Ўз сайтини ҳимоя қилолмаганлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи бўляптикан)
@kasymovsdaily
Келаётган якшанба (24 октябрь) сайлов! Нималар мумкину, нималар мумкинмас?
Мумкин эмас: сайлов бюллетенини қасддан йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш; бюллетенни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаш. Мазкур ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Мумкин: Ўз сайлов участкасига бориб, Шавкат Мирзиёевга овоз бериш 🙃🙃
P.S. Тепадаги вариант сал ўзгартирилган, оригинал вариант бу ерда.
@kasymovsdaily
Президент метрога оид қарор қабул қилибди. Бу сафар «янада»сиз
16 октябрь куни Президентнинг «Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинибди.
Қарорда кўзда тутилган ўзгаришлардан кўра унинг номи кўпроқ эътиборимни тортди: унда «янада» сўзи йўқ! Хоҳ зўр соҳа бўлсин, хоҳ энг абгор, ривожлантириш ёки самарадорлик ҳақида гап кетганда асосан «янада» сўз қўшиларди. Метрода эса бу йўқ — билишадида ерости транспорти қандай эканини😁
Қарор билан ўзгартириладиган жиҳатларга келсак. «Тошкент метрополитени» «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказиларкан. Уни бошлиғи энди вазир томонидан тайинланаркан (ўзи яқиндагина келганди, энди кетадими, йўқми — ҳали номаълум).
Кейинги йилнинг 1 июлигача 7 та бекатида транспорт ўтиш боғламалари, 1 октябригача эса 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этиларкан.
Муҳими — 2022 йилнинг 1 апрелигача ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади, деб ваъда берилмоқда. Ёзиб қўйинг, саналар эсдан чиқиб кетмасин.
@kasymovsdaily
Орамизда аллақачон коронавирусга чалинганлар кўп. Улар ёшлик ҳиди, ота-она меҳрининг таъмини сезмай ўтишяпти.
(Шу гапни нормалный музика билан қора фонга қўйиб, охирида дириллатворса TikTok’да роса айланади, ауфли гап😁)
@kasymovsdaily
Бу постга Экологияга қўмитасини ўрнига @habikatura ака реакция билдириб қўяқолибди)
Читать полностью…Ҳозир TikTokʼда Squid game сериалининг спойлерини кўриб қолдим. 6 сериясини кўриб бўлгандим. Бунчалик золим бўлманглар, илтимос.
@kasymovsdaily
Миллий тикланиш партиясининг сайловолди дастури билан танишиб чиқдим ва зўр лайфхак топдим: уйқу келмаган пайт икки дақиқа ўқишнинг ўзи кифоя экан.
@kasymovsdaily
Устозга қарши кетиш яхши эмас, албатта. Лекин репга паст баҳо берганларида қарши фикр билдириш жоиз. Реп шунчаки шовқин эмас. Реп мусиқанинг катта ва нозик йўналишларидан бири.
Қолган барча изоҳларга қўшиламан, ахир ой охири яқин )))
Келажакда ҳамма «очкарик» бўлиб кетадими?
Xiaomi смартфонлардан мустақил бўлган ақлли кўзойнакни тақдим этди. Унда хабарларни ўқиш, қўнғироқ қилиш, навигация ва суратга олиш имкониятлари бор. Компания бу функцияларни кўзойнак эгасининг чалғишини олдини олиш мақсадида танлаб олган.
Хитойликларнинг ақлли кўзойнаги ҳажм ва вазн жиҳатдан одатий кўзойнаклардан фарқ қилмайди — унинг оғирлиги бор йўғи 51 грамм. Шу сабабли унга ўрнатилган технологиялар ҳам жуда митти.
Кўзойнакнинг 5 мегапикселли камераси бор. У орқали нафақат расмга тушириш, балки кўз олдингизда турган текстни таржима қилиш ва аудиони текст форматга ўтказиш мумкин. Бу функция сунъий интеллект орқали ишлайди.
Ақллилашиб кетган кўзойнак орқали қўнғироқ амалга ошириш ва қабул қилиш мумкин. Бу учун унга микрофонлар ўрнатилган, гаплашиш вақтида ҳеч қандай қийинчиликлар туғдирмайди.
