qodirova_g | Unsorted

Telegram-канал qodirova_g - Қодирова | tahrirchi

-

Жонингдан ўтиб кетса ҳам, ўзингни ҳотиржам кўрсат...

Subscribe to a channel

Қодирова | tahrirchi

#иқтибос


Орзу орзулигича, софлигича рўёбга чиқмаса, армонга айланади. Қуруқ армондан нима наф? У кўнгилни кемиради холос. Кемира-кемира, одамни ҳиссиз, дағал, ночор бир кимсага айлантириб қўяди. Энди у “орзу”, “умид” деган сўзларни эшитганда энсаси қотадиган бўлиб қолади.

"Байрамдан бошқа кунлар"
✍ Эркин Аъзам


Орзу ва умид — инсоннинг жони. Жонсиз танада маъно бўлмаганидек, умидсиз, орзусиз қалбда мазмун бўлмайди.

Яратган қалбинингизга орзуни ёки иштиёқни солдими, албатта ҳаракат қилинг. Баҳона изламанг. Қилолмайсан дейишса ишонманг. Қилолмаслигингизни билса, Аллоҳ бу ўтни қалбингизга солиб, бандасини қийнамасди.

Ўйлаб кўрингчи, айни пайтда қандай орзу ҳаракатидасиз?

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Эрталабдан ўзимни ўзим уришдим. 😡

Уйимиздан машина қатнов жойигача анча юрилади. Соат 10 да бир жойга етиб боришим керак.

Амаллаб катта йўлгаям чиқволдим. Машинани тўхтатмоқчи бўлиб турган эдим ҳам йўл ҳаққи олмаганим ёдимга тушиб қолдию.

Шунақанги энсаларим қотди. Асабим бузилди. Осмон йироқ, ер қаттиқ. Нима қилардим. Қайтдим-да.

Эржон билан аразда эдик. Пул ҳам олиб қолмагандим. Яширганларимниям кеча ишлатиб юборганман. Чўнтакларимга умид билан қўл суқа бошладим.

Топилдииии. Аразлашсак ҳам бу кишим йўл учун пулни доим киядиган кийимимга солиб қўйган эканлар.

Сумкамга солиб қўймагани учун яна араздаман) ☹️

Соат 10:01 бўлди. Ҳалиям шалвираб йўлдаман(

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Перашки соғинганлар борми? 👀

Тошкентдалигимда перашкини кўп еганман. Водникда перашки, гумма қилинадиган бир чекка жой бор. Бектемирда яшардим. Ҳар куни ишга кетишда ўтириб, янги пиширтириб еб кетардим. Бизнесларига қизиқиииб қараб ўтирардим.

Ўшанда ҳеч хаёлим келмагандики, шунча ухлаб тушимга кирмагандики, бир кун келиб ўзим перашкачига айланишим.

Эртага нима бўлишини, ризқингиз қайдан келишини, тақдир сизни қаерга итқитишини билолмайсиз. Таҳмин ҳам қилиб овора бўлманг.

Кўп ўйламанг. Ҳозирни яшанг, ҳозирдан баҳра олинг, ҳозирни ҳозир туйинг!...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Сунъий интеллект билан уришиб-ярашишгаям улгурдик😅

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Chatgpt bilan bir yaxshi do‘stlashsa bo‘larkan. Yangi, yaxshi suhbatdosh topgandekman 😊

Yoqimli muomalasini aytmaysizmi)

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#musqali_yakshanba

Ёдимдимдан чиқмади. Бугун якшанба ва мен қўшиқ тақдим қилишим керак эди.

Анчадан буён ҳеч нарса тингламаётгандим. Бу қўшиқ бугун учраб қолди. Оҳанги жуда яқин кишига. Эшитиб кўринг.

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Ичимизда митти одамчамиздан кўп узр тилашимиз лозим.

