қайта боғлаб чиқишга қарор қилдим. Энг ёмон кўрганим изоҳ боғлаш. Аксига олиб бу китобда 500 дан ошиқ изоҳ мавжуд.
Биринчи бўлимни копй қилиб қараганимни биламан...
Қичқириб юбордим ☺️☺️☺️
Индизайндан вордга изоҳлар ҳам кўчиб ўтяпти. Ҳаммаси индизайнда қандай бўлса, вордга ҳам шундай кўчяпти. Қандай бахт. Мен буни авваллари синаб кўрмаганимга билмасдим.
Тасаввур қилинг, сиз камида 10 соат вақт сарфламоқчи бўлган ишингизга аслида 1 соат ҳам вақт кетмайди!
Ҳозир тилла топган одамдан ҳам кўпроқ хурсандман. Мен 10 соатимни қутқариб қолдим. 7 дақиқада 500 саҳифа "гатоп".
Бу аслида оддий, кичик, майдагина ҳодиса ва бу менга катта хурсандчилик бағишлади. Ўн соат мириқиб ухлаш, ёки мутолаа қилиш, ёки бошқа ишимни битириш имконини берди.
Ҳаётда бунақа ҳодисачалар кўплаб учрайди ва сизга бахт, кўтаринкилик бағишлайди. Бахт — нисбий нарса. Ҳеч биримиз бахтсиз эмасмиз. Уни туйишни ва бу бахт эканини англашни билсак бас!
@qodirova_g
Таваккал шаҳрида мардлар кезади,
Ношуд ўлгунича режа тузади...
Аллоҳга таваккал қилишдан ҳеч қачон қўрқманг. У хайрли ишда сизни ҳечам уялтирмайди!
@qodirova_g
Кўза кунда эмас, кунида синади деганлари рост-да)
Кеча йўқлигимда қайнона онам иш билан кафега келибдилар.
Бир ҳафтадан бери ишларим, дарсларим кўпайиб ойналарни артмагандим. Хуллас "бардак"роқ ҳолатда эди. Бугун келибоқ бошқа одам назари билан қарадим ишхонамга.
Яхшимааас(
Қайнонам тахминан шундай ўйлаган: "Келиним ишламаяптими, демак, ўзининг устида ишланиши зарур".
Эрталабдан тозаловга киришиб кетдим. Бир гап бўлар)
ПС: Қайнонам унақа қаттиққўл эмаслар))
@qodirova_g
#musiqali_yakshanba
Ҳамманинг бирдек севган қўшиғи.
Ҳар кимнинг ҳам "Кетма" дея олиб қолгувчиси бўлсин ҳаётда...
/channel/qodirova_g
Бугун оиламиз учун муҳим кунлардан бири. Турмуш ўртоғим таваллуд топган кун. Қўлдан келганча самимий ва чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиляпмиз.
Менинг у инсондан жон қарзим бор, шон қарзим бор. Оила қадрини, меҳрини, мустаҳкамлигини ўзининг хатти-ҳаракатлари билан кўрсатиб боряпти менга.
Бахтимизга доимо соғ бўлсин. Асли жудаям кўп гапиришим мумкин. Аммо айтилмай, фақат ҳис қилинадиган сассиз сўзлар мавжуд...
@qodirova_g
"Қаерда ишлайсиз?" деб савол беришса, менинг хаёлимга келадиган жой)
Биламан, лукс эмас, қулаймас. Аммо ўзгача завқ ва ноодатий илҳоми бор-да бу жойнинг 😊
@qodirova_g
Хар бир онанинг қизига айтиши керак бўлган гаплар:
"Мукаммал она йўқ. Мен ҳам мукаммал она эмасман. Қусурсиз бўлишга ҳаракат қилганимда, аксинча кўпроқ хато қилдим.
Қизларнинг тақдири оналарникига ўхшармиш, балки шу сабаб оналар қизларига кўпроқ танбеҳ беришар.
Мен сенга айтаманки, ҳеч кимса учун хаёлларингдан воз кечма. Фидокор бўл, лекин ўзингга хиёнат қилма. Бошқаларни ҳам бахтли қил, аммо ўзингни унутма.
Қилолмайсан, дейишади, албатта. Ишонма. Ичингдаги қўшиқни ўчиртирадилар, овозингни қисадилар, жим қилдирадилар, сен ички овозингга ишон. Ундан бошқа ҳеч кимга инонма.
Мукаммал бўлишга эмас, бахтли бўлишга урин. Менинг ўрганишим учун кўп вақт кетди. Сеники у қадар чўзилмасин.
Биламан, ишонаман, онанг ўз йўлини топганда сен ҳам топасан ва онанг муваффақият қозонганда сен у билан фахрланасан".
Юқоридаги парча Баҳарнинг қизи Умайга ёзган мактубидир. Кеча бир хабар эшитдим. Қаттиқ асабийлашдим ва шу парчани таржима қилдим. Эшитган хабаримни эса кейинроқ, бафуржа таҳлиллаймиз...
@qodirova_g
Бахт ўзи узоқдамас...
Нимани ёки кимни истаётган бўлсак, ўша биз учун бахтнинг шакли.
Касал учун соғлик, камбағалга бойлик, ошиққа маъшуқ, безовтага хотиржамлик бахт.
Сизга айни дамда ким ёки нима керак? Сиз учун ўша бахт. У сизга битта кам бўлган бахт. Атрофингизни қаранг-чи сиз эътибор бермаган, аммо сизда мавжуд бўлган қанча бахтлар бор...
@qodirova_g
Yasmina Zoitovaning videosini ko‘rib qolgan qizim men ham "Ixlos"ni yodlayman, meniyam dadam shkalatga ko‘madi, deb qoldi.
Ona-bola ikki kun shug‘ullandik. Alhamdulillah natija yaxshi va bir xalta shirinlik bilan siylandik.
4 tola sochimni oqartirgulik syomkalar ham qildik. Montajini amallavorsam, uniyam qo‘yarman)
@qodirova_g
#musiqali_yakshanba
Karanlıkta yanabilirim
Boşlukta durabilirim
Düşmem ben!
Kanatlarım var ruhumda
Geldiğim gibi gidebilirim
Aşktan vazgeçebilirim
Zincir yok ki benim boynumda
Qorong‘ida yonolaman
Bo‘shliqda turolaman
Yiqilmasman men
Qanotlarim bor ruhimda.
Kelganimdek ketolaman
Sevgidan kecholaman
Zanjir yo‘qdir meni bo‘ynimda...
@qodirova_g