Компания ушбу гаджет қанчондан ва қанчадан сотувга чиқиши ҳақида маълумот бермаган. Аммо шусиз ҳам кузатувчиларда катта қизиш уйғотишга эришди.
Xiaomi’нинг таъкидлашича, смартфонлар яқин келажакда «эскилик сарқити»га айланади. Ундаги барча имкониятлар кўз олдингизда — смарт кўзойнакда бўлади.
Сарлавҳадаги саволнинг жавобини эса мен билмайман.
@kasymovsdaily
Университетдан кўп нарса кутвориш ҳақида
Кўп кузатганман, студентлар университетдан кўп нарса кутади ва уларни ололмагач кўп нолийди. ЖОКУ талабаларида ҳам бу ҳолат кўп учрайди.
Университет яхши мутахассис, кўпроқ билим, янги нарсалар там бир балолар бериши керак дейишади. Лекин мустақил бўлишганини сезишмайди. Олий таълимни танладингизми, ўзингиз ҳаракат қилишингиз керак. Чунки мажбурий бўлмаган таълимни ўзингиз танлагансиз, ҳеч ким мажбурламаган. Тўғри, бу нарсалар учун пул тўлаяпсиз, лекин тушунинг, мен тепада айтган хатони қилиб бўлгансиз)
Университетдан фақатгина каммюнити олиш мумкин. Яъни, сизникига ўхшаш мақсадли инсонлар тўпланган у ерда (тўғрироғи, хатонгизни такрорлаганлар). Ўшалардан фойдаланинг, иттифоқчасига айтганда — уюшинг. Лекин тушунинг, сиз хоҳлаётган нарсани университет беролмайди.
Кўп стедентларда учрайдиган яна бир нарса бор — ўзининг талабига яраша бўлмайди. Масалан, ўқитувчини алмаштиришни сўрайди, алмаштириб берса ҳам ўша-ўша — бекорчи талаблар. Университетга шунчаки келиб-кетиш билан иш битмайди. Изланиш ва ҳаракат қилиш керак. Русчасига айтганда, требуешь — соответствуй!
Сиз танлаган йўналиш ижодий ҳисобланади, унда бирор нарсани яратиш инсоннинг ўзидан. Ўқитувчи ўргатадиган нарса сизга фақатгина шаблон бўлиб хизмат қилади. Ижодкорга эркинлик керак (бу дегани хоҳлаганда келиб, хоҳлаганда кетворишмас).
ЖОКУ бу борада анча-мунча университетдан яхши. Стандартлари умуман бошқа. Конспект ёздирмайди, формани мажбурлаб кийдирмайди, талаблари юқоримас — яна нима керак? Мазза қилиб ўзларингни ишларингни қилиб юравермайсиларми)
Хуллас, ўзинглар ўқинглар университетдан кутмасдан. Бу унгамас, сизларга керак.
@kasymovsdaily
Нонга пул йўғу))))
Лекин иккиюзламачиликка согласен. Кстати, аши кунги ошни гўшти зўриди, ростанам, брат))
“Инсон бўл” билан иш битмайди
Олдироқ Тошкент кўчаларида жониворларни ҳимоя қилиш учун “Инсон бўл, озор берма” акция бошланганди. Худди шундай ёзувли баннерлар кўчаларга, автобус бекатларига илинганди. Лекин бир ҳайвоннинг (мўлтираб турган — мимими) сурати ва “Инсон бўл” ёзуви одамларга қанчалик таъсир қилади, билмадим. Менимча, бу жуда саёз ва ўта одатий йўл. Масалан, одатий йўловчи — бошқа соҳа вакили бу рекламани бошқа эсламайди, балки сизни ҳам ҳаёлингизга келмагандир гап қайси реклама ҳақида кетаётгани. Нима қилиш керак...