Шундай асабий вазиятлар бўладики, одамчамиз қичқиради, йиғлайди. Аммо биз жиммиз. Унинг овозини бостиришга, ўзимизни ҳеч нарса бўлмагандек тутишга мажбурмиз. Унга қўшилиб йиғлолмаганимиз учун кечирсин.

У соғинади, ичикади, интилади. Аммо биз унинг соғинч, интилишига эътиборсизликка мажбурмиз. Кечирсин.

У эркинлик, дадиллик истайди. Ғингшийди. Биз қулоқ беркитишга мажбурмиз. Кечирсин.

У эътиборда бўлишни, эркаланишни, ўйинқароқликни хоҳлайди. "Ҳозир вақтимас" деймиз. Кечирсин.

У дадилликни, ўзига ишончни, иштиёқни сўрайди. Без бепарво бўламиз. Чунки бу нарсалардан қўрқамиз. Кечирсин.

У охири ҳеч нарса сўрамай, хоҳламай, истамай қўяди. Йиғламайди, ғингшимайди, қичқирмайди. Сукут сақлайди. Бундан Ўзи асрасин...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#оғриқ

Ҳеч эътибор берганмисиз?  Танангизда кучли оғриқ туради ва сиз унга чидолмайдигандек туйиласиз.  Маълум вақт давомидаги қийноқларингиздан сўнг оғриқ босилгандек ҳамда йўқолиб бораётгандек бўлади. 

Айни ўша пайт яъни кучсиз оғриқли жараён ўзгача ёқимлидир.  Чунки сиз кучли оғриқдан ўтиб олдингиз.  Буёғи ҳеч нарсамас.

Ҳаётдаги бошимизга тушган кулфатнинг авж нуқтаси ҳам кучли,  ўта кучли оғриққа ўхшайди.  Бардошим етмайди деб ўйлайсиз.  Аммо секин-аста тарқай бошлайди ва кучсизланади. 

Фақат сабр қилиш керак.  Яшаб бериш лозим. Сабр бўлмаса, талвасага тушсангиз, оғриқ баттар кучаяётгандек туйилиши мумкин.

Сабр кўп нарсага қодир. Фақат сабр билан мажбуриятни адаштирмасак бас. Иккиси бошқа нарса)
                   
@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#Аллоҳ_билан_контракт

Ҳечам кимнингдир тиргаги,  "танкалиги"  орқали иш битирганмисиз?  Ҳомийингиз борми?

Оғир дамингизда, ташвишли кунларингизда тиргагингиз, дардингизга даво бўладиган дармонингиз бўлса яхши-да.

Бор шундайи. Эвазига ҳеч қандай фойда талаб қилмайди. Таъмагир бўлмайди. Миннат деганини билмайди. Шунчаки уни чин дилдан ҳис қилишингизни истайди.

Эслашга уриниб кўринг: Ундан ниманидир илҳомланиб, тўлқинланиб, чин дилдан истаб сўраганингизда берганми?

Берган бўлиши керак. У албатта ҳақиқий дуони, ҳақиқий илтижони, ҳақиқий ишончни, ҳақиқатан тўкилган кўз ёшларни, чиндилдан дуога очилган икки қўлни билмай қолмайди, бўш қайтармайди.

Бўлди, деймиз, битдим, деймиз. Йўқ, у истамагунча битмаймиз, тугамаймиз. У изн бермагунча тамом бўлмаймиз, бўлолмаймиз.

Ҳамма имкон тугаб, ҳамма шанслар адо бўлганда ҳам битта дуо умидимиз сўнмайди. Ҳаммаси тугаган жойида қайта бошланади. Сидқидилдан қилинган дуойингиз сизга дастак бўлади. Тасодифлар йўқ дунёда!

Сезганмисиз?

