Yana ozroq futbol haqida. Kecha Suriyaga qarshi oʻyin qanday boʻlganini koʻrgan, eshitgan boʻlsangiz kerak. Hozir gap u haqda emas. Muhlislar va reklama tushirilgan futbolkalar haqida.
OFK OʻFAga nisbatan intizomiy ish ochibdi. Nega? Suriyaga qarshi bahsni bevosita stadiondan tomosha qilishga borgan muhlislar futbolkalariga Qatarda oʻtayotgan turnirga hech qanday aloqasi yoʻq boʻlgan reklamalar tushirgani uchun.
Qatarda oʻtgan Jahon chempionatida ham fan klub boshchisi boʻlgan bloger bir nechta kompaniyalardan reklama olib (ularni ichida Artel, OU7, Turizm vazirligi ham bor edi), Qatarga mashinada yoʻlga chiqqandi. Bu safar ham shunga oʻxshashroq holat, ammo reklama beruvchilarning ba’zilari oʻzgargan. Jahon chempionatidan tinch qaytishgan edi, OFK esa bunga jim qarab turgani yoʻq.
Endi u blogerimiz qanday yoʻl tutadi, qiziq. Koʻramiz, nima ham qilardik.
@qosimovuz
Salom, do‘stlar! Kanal anchadan beri, 1 yildan ortiq vaqt faol bo‘lmadi. Shunday bo‘lsa-da shu yerda qolganingiz uchun rahmat (shunchaki pastga tushib ketib, chiqib ketish yodingizdan ko‘tarilgan bo‘lsa ham).
Telegram kanalni yana (bu nechanchidir urinish, o‘zim ham adashib ketdim) faollashtirmoqchiman. Bir yil davomida ko‘p narsaga erishdim, deyolmaymanu, lekin nimadirlar qildim.
Masalan, shu vaqt davomida bloger Nozim Safari bilan ishladim, “Chaq-Chaq podkast” va “Kulgilektual shou”larda muharrirlik qildim, trevel-vlog va boshqa ko‘rsatuvlar uchun ssenariylar yozdim.
Hozir esa Afisha.uz’da muharrirman. Bu yerga kelganimga hali ko‘p bo‘lgani yo‘q, ammo shu vaqt ichida rejissyor Sarvar Karimov kadr ortida qolib (unchalik muvaffaqiyatli bo‘lmasada) suhbatlashdim, Konsta, Massa, Abbbose kabi reperlar bilan intervyu qildik. Yana boshqa reper bilan suhbatlarni esa endi e’lon qilamiz.
Afisha’da yana bir necha konsertdan reportajlar tayyorladik, maqolalar yozdik, Chery reklama roligida suratga tushdim (umuman olganda, juda ko‘p suratga tushdim, endi ularni ulashib borish qoldi, balki Instagram sahifamga qo‘yarman), Shaxriyor reper bilan suhbatlashdim, yana ko‘p narsalarni sanash mumkin. Umuman olganda, 2023-yildagi faoliyat ancha qizg‘in bo‘ldi.
Yana nimalar qildim?
— Sevara Nazarxonni ko‘proq sevdim;
— Yana ko‘proq futbol ko‘rish va o‘ynashni boshladim;
— Oshni yanada sevdim (“yanada” so‘zini to‘g‘ri qo‘llash bo‘yicha master klass);
— Stendapga kamroq bordim (bu “nimalar qilmadim”ga ko‘proq mos tushadi, aslida);
— Telegram kanalga umuman qaramadim.
Endi nima haqida yozaman? O‘zim ham bilmayman. Buni bilish uchun shu yerda qolib turishingiz va malol kelmasa, do‘stlarga ulashsangiz, xursand bo‘lardim. Oldindan rahmat!)
Bo‘ldi. Men Sevara Nazarxonni eshitib, ishlashda davom etaman. Rahmat.
@qosimovuz
Шу вақтгача кўплаб шогирдлар чиқардим, уларни касбга ўргатдим, «тарбияладим» десам, хато бўлмаса керак-ов. Албатта, уларнинг ҳам бунда ҳаракати кучли бўлди. Ўз устида ишлаб кимдирлар бош муҳаррир, бошқалари муҳаррир, ҳуллас профессионал журналистлар бўлиб етишди. Ўзимни шогирдларим аввалига Teznews.uz’ни кейин эса Bugun.uz, Kommers.uz ва shoubiz.uz’ни нольдан «кўтарди». Улардан кўнглим тўқ, фахрланаман ҳам.