Ҳайвонларни асраш, уларни авайлашни тарғиб қилишнинг бошқача ва самаралироқ йўллари ҳам бор. Масалан, корейслар буни креатив йўл билан кўрсатиб қўйган. Жанубий Кореяда айиқларни қафасда боқишади ва бунга халқ беэътибор. Мингдан ортиқ айиқ шароити ёмон бўлган қафасларда сақланмоқда. Нимадир қилиш керак-ку, тўғрими?
Айиқларни қафасда сақлашга қарши кампания бошланди. Унга петиция йиғишнинг ўзгача йўли ўйлаб топилди — биноларга киришда, метрода, музейда оппоқ баннерда айиқ тасвирланган. Уни устидан босиб ўтилса, қафаслар пайдо бўлади. Унинг устидан етарлича қадам босилгандан сўнг бутун қафас тасвири шаклланади.
Бундан мақсад корейслар ўзларининг беэътиборлиги сабаб айиқлар ёмон шароитда сақланаётганини кўрсатиш. Ва фақатгина бу эмас. Баннернинг чеккасига петицияга олиб борувчи QR-код ҳам жойлаштирилган. Унга калит сурати туширилган, яъни сиз кодни сканерлаб, петицияга имзо чексангиз, қулфни очиб, айиққа ёрдам берган бўласиз. Бир қарашда оддий, аммо креатив ва эсда қоларли, тўғрими?
Натижа қандай бўлди?
Биргина музейнинг ўзида 410 минг йўловчи ушбу постерни босиб ўтди ва 67 минг киши ушбу кампаниянинг петициясига имзо чекди.
Бу ерда яна бир нарсага эътибор бериш керак: бирор кампания бошланяптими, унинг натижасини ҳам эълон қилиш керак. Бу борада ўзбекистонликлар жуда нўноқ ёки эътибор бермайди. Хай, нима бўлганда ҳам, ҳайвонларни асранг.
@kasymovsdaily
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН муаллифлик ҳуқуқига тупуришда давом этади
Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас, деганларидек «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» нашри яна муаллифлик ҳуқуқини четлаб ўтибди(биринчиси). Бу гал унинг ёнига шерик — ЎзA ҳам қўшилибди.
Бу икки нашр Bugun.uz’да чиққан фотосуратни сўраб ҳам ўтирмай, манба кўрсатмай фойдаланибди. Етмаганига, сайт логоси урилган қисмини юзсизларча кесиб жойлаган. Ўғирлигига кулгим қистаган ва иш услубига ачиниб йиғлаганим — ўша сурат телефонда олинганида бўлди. Мухбир сифатида мобил бўлиш ва оз бўлса-да суратга олиш маҳорат дарслари керак бўлса, эшигимиз ҳамиша очиқ, анаққиса)
@shakhdarov
O‘qituvchilarga imtiyoz berilishi kerakmi? (Spoyler: yo‘q)
Mana bu yerda bir muallim o‘qituvchilik kasbini tanlamaslikni tavsiya qilibdi. Bunga sabab qilib «o‘qituvchilarga hech qanday imtiyoz yo‘qligi»ni keltiribdi. Bu xato. Imtiyoz berilishi, imtiyoz so‘ralishi — katta xato.
Bu post egasi o‘z qo‘llari bilan mana bu so‘zlarni yozgan: «Bosh qomusimizda hamma teng huquqli deb yozilgan». Albatta, huddi shunday yozilgan. Aynan shuning uchun ham har qanday, har kimga beriladigan imtiyoz ushbu yozuvlarga to‘g‘ri kelmaydi.
Harbiy, doktor, o‘qituvchi, ofitsiant, dizayner, jurnalist — barcha-barcha kasb egalari teng huquqli. Demak, hech kimga hech qanday imtiyoz kerak emas, ya’ni berilishi kerak emas. Berilsa, huquqlar buzilgan bo‘ladi. Nafaqat boshqa kasb egalariga, balki o‘ziga nisbatan ham huquq buzilishi hisoblanadi.
Agar o‘qituvchi harbiylar, shifokorlar, ichki ishlar xodimlari yoki, umuman, har qanday kasb egasiga berilayotgan imtiyozdan norozi bo‘lsa, o‘qituvchiga beriladigan imtiyozlarni ham huddi shunday yomon ko‘rishi kerak. Eng kamida, so‘ramasligi kerak.