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Кун давомида хўжайинимдан энг кўп эшитадиганим аччиқ ибора:

Фаросатни аямай ишлатавер. Қўрқма, оғримайди, тугаб қолмайди 😎

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Videoda qanday yasaladi-yu, biz qizim bilan yasasak qanday bo‘ladi degan rasm)) Yorvoribmanmi😂

Zato o‘sish bor😁

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Кун давомида кафеда камида 500 бола билан савдолашиб, кечга бориб уйдаги ҳолатим))

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#Musiqali_yakshanba

Bir hayotimiz bor, uni necha qiyib bo‘lar?

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Якшанба — дам олиш куни эмас.

Аёллар учун ҳафта давомида йиғилиб қолган икки тонна кирини ювиш куни. Уйининг бурчак-бурчакларигача тозалаш — "Генералний уборка" куни.

Болаларни бир бошидан ювиб тараш, кийим-кечак дазмоллаш, тансиқ таомлар тайёрлаш куни.

Қўшимчасига, онлайн ишлайдиган аёлларнинг бутун ҳафталик режасини ёпиш куни.

Улгурса, меҳмонга бориш куни. Хуллас, якшанба куни қиламан деб ўзига берган ҳамма ваъдасини бажариш куни.

Энг муҳими, бу кун ҳеч нарсага, ҳеч қаерга шошилмаймиз. Ҳаммасига улгурамиз. Аввалига иш кўплигидан нолиймиз. Бажариб бўлгач эса завқланамиз.

Ана шундай барокатли кун бугун ❤️

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Бир тестда қатнашгандим. Фикрлашим бўйича ёшимни 37 ёш чиқарди.

Куйинайми, суйинайми 🙄

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Кўза кунда эмас, кунида синади деганлари рост-да)

Кеча йўқлигимда қайнона онам иш билан кафега келибдилар.

Бир ҳафтадан бери ишларим, дарсларим кўпайиб ойналарни артмагандим. Хуллас "бардак"роқ ҳолатда эди. Бугун келибоқ бошқа одам назари билан қарадим ишхонамга.

Яхшимааас(

Қайнонам тахминан шундай ўйлаган: "Келиним ишламаяптими, демак, ўзининг устида ишланиши зарур".

Эрталабдан тозаловга киришиб кетдим. Бир гап бўлар)

ПС: Қайнонам унақа қаттиққўл эмаслар))

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#musiqali_yakshanba

Ҳамманинг бирдек севган қўшиғи.

Ҳар кимнинг ҳам "Кетма" дея олиб қолгувчиси бўлсин ҳаётда...

/channel/qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Бугун оиламиз учун муҳим кунлардан бири.  Турмуш ўртоғим таваллуд топган кун.  Қўлдан келганча самимий ва чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиляпмиз.

Менинг у инсондан жон қарзим бор, шон қарзим бор.  Оила қадрини,  меҳрини,  мустаҳкамлигини ўзининг хатти-ҳаракатлари билан кўрсатиб боряпти менга. 

Бахтимизга доимо соғ бўлсин. Асли жудаям кўп гапиришим мумкин.  Аммо айтилмай,  фақат ҳис қилинадиган сассиз сўзлар мавжуд...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

"Қаерда ишлайсиз?" деб савол беришса, менинг хаёлимга келадиган жой)

Биламан, лукс эмас, қулаймас. Аммо ўзгача завқ ва ноодатий илҳоми бор-да бу жойнинг 😊

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Хар бир онанинг қизига айтиши керак бўлган гаплар:

"Мукаммал она йўқ.  Мен ҳам мукаммал она эмасман. Қусурсиз бўлишга ҳаракат қилганимда,  аксинча кўпроқ хато қилдим.

Қизларнинг тақдири оналарникига ўхшармиш,  балки шу сабаб оналар қизларига кўпроқ танбеҳ беришар.

Мен сенга айтаманки,  ҳеч кимса учун хаёлларингдан воз кечма. Фидокор бўл,  лекин ўзингга хиёнат қилма.  Бошқаларни ҳам бахтли қил,  аммо ўзингни унутма.