Личкамга кўплаб «шогирд олмайсизми» деган мазмунда хабарлар келиб туради. Шу вақтгача ташкилий масалалар билан бўлиб, кўпинча бундай хабарларни очиб ҳам кўрмасдим, очсам, жавоб бермасдим. Ҳозир эса чиндан яна бир кучли, ёш журналистларни касбга йўналтирмоқчиман.
Хўш, янги журналистлар жамоасига қандай қўшилиш мумкин? Бор йўғи икки қатор, тўртта гапдан иборат битта хабар билан нима учун сизни шогирдликка олишим кераклиги ҳақида @ngmnlive’га ёзиб юборинг. Баланд-парвоз гаплардан тийилинг, кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гап очманг: қисқа-лўнда қилиб нимага сизни жамоага олишим кераклиги ҳақида ёзинг — тамом! Келган хабарларга қараб 10 та одам саралаб оламан.
Сизлар билан икки ой давомида бор билимим ва кўникмаларим билан бўлишаман, кейин эса сизларга иш таклиф қиламан. Айтганча, журналистикани ўрганиш бепул бўлади, боз устига текин тушлик ҳам ташкил қилиб берамиз.
Қизиқ одамларимиз бор. Қорақалпоғистондаги воқеалардан кейин анчадан бери блокда бўлган TikTok’ни блоклаб туришни таклиф қилишяпти экан катта-катта каналларда. Қандай қилиб блокланган нарсани яна блоклаш мумкин? Камига, бу платформадан чекловлар олиниши кутилаётган пайтда (айтганча, нима бўлди шу, ҳалиям кутиляпти).
Дарвоқе, кеча, 2 июль куни Ўзбекистонда TikTok ва Twitter чекланганига бир йил тўлди. Бу орада эса «ўзбек Twitter сегментининг ахборот урушида ўрни бўлакча бўлмоқда. Хорижлик журналистлар ва медиаларнинг фейк маълумотларига асосли жавоблар ёзишмоқда ва муайян факеларнинг ўчирилишига ҳам эришишмоқда», деб Twitter’нинг блокини ечишни таклиф қилишмоқда.
@kasymovsdaily
Ҳаа, ҳозир боғда ишлаб-ишлаволсин. Қамағда томорқа борми-йўқми, Худо билади. Аммо, президентларини қамаган Кореядан боғни ҳам кутиш мумкин, ким билсин.
@kasymovsdaily
Bugun.uz журналисти Светлана Ортиқованинг нутқидан хабар тайёрлайди, Yuz.uz’дагилар тайёр матндан фойдаланишади.
Нуқта-вергули ҳам ўзгармас экан, бир чеккада манбага ҳавола бериб кетса бўладику. Ёки ҳеч бўлмаганда, Bugun.uz мухбири хабар қилди, деган гапни қолдирса ҳам етади.
Афсус, бу ҳолат «Янги Ўзбекистон» билан биринчи марта бўлмаяпти. /channel/shakhdarov/759
@humoyun
Даҳшатли статистика. Ўзбекистон «коронавирус»и — ЙТҲлар
Ўзбекистонда 2021 йил январь-октябрь оралиғида 7681 та ЙТҲ содир бўлган ва унда 1964 киши ҳалок бўлибди. Яхшилаб ўқидингизми, деярли 2 минг киши (балки 12 ноябргача яна 36 киши ўлишга улгургандир — перфекционистманда, узр)!.
Энди коронавирус статистикаси. Worldometers.info маълумотларига ишонадиган бўлсак (негадир ишонгим келди, у ҳам асосий манбадан олиб беради), 2021 йилнинг 10 ойида «атиги» 737 киши коронавирусдан (ҳа, фақат коронавирусдан, у сабабли ўлганлар эмас) вафот этган.
Иккала статистикага ишонадиган бўлсак, шу даврда йўлларда вафот этганлар «коронавирусчилар» сонидан 1227 кишига кўп. Ўзбекистонда машина ҳайдаш суидсид билан тенг бўлдими, дейман.
@kasymovsdaily
«Бугун оқшоми»нинг ўзгача сони
Хабарингиз бўлса, Bugun.uz’да «Бугун оқшоми» рукнини юритиб келаман. Бу рукн одамларнинг вақтини тежаш, кунлик (муҳим ва сара) хабарларни ўқувчиларга ўзгача форматда етказиш учун йўлга қўйилган. Ўйлашимча, ўхшаяпти. Ўзига яраша ўқувчилари, тушунувчилари (бу муҳим) бор. Ҳар куни карикатуралари чиқадиган Habikatura акани ҳам муҳлислари бор.