Iqtisodchi Bekzod Hoshimov yozadi: «Imtiyozlar — kulrang sxemalar va korrupsion holatlar uchun ayni muddao». Har qanday ko‘rinishdagi korrupsiya — yomon. Nafaqat bir kishiga yoki bir necha nafar shaxslarga, balki butun jamiyat uchun yomon.
O‘qituvchilik — sharafli kasb. Siz kelajak avlodni tarbiyalaysiz. Siz to‘g‘ri fikrlashga, to‘g‘ri amallar qilishga majbursiz. Aslida, majbur emas, faqatgina shular uchun ma’suliyatlisiz, lekin bu majburdek gap.
To‘g‘ri, sizning tagigingizda qimmatli mashinalar yo‘qdir, uyingiz qavat-qavatmasdir, ammo siz imkoni boricha halol yashab yuribsiz. Yana shu ham to‘g‘riki, o‘qituvchilarning jamiyatdagi «statusi» ancha past. Bu achinarli. Bunga nima sabab bo‘lgan, men bilmayman, uzoq o‘rganish kerak.
Albatta, u o‘qituvchining ham o‘z fikrlari, qarashlari bor, shu sohani ichida yurgan odam, harqalay. Ammo yana qaytaraman: imtiyoz so‘rash — xato. Buni bir fikr sifatida qabul qilish mumkin, ammo bu uni inkor qilish mumkinmas, degani emas. Eslab qoling, siz birovga xato firklayotganini aytishingiz mumkin, ammo fikrlama, deya olmaysiz.
@kasymovsdaily
Ўзбекистон тарихидаги энг кам овоз йиққан президент сайланган кун. Ҳа, айнан шундай — тарихий кун. Гарчи Ўзбекистон ўз тарихида иккитагина президент (бир кунга лавозимга ўтирган Ниғматулла Йўлдошевни ҳисобламаса, албатта) кўрган бўлса ҳам, бу кун тарихда қолади: энг кам овоз тўплаган номзод президент бўлди (80,1 фоиз 90 фоиздан пастга тушмаган чизгилар учун яхши натижа), аёл номзод иккинчи ўринни олди. Ўзбекистон яна яқин беш йилликдаги тақдирини амалдаги президентга ишониб топширди.
Бу кунда ҳаммаси ўзгача бўлиши керак эди. «Бугун»(да) айнан шундай қилди(м) — «Бугун оқшоми»ни «Сайлов оқшоми»га ўзгартирди(м). Сиёсий карикатура ҳам чизилди. Мавзу — эрта табриклаб юборган Путин. Айтадику, чегара қаердалигини билиш учун чизиқларга бориб кўриш керак.
Хуллас, ким президент бўлганидан қатъий назар, сайлов тугагини билан табриклайман. Ҳарқалай, яқин беш йилликдаги тақдиримизни ҳал қилиб олдик.
@kasymovsdaily
Энди Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига ҳокимлар раис бўларкан)
@kasymovsdaily
Метро — ўйлаш учун идеал жой. Қуйида бугунги рейсдаги фикрларни қолдираман.
— Роллтонни ёғидан кўра, ўша ёғ солинган пакетча қимматроқ бўлса керак;
— Рекламаларда имло хатолар кўп;
— Хўмрайган башаралар;
— Анави қиз чиройли экан;
— Бирорта китоб ўқиб кетадиган одам йўғей;
— Қарз берадиган, рассрочкага сотадиганлар реклама учун яхши жой танлаган;
— Нега мен жой беришим керак?;
— Ие, манетта телефонда китоб ўқиб кетяптикан биттаси;
— Одамларимизда ҳар-хиллик йўқ, жамият уларни қабул қилмайди ҳам (ёки нотўғри қабул қилади);
— Бекатларни эълон қилаётган опа ҳам "қизларга жой беринг" демаскан, тинчлан, виждоним;
— Одамлар шароити йўқлиги учун шунақа юпун кийганми ё понт учунми?;
— "Илтимос суянмангиз" — гапни тўғри ёзса бўлмасмикин?;
— Мирзиёевни проморолиги ажралиб туради барибир, ким қилган бўлса?