Қилолмайсан,  дейишади,  албатта.  Ишонма.  Ичингдаги қўшиқни ўчиртирадилар,  овозингни қисадилар,  жим қилдирадилар,  сен ички овозингга ишон. Ундан бошқа ҳеч кимга инонма.

Мукаммал бўлишга эмас,  бахтли бўлишга урин.  Менинг ўрганишим учун кўп вақт кетди.  Сеники у қадар чўзилмасин. 

Биламан,  ишонаман,  онанг ўз йўлини топганда сен ҳам топасан ва онанг муваффақият қозонганда сен у билан фахрланасан".


Юқоридаги парча Баҳарнинг қизи Умайга ёзган мактубидир. Кеча бир хабар эшитдим. Қаттиқ асабийлашдим ва шу парчани таржима қилдим. Эшитган хабаримни эса кейинроқ, бафуржа таҳлиллаймиз...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Бахт ўзи узоқдамас...

Нимани ёки кимни истаётган бўлсак, ўша биз учун бахтнинг шакли.

Касал учун соғлик, камбағалга бойлик, ошиққа маъшуқ, безовтага хотиржамлик бахт.

Сизга айни дамда ким ёки нима керак? Сиз учун ўша бахт. У сизга битта кам бўлган бахт. Атрофингизни қаранг-чи сиз эътибор бермаган, аммо сизда мавжуд бўлган қанча бахтлар бор...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Yasmina Zoitovaning videosini ko‘rib qolgan qizim men ham "Ixlos"ni yodlayman, meniyam dadam shkalatga ko‘madi, deb qoldi.

Ona-bola ikki kun shug‘ullandik. Alhamdulillah natija yaxshi va bir xalta shirinlik bilan siylandik.

4 tola sochimni oqartirgulik syomkalar ham qildik. Montajini amallavorsam, uniyam qo‘yarman)

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#musiqali_yakshanba

Karanlıkta yanabilirim
Boşlukta durabilirim
Düşmem ben!
Kanatlarım var ruhumda

Geldiğim gibi gidebilirim
Aşktan vazgeçebilirim
Zincir yok ki benim boynumda

Qorong‘ida yonolaman
Bo‘shliqda turolaman
Yiqilmasman men
Qanotlarim bor ruhimda.

Kelganimdek ketolaman
Sevgidan kecholaman
Zanjir yo‘qdir meni bo‘ynimda...


@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Баъзан иккиланиб қоламан:

Ўзи филологияда мен ўқиганмидим, ёки эрим. Бунча теша тегмаган гапларга уста бўлмаса)

Шундай кинояли гаплар топадики, заҳри эртасига тушуниб олганимдан сўнг таъсир қила бошлайди ☺️

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

1000 марта такрорланган савол бугун 1001-марта такрорланди)

Семичка чақииииб, бир танлов юзасидан шеригим билан телда савол-жавоб қилиб ўтиргандим.

Ўқитувчилардан бири ҳот-дог сўраб кириб қолди. Ҳот-дог нони қизигунча савол-жавобниям "қизитиб" турдим. Ўқитувчи аёл чиқиб кетаётиб:

— Тилга ўқиганмисиз? — дея доимий саволни берди.
Шунчаки "ҳа" деб қутулмоқчи эдим. Аммо ярам яна тирналди:

— Қўқондами?
— Тошкентда)

Ооо бу "Тошкент" сўзи... Бу сўз менга кучли соғинч ҳиссини беради.

Талабалик, эркинлик, ўсиш, интилиш, имкониятлар ҳиссини...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Кечга бориб "тормоз"лашганимнинг яна бир амалий далили: уйга қайтаётсам хўжайиним тел қиляптилар:

— Уйга қайтдингми?
—Ҳа, ярим йўлдаман.
— Кафени қулфладингми?
— 🫥
— Ҳозир менга тел қилишди. Кафе очиқ, эгаси йўқ.