Дайжестнинг бугунги сони ўзимга ёқди, қониқдим. Сизга ҳам улашгим келди. Афсус, уни тўлиқ шаклда жойлашнинг иложи йўқ, лекин телефонда ўқиш осон бўлган форматда қолдираман.
Бугун оқшоми. Ҳокимнинг фармойиши сабаб совуқда ўтирган андижонликлар, нархи тушган сабзи, «Толибон»нинг ИШИДга мурожаати
@kasymovsdaily
Косонсой тумани ҳокими ва 2 млрд сўмлик тендерсиз бошланган қурилиш
Наманган шаҳри 9-сон оилавий поликлиникасини мукаммал таъмирлаш ишлари тендер ғолиблари аниқланмасдан туриб бошлаб юборилгани аниқланибди. 2 миллиард сўмлик давлат буюртмасини «бажаришга киришган» «Barkamol qurilish ta’mir servis» МЧЖ бажарилган ишлар бўйича ҳисоб варақа, шартнома ва тендер ҳужжатларини умуман юритмаган.
Тендер ютилмасдан поликлиника қурилишини бошлаб юборган «Barkamol qurilish ta’mir servis» МЧЖ, очиқ маълумотларга кўра, Юсупов Комил Турсуновичга тегишли. Компаниянинг устав фонди 3,5 миллион сўм. Наманган тумани, Қумқўрғон шаҳарчаси, 1-Кумкургон МФЙда рўйхатдан ўтган. Компания турар жой қурилиши билан шуғулланиши белгиланган.
Эътиборли жиҳати шундаки, компания раҳбари ҳақида маълумот қидирилаётган пайтда Юсупов Баҳодир Турсунович исми чиқиб келди. У айни пайтда вилоятнинг Косонсой тумани ҳокими ҳисобланади. Юсупов Комил Турсунович ва Юсупов Баҳодир Турсуновичнинг қариндошчилик алоқалари ҳақида маълумот мавжуд эмас. Лекин жуда-жуда яқин исм-шарифлар.
@kasymovsdaily
O‘FA matbuot xizmati yangi SMMchi olgan, shekilli tarmoqlarda ulashib borayotgan videolariga sifat kirib qolibdi. Kecha Instagram yulduzimiz Jaloliddin Masharipovga atab alohida video e‘lon qilgandi, bugun yana bir futbolchi — Guccisevar Oston O‘runov uchun mashg‘ulotlardan maxsus video tayyorlabdi.
Bir qarashda SMMi yaxshi ishlayotgandek tuyulayotgan O‘FAning matbuot xizmati negadir doim oqsaydi. Osiyo Kubogi boshlanishiga bir haftadan kam vaqt qoldi, lekin axborot xizmati haligacha na rasmiy formani e‘lon qildi, na yakuniy tarkibni. Kecha Falastin bilan kechgan nazorat uchrashuvida jarohat olgan futbolchimiz haqida ham gap-so‘z yo‘q.
Bu ishlarni O‘FAning matbuot xizmati o‘rniga OFK va Qatarda bo‘lib turgan jurnalistlar bajaryapti. Tashkilot rasmiy saytida ma’lum qilinishicha, O‘zbekiston milliy terma jamoasi Osiyo Kubogida JAKO brendi tomonidan tayyorlangan yangi ko‘rinishdagi oq va ko‘k liboslarda harakat qiladi. U-17 terma jamoamiz Jahon chempionatida shunday liboslardan foydalangandi.
Milliy terma jamoa Jahon chempionati saralashidagi Eronga qarshi bahsda ham eski ko‘rinishdagi formalarda harakat qilgandi.
Xay, yakuniy tarkibgaku, e’tiroz yo‘q, chunki birinchi o‘yinga 6 soat qolganda ham uni yangilash mumkin. OFK rasmiy saytida keltirilishicha, yakuniy 26 ta futbolchi ichida Eldor Shomurodov va Shahboz Umarovlar yo‘q (Qatarga 28 nafar futbolchi olib ketilgandi). Lekin Eldor Shomurodovdek lider o‘yinchining qatnashishi so‘roq ostida bo‘lib turgani va ko‘pchilik muhlislarda qiziqish / tashvish uyg‘otayotganini hisobga olib, O‘FA rasman o‘zi e’lon qilsa bo‘lmaydimi?
Forma — alohida masala. Osiyo Kubogiga yangi forma olib ketilayotgan bir paytda uni rasman e’lon qilib, kichik bir prezentatsiya o‘tkazsa bo‘lmasmidi? Bo‘lardi, menimcha.
Xay, nima bo‘lsa ham, O‘FAning (yangi) SMMchisi 1 oydan keyin ham shunday ko‘tarinki kayfiyatdagi videolarni ulashsin, ularda g‘alabali onlar tasvirlansin. O‘FA matbuot xizmati ham jonlansin.
@qosimovuz
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан видео эълон қилибди. Видео доимгидек яхши ишланган, уруш даври бўлгани учун ҳам яхши таъсир қилади. Текст ҳам яхши (ҳар қалай, тушунса бўладику украинчани ҳам). Зеленский ўзининг стиллида — кийимлари ўша-ўша.
Лекин 13 ярим дақиқали видеода менинг эътиборимни унинг 10 сониялик жойи тортди. Биринчи видеода ўша жойи. Иккинчи видеода эса Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди кампаниясида эълон қилинган ролик. Ўхшашлик бор. Трендлар бир хил.
Сайловдан олдинги MIR21YOYEV кампанияси headz.uz агентлиги томонидан қилинган. Уларнинг ишлари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
@kasymovsdaily
Путинчилар мақсадига етди — рус ҳарбий техникалари Киев марказида. Фақат, фақат битта муаммо бор — улар энди ишламайди (ҳудди ҳозирги «високоточный» ракеталаридек). Мана шундай парадлар парадларга улансин, украин музейлари мана шундай экспонатлар билан тўлсин. Бориб кўриш насиб қилсин. Оз қолди, Пескини Украинадан ДНР, ДНРдан Россия, Россиядан Қодировчилар озод қилиб олса, бўлди.
@kasymovsdaily
Халқ хизматидагилар ўзи доим шунақа — одамларга ҳалал бермай ёрдам беришининг иложи йўқ. Яшнаобод / Мирзо Улуғбекдаги Муҳаммад Юсуф кўчасининг кириш қисмида таъмирлаш ишлар кетяпти бир ҳафтадан бери. Ҳатто машинада юриш қийин, лекин у йўлда пиёда бўлиш, қўпол қилиб солиштирганда, аёл бўлишданда қийин.
Камига, мана бундай халқ хизматидагиларни кўндаланг қўйиб қўйганини (машинасини, албатта) кўрсанг, сўкиниш луғати кенгроқ одамларга Ҳавасинг келади.
@kasymovsdaily
Банкоматларда «табақалаштирилган» фоизлар. Блогерлар нима дейди?
Айрим банкоматларда катта миқдорда пул ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия жорий этилгани ҳақида хабар тарқалди. Бу тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Bugun.uz уларни бир жойга тўплади
Батафсил — bugun.uz/146152
Расмий • LIVE • Дайжест
Икки видео, бир хил маъно
Конста деган репер бор, кўп ёзганман. Янги альбом чақариш арафасида (олдин альбомини (иложи бўлса, сотиб олиб) эшитишни қаттиқ тавсия қиламан, Конста учун янги даража). Яқинда чиқиши кутилаётган «Инсон» альбомидан сниппет эълон қилинди. Мавзу — Украинадаги уруш. Ҳозирги кайфиятга мос, айниқса, биринчи куплети.
Бу тун менда уйқи йўқ, кутаман қуёшни,
Балки ҳаммаси ўзгаради, янгидан бошлаб.
Лекин ҳозирча осмонни кайфияти йўқ,
Янгиликларни ҳам хурсанд қилиш нияти йўқ.
Сал узоқда бошқаларни ҳам уйқуси йўқ,
Улар томон учган ракетани туйғуси йўқ.
Сигаретадаги ёзув: «Чекиш — бу зиён»,
Инсон учун инсон анча хавфлироқ бўлса ҳам.
У томонда бошқа гап, бу томонда бошқа,
Аросатда битта халқ, қўмондон бошқа.
Ёмонлик авжига чиқди, бир ёмондан бошлаб,
Шайтон мазза қилиб кўриб, ётибди ёнбошлаб.
Кимдир шунчаки дўконга кетганди, қайтмади,
Одамлар кетди ва уйдагиларига айтмади.
Ваҳоланки, ҳеч ким бундай кетишни хоҳламайди,
Бу ишларни ҳеч қандай сабаб оқламайди.
Балки зўр бўларди севги ҳақида ёзсам,
Биргаликда куйлаб, дунё ақлдан озса.
Сал узоқда нобуд қилди инсонни инсон,
Айтиш нақадар осон.
Иккинчи видео. россиялик NoizeMC’нинг Тошкентдаги бугунги концертидан лавҳа. У Белгородга келиб тушган ракеталар ҳақида гапириб, урушнинг қанчалик чиркин эканини айтган (холис бўлиш учун, у Киев, умуман, Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳам ракета ҳужумлари уюштирилганда ҳозирги ҳолатга тушганини айтган). Концертга келган муҳлислар ҳам унга қўшилиб, «Нет войне!», деб бақирган.
Чиройли сўзлар, чиройли муносабатлар ва ўзбекистонликлардан ҳам чиройли реакция.
Тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин, давлат(лар) ҳеч қачон бўлинмасин (бўлинмайди ҳам).
@kasymovsdaily
Одам бўлиш учун нима қилиш керак, деб сўрашганда шу суратни кўрсатинглар.
@kasymovsdaily
Ўттиз йил ўтиб ҳам актуллигини йўқотмаган гап: «Терговчилар хулоса чиқармай туриб айтиш мумкинки, республика автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлиги яхши таъминланган эмас».
Ҳар бир даврнинг ўз Алламжонови бўлсин!
Toshkentga kelgan Volya, qamalgan Idrak, Si Keyning yangi konserti. 2021 yilda o‘zbek va jahon stendapida nimalar yuz berdi?
Koronavirus bilan yashayotgan ikkinchi yilimizda ham o‘zbek va jahon stendapida e'tiborga molik voqealar yuz berdi. Bugun bu voqealarni bitta dayjestga joyladik.
https://telegra.ph/Toshkentga-kelgan-Volya-qamalgan-Idrak-Si-Keyning-yangi-konserti-2021-yilda-ozbek-va-jahon-stendapida-nimalar-yuz-berdi-12-31
🎤Стендап андеграунд
Bugun.uz’да «100.uz» (Яп-янги Ўзбекистон) ўғрилиги, «копипастчилиги» ҳақида мақола чиқармоқчимиз. Уни ҳам шундоқ олиб босворасизларми, ҳурматли «bashara.uz» жамоаси?
П.С Шунчаки «yuz.uz» деб тафтология қилгим келмади, шунга унинг синонимларини ишлатиб қўяқолдим.
@kasymovsdaily
Одам барибир эшитган ўқиган нарсасини тасаввур қилиши қийин. Мана бу видеони кўринг. Масштабни хис қилинг. Фақатгина авариялар сабабли 10 ойда шунча қабр ковланган, шунча қабр устида 100 минглаб одамлар йиғилган, қанча болалар йиғлаб қолган, қанча оналар зор қақшаб қолган...
@nurbekalimov
Бир рус танишимга "Кальмар ӯйини" сериалининг 2-мавсуми чиқаркан яқинда дегандим.
У бӯлса, Россияда "Кальмар ӯйини"нинг 21-мавсуми кетаётганини, ҳар сафар янги мавсум олдингисидан баттар бӯлаётганини айтди.
Бундан ташқари, уни айтишича сериалнинг 27-мавсуми намойиши аллақачон Беларусь вв Тожикистонда бошланган эмиш...
Янги Ўзбекистон Рустам Азимовлари
Журналистика — қизиқ. Дата ва инвестигейшн журнализм унданда қизиқ (энг камида менга шундай туюлади). Аввалроқ Косонсой тумани ҳокимига алоқаси бўлиши мумкин бўлган компания тендерсиз давлат буюртмасини бошлаб юборгани ҳақида ёзгандим. Bugun.uz’да яна бир шунга ўхшаш мақола эълон қилинди.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали 8 ноябрь, душанба куни умумий қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган 5 та тендер ўтказган. Ушбу тендерлардан тўрттаси (умумий қиймати 1 683 600 000 сўм) Тошкентнинг турли туманларидаги газ қувурларини таъмирлаш мақсадида ўтказилган. Охирги — 818,8 миллион сўмлик тендер эса Янгиҳаёт туманидаги 5118 та хонадонга янги газ ҳисоблагичларини (ҳар бири 160 минг сўмдан нархланган) ўрнатишга мўлжалланган.
Ҳужжатга кўра, газ узаткичларини ўрнатишни аниқловчи тендерга ташкилот раҳбари Рустам Эргашхўжаевич Азимов (бу бошқаси, собиқ Молия вазири эмас) раислик қилган. Маълумотга кўра, тендерда «Smart gaz comfort company» МЧЖ ғалаба қозонган.
Ғолиб жамиятнинг раҳбари Ислом Назаров бўлиб, у яна бир номи ўхшаш МЧЖ («Smart gaz comfort»)нинг таъсисчиси ҳисобланади. Таъсисчилар қаторида, шунингдек, тендерга раҳбарлик қилган Рустам Эргашхўжаевич Азимовнинг қариндоши бўлиши мумкин бўлган Азимов Ойбек Рустамович ҳам мавжуд.
Тендерни Ойбек Азимов таъсисчилик қилаётган компания тўғридан-тўғри ютмаган бўлса-да, уни ғолиб компания билан яна бир жиҳат боғлаб туради. Яъни Ойбек Азимов ва Ислом Назаров таъсисчилик қилаётган «Smart gaz comfort» ва Ислом Назаровнинг ўзи таъсисчилик қилаётган ғолиб «Smart gaz comfort company» бир манзилда — Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган.
Хуллас, шунақа гаплар. Ҳозирча ҳеч қайси давлат ташкилоти ҳолат бўйича изоҳ бермади (алё, антимонополия?).
@kasymovsdaily
Бугун — муаллифлар куни
Одатда китобни ўқишга ўқиймизу, лекин унинг муаллифига кўпам эътибор бермаймиз. Ҳар бир китобнинг ортида муаллифнинг кўп йиллик меҳнати ётади. Бизга севимли бўлган, илм улашган, дунё қарашимизни кенгайтирган китобларнинг муаллифи аксар ҳолларда бизга нотаниш, биз у ҳақда кўп нарса билмаймиз. Муаллиф эътироф этилмай қолиб кетади. Шу нарсаларни сезган, муаллифларнинг ўрнини, мавқеи ва меҳнатини эътироф этишни мақсад қилган Иллинойс аёллар клуби президенти Нелли Верн Берт Макферсон 1928 йилда америкалик ёзувчи-муаллифларни эслаб, хотирлайдиган кунни яратиш ғояси билан чиқади. Ушбу ғоя маъқуллангандан сўнг 1 ноябрь байрам сифатида кенг нишонлаб келинади. Мазкур сана ҳақида батафсил Bugun.uz'да ёздик.
Қайси даврдан ва қаердан бўлишидан қатъи назар, муаллифлар ҳар доим бизни турли нарсаларга ўргатади ва вақтимизни чоғ ўтказишга ёрдам беради. Ўзларининг ажойиб асарлари билан улар аслида ўз издошларини яратишади. Шундай экан, сиз ҳам бугунги кунни ўзингизнинг севимли муаллифингиз асарларини мутолаа қилишга ва бу асарларни бошқалар ҳам мутолаа қилишига ундашингиз мумкин. Шу орқали сизнинг севимли ёзувчингиз ёки шоирингиз бошқалар учун ҳам қадрли муаллифга айланади.
Шу сабабли, мен ҳам ҳозир мутолаа қилаётганим китобнинг муаллифини эслашга, у ҳақда баъзи материалларни улашишга қарор қилдим.
«Мамлакатлар таназзули сабабли» («Why Nations fail») китоби муаллифлари Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон ҳисобланади. Улар америкалик иқтисодчи-профессорлар. Улар кўп йиллардан бери биргаликда илмий изланишлар қилган, қатор мақола ва китоблар ёзган. Жеймс Робинсоннинг фикрлари, қарашлари билан «Ҳошимов иқтисодиёти» суҳбатида яна ҳам кўпроқ танишганман.
Охирги пайтларда менга иқтисодиёт анча қизиқ туюла бошлаган. Аввал иқтисодни фақат рақамлар билан боғлиқ деб ўйлардим, лекин йўқ, у аслида рақамлар билан умуман боғлиқ эмас. Иқтисодиёт — одамларнинг фалсафаси, ҳаракати, характери ва уларнинг оқибатларини ўрганиш.
«Мамлакатлар таназзули» китобини тушуниш учун иқтисодиётни тушуниш ҳам шарт эмас, муаллифлар уни жуда содда тилда ёзган. Хуллас, ўқинг, ўрганинг, дунё қарашни ўстиринг, мамлакат нега камбағал, деган саволга жавоб топинг. Жавобни топишда катта ёрдам қилган муаллифларга эса катта раҳмат.
Китобни Asaxiy.uz интернет-дўконидан сотиб олишингиз мумкин: https://asaxiy.uz/s/dbyXS31Z26
@kasymovsdaily