— Шунча одам қаерга кетди, десам уларни ҳаммаси ер тагида эканку;
— Бу қизам чиройли экан;
— Бировни телефонига қараманг, жаноб;
— Чилонзор линиясидаги Миллий боғ ва Пушкин бекатларини ёпворсаям бўларкан;
— Кейинги йил метрода юрмаслигинг керак, Миржалол;
— Asl Wayne яхши реп айтаркан;
— Нега ерни тагида интернет йўқ, асаб. Тезроқ чиқарвосаму шу ёзганларимни каналга;
— Яна кимдир шу нарсаларни ўйлаб кетаётганмикин? Ўзи, умуман, улар тирикмикин...
— "Кейинги бекат — Новза". Мени бекатим, кеттим...
@kasymovsdaily
Илтимосларга йўқ деёлмадим, дўстлар. Мендан нима кетди? Тушунсанг чин, тушунмасанг ҳазил. Шу Тахони мен олмасам бошқаси олиб кетади барибир. Шоирнинг ҳам кўксига шамол тегсин.
Битта Сити бизга камдур, тўртта Сити бўлсуно,
Пулли боғлар чоғ бўлуб, соҳиби ақча кулсуно.
Инноваторлар деюрким, шунда Тошканд яшнаюр.
Шаҳримизнинг кўркини бузғон дарахтлар сўлсуно!
Уйғониш асринда уйғоқ бўлки, фитна ҳар қадам!
Шаштимизда қасди борлар паст бўлибон ўлсуно!
Пур қувонч дамлар келиб, шодон, фаровон ҳар томон,
Бунча бахтдин бошимиз кўкда, ҳасадгўй билсино!
Гарчи тўлди ғалладин уйи Биноийнинг, валек,
Бул замонда пахта қўйким, Таходин уй тўлсуно.
@AsanovEldar
Дубай шаҳзодаси овлаб кетган йўрға тувалоқларнинг нархи 7000 доллар
Куни кеча дубайлик акамиз Навоийга келиб, ноёб ҳайвонларни овлаб кетибди. Экология қўмитаси бу ҳолат юзасидан тушунарсизданда тушунарсиз муносабат билдирган.
Унда айтилишича, ушбу қушларни илмий мақсадда (!) овлаш (ҳа, табиатдан ажратиб олиш) учун 2020 йилда 357 та квота ажратилган экан. Лекин бу БАА томонидан табиатга қўйиб юборилган тувалоқларни 10 фоизиям бўмасакан. Камига, «табиатдан ажратиб олувчилар» давлатга пул тўларкан.
Қизиқиб кўрдим, чет элликлар учун 1 дона йўрға тувалоқни овлаш (овлаш туридан қатъий назар) 7000 доллар тураркан.
Энди баъзи саволлар келиб чиқади:
— Дубай шаҳзодаси бу тувалоқларни илмий мақсадда овлаганми?
— БАА қўйиб юборадиган қушларни қанчаси Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади?
— Акамиз овлаш учун пул тўлаганми?
Хуллас, шунақа экан. Экология қўмитасидан (қўшимча) изоҳ кутиб ўтирмаймиз.
@kasymovsdaily
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга собиқ Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни таништирмоқда. Ғаниевнинг қўли (доимгидек) кўксида. Ундан кейин Очилбой Раматов ўз навбатини кутиб турибди. Ажойиб сурат)
@kasymovsdaily
Таракан атом бомба ҳужумида яшаб қолиши мумкин экан. Лекин, уни газета билан битта урса, ўлади. Матбуот қанчалик қўрқинчли куч эканлигини энди тушингандирсиз.
@allaevuzb
Мусиқий луғат.
Классика - мусиқанинг отаси.
Рок - ҳақиқий мусиқа.
Поп - мусиқага тақлид.
Рэп - шовқин.
Ўзбек "миллий" эстрадаси - умуман ҳеч нарса.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жахон чемпионати нимчорак финалида Эрон терма жамоасига қарши ўйнаркан. Бу йигитлар ўз тарихида биринчи марта гуруҳдан ҳал қилувчи босқичга чиқишди.
Буни қандай уддалаган бўлса, деб тургандим, терма жамоа мураббийи таниш чиқиб қолди — Баҳодир Аҳмедов!
@bahodirahmedoff ака нега сустлашиб қолди десам, ака Литвада юрганаканда)) Ўтган кунги футболда Баҳодир ака оёғни баҳона қилиб чеккада турганди тренерга ўхшаб. Бу пайт ака янги тактикаларни синаган экан кейин билсам.
Хуллас, блогер, ҳуқуқшунос, футболчи, мураббий — серқирра ижодкорга овоз беринг!
@kasymovsdaily
Шу пайтгача Чилонзордагидек меҳрибон раҳбарлар учратмадим.
Ёзнинг жазирамасида ғанимат бўлган қуёшнинг иссиғига тўйсин, деб светни ўчирарди. Энди, мана эрталабдан тетик юрсин, кунни юқори кайфиятда ўтказсин, деб иссиқ сувни ўчириб қўйибди.
Раҳмат бизни ўйлаганингиз учун.
Қўйди сонидан бўган иссиқ ошни еволиб ёзмаган бўса бўлди бу братим ушбу постни. Биз иккиюзламачи одамлармиз согласитесь. Ит мушук деб йиғлаймиз, айиқ бечорага раҳмимиз келади. Ома қўйни биғиллатамиз.
Читать полностью…Икки йилда «энг»ларни забт этган TikTok
2021 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб энг кўп юклаб олинган мобил иловалар рейтинги эълон қилинди (бу ҳақда Асанова блогидан билдим, каналга уланиб қўйишни тавсия қиламан). Ушбу рейтингда ТikTok (яна) биринчи ўринни эгаллади.
Суратга эътибор берсангиз, хитойликларнинг видео-улашиш платформаси 2018 йилда 2018 йилга келибгина кучли ўнталикка кирган, унгача бу атрофга яқинлашмаган ҳам. Унинг алгоритмлари шу даражада мукаммал ишлаб чиқилганки, унга кирган маълум муддат телефонидан кўз узолмай қолади. Бу эса TikTok’га даҳшатли даражадаги машҳурликни олиб келди.
TikTok охирги декада етакчиликни бермай келаётган Facebook Inc.дан (Facebook (messenger), WhatsApp, Instagram) ўзиб кетишга эришди. У 850 миллион марта юклаб олинган, кейинги ўриндаги иловалар эса қарийб 300 миллионга кам. Муҳрим аканинг таърифи билан айтганда, даҳшатли даражада даҳшат.
Ўзбекистонда ҳозир TikTok чекланган, аммо, шундай бўлса ҳам, баъзиларга бу тўсиқ бўла олмаяпти (раҳмат, VPN). Унгача баъзи тиктокерларнинг ошиғи олча эди — ойлик минглаб долларлик даромад, машҳурлик, совғалар... Ҳозирчи? Ҳозир билмадим, балки ҳали ҳам даромад қилишёатгандир, лекин олдингичалик эмас, бу табиий. Хай, нима бўлса ҳам, жуда кўпчиликка таъсир ўтказди.
Хуллас, хитойликларнинг ушбу иловаси дунёни забт этди, миллионлаб (доллар) фойда қилди, жуда кўпчиликни ўзига қарам қилди (аккаунти блокланиб қолганида йиғлаб чиққанларни ҳам кўрдикку?!). Каллани ишлат — дунёни бошқар. Шунақа гаплар.
@kasymovsdaily
Bu — shubhasiz, kun (hafta) surati. Daniya — Finlandiya uchrashuvida hushidan ketgan Kristian Eriksen stadionni ko‘zini ochgan holda tark etdi. U tirik!
@kasymovsdaily
Turkiya - Italiya bahsida hisob ochilibdi. Agar qaysidir futbol sayti yozib ulgurmagan bo'lsa, sarlavhani tayyorlab qo'ydim, bemalol olishi mumkin.
@kasymovsdaily