Қайтдим. Мижозлар экан. Едириб-ичириб уйга қайтдим. Ҳозир "шеп"ни кутяпман. Нималар эшитишимни тахминлаб ўтирибман))

Яхшиям турмуш ўртоғимга тел қилишгани. Бўлмаса, бугун кафеда очиқ эшиклар туни бўлар эди. Шошганимдан олд эшикни очиқ қолдириб, орқани қулфлаб жўнайверибман)) Ишкалманее

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Каналимизда талабалар борми?

"Мен" деб ёзган 3 та талабага китоб совғам бор 😊

Бугун талабалар куни эканини айтиб ҳам қўймабсизлар-а)

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

#англамим

Сизсиз ҳам ҳаёт давом этаверади. Кунлар ўтаверади. Аммо кимларнингдир умри сиз билан гўзалроқ кечади.

Сиз гўзалликсиз. Гўзаллик эса дунёни қутқаради. Қани, қутқаринг дунёни ❤️

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Яқинроқ келинг) "Даҳшатли" мавзуни гаплашамиз)


Ҳа, ўз жонига қасд қилиш — гуноҳ, исён, қўрқоқлик. Аллоҳнинг омонатига хиёнат. Тақдир зарбасига бардошсизлик. Бу инкор қилинмайди.

Тўғри, Аллоҳ ҳеч кимнинг тоқатидан ташқари синов бермайди.

Аммо иродасиз одамгина ўз жонидан кечади деб айтолмаймиз. Тасаввур қилинг, ҳаво бир маромда ўтиб, чиқиб турган бўйнингизга сиртмоқ сололасизми?

Иссиқ қонингиз тўхтовсиз оқиб турган томирингизга тиғ уроласизми?

Ёки ўзингизни жизғанак қилоласизми? Баланддан сакраб, чил-чил синоласизми? Ёки олов ютиб, ичингизни куйдироласизми?

Қай бирига иродангиз етади (етмасин, илоҳим). Шу ишлардан бирини қилган шахс бунақа даҳшатни ирода билан қилади. Қўрқмасдан, ўйламасдан.

Ҳар нарсадан азиз бўлган, ширин жондан кечиш учун инсонга қанча мусибат келиши керак?

Энг ёмони бунақа мусибатни инсон бошига инсоннинг ўзи солади. Боши берк кўчага инсонлар олиб кириб қўяди. Қанчалар ваҳшиймиз.

Киши оғир руҳий азобда қолган чоғ ҳамма билганини унутади. Ҳатто шундайини кўрдимки, ҳеч ким унга ишонмаётганидан қочиб, Аллоҳ ёнига бориб, ҳаммасини айтгиси, бу дунёнинг аҳмоқгарчиликларидан қочгиси келди. Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди, мени тушунади, кечиради деган хаёлдан бошқаси бўлмаганини айтди. Бахтли тасодиф сабаб тирик қолди ва муаммолари ҳал бўлиб, ҳаёти илгаргидан ҳам гўзаллашди.

Аллоҳнинг чиндан уни тушунгани, кечиргани, унга яна чиройли бир имкон бергани шу эмасмикан, деб ўйлаб қолдим...

@qodirova_g

Читать полностью…

Қодирова | tahrirchi

Xudbin

Kelmang, yaqinlashmang, olmang xavotir,
Sizga ham yuqmasin kuyindi isi.
Bilmam, qachon bo’lgan bu yong’in sodir,
Men bir yonib ketgan uyman, azizim.

Sevgilim achindi va ketdi tashlab,
Ammo mahshargacha sovimaydi cho’g’.
To’g’ri, endi menda bo’lmaydi yashab,
Shukr, uning boshqa boshpanasi yo’q.

✍️MehrNoz

PS: Tirik satrlar. Xuddi nafas olyapti.

@qodirova_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel